davlatobodhokimligi | Unsorted

Telegram-канал davlatobodhokimligi - Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

6008

www.davlatobod.uz https://www.facebook.com/davlatobod https://www.instagram.com/davlatoboduz https://twitter.com/davlatobod https://www.tiktok.com/@davlatobod Murojaat uchun: @davlatobod_bot OAV lar uchun hokimning matbuot kotibi 905553233 INDEKS-160115

Subscribe to a channel

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

#мурожаат_ва_ечим

Наманган вилояти ҳокимининг сайёр қабулига келиб тушган мурожаат ўз ечимини топди

Фуқаро Тимофеичова Елена томонидан қилинган мурожаатда неварасида болалар серебрал фалажи мавжудлиги ва шу сабабли болалар махсус аравачасига эҳтиёжлари борлиги баён қилинган.

Ушбу мурожаатни ижроси тезда амалга оширилди. Бугун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан фуқарога болалар аравачаси топширилди.

Шунингдек, 5 ёшли қизалоқни “Ғамхўрлик” гуруҳига йўналтирилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Diyor yangiliklari | Milliy gvardiya tizimida ochiq eshiklar kuni o'tkazildi 10.12.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Diyor yangiliklari | Aholini ijtimoiy zaif qatlamlarining mehnat huquqlarini mustahkamlash va ish bilan ta'minlash bo'yicha seminar o'tkazildi 9.12.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

#ҲАМДЎСТЛИК

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди


Наманган вилояти ҳокимлиги делегацияси амалий хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлди.

Амалий ташрифнинг ўзига хос натижаси сифатида Хитойнинг Пекин шаҳрида Наманган вилояти ҳокимлиги ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлагани бўлди.

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Оқибжон Иномов ҳамда Хитойнинг Жиангсу провинцияси Савдо-сотиқ палатаси раҳбари Ян Бо ваколатхона очилишига старт берди. Энди хитойлик сармоядорлар учун Пекин шаҳрида Наманган вилоятида экспорт-импорт, инвестиция амалиётлари учун «Ягона дарча» асосида амалий ёрдам кўрсатилади.

Батафсил: https://namhaqiqat.uz/zhamiyat/hitoy_poytahtida_namangan_viloyati_vakolathonasi_ochildi.html


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари психологлари қандай хизматлар кўрсатади?

"Инсон" марказлари психологлари инсонларга стресс ва депрессия ҳолатларидан чиқишда кўмаклашади, салбий ҳис-туйғуларни ижобий ҳолатга ўзгартиришга ёрдам беради.

Шунингдек, ички ресурсларини аниқлаб, ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, шахсий ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва ирода кўникмаларини шакллантиришда ёрдам беради.

Бугунги кунда психологлар томонидан Республика бўйлаб 32 723 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хизмат кўрсатилди.

Психологик ёрдам олиш учун туманингиздаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз махфийлиги таъминланади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

💬 Бошқа давлатлардан кўчиб келган фуқароларга пенсиялар қандай ҳисобланади?

🛬 Бошқа давлатлардан кўчиб келган, Ўзбекистонда ишламаган фуқароларга пенсиялар Ўзбекистондаги тегишли касб ҳамда малакадаги ходимларнинг пенсия тайинланаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

🖥 Агар бундай касб ҳамда малакалар Ўзбекистонда бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради.

☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271

🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Давлатобод туман ҳокимининг ўринбосари мактаб директорлари билан учрашув ўтказди.

Кун тартибида умумтаълим мактабларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, ободонлаштириш ишлари ҳамда ўқувчиларнинг давомати масалалари муҳокама қилинди. Айниқса, мунтазам дарсга қатнашмаётган ўқувчилар билан алоҳида ишлаш юзасидан мониторинг ва таҳлил амалга оширилди.

Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | oybeknarzullayev">YouTube | Murojaat | Guruh

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

В телепередаче «Хафтанома» Наманганской телерадиокомпании был представлен сюжет о подготовке к зимнему сезону и обеспечении работы системы отопления в Давлатабадском районе.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | oybeknarzullayev">YouTube | Murojaat | Guruh

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

😊😊😊😊😊

Davlatobod tumanida aholining is gazidan zaharlanish holatlarining oldini olish maqsadida tegishli tashkilotlar hamkorligida oʻquv mashgʻuloti tashkil etildi.

