Taqdir siylamadi bizni bor-yo'g'i,
Shunchaki bu dardlar qozondi zafar...
Lek qalbda so'nmadi umidlar cho'g'i,
Biz baxtga yetamiz kelasi safar!
Bezabon biz emas,
Yurak tilsizdir!
Biz baxtsiz emasmiz
Baxtlar bizsizdir!!!
@darcha_uz
Аёлга бир мехринг кифоя
Олиб берманг дунё молини 💘💘
Сураманг хам хол ахволини
Ширин сузга берар жонини
Аёлга бир мехринг кифоя
Кулларидан олма юмушин 💚💚💚
Олтин килма майли турмушин
Уни дегин Олтин кумушим
Аёлга бир мехринг кифоя ❤️❤️❤️
Райхоним деб сила бошини
Сундирмагин калб куёшини. 🌼🌼
Яширади куздан ёшини
Аёлга бир мeхринг кифоя
Гул узатма Сен гулим дeгин 🌷🌷
Ёритгувчи ой йулим дегин
Аёлга бир мехринг кифоя
Кувончлардан осмон булади 🌹🌹
Ярим кунгли завкка тулади
Хижронларда баргдек сулади
Аёлга бир мехринг кифоя...❤️🍃
🍃🌺🍃
"Ba’zan uzoqlashmoq kerak yaqinlashmoq uchun.
Eslamoq kerakdur, eslanmoq uchun.
Yig‘lamoq kerak, ochilmoq uchun.
Sukut yaxshidur, tinglamoq uchun.
Bazan esa unutmoq kerak, yashamoq uchun."
© Shams Tabriziy
Bu gul payg'anbarimizning yaxshi korgan gulari ekan bu gul 400 yilda bir marotaba ochilar ekan bizga nasib qilibdi korishlik OLLOXIMGA SHUKUR bu gulni xamma dostlarimizga yuboramiz barcha musulmon axli ko'rsin
Читать полностью…Одамлар нима дейди ?!
Онгимизда шу савол бор экан , эркинлик бойлик ва бахт каби тушунчалардан йирокда яшайверамиз .
Одамлар нима хам дерди ? Ягона хакикат шуки :
- Борингда куролмайди ,
Ёгингда беролмайди !!!!!!!
АLLOH SIZNI SEVADIMI? Alloh taolo sizni shu darajada yaxshi ko'radiki, kechasi gunoh qilib, ertalab ruhingizni ushlamay, sizdan tavba talab qilib, ertalab turishingizga ruxsat berdi! U sizga muhtoj emas va O'z ne'matlari evaziga hech narsa kutmaydi! U SIZNI sevadi, shuning uchun u sizga muhlat berdi. U tavba qilib huzuriga kelguningizcha, namozga turguningizcha, gunohlaringizni tark etguningizcha kutadi. U sizni kutmoqda va har bir yangi kun sizga muhlat beradi, lekin bu abadiy davom etmaydi ... o'zingizga keling.
Читать полностью…Osmondagi qushlarning uchish yoʻlini belgilagan Robbim bizni-da yoʻlsiz va chorasiz qoldirmas..!
@darcha_uz
Go‘zallik zavqlantiradi, bilim hurmat uyg‘otadi, ammo insonlarni bir-biriga bog‘laydigan narsa faqat mehrdir...
@darcha_uz
Saxiylik - insoniylikning eng goʻzal naʼmunasidir..!
🌿 Qaytar dunyo!
Tailand ijodkorlaridan yana bir ajoyib video rolik (oʻzbek tilidagi subtitr bilan) 🙂 albatta tomosha qiling, ketgizgan vaqtingizga achinmaysiz..!
@darcha_uz
🌿 Sukunat ostidagi mehr...
Koʻring, faqat yigʻlamang...
Dunyoda mukammal otalar boʻlmasligi mumkin... Lekin farzandlari uchun jonini fido qiladigan otalar bisyor...!
Tailand ijodkorlaridan yana bir betakror videorolik. Yanada tushunarli boʻlishi uchun subtitrlarni oʻzbek qiliga tarjima qilishga harakat qildim... 🙂
Bebaholaringizni qadrlang... Tuningiz osuda oʻtsin 🌙
@darcha_uz
🇨🇷 Коста-Рика ўрмонларидаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири.
Ям-яшил табиат ва ранг-баранг ҳозувга эса гап бўлиши мумкин эмас.🤩
@darcha_uz
Швециядаги тўй. Таклиф этилганлар: 60 та одам. Ташриф буюрганлар: 50 та одам. Одоб сақлаб ўтирган болакайлар: 2та. Совға яъни “тўёналар“: 50 та конверт. Йўқотишлар: 0 та. Жарохатлар : 0. Келинни сурати: 25 та. Рақсларга кетган вақт: 1 ярим соат. Мехмонлардан тўй таассуротлари: тўй жуда ихчам, маданий ва хуш кайфиятда ўтди. Келин жуда мафтункор.
Ўзбекистонни тўйлари , айниқса шу Водий томонларда, кеттик: Таклиф этилганлар: 600та одам. Ташриф буюрганлар: 985 та одам. Одоб сақлаб ўтирган болажонлар: 0. Оёқни тегида бетамизлик қилеткан болачалар:130 та. Тўёналар: 40 тача коробка идиш , бир уюм тўшек вахоказо. Йўқолган нарсалар: 4 та телефон, 2та балдоқ, 25 та тоғора. Жарохатланганлар 2 та пай чўзилиши , 2 қўл синиши, тўйди охирларида талпа уруш. Келинни суратлари : 1700 та. Танцпол : 7 соат. Мехмонжонларни тўй таассуротлари , яъни изохлар : келинни аптини қара, шуям тўйми, қудалар мунча қуда холаларни устини қара, бошқа артис йўқмикан товба, стол гадойский…
Жа 100 % шунақа бўлади демайманку , лекигин учраб туради. Жудаям котта тўй бўлди деган бир оғиз гап учун шунча сафсата шартмас қадрдонлар
👉 @darcha_uz
🌿 Salom bo‘lsin...
Ko‘ngli go‘zal insonlarga...
Ichida kin saqlamaganlarga...
Har ishni Alloh uchun bajarganlarga...
Alloh uchun birlashganlarga...
Bir-birini Alloh uchun sevganlarga...
Bir salomga muntazirsiz...
Uzoqlardan... Kimdan bo‘lsa ham... Unutilmabman deb... Ana shu salom mendan sizga bo‘lsin... Xayrli, barokatli Jumalar! Duolaringiz qabul, Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!.. 🙂
@darcha_uz🕊
ОИЛА - СИНОВХОНА
Она қайнона бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади?
Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин:
Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди.
Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди.
Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди.
Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак.
Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин.
Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган.
“Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз?
Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо...
Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми?
Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу дуоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтаманки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у.
Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у!
Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил!
Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун бизникилар қуйидаги қадриятларга амал қилганлар:
Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади).
Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳиятига хотиржамлик берган.
Ибрат учун яқинларга юборинг!
Ўқинг... Фақат йиғламанг!
@darcha_uz
Сизга осон тутаётганларга,қадарингизни маломат қилаётганларга,ҳолатингизни кулгулар билан муҳокама қилаётганларга асабингизни сарфламанг.
Шунчаки “Ким менга осон тутса,ким тақдиримни маломат қилаётган бўлса Роббим бошига солсин(амийн)”, деб жилмайиб қўйинг етар…
Аллоҳ ҳисоб-китобда Одил Зотдир.
❤️
Allohni senga bergan qiymatini, bahosini bilasanmi gulim?
Tug’ilganingda Qur’on seni o’z himoyasiga oldi. Sen tug’ilganing uchun afsus qilganlarni “johil” deb atadi.
Otalarga, qizing sening jannating dedi.
Biroz katta bo’lgach nomahramlardan seni himoya qildi, hattoki bilaginga ham qarashni harom qildi. Yomon nazarlardan seni asradi. Seni nomus, nomusni esa din dedi.
Turmush qurganingda Allohning O’zi senga kafil bo’ldi. Erkak bandalariga qarata:
“Bu Meni omonatim! Qani Meni omonatimga xiyonat qilib ko’rchi..!Qadrlasang seni aziz qilaman, zulm qilsang jazolayman!” dedi.
Ona bo’lganingda Jannatni seni oyoqlaring ostiga tashladi.
“3 ota o’rnini bir ona bo’sadi.” dedi.
Modomiki Allohning O’zi seni shunchalik qadrlar ekan, sen faqat duo qil, unutma seni har bir hayoling ham ijobat.
Alloh bergan qadrni tafakkur qila oladigan insonga seni topshirsin.
Bu oliy qiymatni oyoqlari ostida ezadiganlardan uzoq qilsin.
iffatliqalb🕊
Дугонамнинг айтишича... 😂😂😂
АЁЛЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУЛЛАРИ:
01. Сочларини сила
02. Эркала
03. Куўзларини ичига қара
04. Келажаги учун чиройли режалар ўйла
05. Сухбатлаш
06. Биринчи тонгда ундан олдин уйғониб олма
07. Дастак бўл
08. Ресторанларга олиб бор
09. Кийим дўконларга олиб бор
10. Саёхат қилдир
11. Кулдир
12. Крассворд ўйинларни бирга ўйна
13. Мусиқа тинглат
14. Рағбатлантир тез-тез
15. Сокинлаштир
16.Доим кечир
17. Хайратлан
18. Ишон
19. Эшикни оч
20. Лифтдан чиқаркан тугмани бос
21. Машинани эшигини оч
22. Исит
23. Қучоқла
24. Ўп
25. Уни девоналардек яхши кўр
26. Уришсанг, қулоғига пичирла
27. Оёқларини массаж қил
28. Концертларга олиб бор
29. Уни хамма жойда хар доим кутиб тур
30. Биргаликда диета қил
31. Биргаликда спорт билан шуғуллан
...
...
1000. Нима хохлашини олдиндан бил
1001. Бир кунда энг ками 7-марта узр сўра
1002. Хар доим Уни эшит
1003. Чарчаган пайт овозингни кўтарма
1004. Адёлни тортиб уйқусини бузма, қимирлатма
...
...
...
6789. Машина олиб бер
6790. Соат олиб бер
6791. Узук олиб бер
6792. Билак узук олиб бер
6793. Сочини укладкасига, тез-тез салонга юбор
6794. Причёскани тез-тез ўзгартирсин
6795. Оддий теккис кўйлак кий
6796. Қасам (онт) ич
6797. Чида, Сабр қил
6798. Бардошли бўл
ЭРКАКЛАРНИ БАХТЛИ ҚИЛИШ ЙУЛЛАРИ:
01. Қорнини тўйғаз
02. ТВ пултини қўлига бер
03. Ёнида жим ўтир.
😂😂😂😂😂😂😂😂😂
@darcha_uz
Muammolar misoli bir tun...
Dam ol, qaygʻuga botma...
Tong, albatta, oʻtadi!..
— Hazrati Mavlono
@darcha_uz
Агар ҳар бир эр шундай фикрлаганда, шундай ҳаракат қилганида оилаларда ажрашишлар бўлмасди.
Охиратлари обод болсин
@darcha_uz
Tabassumingizga oshiq birini seving..
- Seving-ki, umri sizni kuldirish bilan o‘tsin!
@darcha_uz