dil_siniqlari | Unsorted

Telegram-канал dil_siniqlari - Дил синиқлари

275

Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.

Subscribe to a channel

Дил синиқлари

Shaxsiy xona sovg’asi 😅

@bookuzbekistan

Читать полностью…

Дил синиқлари

https://youtu.be/fbwXCHu5ygU?si=y4G1TOcNUBWiY3JJ

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бугун ёзувчи, таржимон, заҳматкаш муҳаррир ва шунчаки Инсон - Алишер Файзулло туғилган кун. Изтироб ичида юраги санчаётган беморга корвалол қандай таъсир қилса, Алекснинг суҳбатлари одамга шундай таъсир кўрсатади. Умри узоқ бўлсин. Унга катта прозада ҳам (имкон қадар тезроқ) ўзини синаб кўришини тилайман. Балки шунда ўзбек адабиётининг ўз Маркеси пайдо бўлар.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Метро даҳшатку, ўртоқлар. Гулноз опани "Ҳаво" китобини обюрмаса буёқда ҳавони ҳ си йўқ.
Эсон омон подкастга етволсам, Вулф ҳақдаги сони чиқса, демак тирик қопти деб ҳисобланглар мени.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ИҚРОР

Рубобий шеър ёзсам…
қайтсам бир нафас…
ҳамиша мусаффо чашмани кўрсам,
қорайган чўққилар қорига қараб,
бир нафас хаёлчан ўснирга дўнсам.
Воҳ, ўшал лаҳзалар…
ўтдими буткул
гунафша атирли тансиқ туйғулар,
саҳарги боғларни уйғотган булбул,
ойларнинг нурларин элаган сувлар.
Яшил шажар эдим…
Қандоқ соғиндим…
кўзимни яшнатса рубобий ранглар.
Қайси бир дунёга бунча оғриндим,
дилимни қаритди бесамар жанглар.
Мен жангчи эмасдим,
мен шоир эдим,
ниҳоят шоирдан кўра зобитман,
ҳар нафас мусулмон миллатим дедим.
нафсига куйганлар келди оқибат.
Ҳаромни хуш кўрган малакфурушлар
зиғирдай ҳимматин қилганда миннат,
япроқдай сарғордим буюк урушда
мусулмон йўқ эди,
йўқ эди миллат.
Бас, қушлар сайроқи,
япроқлари мўл
яшил шажар каби турай мушаккал,
илҳомим ҳақида сўйласинлар хўб,
заҳарли тилимдан тўкилсин шаккар.
Рубобий саболар руҳимдан эсинг,
қайтадан уйғонсин илоҳий туғён.
Воҳ, яланг шохларим қиличдай кескир,
бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ТОНГ

Аёл қарамасдан чой узатади,
Эркак ундан ҳўплар индамай.
Ўзини ноқулай сезган сукунат
ТВ пультин олар қўлига:
Маъносиз сериал давом этади,
Аёл уни кўрар (йўлига).

Эркак янги газетадаги
Эски хабарларни жим ўқий бошлар:
Оғирдир бу ёшда араз ё талаш.
Хонтахта устида митти шайтондай
Хушнуд депсинади ёвқараш.

Гулноз Мўминова
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

* * *
Идеал аёл деганда мен ҳамиша зиёлилик даражасини биринчи ўринга қўйганман. Ақлий салоҳиятини ҳам, албатта.

© Чингиз Айтматов
/channel/Adabiyot_olami

Читать полностью…

Дил синиқлари

Букрилар орасида тўғри қомат хунук кўринади, дейди Бальзак жаноби олийлари. Жанобларининг ўзи ҳам унчалик тўғри бўлмаган-у, лекин тепадаги фикрига қўшилмай иложимиз йўқ. "Чалахотин"ни ёзиб, балоларга қолдим мен сизларга айтсам. Ўқиганларнинг деярли 80 фоизи ҳикоя қаҳрамонини мен деб ўйлаяпти. Оддий ўқувчиларни-ку тушунса бўлар, аммо улар орасида ижодкор дўстларим ҳам бор ва улар анчагина. Кимдир хавотир олган, кимдир танбеҳ берган, кимдир личкада одобномадан дарс ўтган. Умуман олганда, менинг қаҳрамоним шу кунларда саратон билан ёлғиз курашаётган шўрпешона бир келинчак. Воқеалар унинг ҳаётидан олинган. Аёл бўлганим учун унинг дардини ўз танамда ҳис қилдим, изтиробини юрагимдан ўтказиб кўрдим. Балки биринчи шахс тилидан ёзганим хато бўлгандир. Лекин ҳурматли ва ҳурматсиз ақл ўргатувчиларим, мени кечириб қўясизлар, мен уят иш қилдим деб ҳисобламайман. Сал кам 46 ёшимда одобнома дарсига эҳтиёжим йўқ. Омадни кўрингки, олтин минбарда ўтиргандан сабр дарсини, зино устида қўлга тушгандан ахлоқ дарсини эшитадиган бир замонда туғилиб қолибмиз. Афсуслар бўлсин.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ҲАВО
Гулжамол ва Тилланисога

Қачон бунёд бўлганимни эслолмайман,
Фақат бир нарса эсимда:
Тангри мени Эркак учун яратди,
Эркакнинг ҳузур-ҳаловати учун.
Оғир гуноҳ қилдим –
Жаннатдан ҳайдади Тангри
Севикли Одамига қўшиб
Ер юзида узоқ кездим, кўп йиғладим.
Ўша кезлар Одамга етишимга инонмасам-да,
Тангри қачондир унга
Қовурғасин қайтиб беришига инонардим:
Тангри Одамни севарди!
Тангри суюклисини кечириб, менга етказди.
Қўрини қўриб ўтирдим Одам овга кетганида
Пайдар-пай ўт қаладим ўчоғига –
Олови ўчмасин дедим.
Наслларига она бўлдим –
Кейинчалик бир-бирига пичоқ қайраган,
Бир-бирига дунёни тор қилган наслларига.
У пайт Эркак, Аёл деган гаплар йўқ эди:
Ризқ ғамида юрган Одам бор эди,
Рўзғор қилиб ўтиргич Ҳаво бор эди.
Кейин ағдар-тўнтар бўлди ҳаммаси...
Икки кўксим оналикнинг беминнат чашмаси эди.
Кўксингни тўс – эркакни жалб қилаяпсан,
Гуноҳга чорлаяпсан, дедилар,
Букчайиб қадам ташладим
Тепки еган сингари.
Унингни чиқарма дедилар –
Овозсиз сўзладим, овозсиз куйладим...
(Наслимнинг кўпи соқовлиги шундан)
Унсиз кулгим лабимни қийшайтирди,
Кўзим оқин каттартирди унсиз йиғим.
Ўзим туққан насллар кула бошлади сочим узунлигидан
Нақл тўқидилар: “Сочи узуннинг ақли қисқа”.
Қисқа ақлимнинг ўйлари узайгандан узайди
Улкан ўргимчакнинг бақувват тўрларига илашгандай
Ўйларимга чалкашиб йиқилдим бир куни
Бўға бошладим ўзимни ўйларим билан
Исмимнинг маъноси ўзимга етмай қолди.
Ўла-ўла ўлганимда
Эркакдан чуқурроқ кўмдилар мени –
Гуноҳим кўпроқ эди
Аёллигим учун.

Бир ўтинчим бор:
Қабримни тош эмас,
Қилич билан белгиланг,
Икки дунё савашида савашсиз таслим бўлган жангчиман мен.

Октябрь,2023

Читать полностью…

Дил синиқлари

FARISHTA, O'Z UYINGGA NAZAR SOL!

Bu dunyoda eng katta ma'no -Uy. Doim qochadiganing va doim talpinadiganing ham uy. Men doim uyimdan qochganman. 13 yoshimdan chiqib ketganman. Lekin o'shandan boshlab uyimga qattiq yopishganman. Ichimda, ruhan. Nimanidir endi hal etdim deganimda uyim menga yangi masala, og'riq va o'z navbatida anglash topib beravergan. Uyimga qaytish o'ta og'riqli, lekin shu qadar sevinchli. Og'rig'idan qochib, boshqalarga dil beray desam, boshqalar bilan muammolarim chiqib kelavergan. Bundan tagini ko'tarib qarasam - sabablar "uy" da bo'lgan. Uyni inkor etib, uyga ruhan qaytishlar. Umuman sevgi qolmadi degan joyimda, uy menga o'zini eslatgan. Uyning o'zi sevgi. Sevgi esa bu og'riq. Hech narsa menga "uy" chalik va undagi odamlarchalik ta'sir etmagan. Va eng muhim narsa, eng kim menga hayotni ularchalik chuqur anglatmagan.

Doim tamom bo'ldim , tugadim degan joyimdan shu uy tufayli yana o'tga kirib, qaqnusga aylanib, yangi ma'no bilan tug'ilaveraman.

Bilmayman, "uy" dan to'liq uzilib ketish kerakmi, yo singib?!

Читать полностью…

Дил синиқлари

ЧАЛАХОТИН ЁКИ ЕР ОСТИГА МАКТУБ

Орқа фон

...Бир пайтлар отам амазон аёллар ҳақида ўқиб берганини эслайман. Жангда халал бермаслиги учун бир сийнаси кесилган аёллар ҳақида... Мени тўкис амазонга айлантирган тақдирдан нафратланаман. Қани, тақдирим одам шаклида бўлса-ю, юзига тупурсам.

Ўқиш: https://telegra.ph/CHALAHOTIN-YOKI-ER-OSTIGA-MAKTUB-07-31

Читать полностью…

Дил синиқлари

Клоун

Мен ҳар кеча юрагимга қон
Бўғзимгача ғамга тўламан.
Бу кетишда ажалдан эмас,
Ўз устимдан кулиб ўламан.

Кўз ёшимга сирпанавериб,
Йиқиламан, оғзи-бурним қон.
Ўз қабримнинг бошидан ўзим,
Туролмайин қолдим, онажон.

Қайноқ ёз ҳам ўтди, ёзмадим,
На бирор шеър, на бирорта хат.
Ўчирсам ҳам ўчмаётибди,
Пешонамга ёзилган дастхат.

... Ва тарсаки тортиб юзимга,
Уйғотсам ҳам очилмас кўзим.
Тонгда териб синиқларимни,
Бир-бир улаб чиқаман ўзим.

Атрофимда ҳамма ўзгарган,
Алмаштириб қўйилган гўё.
Кўз-ўнгимда қадрдон боғдек,
Қуриб-қақшаб кетмоқда дунё.

Ҳайқираман саҳнадан туриб:
"Бас, бўғзимга ғамлар тўлдику! "
Сўнг тарихга ёзиб қўярлар:
"Ўз устидан кулиб ўлди У..." 

27.07.2024 йил

@Guljamol_Asqarova

Читать полностью…

Дил синиқлари

✍️Гулноз МЎМИНОВА.

🎤Гулруҳ Эшонқулова.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ИЮЛЬ ҚЎШИҒИ

Жаннатда тушимга кирган сен эдинг –
Ғилмон кулгисида кулган сен эдинг.
Қалбимни яланғоч кўрган сен эдинг,
Қалбимнинг маҳрами бўлолмадинг-а.

Жавзо шамоли хўп совурди мени,
Саратон балиқдай қовурди мени.
Ўнгарилмас қилиб бир урди мени
Тақдир – зарбасини англолмадинг-а.

На мен Билқис эдим, на сен Сулаймон –
Тожу тахт бўлмаса, шартлар ҳам осон.
Энг оддий шартга-да қолдирмай имкон,
Муҳаббат гаровин тўлолмадинг-а.

На оғоч, на гулга парвонг бор эди –
Чун юракда ажиб маъвонг бор эди.
Гарчанд Мажнунликка даъвонг бор эди,
Мен билан қўшилиб ўлолмадинг-а,
Қалбимнинг маҳрами бўлолмадинг-а...

Гулноз МЎМИНОВА
2024, июль

Читать полностью…

Дил синиқлари

Ассалому алайкум, ҳурматли Ижод аҳли ва азиз мухлислар.

Бугунги ижодий учрашувимиз меҳмони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзо, шоира ГУЛНОЗ МЎМИНОВА  бўладилар.

Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.

Шоира ҳозирда Республика ёшлар радиосида ишлайдилар.

Ижодий суҳбатни журналист НАЗОКАТ БАҲОДИРОВНА олиб борадилар.

Чат дастуримиз бугун кечки 22.00 да бошланади.

Меҳмонимиз ижодий канали 👉
/channel/dil_siniqlari👈

Бизни манзил 👉
/channel/ZulfiyaSulton10👈

Ҳаммани таклиф қиламиз ва кутамиз.

Читать полностью…

Дил синиқлари

https://youtu.be/_lf8dRGJUnU?si=QLzbzwd-2YyKjcgp

Читать полностью…

Дил синиқлари

ВАҚТ КАПСУЛАСИ
Алишер Файзуллога

Узоқ ва оғир уйқудан сўнг
“Марвел” қаҳрамонлари сингари
Вақт капсуласида уйғонамиз –

Номаълум сайёрага учаётган
Фазо кемасида қандай пайдо бўлганимизни
Била олмас Тангридан ўзга.

Фикрлашга имкон бермас
Янги ўлчамдан гангиган бошларимиз
Мавҳум қолаверар вазифамиз ҳам.

Устимизда тажриба ўтказишар, эҳтимол –
Ердаги тажрибаларнинг давомини
Эҳтимол, одамқуёнларга айланармиз.

Эҳтимол, кутаётир бизни
Ҳали ном қўйилмаган олис сайёрада
Олмос кўзли гуманоидлар.

Ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас,
Номаълум сайёрага учаётган фазо кемасидаги
Вақт капсуласида уйғонганимиздан бўлак.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Янги китобнинг рекламаси ва Ташкент метросининг антирекламаси😀

Читать полностью…

Дил синиқлари

Аёлларга нега “Шахсий хона” керак?

Сиз ёш бола каби юксак тоғ тепасига чиқиб дунёга қарамоқчи, ўша гўзалликдан завқ, роҳат олмоқчи эдингиз ва бу учун ҳаётингизниям беришга розисиз. Аммо сизни кириш эшиги олдидан қайтаришди. Чунки сиз ноқиссиз. Қўлингиз, оёғингиз йўқ. Энди эса дунёнинг ярмини шундай ноқис ҳолда тасаввур қилинг – бирдан қисинган елкалар, абадий руҳи тушиб кетган кўзларни кўрасиз.

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3025

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3026

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | X | Instagram

Читать полностью…

Дил синиқлари

12 сентябрь - севимли шоирим Шавкат Раҳмон туғилган кун.

Читать полностью…

Дил синиқлари

***

Мен сенга ўзимни раво кўрмайман,
Ва сенда дардимга даво кўрмайман.
На Одам эмассан, на ато эмас,
Менам ўзимни ҳеч Ҳаво кўрмайман.

14.08.2024 й

@Guljamol_Asqarova

Читать полностью…

Дил синиқлари

Bugun Xalqaro mushuklar kuni edi. Sal qolsa unutibman. Erkatoy mushugim Mushkani va barcha qarindoshlarini tabriklayman😂 Idishchagiz siz yoqtirgan korm va toza suvga limmo lim bulsin musuchalar😀

Читать полностью…

Дил синиқлари

100 йилда ҳам ўзгармаган ҚЎРҚУВлар

БИЗ КИМ ВА НИМАЛАРДАН ҚЎРҚАМИЗ?

Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизнинг чўпдан ҳадуги бор», дегандек, шу вақтда иштонлик инсон — ҳадуксиз одам эҳтимол йўқдир. Туркистон истатистиқа идорасининг кейинги йиқған ҳисобига қарағанда, иштонсизлар банаъжи кўпайибдирларки, биз уларни айнан қуйида кўчирамиз:

Мустамлакачи — аччиғланған чоғида сирининг очилишидан қўрқадир.

Ҳар турлук идора мудирлари — сайлов яқинлашса мансабдан тушиб қолишдан қўрқадирлар.

Янги кўз очқан ҳисобсиз ўзбек шоирча ва шоирачалари — минг машаққат билан азобланиб ёзған шеърларининг газеталарда босилмай қолишидан қўрқадирлар.

Тутантируқсиз мақола ёзишға ўрганган муҳаррирлар — тўсундан тегиб қолатурған танқид калтагидан қўрқадирлар.

Бой ва совдагарлар — айниқса буларнинг қўрқунчлари поёнсиздир…

Чунончи: дўкон совдаси яқинлашса, ижарани ошириб юборатурған яканчилардан қўрқадирлар, қўллариға кўпроқ пул йиғилиб қолса, моллар ошиб, пул қурсининг тушиб кетишидан қўрқадирлар, қўлида анчайин қоғоз кўтарган кишини кўрсалар «торғовой налўг» тушмоғидан қўрқадирлар, рўза ойи кириб закот бериш эска тушса, моллар ҳисобини олишдан қўрқадирлар… Ҳар ҳолда бу дуркум халқ учун ер ҳам қўрқунч, кўк ҳам қўрқунч. Фақат қоро ернинг остиғина тинчдир!

Камбағал деҳқон ва ишчилар — кун сайин бозор баҳосининг бирга бир кўтарилишидан қўрқадирлар.

Ҳукумат идораларидаги порахўрлар— порахўрлиқ билан кураш бошланғандан бери ўзларининг сояларидан ҳам қўрқадирлар.

Кўкдаги булутлар — ёғмай деса Худонинг буйруғидан, ёғай деса ердаги махлуқларнинг чиртинг-пиртингидан қўрқадирлар.

Ўзбек хотунлари — эрларининг калтагидан, қизлари кўчага чиқай деса оналарининг туртугидан қўрқуб, песлар моховдан, моховлар песдан, аживалар тараладан, таралалар аживадан; қисқаси катта-кичик, ясси-япасқи, қинғир-қийшиқ, узун-қисқа ҳаммалари ҳам қўрқоқдирлар…

Ман нима ва кимдан қўрқаман?

Айниқса, маним ишим жуда ҳам қийин: ёзай десам, ошна-оғайнининг шўртумшуқлиғидан, ёзмай десам «Муштум» поччанинг жекиригидан қўрқаман.

Яна бундан бошқа қўрқатурған икир-чикирларим:

— Эски шаҳар кўчаларидан юрсам, бетимга лой сачрашидан қўрқаман.

— Ёғмур ёққан кунларида Эски шаҳар расталарининг ағнаб кетишидан, совдагарларнинг тўнғуз қўпишидан қўрқаман.

— Билим юртлари ёнидан, бошланғич мактаблар қаршисидан ўтуб қолсам, истиқболдағи алвир-шалвир ўзбек маданиятидан қўрқаман!

Ҳарҳолда маним ҳам қўрқунчларим ўзимга етарлик…

Ассалому ала маниттабаъл-худо.

Жулқунбой (Абдулла Қодирий).

«Муштум» журнали, 1923 йил, 1 май, 7-сон, 6-бет.


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

Дил синиқлари

Тилла мени шу вақтларда қийнаётган, тушкунликка солган, лекин сўзга кўчиролмаётган ҳисларимни тушунтириб берди, гўё ичимдагини билгандек, изоҳ кутаётганимни сезгандек. Ўқиб йиғладим. Яқинларимга севгиларим - бўйсуниш ва уларга яхши бўлсин учун ўзимдан кечишга ундайди, аммо англаганим барибир ҳечкимни асролмайман, қутқаролмайман. Севгиларим истаган пайт мендан кеча олишини тан оламан. Севгиларим Инсон бўлишга имкон бермайди, аёлликни турли туман мақомларидан чиқишга қўймайди. Севгиларим сукутга чорлайди, дод солишга қўймайди. Ичга ютилган исёнлар бир кун жазавага солади деб қўрқаман. Севгиларим бўлмаса, оғриқларим бўлмасди. Аммо севгиларимсиз яшолмайман ҳам, демак бу мангу оғриқ. Аёл севгиларини кечириб кечириб ўзидан кечади. Якунда ҳеч вақосиз қолади. Азалий қонун: севги фақат фидолик талаб қилади, ўзингни қуйи даражада кўришга мажбур қилади. Ҳеч кимга боғланма, севма, қутқарма, қарам бўлма деганинг бекор, аёл буюк севгиларсиз, ҳиссиз яшолмайди.

Читать полностью…

Дил синиқлари

#review
#longread
#hikoya
#orqa_fon

Qani, taqdirim odam shaklida bo‘lsa-yu, yuziga tupursam.


©️Gulnoz Mo‘minova
"Chalaxotin yoxud yer ostiga maktub"

Mart oyidan buyon #orqa_fon – Santuagara aytganlariday: "Ikkinchi jins buhroni" davom etib kelayotgani ko‘pchilikka ma‘lum bo‘lsa kerak. Shu paytgacha oltita ayol ijodkorlarning yozgan hikoya, esse, maqolalari e‘lon qilingan bo‘lsa, rostini aytsam, shundan ikkitasini o‘qib chiqqanman. Biri Tillanisoniki, ikkinchisi – bugun o‘qiganim Gulnoz Mo‘minovaniki. Va ikkalasini ham o‘qishingizni qattiq #tavsiya qilaman.

Gapni qisqaroq qilib, Gulnoz Mo‘minovaning hikoyasiga to‘xtalsak. Hikoya qisqaligiga qaramay, ichida millionlab hislar mavjud. O‘qir ekansiz, yuragingiz shunchaki emas, rostakamiga siqiladi. Menimcha, yozuvchi bunda yozganlarini faqat ayollar anglay oladi. Nega menimcha deyapman, haqiqatda shunday. Bu gapga "Tanasi boshqa dard bilmas", – deganlari oz bo‘lsa-da mos tushadi. Qarshi jins vakillari qancha urinmasin tushuna olishmaydi.

Inson tanasining bir yeri sal jarohatlansa qay holga tushadi? Endi siz butun boshli tana a‘zosining saraton sabab olib tashlanishini tasavvur qilib ko‘ring. Hatto hammadan ko‘p sevadi deganlaringiz ham sog‘lingizni yo‘qotganingizda yoningizda turmasliklari, shuncha jismoniy azobingiz kamday xiyonatga uchrashingiz... – bularning bari – dard ustidagi chipqonlar sizni battarroq hayotdan, taqdiringizdan nafratlantiradi. Taqdiringizning yuziga tupurish*ni istaysiz. Hech qanday balandparvoz gaplar ovutmaydi, yaxshiliklar, yaxshi kunlar kelishini kutmaysiz, hamma dard-alamlaringizni unutishingizga, barcha-barchasi o‘tib, ko‘rmaganday bo‘lib ketishingizga ishonmaysiz.

Hikoyani o‘qirkanman, ichimda nimadir uzildi. Anchadan beri bunchalik qalbni titratadigan nimadir o‘qimagandim. Boya aytganimday, o‘qib ko‘ring, yaxshilar.

Negadir, asarni o‘qiganimdan so‘ng, Gulnoz Mo‘minovani bag‘rimga bosgim keldi.

Samo

@HamKitob

Читать полностью…

Дил синиқлари

ОЙНИНГ ОРҚА ТОМОНИ

қалбим –
Ойнинг орқа томони
уни ҳеч ким кўра олмагай
ҳатто мен жондан севган кимсалар ҳам
улар бир ишда хўп моҳирлигин
тан олмоқ даркор –
қалбимга тупурган чоғларида
мўлжалдан адашишмас сира
яхшики, Тангри менга
жуфт денгиз ато этган
қачонлардир
Ойнинг орқа томонидаги
денгизлардай
сувлари дунёга кўринмас
икки денгиз
шу денгизларнинг шўр оқимлари
муттасил ювиб турар
қалбим юзидаги тупукларни

2023, ноябрь
Г.М.

Читать полностью…

Дил синиқлари

🖊️ИЮЛЬ ҚЎШИҒИ

Жаннатда тушимга кирган сен эдинг –
Ғилмон кулгисида кулган сен эдинг.
Қалбимни яланғоч кўрган сен эдинг,
Қалбимнинг маҳрами бўлолмадинг-а.

Жавзо шамоли хўп совурди мени,
Саратон балиқдай қовурди мени.
Ўнгарилмас қилиб бир урди мени
Тақдир – зарбасини англолмадинг-а.

На мен Билқис эдим, на сен Сулаймон –
Тожу тахт бўлмаса, шартлар ҳам осон.
Энг оддий шартга-да қолдирмай имкон,
Муҳаббат гаровин тўлолмадинг-а.

На оғоч, на гулга парвонг бор эди –
Чун юракда ажиб маъвонг бор эди.
Гарчанд Мажнунликка даъвонг бор эди,
Мен билан қўшилиб ўлолмадинг-а,
Қалбимнинг маҳрами бўлолмадинг-а...

✍🏼Гулноз МЎМИНОВА

/channel/SHohiraHamro

Читать полностью…

Дил синиқлари

Tez kunda...

@bookuzbekistan

Читать полностью…

Дил синиқлари

Гулноз опадан июлский қайноқ ва оғриқли бир шеър! Тандирдан ҳозир чиққан

АЛЬБИНОСЛАР

(Дўстларимга бағишлайман)

Бошқаларга ўхшамас асло
Теримиз, кўзларимиз,
Қош-у киприкларимиз ранги
Қуёшга тик қаролмаймиз улар сингари
Улғайган чоғда ҳам
Фарқ қилмаймиз  дунёнинг  соф ва ожиз гўдакларидан,
Қуёшнинг  озурда  болаларимиз.
Одамзотнинг  борки кулфатида бизни айблагайлар –
Қачонки етилса бир исён,
Қачонки ҳаддидан ошса бир зулм,
Қачонки бир қурбонлик эҳтиёжи туғилса,
Бизга қадалгайдир  ҳадафлар,
Найзалар бизга тўғриланар,
Камонлар тортилар биз  томон.
Биз бўлсак
Аниқ  кўролмаймиз  овчилар  юзини,
Ҳужум қай томондан бўлишини чамалай олмаймиз ҳатто:
Шу боис гўдакларнинг кўзларидай
Маъсум  кўзларимизни  ярим  очганча
Кутамиз, сўнг лаҳзани жим кутамиз...
Зотан, бизлар  туғилишдаёқ
Ўлимни бўйнига олганлармиз
Ҳаётга жон-жаҳдимиз билан
Тармашиб олмаймиз бошқалардай
Уни озод этажакмиз
“Қўйиб юбор” деган заҳоти!
Одамлар биздан  нафратланар,
Биз одамларни қаттиқ севамиз.
Одамлар биздан  жирканишар,
Биз  қаттиқ  интиламиз уларга.
Бир-бировга жўр бўлганча 
Қайта-қайта ўтинамиз  одамлардан:
- Гўдакларни чавақламанг!
Қизчаларни зўрламанг!
Шаҳарларни ёқманг!
Раҳмингиз келсин ҳар шом
Шаҳид  Ғазо  рангида ботаётган Шафаққа ...
Даҳл қилманг мазҳабларга, эътиқодларга...

Яхшиси, бизни танланг қурбонлик учун
Овчи йўлланг  ортимиздан  Африка шаманларидай
Зотан, бизлар  одам эмас –
Альбинослармиз!

Г. Мўминова

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

ПАРЧАЛАНИШ
Тангрининг одатий куни.
Исмим овозингда олтига бўлиниб ётар...
Менинг эса
Қалбимда на ранж, на шафқат, на севги...
Шунчаки унутмоқ истайман барини
Ўзимдан кечиб, дунёдан кечиб
Игнашакл ёғдуга осилиб ўйнагим келар
Болаликда ҳалинчак арқонига осилганим каби
Ғазабнок овозингда гирён қолиб кетган исмим
Ёлворади мени йиғиб ол, дея,
Менинг эса парвойим палак:
Деворга урилган кўзгу парчаларидай
Аёвсиз майдаланган тақдир олдида
Сен нима бўпсан, дейман бўлакланган исмимга.
Сезаманки, аста кўтарила бошлар
Ичимда кулча бўлиб ётган илоннинг боши
Шундоқ ҳам енгил вазним
Яна 20 грамм енгиллашишини истайман
10 дақиқа-ю 38 сониялик
Имкон сўрамоқ истагум Абадиятдан

Гулноз МЎМИНОВА

12.07.2024

Читать полностью…
Subscribe to a channel