2023 йилги тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлган Дрю Вайсман ота-онаси билан хушхабарни баҳам кўрмоқда.
Читать полностью…Юнусобод туманидан мурожаат:
“Assalomu alaykum, ôqituvchilar oylikidan darak yo’q, oddiy xalq qiynalib kettik, shu 1 mln kutib yashaymiz, iltimos, yordam qilizlar bugaltir nomerlarini o’chirib tashlagan”
Кичик ҳалқа йўли ва Қатортол йўли кесишмасидаги Шуҳрат чорраҳада светофорни нимадир қилишди, чоғи, бадтар бўлди. Тўрт тараф ҳар куни тирбандликдан бўшамай қолди. Қачон қараманг. Бир-икки ой олдин ҳам бунақа эмасди
Читать полностью…“Ассалому алайкум
Мен Тошкент шахар Сергели тумани қурилиш массиви 21 уй 183 хонадонда фарзандларим билан яшайман. 28 сентябр куни тунги соат 02.44 да бўлган портлаш оқибатида хонадонимнинг дераза ойналари ва техникаларимизга жиддий зарар етди. Портлашда сўнг, ўзим ва онам Мўминова Малика (1949 йилда туғилган) қон босимлари кўтарилишидан, ойна синиқлари баданимизга кириб қолганидан, ўғлимнинг қўлини ойна кесиб кетгани сабабли врачларга мурожаат қилдик. Бугунги кунда ахволимиз яхши. Аммо бизни бошқа муоммо қийнаяпди.
2019 йил мазкур яшаётган хонадонимизни сотиб олганимизда, қурувчидан 21 уйнинг ёнида жойлашган дала дўкони хам қўшиб сотиб олган эдик. Шу кунгача дўконни ишлатиб, оила тебратиб келаётган эдик. Кеча Бош Вазиримиз Абдулла Нигматович Ариповнинг массивимизга ташрифларида дўконимизни жойидан олиб ташлашди буюрибдилар. Дўконни солиқ ва бошқа идоралардан расман ўтказган холда, касса аппаратлар ва махалладан рухсат олган холда, дала дўкони кўринишида ишлатиб келаётган эдик. Шу пайтгача бирор марта домдаги қўшнилардан жалоба бўлмаган.
Таможня омборхонасида бўлган портлаш оқибатида, уйимизга ва ўзимизга етган моддий ва маънавий зарар етмагандай, бугун оиламиз қора қозонини тебратиб турган шу дўконимизни хам олиб ташлашмоқчи бўлишмоқда. Шу пайтгача солиқ ва бошқа идоралардан хечқанақа ишлашимиз учун тўсқинлик бўлмаган, хаммаси қонуний эди, нега бирданига бу дўконимиз олиб ташланиши керак?
Сиздан илтимос қилиб сўрайман, мазкур дўконимизни бузиб ташлашмасин ва агар турган жойи қурилиш нормаларига тўғри келмаса, шу атрофдан бошқа ер ажратилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман. 2 фарзандим ва келиним контракт асосида ўқийди. Хўжайиним харбий сохада ишлаб, касалликдан вафот этган, кичкина ўғлим хозирда мактабда ўқийда.
Агар портлаш бўлмаганида ва дўконимизга тегишмаганида Сизни безовта қилмаган бўлар эдик, илтимосимизни ижобий хал қилишингиздан умид қиламан,
Хурмат билан,
Мўминова Роза”
Оргинфода компанияларнинг тендердаги иштироки ҳақида ҳам маълумотлар топиш имкони пайдо бўлибди.
Читать полностью…Telegram каналлар номидан сториз қўйишни имконини яратибди. Бунинг учун Premium аккаунт эгалари овоз бериши керак бўлар экан.
Читать полностью…Ҳусниддин Ато ёзяпти:
Сирғали ва Янгиҳаёт туманлари кесишувидаги Чинор метро бекатидаги велотураргоҳ шаҳардаги энг гавжум ва тиқилинч велотураргоҳлардан бўлса керак.
Велойўлвчилар бир неча чақиримдан вело уловларда келиб, уловларини бекатда қолдириб йўлларини метрода давом эттирадилар.
Велотураргоҳда жой етмаётганини, тураргоҳни кенгайтириш кераклигини бир неча бор айтсак ҳам на Sergeli tumani hokimiyati ва на Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги мутасаддиларидан бирор ҳаракат кузатмадик.
Фақатгина вело тураргоҳ бир ож чеккароққа кўчириб қўйилди холос.
Лекин биз ҳали метрогача қатналадилан йўлларнинг велойўлвчилар учун қанчалик ноқулай ва хавфли эканини ёзмаяпмиз.
Бюджет пулини бунақа нарсаларга сарфламаслик керак.
Жаа керак бўлса, қимматфуруш артистлар оз-оздан ташашиб, шу портални яратишса бўларди. Бир “бирров”нинг пулини беришсин.
Ўзбек халқининг бошқа муаммолари камдек банклар ва тўлов тизимлари ҳам сабрини синяпти.
Читать полностью…Бош вазир Абдулла Арипов томонидан Сергелидаги фавқулодда ҳодиса бўлган ҳудуд атрофидаги дала дўконларини кўчириш ёки бузиш юзасидан ҳеч қандай топшириқ бўлмаган.
Читать полностью…Украинада Россия томонида жанг қилиб ўлган ўзбек йигитининг яқинларидан бири #ботга_ёзмоқда
«Ассалому алайкум. Яхшимисиз, Шуҳрат ака?
Амакимнинг ўғли кўп йилдан буён Россияга ишга бориб келади. Шу десангиз, билмайман, нима учун ва қандай қилиб шартнома тузган, Украинага урушга кетибди. Ва бу янгиликни саноқли одамдан бошқа ҳеч кимга айтмаган. Ҳеч кимнинг хабари йўқ.
Шу кунларда кўчада гап тарқаляпти: у урушда ўлибди, қорахат келибди, деган.
Уйидагилари ҳайрон: ахир уларнинг хабари ҳеч нарсадан хабари бўлмаганда. Суриштириб, хатларни топишди. Анча олдин ўлиб кетган экан.
Энди уйидагилари аза очиб, маъракаларини ўтказишаяпти. Катта эҳтимол билан ўз хоҳиши билан кетган одамлардан. Одам қадрига ачиндим, рости. На ўлиги бор, на тириги! Ёш навқирон бола эди.
Айтмоқчи бўлганим, одамларга бу борада ташвиқотни кўпайтириш керакмикан?»
Каналга обуна бўлинг:
➡️ @shokijonov
Аллақачон 70 млн долларга Каптива-5 буюртма бериб қўйган компаниянинг сўровномалари ҳам ажойиб.
Читать полностью…Фақат Ўзбекистонда айфон расмий релизидан олдин пайдо бўлиши мумкин)
15 Pro Max 256gb - 4000$
Сердар Бердимуҳамедов ё бу учрашувга озгина кечиккан, ёки БМТда нутқ ирод қилиш учун вақтлироқ кетишига тўғри келган. )
Нима бўлганда ҳам, Жозеф Байденнинг твиттердаги саҳифасида Туркманистон президентисиз расмни жойлашибди.