78306
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган 2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясида давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантириш кўзда тутилмоқда.
Бунда давлат фуқаролик хизматчиларига давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмларини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларинг бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартиби ишлаб чиқилади ва ҳукуматга киритилади.
Bellissimo Pizza “Ishta-Hа!” боксини тақдим этади. 🍕
Атиги 49 000 сўм
Пепперони пицца (20 см), товуқли стрипслар (3 дона) ва картошка фрига.
Унумли. Мазали. Тезкор
Bellissimo Pizza’да буюртма қилинг
Реклама
Тошкентдаги ИНҲА университети 2025/2026 ўқув йилида талабаларни қабул қилиш квотасини 460 нафардан 700 нафаргача оширмоқда.
Читать полностью…
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц билан учрашди.
Уларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий алоқаларни ривожлантириш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий қарашларимизни чуқурлаштириш каби йўналишларга эътибор қаратилган.
Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади — президент
Читать полностью…
Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарларига “ҳайфсан” берилган, Каттақўрғон, Навоий, Янгийўл, Жиззах шаҳарлари, Янгиобод, Мирзаобод, Бўка ва Нукус туманлари ҳокимлари огоҳлантирилган.
Читать полностью…
Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади - президент
Читать полностью…
«24 соат ишлайдиган отамни кўриб, қандай қилиб чарчашим мумкин?!»
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева
Реновация дастурлари 3 босқичда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Аввал, шаҳар ва туманларда реновацияга мос ҳудуд танланиб, лойиҳа ишлаб чиқилади. Мулкдорларга янги уй ёки компенсациялар таклиф қилинади. Барча мулкдорлар билан келишувлар яккама-якка, нотариал тартибда тасдиқланади. Лойиҳалар учун ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади.
Иккинчи босқичда реновация дастури ҳудудий ва республика кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, қурилиш ташкилоти аниқланади. Учинчи босқичда уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.
“Бундай лойиҳаларни, аввало, у ерда яшовчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, тизимли ва адолатли амалга ошириш зарур”, деди Шавкат Мирзиёев.
Энг яхши суратни танлаш энди жуда осон! 📸
HUAWEI nova 13 сериясидаги “Энг яхши мимикани танланг” AI функцияси билан ҳар бир суратда идеал ифодани топинг! Камера бир неча кадрни суратга олади ва сунъий интеллект сиз учун энг муваффақиятли юз ифодасини танлаб беради.
Кўз юмиб қолиш ёки ноқулай ифодалар? Энди бундай муаммо йўқ! Ҳар бир сурат – мукаммал.
📱HUAWEI nova 13 Серияси билан суратларингиз доим аъло даражада.
Реклама
"Матбуот уйи" сотилмаган
Ҳозирги вақтда “Матбуот уйи” бино ва иншоотларини сотилиши назарда тутилмаган ва ЎзА мазкур бинони ягона балансда сақловчиси ҳисобланади.
Шунингдек, “Матбуот уйи” бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудудда қисқа муддатларда замонавий “Медиа шаҳарча” ташкил этилиб, барча даврий босма нашрларнинг таҳририятлари мазкур бинога жойлаштирилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ўзбекистонлик тадбиркорлар учун Афғонистон бозори шароити жуда мос
Экспортни ривожлантириш ва янги бозорларга чиқиш борасида қўшимча маълумот ёки амалий кўмак керак бўлса, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Экспортчилар уюшмасига мурожаат қилинг:
📞 +998781506006
📞 +998991525866
📞 +998978770058 (@NZF1985)
Давлат органи ва ташкилотларининг 2024 йилдаги коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари эди.
Читать полностью…
Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади.
Читать полностью…
Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистоннинг Богота Чақириғига содиқлигини маълум қилди
Бу глобал ҳаракат дунё бўйлаб болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича аниқ йўл харитасини тақдим этади ва унга 100 дан ортиқ давлат қўшилган.
Шунингдек, ИҲМА директорининг биринчи ўринбосари жорий йил май ойидан “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун кучга киришини айтди.
Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди
Ҳукумат қарори билан ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўлаб бериладиган ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилди. Бунда пул компенсацияси миқдорларига қуйидагича ўзгартириш киритилди:
➖ Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;
➖ Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;
➖ республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.
Шунингдек, 2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 35 фоизи (аввал 25 фоизи) миқдорида белгиланди.
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларни биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, агар улар узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.
2024 йилда коррупциявий қилмишлари учун 4906 мансабдор жавобгарликка тортилган, улардан 2,3 триллион сўм зарар ундириб олинган.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилинган мақоласида коррупцияга қарши курашишда превентив чораларнинг кучайтирилиши ҳал қилувчи аҳамият касб этиши қайд этилган. Айниқса, маиший коррупция чуқур илдиз отган соҳаларни тўлақонли рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш жараёни ортга қайтмас босқичга чиқяпти.
Бош прокурор порахўрлик, коррупция жиноятларининг олдини олишда аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот, қайта алоқанинг самарали механизмларини қўллаш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида жамоатчилик назоратини ўрнатиш, мансабдор шахсларнинг ҳисобдорлигини қарор топтиришда халқ вакиллари бўлмиш депутатларнинг имкониятларига таяниш ҳам синалган механизмлардан эканлигига урғу берган.
Ниғматилла Йўлдошев, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда прокуратура органлари олдида турган вазифалар ижросига ҳам батафсил тўхталиб ўтган.
Абдулаҳад Қўчқоров IT Park Uzbekistan’нинг бош директори лавозимига тайинланди.
Бунгача у 2023 йилнинг февраль ойидан буён технопарк ижрочи директори лавозимида ишлаб келаётганди.
2017 йил ноябрь ойидан буён технопаркни бошқариб келган Фарҳод Ибрагимов эса кузатув кенгаши раиси лавозимига ўтди.
Ўзбекистон 14 та янги замонавий “Airbus” самолётини харид қилади, яна 5 тасини ижарага олади, “Boeing” компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошланди.
Читать полностью…
Кўрфаз давлатларига 10 кунлик визасиз режим муддати 30 кунга узайтирилади.
Читать полностью…
Президент сайёҳлар “туризм ҳалқаси”даги, яъни Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилигини қайд этиб, мутасаддиларга ушбу йўлларни таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ишларни бошлаш топшириғини берди.
Читать полностью…
APEX INSURANCE: 2024-йилги фактлар ва натижалар
2024 йил якунига кўра, APEX INSURANCE асосий йўналишларнинг барчасида барқарор ўсишни намоён этди. Фойда, капитал ва активлар кўрсаткичлари ўсди. Шу билан бирга, суғурта мукофотлари бўйича тушумлар ва тўловлар ҳажми ҳам ортиб борди. Қаноатлантирилган суғурта даъволарининг даражаси етарлича юқори шаклланди.
Компания ўзининг ҳудудий тармоғини кенгайтиришни ва мижозлар базасини оширишни давом эттирди — бу ҳам чакана, ҳам корпоратив сегментларда кузатилди.
Кучли операцион ва молиявий натижалар рейтинг агентликлари томонидан ҳам тасдиқланди. "Ahbor-Reyting" ва "SNS RATINGS" компанияни “Барқарор” прогнози билан миллий шкала бўйича энг юқори рейтинглар билан эътироф этди. Шунингдек, халқаро рейтинг агентлиги S&P Global Ratings компания рейтингини мамлакатнинг суверен даражасигача оширди — бундай даража ҳозирча фақат саноқли суғурта компанияларда мавжуд.
Ушбу натижалар компания томонидан танланган стратегиянинг самарали эканлигини ва унинг суғурта бозорида мустаҳкам мавқега эгалигини тасдиқлайди.
Янада батафсил — ҳаволада.
Реклама
Uzbekistan Airways 2026 йилдан бошлаб харид қиладиган A321neo самолётларида интернетдан фойдаланиш имконияти яратилади.
Читать полностью…
Ҳукумат қарори:
➖2026 йил 1 январдан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилади.
➖201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилди. Яъни 2025 йил 1 майдан истеъмолчилар 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди. Аввалги тартибга кўра, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган.
BMB HOLDING — 8 ёшда
8 апрель куни BMB HOLDING ўзининг 8 йиллик юбилейи муносабати билан матбуот анжумани ўтказди. 2017 йилда ташкил этилган бу компания 31 та корхона, 6 500 нафар доимий ва 80 000 нафар мавсумий ишчига эга. Шунингдек, 1,5 млрд доллардан ортиқ умумий қийматга эга лойиҳаларни амалга ошириб келяпти.
Холдинг нафақат бизнес тузилма, балки ижтимоий масъулиятни ҳис этувчи фаол ташкилот сифатида, қишлоқ ҳудудларида иш ўринлари яратиш, инфратузилмаларни яхшилаш, олис ҳудудларда йўл ва электр тармоқларини қуриш каби ишлар орқали «ижтимоий тадбиркорлик» тушунчасини амалда намоён этмоқда.
Реклама
АҚШ ноқонуний миграцияга қарши кураш борасидаги изчил ҳамкорлиги учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау билан учрашди.
Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши яна бир бор тасдиқланди ҳамда АҚШ-Ўзбекистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ландау Ўзбекистоннинг тинч атом энергетикаси ва муҳим минераллар ҳамда бошқа иқтисодий соҳаларга инвестиция киритиш борасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлади.
Шунингдек, у ноқонуний миграция ва терроризмга қарши кураш бўйича Ўзбекистоннинг изчил ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди.
Айни пайтда Афғонистонда бўлиб турган Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бошчилигидаги делегация маҳаллий бозорни, соҳага доир тартиб-қоидаларни ҳамда Ўзбекистон экспортчилари учун мавжуд имкониятларни ўрганмоқда.
Жорий йил май ойидан бошлаб Афғонистон ҳудудида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 4 нафар расмий вакили ўз фаолиятини бошлаши ҳам маълум қилинди.
Афғонистон бозорида ҳамкорлик қилмоқчи бўлганлар амалий ёрдам олиш учун Савдо-саноат палатасига мурожаат қилиши мумкинлиги айтилди:
📞 +998 78 150 60 06
📞 +998 97 877 00 58 (🔵@NZF1985)
Ўзсаноатқурилишбанк коррупцияга қарши курашиш бўйича тизимли ўзгаришларни амалга оширмоқда
Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишбанк: рақамлаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда янги босқич” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълуи қилинди. Шунингдек тадбирда мазкур йўналишдаги ўзгаришлар ва истиқболдаги режалар кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда таъкидланишича, Ўзсаноатқурилишбанк коррупцияга қарши ички назорат тизимини кучайтириш мақсадида қатор муҳим чора-тадбирларни амалга оширди, хусусан:
➖ Коррупцияга қарши курашиш хизмати ташкил этилиб, унга мустақил назорат ваколати берилди;
➖ Банк халқаро стандартларга мувофиқ ISO 37001-2016 антикоррупция сертификатига эга бўлди;
➖30 нафар ходим Халқаро комплаенс ассоциацияси (ICA, Буюк Британия) курсларини тугатиб, халқаро даражадаги сертификат олди.
➖3,7 минг нафар ходим манфаатлар тўқнашуви бўйича текширувдан ўтказилди ва аниқланган ҳолатлар бартараф этилди.
➖ Банкнинг очиқлик индекси 2023 йилда 78,1 балл (2022 йилда – 71,1 балл) даражага етди.
➖2023 йилда банк коррупцияга қарши кураш самарадорлиги бўйича 88 балл тўплади.
Шунингдек, банк томонидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида журналистлар ва блогерлар иштирокида “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Реклама
Президент Шавкат Мирзиёев:
Умид қиламизки, Украина атрофидаги вазият бўйича бошланган музокаралар жараёни ўзининг ижобий натижасини беради.
Энг оғриқли муаммоларга халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми ва резолюциялари асосида ечим топиш муҳим, деб ҳисоблаймиз.
Манба