buxorouz_official | Unsorted

Telegram-канал buxorouz_official - BUXORO.UZ | Расмий канал

24679

Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali. Veb-sayt: gov.uz/buxoro Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Matbuot kotibi: @olimjuraev Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

Subscribe to a channel

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Янгиликлар 24” информацион дастури

Бухорода ҳам қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#davlat_ramzi
#mening_madhiyam

Давлат рамзларида, айниқса, мадҳиямизда халқнинг азалий орзулари, унинг эзгу ниятлари, бугунги ҳаёт мазмуни акс этган. Давлат мадҳиясининг ҳуқуқий мақоми махсус қонун билан мустаҳкамлангани ҳам аҳамиятлидир.

Бугун давлат мадҳияси қабул қилинганига 31 йил тўлди. Шу муносабат билан давлат мадҳиясининг мусиқасини яратган Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурхонов мангу қўним топган Бухоро шаҳридаги Абу Ҳафс Кабир Бухорий қабристонидаги қабри зиёрат қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлар, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шоир-ёзувчилар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, нуронийлар, ёшлар, санъаткорлар, спортчилар қатнашди.

Буюк мусиқашунос қабри пойига гул қўйилди. Мутал Бурхоновни хотирлаб, унинг ҳаққига қуръон тиловат қилинди.

Сўзга чиққанлар томонидан давлатимиз мадҳияси тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли эканлиги, унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилгани таъкидланди.

Buxoro.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️10 декабр – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Мутал Бурхонов билан Бухородаги уйида суҳбат (2000 йил)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Агар йўқотишларга дуч келсангиз, ваҳимага тушманг. Йўқотиш ортидан, албатта, топилмалар ҳам келади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Жорий йил чорвачилик ва мева-сабзавотчилик соҳасида ҳам ниҳоятда баракали келди. Вилоятда қорамол сони 1,5 млн. бошга етказилиб, гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 300,0 минг тоннани, сут ишлаб чиқариш эса 1,2 млн. тоннани ташкил этди. Паррандалар бош сони 8 млн. бошга етказилиб, тухум ишлаб чиқариш ҳажми 531,5 млн.донани ва парранда гўшти 32 минг тоннани ташкил этди.
Бундан ташқари, 955 минг тонна сабзавот, 214 минг тонна полиз, 269 минг тонна картошка, 311,5 минг тонна мева ва 235 минг тонна узум етиштирилди. Бу орқали эса бозорлардаги нарх-навонинг барқарор сақланишига ҳамда халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби қондирилишига эришилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Вилоят раҳбари жорий йилда Бухорода қишлоқ хўжалиги тармоқларида эришилган муваффақиятларга алоҳида тўхталди.
Таъкидланганидек, йил бошида қишлоқ хўжалиги соҳасида яхши ниятлар қилиб, амалий ҳаракатларни бошланган эди. Холис ниятлар ўз ижобатини топиб, элимиз дастурхони, юртимиз иқтисодиёти учун улкан хирмонлар яратилди. Биринчи ҳосил – пилла шартномавий режаси республикада 1-ўринда, ғалла, пахта шартномавий режаси 2-3-ўринларда бажарилди.
Хусусан, вилоятимиз пиллакорлари томонидан 46 минг 467 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 2 минг 716 тоннага яқин сифатли пилла хомашёси етиштирилди. Мавсумга 113 минг ишчи-ходимлар жалб қилиниб, уларнинг даромади 103 миллиард сўмдан ошди. Бу йилги қийинчиликларга қарамасдан, вилоятимиз бўйича 600 минг тоннадан ортиқ ғалла етиштирилди. 283 минг тоннадан ортиқ ғалла фермер хўжаликлари ва аҳолимиз ихтиёрида қолди.
Илғор фермер хўжаликлари ғалладан 90-100 центнергача ҳосил олишди. Жумладан, Ромитан туманидаги “Козимбобо”, Қоракўл туманидаги “Олим Вали Файз”, Олот туманидаги “Воҳиджон Файзиев”, Вобкент туманидан “Сатторов Ортиқбобо”, Пешку туманидаги “Ражаб Қосим” фермер хўжаликларида ана шундай юқори натижаларга эришилди.
Вилоятда жорий йилда 96,2 минг гектар майдондан қарийб 377 минг тонна пахта йиғиб-териб олинди. Сўнгги 20 йилда биринчи маротаба ўртача ҳосилдорлик 39,2 центнерни ташкил этди. Фермер хўжаликларимиз 3,0 триллион сўм даромад қилди. 208 миллиард сўмдан ортиқ соф фойда олинди. Бухороликлар биргина пахта терими пули ҳисобидан 600 миллиард сўм даромад олди.
Тажрибали фермер хўжаликларимиз пахтадан 50-55 центнергача ҳосил кўтарди. Жумладан, Шофиркон туманидаги “Искандар Камол саховати”, Ромитан туманидаги “Ҳомид жўра замини”, Қоракўл туманидаги “Очил бобо-2018”, Пешку туманидаги “Йўлдош Эргаш замини”, Вобкент туманидан “Ботир Сухроб Бобур”, Когон туманидаги “Зойир Аббос Азизбек”, Бухоро туманидаги “Файзуллообод”, Олот туманидаги “Юсуф Махсум”, Ғиждувон туманидаги “Оқилжон Мўминжон”, Қоровулбозор туманидаги “Фахриддин Фаёзбек” Жондор туманидаги “Чори Рўзи”, Бухоро шаҳридаги “Дўлама Паҳлавон Маҳмуд” фермер хўжаликларида юқори натижалар қайд этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Тадбир бошланди. Вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, шунингдек, қишлоқ хўжалик ходимларини эришган муваффақиятлари, соҳадаги ютуқлари билан табриклади.

Ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, соҳанинг жонкуяр олимлари ва мутахассисларига вилоят халқи ва жамоатчилиги номидан миннатдорлик билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 7 декабрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи. Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз афв этилди;

— "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойили асосида Когон туманидаги "Сорғун" маҳалласида бунёдкорлик иншоотлари фойдаланишга топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️МТРК “Sport” телерадиоканали Осиё кубоги-2023 намойиш ҳуқуқини қўлга киритди!

2024 йилнинг 12 январь — 10 февраль кунлари Қатар майдонларида футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон МТЖ ҳам иштирок этади. Мухлисларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, МТРК “Sport” телерадиоканали Осиё кубогини намойиш этади.

Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖ қуръага кўра Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан “Б” гуруҳидан жой олган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#хушхабар

“Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра 2021 йилдан бошлаб давлат ОТМлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий қилинган эди. Қарорда грант бўйича харажатлар давлат бюджетидан қопланиши кўзда тутилган.

2023-2024 ўқув йили учун ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти танловида 54 нафар даъвогар қатнашиб, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, уларнинг 25 нафари ғолиб деб топилди.

Қувонарлиси, ғолиблар сафида Бухоро давлат педагогика институти Тиллар факультети талабаси Гулрухсор Жумаева Бухоро вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари ичида ягона Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти соҳибасига айланди.

Шу муносабат билан у институт раҳбарияти томонидан пул мукофоти ҳамда ташаккурнома билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, Гулрухсор ўқиш якунига қадар Президент грантини узлуксиз олса, бакалавриат таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Янгиликлар 24” информацион дастури

Президент фармони билан 334 нафар шахс авф этилди. Улар орасида бухороликлар ҳам бор


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://www.uza.uz/uz/posts/bozhxonachilar-bogi-barpo-etildi_545612

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Конституция

8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги шодиёналари арафасида Бухоро шаҳрида “Конституция кўчаси” ташкил этилган эди. Бугун, 7 декабрь куни вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан ушбу кўчада ёшлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида талаба ёшлар иштирокида конституцияга оид турли викториналар ўтказилди. Шунингдек, ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар қилинди. Вилоят Адлия бошқармаси томонидан фаол иштирок этган ёшларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китобчалари тарқатилди.

Асосий қомусимиз тарғиботида халқчилликни таъминлашга хизмат қиладиган бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида қизғин руҳда ўтказилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Анвар Янгиев: “Мақсадимиз - элимиз дастурхонига арзон ва сифатли маҳсулот етиштириб бериш!”

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#davlat_ramzi
#mening_madhiyam

Сана муносабати билан Мутал Бурхоновнинг уй музейига саёҳат уюштирилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда ташкил этилган Мутал Бурхонов уй-музейида бастакорнинг болалик йилларини акс эттирувчи фотосуратлар, ижод хонасида чолғу асбоблари, эсдалик совғалар, китоблар, ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ноталари билан ёзилган нусхаси, унинг ижодини эътироф этиб тақдирланган орден ва медаллари, давлат мукофотлари омма эътиборига ҳавола қилиниб келинмоқда.

Уй-музей Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей-қўриқхонасининг филиали мақомида ташкил этилган бўлиб, бу ерда бастакор ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ фотосуратлар, турли ҳужжатлар, мусиқа асбоблари, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари жамланган.

Музей “Мутал Бурхонов умр йўли”, “Бастакор ижод хонаси”, “Эътироф, эҳтиром”, “Мусиқа тарихи” каби бўлимлардан иборат. Уй-музейида Марказий Осиёда мусиқа санъати ривожланишига оид ҳужжатлар, XVIII асрда Бухорода шаклланган “Шашмақом”нинг дастлабки нотага солиниши, у билан боғлиқ илк тадқиқотлар, Ўзбекистон мадҳияси мусиқасининг яратилиш жараёни акс этган лавҳалар кўпчиликни қизиқтириши шубҳасиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Ҳикоя

ҚЎШНИ МУҲТОЖ БЎЛМАСИН

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.

Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:

– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.

Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.

– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.

– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.

– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...

Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.

– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.

Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:

– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.

Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.

Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.

Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...

Гулчеҳра Арслонова

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

​​#бугун
#муҳим_сана

⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 31 йил тўлди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган

Давлат суверенитети рамзи бўлган мадҳия матни Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов томонидан ёзилган. Унга Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов мусиқа басталаган.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси мустақилликка эътиқодни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни мустақил давлат қуриш йўлида матонат ва жасоратга, сабр-тоқат ва фидокорликка, курашга чақиради, миллий ғурурни уйғотади.

Мадҳиямиз байрамлар, сиёсий чиқишлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари, юқори аҳамиятли тадбирлар, турли давлат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига эътиқод ва ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн билан ифода этади.

Давлатимиз мадҳияси - тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.

Бизни ва фарзандларимизни ғалабага ундаб турувчи ҳаёт қўшиғимиздир!

Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин жаҳон ареналарида туриб Ватан мадҳиясини баралла куйлайверсин!

Чунки мадҳиямиз — ғолиблик, ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир.

Ушбу байрам барча ватандошларимизга муборак бўлсин!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#долзарб_40_кун
#хавфсиз_тун

Ботир Зарипов бошчилигидаги масъуллар томонидан Бухоро шаҳрининг криминоген вазияти оғир ҳисобланган "Раззоқ Ҳамроев" ҳамда “Гулшан” маҳаллаларида жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишлар ўрганилди.


Жараёнда асосий эътибор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларда шахсий хонадонлар ва жамоат жойларида видеокузатув қамрови оширилиши, маҳаллаларда криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш, профилактика инспекторларининг кунлик хизмат фаолиятини ўрганиш ва уни амалга оширишга кўмаклашиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича “маҳалла еттилиги” билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қаратилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Бундан ташқари, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ва ишсиз фуқароларнинг даромадини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлардан 17 минг гектари ажратиб берилиб, такрорий экинлар ҳисобидан 1 трлн 262 миллиард сўм даромад олинишига эришилди.
Шунингдек, халқимиз турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида жорий йилда пахта ва ғалла ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларидан очиқ танлов асосида аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача 30 йил муддатда ижарага бериш орқали 85 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

​​#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Ботир Зарипов: Шу кунларда жаннатмонанд диёримизда улуғ байрамлар шукуҳи кезмоқда. Куни кеча барчамиз Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллигини катта тантаналар билан нишонладик. Эртага эса миллий Мадҳиямиз, яна бир неча кунлардан сўнг эса Янги йил байрами шодиёналарини ўтказамиз.
Инсон қалби қачон байрам кайфиятида бўлади?! Албатта, юрти тинч, тани соғлом, кўнгли хотиржам, қолаверса, ризқи бутун бўлса!
Шу нуқтаи назардан қутлуғ байрамлар даврасининг тенг марказида ризқ-рўзимиз яратувчилари – қишлоқ хўжалиги ходимлари кунининг нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бор.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тадбирда ҳозир бўлган деҳқон-миришкорлар, улар тимсолида барча вилоятимиз меҳнаткашларини Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ҳамда Ҳосил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Қадоқ қўли ва фидойи қалби билан элимизнинг ризқ-насибасини яратаётган моҳир деҳқон ва фермерлар, боғбонлар, чорвадор ва пиллакорлар, сувчиларга, самимий миннатдорчилик билдираман.
Янги Ўзбекистон равнақи ва аҳоли фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган агроном ва механизаторлар, агрокластерларнинг раҳбарлари ва ишчи-ходимлари, деҳқон хўжалиги раҳбарлари, соҳанинг жонкуяр олимларига чексиз ташаккурлар изҳор этаман.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#live
#қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни
#ҳосил_байрами

Тадбирга вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликлари, кластерлар раҳбар-ходимлари, илғор томорқачилар, олимлар, сувчи-ирригаторлар, механизаторлар, агрономлар, қўйингки, тизимнинг энг фидойилари, шунингдек, кенг жамоатчилик таклиф этилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол депутати аниқланди

Жамоатчилик назорати - жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда ўта муҳим саналган амалиётдир. Кейинги вақтларда маҳаллий Кенгашларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижро этувчи ҳокимият идоралари фаолияти устидан назорат ўрнатиш ва одамларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари сезиларли самара бермоқда.

Куни кеча Бухоро шаҳрида «Ўзбекистон Халқ Демократик Партиясининг энг фаол депутати» кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Далмунобод”даги байрам ҳосил тўйига уланди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Бухорода малака тоифа беришнинг янги тартиби тажриба-синовдан ўтказилмоқда

Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган педагог кадрларга малака тоифалари бериш янги тизимининг тажриба-синов жараёнлари Бухоро вилоятида ҳам қизғин бўлиб ўтмоқда.

Тест синовларига 205 нафар педагоглар жалб қилинган.

Маълумот учун: мазкур янги тизим хорижий мамлакатлар, хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари ва Сингапур каби давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган тантанали байрам тадбиридан фотожараён

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 Махсус репортаж

Бухоро вилоятида фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#кун_фотоси:

Ўқувчиларим менинг фарзандларим ҳисобланади, уларни ёшлигидан ҳуқуқий билим ва саводхонлигини ошириб бориш - бу менинг вазифам эканлигидан фахланаман,- дейди Бухоро шаҳридаги 29- ИДУМ ўқитувчиси Дилрабо Файзуллаева

📷Тоҳир Истатов олган сурат

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро давлат университети "The Most Active National Coordinator in the World" номинацияси бўйича ғолиб бўлди

БААнинг Дубай шаҳрида 150 дан ортиқ мамлакатдан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, олимлар, фуқаролик жамияти вакилларини бир нуқтага жамлаган БМТ халқаро иқлим конференциясида (CОP28) давлатлар раҳбарлари Иқлим инқирози бўйича позициялари тўғрисида миллий баёнотлар билан чиқишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгаришлари билан курашиш ва "яшил" иқтисодиётга ўтиш зарурлиги хусусида маъруза қилди.

Шу кунларда Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP28) доирасида мазкур шаҳарда бўлиб турибди. БухДУ ректори "Advancing Sustainable Futures" халқаро конференциясида "Ecotourism in Post-Pandemic Conditions: Development Trends, Problems and Solutions" мавзусидаги илмий тақдимоти билан чиқиш қилди.

Ҳар йили анъанавий тарзда декабр ойида бўлиб ўтадиган 2023 UI GreenMetric World University Rankings Results and Awards тақдирлаш маросими БААнинг Абу-Даби университетида бўлиб ўтди. БухДУ ректори Обиджон Хамидов “The 2023 UI GreenMetric World University Rankings Results and Awards” тақдирлаш маросимида Ўзбекистон бўйича миллий координатор сифатида иштирок этди.

CОP28 доирасида бўлиб ўтаётган "Advancing Sustainable Futures" халқаро конференцияси кун тартибига кўра, тақдирлаш маросимида Ul GreenMetric халқаро рейтингининг 2023 йил натижалари эълон қилинди. Унда Бухоро давлат университети "The Most Active National Coordinator in the World" номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Шу йўналишдаги амалга оширилган семинарлар, workshop ва турли хилдаги тадбирлар натижаси сифатида мазкур рейтингда иштирок этаётган ОТМлар сони ошиб бормоқда. 2022 йилда 20 та ОТМ қатнашган бўлса, 2023 йилда 41 та ОТМ иштирок этган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва унинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш божхона органларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Худди шу мақсадда тунни кунга улаб, чегара божхона постларида сергак турган божхона ходимлари томонидан ноқонуний товар моддий бойликларининг олиб кирилиши устидан бевосита назорат ўрнатилган.

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона пости орқали катта миқдордаги ноқонуний товарларни олиб киришга бўлган уриниш бартараф этилди.

Унда хорижий йўналиш бўйлаб ҳаракатланган юк автомашинаси “Олот” чегара божхона постига кириб келган чоғида тегишли божхона назоратидан ўтказилди. Инспекцион кўрик мажмуасининг рентген тасвирлари ва божхона юк декларациясида ўзаро тафовут юзага келганлиги туфайли холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада эса, ҳеч қандай тегишли ҳужжатларда қайд этилмаган, умумий қиймати 945 млн. сўмни ташкил этувчи “Calgon” номли кир ювиш воситалари борлиги аниқланди.

Айни дамда, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги сабабли, мазкур товарлар нисбатан қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақлов чоралари қўлланилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…
Subscribe to a channel