Шу йигитни Швецияда ўлдириб кетишгани айтилмоқда. Лекин маълумот ҳали расман тасдиқлангани йўқ.
Читать полностью…“Ташаббусли бюджет” бўйича қилинган асфальт сифати.
Жамоатчилик ташаббуси билан ютилган лойиҳани еб кетиб бўлмайди. Биров билмайди, кўрмайди, деб ўйлаш нотўғри. Чунки ўша жамоатчиликнинг ўзи назорат қилади.
Манба
Россияда "иноагент"ларнинг китоблари муқовасини яшириб қўйишмоқда экан. Янги талаб. Онлайн китоб магазинларда ҳам.
Читать полностью…Андижон вилояти Пахтабод туманидаги тиббиёт пункти экан.
Январда ҳам ёзилган, Андижон беклиги ўрганамиз, деган экан. Натижа эса йўқ.
Сўрашяпти:
Маҳалла ичида 4-5 қаватли уй кўтариш мумкинми? Яккасарой тумани, Ўрикзор маҳалласи
Пожары (Incendies, 2010)
Тавсия - кўриш керак.
#драма #детектив #ҳарбий #фильм
Онаси ўлимидан сўнг унинг сўнгги илтимоси, акаси ва дадасини топишлари кераклигини эшитган эгизаклар ҳайрон қолишади. Чунки уларда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ. Улар бу қидирувни бошлагач онаси улардан жуда кўп нарсани яширганлигини тушуниб етишади.
Дени Вильнёв ўз ижоди ранг-баранглиги билан мақтана оладиган даражадаги режиссёр. Тан олиш керакки унинг ранг-баранг фильмларида доим имзоси сезилиб туради. Фильмларида воқеа чалкаштирилиброқ томошабинга етказилиши, кинони ўзида эса техник томонлама доим сифатли, оператор ва композиторлар зўр ишлашган бўлади.
Эгизаклар онаси бутун умр унутишга уринган дардни ичига секинлик билан кириб боришади. Улар онаси ҳақида деярли маълумотга эга эмас, Яқин Шарқ даҳшатини эса ўз танасида ҳис этиб кўрмаган. Қахрамонлар онаси юрган излардан юриб, у кўрган даҳшатларни ҳис этади, бу нафақат фарзандларни балки томошабинни ҳам шокка тушира оладиган даражада ёқимсиз ҳис. Вильнёв даврларни мураккаброқ қилиб тахлаган, уни кўрган томошабин биттадаёқ илғаб олиши қийин. Аммо секинлик билан воқеалар нимага қараб кетаётганини тушунади. Финал эса бош қахрамонлар билан бирга томошабинни ҳам шокотерапияга жўната оладиган даражада кучли ишланган.
Фильмни кўришдан аввал уни ўта оғир эканлигини инобатга олганингиз маъқул. Режиссёрнинг генийлигига тан берган ҳолда, бу ёқимсиз лекин реаллиги ва мантиқан тўғри эканлигини инкор этиб бўлмайдиган ҳикояни анча вақтгача унутмайсиз.
IMDb: 8.3/10
Кинопоиск: 7.9/10
Кинопуб: 10/10
Трейлер
Фильмни кўриш
#тақриз
@kinopub_uz
Чалғит
Хитойда карантин чекловларига қарши оммавий норозиликлар кучайиб бераётган бир шароитда нафақат мамлакат ичидаги, балки ташқаридаги аудиторияни ҳам чалғитишга уринаётганини таъкидлашмоқда.
Масалан, 24 ноябрь куни Урумчида турар жойи биноси ёниб кетиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда асосий мавзуга айланмаслиги учун 25 ноябрь куни Хитойда таниқли бўлган актёр ва қўшиқчи Крис Вунинг 6 ойдан бери чўзилиб келган суди бўйича ҳукмни эълон қилди. У бир неча аёлларни зўрлаганликда айбланиб, 13 йилга қамалди. Зудлик билан Хитойдаги биринчи рақамли мавзуга айланди.
Иккинчи ҳолат — тикток ва твиттерда Хитойдаги намойишлар трендга чиқиб кетмаслиги учун ҳаёсиз видео ва расмлардан иборат спамлар уюштирилиб, Хитой ҳақидаги хабарларда чалғитувчи маълумотларни кўпайтираётган экан.
Булар нечоғли карантинга қарши намойишлар билан боғлиқ ёки тасодиф аниқ бир нарса дейиш қийин, лекин ўтмишдаги инфо кампаниялардан келиб чиқиб, бундай ёндашув атайдан қилинаётгани таъкидланяпти.
Бузуқ бошқарув
Жойларда Тошкентдаги амалдор биладиган одамлардан иборат параллел ижро ёки назорат тизимини яратиш бузуқ бошқарувдир.
Топшириқ берадиганларни кўпайтириш билан бирор нарса ўзгариб қолмайди. Чунки тизим ўзгармаяпти, аксинча ижрочиларнинг лавозими ўзгаряпти, холос.
Бор ҳокимият аппаратини ихчамлаштириш ўрнига уни шишириш, бир ижрочига икки бюрократни бириктириш ислоҳот эмас, уқувсизлик, тизимсизликдир.
3-4 йилдан сўнг хатолигини тан олинмасдан ими-жимида унутиб юбориладиган серхарж, самарасиз ишлардан тийилиш керак. Қўлдан бошқа тузукроқ иш келмаса, ҳеч нарса қилмаслик лозим. Бунинг фойдаси кўпроқ. Давлат бошқаруви тажриба қуёни эмас.
Реклама
Шубҳали уй-жойлар рекламасидан сўнг шубҳали университетлар рекламаси кўпроқ хавотирга соляпти. Ҳозирча гўёки ҳамма нарса қонуний, лицензияси бор, лекин бир-икки йилдан сўнг нима бўлади, худо билади.
Дэвид Финчернинг "Етти" фильми еттита олий гунох ҳақидалигини кўпчилик билади. Бу 7 та видеода эса ўша гунохлар номма-ном келтирилиб айнан Дэвид Финчернинг ўз фильмларидаги ўша гуноҳларга мос эпизодларда бириктириб чиқилган. Фильмларни кўрган одамлар қўшилса керак бу баҳоларга.
1. Қаҳр - Девушка с татуировкой дракона (2011)
2. Димоғдорлик - Исчезнувшая (2014)
3. Очкўзлик - Семь (1995)
4. Ҳасад - Социальная сеть (2010)
5. Шаҳват - Манк (2020)
6. Баднафслик - Игра (1997)
7. Дангасалик - Бойцовский клуб (1999)
#кинофакт
@kinopub_uz
Anorbank Sof.uz билан масаласини суд орқали ҳал қилиб олиши тўғри йўл деб биламан. Лекин банкнинг маънавий зарар бўйича 15 млрд сўраши нотўғри. Бу сайтни бутунлай хонавайрон қиладиган ғаразли ёндашувдир.
Мен сайт фаолиятини қўллаб-қувватламаслигим мумкин, лекин Anorbank талаб қилаётган суммани иложсиз, сўз эркинлигини буғишга қаратилган бузғунчи ҳаракат деб биламан. Агар банк ишчанлик обрўсини тикламоқчи бўлганида — шартли 1 сўмни маънавий зарар сифатида белгилар эди. Банк нотўғри йўлдан юрди. Агар банк ўз позициясини ўзгартирмаса, мижоз сифатида банкни ўзим учун бойкот қиламан.
Албатта, суд маънавий зарарни ҳисоблашнинг амалиётини билади, бу борада банк ўйлаган сумма чиқмайди.
Ўзбекистон Қозоғистон, Тожикистон билан ҳам худди шундай тизимга ўтиши керак. Тезроқ. Чегара расмиятчиликка айланиши керак, холос.
Читать полностью…"100 сўмга ишлаб чиқариб 25 сўмга сотсанг, 75 сўмини қарздан қоплаб, тармоқни 3-4 йилда бир марта бюджетдан орттира оладиган пулга таъмирласанг… қиш совуқ, қор ва депутатлар, уларга боғлиқ бўлмаса ҳам, одамларга қора кўринаверади", деб ёзмоқда депутат Алишер Қодиров.
Читать полностью…Алоқабанк Бош офиси жойлашган бинони сотувга қўйибди.
Бошланғич баҳоси - 302,0 млрд. сўм. Квадрати 41,1 млн. сўмдан.
Бензин
Ҳукумат автопарки, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилда (йил ҳали тугагани йўқ) камида 8 млрд сўмлик бензин ишлатган. А91/А95. Ҳукумат автохўжалиги фақатгина ҳукумат машиналарига эга эмас, номенклатуранинг умумий гаражига қарайди.
АҚШда ҳали ҳам DVD 📀 бозори мавжуд экан. Дарвоқе, Netflix дунёга келишида айнан DVD прокатлари ҳал қилувчи роль ўйнаган.
Читать полностью…TikTok, Facebook, YouTube, Twitter, Pinterest’даги фото-видеоларни юклаб олиш учун бот яратишибди. Рекламасиз. @SaveAnyBot
Читать полностью…