#xalqaro_aloqalar
🇺🇿🇮🇳Жорий йилнинг 3-4 октябрь кунлари мамлакатимиз бўйлаб хизмат сафарида бўлган Ҳиндистон давлатининг “Bollylands.com” телешоу вакиллари Бухорода ҳам тасвирга олиш ишларини амалга оширди.
Ижодий гуруҳ вакиллари шаҳарнинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги кўрсатув ва тарғибот материалларини тайёрлаш мақсадида “Арк” қўрғони, “Лаби Ҳовуз” ансамбли, “Пойи Калон” мажмуаси, Исмоил Сомоний мақбараси ҳамда Чашмаи Аюб каби қатор маданий мерос объектларида, шунингдек, ҳунармандчилик марказларида ҳам бўлиб, Бухоронинг қадимийлиги, айниқса, қадимий архитектура намойишлари жозибасини кўриб ҳайратланишди.
Эътироф этиш жоизки, Бухоронинг туризм салоҳияти тўғрисидаги материаллар Ҳиндистон телевиденияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, қолаверса, бутун дунё бўйлаб тарғиб қилинади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Олот: “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида Томжиқ ва Охунбобоев ариқлари ҳам бетонлаштирилмоқда
Аграр соҳанинг ривожи бевосита қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларни кечиктирмасдан, сифатли ўтказиш билан бирга, экин ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, зарур техника ва механизмлар, ирригация тармоқларидан унумли фойдаланиш, таъмирлаш ва ишчи ҳолатини сақлаш пировардида ҳосилдорликни ошириш омилларига боғлиқ.
Айнан сув сарфида йўқотишлар олдини олиш экин ерлари маҳсулдорлигини оширишда беқиёс аҳамиятга эга. Шу боис, суғоришда дуч келинаётган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида жумладан Олот туманида ҳам қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ҳудуд аҳолиси ҳамжиҳатлиги намунаси ўлароқ, "Мухтор" маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Томжиқ” ариғини, шунингдек, Шайхлар маҳалласидан ўтган “Охунбобоев” ариғининг 4 километр қисмини бетонлаштириш, яна “Аму-Бухоро-1” каналидан Отакўл кўчаси бўйлаб ўтувчи ариқ ўзанини бетонлаштириш ишларига киришилган.
Бундан ташқари, айнан “Ташуббусли бюджет” лойиҳасига биноан "Дилкор" МФЙнинг Қўнғирот қишлоғи ички йўлларини асфальтлаштириш, ариқларни бетонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунёдкорлик ишларини тез ва соз олиб бориш мақсадида ариқларга махсус экскаватор ва 50 дан ортиқ ишчи кучи жалб қилингани ҳолда Қўнғирот қишлоғи кўчасида туман йўлсоз ишчи-мутахассислари зарур техника ва механизмлардан фойдаланишмоқда. Муҳими, бу каби янгиланишлардан мааллий аҳоли, томорқа ер эгалари, фермерлар жамоалари жуда хурсанд. Негаки, экин ери маҳсулдорлиги “оби ҳаёт” таъминотига чамбарчас боғлиқ.
Албатта, кейинги бир йилда олис туманда эътибор кучайтирилган гидроиншоотлар таъмиридан мақсад—экин ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш, кўзланган ҳосил хирмонини барпо қилишдир. Ҳудудда 501 гектар ғалла, 860 гектар пахта майдонларида жарий йилда саноат учун қимматбаҳо хом ашё ва элимиз ризқ-рўзи манбаи етиштирилмоқда. Бунинг учун барча қулайликлар яратилганлиги “Оқ пўлат” каби каналлар орқали унумдор ердан баракали хосил етиштириш имконини беради. Шу билан бирга, бугунга келиб тумандан ўтган "Тайқир", "Сарибозор", "Янги Сойинкўл" ҳамда "Чандир" каналларида ҳам тупроқ ишлари, ўзанларини тайёрлаш ва қазиш, бетонлаштириш ишлари якуний босқичга кирган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Ғиждувонда 40 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди
👉Батафсил
👉Batafsil (lotin)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Бухорода “Беш ташаббус олипиадаси” доирасида кураш бўйича ўтказилаётган спорт тадбирлари маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар орасидан янги иқтидорларни кашф этмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️РАСМИЙ ХАБАР
Эртага, 5 октябрь куни соат 08:00 да вилоят ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилади.
Сессия кун тартибидан
👉 "Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ёшларни илм-фан ва илмий фаолиятга жалб этишга оид қисми Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш тўғрисида"ги
👉 "Вилоятда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш якунлари тўғрисида"ги масалалар ўрин олган.
Сессия вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек, "Бухоро" телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
✈️ 4 октябр куни “Дебат Холл”да 2024 йилги сайловлар тақдирини ўзгартириши мумкин бўлган воқеа содир бўлади!
Депутатликка номзодлар ғоялар ва стратегиялар курашида тўқнаш келади, улар янги Ўзбекистоннинг келажаги бўйича ўз таклифларини тақдим этишади.
Бу оддий дебатлар эмас — бу ҳар биримизнинг ҳаётимизга таъсир қилувчи қарорлар қандай шаклланаётганини кўриш учун имконият.
Қоровулбозор: туман марказидаги кўчаларга оқар сув келтирилди
👉Батафсил
👉 Batafsil (lotin)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Бухоро давлат университетида соҳил волейболи майдони барпо этилди
Мамлакатимизда кейинги йилларда нафақат оммавий, балки янги спорт турларини ривожлантириш, оммавийлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Бухоро давлат университети ҳудудида 16х32 ўлчамда соҳил волейболи учун махсус майдон тайёрланди.
Соҳил волейболи учун мослаштирилган ушбу янги майдонга 400 м3 махсус қум ётқизилган бўлиб, спорт мусобақаларини ўтказиш учун тўлиқ тайёр ҳолга келтирилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ҳафтанинг ҳар жума куни, вилоятлар ва шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари масъул ходимлари учун мунтазам ташкил этиб келинаётган сиёсий маърифат соатининг бугун навбатдаги сабоғида давлат фуқаролик хизматчиларига якунланаётган ҳафтада юртимиз сиёсий–ижтимоий ҳаётида рўй берган воқеа-ҳодисалар ҳақида атрофлича ахборот берилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Мол-мулк солиғи ва ер солиғини 15 октябргача тўланг!
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 419-моддасига кўра қуйидагиларга мол-мулк солиғи солинади:
📌уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;
📌тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;
📌қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар;
📌кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар.
🔰Эслатма: I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун белгиланган солиқ имтиёзлари ногиронлиги бўлган шахснинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Kun_hikmati
Қийинчилик келганида сабрли бўлинг, сабр - кучингизни тоблайди, обрўйингизни оширади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Вобкент: “Чўрикалон” оилавий шифокорлик пункти биноси фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида Вобкент туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Чўрикалон” оилавий шифокорлик пунктининг янгилангани ҳам бу борадаги амалий саъй-ҳаракатларнинг узвий давомидир. 50 қатновли бўлган тиббиёт маскани 1394 та хонадон, 7444 нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Замонавий қиёфага ва барча қулайликларга эга шифокорлик пункти янги биносини барпо этиш ва жиҳозлаш учун 1 млрд 660 млн сўм маблағ сарфланди. 12 та хонадан иборат тиббиёт масканида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча имкониятлар етарли.
Аёллар, болалар ва кексалар учун алоҳида хоналар, шунингдек, гинекология, физиотерапия, эмлаш, стерилизация, муолажа хонаси, лаборатория, 2 та кундузги стационар хоналари ҳам мавжуд. Бу ерда нафақат келиб-кетувчилар, балки фаолият олиб борадиган 25 нафар тиббиёт ходиининг самарали иш юритиши учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилди.
Мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлашди.
Албатта, янги объектнинг фойдаланишга топширилиши халқимизга кўрсатиладиган бирламчи тиббий хизматни янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Бухоро ва Когон шаҳарларида сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
Хабарингиз бор, Бухоро шаҳрининг йирик сув тармоқларида юзага келадиган носозликлар туфайли бутун шаҳар ва атрофидаги ҳудудлар бўйлаб сув таъминоти тўхтатилишига сабаб бўлмоқда. Мазкур муаммони ҳал қилиш мақсадида, шаҳардаги мавжуд 1960 йилларда ўрнатилган сув боғлагичларни (зулфин) янгиларига алмаштириш ишлари белгиланган бўлиб, ишлар натижасида, келгусида йирик сув тармоқларида юзага келадиган носозликларни (авария ҳолатларини) айнан ҳудудлар кесимида, яъни, бутун шаҳар ва атрофидаги ҳудудларда сув таъминотини тўхтатмасдан таъмирлаш ишларини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.
Шу боис, Бухоро шаҳрининг бир қатор манзилларида сув қувурларидаги зулфинларни (задвижка) янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилади:
🔴И.Каримов ва Пиридастгир кўчалари кесишмаси — ∅600мм;
🔴Алпомиш ва Навоий шоҳ кўчалари кесишмаси — ∅300мм;
🔴Газли шоҳ кўчаси, "Сафкарда" а/п — ∅300мм;
🔴Газли шоҳ кўчаси, "Оқмасжид" — ∅300мм;
🔴Ибн Сино кўчаси, "Оқмасжид" — ∅300мм;
🔴Газли шоҳ кўчаси, "Геофизика" — ∅300мм;
🔴Газли шоҳ кўчаси, "Кўксарой" — ∅300мм;
⚙️Таъмирлаш ишлари муносабати билан, 3 октябрь соат 23:00дан — 4 октябрь 23:00га қадар (умумий ~24 соат) Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда атрофидаги ҳудудларда вақтинчалик сув таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз.
📣Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда атрофидаги ҳудудлар аҳолисидан, эҳтиёжлари учун сув захирасини яратишларини сўраб қоламиз, шунингдек, аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, 8та махсус сув ташувчи транспорт орқали ичимлик сувини етказиш йўлга қўйилади.
Албатта, Президентимизнинг ташаббуси билан республика аҳолисини сифатли ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, шу жумладан, вилоятимизда ҳам ўтган давр мобайнида аҳолини ижтимоий иқтисодий шароитларини яхшилаш, чекка қишлоқлар ва аҳоли пунктларини сувлаштириш, ички ва умумий фойдаланишдаги ичимлик сув ва оқова тармоқларини таъмирлаш, умуман, сув таъминоти қамровини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятимиз бўйлаб ичимлик суви билан таъминланаётган маҳаллалар сони ортиб бораётганидан гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Kun_hikmati
Эртанги ишни ўз вақтида бошлашингиз учун унга бугундан киришишингиз лозим.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Вазифа ва ижро: Ҳудудларда ободлик ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш чора-тадбирлари Ромитан тумани мисолида
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Факт 24
Қоракўлдаги газ-кимё мажмуасига Шанхайдан метанол ишлаб чиқариш ускунаси олиб келинди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Бугун, 5 октябрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 103-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят бошқармалари, ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари, сиёсий партиялар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, жамоат ташкилотлари, вилоят ҳокимлиги бўлинмалари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, ҳудудий студиялардан ҳам тегишли масъуллар видеоконфренцалоқа орқали сессия ишини кузатиб боришди.
Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошқариб борди.
Сессияда дастлаб Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ёшларни илм-фан ва илмий фаолиятга жалб этишга оид қисми Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов ахборот берди. Мазкур масала бўйича вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Азамат Наимовнинг ҳисоботи тингланди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала — вилоятда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзини ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят ишчи гуруҳи раҳбари Абира Хусейнова ахборот берди.
Мазкур масала юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Аскар Бахронов, Ғиждувон туман ҳокими Шерзод Ашуров, вилоят эндокронология диспансери бош врачи Шерали Нарзиев ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи Абдураҳмон Норовларнинг ҳисоботи эшитилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу борада депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Пешку: "Беклик", "Бобоҳожи", "Зандани", "Хўжаёбон" йўлларида ямаш ишлари бормоқда
👉Батафсил
👉Batafsil (lotin)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Ахборот 24
Бухорода адлия органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Ахборот 24
Жондор туманида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Вобкент: “сабзи ва шолғомдан 100 тоннага етказиб хирмон кўтаришга яқинмиз...”
👉Батафсил
👉Batafsil (lotin)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
💹Бухоро 9 ойда 4 миллион 282 минг сайёҳни қабул қилди
Жорий йилнинг январь - сентябрь ойларида вилоятга 1 млн. 118 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюриб, уларга кўрсатиладиган хизматлар орқали туризм экспорти 279,1 млн. АҚШ долларга етказилди. Натижада хорижий сайёҳлар ўтган йилнинг мос даври (985,0 минг)га нисбатан 116,8%га ошди.
Шу билан бирга, республика ҳудудларидан Бухорога 3,1 млн. нафар маҳаллий аҳоли сайёҳ сифатида ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври (2,7 млн)га нисбатан 115,9%га ошди.
Йил якунига қадар вилоятга 3,5 млн. нафар маҳаллий ва 1,5 млн. нафар хорижий турист жалб қилиниши ҳамда туризм хизматлари экпорти ҳажми 410 млн. долларга етказилиши режалаштирилган.
📸Тоҳиржон Истатов олган суратлар
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Бухоро_дунё_нигоҳида
📰 "ABC Viajar" журнали: Самарқанд ва Бухоро қадимда дунёнинг марказий шаҳарлари сифатидаги моҳиятини сақлаб қолган
🇪🇸 Испаниянинг оммабоп "ABC Viajar" журналида Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига бағишланган мақола чоп этилди.
Журналист Хавьер Каррион қаламига мансуб ушбу мақолада ёзилишича, Самарқанд ва Бухоро қадимда дунёнинг марказий шаҳарлари сифатидаги моҳиятини ўзида сақлаб қолган.
"Ўзбекистон бир неча йиллар давомида собиқ иттифоқ таркибида бўлган бўлса, ХХ асрнинг ўша даври 700 йил аввал яшаб ўтган Марко Поло каби саёҳатчи ва савдогарларни ўзига мафтун этган Марказий Осиёнинг ушбу ҳудудининг ажойиб тарихини ўчира олмади.
🖥 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Вобкент туманида "Artel" компанияси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади
"Artel" компанияси ўзининг бўш иш ўринларини эълон қилган ҳолда ваканцияларни эълон қилмоқда.
Барча ишлаш ниятида бўлган фуқароларни бугун, 4 октябрь куни соат 15:00 да Вобкент минораси майдонида бўлиб ўтадиган “МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ” га таклиф этамиз.
ВАКАНСИЯЛАР:
•Қадоқловчи;
•Йиғувчи;
•Станок оператори;
•Эмалчи;
•Юк ташувчи;
•Ёрдамчи ишчи;
•Ишлаб чиқариш ишчи ходимлари;
Ёш чегараси:
18 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар (эркак ва аёл)
Мурожаат учун телефонлар: (+99888) 560-27-17, (+99891) 645-77-91
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Шофиркон: “Чиғилбак” аҳоли пунктига трансформатор ўрнатилиб, “Чуруқ” йўли асфальтлаштирилмоқда
👉Батафсил
👉Batafsil (lotin)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Факт 24
60 йилда ўз мактабига эга бўлган Бухородаги маҳалла
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Олот: “Шарқ юлдузи” маданият маркази ҳам янги қиёфага кирди
👉Батафсил
👉Batafsil (lotin)
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube