buxorouz_official | Unsorted

Telegram-канал buxorouz_official - BUXORO.UZ | Расмий канал

24679

Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali. Veb-sayt: gov.uz/buxoro Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Matbuot kotibi: @olimjuraev Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

Subscribe to a channel

BUXORO.UZ | Расмий канал

🥋Пара дзюдо. Хейделберг Гран-присида вакилларимиз шоҳсупага кўтарилишди

Айни кунларда Германиянинг Хейделберг шаҳрида пара дзюдо бўйича IBSA халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда мамлакатимиз терма жамоаси сафида бухоролик дзюдочилар ҳам муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

Хусусан, мусобақанинг дастлабки кунида татамига чиққан спортчиларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди:

🥈Кумуш медаль


(Ж-2) 73 кг – Феруз Сайидов

🥉Бронза медаль

(Ж-2) 60 кг – Шерзод Намозов
(Ж-2) 73 кг – Учқун Куранбоев
(Ж-2) 57 кг – Кумуш Ходжаева

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://www.uza.uz/uz/posts/toshkentlik-koz-shifokorlari-buxoroda_568831

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#кун_қаҳрамонлари

Бугун Когондаги баъзи ҳудудларда газ қувурида юзага келган авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш мақсадида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилди. Табиий газ таъминоти босқичма- босқич тикланди.

Ҳурматли истеъмолчилар, газ жиҳозларингизни назорациз қолдирманг, газ хўжалиги қоидаларига риоя қилинг!

"Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ижтимоий ходимлар аҳолига мададкор бўлмоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#yashil_energetika

⚡️Бухоро вилоятида барпо этилаётган 2 та шамол электр станцияси учун 73 та турбина ўрнатиб бўлинди

Саудия Арабистонининг “АCWА Power” компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та (жами 1000 МВт) шамол электр станцияси қурилмоқда.

Мазкур лойиҳалар доирасида “Envision” компаниясининг (Хитой) ҳар бирининг қуввати 6,5 МВтдан бўлган шамол турбиналари ўрнатиляпти. Ҳозирги кунга қадар жами қуввати 474,5 МВтга тенг бўлган 73 та шамол турбинаси ўрнатиб бўлинди.

Ҳар бир турбина минорасининг баландлиги 100 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 84 метрни ташкил қилади.

Маълумот учун, ушбу йирик лойиҳалар доирасида жами 158 та мана шундай шамол турбиналари ўрнатилади.

Мазкур электр станцияларининг дастлабки 400 МВт қуввати 2024 йил якунига қадар ишга туширилади.

Станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3 млрд 600 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1 млрд 100 млн кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 1 млн 500 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Шунингдек, ушбу лойиҳалар доирасида узунлиги 260 километр бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 2 та 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш ускуналари қурилади.

Мазкур электр узатиш тармоқлари энергетика тизимининг шимоли-ғарбий (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) ҳамда жануби-ғарбий (Бухоро ва Навоий вилоятлари) қисмларининг боғланишини мустаҳкамлайди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 13 февраль сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Бухоро шаҳрида буюк алломалар мероси тарғиботига бағишланган тадбир ташкиллаштирилди;

— “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан мавсум давомида олиб борилаётган ишлар хусусида;

— Жондор туманида адлия масалаларига боғлиқ муаммолар ўрганилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Чўл бағрида фаолият бошлаганига 30 йилдан ошган Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалиги томонидан ҳозирда 4 минг 470 гектар ер майдонда элликка яқин ишчи-мутахассис меҳнати ва жонбозлиги билан турли-туман манзарали дарахт ва бута кўчатлари кўпайтирилмоқда. Хўжаликда бугунга келиб 2 млн тупдан ортиқ кўчат тайёрланган бўлиб, вилоятимиз бўйлаб буюртмачи хўжаликларига пешма-пеш етказиб берилмоқда. Айниқса, қайрағоч, садақайрағоч, кулён, сасна, катальпа, межавельник, тут ва ясин кўчатларига талаб юқори бўлмоқда.
Қолаверса, Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалигида кўчатчилик билан бирга кейинги йилларда чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик тармоқлари ҳам ривожлантирилмоқда.

Жумладан, айни кунда ўрмон хўжалиги тасарруфидаги яйловда 600 бошдан ортиқ йирик ва майда шохли қорамол, 700 бошдан ортиқ товуқ ҳамда жамоа миришкорлари томонидан 110 та асалари оиласи парваришланмоқда. Бундан ташқари, мазкур ўрмон хўжалиги экин майдонларида жамоа томонидан тўқсонбости экинлар ҳам экиб парваришланиб, ишчилар манфаатдорлиги ва рўзғори учун заҳираланмоқда.

Ботир Зарипов ўрмон хўжалиги майдонларида бўлиб, кўчат етиштириш ишларининг боришини кўздан кечирди. Хўжалик масъуллари билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммолар билан қизиқди. Дарахт ва бута кўчатларини етиштириш, гул ва шифобахш ўсимликларни ўстириш ва кўпайтириш борасида амалга оширлаётган ишлар муҳокама қилинди. Шундан келиб чиқиб, вилоят раҳбари кўчатхоналар ва иссиқхоналарни янада кенгайтириш, иқлим шароитига мос кўчат турларини кўпайтириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Бу лойиҳани амалга оширишда биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшамиз...

Олим Раҳматов, Бухоро вилояти туркман миллий маданий маркази раҳбари

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Қоракўл туманининг “Мустақиллик” маҳалласида фаолият юритаётган касб-ҳунарга ўқитиш мономарказида яна бир лойиҳа ишга туширилди. Айни пайтда вилоятнинг бир нечта ҳудудида ўз корхоналарига эга, қолаверса, ишлаб чиқариш имкониятларини ошираётган “Ekvatorial Chodak” МЧЖ билан ҳамкорликда 200 ўринга мўлжалланган тикув цехи фаолиятини бошлади.

Мономарказ биносининг бўш ётган спорт зали биноси алоҳида жиҳозланиб, унга дастлабки босқичда қиймати 300 миллион сўмдан ошиқ маблағ эвазига замонавий русумдаги 88 та тикув машинаси киритилган. Корхона йиллик ишлаб чиқариш қувватини 35 миллиард сўмга етказиш, шундан 1 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулотни экспорт қилиш кўзда тутилган. Ҳозирда ишлаб чиқилган ва истиқболига катта ишонч билдирилаётган мазкур лойиҳа туфайли маҳаллий бюджетга йилига қўшимча ўртача 4,2 миллиард сўм даромад тушум қилинади. Шу кунларда цехда эркаклар жинси шими тикиб тайёрланмоқда.

Аввало, мазкур корхонага атрофдаги маҳалла ва қишлоқлардан оғир шароитда, даромадсиз қолган эҳтиёжманд оилаларнинг тикувчиликка қўли келишадиган, чеварликка қизиқувчи хотин-қизлари саралаб олингани ҳолда уларга 2 миллион сўм атрофидаги ойлик маош тайинланган. Жумладан, меҳнат жамоасига кундалик иссиқ овқат ва узоқдан қатновчилар учун транспорт хизмати жорий қилингани яна бир қулайликдир.

Пресс-тур қатнашчилари ушбу объектда бўлиб, мазкур тикув цехи фаолияти билан танишдилар.

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, туманда тиббий хизматларнинг сифат даражаси ошиб, янги замонавий йўналишлар, даволаш ва диагностика усуллари, ноёб илмий-амалий тажрибалар шаклланмоқда.

Ҳурматли Президентимизнинг қўллаб-қувватлови, “Инсон қадри”ни улуғлаш борасидаги одилона сиёсатлари натижасида Қоракўлда тиббиётнинг барча мураккаб йўналишларини ўз ичига олган шифокорлар шаҳарчаси бунёд бўлди десак асло муболоға бўлмайди.

Ўтган йил мобайнида юқори технологиялик операцияларнинг 245 таси Қоракўлда амалга оширилгани ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Президентимиз ташаббуси билан тиббиёт бирлашмаси негизида 3 та туманлараро марказ, жумладан, Гемодиализ маркази, Юрак қон томир ва қўшма жароҳатлар маркази ҳамда Перинатал маркази ташкил қилингани ҳам қоракўлликлар қатори қўшни Олот ва Жондор туманлари аҳолисини ҳам бирдек хурсанд қилди.

Сабаби мазкур муассасалар ишга тушиши билан эндиликда ушбу туманлар аҳоли аввалгидек юзлаб километр масофани босиб, Пойтахт ёки вилоятимиз марказидаги клиник шифохоналарга боришига ҳожат қолмади.

Ушбу муассасаларга энг замонавий тиббий техник жиҳозлар жумладан, туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир жароҳатланиши” марказига 970 минг долларга яқин маблағ эвазига жами 35 турдаги, МСКТ (мультиспирал компьютер томография), юқори сифатли рақамли рентген аппарати каби тиббий жиҳозлар келтириб ўрнатилди. Ушбу жиҳозлар ҳозирги кунда беморларни ташхислаш ва даволаш учун жуда қўл келмоқда.

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Қайд этиш жоизки, Президентимизнинг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида Қоракўл туманида янги массив учун Дўрмон ҳудуди белгиланиб, қурилиш ишлари жадал бошланган эди.

Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизация жараёнларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган мазкур жараён бугун якунига етказилди.
Ҳудудда олиб борилган кенг кўламдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари натижасида бугун кўз ўнгимизда халқпарвар “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган “Янги Ўзбекистон” массиви қад ростлади.

Бугунга келиб массивда 12 та 240 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли замонавий турар жой мажмуасига кўплаб оилалар кўчир келди. Шуниси аҳамиятлики, келгуси 5 йил давомида бу ердаги кўп қаватли уйлар сони 70 тага, аҳоли хонадонлари эса 1400 тага етказилади.
Ўтган давр мобайнида массивда 330 ўринга мўлжалланган мактаб, шунингдек, 240 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти, давлат-хусусий шерикчилиги асосида яна 120 ўринли замонавий болалар боғчаси ва 100 қатнов ўрнига мўлжалланган оилавий поликлиника бинолари ҳам қуриб битказилди.

Биргина умумтаълим мактабини олсак, ўтган йил октябрь ойида айнан "Янги Ўзбекистон" массивида 53-сонли таълим даргоҳи фаолияти йўлга қўйилди. Уч қаватли, мазкур мактаб биноси 2022 йилда Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида давлат божхона қўмитаси томонидан умумий қиймати қарийб 13 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилди.

Муассасада ўқувчи ёшлар учун барча имкониятлар мавжуд. Жумладан, синф хоналари, ошхона, спорт заллари, ювиниш хоналари замонавий талаблар асосида барпо этилган ва жиҳозланган.

Мактабдаги барча ўқув хоналари жумладан, фан, бошланғич синф хоналари ва яна хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган хоналарда шунингдек, лаборатория ва тўгарак хоналари, кутубхона, тиббиёт пункти, ошхона, фаоллар зали ҳамда спорт майдонларида замонавий шароитлар яратилган.

Аҳамиятлиси, бу ерда болаларни ҳозирданоқ аниқ касбларга йўналтириш, ҳунарларга меҳр уйғотиш мақсадларида касбга йўналтириш хоналари ташкил этилган, улар керакли жиҳозлар, асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари, мато ва материаллар билан тўлдирилган. Ўқувчиларга ишчи касбларни ўргатадиган касб-ҳунар устахоналари билан бир қаторда мактаб ҳовлисидаги бўш майдонда замонавий иссиқхона ҳам барпо этилган.

Пресс-тур иштирокчилари массив ва мактабда яратилган шароитлар билан танишишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

Дейчалик Отабек Элмуродов иссиқхоначилик ҳадисини олган юртдошларимиздан. Ҳозирда унинг хонадонида 90 туп банан, шунингдек, араб анори етиштирилмоқда. Бундан ташқари, яна 8 сотих ерда картошка парваришланмоқда. Муҳими, иссиқхона кўмир ёқилғисида иситилади.

Ботир Зарипов ушбу хонадонда ҳам бўлиб, томорқа эгаси билан мулоқот қилди.

Чиғирчилик Гулора Сафарова -биринчи гуруҳ ногирони. Ўтган йили буйрак операциясини бошдан кечирди. Шифокорлар унга оғир жисмоний ҳаракатларни чеклаб қўйишган эди. Бироқ у бунга кўнмади. Ногиронманку, менга давлат ҳаммасини қилиб беради, устига устак яхши нафақам ҳам бор, деб ётишга ОР қилди. Ҳокимлик кўмаги билан уйида ихчам иссиқхона ташкил қилиб, қулупнай етиштиришни йўлга қўйди.

Ботир Зарипов мазкур хонадонда ҳам бўлиб, Гулора Сафарова билан тадбиркорлик ишининг бошланиши ва кейинги режалари хусусида суҳбатлашди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Ромитан_тумани

Ромитан туманидаги "А.Навоий" кичик саноат зонаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги "2019-2023 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил этилган. 9 та лотдан иборат зонанинг 4 тасида лойиҳа ишга тушган. Яна бешта лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда. Умуман, 9 та лот бўйича 16,5 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган. Бунда 204 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Ботир Зарипов мазкур ҳудудда ҳам бўлиб, лойиҳа ташаббусклари ва тадбиркорлар билан учрашди. Мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни тезкор ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Ромитан_тумани

Қишлоқ хўжалигида экин ерлари мелиоратив ҳолати аввало сув йўли ва гидроиншоотлар ҳолати ҳамда фаолиятига чамбарчас боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, Ромитан туманидаги Чавкар, Кўли Палос, “Северний”, Муғонча, Қўрғон каби канал ва коллекторларда доимий реконструкция, мавсумий тозалаш ишлари олиб борилади. Жумладан, 2023 йилда республика бюджет маблағи ҳисобидан 9 миллиард 376 миллион сўм ажратилгани ҳолда 9,3 км узунликдаги Чавкар каналининг 6,2 км қисмида бетонлаштириш ишлари олиб борилди.

Бу хўжаликлараро канал Ромитан туманнинг экин майдонларини суғоришда ўзининг катта таъсирини кўрсатади. Каналнинг лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти секундига 9 метр кубни ташкил қилади. Каналга боғланган майдон, яъни, мазкур иншоотдан суғориладиган экин ери 9 минг гектардан зиёд
Канал аҳоли томорқа ерларини ва ўнга яқин фермер хўжалиги экин майдонларини “оби ҳаёт” билан таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда тубида лойқа ўтириб кўмилиши ва канал бетонлари тўлиқ яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли “Чавкар” хўжаликлараро канали ўзининг нишаблиги ва ўтказувчанлигини йўқотган. Дала-деҳқончилик ишлари мавсумида, парвариш даврида мазкур хўжаликлараро каналидан талаб даражасида фойдаланиш учун техника ва механизм ёрдамида 3 марта, қўл кучи, ҳашар йўли билан эса икки маротаба қазиб тозаланган. Аммо шу кунгача каналда мукаммал реконструкция ишлари амалга оширилмаган.

Худди шундай, 1,2 км узунликдаги "Индамас" канали ҳам тўлиқ бетонлаштирилди. Ҳозирда эса 860 метр узунликдаги "Пески 1" тармоғида бетонлаштириш тадбири жадал олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудудда бораётган ишлар билан танишди. Албатта, бу лойиҳа туфайли экин ерларига сув таъминотини яхшилаш, аҳоли томорқа майдондари билан биргаликда фермер хўжаликларининг ҳосилдорлиги ва даромадини ошириш имконияти яратилишини инобатга олиб, бошланган ишларни жадаллаштириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Янгиликлар 24” информацион дастури

Бухоро шаҳридаги ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

No comment...

🚖 Шу кунларда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўта масъулиятли бўлишлари зарур.

🔹 Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари ҳамда шаҳар-туман ичида ва вилоятлараро қатновчи, йўловчи ташувчи ҳайдовчилар билан учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#кун_қаҳрамонлари

Айни пайтда об-ҳавонинг кескин совиганлиги, кучли қор ва ёмғир сабаб музлаган йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида тегишли ташкилотлар томонидан йўлларга қум-туз аралашмаси сепиб чиқилмоқда.

✔️Қор ёғиши оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун ҳокимлик хизматлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Бухоро шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар шай ҳолатда эканлигини маълум қиламиз.

Кун қаҳрамонлари, СИЗГА РЕСПЕКТ!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Бухорода Ёшлар марказига пресс-тур
ташкил этилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 ”Ахборот 24“ информацион дастури

Жондорда аҳоли бандлиги таъминланмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Кўп пушаймон бўлмаслик учун:

— Хурсандлигингда сўз берма;
— Хафалигингда жавоб берма;
— Жаҳлинг чиққанида қарор чиқарма.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Йўлсозлар “Заковат”да беллашишди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ромитан: навбатдаги меҳнат ярмаркасида 334 та иш ўрни таклиф қилинди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

"Чорзона" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳозирда 510 та хонадондаги 652 та оилада уч мингга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда. Маҳалланинг асосий даромад манбаи деҳқончилик ва чорвачиликдан иборат.

Ботир Зарипов Жондор туманидаги ўрганишлар жараёнида мазкур маҳаллада ҳам бўлди.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, маҳаллада 1972 йилда қурилган маданият клуби узоқ йиллардан бери қаровсиз ва маънан эскирган ҳолда ётибди. Ҳудуддагилар шу клуб фаолиятини қайта тиклаш, бунинг учун аввало иншоотни реконструкция қилишда вилоят ҳокимидан ёрдам сўрашди.

Ботир Зарипов бу масала бугуннинг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидлаб, бу борада зарур чора-тадбирлар белгиланишини билдирди.

— Маънавият ва маърифат масаласи кун тартибига чиққан бугунги даврда бундай масканлардан унумли фойдаланиш керак. Бунинг учун қандай кўмак зарур бўлса, беришга тайёрмиз. Фақат бу ишни узоқни ўйлаб қилиш керак. Яъни бинодан тадбиркорлик мақсадида ҳам фойдаланиш чораларини кўриш, унинг ҳудудидаги мавжуд ер майдонида аҳоли учун кичик дам олиш жойларини ташкил қилиш лозим, – деди вилоят раҳбари.

Ўз навбатида Ботир Зарипов маҳалла еттилиги билан мулоқот қилди. Шу ердаги бир хонадон мисолида томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, хонадонларни тартибга келтириш, экин ва дарахт экиш бўйича қатъий топшириқлар берди. Якка-ёлғиз яшаётганлар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмаклашиш, оилавий келишмовчиликларни бартараф этиш, ажримларга йўл қўймаслик, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар билан манзилли ишлаш, маҳаллада маънавий-маърифий тадбирларни кўпайтириш юзасидан ҳам вазифалар белгиланди.

— Буларнинг барчаси маҳалла еттилиги зиммасидаги ишлар аслида.Шу боис сизларнинг ишга бўлган муносабатингиз кўп нарсани ҳал қилади. Ижтимоий-маънавий муҳитга таьсир кўрсатади, – деди Ботир Зарипов.

Шунингдек, вилоят ҳокими туман секторлари, туман ҳокимининг ўринбосарларига ҳам амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан муҳим топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳанинг бирламчи тизимини ислоҳ қилишга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Қоракўл туманининг энг чекка ҳудудларидан бири Зиёрат маҳалласида очилган Меҳнатобод оилавий шифокорлик пункти ҳам юқорида айтиб ўтилган эътиборнинг яна бир намунаси бўлди.

800 млн. сўмдан ортиқ "Ташаббусли бюджет" маблағлари ҳисобидан замонавий қиёфага келтирилган ушбу муассасанинг ишга туширилиши натижасида Зиёрат ҳудудида яшовчи қарийб 5,5 минг аҳоли тажрибали шифокор ва ҳамширалар ёрдамида ўз саломатлигини тиклаш имкониятига эга бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Хуршид Тохиров зиёратликларни янги шифокорлик пункти билан табриклади. Шундан сўнг, иштирокчилар муассасаларда яратилган шароитлар билан танишди.

– Тиббиёт масканида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун етарли шароит яратилган, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Феруз Тонготаров – Бу каби замонавий тиббиёт пунктлари аҳолига ўз вақтида сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш билан бирга яшаш шароитларини шаҳарникига яқинлаштириш имконини беради. 

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 14:40. Вилоят ҳокимининг Пешку туманида ўтказган сайёр қабули якунланди.

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Ғиждувон туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

“Buxoro Agrocluster” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги пахта-тўқимачилик кластерининг Пешку тумани Ибн Сино ҳудудидаги машина трактор паркида 2024 йил баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун 35 та чопиқ трактори, 8 та юқори унумли ҳамда бошқа турдаги техника ва агрегатлар мавжуд бўлиб, уларни таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлди. Шу ерда кластер раҳбари ва бошқа масъуллар иштирокида қишлоқ хўжалиги юмушлари билан боғлиқ вазифалар муҳокама қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Тадбиркорлик фаолияти қўллаб - қувватланмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда масъуллар зиммасига сувни тежаш мақсадида канал ва ариқларни бетонлаштириш вазифаси қўйилган. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳрида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, шаҳардаги "Чорбакр" каналининг ҳам бир қисмида бетонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Умумий 10.6 км узунликдаги каналнинг 4.2 км қисми бетон қилиниши режалаштирилган. Мазкур ишлар учун 6 млрд сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилган. Пудратчи "Когоннефтгазэнергосервис" МЧЖ нинг 80 нафар ишчи-ходими, 10 дан ортиқ эксковатор, бульдозер, автосамосвал каби махсус техникалар жалб қилинган. Каналнинг ўтказувчанлик қуввати сониясига 6 кубни ташкил этади.

Вилоят раҳбари Ботир Зарипов "Чорбакр" каналида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Жараёнларни сифатли ва қисқа муддатда якунлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

ТАЪЗИЯ

Бухоро тиббиёти оғир жудоликка учради. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори, фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Тоҳир Мусоев 44 ёшида вафот этди.

Т. Мусоев 1979 йил 29 октябрда туғилган. Бухоро давлат тиббиёт институтида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаган. Россия Халқлар дўстлиги университетида “Юрак-томир хирургияси” мутахассислиги бўйича аспирантурада таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Бухоро давлат тиббиёт институтида кафедра ассистенти ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали II-хирургия бўлими врач-ординатори сифатида бошлаган.

Турли йилларда Бухоро давлат тиббиёт институти катта ўқитувчиси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори ўринбосари, мазкур тиббиёт муассасаси бош шифокори каби лавозимларда ишлаган.

Т. Мусоев 2020 йилдан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори сифатида самарали фаолият кўрсатиб келаётган эди.

У вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини жорий этиш, қолаверса, тиббиёт фанининг долзарб масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишига ҳам муносиб ҳисса қўшди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Мусоев Тоҳир Яхёевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади
.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…
Subscribe to a channel