“Мен бу остонадан бошимни олмайман”, деди Мажнун Лайли остонасига бошини қўйиб…
“Лайли ва Мажнун” асаридан
🍂 @orzu_hayot_ijodi
Suyunchi beriiing!
Youtube kanalimizda “Aslida” nomi bilan yangi loyiha boshladik.
Ertaga dam olish kuni-ku. Bemalol, shoshilmay shu suhbatni ko’rsangiz bo’ladi. Gulnoza opa oddiy ayol emas, intellektual shaxs. Shuning uchun suhbatimiz ham ma’rifiy bo’ldi, desak adashmayman.
Suhbat davomida jamoatchilik nazarida turgan mavzularga boshqacharoq nigoh bilan qarashga, bizga ko’rinayotgan haqiqatlarning aslida qanday ekanligini anglashga intildik.
Ko’ring, yoqsa-yoqmasa, ulashing, fikringizni biz bilan bo’lishing.
https://www.youtube.com/watch?v=wY3lcYJtdIg
@abbosova_mehrinoz
Аёллар катта иш қилади: фарзанд туғади, аммо фикр туғмайдилар; бу ишни эркаклар бажаради, деб ёзган экан Толстой.
Сиздан бунақа гап кутмагандим, Лев бобо 🧐
@mittihaqiqatlar
https://telegra.ph/Maktub-05-04-2
Сизга айтарларим кўп эди. Дилимда сизни хурсанд қилиш иштиёқи бор эди. Сизни шу гал кузатганимда кўнглим ҳеч ёришмади, дадажоним. Эсон-омон қайтсин, деб дуода эдим. Қайтдингизу тўрт кунга яшадингиз. Дийдорга улгурмай қолдим. руҳингизга ором тилайман, дадажон.
Настарин ВОСУҚИЙ
***
Хавотирланма!
Мен бу танҳоликда қолмасман узоқ,
Бир куни, ниҳоят,
Ўлим мени етаклаганча
Олиб кетар бу сершовқин кўчалардан.
Хавотирланма!
Ўлим ўхшамайди ҳаётга,
Бордир унинг сахий қўллари
Ва кимнингдир қўлидан тутса,
Қўйиб юбормагай тоабад.
***
Мажнунга эврилмоқ –
Бир аёлнинг қасосидир,
Сенинг Лайлинг бўлолмаган
Аёл қасоси.
***
“Назминг жуда маҳзун”, дейсан.
Азизим!
Қайғудан ҳомила кўтарган аёл
Қувонч туғиб бермас ҳеч қачон
рус тилидан Г.Мўминова таржимаси
***
Бир-бировни аямаймиз ҳеч,
Бундан зарра пушаймон ҳам йўқ.
Сўзлар – гўё қайралган қилич,
Кўзқарашлар – заҳарланган ўқ.
Юз ўгириб бир-биримиздан,
Туйғуларни қиламиз хафа.
Шикастланган иззати билан
Ҳайрон боқар биринчи даҳа.
О, дафъатан Қуёш нуридан
Асраганча хира кўзимни...
Нечун энди елканг ортида
Зирҳлангандек сезмам ўзимни?
Йўқ менда сен излаган ҳузур,
Мен ҳам сендан топмам ҳаловат.
Эскирган ишқ ўрнини мағрур
Ишғол этмиш янги адоват.
Сен ҳам қара, кўча эшикни
Иккиланмай беркитар сурур.
“Биз йўқ қилдик бир-биримизни,
Биз йўқ қилдик, Худога шукур”*.
*(Усмон Азим сатри)
Гулноз Мўминова
Тўртинчи кун
"Аёл бўлиб туғилма Шарқда".
(Гулноз Мўминова)
***
Тунларни малҳамдай эзди мунажжим.
Оламни сир босди, Одам ўзгарди.
Мусича тушидай маъсум кечани
Чақмоқлар тирнади - серзарда.
Ҳавони гиёҳлар ифори тутди,
Афсунлар - чирмовуқ, осмон сим-сиёҳ.
Осмондай сим-сиёҳ андуҳни ютиб
Ўз ичига чўкиб кетди Ой.
Кунларни ковлади чоҳдай
мунажжим
Оламга сир тушди - аланга тушди.
Боғлар оҳанг билан тирик мавсумда
Масиҳ овозини йўқотди қушлар.
Сувга шакл солди баҳайбат соя
Шамолдай соврилди ва тинди кўнгил.
Шамоллар суронин кўнглига қамаб
Гулбарглар ичига чўкиб кетди Гул.
Мавсумлар ўзгарди.
Aфсунлар синмади.
Ойқизлар, Гулқизлар тупроқ бўлдилар.
Ёмғирлар тинмади, шамоллар тинмади,
Чақмоқлар юзида титроқ бўлдилар.
Мунажжим йиғлади,
мунажжим ёлворди,
Ердан осмонгача кўкарди ғусса:
"Худоё,
сир ютган бу кўҳна ғорларни
Нима бўлар ахир,
уйғотсанг".
Башорат Отажонова
@mittihaqiqatlar
Тушимда шеър ёзгандим. Камдан-кам бўлади бу ҳолат. Ҳозир эслаб, қоғозга туширдим. Алжирашга ўхшаб кетса, кулмайсизлар, Минг қилсаям, тушда ёзилган.))
Читать полностью…Биринчи кун
Мадина Норчаева
Тунга эргашолсанг,
Чекинса қўрқув
Зулмат суянганча ишқ - асосига
Узоқ йўл бошласа
Шивирласангу
Розиман, деёлсанг Ҳақ жазосига.
Эргашсанг,
О, гарчи манглайи қаро
Юлдуз сепиб турса жароҳатингга.
Илғасанг бу сарсон оламлар аро
Етмоғинг мушкулдир ҳаловатингга.
Сўнг кетсанг
Кечанинг тутиб баридан
Билмам, ким бу қисса поёнин билар.
Ахир қушлар қайтар,
Қайтар фасллар,
Кетганлар хунини келганлар тўлар?
Барибир эргашсанг
Журъатинг етиб
Томирларинг - кишан узиб чиққани.
Англарлар, қачондир зулмат оламга
сенинг кўзларингдан сизиб чиққанин...
@mittihaqiqatlar
***
Айиқ бўлсанг – ўнгирингда отарлар,
Бўри бўлсанг – адирингда отарлар,
Илон бўлсанг – заҳринг учун сотарлар.
Сен ортга боқма. Қоч!
Қуш бўлсанг гар, чарх ур кўкда – тинмагин,
Қишловда ҳам бу ерларга қўнмагин,
Галабошинг “кел” деса ҳам, кўнмагин,
Эрк сари шош!
Аямасдан набототни қуритдик,
Ўзни оқлаб, “Қизил китоб” юритдик,
Ҳурлар эккан гиёҳларни хўр этдик.
Диллар – яланғоч.
Қоя – ўққа учган айиқ тимсоли,
Шамол бўзлар Она бўри мисоли,
Сел урган ҳув ерлар – ҳурлик уволи,
Топилмас илож.
Тўрга солиб бургутлару сорларни,
Овлаяпмиз кўзда ўти борларни.
Хуллас, ўзга бўшатяпмиз ғорларни –
Кўзимиз оч.
Гулноз МЎМИНОВА
ЭЙ, АПРЕЛ...
Эй апрел, чорла бугун ёлғон базмига
Жинларинг, ёсуман, алвастиларинг,
Жаллоду, иблису, аласчиларинг,
Кўзбойлоқ, тузоқчи, қафасчиларинг...
Юлдузларни ўйиб осмон нақшидан
Ёсуман, ўрнига кўзларим қоқсин.
Алвасти қуёшни чалсин дойрадай,
Тунни кунга ювиб чимилдиқ тақсин.
Эй апрел, ёлғоннинг тўйини қиздир,
Кўзбойлоқ, денгизни келтирсин алдаб.
Ҳовучлаб тўлдирсин қирқта қозонга
Ўчоққа ўт ёқсин суягим қалаб.
Эчкилар маърашин тўёна учун
Жинларинг қирлардан тушсин елкалаб.
Қалдирғоч тушларин аврасин шамол,
Баҳорим пойига тўксин эркалаб.
Эй апрел, тўй қилсанг тўйдай бўлсин-да,
Ойнинг қошларини терсин аласчи.
Нурига юрагим қонларини сурт,
Кўйлак тикиб берсин унга атласчи.
Сочининг ҳидини жингалак қилсин,
Қафасчи, бошига тақсин тиллақош.
Лабига исмимни ёзсин қонатмай,
Тақдир сурат чизсин, тирноқ битиктош.
Эй апрел, шайтон ҳам рақс тушсин майли,
Ой чорлаб ҳомила қилсин қўшиқдан.
