davletovuztw | Unsorted

Telegram-канал davletovuztw - Kainbek

6219

Кайфиятга қараб ёзилар. Light. Шахсий қайдлар

Subscribe to a channel

Kainbek

Махтумқули кўчасида пиёдалар учун светофор ишламаяпти экан.

Читать полностью…

Kainbek

Тоза Тошкент.

Читать полностью…

Kainbek

Шуҳрат аканинг уйида Life телеканалини кўрганман :) /channel/shokirjonov/4203

Читать полностью…

Kainbek

Билиб қўйган яхши-да

Читать полностью…

Kainbek

Блогер озодликка чиқибди. Апелляцияда 5 сутка 4 суткага алмаштирилибди. #

Шаҳар обкоми ўринбосари (расмда) блогер одоби устидан шикоят қилган экан.

Читать полностью…

Kainbek

Бугун @davletovuztw “амалдорлар шофёрлардан воз кечиб, таксида юрса нима бўлади?” деган долзарб савол қўйдилар.

Албатта, ҳукумат аъзолари ёки маслаҳатчилар ҳайдовчисиз юрмаслиги аниқ, бу ўзи нотўғри ҳам бўлар эди – улар юртимиз келажагини ўйласинми ё машинани қаерга қўйиш ғамини қилсинми. Ўрта тоифадаги амалдорлар – бошқарма ва бўлим бошлиқларини эса корпоратив таксига ўтказса бўлса керак.

Шаҳарнинг четида (Янги Чоштепада ёки “қурилиш”ларда) яшайдиган чиновник “комфорт” тарифида марказга келиб, 1-2та жойга мажлисга бориб-келиб, уйига қайтиб кетиши кунига 100-120 минг сўмга тушади. Ҳай, 150 минг сўм бўлсин. Ҳафтасига 750 минг, ойига 3-3,3 млн сўм бўлади. Шанба куни ишга чиқиши билан 4,5 млн ҳам бўлсин майли – битта хайдовчининг ойлиги кетди мана (премия ва надбавкалардан ташқари). Бензин, амортизация, қолаверса автомобилнинг ўзининг нархи – шулар эконом бўларкан.

Аммо бу гапларимиз қуруқ гаплигича қолишга маҳкум. Хизмат автомобили ва хайдовчи бу шунчалик қулайлик ёки имтиёз эмас, амалдорликнинг муҳим атрибути бўлиб қолган. Худди кабинет, “вертушка” телефон ва ғичирлаган чарм кресло каби. Менимча, бу собиқ иттифоқнинг таъсири, чунки у пайтлар амалдорга машинани фақат давлат бериши мумкин бўлган, ўзи олишига на пули ва на имкони бўлган (у пайтдаги навбатларнинг олдида ЎзАМники ўйинчоқ, дейишади). “Служебка” бўлмаса, автобусда юришига тўғри келган.

Ҳозир-ку, деярли ҳар қайси давлат ишчисининг автомобиль сотиб олишга қурби етади. Кўпининг машинаси ҳам бор ўзи. Аммо атрибут атрибутлигича қолган-да. Усиз бўлмайди, одамлар кулади.

Читать полностью…

Kainbek

Вазирлар ёки ҳокимлар алмашишида энг яхши нарса, матбуот котибнинг ҳам ишдан кетишига умид уйғонишидадир.

Конфуций

@Kapgir

Читать полностью…

Kainbek

Газ босими ҳақидаги постга муносабат

Читать полностью…

Kainbek

Йўқ, шаҳар машинага қийин бўлиб боравериши керак. Одамлар ўзи сўраб, талаб қилиб олаверади.

Читать полностью…

Kainbek

Зеленский - Херсонда.

Читать полностью…

Kainbek

"бадтар бўлларинг, ўлларинг, шарманда қаланғи-қасанғилар".

Читать полностью…

Kainbek

Истанбул марказида портлаш

Читать полностью…

Kainbek

Андижон беги ҳам марафонда югурибди.

Читать полностью…

Kainbek

Байрам

Читать полностью…

Kainbek

Жаноб Қудбиевни тийиб турадиган институтлар ишламас экан, Ўзбекистон тадбиркорлари азият чекаверади, мамлакат тараққиёти ортга сурилаверади.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан охирги 2 йилда солиқ маъмурчилигига оид ишлаб чиқилган ҳамда ҳукумат ёки парламент орқали амалиётга жорий қилинган барча ҳужжатларни бекор қилиш, бундан кейин ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишини тақиқлаш зарур.

Солиқ органлари чексиз ваколатларга эга бўлиб қолди, биз тўғри, қонуний ишлаяпмиз дея ишбилармонликка очиқчасига раҳна соляпти. Ҳукумат жаноб Қудбиевнинг ақлли гапларини эмас, тадбиркорларнинг фикрларига қулоқ тутишига керак. Йўқса, ҳаммани манипуляция қилишда давом этаверади.

Читать полностью…

Kainbek

Россия бир неча ой давомида Украина электр энергияси тизимини ўққа тутган бўлса, бугун газ саноати корхоналарига ҳам ҳаводан ҳужум қилган.

Читать полностью…

Kainbek

Оғир видео 20+

Читать полностью…

Kainbek

Оқшом

Читать полностью…

Kainbek

Ўзбек қачон шошади? Рулда

Читать полностью…

Kainbek

Русланбек Давлетов:

Адлия вазирлиги тизимидаги касбий фаолиятим ниҳоясига етмоқда!

Беш йил давомида меҳнатсевар, шижоатли, ватанпарвар ва билимли ҳамкасблар билан юртимиз равнақи, халқимизни рози қилиш йўлида биргаликда ишладик, бир-биримиздан кўп нарса ўргандик.

Бу давр мобайнида фойдали лойиҳаларни амалга оширишга ҳаракат қилар эканмиз, кўп натижалар бўлди, қийинчиликларга ҳам дуч келдик, амалга ошмаган айрим ғояларимиз ва лойиҳаларимиз ҳам йўқ эмас. Албатта, бу табиий.

Ҳурматли ҳамкасблар! Адлия вазирлиги жамиятимизнинг ривожланишида жуда муҳим ўрин тутувчи бўғиндир: замонавий қонунчилик, фуқаролар ҳуқуқлари, давлат бошқарувининг такомиллашуви, бюрократияга қарши кураш, бир кунда 100 минглаб аҳолига 250 дан ортиқ хизматлар кўрсатиш – барчаси аҳамиятли.

Шундай экан ушбу вазирлик фаолияти ҳар доим жамоатчилик назоратининг диққат марказида бўлиши, ходимлар эса ўзларини ислоҳ қилиб, жамият учун енгилликлар яратиш йўлида янада самаралироқ ишлаши керак.
Шу фурсатда барчангизга, жумладан креатив, жўшқин ҳамда серқирра қобилиятга эга билимли ёшлар ва хотин-қизларимизга, биргаликдаги фаолият учун миннатдорчилик билдираман.

Тиниб-тинчимас журналистлар, кенг жамоатчиликнинг конструктив ёндашуви ва танқиди бизни ҳушёр тортишга ундаганини тан олишимиз керак. Бу ҳар бир жамият ривожи учун энг зарур мулоқот.

Ҳар қадамда объектив бўлишга максимал даражада ҳаракат қилдик, қаттиқ кадр сиёсати юритдик, меритократия принципларини кадрлар танлашда фаол қўлладик. Ўйлайманки, ўтган йиллар давомида шаклланган қадриятлар бундан кейин ҳам Адлия вазирлигида давом этади ва янада ривожланади. Чунки янги раҳбар ҳам, аминманки, ушбу принципларга содиқ ишлайдиган тажрибали ва билимли инсон.
Давлат раҳбари томонидан катта ишонч билдирилиб, ўз меҳнат фаолиятимни маслаҳатчи лавозимида давом эттиришга киришар эканман, бу жуда катта масъулият ва жавобгарлик эканини чуқур ҳис қилиб турибман.

Буюк Ўзбекистон халқи учун давлат тузилмаларида хизмат қилиш мен учун энг катта бахтдир.

Кейинги фаолиятимда ҳам қадриятларимизга сидқидилдан меҳнат қилиб, барча ватанини севувчи ватандошларимиз билан самарали ҳамкорликда ишлашга умид қиламан.

Ҳаммага толе ёр бўлсин! Юртимиз тинч ва ривожланишимиз барқарор бўлсин! Янги вазирга омадлар тилаймиз!

Читать полностью…

Kainbek

Нидерландия, шаҳар йўллари айниқса болалар учун хавфсиз бўлиши керак.

Читать полностью…

Kainbek

Дарвоқе, президент қарорида маҳаллий бюджетнинг захира маблағларидан харид амалга оширилишига истисно тариқасида рухсат берилган.

Читать полностью…

Kainbek

Нуробод шаҳри

Читать полностью…

Kainbek

Янги даврнинг илк йилларида, пандемиягача ҳалол пок бонкирлар учун энг омон-омон замон бўлган, филиал бошлиқларини Марказий банк сўраса ҳокимиятда, ҳокимият сўраса Марказий банкда, бош банкдан сўрашса, мижозга чиқиб кетган бўлган. Марказий банк ва ҳокимият учун Тошкентга йиғилишга чақирилганлиги тўғрисида бош банкдан сохта хатлар қилдирган банк бошлиқларини ҳам биламан.

Икки-уч марта қўлга тушгандан кейин тўхтади, назорат кучайди: хизмат машиналарига GPS қўйилди, корпоратив номерларга иккинчи сим-карталар олинди, олдиндан тайёрланган текширувлар қилинди.

Ҳали ҳам юқоридаги назорат тадбирларини қилмаган банклар бор. Бу банкларнинг филиаллари бошлиқларига аввалгидан ҳам зўр. Авваллари эрталаб боши ёрилиб кетай десаям кассани очишга келишга мажбур эди. Ҳозир Марказий банк кассани ўринбосарга топширишга рухсат берган. Умуман банкка келмасаям бўлади.

Читать полностью…

Kainbek

Кўпайиб кетган, шекилли, самолётда

Читать полностью…

Kainbek

Шунақа гаплар ҳам бор. Декабрнинг ўрталаригача.

Читать полностью…

Kainbek

Чироқсиз Фарҳод бозори

Читать полностью…

Kainbek

Миробод тумани ҳокими бирор нарсани ҳал қилишига ишонмайман.

Читать полностью…

Kainbek

Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш самарадорлиги

Читать полностью…

Kainbek

Ўзбекистон ҳукумати “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси устав капиталидаги 100% давлат улушини 87 млн. долларга “Abu Dhabi Uzbek Investment” МЧЖ ҚКга сотибди.

Меҳмонхона 2016 йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан тахминан 205 млн долларга қурилган.

Икки йил олдин The Abu Dhabi Uzbek Fund инвестиция жамғармаси меҳмонхонани 110 миллион доллар эвазига хусусийлаштириш режалаштирилаётгани айтилаётган эди.

Читать полностью…
Subscribe to a channel