Нидерландияда светофорда кимга кўпроқ устуворлик берилгани ҳақида
Аввало, смарт светофорлар жамоат транспортини биринчи ўтказиб юборади, сўнг велик ва пиёдалар ўтади. Пиёдалар ёки жамоат транспортининг бор-йўқлигига қараб автомобиллар ҳаракатланади.
Саидов халқ таълими вазири сифатида қанчалик ўзини кўрсатди, бир нарса дейиш қийин. Лекин дипломатик доираларда у даражада ҳам авторитет эмас. Дипломатларнинг гапларига кўра, у Хитойда элчи сифатида карантин баҳона ҳеч қанақа иш қилмасдан, Ўзбектистонда вазир бўлиб кетди, юқори дипломатик рангларни олган эди. Яъни ҳозирча карьераси қанақадир омадли инсонни эслатади, холос. Ҳозирги таҳликали замонда Ўзбекистоннинг манфаатларини нечоғли ҳимоя қила олади — вақт кўрсатади.
Читать полностью…Бунчалик калтафахм бўлманглар, дўстлар. Кечаги финалда Франция ютади, деб ҳовлисини сотиб, пулини онлайн қиморга тикиб юборибди битта тентак. Аввалроқ 50 минг доллар ютган экан.
Қимордан ҳеч ким бой бўлиб кетмаган, бунинг охири жарлик. Харомлиги алоҳида масала. Худо берган ақлни ишлатинглар, вей!!!!
👉@RakursUz👈
Самарқандда Аи-80 бензин АЁҚШларда 5700 сўмдан сотилаётгани, навбатлар ҳам йўқлигини ўз кўзим билан кўрдим. Сизлар томонда нима гап?
➡️ @shokirjonov
Пиёдалар учун қурилган кўприкларнинг самарасизлиги ҳақида
Аввало, бундай кўприклар пиёданинг қулайлиги учун эмас, машиналарнинг қулайлиги учун яратилган инфратузилмадир.
Бу пиёданинг йўлини узоқ, ноқулай қилади. Коляскада ҳаракатланиш эса азоб.
Инсоннинг табиатига қарши ўйланган, машина минувчилар қарори билан қурилган инфраструктура иншоотидир.
Шу террористни деб 1 январдан бери тиктокда, твиттерда Самарқандда намойиш бўляпти, деган фейклар роса тарқади, айниқса, қўшни давлатлар пабликларида бу роса айланди.
Читать полностью…Каналга хуш келибсиз! Янги йилларингиз билан, 2023 йил сизга ва яқинларингизга кўпдан-кўп яхшиликлар олиб келсин!
Канал яралишининг қисқа тарихи: бундан бир неча ҳафта олдин твиттерда ўзим билган мавзуларга оид “тредлар”—асосан Япония тарихи ва чет эл университетлари ҳақида—ёза бошладим. Бундан мақсад, биринчи навбатда, ўзбек тилида ўқувчилар орасида бу мавзуларга қизиқиш бор-йўқлигини аниқлаш эди. Ўқувчилар уч ҳафта ичида ёзилган 6 та тредга кутилмаган даражада қизиқиш кўрсатишди. Тредларимнинг биттаси Kun.uz сайтида мақола сифатида чоп ҳам қилинди. Твиттердаги ўқувчиларим орасида “Телеграм канал очинг, Твиттерни кўпчилик билмайди,” деганлар кўп бўлди. Шу сабаб, йилнинг биринчи кунидан янги ишга қўл уриб, бу ерда канал очишга қарор қилдим.
Канал мавзулари: чет давлатлардаги (айниқса Буюк Британияда) университетларда ўқиш ва ишлаш, илмий иш қилиш, илмий нашрларда чоп қилиниш, бундан ташқари мутахассислигим бўлган Япония тарихи, тил ўрганиш, academic writing ва шунга ўхшаш мавзуларда, ўз тажрибамга асосланиб, ёзиб бораман. Шу ва шунга яқин мавзулар сизга қизиқ бўлса, каналга албатта обуна бўлинг.
Шу орада, бу каналнинг яралишига сабаб бўлган Твиттер аккаунтимга ҳам диққат қаратмоқчиман. Твиттерда бўлсангиз, албатта обуна бўлинг: https://twitter.com/prof_sherzod. Твиттерга мос тред форматидаги ёзувларимни бу ерда мақола сифатида чоп қилиб бораман. Биринчи бир ҳафта-ўн кун шу тредларни бу ерла чоп қилиш билан банд бўлсам керак 😊
Айни пайтда, бу канал шунчаки Твиттеримнинг нусхаси эмас. Аксинча, Твиттерда ёзиш қийин бўлган узун форматдаги мақолалар—"лонгридларни" бу ерда чоп қиламан. Яъни, фақат бу канал учун ёзиладиган контент кўп бўлади.
Ўзим ҳақимда: Буюк Британиянинг Шарқий Англия университетида (University of East Anglia) Япониянинг янги тарихи бўйича дарс бераман. 2015 йилда Кембриж университетидан PhD даражасини олганман. 2022 йил январида PhD диссертациямга асосланган китобим Ҳарвард университети нашриёти томонидан чоп қилинди. Сизга қизиқ бўлса, китобни Амазон (UK ва US) ва бошқа интернет дўконлардан сотиб олиш мумкин.
Канал ва Твиттерни ишимдан ортган вақт давомида юритаман. Ҳафтада бир ёзишга ҳаракат қиламан, аммо иш кўпайган пайтлари танаффуслар чўзилиб кетиши мумкин
Эътиборингиз учун раҳмат! 👍
Kurbanoff солиққа оид танқидий чиқишларидан сўнг унга нисбатан “ов бошланган”ни ёзмоқда.
Читать полностью…Бунёдкорнинг парковка ҳудудида қурилиш бошлаб юборишибди. Мойка аллақачон қурилибди.
Читать полностью…Орамиздаги одамлар: 74 ёшда арава тортиб, тирикчилик қилаётган отахон
“Уйда ўтиролмайман, бекорчилик ёқмайди, ишлагим келаверади. Бозордан қайтиб боргандан кейин қўйларимга қарайман, ҳамма ишларимни тугатиб, кейин ухлайман”, дейди Тошкентнинг Чорсу бозорида аравашлик қилаётган 74 ёшли Акром ота.
👉 https://kun.uz/03943913
Kun.uz расмий канали