Умрзоқовнинг жамоаси билан лавозимларидан озод қилиниши, афтидан, унга (администрация раҳбари сифатидаги фаолиятига) анча-мунча эътирозлар бўлганига ишора беряпти. Шунчаки рокировка эмас. ИМҲО.
Читать полностью…Биринчидан, Қонунчилик палатасида давлат бюджети ижроси эмас, давлат дастури ижроси кўрилган. Шунинг учун камомад тафсилотлари янграмаган бўлиши мумкин.
Иккинчидан, дефицит муаммоси ҳукуматдаги охирги ўзгаришларнинг сабабларидан бири бўлса ҳам ажаб эмас.
Учинчидан, дефицитнинг чекланган миқдори ЯИМга нисбатан 5%дан кўп бўлмаслиги 2030 йилгача стратегия лойиҳасида ҳам айтиб ўтилган.
Тушунтириш деган чора йўқ. Шунақа муаммоси бўлса, лифт ёпиб қўйилиши керак. Уялмайди булар.
P.S.: Рус тилидаги текстдан англашилича, одамлар лифт носозлигидан шикоят қилиб келган.
Леон Маршан 400 метрга сузиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатибди. Фелпс ҳам олқишляпти.
Читать полностью…Мариуполга қурилишга деб жалб қилинган ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилган ҳамда “кўнгилли” сифатида урушга сафарбар қилинган, деб ёзмоқда.
Читать полностью…Ўзим ИАК давридаги постларнинг учтаси тикланганига шахсан гувоҳ бўлдим.
Юқоридаги твитни ёзганимдан сўнг, остида Сурхондарёда мен кўрмаган бошқа туманларда ҳам қўйилган, дейишяпти.
Таниш укаларимдан бири эса вазиятни шундай тушунтирди:
«Булар постларни катта юк машиналарини ушлаш баҳона ўрнатишди. Ғалла мавсуми тугагач олиб ташламай, дальше ишлатишда давом этишмоқда».
➡️ @shokirjonov
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати сўровнома ўтказяпти экан. Бўш вақтингиз бўлса, қатнашинг https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfZQT3C11tEsm6jeCv76St54allw60eab5fVzlX7CliMaW80g/viewform?pli=1
Читать полностью…Раъно Жўраеванинг Uzbekistan Airports компанияси раҳбари лавозимидан муддатидан олдин озод этилишини, назаримда, ҳаво транспорт тизими “эски бўрилари”нинг ғалабаси, дейиш мумкин. Улар аэропортнинг мустақил ва сердаромад компания сифатида эмас, балки доимий соғиладиган сигир бўлиб қолишидан манфаатдор эди.
Читать полностью…Бизга ҳалол, профессионал ва халққа беминнат хизмат қиладиган сиёсатчилар керак. Коррупционер ёки коррупционер амалдорларга шерик сиёсатчилар эмас. Мақсад пул қилиш бўлса, сиёсатни йиғиштириши лозим.
Читать полностью…“Украина ва Россия ўртасидаги зиддиятли ҳудуд эмас, Россия оккупация қилган ҳудудларга”
Читать полностью…Пиёда ҳам одамми?
Қарийб икки ой ўтди. Пиёдалар йўлагини дабдала қилиб кетишди. Чанг-тупроқ, чуқурлик, юриш учун тор сўқмоқ бор, холос.