buxorouz_official | Unsorted

Telegram-канал buxorouz_official - BUXORO.UZ | Расмий канал

24679

Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali. Veb-sayt: gov.uz/buxoro Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Matbuot kotibi: @olimjuraev Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

Subscribe to a channel

BUXORO.UZ | Расмий канал

Олот: эрта баҳоргача ҳудудда 21 километр ариқ ўзани бетонлаштирилади

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

"Дунёдаги энг яхши билим, бир парча нон учун курашда олинади".

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#назорат_ўрганиш
#Бухоро_шаҳри

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов бошчилигидаги коммунал соҳа мутасаддилари тунги вақтда иссиқлик таъминоти ва хизмат кўрсатувчи корхоналари фаолиятини кўздан кечиришди.

Дастлаб масъуллар Бухоро шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳозирда 74 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатаётган “Sity Сentr” бошқарув сервис компаниясидаги кечки иш жараёнини ўрганишди.

Қайд этиш жоизки, сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида кўп қаватли уй-жойларда юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мазкур БСКда ҳам куну тун ишлайдиган диспетчерлик хизмати йўлга қўйилган.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари навбатчи мутахассислар билан мулоқотда бўлиб, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва мавжуд муаммони тезкорлик билан бартараф этиш ишларининг таҳлили билан қизиқди.

Омборхонадаги заҳира материаллари, авариявий ҳолатда зарур бўладиган бошқа техник воситаларнинг шайлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тизими ҳам кўздан кечирилди.

Шундан сўнг мутасаддилар ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминловчи “Иссиқлик манбаи” ДУКга қарашли РК-1 қозонхонасида бўлишди.
Ушбу қозонхона 43 та кўп қаватли уйдаги 1 минг 700 та хонадон ҳамда 17 та ижтимоий объектни иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлайди.

Қишга тайёргарлик жараёнида ҳудудга 1,5 км қопламали қувур тортилган. 1 та қозон мукаммал таъмирланган.
Жалол Арашов қозонхонадаги тунги навбатчилар билан суҳбатлашиб, қозонхонадан кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилаётган иссиқлик энергияси ҳарорати ҳақида сўради. Мавжуд ҳолатни бевосита кўздан кечирди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида спортнинг кураш тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Батафсил ўқинг: https://bviib.uz/uz/news/buhoro-vilotida-zbekist

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Факт 24” информацион дастури

Бухоро ЮНЕСКО рўйхатига олинганига 30 йил тўлди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Тасвирий санъат музейида очилган кўргазма қадим Бухоро тарихидан ҳикоя қилади

Кўп минг йиллик Бухоро шаҳрининг тарихий маркази ЮНЕСКО халқаро ташкилотининг умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилгани айниқса, бухороликларга фахру ғурурдир. Бу қарор расман 1993 йилда ЮНЕСКО нинг Колумбия давлати Картахена шаҳрида бўлиб ўтган XVII сессиясида Умумжаҳон мероси қўмитаси томонидан тасдиқланган ва қадим ва боқий шаҳар меъморий ёдгорликларидан иборат ўзига хос ансамбл умумжаҳон номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.  

Мазкур тарихий сана муносабати билан қадим Бухоро ва унинг ҳунармандчилиги ҳақида ташкиллаштирилаётган кўргазма Бухоро тасвирий санъат музейи биносида очилди. Бухоро шаҳрининг тарихий маркази Умумжаҳон мероси қўмитаси қарори асосида ЮНЕСКО умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилганининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган мазкур кўргазма жорий йил якунига қадар хизмат кўрсатади.

Мозийдан ҳикоя қилувчи бу тадбирга вилоят шаҳар ва туманлари ҳокимликлари, ташкилот, идора ва муассасалар ходимлари, олий таълим даргоҳлари ўқитувчи-профессорлари ва талабалари, меҳнат жамоалари, шунингдек, Бухоро минтақавий реставрация маркази мутахассислари, қолаверса, барча қизиқувчилар, аҳоли вакиллари таклиф қилинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 Махсус репортаж

«Маҳалла еттилиги»: Бухорода аҳоли билан ишлашнинг янгича тизими

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://uza.uz/uz/posts/konstituciya-huquq-va-erkinligimizning-ishonchli-kafolati_547041

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ҳар ишда ушбу икки калитни лозим тутинг:

1. Яхши ният
2. Яхши сўз

Биринчиси, ризқ эшикларининг калитидир.
Иккинчиси, қалб эшикларининг калитидир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Яна бир қулайлик: пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди

Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

✔️ Хусусан, тизимда кейинги йилларда бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилиниб, пенсия ва нафақа олувчилар учун турли қулайлик ва имкониятларни яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори қабул қилинди.

🗣 Унга кўра пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилди.

✅ Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди. Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди.

✅ 1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.
✅ 2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.
✅ 3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишда хизмат қилади.

✅ Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин:
https://my.gov.uz/oz/service/957

📌 Бундан ташқари пенсия ва нафақа таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ҳурматли истеъмолчилар!

