📸 Футзал. Таиланд миллий терма жамоаси ҳам Бухорога етиб келди!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#бокс
#Осиё_чемпионати
⚡️Бухоролик Мафтуна Янгиева - Осиё чемпиони
27 августдан 10 сентябргача Бирлашган Араб Амирликларининг Алъ-Айн шаҳрида ўсмирлар, ўсмир қизлар, кичик ўсмирлар ва кичик ўсмир қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси 3 та таркибда иштирок этди. Умумий қитъа биринчилигининг ўсмир қизлар ўртасидаги учрашувларини терма жамоамиз 7 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.
Қувонарлиси, терма жамоа таркибида Жондор туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг 2-босқич ўқувчиси Мафтуна Янгиева 75 кг вазн тоифасида ҳал қилувчи финал баҳсида қозоғистонлик Зарина Толибайни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Олот: “Маърифат”, “Бунёдкор”, “Халқобод” маҳаллалари йўли таъмирланмоқда
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида маҳалла ва қишлоқ одамлари бевосита ўз таклиф ва мурожаатлари билан ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолари имкон қадар тезроқ ечим топишида алоҳида ташаббус кўрсатмоқдалар. Бу эса аҳолини бир мақсад йўлида бирлашиб, баҳамжиҳат ҳаракат қилиш ва турмуш фаровонлигига эришишда муҳим қадам бўлмоқда.
Олот тумани “Дилкор” маҳалласи аҳолиси ҳам ана шундай хайрли иш бошида бўлишгани узоқ йиллик ташвишларни енгиллаштирди. Аниқроғи, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида маҳалланинг 2 километрдан ортиқ ички йўллари асфальтлаштирилгани дилкорликларга байрамона кайфият улашди.
Худди шундай, олис туманда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган эътибор туфайли коммунал хизматлар ва муҳандислик коммуникация тармоқларига дахлдор аҳоли ташвиш ва муаммолари ҳал қилинмоқда. Жумладан, кўча ва қишлоқ ички йўлларини манзилли таъмирлаш, шағаллаштириш ва асфальт ётқизиш ишлари йил бўйи барқарор суръатда олиб борилмоқда.
Юк машиналари ёрдамида ташиб келинаётган шағал туманнинг “Дилкор”, “Буржоқ”, “Жайхунобод” каби маҳалла фуқаролар йиғинлари ички йўлларига ётқизилиб, айни пайтда 3 километр атрофидаги йўл таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Бунгача эса “Маърифат” маҳалласида 1 километр, “Бунёдкор” ҳамда “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳар бирида ҳам 500 метрдан ортиқ узунликдаги ички йўлга шағал ётқизилиб, йўловчиларга қулайлик яратилганидан аҳоли миннатдор.
Аввалги ўнқир-чўнқир, қишда лой, ёзда чанги осмонга кўтарилиб, яроқсиз ҳолдаги бу кўчалар эндиликда текис ва равон кўринишга келиб, одамлар кайфиятини кўтармоқда. Бу саъй-ҳаракат замирида эса аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни рози қилиш, яшаш шароитларини янада яхшилаш каби долзарб жиҳатлар ётибди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
📸 Футзал. Бразилия миллий терма жамоаси Бухорога етиб келди!
Шу кунларда барчанинг нигоҳи 14 сентябрдан 6 октябргача бўлиб ўтадиган Футзал бўйича Жаҳон Чемпионатининг марказига айланган мамлакатимизга қаратилган. Футзал бўйича FIFA жаҳон кубоги сафари якунлангач, мусобақада 24 жамоа ғалаба учун курашишга тайёр.
Жаҳон чемпионати иштирокчиларидан бири бўлган Бразилия 🇧🇷миллий терма жамоаси делегацияси бугун, 10 сентябрь куни Бухоро шаҳрида маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари томонидан кутиб олиниб, меҳмонларга эсдалик совғаси сифатида миллий дўппимиз совға қилинди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Бухоро Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази чемпионлар масканига айланмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Қадрли бухороликлар!
Экспортёрлар, чорвачилик, асаларичилик, қуёнчилик, паррандачилик, ҳунармандчилик каби турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган барча тадбиркорлик субъектлари вакиллари, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар!
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов 9 сентябрь (душанба) куни соат 14.00дан бошлаб навбатдаги тадбиркорлар қабулини ўтказади.
Айнан шу куни Сиз, қадрли тадбиркор ва ташаббускорлар Zoom платформаси орқали вилоят раҳбари билан юзма-юз мулоқотда бўлишингиз, қолаверса, (+99865) 223-12-11; (+99865) 223-15-12; (+99865) 223-25-12 телефон рақамлари орқали боғланиб, фаолиятингизни бошлашга ёки ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар юзасидан мурожаат қолдиришингиз мумкин.
Унутманг, биз тадбиркорлигингиз ривожи тарафдоримиз!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
Таркибига Катта-орғун, Ойнасоз, Оқ олтин, Паракти, Сорғун, Сурхиён, Суғдиёна, Асалхўжа қишлоқларини бириктирган “Сорғун” МФЙда 711 та хонадондаги 8149 та оилада 3561 нафар аҳоли истиқомат қилади. Олиб борилган ўрганиш ва хатлов натижаларига кўра, 3 ёшгача нафақа олувчилар оилалар сони 26 тани, 14 ёшгача нафақа олувчилар оилалар сони 29 тани, ногиронлиги бўлган шахслар сони 62 тани ташкил қилмоқда.
Ботир Зарипов ҳудудга ташрифи чоғида мазкур “маҳалла еттилиги” билан мулоқот қилиб, камбағал оилаларни ойлик даромадини ошириш ва уларни эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш бўйича амалга ошираётган ишлари билан билан қизиқди. Алоҳида ёндашувлар ҳақида сўради.
Вилоят раҳбари вазиятни шу маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд Салима Зарипова хонадони мисолида ўрганди ва таҳлил қилди. Маълум бўлишича, Салима Зарипованинг турмуш ўртоғи бундан 11 йил аввал оғир хасталик туфайли оламдан ўтган. Оилада Салима Зарипованинг онаси, хаста синглиси ва ёлғиз ўғли бор. Салима опа вилоят раҳбари билан мулоқотда 8 сотихли экин ери асосий даромад манбаи эканлигини, бироқ сувсизлик туфайли тайин ҳосил ола олмаётганлигини билдирди ва шу масалада ёрдам сўради. Шунингдек, яқинда товуқ боқишга киришганини, лекин бундан ҳали тўкис даромадга эришмаганини ҳам қайд этди. Имкон бўлса, шу йўналишда ҳам кўмак берилса, анча ўнгланиб олишига ишончи борлигини маълум қилди.
Ботир Зарипов рўзғордаги бошқа камчилик ва етишмовчиликлар билан ҳам қизиқди. Якунда билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, бу оилага зарур ёрдамлар кўрсатиладиган бўлди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Когон шаҳрининг “Хўжабарги” ва “Махтумқули” маҳалла фуқарлар йиғини еттилик вакиллари билан ҳам учрашиб, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг муҳокама қилди. Бу борада ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Студия 24. Интервью
Жобир Элов – Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб Олий мадрасаси ректори, «Имом Бухорий» ордени соҳиби
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
😄 Марказий студия
Бухоронинг шўрхок ерида йилига 2 400 тонна маҳсулот ишлаб чиқарувчи завод қурилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Ўқув йилининг илк соатларида барча синфларда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан "Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" шиори остида "Мустақиллик дарслари" ўтказилди.
Мароқли ёзги таътилдан сўнг янги ўқув йили бошланди. Қўлларда гул, қалбда ҳаяжон билан севимли мактаби томон ошиқаётган ўқувчи-ёшларнинг севинчлари чексиз. Бугун ёшларини ўз бағрига чорлаган барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди. Умумтаълим муассасаларида "Билимлар куни" муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбири "Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" шиори остида ташкил қилинди.
Вилоятдаги 548 та давлат умумтаълим ва 28 та хусусий мактаблар мавжуд бўлиб, мактабларда 31 минг нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатади.
Талим муассасаларида мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 2024 - 2025 - ўқув йилида 34 мингдан ортиқ ўғил-қизларга "Президент совғаси" тантанали тарзда топширилди.
📸Тоҳиржон Истатов фотолавҳаси
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🖥🖥🖥 Ахборот 24
Бухорога хорижлик сайёҳларнинг қизиқиши ортмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Мустақиллик байрами арафасида Бухорода қатор ижтимоий ва ишлаб чиқариш иншоотлари фойдаланишга топширилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Quyosh_panellari_samarali_texnologiya
Қоракўл туманининг "Дўстлик" маҳалласида истиқомат қилувчи Зулқарнай Арабов ўз хонадонида қуёш панелларини ўрнатиб, ҳам оиласининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминламоқда, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган ортиқча электр энергиясини давлатга сотиб қўшимча даромад топмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
📸 Футзал. Хорватия миллий терма жамоаси Бухорога етиб келди!
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 14 сентябрь - 6 октябрь кунлари футзал бўйича жаҳон чемпионати мамлакатимизда ўтказилади. Бухоро эса мазкур йирик нуфузли мусобақанинг асосий мезбонларидан бири бўлади. Айни пайтда чемпионатнинг "B" ва “F” гуруҳ учрашувларини ўзида қабул қиладиган Бухоро шаҳрига терма жамоаларнинг келиши давом этмоқда.
Ҳозиргина 🇭🇷Хорватия терма жамоаси делегацияси маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#raqamlashtirish #ozini_ozi_band_qilish
✅ Бухорода 2024 йил 1 сентябрь ҳолатига ўзини-ўзи банд қилган шахслар 231,4 минг нафардан ошди.
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган шахслар ўсиш 👉динамикаси билан танишинг.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Янги Ўзбекистон талабасиман
Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, доимо эътибор марказида бўлиб келмоқда.
Ўзбекистонда янги-янги боғча ва мактаблар, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, маданият ва спорт иншоотлари, “Темурбеклар мактаби”, “Президент мактаблари”, “Ижод мактаблари” деб ном олган мутлақо янги намунадаги таълим масканлари бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Бизни талаба бўлишимизни кўп йиллар орзу қилган ота- онам бугун янада кўзлари қувончга тўлган. Бухоро давлат университети талабаси бўлишдек баxтга сазовор бўлдим. Олий ўқув юртига қадам қўяр эканман, биз, ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни кўриб, қалбимни фахр туйғуси эгаллади.
2024-2025 ўқув йилида талаба ёшлар таълим олишлари учун 5 та муҳим ташаббусга ҳамоҳанг тарзда турли спорт ва фан тўгараклари ташкил этилганлиги, университет кутубxонаси эса керакли ўқув дарсликлари ва хорижий илм фан адабиётлари билан бойитилганлиги бунинг исботидир. Ўқув жараёнида янги аxборот теxнологияларидан фойдаланиш учун компьютер xоналари ташкил этилган.
Ўрганилаётган асосий xорижий тилдан ташқари қўшимча тиллардан ҳам сабоқ олиш учун барча имкониятлар етарли. Мен таълим даргоҳида xорижий тиллардан инглиз, корес тилларини янада пухта ўзлаштириб юртимиз шуҳратини намоён этиб, миллий журналистикамизда жасур ва довюрак, Ватанни чин дилдан севадиган, ўз касбимга содиқ ва фидойи бўлиб, устозларда сабоқ олишга қадам қўймоқдаман.
Албатта, бундай замонавий шароитда фақат ва фақат ўқигинг келади. Мен устозларимдан сабоқ олиб, маънавий-интеллектуал фазилатларга эга бўлган замонавий журналист бўлиб Ватанимга муносиб фарзанд бўламан!
Дилноза Аҳадова
Бухоро давлат университети Филология факультети
журналистика йўналиши 1-босқич талабаси
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Таъмирлаш ишлари туфайли Бухоро вилоятининг баъзи ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
Бухоро шаҳрининг "Абдухолиқ Ғиждувоний" ва "Гулчорбоғ", Когон туманининг "Истиқбол", "Беклар", "Нурафшон", "Ўртачўл", "Туткунда", "Хумин", Бухоро туманининг "Гулшанобод" ва "Дилобод-Зафаробод" маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи, кесими 100 ва 159 ммли ўрта босимли газ қувурларини таъмирлаш мақсадида ҳудуд истеъмолчиларига эртага, 11 сентябрь куни соат 9:00 дан то 18:00 га қадар ;
Бухоро шаҳрининг "Мохи Хосса" ҳамда Бухоро туманининг "Работак" маҳалласини табиий газ билан таъминловчи, кесими 57 ммли ўрта босимли газ қувурларини таъмирлаш мақсадида ҳудуд истеъмолчиларига эртага, 11 сентябрь куни соат 9:00 дан то 17:00 га қадар;
Ғиждувон туманининг "Амиробод", "Қуйи Саидон", "Соктаре" ва "Тошлоқ" маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи, кесими 100 ва 159 ммли ўрта босимли газ қувурларини таъмирлаш мақсадида ҳудуд истеъмолчиларига эртага, 11 сентябрь куни соат 9:00 дан то 17:00 гача ;
Когон туманининг "Ўба чўли" маҳалласи Қипчоқ қишлоғини табиий газ билан таъминловчи, кесими 89 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида ҳудуд истеъмолчиларига эртага, 11 сентябрь куни соат 9:00 дан то 17:00 гача табиий газни етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
"Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Тадбиркорлар ва ўз бизнесини бошлаш ниятидаги фуқаролар учун қулай имконият
Мамлакатимиз Президентининг вилоятимизга ташрифи доирасида тадбиркорлик ва сервис хизматлари учун 1 000 гектар бўш ер майдонларини “E-Auksion” электрон аукцион савдоларига чиқариш топшириғи берилган эди.
‼️Мазкур топшириқ ижроси юзасидан, айни пайтда Давлат активларини бошқариш агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик ва сервис хизматлари учун вилоят ҳудудидаги бўш ер майдонларининг арзон нархларда “E-Auksion” электрон аукцион савдоларига чиқарилганлигини билдирамиз.
Тадбиркорликни бошлаш учун қулай жойлар:
👉https://e-auksion.uz
👉/channel/eauksion_buxoro/449
➡️Савдоларда қатнашиш учун қўлланма (кўриш учун ҳавола)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
Хабар берганимиздек, Когон тумани Зирабод массиви ҳудудида минг гектарда “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки барпо қилишга киришилган.
Мазкур объектнинг ташкил этилиши натижасида Бухоро вилоятига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияларга асосланган замонавий саноат қувватларини ишга тушириш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратилишига эришилади.
Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади. Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мажмуа барпо этилаётган ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Лойиҳа бош режаси бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларни яна бир бор муҳокама қилди.
Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга ҳудуднинг муҳандислик-коммуникация тизимлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
Жорий йилги пахта ҳосили учун Когон туманидаги 239 та фермер хўжалигида жами 7096 гектар майдонда ғўза парваришланди.
Ўтган йилда когонликлар умумий пахта майдонининг 1 минг гектарида етиштирилган “оқ олтин” ҳосили “BAHOR CHANCE TEXTILE” МЧЖ агрокластери қабул масканида саранжомланган. “Когон”, “Сиёзпоён”, “Янги ҳаёт”, “Мустақиллик”, “Ўртачўл” МФЙларида етиштирилган 3 минг тоннага яқин сифатли уруғлик пахта ҳосили айнан агрокластер ҳисобига қабул қилинган. Жорий йил мавсумидаги кўзланган ҳосил салмоғи ҳам бултургисидан мўлроқ. Фермер хўжаликларида ҳар гектар пахта майдони ҳосилдорлигини 40 центнерга етказиш мақсад қилинган.
Пахта ҳосилини сифатли йиғиб-териб олишда ғўза дефолиацияси муҳим агротадбирлардан биридир.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Чолоки” МФЙ ҳудудида бўлиб, дефолиация тадбирини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни кўздан кечирди.
Вилоят раҳбари ғўза майдонларини дефолиация қилиш ишларини жадаллаштириш, хусусан, ОВХ пуркагичларидан кенг фойдаланиш, дефолиантлар захирасини яратиш, ишчи эритма тайёрлаш майдончаларини ташкил қилиш, дефолиацияни сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатималар берди.
Маълумот учун: Айни пайтда туманда 6 896 гектар майдонни дефолиация қилиш режалаштирилган. Бунинг учун 17 та ОВХ пуркагич агрегати ҳозирланган бўлиб, ҳудудлар миқёсида 17 та отряд иш олиб бормоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Бухоронинг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
Қоровулбозор туман "Имом Бухорий" маҳалласини табиий газ билан таъминловчи, кесими 119 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида эртага, 5 сентябрь куни соат 9:00 дан то соат 18:00 га қадар ҳудуд истеъмолчиларига;
Бухоро шаҳар "М.Наршахий", "Саъдий Шеърозий", "Ибн-Сино", "Дилкушо", "Гулистон", "Шергирон" маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи, кесими 100 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида эртага, 5 сентябрь куни соат 9:00 дан то соат 18:00 га қадар ҳудуд истеъмолчиларига;
Қоракўл туман "Пахтакор", "Чекирчи", "Зарафшон", "Эскиқалъа" маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи, кесими 159 ммли ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида эртага, 5 сентябрь куни соат 9:00 дан то соат 18:00 гача ҳудуд истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчиларидан узр сўрайди.
"Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Ички ва ташқи туризм: ҳам саёҳат, ҳам зиёрат
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#kun_hikmati
“Гапиришни ўрганганингиздек, жим туришни ҳам ўрганинг. Сукут билан илмлилар илмини оласиз, талашиб-тортишувчилардан эса сақланасиз”.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоронинг баъзи ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
Когон туманидаги “Ниёз ҳожи” маҳалласи Қалиқон қишлоғидаги аҳоли хонадонларига регулятор ўрнатиш мақсадида 4 сентябр куни соат 09:00 дан 17:00 гача;
Ромитан туманидаги “Марзия” ва “Хўжауббон” маҳаллалари хонадонларига табиий газ билан таъминловчи, кесими 219 ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида 4 сентябр куни соат 09:00 дан то 17:00 гача;
Вобкент туманидаги “Хўжарабод” маҳалласи, Хўжарабод қишлоғи хонадонларига табиий газ билан таъминловчи, кесими 159 ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш мақсадида 4 сентябр куни соат 08:00 дан соат 18:00 гача табиий газни етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Жондор_тумани
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг апрель ойида Жондор туманидаги “Пўлоти” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси устидаги cув сатҳидан баландлиги 15, эни 20 метрча ва узунлиги салкам 40 метр масофадаг кўприк белгиланган ҳажмдан оғир бўлган юк машинасинин ўтиши оқибатида қулаб тушган эди.
“Пўлоти” маҳалласини Жондор туман маркази билан боғловчи кўприкда бошланган таъмирлаш ишлари ҳозирда жадаллашган. Айни пайтда кўприксозлар кўприк ости устунларини ўрнатмоқдалар. Демак, тез орада мазкур кўприк ўз атрофида 6 та қишлоқни бирлаштирган “Пўлоти” маҳалласида яшовчи 8 500 дан ортиқ фуқаро ва ҳайдовчи учун катта қулайлик яратади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан “Фавқулодда вазиятлар вазирининг эсдалик қўл соати”, Фавқулодда вазиятлар вазирининг “Фахрий ёрлиғи”, шунингдек, Олий таълим муассасаларига сиртқи таълим йўналишига ўқишга кириш учун бир қатор ҳарбий хизматчилар вазирлик тавсияномаси билан тақдирландилар.
Тадбир давомида республика миқёсида ўтказилган “Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик” ва “Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шер” ҳамда “Энг яхши ёш китобхон-2024” танловида фахрли ўринни эгалаганларга ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ходимларга интизомий рағбатлантириш тартибида “Кичик сержант” ҳарбий унвонлари топширилди. Тадбир сўнгида Фавқулодда вазиятлар тизимида бир неча йиллар фидокорона хизмат қилган бир қатор ҳарбий хизматчилар нафақага кузатилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube