davletovuztw | Unsorted

Telegram-канал davletovuztw - Kainbek

6219

Кайфиятга қараб ёзилар. Light. Шахсий қайдлар

Subscribe to a channel

Kainbek

Бугун кўмишяпти экан.

Читать полностью…

Kainbek

Янги Янгиер (с)

Читать полностью…

Kainbek

Христиан-демократлар партияси лидери Улуғбек Иноятов Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортиш таклифини илгари сурмоқда.

Читать полностью…

Kainbek

Хўп, пиёдалар йўлагини қазиб ташлабсилар, лекин пиёда трассада юрагини ҳовучлаб юриши керакми? Лента тортиб, вақтинчалик йўлак ташкил қилса бўлади-ку! Бунинг учун ақл эмас, озгина инсоф керак, холос.

Муқимий кўчаси, Новза Плаза меҳмонхонаси рўпараси.

Читать полностью…

Kainbek

Почча доира чалибди.

Читать полностью…

Kainbek

Консерваториянинг орқасида ҳам бир бало қуришяпти, шекилли. Яшил жой қолмас экан-да.

UPD: билгичларнинг айтишича, мақом маркази экан.

Читать полностью…

Kainbek

"Бир вақтнинг ўзида ҳам ковид, ҳам грипп учун вакцина чиқаришни бошладик" — вакцина вазири Иброҳим Абдураҳмонов

Читать полностью…

Kainbek

Сарвар Каримовнинг “Ҳоким Бува” сериали. 1-серия.

Читать полностью…

Kainbek

Хушнудбек журналист талабалар учун 75 млн сўмлик грант эълон қилди.

Читать полностью…

Kainbek

Мурожаат

“Тошкент шаҳар ҳокимиятини прокуратурага айлантириб юборишди!

Ассалому алайкум, Тошкент шаҳар ҳокимлигида узоқ вақтдан бери ишлайман, сўнгги ойларда ҳокимиятда бўлаётган воқеалар ёзишга мажбур қилди.

Шавкат Умурзаков март ойида Тошкент шаҳар ҳокими ўзи билан бирга ўзининг командасини ҳам олиб келди. Ўзавтосаноатдан келган, аввал прокуратураларда ишлаб, турли сабаблар билан ишдан кетган терговчи ва прокурорлардан иборат “ҳоким командаси” ҳокимиятни 3-қаватида “тергов хонаси” ташкил этиб, барчани сўроқ савол қилишмоқда.

Бу ишчи гуруҳни ким ташкил қилди? уларни ваколатларини ким белгилаб берди? Уларни нималарга ҳаққи бор? Бу саволларни беришга хеч кимни ҳадди сиғмайди. Ўзини номаълум “Ишчи гуруҳ” деб номлаб олган бу “терговчилар”, ҳокимиятга келаётган барча хужжатларни кўриб чиқиб, ҳокимга кўрсатиш, имзолаш ёки имзоламасликни ҳал қилмоқда.

Вазият шу даражадаки, бу ишчи гуруҳ ҳулосасини олмасдан ҳатто Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, протоколларини ижро этиш учун муддати қатьий белгилаб қўйилган шаҳар ҳокими қарорларини ҳам имзога киритиш мумкин эмас. Бу хулосани олиш муддатини Ишчи гуруҳ ўзи ҳал қилади.

Ишчи гуруҳ раҳбарият топшириғи деб рўкач қилиб, ҳокимлик бўлинмаларига кўнглига келган топшириқлар беряпти, ҳодимларнинг ўзини вазифаси қолиб, мантиқсиз топшириқларини бажаришга мажбурлашяпти.

Ҳар бир бўлим, ҳар бир котибиятда бундай топшириқлар бор!

Топшириқларни бажармаганларни эса “тергов гуруҳи” очиқдан очиқ қандайдир жиноятларда айблаб, чора кўриш, қаматиш билан қўрқитишмоқда. “Қамаласан”, “қаматаман” бугун ҳокимиятда энг кўп ишлатилаётган сўз бўлиб қолди.
Ўлганни устига тепган деб шаҳар ҳокими хам йиғилишларда барчани қаматиш билан қўрқитмоқда. Бу эса тергов гуруҳига янада куч беряпти.

Ачинарлиси, ҳокимиятда узоқ вақтдан бери ишлаётганлар ёқмаса ҳам бундай номақбул муносабатга чидашга мажбур бўлишмоқда! Аммо, ишга бўлган меҳр, ишлашга иштиёқ йўқ. Вазият шу даражага етдики, иш юзасидан ташаббус билдирган ҳодимларни “порахўрликда”, “ўғриликда” гумон қилишмоқда. Ҳокимиятни эски, фидокор ишчилари ҳам ўз аризасига биноан ишдан бўшаб кетишмоқда.

Бу ҳокимиятми ёки прокуратурами? Агар ишонч бўлмаса қандай ишлаш мумкин? Бу қачонгача давом этиши мумкин?

Чунки янги ҳоким 3 ойдан бери шаҳар учун биронта иш қилгани йўқ. Фақат ҳодимларни “делосини” кўтариш билан банд. Тегишли идоралардан бу ҳолатга эътибор қаратишини сўраймиз”.

Читать полностью…

Kainbek

“Путин дунёнинг энг хавфли аҳмоғи”

Читать полностью…

Kainbek

Контекст

Читать полностью…

Kainbek

Қирол Чарлз Ўзбекистонда, 1996 йили.

Читать полностью…

Kainbek

Бир фуқарони ваҳшийларча ўлимдан асраб қололмаган, лекин камида бир йил ўзининг борлигини эслатиб турган тизимнинг мутлақо кераксизлиги ҳақида

Батафсил

Читать полностью…

Kainbek

Чехия президенти турмуш ўртоғи билан одатий авиарейсда Британия қироли Чарльзнинг тахтга ўтириш маросимига кетяпти.

Читать полностью…

Kainbek

Шавкат Умурзоқов:

“Тошкентни халқ шаҳрига айлантирамиз”

Читать полностью…

Kainbek

3-4 кунда битирамиз, деганига ҳам 4-куни кетяпти. Ноинсоф қасамхўрлар.

Читать полностью…

Kainbek

Алишер Навоий метро бекати энг чиройли архитектурага эга бекатлардан

Читать полностью…

Kainbek

Озодбек Назарбеков фахрий профессор бўлибди.

Читать полностью…

Kainbek

Якшанба куни телефонга жавоб беришмаган экан.

Читать полностью…

Kainbek

Контекст

Читать полностью…

Kainbek

Америка сари

Читать полностью…

Kainbek

АҚШ разведка хизмати (CIA) телеграм канал очибди. Руслардан информация сўраяпти.

Читать полностью…

Kainbek

Мурожаат:

“🩸🩸🩸Бағдод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими барча ишчи ходимларига (бошқарув аппарати, бухгалтерия, тех отдел) 2023 йил 15 май кунидан барча ходимлар яшаб турган хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиш шартномалари тузиш ва шартнома нусхасини мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ш.Ураимовга топширишлари таълаб этилади. 🩸🩸🩸 туман ҳокимлигини ва бошлиқ топшириғи”.

Читать полностью…

Kainbek

Меросхўрлар. Президент бўлажак президент билан.

Читать полностью…

Kainbek

дизайн

Читать полностью…

Kainbek

Ноқонуний қарор. Байроқни ўзи бюрократиядан холи қилиш керак.

Читать полностью…

Kainbek

"Менинг йўлим" босқичида Зархал ва Кўмирчи маҳаллалари ўртасидаги йўл учун ҳозиргача 7777 та овоз йиғилди ва ушбу лойиҳа Олтиариқда деярли ғолибликни қўлга  киритиб бўлди".

Видео канал ўқувчисидан

Читать полностью…

Kainbek

​​Халқ банкининг ўғри банкоматларига қачон инсоф киради?

Ажабланманг. Халқ банкининг бонкоматлари ўғриликни ўзига касб қилб олган кўринади. Сабаби, кўз ўнгингизда пластик картангиздан пул ечиб олиб, бермасдан кўзини лўқ қилиб тураверади. Айниқса, “Humo” картаси банкоматлари куппа-кундузи одамларнинг чўнтагига қўл тиқишдан тап тормай қўйган.

Мана, 29 апрель куни банкнинг Яшнобод филиали олдидаги банкомат пулимни очиқчасига ўғирлаб олди. На пулимни берди, на чек чиқариб берди. Лекин телефонимга пул фоизи билан ечилгани ҳақида СМС келиб тушди. Яхшиям, ўша пайти банкнинг банкоматга масъул ходими ўша ерда экан. Вазиятни тушунтирдим. У бўлса “Пулингиз кун давомида картангизга қайтиб тушади. Тушмаган тақдирда, душанба куни ариза қолдирсангиз, уч банк иш кунидан кейин картангизга ташлаб берилади”, дея ўзининг телефон рақамини ҳам берди.

Очиғи, банк вакилининг муомаласидан кўнглим хотиржам бўлиб кетдим. Айтганини қилиб, банкнинг Тошкент шаҳар минтақавий маркази бошлиғи ўринбосари Б. Амонов номларига ариза қолдирдим. Картам бўйича сўраган маълумотлар тақдим қилдим... Лекин орадан 3 банк иш куни ўтган бўлишига қарамай, ҳали пулимдан дарак йўқ.

Бугун банк операторига боғлансам, “Банкингизга бориб, картангиз тарихини, ҳақиқатда ўша куни, ўша соатда фалон банкнинг фалон банкоматидан фалон сумма ечилгани, лекин нақд пул берилмагани ҳақида маълумотнома олиб келиб беринг. Бу маълумот бўлмаса, пулингиз ташлаб берилмайди”, деса бўладими?!

Мана, сизга томоша! Энди ўз пулимни қайтариб олиш учун яна сарсон бўлиб, банкка боришим, кимларгадир учрашиб, бузоқнинг тилидан қоғоз олиб келиб беришим керакми? Қайси замонда яшаяпмиз ўзи? Мижозларга қулайлик яратиш, онлайн хизматларни ривожлантириш, банкларни рақамлаштириш ҳақидаги гап-сўзлар қаерда қолди? Башарти, мижозга ишонмаётган экансиз, буни ўзингиз исботланг. Ё мижозни бўзчининг мокисидек югуртириб, роҳат қиласизми? “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун хизмат қилади” деган шиорлар ўтмишда қолиб кетдими?

Менку, майли. Ўша куни ўша банкоматан ўғрилаб қолинган маблағга тенг пулни нақдлаштириб олдим. Пластигида бошқа пули қолмаган мижоз нима қилсин? Халқ банкининг у офисидан бу офисига яна пул сарфлаб, вақтини йўқотиб, тағин асабини бузиб югириб юрадими? Қачон пулимни қайтариб берар экан, деб қора қозонини сувга ташлаб қўядими? Айтинг, мижоз манфаатини оёқ ости қилаётган банкирлар, одамлар нима қилсин?! Пешона тери билан топган пулидан воз кечиб кетсинми?!.

/channel/xolisfikr

Читать полностью…

Kainbek

Хушнуднинг постига қўшимча.

Швецияда ҳам, Норвегияда ҳам одамлар светофорнинг қизилига кўп ҳам риоя қилмаслигига гувоҳ бўлдим, буни маҳаллий одамлар ҳам, турли пабликларда туристлар ҳам роса гапиришар экан. Айтишларича, барча тартиб-қоидаларга қатъий амал қиладиган норвег, шведларнинг бундай хулқи жамиятдаги охирги йиллардаги ўзгаришлар билан боғлиқ экан.

Яъни охирги йигирма-ўттиз йилда иккала мамлакатда оммавий машиналардан сифатли жамоат транспортига ўтилди, йўлларда пиёдалар устуворлигига мутлақ эришилган. Пиёда йўлнинг мутлақ эгасига айланган, светофорсиз йўлларда пиёданинг қораси кўринса бўлди, машина уни ўтказиб юборади, кутиб туради, сигнал чалмайди.

Натижада пиёдаларда ишонч ортган, йўлда машина бўлмаса, бас, қизилда ҳам босиб ўтаверади. Чунки тезлик 30, 40 км атрофида, бахтсиз ҳодиса бўлиши эҳтимоли жуда паст, деб ўйлашади. Албатта, қатнов оқими катта, трассасифат йўлларда чироққа эътиборлироқ бўлишар экан.

Читать полностью…
Subscribe to a channel