davletovuztw | Unsorted

Telegram-канал davletovuztw - Kainbek

6219

Кайфиятга қараб ёзилар. Light. Шахсий қайдлар

Subscribe to a channel

Kainbek

Ўзбекистон дронлардан фойдаланишга рухсат бериши керак

Украинадаги уруш кўрсатдики, нафақат армия, балки халқ ҳам душманга курашишда ҳал қилувчи кучга айланади, аскарлардан кам бўлмаган функцияларни бажаради.

Ўзбекистонда дронлардан фойдаланишга рухсат берилиши керак. Давлат пул сарфламасдан фуқаровий дронистлар авлодининг табиий йўл билан шаклланишига шароит яратиши керак. Дронлар бугунги ҳарбий ҳаракатларнинг асосий воситаларидан бирига айланди.

Читать полностью…

Kainbek

Кўпчилик таълимдаги таътил борасидаги палапартиш қарорлар замирида “башня”лар зиддиятини кўряпти. Йўқ, башня битта. Қарор ҳам ўша ердан. Менимча.

Читать полностью…

Kainbek

Тошкент, қор (аномал) ва велик

Читать полностью…

Kainbek

Қишлоқда.

Читать полностью…

Kainbek

Олимларнинг ўрганишича, қайсики мамлакатда ёлғон кўп гапирилса, ўша ерда коррупция кўпроқ, қонунбузарлик юқори бўлар экан.

Читать полностью…

Kainbek

Чилла совуғи. Самарқанд вилояти

Читать полностью…

Kainbek

Тошкент

Читать полностью…

Kainbek

Вилоятлар ичида энг ақллиси ва адеквати Фарғона экан. Дарслар 16 январ, душанбадан бошланишини эълон қилибди.

Таъзимларим.

Қолганларга эса… ўша — ота-боболарим айтган гаплар)

Читать полностью…

Kainbek

#Tanqid
#Murojaat

DARS QACHON BOSHLANADI?

❗️ Bugun respublikamizning ko‘plab hududlarini qalin qor qopladi. Havo harorati esa sekin-asta pasaymoqda. Shunday bir sharoitda ayrim hududlardagi OTMlarda ertaga, 11-yanvar sanasidan oflayn dars jarayonlari boshlanishi haqida xabarlar tarqaldi.

📝 Kun bo‘yi axborot maydoni tasdiqlangan-tasdiqlanmagan rost-yolg‘on ma’lumotlarga to‘lib toshdi. Hamma internetga xayoliga kelgan narsani yozib, insonlarni chalg‘itmoqda. Talabalar esa lol-u hayron...

🏢 Vaziyatga oydinlik kiritib, turli shubha-gumonlar, mish-mishlarga nuqta qo‘yadigan muassasa – Oliy ta’lim, Fan va innovatsiyalar vazirligi esa haliyam sukut saqlamoqda. Ishonch telefonlari o‘chirilgan, qisqa telefon raqamlariga esa hech kim javob bermayapti.

❓ Rasmiy munosabat qachon e’lon qilinadi? Bu masalaga qo‘ng‘iroqlarga javob bermaslik va ishonch telefonlarini o‘chirib qo‘yish bilan yechim topib bo‘larmikan?

P.s. Talabalar, ertaga qayerlarda o‘qish boshlanyapti?

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube

Читать полностью…

Kainbek

Қайсидир чиновник чет элдан отпускдан қайтди, шекилли.

Читать полностью…

Kainbek

Мурад Бонд огоҳлантиради

Читать полностью…

Kainbek

Боксёр

Читать полностью…

Kainbek

Утрехт. Нидерландия. Машинали трасса ўрнига канал, яшил зона қайтарилган.

Читать полностью…

Kainbek

Пиёда ҳам одамми?

Чилонзор тумани, Лутфий кўчасида (Чўпонота чорраҳасига етмасдан) ресторан очишибди. Пиёдалар йўлагини эгаллаб олишган, трассадан юришга мажбурсан.

Читать полностью…

Kainbek

Барака топишсин

Читать полностью…

Kainbek

🤦🏻‍♂️ Keles yo`lidagi 3kmlik xato

💻 O'zbekistonda odamlar qadrlanmaydi. Yo'llarida esa yiliga 2000 dan ziyod odamlar nobud bo`ladi.

Yo'llarni qurishda faqat yangi qatordan va piyodalar yo`lagidagi beton va asfaltlarda maydonni ko'paytirib pul qilish ko`zlanayotgandek faqat.Boshqa narsa emas.Loyiha qilgan loyihasidan, yo'lni qurayotgan olgan ishidan pul qilsa bo'ldi, yo'llarda odamlar o`lib ketavermaydimi!?

Keles yo'lini qurishda nisbatan ilgari tor bo'lgan yo'lni 11 qatorlik tezlik trassasiga aylantirishlari , umuman tushunarsiz bir topishmoq men uchun.

- Avtobus yo'laklari renderda ko'rsatilgani bilan, bugungacha qilingan o'sha hatolari bilan ko'chiriladi.

- Yo'lning kengayishi esa, shundog'am kam bo`lgan o'simliklarni qirish va ba'zi binolarning hududidan qirqilsaham kerak, chunki ko'cha tor.

- Yo'llar kengaygani bilan 3km o'tib yana toraygani bilan nima foyda bu yo'ni, tirbandlik yechilmaydi

-Bu degani bu yerda ko'proq mashinalar turadi va atrof muhitni yanada ifloslantiradi

- O'zi shundog'am kam bo`lgan daraxtlarni kesilishigaham olib kelsa kerak

- Yana o'sha o'hshamagan piyodalar yo'lagiga qo'shilgan bir bor, bir yo'qoladigan veloyo'lagi "copy paste" qilinadi

- Bekatlari xato

E hullas 3 km xato qilinmoqda Keles yo`lida!!!

🇷🇺 на русском

👍 @archemistryurban

Читать полностью…

Kainbek

Январь ойи сўзи: аномал

Читать полностью…

Kainbek

Тошкент Евроосиё минтақасининг арзон шаҳарларидан экан.

Читать полностью…

Kainbek

Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев совуқдан эсон-омон чиқиб олиш ҳақида

Читать полностью…

Kainbek

Халқ ижоди

Читать полностью…

Kainbek

Бучада қозоқлар украинларни қўллаб-қувватлаб ўтов ўрнатишибди. Москва расмий изоҳ талаб қилибди, расмий Остона ҳам жавоб берибди.

Читать полностью…

Kainbek

Халқ ижоди

Читать полностью…

Kainbek

Доставка

Читать полностью…

Kainbek

Тошкент

Читать полностью…

Kainbek

Бизнинг подъездга ҳам шунақа қумли қопча қўйиб кетишибди.

Читать полностью…

Kainbek

Қойил.

Читать полностью…

Kainbek

UzAuto давлатга 613,4 млрд сўм дивиденд тўлайди

“Ўзавтосаноат” 2022 йил 1 октябрь ҳолатига 760 млрд 361 млн 544 минг 500 сўм миқдоридаги тақсимланмаган фойдасинининг 80,67 фоизини, яъни 613 млрд 377 млн 822 минг 691,92 (олти юз ўн уч миллиард уч юз етмиш етти миллион саккиз юз йигирма икки минг олти юз тўқсон бир сўм тўқсон икки тийин) сўм (5% солиқ билан бирга) давлат улуши бўйича дивиденд тўлашга йўналтиришга қарор қилибди.

Читать полностью…

Kainbek

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев пиёдалар йўлаги масаласи ҳал қилинишини билдирибди. Раҳмат.

Читать полностью…

Kainbek

Ушбу уч қисмли туркум Буюк Британия университетлари ҳақида. Бугунги, биринчи қисмда, қадимги икки университет: Оксфорд ва Кембриж ҳақида қисқача сўзлаб бераман.

1-қисм: “Оксбриж”

Оксфорд ва Кембриж Буюк Британиядаги энг қадимги—яна бир неча “энг" қўшсак бўлади: бой, машҳур, таъсирга эга—икки университетдир. Бу иккаласи тарихий рақобатчи бўлса-да, уларни қўшиб “Оксбриж” деб аташади. Университетларга асос солинганидан бери улар бир-бирига боғлиқ бўлиб келган, чунки 19-асргача Англияда улардан бошқа университет деярли бўлмаган (1-2та истиснодан ташқари). Оксфорд ва Кембриж университетлари кейин очилган университетлардан тубдан фарқ қилади. Қулай бўлиши учун, биз ҳам уларни Оксбриж деб чақирамиз.

Англияга келган кўп туристлар бу “университет-шаҳарларни” зиёрат қилади, сабаби асрий тарихи давомида университетларда ажойиб бинолар, меъморий обидалар кўп қурилган. Қироллар ва бой одамлар бойлигидан хайрия қилиб, университет таркибий қисми бўлган “коллежларга” асос солишган.