Жаллодинг болтасин чалсин рубобдай,
Бехато зарб урсин, бўйним қошиқдай.
Ой шодон йўл олсин янги маконга,
Базмингни тугатгин, лашкаринг чақир.
Очиқ кўзларимни тикишдан аввал
Ҳаммаси ёлғон де, ёлғон деб бақир.
Эй, апрел...
Эҳ, апрел...
✍️ Азиз САИД
АПРЕЛЬ КУНИ
Далли шамол
Гулбарглар билан
“Севади-севмайди” ўйнар
Укпар соябон тутган
Қоқигуллар –
Термилар ошиғин йўлига
Ҳар очилган
Ғунча ичидан
Чиқиб келар бир Дюмчахон
Нам қирғоққа
Тумшуғила
Янги миххат ёзар сув қуши
Гўзаллик кучига
Дунёни
Такрор инонтирмоққа
Бошқа эртак тўқийди апрель
#hoziryokihechqachon
Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизлари билан боғлиқ ҳодиса юзасидан фаол аёллар ижтимоий чиқишлар қилишмоқда.
✍She'r : Gulnoz Mo'minova
🖼Montaj: Shalola Safatosheva
🎭Ijro : Sharq ayollari
Каналга уланиш:
@ishonchuz_official
Туғилмоқ азоби муборак бўлсин, кичик хоним.
“НОКТЮРН“
Нодирабегимга
Две женщины живут во мне.
Страдают – обе.
Людмила Клочко
Икки аёл яшар ичимда:
Бири тонгда туриб кайфи чоғ,
Қушчаларга қўшилиб куйлар –
Гўё қайғу бўлгандек адо.
Уни ҳар кун кутишар шодон
Маскарадлар, шоу, суҳбатлар.
Атрофида солади сурон
Қаҳқаҳага тўймас улфатлар.
Туш ҳам кўрар ҳаммага ўхшаб:
Таъбирлари юзаки, содда.
Руҳида ҳам ўт эмас энди,
H2O аталмиш модда.
Оқшом чўкса, ойна олдига
Мукка тушиб, бошлайди йиғи:
Шунда чиқар вужудқолипдан
Унинг қари, рангпар шериги.
Бири боқар ҳасрат-ла, бири
Кулар эски девоналардай.
Сўнг иккиси қучишар, узоқ
Кўришмаган дугоналардай.
08.07.2017
Гулноз Мўминова шеъри
@Guljamol_Asqarova
***
Энди унутилиш учун мутлақо ўлмоқ шарт эмас.
Ишон, тирикларни унутиш анча қулай
Марҳумларни унутишдан кўра –
Улар рўёларингга аҳён-аҳён кирар,
Дуога эҳтиёжлари оз марҳумлардан кўра.
Севгилари кучли марҳумлар севгисидан.
Ярашмас тириклар мозорига
Чечаклар, кўзёшлар, хўрсиниқлар
Истаган сўзингни айтолмайсан улар ҳақда.
Тириклар мозорида чироқ ўчиши билан
Ёна бошлар марҳумлар мозорин чироқлари
Руҳлар жамлана бошлар тириклар зиёрати учун
Эй сен, дўстим эканлигин ўзи-да билмас дўст,
Бу зиёрат қўрқинчини мендан –
Тириклигидаёқ унут бўлган одамдан сўра.
Ишон, унутилиш учун мутлақо ўлмоқ шарт эмас.
Октябрь, 2021
Гулноз МЎМИНОВА
***
Сўз – капалак,
Учиб чиқар шоир оғзидан,
Бу ажиб лаҳзани
Кўролмагай қаламдан ўзга.
Кўрганида балки
Ақлдан озарди
Отнинг кавш қайтаришин
Кўрган кимсадек.
Сўз – капалак.
Уни қувламоқ сурури
Тотли эрур тутмоқ завқидан.
03.04.2023
Ҳалина ПОСВЯТОВСКА (Г.М. таржимаси)
МЕН – ЖУЛЬЕТТА
Мен – Жульетта
Ёшим 23да
Қачондир севгини татиб кўргандим
Аччиқ эди у
Бир финжон қора қаҳвадай
У тезлатди
Юрагим зарбин
Қаттиқ ҳазиллашиб вужудим билан
Уйғотди ҳисларим
Ва кетди
Баланд айвонимда
Таъзим қилганча
Чорлагайман уни:“Қайт ортга!”