Mashgʻulot davomida mutaxassislar is gazining zararli oqibatlari, uning oldini olish choralari va xavfli holatlarda birinchi yordam koʻrsatish boʻyicha amaldagi qoidalarni tushuntirdilar. Aholiga gaz uskunalarini toʻgʻri foydalanish va havo aylanishini taʼminlash muhimligi haqida batafsil maʼlumot berildi.

Shuningdek, tadbirda amaliy koʻrgazmalar ham oʻtkazilib, turli ssenariylar orqali is gazi bilan bogʻliq favqulodda holatlarda qanday harakat qilish kerakligi koʻrsatib berildi. Tashkilotchilar bunday mashgʻulotlarning ahamiyatini taʼkidlab, aholini xavfsizlik qoidalariga qatʼiy rioya qilishga chaqirdilar.

Bu kabi profilaktik choralar tuman miqyosida is gazidan zaharlanish bilan bogʻliq holatlarni keskin kamaytirishga xizmat qilishi kutilmoqda.

“Hududgaz Namangan” gaz taʻminoti filiali matbuot xizmati

@hududgaz_namangan

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

🔰 Халқаро ногиронлар куни муносиб ўтказилди

🔰 Давлатобод туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан тумандаги "Бобур" мажмуасида 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

🔰100 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган болалар иштирок этган ушбу тадбирда сўз олганлар юртимизда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида тўхталиб ўтди ва тадбир сабабчиларига эзгу тилакларини изҳор этди.

🔰Туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбир сабабчиларига кўтаринкилик олиб кирган бўлса, ҳомий ташкилотлар томонидан берилган совғалар иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 3 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 510 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ- 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган!

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Давлатобод ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ +998692110028
☎️ +998692110014 (24 соат)

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️/channel/davlatobodliklar1

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Ижтимоий соҳа объектларида мавсумга тайёргарлик ишлари давом этмоқда

Давлатобод туманидаги ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, туман хокимининг ўринбосари О.Хасанов томонидан Порлоқ махаласи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 52-сонли мактаб фаолиятини умумий ҳолати ўрганилиб, иситиш агрегатларидаги камчиликлар танқидга олиниб, қўшимча чоралар кўриш ва таъмирлаш ишларини якунига етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

📲 Мобил алоқа хизматлари сифатига нималар салбий таъсир қилади?

Мобил алоқа тизимларига таъсир қилувчи тўсиқлар турли хил бўлиши мумкин. Бугун шулардан бир нечтасини кўриб чиқамиз.


👉 Батафсил:
GIS.UZ

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

📌 Ис гази - инсон соғлиғи ва ҳаёти учун жиддий хавф

▫️Ҳаво ҳароратининг совиши муносабати билан аҳолини ис газидан эҳтиёт бўлишга чақирамиз!

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Қиш мавсумида энг кўп эътибор қаратиладиган масалалардан бири кўмир таъминотидир.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Кўмир таъминот” МЧЖ Наманган вилояти филиалининг Давлатобод ҳамда Тўрақўрғон туманларидаги кўмир омборларида бўлиб, мавжуд ҳолат билан танишди.

Дастлаб Давлатобод туманидаги кўмир сақлаш ва тарқатиш омборидаги иш жараёнларини кўздан кечирди.

Вилоят раҳбари аҳолининг қиш мавсумида кўмир таъминотига бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан ишларни янада тезлатиш муҳимлиги таъкидлади. 

Жорий йил куз-қиш мавсумида Тўрақўрғон туманида 17 112 тонна кўмирга эҳтиёж борлиги аниқланган бўлиб, ҳозиргача 13 300 тонна ёқилғи аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига тарқатилди. Бу талабга нисбатан 78 фоизни ташкил этади.
Кейинги кунлардаги совуқ об-ҳаво кўмир маҳсулотини етарлича жамғаришни тақозо этмоқда. Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра бугун-эрта яна 10 та вагонда жами 670 тонна кўмир келтириладиган бўлди. Уни тарқатишда биринчи навбатда аҳолининг эҳтиёжманд қисмини назарда тутиш лозимлиги таъкидланди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

“Наманганда 2-халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси” бўлиб ўтади

Ҳурматли ишбилармон тадбиркорлар ҳамда чорвачиликка иштиёқмандлар!!!

Жорий йилнинг 14 декабрь, шанба куни Янги Наманган тумани ҳудудидаги “Ёшлик Барака” чорва ҳайвонлари бозорида зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ўзининг зотли ҳайвонлари билан кўргазмада иштирок этишни хоҳловчи фуқаролар ҳудудий ветеринария бўлимларида 12 декабрь кунига қадар рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Барчани ушбу кўргазмада иштирок этишга ҳамда томоша қилишга  ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!!

Ташкилий қўмита.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.

Президент Республики Узбекистан представил в Сенат Олий Мажлиса кандидатуру первого заместителя советника Президента по вопросам развития отраслей экономики, реализации инвестиционной и внешнеторговой политики Тимура Ишметова на должность председателя правления Центрального банка.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

❗️Президент Фармони билан қуйидагилар тасдиқланди:

▫️Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби;

▫️Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиблари.

▫️Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш уларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

▫️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг жойлардаги бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи вазифасини бажаради.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

“Наманганда 2-халқаро зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси” бўлиб ўтади

Ҳурматли ишбилармон тадбиркорлар ҳамда чорвачиликка иштиёқмандлар!!!

Жорий йилнинг 14 декабрь, шанба куни Янги Наманган тумани ҳудудидаги “Ёшлик Барака” чорва ҳайвонлари бозорида зотдор чорва ҳайвонлари ва паррандалари кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ўзининг зотли ҳайвонлари билан кўргазмада иштирок этишни хоҳловчи фуқаролар ҳудудий ветеринария бўлимларида 12 декабрь кунига қадар рўйхатдан ўтишлари сўралади.


Барчани ушбу кўргазмада иштирок этишга ҳамда томоша қилишга ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!!

Ташкилий қўмита.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган!

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Давлатобод ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ +998692110028
☎️ +998692110014 (24 соат)

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️/channel/davlatobodliklar1

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Axborot 24 | «Ma`rifat karvoni» ilmiy-ma`rifiy targ`ibot tadbirlari
#3dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган,
ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ЭРКАКЛАР (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ХОТИН-ҚИЗЛАР қабул қилинади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида доимий яшашлари, эркак номзодлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.

Номзодлар чет тилларидан бирини мукаммал билиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига кўра, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар хизматга қабул қилинмайди.

Юқоридаги талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек белгиланган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.

Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 13 декабрига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳаволаси: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy/questions

Қўшимча маълумотлар учун ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари: https://new.customs.uz/public/docfiles/1690367527.pdf

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

"Яшил макон" лойиҳаси 91-мактабда ташкил этилди

Бугун тумандаги 91-мактабда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, нуронийлар ҳамда фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида мактаб ҳудудида кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Мазкур ташаббус нафақат атроф-муҳитни ободонлаштириш, балки ёш авлодни табиатни асрашга ундаш мақсадида ташкил этилган.

Нуронийлар ва фаоллар ўзларининг юрт ободлиги йўлидаги масъулиятни ёшлар билан бўлишиб, экологик тарбиянинг аҳамиятини таъкидладилар. Тадбир ниҳоясида келгусида шу каби ташаббусларни давом эттириш борасида ўзаро келишиб олдилар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | oybeknarzullayev">YouTube | Murojaat | Guruh

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

“Jadid” газетасининг
29 ноябрдаги 49-сони билан танишинг:

Электрон газета

Назокат УСМОНОВА:
“Адабий дийдорлашув”
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
“Омонатга хиёнат кечирилмайди”
Хуррам РАҲИМОВ:
“Икки пойтахтнинг якдил хабарномаси”
Фарҳод ҚУРБОНБОЕВ:
“Маънавий экспертиза – қонун талаби”
Малик БОЙ МУҲАММАД:
“Музей очган отахон”
Зарнигор ИБРОҲИМОВА
ёзиб олди:
“Юрагимнинг тўридаги сўлмас гулим”
Ҳалима АҲМЕДОВА:
“Кузги олмаларнинг нафаси ўткир”
Озод МЎМИН ХЎЖА:
“Чўлпон билан учрашув”
Муҳаммадқосим ОЛИМОВ:
“Қатъият ва жасорат соҳиби”
Зарнигор ИБРОҲИМОВА
ёзиб олди:
“Бобурнома” Данте диёрида”
Рўзимбой ҲАСАН:
“Китобсиз уй”
Н.ҲАБИБУЛЛАЕВА:
“Шеъриятга ошно математик”
Асқар ЖЎМАШЕВ, Сабит НУРЖАНОВ:
“Қорақалпоқ жадиди Сайфулғабит Мажит тақдири”
ФИТРАТ:
“Мухторият – миллий лайлатул қадримиз”
Нурхон ЭЛМИРЗАЕВА:
“Тупроққа “экилган” ажал уруғи”
Мақсуд ЖОНИХОНОВ:
“Инсофли ёшлар”
Эшқобил ШУКУР:
“Пирог ва чебурек”

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент автомобилсозлик соҳасидаги режалар билан танишди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Инвестиция соҳасидаги ишларнинг аҳволи танқидий таҳлил қилинди

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Президент автомобиль қурылысы тараўындағы режелер менен танысты. Азық-аўқат қәўипсизлигин тәмийинлеў мәселелери көрип шығылды. Инвестиция тараўындағы жумыслардың жағдайы сын көзқарастан талланды.

Обзор важнейших событий за неделю: Президент ознакомился с планами в автомобильной промышленности. Рассмотрены вопросы обеспечения продовольственной безопасности. Критически проанализировано положение дел в сфере инвестиций

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

"Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш" тадбирлари

Давлвтобод тумани ММТБ қарашли 54-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари ва педагог ходимлар иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўқувчи ёшлар ўртасида турли ҳил диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш юзасидан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда туман Тарғибот гурухи хамда туман хокимлиги ишчи гурух азолари иштирок этдилар.

Тадбирда бугунги тахликали замонда турли ёт ғоялар ва ижтимоий тармоқлардаги хуружлардан сақланиш, дунёдаги содир бўлаётган воқеалардан хабардорлик ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамликка шукроналик ҳиссини юксалтириш ҳамда ёшларга яратилаётган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Учрашув якунида ватанпарварлик, шукроналик туйғусини акс эттирувчи видеоролик ҳамда махсус слайт намойиш этилди.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенсияси (UNCCD) Томонлар конференсияси 16-сессиясининг (COP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.

“Бизнинг еримиз. Бизнинг келажагимиз” шиори остида ўтказилаётган тадбирда  конвенциясининг 197 та иштирокчиси (196 та давлат ва Европа Иттифоқи) вакиллари иштирок этмоқда. Конференция жорий йилнинг 13 декабрига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябр ойида Самарқандда БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21 сессияси ўтказилган бўлиб, унда 196 мамлакатдан 1000 дан ортиқ делегат иштирок этган.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

#online

95 сонли мактабга қўшимча бино қурилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Давлатобод туманида инвестиция дастурига киритилган объектларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиш мақсадида туманда бўлиб турибди.

Мактабга 660 ўринли янги бино, 12х24 ўлчмадаги ёпиқ спорт зал ва ёрдамчи бино, 250 ўринли фаоллар зали қурилмоқда, 280 ўринли эски бинони мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Бу ишлар учун жами 10 млрд. 691 млн. сўм маблағ ажратилган.

Айни кунларда мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бош прокурор ўринбосари қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, қурувчи ва масъуллар билан сухбатлашиб, белгиланган муддатларда сифатли бажариш, жамоатчилик назоратини кучайтириш вазифаси қўйилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | oybeknarzullayev">YouTube | Murojaat | Guruh

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

https://uza.uz/uz/posts/korgazmada-qardosh-xalqlar-yozuvchi-va-shoirlarining-asarlari-namoyish-etildi_657449

Читать полностью…
Subscribe to a channel