Маҳсулот харид қилиш жараёнида унинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддатига эътиборли бўлишингизни сўраймиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Ичимлик суви билан таъминлаш, яхшилаш борасида амалий ишлар давом этмоқда

Ҳозирги кунда аҳолига кўрсатилаётган хизмат самарадорлигини ошириш, аҳолига бир маромда ичимлик сувини етказиб бериш борасида жамиятимиз масъуллари томонидан бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ана шу каби ишлардан бири, Бухоро шаҳрининг “Муҳаммад Наршахий” маҳалласи, Васфий кўчаси бўйлаб ўтувчи сув тизимида тез-тез содир бўлган носозликларга барҳам бериш ҳамда қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ Бухоро шаҳар бўлими томонидан умумий 60 метр масофага диаметри 160 мм ли (полиэтилен) сув қувурларни тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

“Маллаишайх” маҳалласидан ўтган ариқнинг 2 километр қисмини бетонлаштириш ишлари бошланди


Эътиборлиси, мазкур ариқни бетонлаштириш лойиҳаси маҳалла аҳолисининг ҳамжиҳатлиги асосида 1333 та овоз тўплаб, жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг дастлабки мавсумида ғолиб деб топилган эди.

Қиймати 700 миллион сўмга тенг 2 км километр узунликдаги сув йўлини бетонлаштириш лойиҳаси доирасида айни вақтда ариқда бетон ётқизиш учун асос тайёрлаш ишлари жадал давом этмоқда.

Муҳими, бу ариқдан эндиликда фермер хўжаликлари тасарруфидаги 60 гектар ер майдони ҳамда 65 гектар аҳоли томорқасини сув билан кафолатли таъминлаш имконияти яратилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Янгиликлар 24” информацион дастури

Бухорода «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида Бош прокурор кубоги мусобақасининг республика босқичи ўтказилди


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Водий вилоятидан Олотга 69 минг тупдан ортиқ ток ва мевали дарахт ниҳоли келтирилди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 88-сессияси

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Telegram орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Facebook орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ YouTube орқали


📍Бухоро шаҳри

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#назорат_ўрганиш
#Бухоро_шаҳри

Айни кунларда мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда одатдагидан кўра анчайин совуқ об-ҳаво кузатилмоқда.

Хўш, энерготаъминот корхоналари бундай ноқулай об-ҳаво шароитига қанчалик тайёр?

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов тунги ўрганишлари давомида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида бўлиб, аввало, айни шу масалага алоҳида эътибор қаратди.
Жамиятнинг “Тезкор диспетчерлик хизмати”, электр энергияси истеъмолчилари учун 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи “Call марказ” фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишилди.

Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни тезкор ўрганиш ва ҳал этиш, хусусан, содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий авариявий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Бухоро вилоятида 104 та юқори босимли газ тақсимлаш пункти мавжуд бўлиб, “Шарқ юлдузи” маҳалласида жойлашган пункт уларнинг бири. Мазкур пунктдан Бухоро шаҳрининг катта қисмига табиий газ етказилади. Жалол Арашов ушбу объектнинг иш жараёни, авария заҳирасини ҳам кўздан кечирди.

Шундан сўнг “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали диспетчерлик хизмати ва “Call марказ” фаолияти ўрганилди.

Совуқ кунларда аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор энергия таъминоти билан таъминлаш борасидаги ўрганишлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Ҳурматли бухороликлар, 1197 қисқа рақамини ёдда тутинг!

Вилоятда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик ва оқова суви таъминоти ҳамда бошқа коммунал соҳага оид муаммоларни тезкор равишда ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида узлуксиз (24/7) навбатчилик штаби фаолияти йўлга қўйилганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Штаб билан 1197 қисқа рақами орқали боғланиш мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 12 декабрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Олот туманига 70 минг туп узум ва мевали дарахт кўчатлари келтирилди;

— Таниқли шоир ва журналист Тошпўлат Аҳмад таваллудига 80 йил тўлиши муносабати билан адабий кечалар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда;

— Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соҳа ходимлари астойдил ҳаракатда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

* Эҳтиром

“ШОИРЛИК ШОҲЛИКДИР СУХАН МУЛКИДА”

Таниқли шоир ва журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Mеҳнат шуҳрати” ҳамда “Эл-юрт ҳурмати” орденлари совриндори Toшпўлат Аҳмад хотирасига бағишлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Шофиркон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган адабий кеча унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.
Тадбирда дастлаб мактабнинг “Ёш китобхон” тўгараги аъзолари шоир шеърларидан намуналар ёд айтиб, ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Шундан сўнг адибнинг набираси Орифжон Тошпўлатов шоир қаламига мансуб шеър асосида тайёрланган қўшиқни ижро этиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Сўзга чиққанлар қаламкашнинг ижоди ҳамда инсоний фазилатлари хусусида тўхталиб ўтишди.
Якунда мактаб раҳбари ҳамда тадбирда иштирок этган барча ўқувчиларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан бадиий китоблар, адабий журналлар нусхалари улашилди.

Шоҳрух ЖЎРАҚУЛОВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Шофиркон тумани бўлинмаси бош мутахассиси


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#диққат
#тузатиш
#муҳим_хабар

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари ва ҳайдовчилар!

