“UzTest” давлат корхонаси бош бухгалтери 2 ой учун ўзига 468 млн сўм маош ёзган бўлиши мумкин. Директориники ҳам кам эмас.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази бош бухгалтери ўзига январь ойида 157,6 млн сўм, февраль ойида 310,8 млн сўм миқдорида ойлик ёзган бўлиши мумкин.
Марказ директори Жамшид Ғаниевга эса икки ой учун қарийб 136 млн сўмлик ойлик маош ҳисоблангани айтилмоқда.
Ўрганишларимиз кўрсатишича, оддий ходимлар эса жуда кам: 3-4 млн атрофида ойлик олар экан.
Марказ матбуот хизмати ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.
ПМТИ шаҳарларда велосипеддан фойдаланишга бўлган талаб ўрганмоқда. Сўровномада иштирок этиб инфратузилма ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг.
ИПМИ изучает спрос на пользование велосипедом в городах. Примите участие в опросе и внесите свой вклад в развитие инфраструктуры.
https://forms.gle/BCfB7jsr6yphzLRc9
Машина олиб бераман деб 248 кишидан 12 млрд сўм олишган, кейин ухлатиб юборишибди. Судда тўполон.
Читать полностью…Ботга ёзишяпти:
«Бир кичик компания, аниқроғи агентлик ривожланаётган эди (биз ўйлаган ва ишонганимиздек)кичик ва ўрта бизнес давлат томонидан ҳимоя қилинади деган баландпарвоз гапларга ишониб, ишлаётган эди, иш ўринлари яратаётган эди, барча солиқларни тўлаб келаётган эди, ўз вақтида тўлаётган эди! ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ тўловчининг коеффициенти яшил зонада эди ва занжирдаги узилиш 0,0 ни ташкил этар эди.
Ва бугун эрталаб нимани кўряпмиз? Даромад солиғини тўлаш учун *** 000 000 сўм миқдорида аванс (дастлабки) тўловини тўлашга даъво! Дастлабки тўлов нима, уйғонинг, нима учун? Агар ўтган йилнинг охирида биз молиявий кўрсаткичларимизни озми-кўпми яхшилашга муваффақ бўлган бўлсак, бу бизда ҳар ой шундай даромад бор дегани эмас. Ишчиларнинг маоши? Ижара? Буларни қандай тўлайман? Ҳатто-ки интернет учун ҳисобимда пулим йўқ. Огоҳлантиришлар ёки бошқа билдиришномаларсиз, ҳатто учетный картада ҳам олдиндан тўловлар ҳақидаги хабар бўлмаган. Янги йилдан кейин уч ой ўтгач, йил бошидан бери деярли бир миллиард ҳисобланган! Сиз у ерда ақлдан озганмисиз? Нега ҳеч қачон битта қонунни бузмаган, ҳамма нарсани ўз вақтида тўлаган тадбиркор ҳнди сизнинг ўзбошимчаликларингизни қоплаши керак? Сизнинг инспекторларингиз ҳар ой қўнғироқ қилишади ва у ёки бу солиқни олдиндан тўлашни талаб қилишади, бунинг ўзи қоидабузарлик, лекин биз ҳар доим вазиятга тушиб, молиявий имкониятлардан келиб чиқиб солиқ тўладик. Нега солиқлардан қочадиган қарздорларни эмас, балки виждонан ҳамма нарсани ўз вақтида тўлайдиганларни қийнайсиз?
Менда энди пул йўқ, энди ходимларимга маошларини олмасликларини қандай тушунтиришим мумкин? Пудратчиларга қандай тўлайман? Қолган ҳамма нарса ҳақида мен умуман индамай қўяй... Барча фаолият тўхтатилди, мен буюртмаларим учун пул тўлай олмайман, ижарадаги жой эгаси эртага келади, кўчишни сўрайди, чунки пул йўқ. Бир кун ичида сиз нафақат компанияни вайрон қилдингиз, балки 15 нафар ходимни ҳам ишдан маҳрум қилдингиз»
Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида фаолиятини якунлади.
Жавлон ака твиттерда энг фаол дипломатларимиздан эди. Тинмади ўзи. Баракалла.
«Сизлар ўлимга маҳкумсизлар, болажонлар! Ўзбекистонга керак эмассиз», — деб ёзяпти Никита Макаренко.
Вазирлар томига чироқча ўрнатилган қоп-қора хизмат машиналарда ёнингиздан ўтиб кета туриб, сизнинг совиб бораётган жасадингизга қиё ҳам ташлаб қўйишмайди.
Лекин ўлаётиб, шунчаки ўлиб кетаяпман, деб ўйламанг асло. Сиз кимнингдир Дубайдаги Пальма оролидаги қасри учун жон таслим қилаяпсиз. Бекорга яшамадингиз...
➡️ @shokirjonov
Пиёдалар, сайр қилувчиларни хавотирга қўйиб, йўлни чангитиб юрибди шунақа нарсада бефорасатлар. Великни тушунса бўлади, бу энди ортиқчада оғайинлар. Шунинг прокатини тўхтатиш керак.
Анҳор, Чилонзор Оқтепа - Камолон.
Рус пропагандаси АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифидан жазавага тушяпти.
Читать полностью…