buxorouz_official | Unsorted

Telegram-канал buxorouz_official - BUXORO.UZ | Расмий канал

24679

Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali. Veb-sayt: gov.uz/buxoro Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Matbuot kotibi: @olimjuraev Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

Subscribe to a channel

BUXORO.UZ | Расмий канал

Президентимиз йиғилиш айнан Ғиждувонда бўлаётгани бежиз эмаслигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда туман саноати 2 карра ўсиб, 2 триллион сўмдан ошди, вилоятдаги улуши эса тўртинчи ўриндан учинчига кўтарилди.

Шу вақт ичида 2 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаб, 2010-2016 йилларга қараганда 4 баробар ўсган.

Шу билан бирга, Ғиждувонга инвестиция киритиш, саноатда юқори даромадли иш ўринлари яратишдаги энг катта муаммо, бу – электр таъминоти ва темир йўл инфратузилмаси.

Ғиждувон иқтисодий зонасида бу масалалар ҳал қилинса, тадбиркорлар 340 миллион долларлик 100 та лойиҳани бошлаб, 10 минг аҳолини ишли қилмоқчи.

Мутасаддиларга “Навоий-Хоразм” йўналишида қурилиши якунланмаган шохобча темир йўлини Ғиждувонгача олиб келиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухорога хориждан 5 миллион турист келиши учун катта замин ҳозирланмоқда. Лекин, вилоятдаги 30 та тарихий ёдгорликка эътибор сустлиги учун уларга сайёҳлар бормаяпти.

Шу муносабат билан Имом ал-Бухорий, Аббос Алиев ва Мухтор Ашрафий обидаларига туташ ҳудудлар, деҳқон бозори ва минг йиллик тарихга эга Бухоро дарвозаси, Исмоил Сомоний мақбараси, истироҳат боғи ва сунъий кўлни жозибадор туризм мажмуасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

“Чор Минор” ва “Истеза” мадрасалари, “Самарқанд” ва “Дарвозаи Саллохона” дарвозалари, “Масжиди Калон” каби объектларни дренаж тизимини таъмирлашга 35 миллиард сўм ажратилади.

Бухоро аэропорти туристлар оқимини 2 баробар ошириш режаси учун кичиклик қилмоқда. Кеча Бухоро туманида ҳозиргидан 3 баробар кўп қувватга эга 226 миллион долларлик янги замонавий халқаро аэропорт қурилишига старт берилди. Бу ерда ҳафтасига 100 та рейс йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Шунингдек, вилоятда электротехника, заргарлик, қурилиш материаллари, кончилик, йўл қурилиши, меҳмонхона соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳаларни тезлаштириш, инвесторларга ҳар томонлама кўмаклашиш зарурлиги қайд этилди.

Бухоро туманида қурилиши бошланган нефть-кимё кластери ишга туширилса:

- импорт бўлаётган бензол, олефин, ароматик углеводород, нафтадан пентан ва гексан эритгичлари ишлаб чиқарилади;

- вилоят саноатига 4,5 триллион сўмлик қўшилган қиймат ва 600 та юқори даромадли иш ўрни яратилади;

- экспорт 130 миллион долларга ошиб, йилига 300 миллиард сўм солиқ тушуми пайдо бўлади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Йиғилишда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Вилоятда бу ой 21,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келади. Уларни ва ишсиз, кам даромадли аҳолини иш ва даромад манбалари билан таъминлаш – долзарб вазифа.

Янги тайинланган вилоят раҳбарлари тадбиркорга ёрдам бериб, Бухорони камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш шартлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бухорода кичик бизнесга бу йили 5,9 триллион сўмга қўшимча яна 2,1 триллион сўм кредит ажратилиши эълон қилинди. Туризм ва сервис учун яна 100 миллион доллар алоҳида ажратилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари Бухорода ҳам сўнгги йилларда катта ўзгаришлар бўлганини қайд этди.

Жумладан, вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 115 триллион сўм инвестиция жалб қилинди, 4,6 мингта корхона ишга тушиб, 90 мингта иш ўрни яратилди.

Экспорт 215 миллион долларга етди, Қоракўл, Жондор, Шофиркон ва Когон туманларининг ҳар бирида саноат ҳажми йилига 1 триллион сўмдан ошди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Нолиганнинг нони бутун бўлмайди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Болалар ўз отасидан мерос қилиб оладиган уч афзал нарса бор: хушмуомалалик, масъулият ва садоқат.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://uza.uz/uz/posts/buxoroda-nafaqat-turizm-balki-sanoat-ham-etakchi-tarmoqqa-aylanadi_603790

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Қоракўлда «Сайхунобод тажрибаси»: аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль йўлларини қуриш бўйича намунавий лойиҳа билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с типовым проектом по строительству автомобильных дорог.

#Mirziyoyev #safar #infratuzilma #yullar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Замон” информацион дастури

Бухорода ”Acibadem” шифохоналар тармоғи офиси очилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️ Қоровулбозордаги раҳбарлар театр томошасига борди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида театр ва музейларни ривожлантириш масалаларини ҳам кенг муҳокама қилган эди.

Хусусан, “Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?“ деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин. Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак”, — деганди давлатимиз раҳбари ўшанда.

Президентимиз давлат органлари ва муассасаларида ҳар ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилишни таклиф этиб, раҳбар-ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлигини алоҳида таъкидлаганди.

Шундан келиб чиқиб,Қоровулбозор тумани ҳокими Акмал Остонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари маданият маркази қошидаги "Саҳро гавҳари" ҳаваскорлик театри жамоаси ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган "Шоҳ ва салтанат" спектакли томошасига боришди.

Жонибек Носиров сценарийси асосида саҳналаштириган комедия жанридаги ушбу спектаклда бугунги куннинг долзарб муаммолари, садоқат ва ёмонлик, бундан ташқари, ижтимоий тармоқларнинг салбий иллатлари ҳажв остига олинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Инвестициявий жозибадорлик иқтисодиёт барқарорлигига хизмат қилади

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24“ информацион дастури

Пешку туманидаги маҳаллаларда иссиқхоначилик ва тадбиркорлик ривожланмоқда


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Xushxabar

Бухоролик ўқувчилар “БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОРИ” республика танлови ғолиби бўлишди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан илк маротаба ўтказилган “Болалар фольклори” танловининг республика босқичи ўз якунига етди.

🔹Тадбир давомида “Баркамол авлод” болалар мактабининг тўгарак аъзолари томонидан:
➖этнографик фольклор йўналишидаги ашула ва рақслар,
➖мақом ва бахшичилик,
➖халқ лапарлари ижро этилди.

Якуний натижаларга кўра, вилоятимиз ҳамда Хоразм вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 ”Замон“ информацион дастури

Бухорода Президент раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Яна бир масала – Бухородаги 205 минг гектар ерни суғориш учун 50 та насос станция йилига 1,5 миллиард киловатт-соат электр сарфламоқда. Улар энерготежамкор, замонавий насосларга алмаштирилса, йилига камида 400 миллиард сўм иқтисод бўлади.

Вилоятдаги 89 та саноат корхонаси давлат ташкилотларига Кооперация портали орқали маҳсулот етказиб бераётгани - бу жуда камлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, порталда Вобкентдан бирорта корхона қатнашмаган, Олот ва Пешкудан – 1 тадан, Жондор ва Бухоро туманидан – 2 тадан корхона иштирок этган.

Шу муносабат билан мутасаддиларга Кооперация порталида ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тартиб қилиш, ишлаб чиқарувчиларнинг давлат харидидаги иштирокини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухорода одамларни ишли қиладиган катта имконият – саноат зоналари.

Илғор хорижий тажриба асосида Когон туманида 1 минг гектарда йирик саноат мажмуаси барпо қилинмоқда. Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.

Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.

Янги мажмуа тажрибасини, жалб қилинган мутахассислар билимини бошқа саноат зоналарига татбиқ қилиш кераклиги айтилди.

Мутасаддиларга бир ойда саноат зоналари бўйича имтиёз ва шароитлари жозибадор бўлган янги қонунлар пакетини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Шу билан бирга, вилоят салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича вилоят раҳбарияти, 13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг ҳозирги фаолияти жуда сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Бухоронинг 4,2 миллион гектар ери бўлса, 6 фоизига экин экилади. Яна 3,2 миллион гектар ер – ишлатилмасдан турган катта имконият.

Вилоятдаги 60 минг тонна ип-калаванинг 57 фоизи матога айланмоқда, қолгани хомашё шаклида арзон сотилмоқда, матонинг 24 фоизи тайёр маҳсулотга айланаяпти.

Ёки, вилоятда 1 миллион 200 минг тонна мева-сабзавот етиштирилса-да, экспорти 15 миллион доллардан кам.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

https://uza.uz/uz/posts/tarbiyachilar-tazhriba-almashdi_603834

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

БОЛАЛАРНИ АСРАЙЛИК!

Битта ширин кулгуси малҳам бўлар жонингга,
Шодликлар бахш этади яшаган ҳар онингга.
Ўсиб-улғайиб бир кун киражакдир ёнингга,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик!

Фарзанд билан дил ором, бўлар хонадон обод,
Унутасан ғамларни, кўрсанг уни ҳуррам-шод.
Мақсадларга йўл бериб қилмай орзусин барбод
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик!

Бугун қадалган ниҳол бир кун дарахт бўлади,
Қолдирсанг эътиборсиз қовжирайди, сўлади.
Меҳр тутсанг ҳар лаҳза куч-қувватга тўлади,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик!

Болали уй бозор дер,эскидан қолган нақл,
Иймон ила улғаяр оила бўлса аҳил.
Шулар учун яшаймиз ҳаёт мазмуни ахир,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик!

Солиҳ, оқил бўлсин деб дуо қилиб турамиз,
Кўрсатсак меҳр, шафқат ҳосилини ўрамиз.
Кексайсак мурувватни болалардан кўрамиз,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик!

(c) Дилобар Ўролова

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Бухоро вилоятига ташрифнинг биринчи куни тафсилотлари

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро вилоятига ташрифнинг биринчи куни: жадал ўсиб бораётган иқтисодиётимизга янада катта туртки бериш, халқимиз фаровонлигини ошириш йўлидаги ишлар давом этаверади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Президент йўллар қурилишини такомиллаштиришга оид лойиҳа билан танишди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Давлатимиз раҳбари Қоракўл туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида бўлди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Табиатда ҳеч нарса ўзи учун яшамайди...
Ариқ ўз сувини ичмайди, дарахтлар ўз мевасини емайди, қуёш ўзи учун порламайди, гуллар ўзи учун гулламайди, асалари ўзи учун бол йиғмайди...

Шундай экан, сиз ҳам меҳрли бўлинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг ва албатта, берганларингиздан ортиғи билан тақдирланасиз...

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Тут енг, соғлом бўласиз!

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Олот: Фаҳриддин Имомов 3 гектар ерда сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштирмоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухорода туркман гиламлари байрами нишонланди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Хитой Халқ Республикасининг “Ипак йўли” жамғармаси Президенти Цай Сюэцзюнь бошчилигидаги делегация бугун Бухорода бўлди.

Делегация вакиллари вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шахриёров ҳамроҳлигида дастлаб “Боқий Бухоро” маданий–этнографик парки лойиҳаси амалга оширилаётган ҳудудни кўздан кечиришди.

Меҳмонларга Бухоро аҳолиси учун янада қулай имкониятлар яратиш ва замонавий сервис хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ҳамда қадимий меъморчилик анъаналарига ҳамоҳанг равишда барпо этиладиган “Боқий Бухоро” маданий-этнографик парки лойиҳаси ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари боқий шаҳарнинг тарихий-маданий ёдгорликлари билан яқиндан танишди. Хусусан, қадимий Арабон кўчасидан бошлаган саёҳат давомида меҳмонлар қадимий тоқлар, Пойи Калон мажмуаси, Бухоро гиламчилик маркази, Арк қўрғони, Сомонийлар мақбараси, Лаби Ҳовуз ансамблини ҳайрат ва ҳавас билан томоша қилишди. Ҳунармандлар расталари, заргарлик, зардўзлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, темирчилик, кулолчилик, наққошлик, пичоқчилик каби амалий санъат устахоналаридаги қизғин иш жараёнига гувоҳ бўлишди.

Меҳмонларга тарихий қадамжолар, ёдгорликларнинг тарихи, ушбу манзилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий ёдгорликларнинг қайта тикланиб, нафақат республикамиз ҳудудларидан, балки кўплаб хорижий мамлакатлардан ҳар йили ташриф буюраётган минглаб сайёҳлар учун ҳам эътиборга сазовор жойга айланганлиги ҳақида сўзлаб берилди.

Хитой Халқ Республикасининг “Ипак йўли” жамғармаси Президенти Цай Сюэцзюнь Бухородаги маданий мерос объектлари асл ҳолида сақланганлиги, Бухоро айнан бой тарихи, бетакрор маданияти билан жаҳон цивилизациясига катта ҳисса қўшганлигини эътироф этди. Шу билан бирга Бухоро халқининг меҳнатсеварлиги, ижодкорлиги ва меҳмондўстлиги ҳар қадамда сезилиб туришини, бу ерда туризм ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича катта имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади. “Ипак йўли" жамғармаси бу борадаги ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Маълумот учун, “Ипак йўли" жамғармаси инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи, савдо ҳамкорлигини ривожлантиришга ёрдам берадиган ва "Битта камар ва битта йўли" ташаббуси доирасида молиялаштириладиган Хитой инвестиция фондидир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…
Subscribe to a channel