Автомобилдан холи бўлиши керак бўлган ҳудудни яна машиналар эгаллади. Чилонзор метродан Шуҳрат чорраҳага етмасдан.
Читать полностью…Ўзбекча Strava ишга туширилибди. Ишлатиб кўринглар, мен ҳали ишлатмадим yugur.uz /channel/uzinfocomofficial/1675
Читать полностью…Мирзо Улуғбек метро бекати ёнидаги Бундёдкор савдо мажмуаси парковкалари пуллик бўлибди. 5 минут текин, соатига 5000 сўм.
Мажмуанинг олди тартибга келиб қолган, пиёдалар йўлагини эгаллаб олиш йўқ. Машиналар ҳам тартибли парковка қилинган, стоянкада бўш жой ҳам етарли.
Домларнинг атрофини ободонлаштирамиз, деб қазиб ташлашганди. Ишни охиригача етказишмади. Ёзи билан чанг, тузонда қолдик, ёмғир ёғса, ҳамма жой лой, балчиққа айланади. Чиқмаган жойимиз қолмади, ҳамма копток қиляпти, демоқда мурожаатчилар.
Миробод тумани, Чинор маҳалласи, Қўйлиқ массив 1
Ўқитувчи пахтага одам топишга мажбурланаётгани айтилмоқда. Ота-оналар чиқиб беряпти экан.
Читать полностью…Расмий баёнот
2023 йил декабрь ойида ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган назорат тадбирида Равшан Кабулов раҳбарлик қилаётган Яккасарой туманида жойлашган меҳмонхонанинг 4 та иситиш қозонини 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 18 октябрга қадар бўлган вақт оралиғида, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олиб, туман газ таъминоти идораси билан шартнома тузмай, газ ҳисоблагични газ идорасидан рўйхатдан ўтказмасдан ва алоҳида ҳисоб-рақам очмасдан, газ ҳисоблагичга ўрнатилган тамғани газдан ноқонуний фойдаланиш мақсадида ташқи таъсир аралашувида узишга эришиб, жами 907.558 куб метр миқдоридаги 344 млн. 872 минг сўмлик табиий газдан яширин равишда фойдаланиб келиб, жуда кўп миқдордаги табиий газни яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Яккасарой туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 2023 йил 22 декабрь куни Р.Кабуловга Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилинган ва жиноят иши айблов хулосаси билан судга мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2024 йил 27 март кунги ҳукмига кўра, Р.Кабулов Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, шартли равишда 1 йил синов муддати белгиланган.
Жиноят иши доирасида аниқланган 344 млн. 872 минг сўмлик моддий зарар “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали фойдасига ундирилган.
Бош прокуратура