Бухорода навбатдаги ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари ишга туширилди (фотожараён)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар диққатига!
Жондор туманининг "Далмунобод" маҳалласида "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" мезонлари асосида олиб борилган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари якунига етказилди.
Эртага, 7 декабрь куни янгича қиёфа касб этган ушбу маҳалланинг рамзий очилиш маросими ўтказилади.
Шу муносабат билан мазкур маҳаллада амалга оширилган ишларни ҳамда ташкиллаштирилган тадбирларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларнинг расмий саҳифалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида пресс-тур ташкиллаштирилмоқда.
Мазкур пресс-турга барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар, Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими аъзолари таклиф этилади.
❗️Пресс-тур иштирокчиларини манзилга олиб бориш учун транспорт соат 8.30 да вилоят ҳокимлигининг биноси олдидан жўнаб кетади.
☎️Қўшимча маълумот учун телефон: (+99899) 662-65-76 (Суръат Шомуродов)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар диққатига!
Аввал хабар берилганидек, Бухоро шаҳрида бир нечта пиёдалар ер ости ўтиш йўлаклари барпо этилишига киришилган эди. Жумладан, РШТЁИМ Бухоро филиали ёнида ҳамда “вокзал чорраҳа” номи билан аталадиган ҳудудларда бошланган ишлар якунига етказилди.
Шу муносабат билан эртага, 6 декабрь куни, соат 09:30 да РШТЁИМ Бухоро филиали ёнидаги ер ости ўтиш йўлаги ва соат 10:00 да “вокзал чорраҳа” номи билан аталадиган ҳудуддаги ер ости ўтиш йўлагининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирга барча ОАВ ва интернет сайтларининг вилоятдаги мухбирлари, бухоролик барча журналист ва блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик таклиф этилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
ЎРВИ ва грипп касаллиги билан уй шароитида даволаниш тавсия этиладими?
▫️Мазкур саволга Санепидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил тўхталиб ўтди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Янгиликлар 24” информацион дастуи
«Аму-Бухоро» ирригация тизими модернизацияси
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3-сектор ҳудудида жойлашган Шофиркон туманининг “Қуйи Чуқурак” маҳалласи обод масканга айланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Маҳаллий дори-дармонларни сотиб олишнинг устувор йўналишлари: нима учун бу муҳим ва бу бизнинг соғлиғимизга қандай таъсир қилади?
Фармацевтика бозори жуда кўп миқдордаги дори-дармонларни таклиф қилади, замонавий дунёда оптимал препаратни танлаш масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда. Ва бу танловнинг муҳим жиҳатларидан бири маҳаллий дори-дармонларни афзал кўришдир. Нима учун уларга устунлик бериш жуда муҳим?
1. Мавжудлиги ва ҳамёнбоп нархи
Аввало, маҳаллий ишлаб чиқарилган дорилар одатда импорт қилинган дориларга қараганда арзонроқ. Бунинг сабаби шундаки, якуний маҳсулот нархига турли омиллар таъсир қилади: логистика, божхона тўловлари, валюта курси ва бошқалар.
2. Сифат ва самарадорлик
Дори воситаларининг сифати ва самарадорлиги ҳақида унутманг. Кўпинча, маҳаллий ишлаб чиқарилган препаратлар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида сифатни янада қатъий назорат қилади, бу уларнинг самарадорлиги ва истеъмолчилар учун хавфсизлигини кафолатлайди. Бундан ташқари, улар танамизнинг шароитларига кўпроқ мослашган, бу уларни ишлатишда яхшироқ натижага эришишга имкон беради.
3. Маҳаллий фармацевтика саноатини қўллаб-қувватлаш
Маҳаллий фармацевтика саноатини қўллаб-қувватлаш маҳаллий ишлаб чиқарилган дори-дармонларни танлашнинг яна бир сабабидир. Бу янги иш ўринлари яратиш ва дори ишлаб чиқариш соҳасида инновацияларни рағбатлантириш орқали маълум бир соҳани ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Тоҳир Мусоев,
РШТЁИМ Бухоро филиали директори
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухорода солиқ инспекторларининг фаолияти маҳаллабай ўрганилмоқда
Муҳтарам президентимиз томонидан солиқ органлари ходимлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, солиқ тизимини маҳалла даражасига тушириш бўйича янги институт жорий қилиниб, “Маҳалла еттилиги”га солиқ ходимлари ҳам қўшилди.
Айни пайтда Бухоро вилоятидаги 544 та маҳаллага 245 нафар солиқ хизмати ходимлари бириктирилган бўлиб, улар зиммасига норасмий тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш, ўзини-ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва даромадларини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш юклатилган.
Шу кунларда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Д. Юлдашевнинг шахсан ўзи маҳаллаларга бириктирилган солиқ ходимларининг фаолияти билан танишиш ҳамда тадбиркорларнинг муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиш мақсадида жойларга ташриф буюрмоқда.
Бугун бошқарма бошлиғининг навбатдаги манзили Қоракўл тумани бўлди. Маълумот ўрнида айтиш мумкин-ки, мазкур туманнинг 50 та маҳалласига 19 нафар солиқ хизмати ходимлари бириктирилган.
Жумладан, Д. Юлдашев Қоракўл туманидаги “Човли” ҳамда “Эски қалъа” маҳаллаларида бўлиб, ушбу ҳудудларга бириктирилган маҳалла солиқ инспекторининг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганишлар жараёнида солиқ инспектори томонидан жорий йилнинг охирги уч ойида маҳалла даражасида ташкил этилган ишлари натижасини муҳокама қилди. Хусусан, ҳудудда хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш юзасидан солиқ инспекторининг олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Таъкидлаш лозим, маҳаллаларга бириктирилган солиқ ходимларининг фаолияти самарадорлиги махсус KPI дастурнинг баҳолаш ва натижасига қараб рағбатлантирилмоқда ҳамда паст кўрсаткичли ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 Махсус репортаж
Қишлоқ хўжалиги: сувдан оқилона ва тежаб фойдаланиш чоралари (Бухоро)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#танқиддан_сўнг
Бухоро шаҳрида ташқи реклама ва ёзувларни тартибга солиш ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги реклама ва ахборот матнлари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилади, деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли ҳамда 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарорларида:
бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги;
бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги қайд этилган.
Юқоридагилардан келиб, чиқиб ўз фаолиятингизни қонунчилик талабларига мослаштиришингизни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, қонун талабларини билмаслик жавобгарликдан холос қилмайди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Дилшод Бобожонов, “Бухоро Зарҳал текс“ МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери таъсисчиси
– Шанхайдаги тўқимачилик соҳасидаги замонавий ускуналар ва технологиялар кўргазмасида 7 млн 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги ускуналар харид қилишга келишиб олдик. Бундан ташқари, янги ҳамкорлар ҳам топдик.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан Давлат улуши E-auksion.uz савдо платформасида сотилмоқда!
🔹 “Buxoro mehmonxonasi” МЧЖнинг 100 фоиз
🔷 “Rabot non invest” МЧЖнинг 100 фоиз
🔹 “Don shirin kulcha fayz” МЧЖнинг 100 фоиз
🔷 “Qorako‘l issiq non” МЧЖнинг 100 фоиз
🔹 “Bukhara flowers” МЧЖнинг 100 фоиз
🔷 “Buxoro eko ferma” МЧЖнинг 100 фоиз
🔹 “Iskandar Bo‘ron Sanjar” МЧЖнинг 100 фоиз
🔷 “Jondor tuman Stomatologiya poliklinikasi” МЧЖнинг 100 фоиз
🔹 “Olot tuman Stomatologiya poliklinikasi” МЧЖнинг 100 фоиз
🔷 “Qorovulbozor kasana tekstil” МЧЖнинг 100 фоиз
⚠️ 1 ой мобайнида 100% тўлов қилинса, йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади!
📣 Савдоларда қатнашиш учун қўлланма 📼 (кўриш)
"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
App Store Google Play
📱 +998652215330 +998992072604
📱 +998652217040 +998992073604
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Kun_hikmati
Дўст уйида меҳмон бўлган вақтингда қўлингни, кўзингни, тилингни тия бил!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 5 декабрь сони асосий хабарлари билан танишинг:
— Шофиркон туманининг “Қуйи Чуқурак” маҳалласи обод масканга айланди;
— Бухорода психологлар форуми бўлиб ўтди;
— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар хусусида.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️YouTube видеохостингида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Бухоро вилоят ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича ўрнатилган тартибга қатъий риоя қилинади. Унга кўра, вилоят ҳокимлигига келган ҳар бир фуқаронинг муаммоли масалалари бўйича НЎП (назорат ўтиш пунки)даги миллий Гвардия ходимлари орқали вилоят ҳокимлигининг мурожаатлар бўлими ва тегишли котибиятларига билдирилади. Шундан сўнг масалага алоқадор масъуллар НЎП (назорат ўтиш пунки)га чақиртирилиб, фуқароларнинг барча мурожаатлари белгиланган тартибда қабул қилинади.
Шунингдек, НЎП (назорат ўтиш пунки)да махсус мурожаатлар ҳамда хатлар қутиси ташкил қилинган. Мазкур қутига жисмоний ва юридик шахслар томонидан қолдирилган мурожаат ҳамда хатлар ҳар куни белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва вилоят ҳокимининг топшириқ хати асосида ҳоким ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотларга ўрганиб чиқиш учун йўналтирилади. Ўрганиб чиқилган ҳар бир мурожаат ҳал қилинганлиги ёки қонунчилик талабига кўра рад этилганлиги юзасидан мурожаат муаллифларига белгиланган муддатда ижрочилар томонидан жавоб хатлари юборилади.
Бундан ташқари, фуқароларнинг талаблари юзасидан вилоят ҳокимлиги биносининг биринчи қаватида қабуллар хонасида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва юзма-юз муҳокама қилиш тизими ҳам жорий этилган.
Қолаверса, фуқаролар интернетдаги @buxorouzmurojaatbot орқали ёки жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда Бухоро вилояти ҳокимига ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек, вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти (https://buxoro.uz/)даги қайта алоқа тизими ва (+998 65) 222-22-22 рақамли ишонч телефони орқали ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш имконияти яратилган.
Умуман олганда, видеолавҳада тилга олинган ҳолатда ҳеч қандай тартибсизлик ёки қонунбузилиш ҳолати мавжуд эмас. Чунки Бухоро вилояти ҳокимлигига бевосита мурожаат қилишни истаб келган фуқаролар учун ҳам, вилоят марказидан ўнлаб ёки юзлаб чақирим узоқликда яшаётган юртдошларимиз учун ҳам зарур қулайликлар яратилган.
Шу ўринда вилоят ҳокимлиги жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳар қандай мурожаатларини ўрганиш, уларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ ечим топишга тайёрлигини маълум қиламиз.
Оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлардан эса тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотлардан фойдаланмасликни, шунингдек, асосланмаган миш-миш ва гумонларни тарқатмасликларини сўраймиз.
Бухоро вилояти ҳокимлиги мурожаатлар бўлими
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ Tадбиркорликни бошлаш учун қулай жойлар!!!
600 дан зиёд Давлат мулкларини ижарага
E-auksion.uz орқали олинг!
✔️ Бухоро шаҳрида — 120 та (кўриш)
➖ Когон шаҳрида — 32 та (кўриш)
✔️ Бухоро туманида — 16 та (кўриш)
➖ Когон туманида — 12 та (кўриш)
✔️ Вобкент туманида — 23 та (кўриш)
➖ Ромитан туманида — 33 та (кўриш)
✔️ Ғиждувон туманида — 69 та (кўриш)
➖ Жондор туманида — 152 та (кўриш)
✔️ Қоровулбозор туманида — 18 та (кўриш)
➖ Қоракўл туманида — 12 та (кўриш)
✔️ Олот туманида — 67 та (кўриш)
➖ Пешку туманида — 23 та (кўриш)
✔️ Шофиркон туманида — 36 та (кўриш)
⚠️ Лот маълумотларидаги нархлар йиллик ижара ставкаси миқдорида кўрсатилган.
"E-AUKSION" мобил иловани юклаб олинг!!!
⬇️App Store ⬇️Google Play
⚠️ Савдоларда қатнашиш учун қўлланма
(➡️кўриш)
+998652217047 +998652215309
+998992072604 +998992073604
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бугун “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллари ҳамда “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ раҳбарияти бошилигида жамиятнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, абонент хизмати бўлими ходимлари, биллинг операторлари ва назоратчи-инспекторлари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, жамият директори М. Амонов аҳоли томонидан фойдаланилган тоза ичимлик суви ва оқова хизматлари учун мавжуд дебитор қарздорликларни ундириш, тушум миқдорини ошириш, бу борада истеъмолчилар орасида тўлов маданиятини шакллантириш зарурлиги масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, KPI тизими билан ишлаш, тизимнинг афзалликлари, биллинг дастурига янги абонентларни киритиш, ҳисобот юритиш, тўловларни автоматлаштирилган равишда амалга ошириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, хатлов тасдиқлашдаги муаммолар, кадастр рақам бириктириш, нореал қарздорликни сўндириш мавзуларига доир муҳим вазифалар белгилаб олинди.
KPI (самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари) – ташкилот ва унинг ходимлари фаолиятини баҳолашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Ушбу тизим ходимларни ўз ишига янада масъулиятлироқ ёндашишга рағбатлантириб, меҳнат фаолиятининг унумдорлигини оширишга хизмат қилади.
Аҳолидан фойдаланилган тоза ичимлик суви ва оқова хизматлари учун тўловларни ундириш борасида бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгиланиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди, бундан ташқари, аҳоли томонидан ўз вақтида амалга оширилган тўловлар, чекка ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш кўламининг ортишига, ишчи-ходимларнинг ойлик маошини ўз вақтида берилишига, умуман, хизмат самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Kun_hikmati
Қанча кучанмасин сохта билимдон, юксала олмас кўкка ҳеч қачон.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#инсон_қадри_учун
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида қисқа муддатда ички имкониятлар ҳисобидан Шофиркон туманининг Қуйи Чуқурак маҳалласида ҳам “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий қилиниб, мазкур қишлоқ ҳар жабҳада энг намунавий, обод, гўзал ҳудудга айлантирилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ҳурматли юртдошлар, азиз бухороликлар!
Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси огоҳлантиради:
Далаларда ёки яшаш уйидан узоқда, атрофи ўралмаган ҳовлиларда қорамоллар ва қўй-қўзиларнинг қаровсиз қолдирилишига йўл қўйманг.
Азиз фуқаролар!
Ҳар биримиз ўз мол-мулкимизни асраб-авайлашга, уни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлашга масъулият билан ёндашайлик!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📺 “Ҳудуд” информацион дастури
Сайёр қабул натижасида аҳолининг бандлиги таъминланмоқда (Бухоро)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#БухДПИ
✨Юртимизда имконияти чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш учун барча имкониятлар яратилган.
Бунга жавобан имконияти чекланган юртдошларимиз илм-фан, санъат ва спорт соҳаларида халқаро майдонда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқдалар.
Айниқса, спортнинг қатор турларида ўз имкониятларини намойиш этаётган ногирон атлетларимизнинг ютуқларини ҳар қанча эътироф этсак арзийди.
Видеолавҳа Бухоро давлат педагогика институтининг ана шундай матонатли талаба-ёшлари эришаётган муваффақиятлари ҳақида👆
“Янги имкониятлар сари бир жамоамиз!”
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube