Фармацевтика соҳасида Бухоро вилоятида қандай ишлар амалга оширилмоқда? (видео)
Давлат раҳбари куни кеча – 28 ноябрь куни фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
🎥 https://youtu.be/wJZEC0ACloo
Батафсил: https://uza.uz/posts/543428
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
😄 Репортаж 24
Томорқа – даромад манбаи (Бухоро вилояти)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
https://www.uza.uz/uz/posts/infekciya-yuqtirmaslikning-asosiy-omili-soglom-turmush-tarzi_543219
Читать полностью…#Ташаббусли_бюджет
#йўллар_обод_манзиллар_равон
Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ишлар, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар халқни рози қилишга қаратилган. Давлатимиз раҳбари ҳар доим “ислоҳотлар натижасини одамлар ўз ҳаётида, маҳалласида сезсин”, деб талаб қўяди.
Айниқса, маҳаллаларда турмуш шароитларини яхшилашда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси айни муддао бўлмоқда. Бунда қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларида фуқароларимизнинг иштироки бевосита бажарилаётган ишлар самарадорлигига хизмат қилмоқда.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йилги 2-мавсуми натижаларига кўра, Вобкент туманидаги "Ҳажувон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Бузундувон қишлоғининг 2,5 км йўл қисмини асфальт қилиш бўйича киритилган таклиф бузундувонликларнинг фаоллиги эвазига 10 007 та та овоз тўплаш орқали ғолиб деб топилган эди.
Шунга кўра, туман йўлсозлари томонидан мазкур қишлоқнинг 2,5 километр ички йўлларига асфальт ётқизилиб, равон ҳолатга келтирилди. Бунинг учун 1 млрд. 320 млн. сўм маблағ сарфланди.
“Ташаббусли бюджет” адолатли, ҳаққоний тизим эканлигини бугун халқимиз кўриб, ҳис қилиб турибди. Бу фуқароларнинг давлат ва жамият ишида фаол иштирок этишининг, уларнинг фикри, истаклари ҳисобга олинишининг ёрқин ифодаси бўлмоқда. Энди қишлоқдаги муаммоларни ҳал этиш учун ҳокимлик ва бошқа идораларга мурожаат қилиб боришга ҳожат қолмади, ўзимиз ташаббус билан чиқсак, ҳамжиҳат бўлсак, ҳар қандай масалани ҳал этиш мумкин экан, дейишяпти одамлар.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 28 ноябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:
— Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 87-сессияси бўлиб ўтди;
— Бухорода "Халқаро туризм ҳафталиги" давом этмоқда;
— Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан "Бизнесга кўмак" тамойили асосида учрашувлар ташкил этилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Вилоят прокуратураси томонидан автомобиль йўлларидаги сунъий нотекисликлар ўрнатилиши аҳволи таҳлил қилинди
Аниқланишича, вилоят автомобил йўллари балансидаги кўчаларда 424 та ҳамда Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансидаги кўчаларда 22 та сунъий нотекисликлар мавжуд.
Бироқ, сунъий тўсиқлар 2019 йил 1 июлдаги “Сунъий нотекисликлар умумий техник талабларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги Давлат стандарти талабларига риоя қилинмаган ҳолда ўзбошимчалик билан ўрнатилган.
Юқоридаги тартибга асосан сунъий нотекисликни қуйидаги жойларда ўрнатиш мумкин эмаслиги белгиланган:
👉халқаро аҳамиятга эга йўлларда;
👉ҳаракатланиш полосалари 4 ва ундан кўп бўлган Республика аҳамиятига эга бўлган йўлларда;
👉жамоат транспорти тўхташ жойларида ёки уларга қўшни полосаларда ва ҳаракатланиш қисми кенгайтирилган жойларда;
👉кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда, транспорт тоннелларида ва кўприклар тагидан ўтиш жойларида;
👉темир йўлни кесиб ўтиш жойларидан 100 м. дан кам масофа бўлган жойларда;
👉шаҳарлардаги тез ҳаракатланиладиган магистрал йўлларда ва узлуксиз ҳаракатланиладиган умумшаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчаларда;
👉касалхоналарга, тез ёрдам станцияларига, ўт ўчириш станцияларига, автобус ва троллейбус паркларига, авария хизматлари турадиган майдончаларга ва махсус транспорт воситалари тўпланадиган объектларга кириш жойларида.
Ўрганишлар давомида, ўзбошимчалик билан 394 та, шундан 3 та халқаро аҳамиятга эга йўлларда, 21 та ҳаракатланиш тасмалари тўрт ва ундан ортиқ бўлган автомобиль йўлларда, 2 та касалхоналарга кириш йўллари олдида, 73 та болалар ва ўсмирлар ўқув тарбиявий ташкилотлар олдидаги 10-15 метрдан кейин, 210 та ҳолатда сунъий нотекисликлар пиёдалар ўтиш жойи мавжуд бўлмаган жойларда ўрнатилганлиги ҳамда 85 та ҳолатда сунъий нотекисликлар баландлиги белгиланган нормадан яъни 7 смдан юқори эканлиги маълум бўлди.
Қонунбузилиши ҳолатлари мавжуд бўлсада, 2022 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида бирор марта ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жавобгарликка (330 минг сўмдан 3.3 млн. сўм миқдорида жарима) тортиш чоралари қўлланилмаган.
Мазкур соҳадаги ўрганишлар Халқ депутатлари Кенгашининг 87-сессиясида муҳокама қилинди ҳамда кенгаш қарори билан камчиликларни бартараф этиш ва бу борада жамоатчилик назорати ўрнатиш белгиланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚙️ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНДИ
Бухоро шаҳрининг М. Иқбол кўчасида (Бухоро давлат университети) диаметрлари 500 мм. ли сув қувурларини кўчириш ишлари якунланган бўлиб, айни дамда Бухоро ва Когон шаҳарлари бўйлаб ичимлик суви таъминоти (сув тизимлари кетма-кет тўлиб) тикланмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
https://www.uza.uz/uz/posts/jamoatchilik-nazoratini-olib-borishda-siyosiy-partiyalarning-orni_542878
Читать полностью…#nomad_games
#bukhara_desert_oasis
⚡️Бугун, 28 ноябрь куни соат 11.00дан бошлаб Ромитан туманидаги “Bukhara Desert Oasis & Spa” туризм кластерида “Nomad games” миллий халқ ўйинлари халқаро фестивали бўлиб ўтади.
🔶Фестиваль доирасида:
🔸Ҳунармандчилик кўргазмалариi;
🔸Миллий таомлар фестивали;
🔸Mиллий оҳанглар фестивали;
🔸Mатбуот анжумани;
🔸Этник кийимлар модалар намойиши ўтказилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Kun_hikmati
Ҳеч нарса айтмайдиган сўзлар бор.
Ҳамма нарсани сўзлайдиган жимликлар бор...
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 27 ноябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:
— “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзусидаги халқаро анжумандан лавҳа;
— Вилоятимиз яна бир нуфузли анжуман - “Халқаро зиёрат туризм ҳафталиги” ва миллий халқ ўйинлари фестивалига мезбонлик қилмоқда;
— Олотнинг янги қиёфасини яратилмоқда. Куни кеча замонавий турар жой биноси фойдаланишга топширилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қадриятлар_тараннуми
#Шофиркон_тумани
Бугун ёшлар масаласида давлат ташаббуслари катта имкониятларни тақдим этаётгани бор гап. Айниқса, ёш авлод онггига халқона қадриятлар, каттага ҳурмат, кичикка иззат кўрсатиш ва ўзаро оқибатли бўлиш каби фазилатларни чуқур сингдиришда мактабгача таълим ташкилотлари муҳим ўрин тутмоқда.
Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан қатор қарор ва фармонлар имзоланиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, тегишли қарорга кўра таълим муассасаларида “Маърифат куни” лойиҳасини ташкил этиш белгиланган. Шундан келиб чиқиб, Шофиркон туманидаги 44-сонли ДМТТда “Миллий қадриятлар” мавзусида “Маънавият марафони” ташкил этилди. “Биз бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилган тадбирда ташкилотнинг барча ишчи-ходимлари ўзида миллий урф-одатларни акс эттирган турли чиқишлари билан марафон меҳмонларига олам-олам завқ бағишлади.
Марафондан кўзланган асосий мақсад тарбияланувчиларга боғча ёшиданоқ миллий қадриятлар, миллийлик, шунингдек, ўзбек миллий қадриятларининг илдизи қанчалик узоқ ўтмишга бориб тақалишини ва бу қадриятларимиз билан қанчалик фахрлансак арзишини улар онгига сингдиришдан иборат.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 Махсус репортаж
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухорода амалга оширилаётган тадбирлар
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухорода “Nomad games” миллий халқ ўйинлари халқаро фестивали бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига асосан Ромитан туманидаги “Oasis” туристик мажмуасида “Nomad games” миллий халқ ўйинлари халқаро фестивалини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш вазифаси белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 28 ноябрь санасида Ромитан туманидаги “Oasis” туристик мажмуасида “Nomad games” миллий халқ ўйинлари халқаро фестивали ташкил этиш этилди.
Халқаро фестивалда 20га яқин давлатлардан 100 дан ортиқ хорижий иштирокчилар, республика ҳудудларидан 200 га яқин маҳаллий ОАВ вакиллари, инфлюсер ва блогерлар, 1000 га яқин меҳмонлар ташриф буюриб, тўй кураши, қарабтеп, оқ теракми, кўк терак, 5х5 улоқ-кўпкари, от пойгаси, от устида кураш, арқон тортиш, отда камон отиш, кўпкари, камондан отиш каби миллий халқ ўйинларидан баҳраманд бўлишди.
Бундан ташқари, тадбир доирасида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий таомлар, миллий оҳанглар фестивали, матбуот анжумани ҳамда этник кийимлар, модалар намойиши ҳам бўлиб ўтди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
https://www.uza.uz/uz/posts/manaviy-qadriyat-targibot-uchun-berilgan-mukofot_543090
Читать полностью…⚡️Илм ортидан дунё кезаётган билимдонлар
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун ўтказилган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг республика босқичида Бухоро туманидаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритган эди.
Бунинг натижасида жамоа аъзолари 300 миллион сўм пул мукофоти ва хорижга саёҳат йўлланмаси билан тақдирландилар.
Шунингдек, танловда 3 нафар вакилимиз алоҳида номинациялар ғолиби бўлди:
🔸“The best reader”: Самира Нажмиддинова;
🔸“The best writer”: Шахриёр Сулаймонов;
🔸“Best of the best” (Мутлақ ғолиб): Ясмина Муҳиддинова.
Айни пайтда ғолибларимиз Буюк Британияда таълим саёҳатида бўлиб туришибди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#aholi_murojaati
#amaliy_yordam
Когон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчилик қисмига "Мирзо Улуғбек" МФЙ, Қоровулбозор шоҳ кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида хонадон эшиги қулфланиб қолганлиги, уй ичида вояга етмаган болалар борлиги бўйича хабар келиб тушди. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган 3-ЁҚҚ қутқарувчилари томонидан хонадонга хавфсиз кирилиб, 2 нафар вояга етмаган болани соғ - саломат ота-оналарига топширилди.
Ушбу ўринда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси республика ҳудудида ўтказилаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ни беталофат ўтказиш, қиш мавсумида ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида, уйда ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликни сўраб қолади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши кураш ички назорат бўлимининг алоқа каналлари ташкил этилди.
Савол, таклиф ва мурожаатлар билан бўлимнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали боғланишингиз мумкин!
👉Facebook: http://Facebook.com/buxorokqkinb
👉Telegram бот: http://T.me/BuxoroKQKINB_bot
👉Ишонч телефони: (65) 223-24-73
👉Электрон почта манзили: info@buxoro.uz
👉Расмий веб-сайтдаги алоқа бўлими: https://buxoro.uz/murojaat_yuborish
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🇺🇿 Уламоларга бешик бўлган юрт - Бухорои шарифда “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзуcидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди
📽Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Вобкент: "Eksklusiv agro eksport"да боғ қатор оралари “тўқсонбости” усулида экилмоқда
Читать полностью…#Ижтимоий_ролик
Фарзандларимиз учун сувни тежайлик!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 87-сессияси
⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Telegram орқали
⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Facebook орқали
⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ YouTube орқали
📍Бухоро шаҳри
Бухорода рақобатбардош инновацион маҳсулотлар тайёрланмоқда
👉 https://xs.uz/uzkr/107251
Расмий саҳифаларимиз 👇
Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
🚑Грипп ва ЎРВИ эпидемияси пайтида боланинг касалланишини қандай олдини олиш мумкин?
👉Болангиз турадиган хонани мунтазам равишда шамоллатинг ва нам тозалашни амалга оширинг.
👉Болаларни 20 сония давомида қўлларини совун билан тез-тез ювишга ўргатинг. Ота-оналар ҳам ушбу муолажани бажаришлари керак, бу болалар учун яхши намуна бўлади.
👉Махсус ёки бир марталик сочиқлардан фойдаланинг.
👉Болаларни бир марталик рўмолчага йўталиш ва аксиришга ўргатинг. Ота-оналар ҳам ушбу муолажани бажаришлари керак, бу болалар учун яхши намуна бўлади. Болаларни беморларга бир ярим метрдан икки метргача яқинлашмасликка ўргатинг.
👉Касал болалар уйда қолишлари керак (мактабгача ва таълим муассасаларига бормасликлари керак),
👉Гавжум жойларга ташриф буюришдан сақланинг.
👉Кундалик режимга риоя қилиш (етарли уйқу, тоза ҳавода юриш, жисмоний ва ақлий зўриқишдан сақланиш).
👉Гипотермия ва болаларнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишидан сақланинг.
❗️КАСАЛЛИКНИНГ ДАСТЛАБКИ БЕЛГИЛАРИДА:
1. Болани бошқа болалардан (оила аъзоларидан) ажратиб олинг.
2. Шифокорни чақиринг.
3. Боланинг одам гавжум жойларда бўлишидан сақланинг
❗️ЭСЛАТМА! Ҳар қандай, инсон учун энг оддий туюлган касалликни даволашда ҳам, биринчи навбатда, шифокорга мурожаат қилиш ва дорилардан унинг ресептига асосан фойдаланиш - даволанишнинг энг тўғри ва самарали услуби бўлади.
📝Тоҳир Мусоев,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори, тиббиёт фанлари доктори
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube