🖥🖥🖥 Ахборот 24
Касаба уюшмалари федерацияси томонидан бухоролик 100 нафар аёлнинг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Мустақиллик байрами арафасида Бухорода 9 та таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
Батафсил: https://telegra.ph/Bvmmtbuz-09-01
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Байрамга муносиб туҳфа: Бухорода янги бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️“Ўзсувтаъминот” АЖ раҳбари Ахмад Суванкулов Бухорода ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
“Бухорода марказлашган ичимлик суви билан 100% таъминланган ҳудудлар кўпайиши керак...” – Ахмад Суванкулов.
#байрам_туҳфаси
#равон_йўллар
Бухоро вилоятида жорий йил ўтган мавсумда “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида маҳаллаларга асфальт ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Ана шундай ободлик ишлари Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида Бухоро туманининг “Деҳча” маҳалла фуқаролар йиғини “Сарҳанг” қишлоғида ҳам амалга оширилди.
- Очиғи, анча йиллардан бери кўчаларимиз таъмирталаб аҳволда эди. Аҳоли абгор йўлдан бозорга, мактабга бориб келишда қишда лой, ёзда чангдан азият чекишарди. кўчаларимизга узоқроқдан меҳмон келса, уялиб қолардик. “Ташаббусли бюджет” бизга жуда маъқул келди. Қарангки, ўз муаммомизни бир ёқадан бош чиқариб, овоз бериш йўли билан ҳал қила олдик. Ҳозир мана, 3 км йўлимиз асфальт қилинди, йўлимиз равон бўлди. Бундан жуда хурсандмиз,– дейди қишлоқ фаоли Орифжон Набиев.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🔥Ёнғин тўғрисида маълумот
Бугун, 28 август куни соат 19:47 да Бухоро шаҳар "С.Раҳимов" МФЙда жойлашган "Бухоро таъмирлаш" МЧЖ (халқ тилида эски РМЗ) биносига ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушди.
Воқеа жойига 7 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб этилган бўлиб, соат 19:52да етиб борди.
Ёнғин натижасида 3 қаватли бинонинг том ости ёғоч қурилмалари ёнган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин соат 20:45да батамом ўчирилиб, 400м2 майдони сақлаб қолинди.
Ёнғиндан фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани
Бухоро туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Бухоро туман ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ташаббуси билан тумани маданият уйида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Тадбирда битирувчилар, хотин-қизлар, пробация рўйхатидаги ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар иштирок этди. Унда 30 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларининг 700 дан ортиқ бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) билан қатнашдилар.
Жараён давомида иш сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 17 нафари (битирувчилар) доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилиб, 12 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар қисқа муддатли касб-ҳунар курсларига юборилди.
Шунингдек, ярмаркада иштирок этган фуқаролардан 20 нафарига ишга жойлашишга оид ва меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тушунчалар ва маслаҳатлар берилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ўзбек_қозоқ_дўстлиги
Қозоғистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги қошидаги марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси Бухорода бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Лаби Ҳовуз мажмуасида концерт дастурини намойиш этди.
Концерт томошаси давомида ватанпарварликни тарғиб этувчи қозоқ ҳамда ўзбек миллий куй-қўшиқлари ижро этилди, рақс жамоалари композицион чиқишлар қилишди.
Концерт томошаси шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга, айниқса, хорижий давлатлардан келган сайёҳларга кўтаринки кайфият бахш этди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва мутахассислари ҳамроҳлигида Бухоро тумани “Кўчкўмар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Файзулло Ҳамро” фермер хўжалигига қарашли пахта майдонларида бўлиб, ғўза парвариши, хусусан, дефолиация ишларига тайёрлаш ишлари билан танишди.
Маълумки, ғўза дефолиациясини ўтказишдан мақсад етиштирилган пахта ҳосилини кузнинг ёғинли-сочинли кунларига қолдирмай, тез ва сифатли йиғиб олишдан иборат. Мазкур агротехник тадбир кузда экиладиган дон экинларининг ўз муддатида ва тўлиқ униб чиқишига ҳам замин яратади.
Бухоро туманида пахтачиликда бу йил 7 минг 800 гектар майдонда деҳқончилик қилинмоқда. Шундан дастлабки босқичда 5 минг гектарда дефолиация ишлари олиб борилади.
Вилоят раҳбари ғўзада асосий агротехник тадбирлардан бири бўлган дефолиация мавсумида вилоят бўйича қатнашиши белгиланган ОВХ пуркагичларнинг далада соз ҳолда ва тўхтовсиз ишлашини таъминлаш, уларнинг иш унумдорлиги ошириш, дефолиантлар захирасини яратиш, дефолиация тадбирларини қисқа муддатда якунлаш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Таъмирлаш ишлари туфайли Бухоро шаҳри, Ромитан ҳамда Бухоро туманларининг баъзи маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
Бухоро шаҳар "Жалол Икромий", "Низомий", "Мухтор Ашрафий", "Туткунда" маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи, кесими 100 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида эртага, 29 август куни соат 9:00 дан то 18:00 га ҳудуд истеъмолчиларига;
Ромитан туман "Қаҳрамон" маҳалласини табиий газ билан таъминловчи, кесими 100 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида эртага, 29 август куни соат 9:00 дан то 18:00 га қадар ҳудуд истеъмолчиларига;
Бухоро туман "Работак", "Мустақиллик" маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи, кесими 100 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида эртага, 29 август куни соат 9:00 дан то 18:00 гача ҳудуд истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
"Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#мавсум_тадориги
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан куз – қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, барча турдаги электр энергияси истеъмолчиларини барқарор электр қуввати билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан юқори кучланишдаги подстанцияларнинг ҳолати доимий равишда ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф қилинмоқда. Жумладан, “Дўстлик” 35/6 кВ подстанциясида ободонлаштириш, электр қурилмалари ва ёпиқ тақсимлаш ускуналарини таъмирлаш, эстетик ҳолатини яхшилаш, электр қурилмаларни бўёқлаш ҳамда қизишини олдини олиш, уланиш нуқталарини кўрикдан ўтказиш ва маҳкамлаш, куч трансформаторининг мой сатҳини меъёр ҳолатга келтириш ишлари бажарилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Quyosh_panellari_samarali_texnologiya
Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи Илҳом Ҳамроев ўз хонадонида қуёш панелларини ўрнатиб ҳам оиласининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминламоқда, шунингдек ишлаб чиқарилаётган ортиқча электр энергиясини давлатга сотиб қўшимча даромад топмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Вобкент_тумани
Вобкентда “Меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди
Таълим муассасалари битирувчилари бандилигини таъминлаш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳолини иш билан банд қилиш ҳамда тадбиркорликни бошлашга кўмаклашиш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Унда 15 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари 300 дан ортиқ иш ўринлари билан иштирок этди. Жумладан, 1 та йирик корхона Артел компанияси ўзларининг 100 га яқин турли йўналишдаги иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмарка давомида, Артел компаниясида 10 нафар таълим муассасаларини битирган ёшлар, қолаверса, миграциядан қайтган ҳамда кам даромадли фуқаролар ишлаш истагини билдирди.
Шунингдек, тумандаги 3 та корхона ва ташкилотларга жами 14 нафар битирувчилар йўлланма асосида, шундан 5 нафари квота асосида доимий иш билан таъминланди. Бундан ташқари, 10 нафар банд бўлмаган аҳоли вакиллари билан жамоат шартномалари тузилди. Бухоро шахридаги “Ишга марҳамат” мономаркази орқали 8 нафар ёшлар қайта тайёрлов касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилган бўлса, қолган фуқароларга ишга жойлаштириш ҳамда касбга тайёрлаш бўйича тушинтиришлар берилди.
Тадбир давомида 5 нафар битирувчи хотин-қизлар ва ёшларга субсидия асосида турли хилдаги асбоб-ускуналар берилиб, бандлиги таъминланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#kun_hikmati
Яхшиликка яхшилик билан, ёмонликка адолат билан жавоб бермоқ керак.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Қадрли бухороликлар!
Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг телеграмм каналига аъзо бўлинг!
Таклиф, ташаббус ва мурожаатларингизни йўлланг!
Йўлланган ҳар бир мурожаат шахсан вилоят раҳбарининг назоратида.
