Иқтисодчилар гапиради, қарорни бошқалар қабул қилади. Эътирозни қарор қабул қилувчиларга билдириш керак.
Почерк таниш. Яқин ўтмишда кўп айтилар эди.
Рутбалар. Ставкалар.
Туман прокурори 90 минг доллар пора билан қўлга тушяпти.
Туман суди раиси эса 2 минг доллар пора билан қўлга тушган.
Ёзишларича, Click таъсисчилари Bringo етказиб бериш хизматининг янги эгаларига айланишибди.
Бу сервисдан ўзи фақат Қорасарой лағмонидан буюртма қилишда фойдаланар эдим. Зора, шу ўзгаришлар сабаб иловаси ҳам “одам” бўлса.
Учтепа/Чилонзордаги 5-қозонхона ёнидаги Атлас мебель магазинлари ўрнида тураржой тушар экан. Асл мақсадига ҳам етиб келибди.
Читать полностью…Депутатлар фақатгина автомобилга оид қонунлар муҳокамасида жонланишади, ҳатто лойиҳани қабул қилишмайди. Машина масаласигина жамиятни жунбушга келтиради, депутатларни ҳам. #
Читать полностью…Қурилишдаги назорат - 0. Ҳамма билганини қилиб ётибди. Яна чанг қаердан пайдо бўлди, деб юришади.
Учтепа тумани, Depo Mall ёни.
"Ассалому алайкум ҳурматли админ.
Биз Наманган вилояти ҳокимлигининг техник ходимлари номидан ёзмоқдамиз. Бизнинг ойлигимиз жуда ҳам кам. Вилоят ҳокимимиз томонидан ҳар чоракда қарор билан моддий рағбатлантириб борилади ходимлар.
Бўлмаса ўзимизнинг ойлигимиз рўзғорга етмайди. Яқинда қарор чиқариб устама бериладиган бўлди. Лекин молия бошқармаси томонидан устама ҳисоблашда фақатгина қуруқ окладимиз инобатга олинибди холос. Буни вилоят ҳокимига ҳеч биримиз очиқ айта олмаймиз. Шунинг учун шу канал орқали хабар топсала, ижобий ҳал қилиб берилармикин деган умиддамиз".