Шенгенга виза олиш йилдан-йилга оғирлашиб бормоқда. Шенгенга аъзо давлатлар Ўзбекистонни Сомали, Афғонистон билан бир қаторда кўради, деса ҳам бўлади.
Виза марказлари сансалорликларидан ташқари консуллик бўлимларида ҳам сенга дунёдаги энг охирги сорт одам сифатида муомала қилишади.
Христиан-демократлар партияси лидери Улуғбек Иноятов Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортиш таклифини илгари сурмоқда.
Читать полностью…Хўп, пиёдалар йўлагини қазиб ташлабсилар, лекин пиёда трассада юрагини ҳовучлаб юриши керакми? Лента тортиб, вақтинчалик йўлак ташкил қилса бўлади-ку! Бунинг учун ақл эмас, озгина инсоф керак, холос.
Муқимий кўчаси, Новза Плаза меҳмонхонаси рўпараси.
Консерваториянинг орқасида ҳам бир бало қуришяпти, шекилли. Яшил жой қолмас экан-да.
UPD: билгичларнинг айтишича, мақом маркази экан.
"Бир вақтнинг ўзида ҳам ковид, ҳам грипп учун вакцина чиқаришни бошладик" — вакцина вазири Иброҳим Абдураҳмонов
Читать полностью…Мурожаат
“Тошкент шаҳар ҳокимиятини прокуратурага айлантириб юборишди!
Ассалому алайкум, Тошкент шаҳар ҳокимлигида узоқ вақтдан бери ишлайман, сўнгги ойларда ҳокимиятда бўлаётган воқеалар ёзишга мажбур қилди.
Шавкат Умурзаков март ойида Тошкент шаҳар ҳокими ўзи билан бирга ўзининг командасини ҳам олиб келди. Ўзавтосаноатдан келган, аввал прокуратураларда ишлаб, турли сабаблар билан ишдан кетган терговчи ва прокурорлардан иборат “ҳоким командаси” ҳокимиятни 3-қаватида “тергов хонаси” ташкил этиб, барчани сўроқ савол қилишмоқда.
Бу ишчи гуруҳни ким ташкил қилди? уларни ваколатларини ким белгилаб берди? Уларни нималарга ҳаққи бор? Бу саволларни беришга хеч кимни ҳадди сиғмайди. Ўзини номаълум “Ишчи гуруҳ” деб номлаб олган бу “терговчилар”, ҳокимиятга келаётган барча хужжатларни кўриб чиқиб, ҳокимга кўрсатиш, имзолаш ёки имзоламасликни ҳал қилмоқда.
Вазият шу даражадаки, бу ишчи гуруҳ ҳулосасини олмасдан ҳатто Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, протоколларини ижро этиш учун муддати қатьий белгилаб қўйилган шаҳар ҳокими қарорларини ҳам имзога киритиш мумкин эмас. Бу хулосани олиш муддатини Ишчи гуруҳ ўзи ҳал қилади.
Ишчи гуруҳ раҳбарият топшириғи деб рўкач қилиб, ҳокимлик бўлинмаларига кўнглига келган топшириқлар беряпти, ҳодимларнинг ўзини вазифаси қолиб, мантиқсиз топшириқларини бажаришга мажбурлашяпти.
Ҳар бир бўлим, ҳар бир котибиятда бундай топшириқлар бор!
Топшириқларни бажармаганларни эса “тергов гуруҳи” очиқдан очиқ қандайдир жиноятларда айблаб, чора кўриш, қаматиш билан қўрқитишмоқда. “Қамаласан”, “қаматаман” бугун ҳокимиятда энг кўп ишлатилаётган сўз бўлиб қолди.
Ўлганни устига тепган деб шаҳар ҳокими хам йиғилишларда барчани қаматиш билан қўрқитмоқда. Бу эса тергов гуруҳига янада куч беряпти.
Ачинарлиси, ҳокимиятда узоқ вақтдан бери ишлаётганлар ёқмаса ҳам бундай номақбул муносабатга чидашга мажбур бўлишмоқда! Аммо, ишга бўлган меҳр, ишлашга иштиёқ йўқ. Вазият шу даражага етдики, иш юзасидан ташаббус билдирган ҳодимларни “порахўрликда”, “ўғриликда” гумон қилишмоқда. Ҳокимиятни эски, фидокор ишчилари ҳам ўз аризасига биноан ишдан бўшаб кетишмоқда.
Бу ҳокимиятми ёки прокуратурами? Агар ишонч бўлмаса қандай ишлаш мумкин? Бу қачонгача давом этиши мумкин?
Чунки янги ҳоким 3 ойдан бери шаҳар учун биронта иш қилгани йўқ. Фақат ҳодимларни “делосини” кўтариш билан банд. Тегишли идоралардан бу ҳолатга эътибор қаратишини сўраймиз”.
Ташаббусли бюджет Қудбиев жаноби олийларининг шахсий томорқаси эмас. Халқники. Пулни қандай тақсимлаш халқнинг йўриғида бўлиши лозим, Қудбиев, ҳокимлар ёки уларнинг назорати остидаги маҳалла раисларининг эмас.
Читать полностью…Юнусобод туманида қоқ тунда одамларнинг уйқусини бузиб, катталарнинг топшириғига биноан ободонлаштириш ходимлари ишга жалб қилинмоқда экан.
Читать полностью…«Бугун 1/6/2023 эрталабдан бери Амударё туманида биронта банк ишламаяпти. Сўрасанг отчет деяпти».
Ўзбекистонде бу.
Мурожаат:
“🩸🩸🩸Бағдод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими барча ишчи ходимларига (бошқарув аппарати, бухгалтерия, тех отдел) 2023 йил 15 май кунидан барча ходимлар яшаб турган хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиш шартномалари тузиш ва шартнома нусхасини мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ш.Ураимовга топширишлари таълаб этилади. 🩸🩸🩸 туман ҳокимлигини ва бошлиқ топшириғи”.