davlatobodhokimligi | Unsorted

Telegram-канал davlatobodhokimligi - Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

6008

www.davlatobod.uz https://www.facebook.com/davlatobod https://www.instagram.com/davlatoboduz https://twitter.com/davlatobod https://www.tiktok.com/@davlatobod Murojaat uchun: @davlatobod_bot OAV lar uchun hokimning matbuot kotibi 905553233 INDEKS-160115

Subscribe to a channel

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Президент ногиронлиги бор болалар тенгдошлари қатори оддий мактабларда ўқиши нақадар муҳим экани ҳақида

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Касаллик туридан келиб чиқиб, аҳолига уй шароитида бажара оладиган оддий машқларни ўргатиш орқали ҳам минглаб одамлар соғлиғини тиклаш мумкинлиги таъкидланди.

Маҳалладаги ижтимоий ходимлар ногиронлиги бор уйга уй шароитида қилинадиган машқлар дастури ва соғлом овқатланиш менюсини эслатма қилиб тарқатиши белгиланди.

Реабилитация ишларининг самараси ногиронлиги борларни ҳаракати, мулоқоти, ўзига ўзи хизмат кўрсатишидаги ўзгаришларга қараб баҳоланади, бунинг учун шифокорларга устама берилади.

Қашқадарё вилояти ҳокимига реабилитация бўйича тажриба яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Ҳозирги кунда 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам олиш учун фуқароларимиз туғилганлик, ногиронлик тўғрисида, пенсия, талабалик гувоҳномаси, банк картаси каби 10 дан ортиқ ҳужжатни кўтариб юришга мажбур.

Бундай оворагарчиликка чек қўйиш вақти келганини таъкидлаб, Президент барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.

Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган 23 минг одамга ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укаси ёки опа-синглиси қараб ўтирибди.

Келгуси йилдан маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва хусусий сектор иштирокида бу одамларни 19 мингига уйида ва 4 мингига кундузги қатнов асосида қараб туриш йўлга қўйилади.

Натижада яқинига қараб турган 15 минг аҳолинининг ишлашига шароит яратилади.

Хусусий сектор бундай хизматни кўрсатган камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради.

Бу тажриба Тошкент шаҳрида 1 мартгача, бошқа ҳудудларда йил якунигача йўлга қўйилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди.

Келгуси йилда 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги таъкидланди.

Тойлоқ ва Косонсойда “Илк ривожланиш марказлари” очилиб, камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган 4 минг 200 нафар болага боғча таълими берилди.

Вилоят ҳокимларига ўзидаги ҳар бир туманда биттадан шундай тажрибани ташкил қилиш топширилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умаровага 2025 йилда камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўяди.

Янги йилдан оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Йиғилишда ҳамма раҳбарлар ҳам эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиб, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади. 184 нафари ушбу оилалар хонадонига бирор марта ҳам бормаган.

Ногиронлиги бор шахслар бандлиги даражаси республикада 20 фоизга етгани билан, бу ишлар Жалақудуқ, Чимбой, Пастдарғом, Чортоқ ва Денов туманларида қониқарсиз.

Мутасаддиларга ушбу туманларни намунали қилиш, ҳар бир масъулга аниқ вазифа белгилаш топширилди.

Шунингдек, келгуси йил Инвестиция дастурига кирадиган 598 та ижтимоий объект лойиҳаси ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

Ушбу вилоят, туман ҳокимларига хатоларни тўғрилаш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида янги ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этишда Ўзбекистонга яқиндан кўмаклашаётган БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскуряковага бугунги йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Қайд этилганидек, жорий йилда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди.

Масалан, олдин одамлар протез учун ҳар хил комиссиялар ва поликлиникада 2 ой сарсон бўлган бўлса, ҳозир бу масала 2 ҳафтада маҳаллада ҳал бўлмоқда. Шуни ўзидан 100 минг одамни оғири енгил бўлди.

Одамлар протезни 95 та ишлаб чиқарувчи орасидан электрон тизимда ўзи танлаяпти, рақобат ва сифат ҳам яхшиланди.

Ногиронлиги бор болаларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилиб, мурожаатлар маҳаллада қабул қилинаяпти. Бу 700 нафар ота-онани ишлашига шароит яратди. Ҳаракатлана олмайдиган 4 минг нафар ёлғиз кексалар аниқланиб, уларга уйини ўзида қараб туриш йўлга қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 13 декабрь куни айрим жойларда туман тушади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 13 декабрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда   туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ,  кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво  ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан  секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Давлатобод туманида 2024-2025 йилларда Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилган!

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Давлатобод ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ +998692110028
☎️ +998692110014 (24 соат)

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️/channel/davlatobodliklar1

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

❗️Эҳтиётсизликлик сабаб ўзингиз ва атрофдагиларингиз ҳаётига нуқта қўйманг!

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга барчамиз масъулмиз!

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. “Сўнгги ойларда иқтисодиётда юқори талаб ва нархларга оширувчи босимларнинг сақланиб қолаётганлиги фонида инфляция даражасининг прогнозга нисбатан секинроқ пасайиши ва инфляцион кутилмаларнинг юқори шаклланаётганлиги кузатилмоқда”, дейилади МБ изоҳида.

👉 https://kun.uz/kr/36175410

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

😏 Пенсия ёшига етдингиз ва пенсия тайинлаш учун онлайн мурожаат қилмоқчисиз, лекин буни қандай амалга оширишни билмайсиз.

👨‍💻 Пенсия жамғармаси бу борада сизга кўмаклашади. Қуйидаги ҳавола орқали пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш хизматидан фойдаланиш бўйича маълумот олишингиз мумкин.

👉 Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш бўйича қўлланма

____

Как подать онлайн-форму заявления для назначения пенсии?

😏 Вы достигли пенсионного возраста и хотите подать онлайн-форму заявления для назначения пенсии, но не знаете, как это сделать.

👨‍💻 Пенсионный фонд поможет вам в этом. Информацию о том, как воспользоваться услугой подачи онлайн-формы заявления для назначения пенсии, вы можете получить по ссылке ниже.

👉 Ссылка для онлайн заявки для назначения пенсии

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

🔴 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили 0-19 ёшгача бўлган 400 минг нафарга яқин болалар ва ўсмирлар саратон касаллигига чалинади.


✅ Бутун дунёда бўлгани каби бугун юртимизда ушбу хавфли касалликнинг олдини олиш, уни эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш, бу орқали мурғак ўғил-қизларнинг ҳаётига зомин бўлаётган энг оғир касалликлардан бирини енгиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

‼️Зеро, ҳар бир бола соғлом ва бахтиёр яшашга ҳақлидир!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 12 декабрь куни айрим жойларда туман тушади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 12 декабрь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.    

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Давлатобод туман прокуратураси томонидан "Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-136-сон Фармони ижроси юзасидан 2-сектор ҳудудидаги "Ўрта Ровустон" МФЙ да ўрганишлар олиб борилди.

Туман прокурорининг ўринбосари Ш.Хайдаров томонидан маҳалла еттилиги, масъул идора ва ташкилотлар ходимлари иштирокида бириктирилган хонадонларда яшовчи фуқароларнинг яшаш шароитлари, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи ҳамда бандлиги ҳолати ўрганилди.

Ўрганишда, ушбу оила аъзоларининг 2 нафарини бандлиги доимий иш билан таъминланиб, якунига кўра тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилди.
Бунинг эвазига йил бошидан 100 минг одамни эҳтиёжи таъминланди.

Энди рўйхатга яна 7 турдаги воситалар қўшилиши белгиланди.

Ижтимоий хизмат агентлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда 2025 йилда 80 минг муҳтож одамга зарур протез воситаларини етказиб бериш топширилди.

Яратилган имкониятлар ҳисобига бу йил тадбиркорлар 40 минг ногиронлиги борларни ишга олди.

Буни янада кенгайтириш мақсадида 1 январдан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Корхоналарга сурдотаржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

Бундай одамларни ишга жойлаган хусусий бандлик компанияларига 500 миллион сўмгача грант берилади. Бунда, ушбу компаниялар ишлаш истаги бор одамларни аниқлаб, уларни ўқитади, корхона талабига мослаштиради, иш даврини дастлабки 6 ойида ҳамроҳлик қилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала ногиронлиги борлар билан ишлаш бўлди.

Йил бошидан ногиронлиги борлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарёда 10 фоизга кўпайди. Бу кўрсаткич 20 та туманда 12 фоиздан юқори.

Қайси ҳоким бу масалани ичига кириб, сабабларини ўрганди, деган саволга ижобий жавоб йўқлиги қайд этилди. Республика бўйича 33 та туманда ногиронлиги борларни реабилитация қамрови 1 фоизга ҳам етмаслиги танқид қилинди.

Шу боис соҳа учун масъуллар келгуси йилда реабилитация бўйича кескин ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун ҳар бир вилоят, туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилади. 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилади.

7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади, профессор-ўқитувчилар Корея тажрибаси асосида қайта ўқитилади. Республика реабилитация марказига Корея ва Япониядан экспертлар олиб келиниб, маҳаллий мутахассислар малакаси оширилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила эса уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож.

Шу боис 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун Тиббий суғурта жамғармасига қўшимча 185 миллиард сўм ажратилади. “Ижтимоий дафтарлар” маблағи фақат камбағал оилаларни яшаш шароитини яхшилаш, тиббиёт, таълим хизматларини кўрсатиш ва даромадини оширишга сарфланади. Адолат бўлиши учун, эндиликда бу маблағлар тумандаги камбағаллар сонига қараб тақсимланади.

Ижтимоий дафтарлар маблағининг 30 фоизини туман ҳокимларига “Инсон" марказлари билан маҳалладаги уй-жой, йўл, сув ва электрни яхшилаш учун ишлатишга рухсат берилади.

Яна бир масала – ҳозирда 400 та кўп қаватли ижтимоий уйда 25 минг аҳоли истиқомат қилади. Лекин улар яқин қариндошлари ва одатий яшаш шароитидан анча узоқлашиб қолаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан эҳтиёжманд аҳолини битта ижтимоий уй-жойга жойлаштиришдан воз кечилади. Уларга ўзини маҳалласига яқин жойдаги уйни ижарага олишга рухсат берилади, харажати қоплаб берилади.

Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори М.Оллоёровга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Мутасаддиларга 1 мартгача тўгараклар очиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошлаш топширилди.

Тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади.


Камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилиш зарурлиги қайд этилди.

Олийгоҳ ректорлари ҳам камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади. Вазир Қ.Шариповга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Вилоят ҳокимлари бу йил биттадан намунавий кўча қилиб, ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиши керак эди.

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида бу борадаги ишлар бошланган, қолган вилоятлар лойиҳа ҳам қилмагани, маблағ ҳам бермагани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу ишларни икки ойда якунлаб, келгуси йил ҳар бир туманда яна биттадан кўчада қилиш вазифаси қўйилди.

Бош прокурор ўринбосари И.Адҳамовга бу борада ўзгариш қилмаганларга қатъий чора кўриш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Маҳалладаги ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, шу йил реестрда бўлмаган яна 95 минг муҳтож одамга ёрдам кўрсатди.

51 минг одамга ногиронлик белгиланди, 26 минги протез олди, ногиронлиги бор 5 минг бола боғча-мактабга жойлашди.

Бундан ташқари, муҳтож бўлмаганларга асоссиз нафақа тўлашнинг олди олинди, қисқарган харажатлар бюджетда қолдирилди.

Уч ой олдин вилоят ва тумандаги 14 минг раҳбар 75 минг камбағал оилага бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди.

Натижада, шу кунга қадар камбағал оилалардаги 17 минг одам доимий ишга жойлаштирилди, тадбиркорлик ва томорқа орқали 14 минг аҳолининг даромади оширилди, 30 минг бола боғча, тўгарак ва касбга ўқитиш билан қамраб олинди, 45 минг муҳтож аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по анализу проделанной работы в сфере социальной защиты и приоритетным задачам на 2025 год.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

⚡️⚡️⚡️TEZKOR

Besh tashabbus olimpiadasiga start berilmoqda
!

🔥 Bugun, 12-dekabrdan "Besh tashabbus olimpiada"si o'z ishini boshlaydi.

Olimpiadaning Ingliz tili tanlovlarida faol ishtirok eting va g'olib bo'ling!

📍 Tanlov tuman, viloyat yoki shahar hamda respublika bosqichlarida bo'lib o'tadi.

Namangan viloyati - https://forms.gle/o16y74grjfUgSzRK9

📌 Sizga birinchi bosqichda ishtirok etish uchun 1 soat vaqt beriladi. Birinchi bosqich 13-dekabr kuni soat 12:00da o'z nihoyasiga yetadi.

G’oliblarni maxsus sovg’alar kutmoqda. Bu imkoniyatni qo'ldan boy bermang!

Sayt | Telegram | 24/7 @davlatobod_bot

Гуруҳга уланиш учун ➡️/channel/davlatobodliklar1

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Президент Шавкат Мирзиёев тўқимачилик ва чарм саноатидаги ислоҳотлар натижадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам дальнейшего повышения результативности реформ в текстильной и кожевенной промышленности.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

#Инфографика

МИБ Наманган вилояти бошқармаси томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган ишлар рақамларда.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

📢 Диққат! Диққат! Диққат!

🏆 "Йил танлови — 2024"да иштирок этинг!!!

🥇Наманган вилояти Давлатобод туманидаги энг намунали мактабни аниқлаш учун ўз овозингизни беринг!

Танлов икки босқичда ўтказилади: Туман босқичи — 17- декабрь, соат 22:00га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган 3 та мактаб кейинги босқичга ўтади.

🎗Вилоят босқичида ғолиб бўлган мактаб директорлари махсус сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

🥳Севимли мактабингизни ғолиб бўлиши учун овоз беринг ва қўллаб-қувватланг!

🤝Ушбу сўровнома Наманганим Бугун ҳамда Наманган Юксалиш мактаби ҳамкорлигида бўлиб ўтмоқда!

👉 ОВОЗ БЕРИНГ!

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани онлайн буюртма олишингиз мумкин

Фуқаролар бола туғилганлиги ҳақида гувоҳномани олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон сўровнома тўлдириши ёки бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

#ДИҚҚАТ
❗️ "Ис газидан эҳтиёт бўлинг."

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш учун қўлланма.

Читать полностью…

Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали

77-мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Давлатобод туманида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумида узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида комплекс ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокимининг ўрибосари О. Ҳасанов томонидан тумандаги 77-мактабда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Мониторинг жараёнида мактабнинг ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминланиши, ободонлаштириш ишлари ҳамда ўқувчиларнинг давомати таҳлил қилинди. Айниқса, мунтазам дарсларга қатнашмаётган ўқувчилар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида мактабда мавсумга тайёргарликни тезлаштириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | oybeknarzullayev">YouTube | Murojaat | Guruh

Читать полностью…
Subscribe to a channel