davletovuztw | Unsorted

Telegram-канал davletovuztw - Kainbek

6219

Кайфиятга қараб ёзилар. Light. Шахсий қайдлар

Subscribe to a channel

Kainbek

Мурад Бонд огоҳлантиради

Читать полностью…

Kainbek

Боксёр

Читать полностью…

Kainbek

Утрехт. Нидерландия. Машинали трасса ўрнига канал, яшил зона қайтарилган.

Читать полностью…

Kainbek

Пиёда ҳам одамми?

Чилонзор тумани, Лутфий кўчасида (Чўпонота чорраҳасига етмасдан) ресторан очишибди. Пиёдалар йўлагини эгаллаб олишган, трассадан юришга мажбурсан.

Читать полностью…

Kainbek

Барака топишсин

Читать полностью…

Kainbek

2003 йил

Читать полностью…

Kainbek

Бугун Тошкентнинг энг зўр тумани — Чилонзор тумани 60 ёшни қаршилабди.

Читать полностью…

Kainbek

Нидерландияда светофорда кимга кўпроқ устуворлик берилгани ҳақида

Аввало, смарт светофорлар жамоат транспортини биринчи ўтказиб юборади, сўнг велик ва пиёдалар ўтади. Пиёдалар ёки жамоат транспортининг бор-йўқлигига қараб автомобиллар ҳаракатланади.

Читать полностью…

Kainbek

Россия Янги йил арафасида Украинага ракета ҳужумларини ёғдирмоқда.

Читать полностью…

Kainbek

Администрацияга ўтибди.

Читать полностью…

Kainbek

Саидов халқ таълими вазири сифатида қанчалик ўзини кўрсатди, бир нарса дейиш қийин. Лекин дипломатик доираларда у даражада ҳам авторитет эмас. Дипломатларнинг гапларига кўра, у Хитойда элчи сифатида карантин баҳона ҳеч қанақа иш қилмасдан, Ўзбектистонда вазир бўлиб кетди, юқори дипломатик рангларни олган эди. Яъни ҳозирча карьераси қанақадир омадли инсонни эслатади, холос. Ҳозирги таҳликали замонда Ўзбекистоннинг манфаатларини нечоғли ҳимоя қила олади — вақт кўрсатади.

Читать полностью…

Kainbek

Айтишларича, ҳукуматнинг янги таркиби бугун эълон қилинар экан.

Читать полностью…

Kainbek

Бўлим

Читать полностью…

Kainbek

Фин пенсионерлари ҳаёти

Читать полностью…

Kainbek

Андижон

Читать полностью…

Kainbek

Қойил.

Читать полностью…

Kainbek

UzAuto давлатга 613,4 млрд сўм дивиденд тўлайди

“Ўзавтосаноат” 2022 йил 1 октябрь ҳолатига 760 млрд 361 млн 544 минг 500 сўм миқдоридаги тақсимланмаган фойдасинининг 80,67 фоизини, яъни 613 млрд 377 млн 822 минг 691,92 (олти юз ўн уч миллиард уч юз етмиш етти миллион саккиз юз йигирма икки минг олти юз тўқсон бир сўм тўқсон икки тийин) сўм (5% солиқ билан бирга) давлат улуши бўйича дивиденд тўлашга йўналтиришга қарор қилибди.

Читать полностью…

Kainbek

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев пиёдалар йўлаги масаласи ҳал қилинишини билдирибди. Раҳмат.

Читать полностью…

Kainbek

Ушбу уч қисмли туркум Буюк Британия университетлари ҳақида. Бугунги, биринчи қисмда, қадимги икки университет: Оксфорд ва Кембриж ҳақида қисқача сўзлаб бераман.

1-қисм: “Оксбриж”

Оксфорд ва Кембриж Буюк Британиядаги энг қадимги—яна бир неча “энг" қўшсак бўлади: бой, машҳур, таъсирга эга—икки университетдир. Бу иккаласи тарихий рақобатчи бўлса-да, уларни қўшиб “Оксбриж” деб аташади. Университетларга асос солинганидан бери улар бир-бирига боғлиқ бўлиб келган, чунки 19-асргача Англияда улардан бошқа университет деярли бўлмаган (1-2та истиснодан ташқари). Оксфорд ва Кембриж университетлари кейин очилган университетлардан тубдан фарқ қилади. Қулай бўлиши учун, биз ҳам уларни Оксбриж деб чақирамиз.