Каналга уланиш👉@BotirZaripov
#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани
Шофиркон туманидаги марказий ўйингоҳ ўтган 2023 йилда маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан реконструкция ишлари олиб борилган эди. Натижада трибуналар янгиланди, стадион атрофи темир тўсиқлар билан ўралди, югуриш йўлаклари соз ҳолга келтирилди, меҳмонлар учун саҳн ва ишчи-ходимлар учун мўлжалланган хоналар таъмирланди. Бироқ маблағ етишмовчилиги сабаб футбол майдони чимини қайта ётқизиш, дренаж тизимини янгилаш ишлари якунига етказилмай қолди.
Мустақиллик байрами арафасида вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур ўйингоҳда бўлиб, мавжуд муаммони ҳал этиш таклифларини ўрганди. Шундан келиб чиқиб, ўйингоҳга тез орада сунъий чим ётқизиш, ёшларнинг футбол ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишлари учун қулайликлар яратиш юзасидан зарур вазифаларни белгилаб берди. Ушбу хайрли ташаббус асосида ҳозирда марказий ўйингоҳда ҳозирда сунъий чим ётқизилишига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#инфраструктура
🛣Бухоро шаҳрида хорижий ва маҳаллий туристларнинг мўлжаллаган манзилларига тез ва осон етиб олишларини таъминлаш мақсадида хорижий меҳмонлар борадиган масканларда ва автомагистраллар бўйида ўзбек тилида ахборот берувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
😄 Марказий студия
Бухорода сифатли гўшт ва сут олиш учун қандай технологиялардан фойдаланилмоқда?
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#биласизми
Қуёш панеллари - энергия тежамкорлиги ва даромад манбаи
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️ Эртага, 29 август куни Кўҳна ва боқий Бухоро мажмуасидаги муҳташам амфитеатрда Мустақиллик байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилади
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати жамоаси мазкур тадбир жараёнларини жонли эфирда намойиш этишни режалаштирмоқда.
Режага кўра, байрам тадбири соат 20:00 дан бошлаб Telegram гуруҳ, Facebook саҳифаси ва buxorouz_official">YouTube канал, шунингдек, “Бухоро” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Жонли эфирни ўтказиб юбормаслик учун юқоридаги саҳифаларимизга олдиндан уланиб олишни маслаҳат берамиз!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Уч авлод учрашуви
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Prof_boks
#Chempion
🇺🇿Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги ғалаба билан Бухорога қайтди
🥊Хабарингиз бор, бухоролик чарм қўлқоп устаси, профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов 1 август куни АҚШда навбатдаги жангини ўтказди ва 16-ғалабасини қўлга киритган эди.
Мазкур жангда ҳамюртимизга мексикалик Мигел Парра (22-4-1) рақиблик қилган. Ўн раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Шаҳрам очколар ҳисобига кўра рақибини мағлубиятга учратганди.
Боксчимиз она шаҳри Бухорога ёруғ юз ила қайтиб келди. Чемпионни Бухоро халқаро аэропортида ота-онаси, вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда спорт мутасаддилари тантанали равишда кутиб олишди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Қадрли бухороликлар! Битирувчи ёшлар!
Сизларга юқори даромадли бўш иш ўринлари керакми? Унда Сизни эртага, 29 август куни Бухоро шаҳридаги “Семурғ” спорт мажмуасига таклиф этамиз.
Шу куни соат 10:00 дан 14:00 гача Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилмоқда.
Келинг, иштирок этинг. Мавжуд ваканциялар билан танишиб, ўзингизга ёққан йўналишда ишли ва даромадли бўлинг!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Бухорода «Bukhara Night Race 2024» пойгаси ўтказилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
⚡️Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида шаҳримизнинг Пиридастгир кўчаси (5-кичик ноҳияси) бўйлаб ўтувчи диаметри 700мм. ли сув қувурида ҳосил бўлган носозликни (авария ҳолати) бартараф этиш мақсадида, бугун, 28 август куни соат 20:00га қадар шаҳримизнинг А.Сомий кўчасида ҳамда қисман А.Жомий кўчасида вақтинчалик сув таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз.
❗️Етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Quyosh_panellari_samarali_texnologiya
Когон туманининг "Баҳоуддин Нақшбанд" маҳалласида истиқомат қилувчи Дилрабо Имомова ўз хонадонида қуёш панелларини ўрнатиб, оиласининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминламоқда, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган ортиқча электр энергиясини давлатга сотиб қўшимча даромад топмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube