Тиббиёт ходимлари ва фармацевтика тармоғидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
Читать полностью…#Kun_hikmati
Агар ўрганишни истамасангиз, ҳаёт ҳеч нарсани ўргатмайди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар диққатига!
Бухоро вилояти 3-секторига қарашли Шофиркон туманининг "Қуйи-Чуқурак" маҳалласида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
"8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни" муносабати билан жорий йилнинг 4 декабрь куни янгича қиёфа касб этган ушбу маҳалланинг очилиш маросими ўтказилади.
Мазкур маҳаллада амалга оширилган ишларни ҳамда ташкиллаштирилган тадбирларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларнинг расмий саҳифалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати томонидан пресс-тур ташкиллаштирилмоқда.
Мазкур пресс-турга вилоятимизда фаолият олиб бораётган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар, Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими аъзолари таклиф этилади.
❗️Пресс-тур иштирокчиларини манзилга олиб бориш учун махсус кузатув остида транспорт ташкил этилган бўлиб, автобус соат 8.30 да вилоят ИИБ нинг 2-биноси олдидан жўнаб кетади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
70 нафардан зиёд хотин-қизни ишли қилган тадбиркор Бухорода йилнинг энг илғор аёли деб топилди
👉Батафсил (ушбу ҳаволада)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Ёш китобхон” танлови
Бухоро вилояти босқичи
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 1 декабрь сони асосий хабарлари билан танишинг:
— Вилоятимизда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб 40 кунлиги” тадбирлари давом этмоқда;
— Вилоят перинатал марказида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари хусусида;
— Олотлик кекса отахон Шокир Тангриевнинг томорқачилик тажрибаси ҳақида.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🔰Харид чеки беришни рад этиш 5 миллион сўмдан 20 миллион сўмгача молиявий жарима солинишига сабаб бўлади.
📌Чек берилмаганлиги учун “Soliq” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали шикоят йўллаш мумкин.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази матбуот котиби тайинланди
Камилова Дилноза Хамиджоновна Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи — матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Д.Камилова 1994 йил 21 августда Бухоро шаҳрида туғилган. У бунга қадар Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот котиби, Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати ходими, Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК матбуот котиби лавозимларида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Интервью
Эркин Файзуллаев, Аму Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи
Жорий йилда давлат дастури асосида марказлашган капитал маблағлари ҳисобидан 78 километр, пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари ҳисобидан 360 километр узунликдаги туманлараро ва хўжаликлараро канал ҳамда ариқларни бетонлаштириш режалаштирилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
https://uza.uz/uz/posts/avariya-zaxira-omborlari-shay-holatga-keltirildi-video_543812
Читать полностью…⚡️Бухоро вилоятида оқова тизимлар яхшиланади
“Ўзсувтаминот” АЖ бошқарув раиси в.б. Д.Азимов томонидан “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ директори М.Амонов ҳамда бошқа масъуллар билан биргаликда Қоровулбозор туманидаги “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ тасарруфидаги оқова сувларни тозалаш иншоотининг технологик жараёнлари ўрганиб чиқилди.
Мазкур иншоот суткасига 1,6 – 2 минг м3 оқова сувларини тозалаш учун қабул қилган ҳолда Қоровулбозор тумани “Нефтчи” аҳоли шаҳарчасидаги 5 мингга яқин аҳоли (1,6 мингга яқин хонадон)га хизмат кўрсатмоқда. Иншоотнинг технологик ҳолатини яхшилаш мақсадида, “Қоровулбозор туманида оқова тизимини қуриш ва реконструкция қилиш” лойиҳаси асосида иншоот фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек ичимлик суви таъминоти лойиҳаларини кўриб чиқиш муҳокама қилинди.
Ҳозирги кунда Қоровулбозор туманида: 3 та сув тақсимлаш иншооти: “Навбаҳор”, “Бўзачи” ва “Жарқоқ” УРВларини реконструкция қилиш ҳамда 68,3 км масофада ичимлик сув тармоқларини қуриш белгиланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга биноан Қоровулбозор туманида 3,316 млн АҚШ доллари миқдорида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#танқиддан_сўнг
#Қоровулбозор_тумани
Бугун, 1 декабрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Қоровулбозор туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги тармоқларида белгиланган агротехник тадбирларнинг боришини ўрганган эди.