Англияга келган кўп туристлар бу “университет-шаҳарларни” зиёрат қилади, сабаби асрий тарихи давомида университетларда ажойиб бинолар, меъморий обидалар кўп қурилган. Қироллар ва бой одамлар бойлигидан хайрия қилиб, университет таркибий қисми бўлган “коллежларга” асос солишган.

Бошқа университетлардан фарқли, Оксфорд ва Кембриж коллежлардан ташкил топган. Аммо булар биз билган коллеж эмас: улар талабага турар жой, овқатланиш ва дўстлашиш имкониятини беради—коллеж талабанинг уйидир. Барча талаба коллеж аъзоси бўлиши шарт. Коллеждан ташқари факультет ва университет идоралари ҳам бор. Оксфордда 36, Кембрижда 31 та коллеж бор. Талаба коллеж ётоқхонасида яшаб, ҳамма билан бирга коллеж залида овқатланади (кўп коллежларда ўқитувчилар баланд стол—high tableда ўтиришади). Ҳар бир коллеж кутубхонаси, черкови ва бари, кийимларда акс этган герби ва ранглари бўлади.

Оксбриж таълимининг ўзига хослиги шундаки, факультетда маъруза ё семинардан ташқари, бакалавр талаба коллеж ўқитувчилари—тюторлардан индивидуал дарс олади. 1 соат давом этадиган дарсда тютор одатда 1-2 талабага мавзуни чуқур тушунтиради, талаба ёзма ишларини ўқиб, фикр беради. Оксбрижнинг яна бир фарқи: университетга киришда абитуриент қабул суҳбатидан ўтиши керак. Суҳбат абитуриентнинг билимидан кўра, унинг фикрлаш қобилиятини текширади: шу сабабдан саволлар “илмоқли” бўлади. Тюторлар бирон бир мураккаб масала бериши, ёки текст ўқитиб, таҳлил қилдириши мумкин.

Икки университет орасида фарқ бўлса-да, булар “косметик” фарқлар. Масалан, коллеж ўтлоқлари Кембрижда court, Оксфордда quad дейилади, индивидуал дарслар Кембрижда supervision, Оксфордда эса tutorial. Кембрижда ҳарф билан белгиланадиган киришлар Оксфордда рақамланади, ва ҳк. Бунинг сабаби—асрлар давомида бир-биридан ранг олиб ривожланган университетлар деярли бир хил кўринишга эга, аммо бир-биридан фарқ қилишга уриниш ана шундай “фарқлар” келтириб чиқарган. Бошқа университетларда ўқийдиганлар учун Оксфорд ва Кембриж ҳеч ҳам фарқ қилмайди.

Оксфорд нафақат Англия, бутун инглизча сўзлашувчи дунёнинг биринчи университетидир: унга 11-аср охирида асос солинган. Оксфорд талабалари ва шаҳар аҳолиси орасида низолар натижасида шаҳарни тарк этган олимлар 1209 йилда Кембриж университетига асос солишади.

Оксбрижда турли факултет ва йўналишлар бор. Университетлардан ҳар бири қайсидир йўналиш бўйича кучлироқ: тарихан, Оксфорд кўпроқ сиёсатчи ва шоир, Кембриж олимларни етиштирган, деган афсона мавжуд. Бунинг ортида Британия бош вазирларидан 30 таси Оксфорд битирувчиси, Кембриж битирувчилари орасида эса Ньютон, Дарвин, Хокинг ва Тюринг каби олимлар кўплиги ётади. Нобел мукофотлари жадвали ҳам буни тасдиқлайди: Оксфордга алоқадор нобелчилар 58 та бўлса, Кембрижда улар 90 та.

Тарихининг бошида бу иккала университет асосан диний уламоларни тарбиялаган бўлса, кейинчалик Британия империясини қурган ва бошқарган ҳукмрон синфни етиштирган. Ҳозирда ҳам Оксбриж талабаларининг катта қисми бой ва хусусий мактаб битирувчилари ташкил қилади. Оксбриж таъсири Британия билан чегараланмайди. Мисол: Массачусетс штати Кембриж шаҳридаги машҳур университетга Кембриж битирувчиси Жон Ҳарвард асос солган. Кўп давлат раҳбарлари орасида Оксбриж битирувчилари бор.

Кейинги қисмда “қизил ғиштли” университетлар ҳақида гаплашамиз

Каналга обуна бўлинг ➡️ /channel/profsherzod

Читать полностью…

Kainbek

Пиёдалар учун қурилган кўприкларнинг самарасизлиги ҳақида

Аввало, бундай кўприклар пиёданинг қулайлиги учун эмас, машиналарнинг қулайлиги учун яратилган инфратузилмадир.

Бу пиёданинг йўлини узоқ, ноқулай қилади. Коляскада ҳаракатланиш эса азоб.

Инсоннинг табиатига қарши ўйланган, машина минувчилар қарори билан қурилган инфраструктура иншоотидир.

Читать полностью…

Kainbek

Шу террористни деб 1 январдан бери тиктокда, твиттерда Самарқандда намойиш бўляпти, деган фейклар роса тарқади, айниқса, қўшни давлатлар пабликларида бу роса айланди.

Читать полностью…

Kainbek

Қизириқ тумани

Читать полностью…

Kainbek

Каналга хуш келибсиз! Янги йилларингиз билан, 2023 йил сизга ва яқинларингизга кўпдан-кўп яхшиликлар олиб келсин!

Канал яралишининг қисқа тарихи: бундан бир неча ҳафта олдин твиттерда ўзим билган мавзуларга оид “тредлар”—асосан Япония тарихи ва чет эл университетлари ҳақида—ёза бошладим. Бундан мақсад, биринчи навбатда, ўзбек тилида ўқувчилар орасида бу мавзуларга қизиқиш бор-йўқлигини аниқлаш эди. Ўқувчилар уч ҳафта ичида ёзилган 6 та тредга кутилмаган даражада қизиқиш кўрсатишди. Тредларимнинг биттаси Kun.uz сайтида мақола сифатида чоп ҳам қилинди. Твиттердаги ўқувчиларим орасида “Телеграм канал очинг, Твиттерни кўпчилик билмайди,” деганлар кўп бўлди. Шу сабаб, йилнинг биринчи кунидан янги ишга қўл уриб, бу ерда канал очишга қарор қилдим.

Канал мавзулари: чет давлатлардаги (айниқса Буюк Британияда) университетларда ўқиш ва ишлаш, илмий иш қилиш, илмий нашрларда чоп қилиниш, бундан ташқари мутахассислигим бўлган Япония тарихи, тил ўрганиш, academic writing ва шунга ўхшаш мавзуларда, ўз тажрибамга асосланиб, ёзиб бораман. Шу ва шунга яқин мавзулар сизга қизиқ бўлса, каналга албатта обуна бўлинг.

Шу орада, бу каналнинг яралишига сабаб бўлган Твиттер аккаунтимга ҳам диққат қаратмоқчиман. Твиттерда бўлсангиз, албатта обуна бўлинг: https://twitter.com/prof_sherzod. Твиттерга мос тред форматидаги ёзувларимни бу ерда мақола сифатида чоп қилиб бораман. Биринчи бир ҳафта-ўн кун шу тредларни бу ерла чоп қилиш билан банд бўлсам керак 😊

Айни пайтда, бу канал шунчаки Твиттеримнинг нусхаси эмас. Аксинча, Твиттерда ёзиш қийин бўлган узун форматдаги мақолалар—"лонгридларни" бу ерда чоп қиламан. Яъни, фақат бу канал учун ёзиладиган контент кўп бўлади.

Ўзим ҳақимда: Буюк Британиянинг Шарқий Англия университетида (University of East Anglia) Япониянинг янги тарихи бўйича дарс бераман. 2015 йилда Кембриж университетидан PhD даражасини олганман. 2022 йил январида PhD диссертациямга асосланган китобим Ҳарвард университети нашриёти томонидан чоп қилинди. Сизга қизиқ бўлса, китобни Амазон (UK ва US) ва бошқа интернет дўконлардан сотиб олиш мумкин.

Канал ва Твиттерни ишимдан ортган вақт давомида юритаман. Ҳафтада бир ёзишга ҳаракат қиламан, аммо иш кўпайган пайтлари танаффуслар чўзилиб кетиши мумкин

Эътиборингиз учун раҳмат! 👍

Читать полностью…

Kainbek

Янги йилингиз билан!

Читать полностью…

Kainbek

Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев янгиланган ҳукумат таркибидан жой эгалламади.

Читать полностью…

Kainbek

Kurbanoff солиққа оид танқидий чиқишларидан сўнг унга нисбатан “ов бошланган”ни ёзмоқда.

Читать полностью…

Kainbek

Ўғрилар. Воҳа, водийга қараб ҳам юриш керак.

Читать полностью…

Kainbek

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари ҳақида қирғизлар

Читать полностью…

Kainbek

31 декабрь, 1,2,3 январь кунлари дам олиш.

Читать полностью…

Kainbek

Бюджет бўйича овоз бериш натижалари

Читать полностью…
Subscribe to a channel