buxorouz_official | Unsorted

Telegram-канал buxorouz_official - BUXORO.UZ | Расмий канал

24679

Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali. Veb-sayt: gov.uz/buxoro Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Matbuot kotibi: @olimjuraev Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

Subscribe to a channel

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Тадбиркорлар ва ўз бизнесини бошлаш ниятидаги фуқаролар учун қулай имконият

Мамлакатимиз Президентининг вилоятимизга ташрифи доирасида тадбиркорлик ва сервис хизматлари учун 1 000 гектар бўш ер майдонларини “E-Auksion” электрон аукцион савдоларига чиқариш топшириғи берилган эди.

‼️Мазкур топшириқ ижроси юзасидан, айни пайтда Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик ва сервис хизматлари учун вилоят ҳудудидаги бўш ер майдонларининг арзон нархларда “E-Auksion” электрон аукцион савдоларига чиқарилганлигини билдирамиз.

Тадбиркорликни бошлаш учун қулай жойлар:
👉https://e-auksion.uz
👉/channel/eauksion_buxoro/449

➡️Савдоларда қатнашиш учун қўлланма (кўриш учун ҳавола)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Бугунгача вилоятда 50 кмга яқин газ қувурлари реконструкция қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари давом этмоқда. Вилоятнинг барча ҳудудларида газ маромлаш қурилмалари тартибга келтирилмоқда, газ қувурлари эса реконструкция қилинмоқда. Бошқа обектларда бўлгани каби Ромитан туманининг “Зарафшон”, “Ибн Сино”, “Афросиёб”, “Бобур”, “Газли” ва “Ҳазортут” маҳаллаларида ҳам манзилли ишлар ташкил этилди. Ушбу олти ҳудуд аҳолисига бир маромда табиий газни етказиб бериш ҳамда мавсумда таъминот билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммонинг олдини олиш учун олиб борилган жараёнлар давомида 1305 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланадиган бўлди.

👉Батафсил

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#kun_hikmati

Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро шаҳрининг Ҳавзи Нав маҳалласидаги 35 нафар хотин-қиз «Микрокредитбанк»нинг молиявий кўмагида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган.

Бугун маҳаллада «ишсиз» хотин-қиз жумласи ишлатилмайди. Чунки бу ерда барча аёллар уйда ўтирган ҳолда ҳам маълум бир меҳнат тури билан банд.

Тўтиқушчилик, гулчилик, қандолатчилик, нон ва нон маҳсулотлари, консерва маҳсулотлари тайёрлаш, тикувчилик, каштачилик, заргарлик ва бошқа фаолият турлари орқали яхшигина даромадга эга бўлишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

​​⚡️Таъмирлаш ишлари туфайли Қоровулбозор туманининг барча ва Бухоро, Когон шаҳар, Бухоро, Ғиждувон туманларининг баъзи маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

"Когон" магистрал газ қувурлари бошқармасининг хатига кўра газ тақсимлаш стансиясида таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида эртага, 27 август куни соат 9:00 дан то 18:00 га қадар Қоровулбозор туманининг барча истеъмолчиларига;

Бухоро шаҳар "Файзулла Хўжаев" маҳалласини табиий газ билан таъминловчи, кесими 100 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида эртага, 27 август куни соат 9:00 дан то 18:00 га қадар ҳудуд истеъмолчиларига;

Бухоро тумани "Деча" маҳалласи Сарханг қишлоғи ва "Шергирон" маҳалласи Ўзбакон, Қўшработ қишлоқларини табиий газ билан таъминловчи, кесими 100 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида эртага, 27 август куни соат 9:00 дан то 18:00 гача ҳудуд истеъмолчиларига;

Ғиждувон тумани "Денов" маҳалласи Ўбаи калон қишлоғини табиий газ билан таъминловчи, кесими 159 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида эртага, 27 август куни соат 9:00 дан то 18:00 гача ҳудуд истеъмолчиларига;

Когон шаҳар "Мирзо Улуғбек", "Зиёкор", "Арабхона", "Мустақиллик", "Дўстлик", "Бобур" ва "Алишер Навоий" маҳалласини табиий газ билан таъминловчи, кесими 100 ва 273 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида эртага, 27 август куни соат 9:00 дан то 17:00 гача ҳудуд истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

"Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#очиқ_мулоқот
#тадбиркорлик

Жорий йил 20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтган эди. Сўнгги йилларда анъанага айланган бу мулоқот соҳадаги тизимли муаммоларни ҳал этиши, таклифлар муҳокама қилиниши ва янги қулайликлар яратиши билан ишбилармонлар кутадиган тадбирга айланди.