Хусусан, вилоят раҳбари “Навбаҳор” ҳудудидаги Оқмурод Жўраев раҳбарлигида боғда тўқсонбости усулида экин экилмаганлиги, ер майдонлари бегона ўтлардан тозаланмаганлигига эътибор қаратиб, бу борада ҳудуд раҳбарлари фаолиятини кескин танқид қилган эди.
Танқиддан тўғри хулоса чиқарган мутасаддилар зудлик билан иш бошлашди. Ҳозирда ўн гектарлик мазкур боғ қатор ораларига махсус техникалар ёрдамида ишлов берилиб, экиш ишларига киришилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Ибрат_бекати
3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахсларни муҳофаза қилиш кунига бағишланади.
КУН КЕЛАР...
Кун келар дардларинг кетади ариб,
Вужудинг элайди ширин бир титроқ.
Баҳорлар келади сени ахтариб,
Қалбингда орзулар ёзади япроқ.
Кун келар, бу маъюс, маҳзун кўзларинг,
Қизариб кетади қувонч ёшлардан.
Қалбингда жўш урар жонбахш ҳисларинг,
Мурувват кутмайсан бағритошлардан .
Кун келар, қалбингни эзмайди алам,
Табассум ин қурар яноқларингга.
Ҳаммага бахт берган Яратган эгам,
Жон ато қилади оёқларингга.
Кун келар, орзулар бўлади рўёб.
Қаҳратон қиш кетиб келар сўлим ёз.
Қувончдан юрагинг ҳипқириб Ё Раб,
Югуриб чиқасан бахтингга пешвоз.
🖋 ХУРШИД KАРИМ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюциясига мувофиқ, ҳар йил 3 декабрь санаси бутун дунёда Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиб келмоқда.
Биздан меҳр ва эътиборингизни қизғaнманг!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 2 декабрь сони асосий хабарлари билан танишинг:
— 3 декабрь — "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан жойларда тадбирлар ташкил этилмоқда;
— 28 - 30 ноябрь кунлари II гуруҳ фанларидан асосий олимпиаданинг вилоят босқичи бўлиб ўтди;
— Қоракўл туманида замонавий лойиҳа асосида янги меҳмонхона ўз фаолиятини бошлади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Олот: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол божхоначилар Арабхонада боғ барпо этишмоқда
Читать полностью…#Kun_hikmati
Ҳар бир миллатнинг келажаги, истайсизми - йўқми, ўқитувчилар савиясига боғлиқ.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📹Диққат! Ачаря университети барча саволларингизга жавоб беради!
Эртага, 2 декабрь куни соат 12.00да университет маъмурияти томонидан ✅ расмий телеграм каналида ЖОНЛИ ЭФИР ташкил этилади!
Жонли суҳбат давомида Foundation дастури ва унинг имкониятлари бўйича бериладиган барча саволларга жавоб берилади.
🖥 Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Жорий йилнинг 28 - 30 ноябрь кунлари ИИ гуруҳ фанларидан асосий олимпиаданинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Она тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, ўзбек тили, қозоқ тили, инглиз тили, немис тили, франсуз тили, тарих ва география фанлари йўналишида ўтказилган мазкур олимпиадада шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 1169 нафар 9-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар.
Натижаларга кўра, синфлар кесимида жами 82 нафар ўқувчи 1-3-ўринларни қўлга киритди. 1-3-ўринни қўлга киритган 28 нафар 11-синф ўқувчилари фан олимпиадасининг республика босқичига йўлланма олишди.
Бугун, 1 декабрь куни Бухоро вилояти "Баркамол авлод" болалар мактабида фан олимпиадалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#болалар_нафақаси
🗣 2024 йил апрелдан бошлаб фуқаролар болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун онлайн ариза бериш тартиби жорий қилинади.
⏺ Бунда фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади.
✅ Бундан кўзланган мақсад - фуқароларнинг ортиқча оворагарчикларини олдини олиш, болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг чиндан ҳам унга эҳтиёжманд оилаларга манзилли етказиб бориш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Бу орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланишида адолат мезонлари мустаҳкамланади.
➡️ Батафсил видеороликда 👆 танишишингиз мумкин.
📞 11-40 🌐 pfru.uz
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 Махсус репортаж
Варахшада туризм фестивали ўтказилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Факт 24“ информацион дастури
8 ой аввал Штутгартдан минивэнда йўлга чиққан саёҳатчи оила Бухорога етиб келди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 29 ноябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:
— Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди;
— Германиялик таниқли саёҳатчи журналист Бухорода бўлди;
— "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube