buxorouz_official | Unsorted

Telegram-канал buxorouz_official - BUXORO.UZ | Расмий канал

24679

Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali. Veb-sayt: gov.uz/buxoro Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Matbuot kotibi: @olimjuraev Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

Subscribe to a channel

BUXORO.UZ | Расмий канал

#жараён

Бухоро шаҳрида ташқи реклама ва ёзувларни тартибга келтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Эслатма:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан:

Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли ҳамда 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарорларида:

бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги;

бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги;

реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1781-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача жаримага тортилиши белгиланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказади

Профессионал боксда иштирокини давом эттираётган бухоролик Шаҳрам Ғиёсов (14-0-0, 9 КО), эртага тонгда мексикалик Пабло Сезар Канога (35-8-1, 25 КО) қарши баҳс олиб боради.

Жанг АҚШнинг Орландо шаҳрида Тошкент вақти билан тонгги 5:30 лар атрофида бўлиб ўтади. 12 раунд давом этиши белгиланган баҳс ғолиби WBA йўналишида даъвогарга айланади.

Профессионал боксда ғалабали одимлаётган вакилимизга омад тилаб қоламиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 23 февраль сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Вилоятимизда “Ҳуқуқий ахборот куни” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда;

— Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда;

— Жондорлик мебелсоз тадбиркор фаолияти хусусида.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Барқарорлик рейтинги тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Томорқа – даромад манбаи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Ғиждувон: “Барака” массивида Иқлима Жўраева ташкил этган экомаскан довруғ ёймоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 92-сессияси

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Telegram орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ Facebook орқали

⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ YouTube орқали


📍Бухоро шаҳри

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Солиқ хизматчиси нафақат ўзи, ота-онаси, оила аъзолари, шунингдек тизим шаъни учун ҳалол хизмат қилиши шарт

Бухоро вилояти солиқ бошқармасида Солиқ қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари иштирокида коррупсиянинг олдини олиш, иш жараёнида қатъий меҳнат интизомига риоя қилиш ҳамда бошқа турдаги салбий ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган профилактик йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда солиқ бошқармаси ҳамда “ZООМ” видеоконференсия алоқаси орқали барча ҳудудий солиқ инспекцияларининг ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда сўз олганлар бугунги кунда юртимизда солиқ органларини коррупсиясиз тизимга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтиб, хизмат давомида ўз мансабини суиистеъмол қилганлик, ноқонуний ҳаракатларни содир этганлик учун белгиланган қатъий чоралар ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтдилар.

Батафсил

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://www.uza.uz/uz/posts/tuman-hokimligi-tashabbusi-ommalashmoqda_570202

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Олот: "Шайхлар"даги кўприк одамлар узоғини яқин, оғирини енгил қилмоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 22 февраль сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Бухорода “Терапиянинг долзарб муаммолари ва соғлом ҳаёт сари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди;

— Пиллачилик соҳаси вилоятимиз аҳолисини даромад ва бандлигини таъминлаш йўлида хизмат қилмоқда;

— Томорқа — даромад манбаи (Қоракўл тумани мисолида).

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

“Охших”да бугунга келиб 60 та хонадон мебелчилик билан шуғулланади. Ҳар бир хонадоннинг ўртача ойлик даромади 7-8 миллион сўмни ташкил этмоқда. Даромадни янада ошириш мумкин. Бироқ ўтган йиллар давомида хонадонларда ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги “Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мебель ишлаб чиқариш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаган ҳолда нообод, ташландиқ ётган майдондан 1,8 гектар ер “Охших” кичик саноат зонасини ташкил этиш мақсадида ажратилган.

Умумий лойиҳа қиймати 12,7 миллиард сўмга молиялаштирилган мазкур мебелсозлик ҳудудида йигирмага яқин устахона, мебель ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишга жиддий киришилган ва кичик саноат зонаси туфайли 150 дан ортиқ кишининг бандлигини таъминлаш имконияти яратилмоқда. Айни кунда бу ерда қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Ботир Зарипов кичик саноат зонасида бўлиб, лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Шу ерда ҳудуддаги кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларнинг барчасини амалга ошириш, уларни зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ташаббускорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганди.

Масъулларга кичик саноат зоналари ҳудудини ободонлаштириш, бўш лотларга тадбиркорларни жалб этиш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, ишчи ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

Оқшайх кўчаси 25-уйда яшовчи Қаноат Бозорова уч йил аввал миясида ўсимта борлиги аниқланиб. Бир умр ногирон бўлиб қолди.

Ҳозирга ўзгалар кўмаги ва парваришига муҳтож. Вилоят ҳокимининг йўқловидан хонадон аҳлининг боши кўкка етди. Ботир Зарипов онахондан ҳол-аҳвол ва Яратгандан унга шифо сўради. Оиладагилар билан дори-дармон ва бошқа масалаларда муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

Аҳолининг шу каби ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг муаммолари билан тизимли ишлаш зарурлигини таъкидлаб, масъулларга бу борада муҳим топшириқлар берди.

Хонадондагиларнинг мурожаатига кўра, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан ногиронлар аравачаси топширилди.

Buxoro.uz
| Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

Ватанпарвар кўчаси, 13-уй. Бу манзилда яшовчи Мурод ота Қаюмовнинг умри дала-деҳқончилик ишларида кечди. Узоқ йиллар колхозда оддий ишчи бўлиб меҳнат қилди. Шу ҳалол меҳнати ортидан уч ўғил, бир қизни вояга етказди, уйли-жойли қилди, эл қаторига қўшди. Кенжа фарзанди Меҳриддин – қўли гул уста. Буюртма асосида хонадон ва бошқа иншоотларни замонавий таъмирлаш ишлари билан шуғулланади. Икки йил аввал 3-сектор раҳбарининг тавсияси ва бевосита кўмаги билан ажратилган 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобига у ўз хонадонида тўрт сотихли иссиқхона барпо қилди ва лимон кўчатлари ўтқазди. Шунингдек, 17 бош қўй харид қилиб боқишга киришди.

— Меҳнат қилган одам роҳатини кўради, деган гап рост экан. Иссиқхонада эккан ниҳолларимиз ривожланиб, ҳосили кўзга ташланган сари кишининг кўзи қувнаб, роҳат оларкан. Бир ёқда чорвага ҳам қараш керак. Шулардан ортиб, устачилик қилишгаям вақт қолмади. Лекин даромадимиз яхши. Ўтган йили қўйларни боқиб, сотдик. Ўн миллион сўм соф фойда қолди. Кредитниям тўладим, – дейди Меҳриддин ака.


Ботир Зарипов мазкур хонадонда бўлиб, айни кунда иссиқхонада бораётган агротехник тадбирлар билан танишди. Оиланинг муаммолари, ташвишлари билан ҳам қизиқди.

— Ишлаган, меҳнат қилган одам ҳеч нарса зориқмайди. Юртда тинчлик бўлиб тургани - бахтимиз. Қолганига қаноат ва шукур қилиб турсак, ҳаммаси бўлади, – дейди Мурод ота.


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 21 февраль сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган учрашув тафсилотлари;

— Бухоролик ёшлар Хива бўйлаб саёҳат қилишди;

— Шофиркон туманида "Мен ватанпарварман" шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Жондор ҳар жиҳатдан ривожлантирилади

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#танқиддан_сўнг
#Жондор_тумани

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов куни кеча "Охших" маҳалласида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари билан яқиндан танишган, мавжуд ҳолат бугунги кун талабларига мувофиқ эмаслиги боис бу борада туман мутасаддилари ва маҳалла "еттилиги" фаолиятига танқидий баҳо берган эди.

Шундан келиб чиқиб, ноқонуний қурилмалар ва пала-партиш қурилган иншоотларни бартараф этиш, якка тартибдаги уй-жойлардаги тартибсизликларни шаҳарсозлик меъёр талабларига мос ҳолга келтириш ишларига жадал киришилди.

Хусусан, бугунга келиб ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида маҳаллада фаолият юритувчи 27 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан ноқонуний деб аниқланган 14 тасидан 8 тасида мавжуд қурилмалар бартараф этилди.

Шунингдек, ҳозирда "Пўлоти" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ноқонуний қурилиш ишлари ва кўчма қурилмалар ҳам босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳар ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Қоракўл: “Меҳр дафтари”даги 12 нафар ўғил-қизга хайр-саховат кўрсатилди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Воҳамиз кескин совуқ иқлимида қишлоқ хўжалиги экинларини асраш учун нима қилиш керак?

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Айни пайтда Бухоро шаҳрида ноқонуний ташқи рекламаларни тартибга келтириш бўйича кенг миқёсда ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир кўча 20 та ишчи гуруҳга бўлиб берилгани ҳолда йўл бўйларида жойлашган ҳамда давлат тилида ёзилмаган реклама ва ёзувлар қонунчилик талабларига мослаштирилмоқда.

Эслатма:
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан:
Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли ҳамда 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарорларида:

бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги;

бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги;

Реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1781-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача жаримага тортилиши белгиланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Ибрат_бекати

Меҳнатимни қадрла, болам....

Бухоро давлат педагогика институти ёшларидан навбатдаги ижтимоий лойиҳа. Кўринг, тафаккур қилинг!


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Расмий хабар

Бугун, 23 февраль куни соат 14:00 да вилоят ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилади.

Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

Бухоро вилоятини ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда ишларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида;

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2023 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғиботнинг ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида;

Вилоятда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида.

Сессия вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек, “Бухоро” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Факт 24“ информацион дастури

1 кунда 450 тонна чиқиндини қайта ишлайдиган Бухорода корхона
фаолияти

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Қувончни шукурга, маҳзунликни сабрга, сукутни эса тафаккурга айлантиринг.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

“Пўлоти” маҳалла фуқаролар йиғини Ифтихор қишлоғида яшовчи Оғабек Остонов бир неча йил ҳовлисида парранда боқиб, парваришлади. Бу меҳнати маҳсулидан мўмай даромадли ҳам бўлди. Икки аввал эса иссиқхона шароитида гидропоника усулида қулупнай етиштиришга қарор қилди.

Пойтахтда қулупнай етиштириш сир-асрорларини ўрганиб қайтди ва уйда синов–тажриба тариқасида 2 сотих ерда оддий усулда, икки қаватли селлофан ёпиб, иссиқхона қурди. Ўзига хос парваришни тақозо қиладиган қулупнайни тупроқда эмас, пойтахтдан буюртма асосида олинган кокос қипиғида етиштиришни бошлади.

Унинг қизиқишлари бугун каттта мақсадга айланган. Туман ҳокимининг кўмаги билан унга 50 сотих иссиқхона қуриб берилди. Ҳозирда бу ерда Кореядан келтирилган “Сон Хянь” серҳосил нави етиштирилмоқда. Оғабек ўзи тенгги 12 нафар ёшни ҳам ишли қилган.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ушбу иссиқхонада ҳам бўлди. Оғабек билан билан қулупнай етиштиришнинг сир-асрорлари хусусида узундан узоқ суҳбат қурди.

— 50 сотихда 38 минг кўчат экилган. Ҳар бир кўчат 1 килогача ҳосил беради. Ўтган йил декабрь ойларида бир кило қулупнайни 300 минг сўмгача сотдик. Ҳозир 150 мингдан кўтарасига беряпмиз. Мавсум якуни билан 1,5 млрд даромад кўзлаб турибмиз, – деди у вилоят раҳбари билан мулоқотда.


Ботир Зарипов Оғабек Остоновни ёш бўлса-да, деҳқончилик, айниқса, қулупнай етиштиришда катта билим ва салоҳиятга эга эканлигини таъкидлаб, уни тажриба тариқасида вилоят ҳокимининг қулупнай етиштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганини билдирди.

Шунингдек, мулоқот давомида Оғабекнинг қулупнай етиштириш тажрибасини кенгайтириш, коопарация ташкил этиш, одамларга ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ва қулупнай етиштиришни ўргатиш орқали тадбиркорликни ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Шу ерда вилоят раҳбари “Жондор” МФЙ “еттилиги” билан суҳбатлашиб, зарур топшириқ ва кўрсатларини берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

📺 “Янги давр” информацион дастури

Қишда қулупнай етиштираётган жондорлик ёш тадбиркор фаолияти

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Вобкент: илк бор мураккаб нейрожарроҳлик амалиёти ўтказилди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Танадаги саломатлик, Ватандаги тинчлик — энг олий неъмат.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Вобкент: гектарига ўртача 250 килограм минерал ўғит бериб, ғалла хирмони салмоғи оширилмоқда

Читать полностью…
Subscribe to a channel