Бир фуқарони ваҳшийларча ўлимдан асраб қололмаган, лекин камида бир йил ўзининг борлигини эслатиб турган тизимнинг мутлақо кераксизлиги ҳақида
Батафсил
Чехия президенти турмуш ўртоғи билан одатий авиарейсда Британия қироли Чарльзнинг тахтга ўтириш маросимига кетяпти.
Читать полностью…Бувайда тумани Беглар маҳалласи Бола Қўнғирот қишлоғида “Менинг йўлим”га овоз йиғиш бўйича одамларнинг «мажлиси».
Очиқ бюджет нафақат фуқаролар фаоллигини оширади, лидерларни ҳам тайёрлайди. Қани энди, бутун бюджет учун парламентда шундай нутқлар ирод этилса, кураш борса.
Видео канал ўқувчисидан.
Ослодаги Дайкман жамоат кутубхонаси
Расмдаги бино Ослодаги Дайкман жамоат кутубхонаси. Бундай кутубхоналардан шаҳарда 20дан ортиқ бор, лекин расмдагиси 2020 йилда ишга туширилган, гўзал меъморий ёдгорлик, деса ҳам бўлади. Кутубхона 2021 йил дунёнинг энг яхши кутубхонаси бўлган.
Дайкман кутубхоналари 18-асрда асос солинган, ўшандан бери фаолияти такомиллаштириб борилади. Кутубхона доимо гавжум, бинога исталган одам бемалол кириши, айланиши мумкин. Сизни эшикда на мелиса, на кутубхона ходимлари текширади. Китоблардан фойдаланиш учун эса рўйхатдан ўтиш керак бўлади.
Кутубхонадан эрталаб соат 7:00дан кеч 23:00гача фойдаланиш мумкин, шунақа тизим яратилганки, кутубхона ходимлари бўлмаса ҳам, сиз дарс билан шуғулланишингиз мумкин. Кутубхона доимо гавжум, у ерда мактаб ўқувчиларидан талабалар, тадқиқотчилар, катта ёшдаги одамлар қўним топган.
Кутубхонада яхши ошхона бор, ҳожатхонаси зўр, принтер, фотокопия, 3D-принтерлари бор. Кутубхонадан фойдаланиш текин, лекин материаллар учун, масалан, принтер учун озгина тўлаш керак бўлади. Дайкман кутубхоналарини жамоат коворкинг маркази деса ҳам бўлади. Фақат жой топиб, ўтиришга улгурсангиз бўлди.
Париждан илҳомланиб.
1-қисм. Барон Осман
Бир даврнинг энг илғор, шаҳарларни режалаштириш бўйича, уч шахсини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Булар Ильдефонс Серда, Барселонанинг бош режасини ишлаб чиққан. Барон Жорж Эжен Осман (Haussmann), Парижни мобил тармоқли шаҳарга айлантирган ва Фредерик Лоу Олмстед, Нью- Йоркдаги Централ Паркни (Central Park) ишлаб чиқишда атроф муҳит формалари билан боғлиқликни қидирган. Булар аслида бир бирлари билан кўришганлиги номаълум, балки шунинг учун уларниг қарашлари хар хил бўлгандир.
Айтишларича, янги Париж режасини Наполеон III конверт орқасига биринчи эскизларини чизган экан, лекин бу ҳақида хеч қандай тарихий далил йўқ. Бироқ, у 1950- йилларда Барон Жорож Эжен Османни Парижни Бош режасини тузишга ёллайди.
ХIX – аср ўрталарида Париж кўчаларида харакатланиш жуда қийин бўлган. Бунга сабаб минг йиллик шаҳар тарихида олиб борилган қурилишлар шаҳар кўчаларини лабиринт қилиб юборган эди. Масалан 1850 йилгача извош билан Марс майдонидан (Champs de Mars) Ботаник боғигача (Jardin des Plantes) бўлган масофани икки соатда босиб ўтиши мумкин бўлган, қачонки пиёда ушбу манзилга ундан тез етиб борган. Барон Османга шаҳар ички кўчаларини очишга (бўзишга) ун йиллар талаб қилди. У шаҳар қисмларини учта тармоқ билан боғлайди – шимолдан жанубга ва ғарбдан шарққа. Бу кўчаларни очилишида кўпгина сиёсий қарашлар ҳам бор эди.
Чунки 1948 йилгача Париж учта революцияни бошидан кечирган эди. Кичик, тор ва муйилишлардан иборат кўчаларда барикадалар қуриш осон бўлиб, армия ва полицияни ўтишин қийинлаштирган. Барон Осман 1850 йилда Парижни Бош режасини ишлаб чиқишга киришади ва кўчаларни тўғри (линейный) қилиб лойиҳалаб, иккита пушкали отлиқ сиғадиган қилиб қуради. Бу барикадалар қилишга ва полция ва армия учун қулайликлар олиб келади. Ричард Сеннет китобида ёзади “Ўрта асрларда душмандан химоя қилиш учун шаҳарнинг ташқи деворларини мустаҳкам қилиб қуришган, лекин Османнинг душмани шаҳар ичида эди” деб. Османнинг “Шаҳар таҳлил” усули шундан иборат бўлганки, у ўз Геодизистларини баланд устунга чиқариб, тепадан кўриниш (план) чизмаларни тайёрлашган ва ортга тушиб жойларда солиштиришган.
Аслида Османни режалари фақат полиция хукумати учун хизмат қилган дейилса, уларнинг характерини тушуниш қийин бўлади. Шаҳар революциялардан химоя қилинганидан сунг, re΄seaux -катта бульварлар ва уларга элтувчи йўллар кенг ижтимоий мақсадларга хизмат қилиши керак эди. Шаҳар марказидаги боғлар, айниқса Тюльри (Tuilerien), барча парижликлар учун очиқ эди. Осман Булон (Bois de Boulogne), Бют – Шамон (Bois des Buttes-Chaumont) хамда Венсен (Bois des Vincennes) ўрмонларини яратади.
Бульварларни тугатгач, Осман улар атрофида уйларни қура бошлайди. Уйлар асосан Парижнинг ўрта қатлами ва хар хил касб ва соха аҳолиси учун мулжалланаган эди. Ҳовли қисмида хунарманд ва савдо расталари жойлашган бўлиб, юқори қаватган кўтарилган сари хурматга сазовор қатлам қисми жойлашган эди. Мансарда қисмида эса асосан хизматкорлар қуним топишган эди.
Барон Осман аҳоли ва хаттоки ишчи қатлам орасида ҳам машҳур ва хурматга сазовор шахс бўлган. У иқтисодий тарафини ўйламагна ҳолда “Хеч қанақа кичик режалар” шиори остида Парижни қайта қуриш учун кўп миқдорда пул сарфлайди ва у пулларни хеч қачон қайтара олмаслигини хам биларди ва 1869 йил Париж шаҳри 16 йил давом этган қурилишлардан сунг банкрот бўлади.
Ўзбек тадбиркори Украина ҳарбийлари учун форма тикиб беряпти
“Тикувчиларимиз Украина ҳарбийлари учун форма тикади”, десам ишонмайсизлар. Аввалига мен ҳам ишонмадим. Тикув цехи раҳбаридан “фаолиятингизни ёритаман, гап тегмайдими?” деб қайта-қайта сўрадим. У “бемалол ёритаверинг, биз эркинмиз”, деди.
Бу воқеага бир ойча бўлди. Аммо, улар қўрқмади, мен қўрқдим. “Яна, тепадагилар билиб қолиб, тадбиркорларга гап тегиб қолмасин, тикилган маҳсулотлар омборга қайтарилмасин, шартномани бажармаганимиз учун Украина олдида уялиб қолмайлик”, деган ниятда бу маҳсулотлар ўз эгаларига етиб боришини кутдим. Мана энди ёритсам бўлар?!
Шарофиддин Тўлаганов,
журналист
Кўчаларни машиналарга ёпишнинг натижаси.
Аллақандай концерт бўляпти, лекин кўплар концертга эмас, хавфсиз, автомобилсиз йўлда айлангани чиқяпти. Болалар велосипедда, самокатда, роликда, музқаймоқ олиб, шар олиб юришибди, кимлардир гурунглашяпти, кимлардир шунчаки бошқаларни кузатяпти.
Машинасиз кўчалар бўлса, одамлар ҳеч қандай концертсиз, ҳар куни дам олгани, кўнгил ёзгани чиқади. Ресторан, кафе, музқаймоқ, велопрокат каби майда бизнесга ҳам доимий иш топилади. Мана бугун бари шу кўчага кўчиб келиб олди.
Ҳар бир туманда камида битта автомобилсиз кўча бўлиши керак.
@AsanovEldar
"Менинг йўлим" босқичида Зархал ва Кўмирчи маҳаллалари ўртасидаги йўл учун ҳозиргача 7777 та овоз йиғилди ва ушбу лойиҳа Олтиариқда деярли ғолибликни қўлга киритиб бўлди".
Видео канал ўқувчисидан
Халқ банкининг ўғри банкоматларига қачон инсоф киради?
Ажабланманг. Халқ банкининг бонкоматлари ўғриликни ўзига касб қилб олган кўринади. Сабаби, кўз ўнгингизда пластик картангиздан пул ечиб олиб, бермасдан кўзини лўқ қилиб тураверади. Айниқса, “Humo” картаси банкоматлари куппа-кундузи одамларнинг чўнтагига қўл тиқишдан тап тормай қўйган.
Мана, 29 апрель куни банкнинг Яшнобод филиали олдидаги банкомат пулимни очиқчасига ўғирлаб олди. На пулимни берди, на чек чиқариб берди. Лекин телефонимга пул фоизи билан ечилгани ҳақида СМС келиб тушди. Яхшиям, ўша пайти банкнинг банкоматга масъул ходими ўша ерда экан. Вазиятни тушунтирдим. У бўлса “Пулингиз кун давомида картангизга қайтиб тушади. Тушмаган тақдирда, душанба куни ариза қолдирсангиз, уч банк иш кунидан кейин картангизга ташлаб берилади”, дея ўзининг телефон рақамини ҳам берди.
Очиғи, банк вакилининг муомаласидан кўнглим хотиржам бўлиб кетдим. Айтганини қилиб, банкнинг Тошкент шаҳар минтақавий маркази бошлиғи ўринбосари Б. Амонов номларига ариза қолдирдим. Картам бўйича сўраган маълумотлар тақдим қилдим... Лекин орадан 3 банк иш куни ўтган бўлишига қарамай, ҳали пулимдан дарак йўқ.
Бугун банк операторига боғлансам, “Банкингизга бориб, картангиз тарихини, ҳақиқатда ўша куни, ўша соатда фалон банкнинг фалон банкоматидан фалон сумма ечилгани, лекин нақд пул берилмагани ҳақида маълумотнома олиб келиб беринг. Бу маълумот бўлмаса, пулингиз ташлаб берилмайди”, деса бўладими?!
Мана, сизга томоша! Энди ўз пулимни қайтариб олиш учун яна сарсон бўлиб, банкка боришим, кимларгадир учрашиб, бузоқнинг тилидан қоғоз олиб келиб беришим керакми? Қайси замонда яшаяпмиз ўзи? Мижозларга қулайлик яратиш, онлайн хизматларни ривожлантириш, банкларни рақамлаштириш ҳақидаги гап-сўзлар қаерда қолди? Башарти, мижозга ишонмаётган экансиз, буни ўзингиз исботланг. Ё мижозни бўзчининг мокисидек югуртириб, роҳат қиласизми? “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун хизмат қилади” деган шиорлар ўтмишда қолиб кетдими?
Менку, майли. Ўша куни ўша банкоматан ўғрилаб қолинган маблағга тенг пулни нақдлаштириб олдим. Пластигида бошқа пули қолмаган мижоз нима қилсин? Халқ банкининг у офисидан бу офисига яна пул сарфлаб, вақтини йўқотиб, тағин асабини бузиб югириб юрадими? Қачон пулимни қайтариб берар экан, деб қора қозонини сувга ташлаб қўядими? Айтинг, мижоз манфаатини оёқ ости қилаётган банкирлар, одамлар нима қилсин?! Пешона тери билан топган пулидан воз кечиб кетсинми?!.
/channel/xolisfikr
Хушнуднинг постига қўшимча.
Швецияда ҳам, Норвегияда ҳам одамлар светофорнинг қизилига кўп ҳам риоя қилмаслигига гувоҳ бўлдим, буни маҳаллий одамлар ҳам, турли пабликларда туристлар ҳам роса гапиришар экан. Айтишларича, барча тартиб-қоидаларга қатъий амал қиладиган норвег, шведларнинг бундай хулқи жамиятдаги охирги йиллардаги ўзгаришлар билан боғлиқ экан.
Яъни охирги йигирма-ўттиз йилда иккала мамлакатда оммавий машиналардан сифатли жамоат транспортига ўтилди, йўлларда пиёдалар устуворлигига мутлақ эришилган. Пиёда йўлнинг мутлақ эгасига айланган, светофорсиз йўлларда пиёданинг қораси кўринса бўлди, машина уни ўтказиб юборади, кутиб туради, сигнал чалмайди.
Натижада пиёдаларда ишонч ортган, йўлда машина бўлмаса, бас, қизилда ҳам босиб ўтаверади. Чунки тезлик 30, 40 км атрофида, бахтсиз ҳодиса бўлиши эҳтимоли жуда паст, деб ўйлашади. Албатта, қатнов оқими катта, трассасифат йўлларда чироққа эътиборлироқ бўлишар экан.
Швеция йўлларидаги хавфсизлик
Швеция йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва оғир тан жароҳат олиш ҳолатларини минимумга туширган мамлакатлардан биридир.
Швецияга масъулларига кўра, йўллардаги хавфсизликка, аввало, йўл ҳаракати иштирокчилари эмас, балки йўл хавфсизлиги тизимини яратадиган органлар, лойиҳачилар ва қурувчилар масъулдир. Чунки ҳайдовчиларнинг ҳам, пиёдаларнинг ҳам негизида инсон туради. Инсон хато қилиши, шўхлик қилиши, адашиши мумкин. Масъуллар айнан хатолар, шўхликлар ўлимга, жиддий жароҳатларга олиб келмаслиги учун интилиши лозим. Қисқа қилиб айтганда, давлат масъулиятни ўзидан соқит қилиб, йўл иштирокчиларига юкламаслиги лозим.
Иккинчидан, йўл инфраструктураси ҳам айнан шу ғояга йўналтирилиши лозим. Масалан, йўлларда қарама-қарши йўналиш металл трос билан ажратилган, машиналар тўқнашиб кетмайди. Трос машинанинг юмшоқ тўхташига ёрдам беради.
Бугина эмас. Швеция чорраҳалар тизимини қайта кўриб чиққан. Яъни светофорлар чорраҳаларда аварияларни кескин камайтиради, лекин шунда ҳам юз берса, йўловчи ёки ҳайдовчилар ҳаёти учун оғир оқибатлар келтиради. Шунинг учун светофорли чорраҳаларни “круг”ларга айлантиришга қарор қилинган. Чунки кругга кираётган ҳар қандай ҳайдовчи тезликни пасайтиришга мажбур бўлади.
Бундан ташқари, полосалар, айниқса, бекат ва пиёдалар ўтадиган жойларда йўллар торайтирилган, баъзи ҳолатларда “ётиқ полициячи” шаклида кўтариб қўйилган. Мақсад “учиб ўтиши”ни мумкин қадар қийинлаштиришдир. Парковкалар қиммат, умуман, машина сақлаш одамларга қимматга тушади. Шу билан бирга, жамоат транспорти мукаммал даражага етказилган, нафақат кўп қаватли кварталларда, балки шаҳар четидаги ҳовлили маҳаллалар орасидан ҳам жамоат транспорти қулай, тез ва доимий равишда қатнайди. Айтишларича, Швецияда аксарият ҳолатларда ҳар қандай одам учун бекат 300 метрдан узоқ эмас.
Камералар бор. Лекин уларнинг қайси бири ишлаяпти, қайси бири ишламаётганини ҳеч ким билмайди. Мақсад сал нарсага қоидабузарни ушлаб, жазога тортиш эмас, балки кўп қоидани бузганлар охир оқибатда жазодан қочиб қутула олмаслигини эслатиб туришдир.
Ҳар бир авария батафсил ўрганилади, нафақат йўл ҳаракати хавфсизлиги, балки тиббиёт муассасаларининг маълумотлари асосида ҳам тизим такомиллаштириб борилади.
Йўлларнинг автомобиль юрадиган қисмидан жамоат транспорти, великлар учун полосалар ажратиб олинган, пиёда приоритетга айланган.
Швеция ва социализм
Швецияда одамларнинг энг катта муаммоларидан бири уй-жой ижараси бўлиб, одамлар уй-жойни ижарага олиш учун йиллаб кутишар экан. Шаҳарларда расман навбатга ёзилишар экан.
Сабаби уй-жой ва ижара бозори ҳукумат томонидан жиддий тартибга солинади, айниқса, ижара нархи ҳукумат назоратида бўлади. Арендатор ўз билганича нархни ошира олмайди. Шу сабабли арзон ижарага ҳақиқатда катта навбат/талаб юзага келар экан.
Албатта, бундай катта талаб шаротида турли ноқонуний схемалар ҳам мавжуд экан. Одамини топа олсангиз, жуда катта тўлов эвазига арзон квартира ижарасини қўлга киритиш мумкин экан. Бу ҳолатда доимо хавотирда яшашга мажбур бўласиз. Айтишларича, бундай реалликни кўпчилик билади, лекин социализмнинг нуқсони сифатида кўришади.
Бу фактлар мутлақо ҳақиқатга даъво қилмайди, маҳаллий шведлар билан гаплашиб тушунганларим. Адам Смит бу ҳолатни табиийки бозор иқтисодиёти тамойиллари билан асослаб берган бўлар эди.
Сурат ва видеоларда Мальмёдаги уйлар.
Бир йил ичида 1 м2 янги қурилган уй-жой нархи ўртача 20 фоизга ошиб, Тошкент шаҳрида – 9,4 млн сўмни, вилоят марказларида – 5,6 млн сўмни, қишлоқ жойларида – 4,7 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Читать полностью…