Бошқа университетлардан фарқли, Оксфорд ва Кембриж коллежлардан ташкил топган. Аммо булар биз билган коллеж эмас: улар талабага турар жой, овқатланиш ва дўстлашиш имкониятини беради—коллеж талабанинг уйидир. Барча талаба коллеж аъзоси бўлиши шарт. Коллеждан ташқари факультет ва университет идоралари ҳам бор. Оксфордда 36, Кембрижда 31 та коллеж бор. Талаба коллеж ётоқхонасида яшаб, ҳамма билан бирга коллеж залида овқатланади (кўп коллежларда ўқитувчилар баланд стол—high tableда ўтиришади). Ҳар бир коллеж кутубхонаси, черкови ва бари, кийимларда акс этган герби ва ранглари бўлади.

Оксбриж таълимининг ўзига хослиги шундаки, факультетда маъруза ё семинардан ташқари, бакалавр талаба коллеж ўқитувчилари—тюторлардан индивидуал дарс олади. 1 соат давом этадиган дарсда тютор одатда 1-2 талабага мавзуни чуқур тушунтиради, талаба ёзма ишларини ўқиб, фикр беради. Оксбрижнинг яна бир фарқи: университетга киришда абитуриент қабул суҳбатидан ўтиши керак. Суҳбат абитуриентнинг билимидан кўра, унинг фикрлаш қобилиятини текширади: шу сабабдан саволлар “илмоқли” бўлади. Тюторлар бирон бир мураккаб масала бериши, ёки текст ўқитиб, таҳлил қилдириши мумкин.

Икки университет орасида фарқ бўлса-да, булар “косметик” фарқлар. Масалан, коллеж ўтлоқлари Кембрижда court, Оксфордда quad дейилади, индивидуал дарслар Кембрижда supervision, Оксфордда эса tutorial. Кембрижда ҳарф билан белгиланадиган киришлар Оксфордда рақамланади, ва ҳк. Бунинг сабаби—асрлар давомида бир-биридан ранг олиб ривожланган университетлар деярли бир хил кўринишга эга, аммо бир-биридан фарқ қилишга уриниш ана шундай “фарқлар” келтириб чиқарган. Бошқа университетларда ўқийдиганлар учун Оксфорд ва Кембриж ҳеч ҳам фарқ қилмайди.

Оксфорд нафақат Англия, бутун инглизча сўзлашувчи дунёнинг биринчи университетидир: унга 11-аср охирида асос солинган. Оксфорд талабалари ва шаҳар аҳолиси орасида низолар натижасида шаҳарни тарк этган олимлар 1209 йилда Кембриж университетига асос солишади.

Оксбрижда турли факултет ва йўналишлар бор. Университетлардан ҳар бири қайсидир йўналиш бўйича кучлироқ: тарихан, Оксфорд кўпроқ сиёсатчи ва шоир, Кембриж олимларни етиштирган, деган афсона мавжуд. Бунинг ортида Британия бош вазирларидан 30 таси Оксфорд битирувчиси, Кембриж битирувчилари орасида эса Ньютон, Дарвин, Хокинг ва Тюринг каби олимлар кўплиги ётади. Нобел мукофотлари жадвали ҳам буни тасдиқлайди: Оксфордга алоқадор нобелчилар 58 та бўлса, Кембрижда улар 90 та.

Тарихининг бошида бу иккала университет асосан диний уламоларни тарбиялаган бўлса, кейинчалик Британия империясини қурган ва бошқарган ҳукмрон синфни етиштирган. Ҳозирда ҳам Оксбриж талабаларининг катта қисми бой ва хусусий мактаб битирувчилари ташкил қилади. Оксбриж таъсири Британия билан чегараланмайди. Мисол: Массачусетс штати Кембриж шаҳридаги машҳур университетга Кембриж битирувчиси Жон Ҳарвард асос солган. Кўп давлат раҳбарлари орасида Оксбриж битирувчилари бор.

Кейинги қисмда “қизил ғиштли” университетлар ҳақида гаплашамиз

Каналга обуна бўлинг ➡️ /channel/profsherzod

Читать полностью…

Kainbek

Пиёдалар учун қурилган кўприкларнинг самарасизлиги ҳақида

Аввало, бундай кўприклар пиёданинг қулайлиги учун эмас, машиналарнинг қулайлиги учун яратилган инфратузилмадир.

Бу пиёданинг йўлини узоқ, ноқулай қилади. Коляскада ҳаракатланиш эса азоб.

Инсоннинг табиатига қарши ўйланган, машина минувчилар қарори билан қурилган инфраструктура иншоотидир.

Читать полностью…
Subscribe to a channel