dil_siniqlari | Unsorted

Telegram-канал dil_siniqlari - Дил синиқлари

275

Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.

Subscribe to a channel

Дил синиқлари

✍️Гулноз МЎМИНОВА.

🎤Гулруҳ Эшонқулова.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ИЮЛЬ ҚЎШИҒИ

Жаннатда тушимга кирган сен эдинг –
Ғилмон кулгисида кулган сен эдинг.
Қалбимни яланғоч кўрган сен эдинг,
Қалбимнинг маҳрами бўлолмадинг-а.

Жавзо шамоли хўп совурди мени,
Саратон балиқдай қовурди мени.
Ўнгарилмас қилиб бир урди мени
Тақдир – зарбасини англолмадинг-а.

На мен Билқис эдим, на сен Сулаймон –
Тожу тахт бўлмаса, шартлар ҳам осон.
Энг оддий шартга-да қолдирмай имкон,
Муҳаббат гаровин тўлолмадинг-а.

На оғоч, на гулга парвонг бор эди –
Чун юракда ажиб маъвонг бор эди.
Гарчанд Мажнунликка даъвонг бор эди,
Мен билан қўшилиб ўлолмадинг-а,
Қалбимнинг маҳрами бўлолмадинг-а...

Гулноз МЎМИНОВА
2024, июль

Читать полностью…

Дил синиқлари

Ассалому алайкум, ҳурматли Ижод аҳли ва азиз мухлислар.

Бугунги ижодий учрашувимиз меҳмони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзо, шоира ГУЛНОЗ МЎМИНОВА  бўладилар.

Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.

Шоира ҳозирда Республика ёшлар радиосида ишлайдилар.

Ижодий суҳбатни журналист НАЗОКАТ БАҲОДИРОВНА олиб борадилар.

Чат дастуримиз бугун кечки 22.00 да бошланади.

Меҳмонимиз ижодий канали 👉
/channel/dil_siniqlari👈

Бизни манзил 👉
/channel/ZulfiyaSulton10👈

Ҳаммани таклиф қиламиз ва кутамиз.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Kim ayni damda yangi sher eshitmoq istasa qungiroq qilsin...

Читать полностью…

Дил синиқлари

#дугонамнинг бу чиройли ҳасрату ҳузунли шеърига жавобга арзирли сўз тополмадим...
Шеър ёзар қўлингни юзимга босиб, ўпиб қўйдим ҳаёлан. Худди раҳматли Ҳалимаи жаҳонимиз янги шеърим маъқул бўлса менинг қўлларимдан ўпиб қўйганларидек...

💋💋💋💋💋💋❤❤❤❤❤🙏🙏🙏🙏🙏

КУНГАБОҚАРЛАР

Қуёш табассумли дугонам,
Сен юрган йўлларда очилади кунгабоқарлар
Чағир тошлар қувватлайди қадамларингни
Жавоб берармисан, сўрасам савол...
Фўруғ* нега борди моховлар орасига?
Эмили* не учун узлат тобутига тушди тириклай?
Нега Альфонсина* қўнғир кафанининг этагига
Долғалардан тикди бурмалар?
Айт менга, Гулжамол!
Дунёга сиғмаган бошин Сильвия*
Газ печига сиғдирди қандай?
Касалхона деразасидан термилган Ҳалина*
Севмоқни қандай уддалади?
Нималар ҳақида ўйлади
Худкушлик олдидан ўғлига
Кечлик ҳозирлаган Марина?*
Дидем* қандай кашта тикди нолаларидан?

Майли, саволларни очиқ қолдирамиз...
Яхшиси, ҳеч қачон инсон олдида
Отилмасликка қасам ичган фарёдларимизни
Жойлаймиз бир қора қутига.
Кейин кодлаб қўйилган қутини
Олис юлдузларга томон йўллаймиз
Токи милярд йиллар кезиб юрсин
Эврилиб коинот чорловига...
Токи камроқ фарёд чексин Ер аёллари...