Тадбиркорлар билан ўтган очиқ мулоқотда Президент бу каби учрашувлар йил мобайнида давом этгани,давлат раҳбаридан бошлаб Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар, Савдо-саноат палатаси раҳбари, Бизнес омбудсман тадбиркор билан доимий мулоқотда бўлганини таъкидлаган эди.

Бу жараён йил давомида бўлиб ўтаётганини бугун, 26 август куни вилоят ҳокимлигида ташкил этилган тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот мисолида кўриш мумкин. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раис маслаҳатчиси Ҳалим Сафаров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Ўринов, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, турли йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, видеоконфренцалоқа шаклида шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, вилоятдаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчилари вакиллари ҳам қатнашишди.

Дастлаб сўз олганлар, ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ривожи, тадбиркорлик инфратузилмаси ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини айтиб, уларнинг муаммолари тинглашди.

Мурожаатлар асосан тижорат банкларидан имтиёзли фоизларда кредит олиш ва олинган кредит тўловларидаги муддатни узайтириш, тадбиркорлик фаолиятида ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтириш учун ер майдон ажратиш, деҳқон ва фермер хўжаликлари қийнаб келаётган бир қанча масалалар билан масъулларга юзланишди. Шунингдек, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари аҳолини даромадли қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича ўзларининг таклиф ва ташаббусларини билдиришди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#йўллар_обод_кўнгиллар_шод

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси лойиҳа доирасида фуқаролар бевосита ўз ташаббуслари билан минглаб маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳал этилиб турмуш фаровонлиги яхшиланмоқда.

Бу эса аҳолини бир мақсад йўлида бирлашиб, маслаҳатлашиб ҳаракат қилишга ундамоқда.

Олот тумани “Дилкор” маҳалласи таҳолиси ҳам ана шундай хайрли иш бошида бўлишгани узоқ йиллик ташвишларни енгиллаштирди. Аниқроғи, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида маҳалланинг 2 километрдан ортиқ ички йўллари асфальтлаштирилгани дилкорликларга чинакам байрам туҳфаси бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#tadorik
#jarayon
#Jondor

Жондор туманида 51 та умумтаълим мактаби ва 32 та давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Айни пайтда барча таълим муассасалари янги ўқув йилига шай ҳолатга келтирилган. 2024-2025 ўқув йилида тумандаги мавжуд мактабларнинг 1-синфига 3014 нафар жажжи болажонлар қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, улар учун Президент совғалари ҳозирлаб қўйилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Бухорода “Bukhara Night Race” халқаро марафони

Бугун, 24 август куни Бухорода “Samarkan Marathon” хайрия югуриш мусобақалари туркуми доирасида учинчи бор “Bukhara Night Race” пойгаси ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда айнан шу шаклда ўтказилаётган бу илк ноодатий тунги пойгани қўллаб-қувватлаш учун юртимизнинг барча ҳудудлари ва хориждан атлетлар, ҳаваскор югурувчилар етиб келган.

Спортчилар белгиланган масофани шаҳарнинг тарихий қисми бўйлаб, тилларда достон бўлган диққатга сазовор масканлар, масжид ва мадрасалар, карвонсарой, бетакрор кўҳна иншоотлар узра босиб ўтишади.

5 ва 10 километр масофага югуриш, шимолий, яъни скандинавча юриш ҳамда 4 ёшдан ошган болажонлар пойгаси, шунингдек, плоггинг – югуриш асносида майдонни чиқиндидан тозалаш тадбири дастурни мазмунан бойитмоқда.

Эко-плоггингда 16 ёшдан катталар, ота-оналар эса фарзандлари билан ёнма-ён қатнашишди. Пойга якунида плоггинг иштирокчилари орасидан ҳамкорлар ҳомийлиги совринлари эгалари аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил “Bukhara Night Race” тадбирида дунёнинг 20 мамлакатидан 1 600 нафардан зиёд спортчи қатнашган. Бу гал иштирокчилар сони 3000 кишини ташкил этиши кутиляпти.

📸Тоҳир Истатов фотолавҳаси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Махсус репортаж

“Bukhara Desert Oasis & Spa” инновацион туризм кластери сайёҳлик инфратузилмасини такомиллаштирмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан "Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди:

Мукофотланганлар орасида бухороликлар ҳам бор.