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш бугун, 12 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 12:00 га қадар белгиланди.

Вилоятимиздаги ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.

АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#диққат
#муҳим_хабар

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари ва ҳайдовчилар!

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш бугун, 12 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 13:00 га қадар белгиланди.

Вилоятимиздаги ҳайдовчилардан автоуловларига газ тўлдириш заруриятини шу вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.

АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Спорт майдончалари фойдаланишга топширилди

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра республикамиз бўйлаб ўтказиладиган "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги оммавий спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ғолиб бўлган иштирокчиларнинг маҳаллаларига 3 турдаги спорт майдончаларини қуриб бериш белгиланган.

Айни кунларда Бухорода ҳам мазкур спорт майдончаларини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу каби спорт майдончаларининг навбатдагилари Пешку, Ромитан ва Когон туманларида қуриб битказилди.

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан мазкур спорт майдончаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Айтиш мумкинки, бу аҳоли, айниқса, ёшлар учун байрам туҳфаси бўлди.

Бу каби спорт объектларининг қурилиши маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшларнинг доимий спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ўзбекистондаги ягона табиий питомник – “Жайрон” | Манзил

Ўсимлик ва ҳайвонларнинг айрим турларига зарур шароит яратиш йўли билан уларни сақлаб қолиш ва кўпайтиришга мўлжалланган, муҳофаза этиладиган ҳудудлар табиий питомниклар ҳисобланади. “Манзил” лойиҳаси Ўзбекистонда ягона бўлган Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” давлат табиий питомнигига саёҳат қилди.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДEОНИ КЎРИШ

Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️ “Бухоро вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақалари ўтказилди

Бухорода 7-10 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош Қомуси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан ёшлар ўртасида “Бухоро вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги” учун мини-футбол мусобақалари бўлиб ўтди.

Вилоят солиқ бошқармаси ҳамда “Bunyodkor kids Bukhara” футбол клуби ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мусобақада республикамизнинг вилоятларидан келган 2012-2017 йилларда туғилган ёшлардан таркиб топган 20 та жамоа ғолиблик учун курашди.

Шиддатли ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада асосан “Пахтакор Жуниор”, “Бунёдкор Тошкент” “Насаф”, “Самарқанд”, “Бухоро” ва “Bunyodkor kids Bukhara” каби нуфузли футбол клубларининг ёшлар жамоалари ғолиблик учун асосий даъвогарлик қилдилар.
Мусабақанинг финал ўйинлари "Бухоро" спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Мусобақа якунларига кўра, 2012-2013 йилларда туғилган ёшлар ўртасида “Bunyodkor kids Bukhara”, 2014-2015 йилларда туғилган ёшлар ўртасида “Пахтакор Жуниор” ҳамда 2016-2017 йилларда туғилган ёшлар ўртасида “Бунёдкор Тошкент” жамоаларига насиб этди.

“Насаф академияси”, “Насаф” ва “Bunyodkor kids Samarkand” жамоалари шоҳсупасининг 2-ўринларини забт этдилар.

Бухоро вилояти солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ромитан:  шу йил якунигача ҳудудда 34 километр ички ариқлар ўзани бетонлаштирилади

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

* Эҳтиром

ШОИР ШЕЪРЛАРИ ЯНГРАДИ


Шу кунларда вилоятдаги таълим муассасалари, ахборот-кутубхона марказларида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати” ва "Эл-юрт ҳурмати" орденлари совриндори, “Бухорони Бухоро бўлиб севган” таниқли шоир ва журналист Тошпўлат Аҳмад таваллудига 80 йил тўлиши муносабати билан адабий кечалар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Бухоро шаҳридаги математика фанига ихтисослаштирилган 29-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган навбатдаги хотира кечасида шоирнинг оила аъзолари, шоир-ёзувчилар, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакиллари, устоз-шоирнинг шогирдлари ҳамда мактаб жамоаси иштирок этишди. Дастлаб меҳмонлар томонидан адибнинг ижоди, ибратли ҳаёт ва фаолият йўли, инсоний фазилатлари тўғрисида илиқ фикрлар билдирилди.
Тадбирда шоирнинг Ватанни тараннум этувчи шеърлари янгради. Айниқса, унинг шеърий достонлари асосида, мактаб ўқувчилари иштирокида тайёрланган саҳна кўринишлари, мусиқий дастур йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.
Якунда тадбир ташкилотчилари ҳамда фаол ўқувчиларга вилоят ахборот-кутубхона маркази раҳбарияти ҳамда шоирнинг оила аъзолари томонидан бадиий китоблар улашилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ботир Зарипов маҳаллада қабул ўтказди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://www.uza.uz/uz/posts/ehtiyozhmand-oilalar-qollab-quvvatlanmoqda_546775

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Бухоролик ўқувчи Осиё чемпиони бўлди

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, Шофиркон туманидаги 17 умумий ўрта таълим мактабининг 7 синф ўқувчиси Хуршид Қойиров спортнинг қўл жанги тури бўйича Осиё чемпиони бўлди.

Ютуқларинг бардавом бўлсин, ўғлон!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…
Subscribe to a channel