Ишон, ҳали рақамланмаган
Сайёраларнинг қудратли мавжудотлари-да
Бизнинг Пандорани очолмаслар
Зеро, калит сўзни Фўруғ, сен ва мен биламиз:
(“Хонэ сиёҳ аст”)

Қуёш табассумли дугонам,
Ўлсам, мозоримга
Кунгабоқарлар билан кел.

*Фўруғ Фаррухзод
*Эмили Дикинсон
*Альфонсина Сторни
*Сильвия Плат
*Ҳалина Посвятовска
*Марина Цветаева
*Дидем Мадак

✍️Гулноз Мўминова шеъри

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Сени илк кўрганимда
Шу қадар соф, дахлсиз эдингки,
Ўрмон кўлига менгзардинг
Сувпарисин эслатарди
Сочларингнинг содда ўрими
Аҳён-аҳёнда
Кўзингдан томчиган томчилар
Қалбингдаги Тангрининг
Кўзёши бўлиб туйиларди менга
Кулгингда портларди
Ҳар сабоҳ зирвага урилган
Ёғду жаранги
Ўйлардим: “Уни одам туғмаган”
Англадимки
Сени-да одам туққан
Бошқалар қатори
Қачондир ичингдаги Тангрини ўлдирмоғинг
Ва менга ҳамиша
Ўрмон кўлин эслатувчи
Софликдан халос бўлмоғинг учун

Октябрь, 2023

Читать полностью…

Дил синиқлари

Тилланисога


Худога шукрки, юзимиз очиқ,
Исми шарифимиз ҳам ўзимизники...
Суягини ғажимаймиз, одамзотининг.
Ўзимиз бемормиз, лекин,
тузалиб кетишини истаймиз, хаста дунёнинг.

Шукрки,
илоҳий гўзалликнинг сувратларини чизишда наққошдир, бизнинг озода қалбимиз.
Ва шукрки,
чиркинликнинг, чиркинларнинг  расмини ҳам чиза олади мусаввир шууримиз.

"Ботқоқда ўсибсан, раҳмат сенга", дедим нилуфаргулга.
Айтингчи, ёлғонми, ёмонми шу айтганим?

"Сенга муҳтожман, эй Одам Атонинг авлоди, эй азиз ёрим", дея дилбарлик қилмоқни истадим.
Шу уятми, шу беҳаёликми, ва бу изҳори дил менинг ҳаққим эмасми, айтинг, хасталар!?

Худо берганларини-
сочидан то тирноғи қадар севишни, ардоқлашни ўргатгим келди дугоналаримга, янги авлод қизларига.
Ўзини севишга, азиз жисмини авайлашга чақирдим, дунёнинг қимтиниб турган қизларин.

Худо оламлар ичида эмас,
оламлар, дунёлар Худонинг ичида, тасарруфида эканини,
Унинг уйи йўқлигини, маконда Маконсиз эканини баралла айтдим.
Шу жиноятми сизнингча?

"Дунё норасо яралган", дедим Яратувчига, ўзимнинг Худойимга.
Шу сўзим, шу ҳиссим учун нега сизга шаккок туюламан мен!?
Сиз осган,
Сиз отган,
Сиз сотган,
буғизлаган,
ҳақоратлаган,
қувғинди қилган,
сўйгану суйган шоирларингизнинг барчаси айтмаганмиди бу ҳақиқатни!

Агар яшаб турган жамиятимда тип-тиниқ кўллар ила ботқоқликлар бирга бўлмаганида эди,
Эзгуликни топтаб турмаганида эди ёвузлик,
Жасорат ёнида қўрқоқлик кун кўриб юрмаганида эди...
Қутқуларни шеърга солармидим, нилуфаргулдан олдин ботқоқларни тилга олармидим,
қусқулар расмини чизармидим мен, айтинг?!

Ҳар обод шаҳар, ҳар уйнинг қаеридадир чиқиндихона бўлиши муқаррарлигини сиз  билмасангиз, мендами айб?!

Юзи борлар ҳақорат қилмас бизни,
Юзи йўқларнинг эса ҳеч вақоси бўлмайди,
алам ва юзсизликдан бошқа...

Одамнинг раҳми келади уларга, Қачон Худонинг ҳам раҳми келаркан, билмадим.

2024 йил, май

Читать полностью…

Дил синиқлари

ҲУКМ

Сенга жуда гўзал туюлган
Ўша кеч бир одам
Ўзи тутиб олган бахт қушининг
Укпар қанотларин бирма-бир юлмоқда эди:
“Чирт, чирт, чирт...”
Охир яланғоч қолди бахт қуши.
Кейин ўша одам
Қушни учмакка мажбурлади.

Мил тортди ўша кеч
Кўк юлдузларин минглаган кўзларига
Яланғоч бахт қушининг шармисор парвози,
Ер юлдузларин ҳам.
Қайтиб кўргулик қилмасин,
Қайтиб кўргулик қилмасин...

Гулноз Мўминова

/channel/dil_siniqlari

Читать полностью…

Дил синиқлари

Sevgilim, hidingda qonning ta'mi bor.
Darrov nish urib, shuvillab to'kilgan yaproqlar ta'mi.
Musiqa ohangi - olisdagi fon,
Kuchdan qolgan oyoq, qo'llarning ta'mi.

Qayga bekinishni bilmagan jonzot
To'da orasida yalong'och qoldi -
O'zin urolmay qolgan yo'lning ta'mi bor.


Ko'chada qolgan boshpanasiz his,
Yetimcha his,
"Uh"ning ta'mi bor -
O'pkalaring yaxshilab to'ymagan nafas
Yashaging kelaru,
O'lging keladi
Kuzning ta'mi bor.

Dorlarga bo'g'zidan osilgan zocha*
Nahot ta'sirchanlik bo'lurmi shuncha
Har bir holatimdan bag'rim yiqildi -
Men qochib ketadigan yolg'izlikning ta'mi bor!

Sevgilim, yolg'izlikka qoldir hidingni -
Hislarimda o'lim ta'mi bor!


(*qo'g'irchoq)

Читать полностью…

Дил синиқлари

Xabaringiz bor, “Duel” loyihasining yangi mavsumi allaqachon boshlangan.

Sizda ariza topshirish uchun 29-maygacha vaqt bor.

Yo‘nalishlar: kattalar va bolalar she’riyati

Ishtirokchilar 15–30 yosh oralig‘ida bo‘lishi kerak.

Kattalar sheʼriyati yo‘nalishi 1-o‘rin egasi – 50 mln. so‘m; 2-o‘rin – 40 mln. so‘m pul mukofoti bilan taqdirlanadi.

Xuddi shunday:

Bolalar she’riyati yo‘nalishi 1-o‘rin sohibi – 50 mln. so‘m; 2-o‘rin – 40 mln. so‘m pul mukofoti bilan taqdirlanadi.

Respulika bosqichi ishtirokchilari – 5 mln. so‘mdan rag‘batlantiriladi.

Ro‘yxatdan o‘tish: @duel_ariza_bot

Loyiha haqida chekka hududlardagi iste’dodlar ham xabar topishi uchun o‘z hissangizni ayamang. Tanlov e’lonini shaxsiy sahifalaringizda ulashing.


Batafsil: @duelloyihasi

Читать полностью…

Дил синиқлари

Рақс

Ҳар гал бир бўшлиқ истайман,
ҳеч кимсиз, ҳеч нарсасиз бир бўшлиқ.
Кейин, у бўшлиқни тўлдирмоқ истайман...

Экранларни тўлдириб, бахт ва бахтсизлик, ишқсизлик оқибатлари ҳақида гапираман...
Қайтаётиб, таксига ўтириб куламан,
Ўзимнинг устимдан, албатта...

Ишга бораман,
Мажлисларда ўтиради сувратим.
Чўкиб бораётганим ҳақида
эслагиси келмас сувратимнинг ҳам...

Тўйга бораман,
Кимнинг тўйи эди?
Кетаётиб эслашга уринаман.
Бораман, кимнинг тўйи эканининг нима фарқи бор аслида...
Ўзим бахтга ишонмасамда,
бахт тилайман,
ҳаммага жўр бўлиб.
Қўлларимни баланд кўтариб ўйнайман,
Учгим, учиб кетгим келаётганини яшираман ўзимча.

Ўзимча,
аллақачонлар севганларим ёдидан ўчганимни,
Энди аввалгидек севилмаслигимни,
Ҳеч қачон ҳеч кимга суяна олмаганимни,
Ва ўз тақдиримни яшамаётганимни,
Аслида тақдирим йўқ эканини,
Ёлғизлик ҳаммасидан яхшилигини,
Ҳамма-ҳаммасини яширмоқчи бўламан.

Бахтли аёллар рақсга тушолмайдилар, ишонинг!
Мени тўйингизга айтинг,
Рақсга тушиб бераман.

05.05.2024 й

Читать полностью…

Дил синиқлари

ҚИЗИЛ ГУЛ
Апрель болалар туғар
Бармоқ катталигида
Сўнг пионгул ғунчасида
Улғайтирар уларни –
Яшил қўнғизларга қўриқлатиб.
Биз эса сен билан
Лабларимиз қонагунча
Фўруғ*дан айтамиз:
“Қизил гул, қизил гул, қизил гул”...
Токи қизил тусга кирсин апрель кўчаси,
То шафақлар улуш олсин фасл юзидан,
То қизғалдоқ қадаҳини рангга тўлдирсин,
То ишқ аҳлин сурур эмас, ғусса ўлдирсин –
Қадимдагидек...
То қизил гул эшкак бўлсин Тонг кемасига,
Кема туйғу тўлқинида тебрансин токи,
Капалаклар лангар боғлаб Кун ёлқинига,
Қанотларин жуфтлаганча тин олсин ёки –
Тинмасинлар...
Зотан, бугун милён дудоқлардан
“Қизил гул” тўкилар –
Ризоликлар, афсуслар,
Севикли, севиксиз исмлар,
Бут ва ярим изҳорларга қўшила.
Тикилсанг, қаршингда
Яна бир Қизил денгиз пайдо –
“Қизил гул” тошқинини
Симиролмас рўзадор Дунё.

*Фўрўғ Фаррухзод

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бу йигит жияним Шуҳрат. Консерваторияда 1-курсда ўқийди. Эшитиб кўринглар-чи. 😍

Читать полностью…

Дил синиқлари

ОРЗУГА
Эй сен, юнон атиргули,
Гулсан, лекин тиканли.
Қачон кўрсам, кўзинг ёшли,
Япроқларинг шиканли.
Қайғунг бисёр – ўз умрингга
Мувофиқсан, моссан сен.
Ҳаддан ортиқ мардсан илло,
Ҳаддан ортиқ ростсан сен!
Бармоқларинг ўзгаларнинг
Кўз ёшларин сидирган.
Билмам, балки онанг сенга
Шер юрагин едирган.
Номардлардан кечмайсан шарт,
Қовжирайсан, бўзлайсан.
Севгингни, ҳам нафратингни
Кўз ёшларга гизлайсан.
Етар, андуҳ чашмасидан
Илдизингга берма сув.
Олти ёнда барқ урар март,
Сенинг каби соф, сулув.
Эй сен, юнон атиргули,
Гулсан, лекин тиканли...

Читать полностью…

Дил синиқлари

Самаркандда кафеда эрим ошпазга этироз билдирувди, Бир пасдан кейин гиргиттон менга гул Бериб кетди.Байрамингиз Билан деб. Акамни янгам йулга солади деди шекилли😂😂

Читать полностью…

Дил синиқлари

Tez kunda...

@bookuzbekistan

Читать полностью…

Дил синиқлари

Гулноз опадан июлский қайноқ ва оғриқли бир шеър! Тандирдан ҳозир чиққан

АЛЬБИНОСЛАР

(Дўстларимга бағишлайман)

Бошқаларга ўхшамас асло
Теримиз, кўзларимиз,
Қош-у киприкларимиз ранги
Қуёшга тик қаролмаймиз улар сингари
Улғайган чоғда ҳам
Фарқ қилмаймиз  дунёнинг  соф ва ожиз гўдакларидан,
Қуёшнинг  озурда  болаларимиз.
Одамзотнинг  борки кулфатида бизни айблагайлар –
Қачонки етилса бир исён,
Қачонки ҳаддидан ошса бир зулм,
Қачонки бир қурбонлик эҳтиёжи туғилса,
Бизга қадалгайдир  ҳадафлар,
Найзалар бизга тўғриланар,
Камонлар тортилар биз  томон.
Биз бўлсак
Аниқ  кўролмаймиз  овчилар  юзини,
Ҳужум қай томондан бўлишини чамалай олмаймиз ҳатто:
Шу боис гўдакларнинг кўзларидай
Маъсум  кўзларимизни  ярим  очганча
Кутамиз, сўнг лаҳзани жим кутамиз...
Зотан, бизлар  туғилишдаёқ
Ўлимни бўйнига олганлармиз
Ҳаётга жон-жаҳдимиз билан
Тармашиб олмаймиз бошқалардай
Уни озод этажакмиз
“Қўйиб юбор” деган заҳоти!
Одамлар биздан  нафратланар,
Биз одамларни қаттиқ севамиз.
Одамлар биздан  жирканишар,
Биз  қаттиқ  интиламиз уларга.
Бир-бировга жўр бўлганча 
Қайта-қайта ўтинамиз  одамлардан:
- Гўдакларни чавақламанг!
Қизчаларни зўрламанг!
Шаҳарларни ёқманг!
Раҳмингиз келсин ҳар шом
Шаҳид  Ғазо  рангида ботаётган Шафаққа ...
Даҳл қилманг мазҳабларга, эътиқодларга...

Яхшиси, бизни танланг қурбонлик учун
Овчи йўлланг  ортимиздан  Африка шаманларидай
Зотан, бизлар  одам эмас –
Альбинослармиз!

Г. Мўминова

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

ПАРЧАЛАНИШ
Тангрининг одатий куни.
Исмим овозингда олтига бўлиниб ётар...
Менинг эса
Қалбимда на ранж, на шафқат, на севги...
Шунчаки унутмоқ истайман барини
Ўзимдан кечиб, дунёдан кечиб
Игнашакл ёғдуга осилиб ўйнагим келар
Болаликда ҳалинчак арқонига осилганим каби
Ғазабнок овозингда гирён қолиб кетган исмим
Ёлворади мени йиғиб ол, дея,
Менинг эса парвойим палак:
Деворга урилган кўзгу парчаларидай
Аёвсиз майдаланган тақдир олдида
Сен нима бўпсан, дейман бўлакланган исмимга.
Сезаманки, аста кўтарила бошлар
Ичимда кулча бўлиб ётган илоннинг боши
Шундоқ ҳам енгил вазним
Яна 20 грамм енгиллашишини истайман
10 дақиқа-ю 38 сониялик
Имкон сўрамоқ истагум Абадиятдан

Гулноз МЎМИНОВА

12.07.2024

Читать полностью…

Дил синиқлари

Кимгадир тўлиқ очилишни имкони йўқ. Ичимизда ниманидир асрашимиз керак, акс ҳолда бизни азоблашларига йўл очамиз. Шу боис баланд девор қуриб, дарвозани маҳкам ёпамиз.

Мураками

Читать полностью…

Дил синиқлари

КЎППАКЧА
Юрагинг –
Онанг қорнидаёқ
Кўксингга боғланган кўппакча
Одамларни соғиниб
Ангиллаб чиқар тунлари
Шиқирлайди митти занжири...
Чап кўксингни ғижимлаганча
Дўқ урасан кўппакчага:
-Жим бўл!
Барибир сени эшитмаслар,
Пайқамаслар борлигингни.
Ит боласи ит боласи-да...
Гапга тушунармиди
Баттар авжланади
Ангиллай бошлайди кўкка қараб.
Охир бўшатасан занжиридан
Эшикни шарт очиб:
-Кет, дейсан,
Даф бўл!
Қайтиб юзингни кўрмайин!
Сўнг шаффоф парда ортидан
Қараб қоласан –
Бош урган эшигидан
Кира олмаслигин билса-да
Пилдираб кетиб бораётган кўппакчага...

Читать полностью…

Дил синиқлари

Мен шундай дейман: Вақти келиб одамлар ҳаммасини тушунадиган бўладилар. Ҳажга бориб келган бадавлатни эмас, шу бугун бир кафтгина ун топиб болаларининг қорнини тўйдириш йўлида темтинаётган қашшоқни кўпроқ эъзозлайдилар, унга эҳтиромда бўладилар. Н.Арс.

/channel/amalgama_asar

Читать полностью…

Дил синиқлари

менга доим аёллар шеърияти маъқул бўлган. буни доим бир нарсада ҳис қилганман: аёллар шеъриятидан конкрет нимадир топиш мумкин. бу айнан нимадир бўлади, эркакларникига ўхшаган осмондаги қўлетмас нималардир эмас, аслида бунда ҳам улкан нимадир борку, аммо конкрет, ичкарига кириб, худди жарроҳ скалпели билан тана қисмларини бирма бир кесиб боргандай, аёллар шеърияти ҳам ҳисларни, бугунги куннинг оғриқларини битта битталаб майдалайди, ҳатто кичик нуқтасини ҳам ўтказиб юбормайди. ҳатто у шунчаки аёлнинг ҳиси бўлса ҳам. бунда берилиш бор, катта берилиш – баъзида ўйлаб қоламан, эҳтимол аёллар шеърияти шунинг учун ҳам ёрқин ва шунинг учун ҳам тез ёниб, тез ўчиб қолар? унданам ташқари буларни тушуниш, тушунишга уриниш қанчалик тўғри?

яъни, масалан, опани мана шу шеъридан нимани тушунса, ҳис қилса бўлади, ва бу қанчалик тўғри бўлиш эҳтимоли бор? буни унинг ўзидан сўраганда ҳам жавоб олиб бўлмайди, аммо шеърнинг туғилишига конкрет нимадир ҳодиса содир бўлганку – оғриқ устида қон тўдаланиб-тўдаланиб қаттиқ яра ҳосил қилгандай бу ҳам нимадир сабабнинг оқибатику, шоир эса бу ҳақда бирон нима демайди ва яна одамнинг, ўқувчининг, шеър мутолаасидан юраги зирриллаган кишининг ўзи сабаб топишига тўғри келади. бу актуал эмас, яъни исталган одам, у ҳоҳ адабиётшунос бўлсин, ҳоҳ оддий китобхон – шеърни ўқиб қилган хулосасини ҳукм сифатида ўтказа олмайди – бунга унинг ҳаққи йўқ. чунки аввало бу унинг, фақатгина унинггина хулосаси, ҳиси; кейинги сабаб бу шоир интеллектининг бааланд деворлари – агар унинг яқини бўлганингиз тақдирда ҳам унинг ичидан ўтаётган ўйлари сизга шу қадар кўримсизки, ҳатто назарингизнинг олисга етиб борадиган нурлари ҳам унга тегмайди ва бу маънода сиз унинг нимададир айблашингиз, унинг ёзиқлари устидан ҳукм чиқаришингиз мумкинмас.

аммо барибир бу нима? нега бошида “сен”у кейин “бир одам”? ким у бахт қушини патини юлаётган? кейин нега патсиз қушни осмонга учишга мажбур қилди? нега бахт қуши мил тортади юлдузларнинг кўзларига? нега бу шармисорлик ва нега буни қайтиб кўргулик қилмасин? ахир қандай қилиб кўриш мумкин, агар бахт қуши юлдузлар қатори бир одамнинг ҳам кўзига мил тортган бўлса? бунча саросарлик ва янглиштириш? бунча қават-қават, худди осмоннинг қаватларига ўхшаб?

бу сўроқлар кишини ичкаирга олиб киради ва охиридаги хулоса одамни қўрқувга солади. шундай қўрқувгаки, буни космосда йўқолиб қолган одамгина ҳис қилади ва пичирлайди: “кўргулик қилмасин...”

Читать полностью…

Дил синиқлари

Тиллажоннинг шеърига жавоб

Кечир мени, севгилим,
Оқ капалак қанотин  гардларила
Кунларимизни бўямоққа беҳуда уринганим учун кечир

Кечир мени, севгилим,
Момоқаймоқ булутчаси каби ўйин қилиб тўзғитган,
Сўнг асло жамлай олмаган шодликларимиз учун кечир

Кечир мени, севгилим,
Ҳар  кеч  юрагим  тафтида ошиқ морлар сингари 
Бир-бирига чирмашиб исингувчи азобларим  учун  кечир

Қачондир ўпкага эврилган ойқулоғимнинг
Оламингда энтика олган нафаслари учун кечир

Кечир, агар кечира олсанг,
Тутқунликни сева-сева, баногоҳ
Кўкка  кўтариб  қочган қафасларим учун кечир

Кечир мени, севгилим,
Йиллар чангидан тўплаган  ҳамма “ҳеч”ларим,
“Ҳеч”лардан ясаб олган кўринмас тангричам учун кечир

Кечир  мени,  кечира  олсанг,
Тобора олислаб  кетаётганим учун
Сендан, ҳам Севгилидан

Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…

Дил синиқлари

Азизим, дунйога бевакт келибмиз😂

Читать полностью…

Дил синиқлари

Juda yaramassan, Guljamol...

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бугун менинг байрамим. Набирам Умаржон, менинг динозаврчам, бегемотчам, акулачам, дельфинчам, нерпачам, белухачам😀бир ёшга тўлди. Илоҳим, болажонимнинг умри узоқ, ризқи бутун бўлсин. Дуо қилиб қўйинглар.

Читать полностью…

Дил синиқлари

***

Bir qo'shiq izlarman
Shamolning shiddati
Yomg'irning isi
Quyosh harorati bo'lsin
Tinglab yo'qotayin o'zimni

Bir hikoya izlarman
Meniki bo'lgan
Tangrining sir sandig'idan
O'g'irlangan bo'lsin
O'qib murosaga kelay hayot bilan

Bir umid izlarman
Yetguncha
Uzilsin yerdan oyoqlarim
Muallaq qolayin havoda
Bir qayg'u kerak
Har on o'ldirib
Har on tiriltirsin yangidan
Qiymatini bilay hayotning

Men bir Bilqisman
Ishq quyoshi ko'r etmish ko'zlarimni
Sulaymon izlarman
Bir gunoh talabimdir
Mojaro o'marmoqqa bozor
Osilmoqqa dor
Ko'milmoqqa mozor... izlarman

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бугун - Орзу, Орзуш, Орзу Аъзам туғилган кун. Орзу, сиз бизнинг ягонамизсиз. Сиздек фарзанди, дўсти, яқини, синглиси, онаси бор одамлар дунёнинг энг бахтиёрларидир. Умрингиз узоқ бўлсин. (эслатма:расмдаги гулдастани тезроқ бошга қўндиринг. Йўқса, баҳор келмайдиганга ўхшаяпти😍)

Читать полностью…

Дил синиқлари

МУНОЖОТ
Эй севгили!
Бир ишорасила
Тоғларни тевадек чўктирган,
Вулқонларни Ер белига
Оташ нутфаси каби жойлаган севгили!
Эй, айри оқимларни айрилигича
Ёнма-ён оқизиб қўйган,
Очни очлиги, тўқни тўқлиги,
Борни борлиги, йўқни йўқлиги ила
Синаган, сийлаган севгили!
Эй, нурнинг илк толасига
Субҳ қатрасидан кўзгу ясаган,
Ҳаётни томчига, ўлимни сукутга,
Руҳ қушини тан қафасига жойлаган,
Ҳар умр оғочида бир қушни бўзлатган севгили,
Ҳар жуфт қорачиққа бир армон гизлатган севгили,
Ҳар тирик исёнга бир мозор излатган севгили!
Баданимнинг кўк ирмоқларида
Севгили исмларни кўпдан кездирган,
Хиёнат аччиғин обдон сездирган,
Жонни ҳаётдан бездирган севгили!
Биламан, қачонлардир
Ер белида оташ нутфасин қайнатган
Қудрат бармоғила халос этгайсан
Кўк ирмоқларимни қуритган исмлардан,
Эй, севгилилар севгилиси!..

Читать полностью…

Дил синиқлари

Do'stlar, opalar, singillar! Ertaga bayram uchun kimgadir atagan sovg'angiz pulini, ziyofat bazm pulini shu inson sog'lig'i uchun atang. Sizga kimdir sovg'a beraman desa, pulini shu insonga bersang, olganday bo'laman deng, bir safarlikcha. Bayram muhimi ko'nglimizda bo'lsin. Bir ayol hayotida bayram sodir bo'lishi hissa qo'shaylik, qattiq so'rayman barchangizdan.
Yordamga muhtoj inson mening opam. Anchadan beri kasalligini o'ylab ko'nglim alag'da bo'ladi . Ilohim tezroq tuzalib ketsin. Sizu biz ham sabachi bo'lib qolaylik.
O'zim ham bayram kunlari uchun ataganimni beraman. Sizdan ham o'tinaman

SOS!

Имкон қадар тарқатинг!

Азиз дўстлар! Бир ижодкор синглимиз оғир синов қаршисида қолган. Сал кам бир йилдан бери саратон хасталиги билан курашяпти. Шу кунларда дард яна зўрайган кўринади. Шифокорлар “Химияни жигарингиз кўтаролмайди”, дейишибди. Ўрнига “Цетуксимаб (Эрбитукс)” деган дори олиши керак экан. Бу дорининг 1 донаси 868 доллар тураркан! Ваҳоланки, беморга бу доридан зудлик билан 5 дона керак! Йиллар давомида бундай хасталик билан олишиш ҳар қандай оилани ҳам ҳолдан тойдиради. Ҳозирда бу синглимизга моддий ёрдам керак.
Азизлар, Аллоҳнинг розилиги учун шу синглимизга имкон қадар ёрдам берайлик! Ёрдам берганларга Аллоҳнинг Ўзи ёрдамчи бўлсин!
Ижодкор одамнинг ғуруридан бошқа нарсаси бўлмайди, дўстлар. Бу эълоннинг рухсатини мажбурлаб олдик. Кўпнинг дуоси, ҳиммати хирмон бўлади. Меҳрибон Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор азизлар, муборак Рамазонга ҳиммат билан кирайлик! Истаганлар, бемор синглимиз билан ўзлари боғлансинлар! Мана, телефон рақами ва пластик картаси!

8600 0207 7896 8797
Имомназарова Ш.Х

Тел: (+998 99) 798-70-80SOS!

Имкон қадар тарқатинг!

Читать полностью…
Subscribe to a channel