Жумладан,

🏅«Имом Бухорий» ордени билан:
 
Элов Жобир Рустамович - Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили;

🏅«Дўстлик» ордени билан:

Болтаев Баходир - Бухоро вилояти мусиқали драма театри актёри;

Бомурадов Бобир Ҳодиевич - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир;

Товстенко Лилия Анатольевна - Бухоро шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси;

🏅II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Абузалова Меҳринисо Кадировна - Бухоро давлат университетининг ўзбек тилшунослиги ва журналистика кафедраси профессори;

🏅«Соғлом турмуш» медали билан:

Тураева Улугай Тоштимуровна - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қоровулбозор тумани тез тиббий ёрдам станцияси фельдшери;

🏅«Шуҳрат» медали билан:

Бабамурадов Бахтиёр Ачилович - Бухоро шаҳридаги маданий мерос объектларини таъмирлаш-тиклаш бўйича реставратор-уста;

Раҳимов Комилжон Раҳматович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими

Ражабова Ибодат Абдуллаевна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира.

Давлатимизнинг юксак мукофотларига муносиб кўрилган вилоятдошларимизни вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#тадбиркорлар_қабули

Хабар бериб бораётганимиздек, вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳафтанинг шанба куни вилоятдаги экспортёрлар, чорвачилик, асаларичилик, қуёнчилик, паррандачилик, ҳунармандчилик каби турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар билан онлайн мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатларини эшитмоқда. Мавзу йўналишидан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Мақсад ягона - ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали аҳоли даромадларини ошириш.

Бугун, 24 август куни жорий ҳафта учун режалаштирилган қабул ҳам онлайн форматда ташкил этилди.

Вилоят раҳбари видеоконфренцалоқа тарзида вилоят ҳокимлигидаги марказий ва ҳудудий студиялардан иштирок этган 43 нафар тадбиркорнинг 52 та мурожаатини тинглади.

Мурожаатларда асосан кредит олиш ва олинган кредит тўловларидаги муддатни узайтириш, бинони фойдаланишга қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспортга йўналтиришга кўмаклашиш, ишлаб чиқарилган тармоқларини кенгайтириш каби масалалар кўриб чиқилди. Кўтарилган масалаларнинг 7 таси қабул давомида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўриш вазифаси билан масъулларга йўналтирилди.

Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатлашиш жараёнида амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг саъй-ҳаракатларини тўлалигича қўллаб-қувватлашини, ҳар қандай муаммо бўлса, ҳудудлар бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳал қилишга тайёрлигини, тадбиркорларга кўмакчи эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Худди шу форматдаги мулоқот доимий ўтказилиши белгиланди. Бу борада вилоят ҳокимлигининг интернетдаги расмий саҳифалари орқали қўшимча хабар берилади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Когонда йилига 10 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш имконига эга хорижий корхона иш бошлади

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://uza.uz/uz/posts/markaziy-osiyoda-yangi-talim-loyihasi_628050

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#тайинлов

Чўлиев Яхшимурод Тўхтақулович – Бухоро вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Айни пайтга қадар у Бухоро вилояти давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.                               

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Diqqat

⚡️Сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади


Бухоро шаҳар Чўлпон кўчаси (17-уй) бўйлаб ўтувчи диаметри 200мм. ли сув қувурида ҳосил бўлган носозликни (авария ҳолати) бартараф этиш мақсадида бугун, 27 август куни соат 16:00га қадар Чўлпон, Вобкент, Ромитан, Сакович ва А.Ғиждувоний кўчаларида вақтинчалик сув таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз.

❗️Етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Ахборот 24

«Bukhara Next Generation Product» МЧЖ фаолияти хусусида


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

​​⚡️Тадбиркорлар ва ўзининг бизнес лойиҳасини амалга ошириш истагида бўлган ташаббускор фуқаролар диққатига!

Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг анъанавий онлайн мулоқоти мунтазамлик касб эта бошлади. Янаям аниқроғи, Сизнинг мурожаатларингиздан келиб чиқиб, қабул графиги қайта кўриб чиқилди.

Унга кўра, вилоят раҳбари 29 август (пайшанба) куни ҳам Сиз билан zoom платформаси орқали юзма-юз мулоқот қилиб, фаолиятингизни бошлаш ёки ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммо ва таклифларингизни ўрганади. Уларни қонуний тартибда ҳал қилиш чоралари кўрилади.

Бунинг учун Сиздан аввало, 27-28 август кунлари 9.00дан 18.00га қадар Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармасида ташкил этилган Штабда йўлга қўйилган (+99865) 223-12-11; (+99865) 223-15-12; (+99865) 223-25-12 телефон рақамлари орқали боғланиб, мурожаат қолдиришингиз сўралади.  Шунда Сизда 29 август (пайшанба) куни ўтказиладиган онлайн учрашувда вилоят ҳокими билан мулоқот қилиш имкони бўлади.

Фақатгина бу эмас. Учрашув кунида марказий студияда ўрнатиладиган телефон рақамлари (+99865) 223-12-11; (+99865) 223-15-12; (+99865) 223-25-12, шунингдек, ўзингиз яшаётган ёки фаолият кўрсатаётган маҳалла фуқаролар йиғини биносидан видеоконференцалоқа орқали ҳам мурожаат, таклиф ва ташаббусларингизни билдиришингиз мумкин.

Сизга қай бири қулай? Марҳамат, танлов ўзингизда! Биз Сизга янада яқинмиз!


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://uza.uz/uz/posts/mahallada-yoshlar-bilan-zhiddiy-shugullanilmoqda_628813

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Facebook

YouTube

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Жўйзар”ни бетонлаштиришга киришилди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоролик ижодкорлар диққатига!

Маълумки, бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчилари ҳамда 18 ва ундан юқори ёшдаги ижодкорлар ўртасида энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик, энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ, Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър йўналишлари бўйича республика кўрик-танлови эълон қилинган эди.
Ариза топширган вилоятдошларимизга мазкур танловнинг дастлабки босқичи 29 август (пайшанба) куни соат 9:00 да Бухоро муҳандислик-технология институтида ўтказилишини маълум қиламиз.
Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър йўналиши талабгорлари ўзи билан иштирок учун Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Пардаева Марҳабо Давлатовна номига ёзган аризаси, фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва шеърлар жамланмасининг қоғоз вариантини олиб келишлари сўралади. Низом қоидаларига риоя қилмаган талабгорнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#йўллар_обод_кўнгиллар_шод

Энг улуғ ва энг азиз байрам—мамлакатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳар жабҳада муносиб ютуқлар билан юқори кайфиятда кутиб олинмоқда. Халқимизга байрамона кайфият улашиш, жойларда аҳоли томонидан маҳалла ва қишлоқлар муҳандислик-коммуникация тармоқларига дахлдор мурожаатларни тезкор ўрганиб, манзилли ҳал қилиш ва етарли шарт-шароитни яратишга эътибор кучайтирилгани бугунга келиб ҳудудлар ободлигига хизмат қилмоқда.

2024 йилги Инвестиция дастури асосида Шофиркон туманидаги 12 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 9,8 км ички йўлларини асфальтлаштириш ва 3 та маҳалладаги 2 км ички йўлларни шағаллаштириш режалаштирилган. Айни кунда бу борадаги ишлар қизғин тус олгани аҳолини хурсанд қилмоқда.

Зеро, мазкур чора-тадбирлар натижасида ёзда чанг-тўзон, қишда эса лой бўладиган кўчалар равон ва соз ҳолга келмоқда, аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз транспорт имкониятлари яратилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Бухоро вилояти ҳокимлиги раҳбарияти сайёр қабул ўтказади

Фуқароларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, Бухоро вилояти ҳокимлиги раҳбарияти томонидан жорий йил 26 август (душанба) куни соат 9:00дан бошлаб📍Бухоро тумани ҳокимлиги биносида сайёр қабул ўтказилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухорода меҳнат фахрийларига “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Бухорода қуёш панелларидан фойдаланиш кенгаймоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://uza.uz/uz/posts/buxoroda-umumxalq-xayriya-hashari_628408

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Бухоролик ёшлар Корея мактаблари таълим тажрибаси билан танишди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#хушхабар

Бухоро давлат педагогика институти талабаси жаҳон чемпиони бўлди


Жорий йилнинг 17—25-август кунлари Молдова давлатининг Кишинев шаҳрида армрестлинг бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, чемпионатда Бухоро давлат педагогика институти жисмоний маданият факультети талабаси Азизбек Салоҳитдинов ҳам муносиб иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖐 Бугун Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида беш ташаббус олимпиадаси доирасида армрестлинг мусобақасининг якуний вилоят босқичи ўтказилди.

🏆 Мусобақада вилоятнинг 13 та туман ва шаҳарларидан 55кг, 65кг, 75кг ва +75кг вазн тоифаларида жами 52 нафар ёшлар иштирок этишди.

📎Кескин ва муросасиз руҳда ўтган баҳслар якунида ғолиблар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…
Subscribe to a channel