Андижон вилояти Пахтабод туманидаги тиббиёт пункти экан.
Январда ҳам ёзилган, Андижон беклиги ўрганамиз, деган экан. Натижа эса йўқ.
Сўрашяпти:
Маҳалла ичида 4-5 қаватли уй кўтариш мумкинми? Яккасарой тумани, Ўрикзор маҳалласи
Пожары (Incendies, 2010)
Тавсия - кўриш керак.
#драма #детектив #ҳарбий #фильм
Онаси ўлимидан сўнг унинг сўнгги илтимоси, акаси ва дадасини топишлари кераклигини эшитган эгизаклар ҳайрон қолишади. Чунки уларда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ. Улар бу қидирувни бошлагач онаси улардан жуда кўп нарсани яширганлигини тушуниб етишади.
Дени Вильнёв ўз ижоди ранг-баранглиги билан мақтана оладиган даражадаги режиссёр. Тан олиш керакки унинг ранг-баранг фильмларида доим имзоси сезилиб туради. Фильмларида воқеа чалкаштирилиброқ томошабинга етказилиши, кинони ўзида эса техник томонлама доим сифатли, оператор ва композиторлар зўр ишлашган бўлади.
Эгизаклар онаси бутун умр унутишга уринган дардни ичига секинлик билан кириб боришади. Улар онаси ҳақида деярли маълумотга эга эмас, Яқин Шарқ даҳшатини эса ўз танасида ҳис этиб кўрмаган. Қахрамонлар онаси юрган излардан юриб, у кўрган даҳшатларни ҳис этади, бу нафақат фарзандларни балки томошабинни ҳам шокка тушира оладиган даражада ёқимсиз ҳис. Вильнёв даврларни мураккаброқ қилиб тахлаган, уни кўрган томошабин биттадаёқ илғаб олиши қийин. Аммо секинлик билан воқеалар нимага қараб кетаётганини тушунади. Финал эса бош қахрамонлар билан бирга томошабинни ҳам шокотерапияга жўната оладиган даражада кучли ишланган.
Фильмни кўришдан аввал уни ўта оғир эканлигини инобатга олганингиз маъқул. Режиссёрнинг генийлигига тан берган ҳолда, бу ёқимсиз лекин реаллиги ва мантиқан тўғри эканлигини инкор этиб бўлмайдиган ҳикояни анча вақтгача унутмайсиз.
IMDb: 8.3/10
Кинопоиск: 7.9/10
Кинопуб: 10/10
Трейлер
Фильмни кўриш
#тақриз
@kinopub_uz
Чалғит
Хитойда карантин чекловларига қарши оммавий норозиликлар кучайиб бераётган бир шароитда нафақат мамлакат ичидаги, балки ташқаридаги аудиторияни ҳам чалғитишга уринаётганини таъкидлашмоқда.
Масалан, 24 ноябрь куни Урумчида турар жойи биноси ёниб кетиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда асосий мавзуга айланмаслиги учун 25 ноябрь куни Хитойда таниқли бўлган актёр ва қўшиқчи Крис Вунинг 6 ойдан бери чўзилиб келган суди бўйича ҳукмни эълон қилди. У бир неча аёлларни зўрлаганликда айбланиб, 13 йилга қамалди. Зудлик билан Хитойдаги биринчи рақамли мавзуга айланди.
Иккинчи ҳолат — тикток ва твиттерда Хитойдаги намойишлар трендга чиқиб кетмаслиги учун ҳаёсиз видео ва расмлардан иборат спамлар уюштирилиб, Хитой ҳақидаги хабарларда чалғитувчи маълумотларни кўпайтираётган экан.
Булар нечоғли карантинга қарши намойишлар билан боғлиқ ёки тасодиф аниқ бир нарса дейиш қийин, лекин ўтмишдаги инфо кампаниялардан келиб чиқиб, бундай ёндашув атайдан қилинаётгани таъкидланяпти.
Бузуқ бошқарув
Жойларда Тошкентдаги амалдор биладиган одамлардан иборат параллел ижро ёки назорат тизимини яратиш бузуқ бошқарувдир.
Топшириқ берадиганларни кўпайтириш билан бирор нарса ўзгариб қолмайди. Чунки тизим ўзгармаяпти, аксинча ижрочиларнинг лавозими ўзгаряпти, холос.
Бор ҳокимият аппаратини ихчамлаштириш ўрнига уни шишириш, бир ижрочига икки бюрократни бириктириш ислоҳот эмас, уқувсизлик, тизимсизликдир.
3-4 йилдан сўнг хатолигини тан олинмасдан ими-жимида унутиб юбориладиган серхарж, самарасиз ишлардан тийилиш керак. Қўлдан бошқа тузукроқ иш келмаса, ҳеч нарса қилмаслик лозим. Бунинг фойдаси кўпроқ. Давлат бошқаруви тажриба қуёни эмас.
Реклама
Шубҳали уй-жойлар рекламасидан сўнг шубҳали университетлар рекламаси кўпроқ хавотирга соляпти. Ҳозирча гўёки ҳамма нарса қонуний, лицензияси бор, лекин бир-икки йилдан сўнг нима бўлади, худо билади.
Дэвид Финчернинг "Етти" фильми еттита олий гунох ҳақидалигини кўпчилик билади. Бу 7 та видеода эса ўша гунохлар номма-ном келтирилиб айнан Дэвид Финчернинг ўз фильмларидаги ўша гуноҳларга мос эпизодларда бириктириб чиқилган. Фильмларни кўрган одамлар қўшилса керак бу баҳоларга.
1. Қаҳр - Девушка с татуировкой дракона (2011)
2. Димоғдорлик - Исчезнувшая (2014)
3. Очкўзлик - Семь (1995)
4. Ҳасад - Социальная сеть (2010)
5. Шаҳват - Манк (2020)
6. Баднафслик - Игра (1997)
7. Дангасалик - Бойцовский клуб (1999)
#кинофакт
@kinopub_uz
Minerva city
Minerva World of Knowledge МЧЖга Тошкент вилояти ва Зангиота тумани ҳокимлари томонидан 100 гектар ажратиб бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ерларда қурилишга рухсат берган. Унумдор қишлоқ хўжалиги ерлари, Тошкент вилояти прокуратурасига кўра, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилмаган, Тошкент вилояти ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори Бош вазир хатини асос қилиб қабул қилинган.
Тошкент вилоят прокурори ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш учун Нурафшон туманлараро маъмурий судига мурожаат қилган. Суд аризани қаноатлантирган. Сўнг Тошкент вилояти маъмурий суди ишни апелляция тартибида кўриб чиқади, биринчи инстанция қарорини ўзгаришсиз қолдиради. Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳам иккала суд қарорини ҳам ўзгаришсиз қолдиради.
Маълум бўлишича, Minerva World of Knowledge МЧЖ улушдорлик ҳуқуқи асосида 202 нафар фуқародан 16,5 млрд сўмлик улушдорлик бадалларини қабул қилиб олган. Хуллас, улар куйиб қолишяпти.
Алоқабанк Бош офиси жойлашган бинони сотувга қўйибди.
Бошланғич баҳоси - 302,0 млрд. сўм. Квадрати 41,1 млн. сўмдан.
Бензин
Ҳукумат автопарки, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилда (йил ҳали тугагани йўқ) камида 8 млрд сўмлик бензин ишлатган. А91/А95. Ҳукумат автохўжалиги фақатгина ҳукумат машиналарига эга эмас, номенклатуранинг умумий гаражига қарайди.
АҚШда ҳали ҳам DVD 📀 бозори мавжуд экан. Дарвоқе, Netflix дунёга келишида айнан DVD прокатлари ҳал қилувчи роль ўйнаган.
Читать полностью…TikTok, Facebook, YouTube, Twitter, Pinterest’даги фото-видеоларни юклаб олиш учун бот яратишибди. Рекламасиз. @SaveAnyBot
Читать полностью…"Ассалом, ҳаво"
Яшнобод туманидаги «Илтифот» маҳалласи ҳудудидаги "Ассалом, ҳаво" қурилиш объектида 16 туп турли қимматбаҳо бўлган дарахтларнинг ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўсимлик дунёсига 3 млрд 514 млн 200 минг сўм зарар етказилган.