Қичқираман: “Қайтар
Оловни!”
У ўпган лабимга
Қайтмади ол ранг
Мен – Жульетта
Ёшим минглардан ошган
Ҳануз тирикман...
#tilimiz_uchun
#ulashing
Urrraaa!
O’zbekcha Vikipediya Markaziy Osiyoda 1-o’ringa ko’tarildi!
Oʻzbek tilidagi maqolalar soni 233 mingdan oshib, butunjahon Vikipediyalar tizmasida 45-oʻringa koʻtarildi. Shu bilan birga, qozoqcha Vikipediyani ortda qoldirib, Markaziy Osiyodagi vikipediyalar ichida birinchi oʻringa chiqdi. Eng muhimi sifat va mazmun birinchi o’rinda saqlanib qolmoqda.
Bu natijaga erishishimizda minglab tilimiz fidoyilarining hissasi katta.
Dunyoning eng kuchli 10 taligi sari
olg’a!
O’sha gap: “O’zbekistonni alishmasman boshqa jahonga,
O’zbekiston tengdir O’zbekistonga:))
P\s: Suratda Bo’stonliqdagi “WikiOromgoh” ishtirokchilari
@abbosova_mehrinoz
Чарльз БУКОВСКИ
УЙҒУНЛИК ТОВУШЛАРИ
Аскарлар қуролсиз машқ қилар
Мозорлар бўшаб қолар
Товуслар учар ёмғир орасидан
Даҳолар зина бўйлаб пастга тушар табассум ила
Емак ҳаммага етар, ижара ҳақига пул бор
Фурсат ҳам етарли
Қаримаслар хотинларимиз
Мен ҳам кексаймам
Олмос кўзли узук ялтирар дайдилар бармоғида
Гитлер саломлашар яҳудий билан
Бироқ ҳавода анқир куйган эт ҳиди
Мен олов туташган пардаман
Мен айландим сув оқимига
Мен стаканнинг кескир қирраси
Мен қонман
Митти қизил шиллиққуртман
Судралиб ини томон кетаётган
Гулноз Мўминова таржимаси
@bukovski_ijodi
ҚИЗИЛ ГУЛ
Апрель болалар туғар
Бармоқ катталигида
Сўнг пионгул ғунчасида
Улғайтирар уларни –
Яшил қўнғизларга қўриқлатиб.
Биз эса сен билан
Лабларимиз қонагунча
Фўруғ*дан айтамиз:
“Қизил гул, қизил гул, қизил гул”...
Токи қизил тусга кирсин апрель кўчаси,
То шафақлар улуш олсин фасл юзидан,
То қизғалдоқ қадаҳини рангга тўлдирсин,
То ишқ аҳлин сурур эмас, ғусса ўлдирсин –
Қадимдагидек...
То қизил гул эшкак бўлсин Тонг кемасига,
Кема туйғу тўлқинида тебрансин токи,
Капалаклар лангар боғлаб Кун ёлқинига,
Қанотларин жуфтлаганча тин олсин ёки –
Тинмасинлар...
Зотан, бугун милён дудоқлардан
“Қизил гул” тўкилар –
Ризоликлар, афсуслар,
Севикли, севиксиз исмлар,
Бут ва ярим изҳорларга қўшила.
Тикилсанг, қаршингда
Яна бир Қизил денгиз пайдо –
“Қизил гул” тошқинини
Симиролмас рўзадор Дунё.
*Фўрўғ Фаррухзод
Бир китобни ўқияпман. Болалар нафақасини биринчи бўлиб Ҳазрати Умар (р.а) жорий этган эканлар. Мен учун янгилик бўлди.
Читать полностью…⚡️Эрталабки факт.
Онанинг овозида фарзандда эндорфин ва бахт гармонлари ишлаб чиқарилиши кучаяр экан.
Ва бу оғриқни пасайтирар экан.
Хулоса : Онангиз билан кўпроқ гаплашинг.
@acramov 👈 обуна бўлинг
“Ҳеч қачон шошилишга ҳожат йўқ. Ҳеч қачон бирданига порлашга ошиқмаслик керак. Ҳеч қачон кимнингдир иккинчи номи бўлиш зурур эмас, шахс ҳамиша ўз шахсини яратиши шарт. Биз ҳаммамиз осмонга қараб талпинамиз, бирданига учгимиз келади, аммо… ҳаёт қанчалар хосиятли, қанчалар лаззатли, бисёр неъматли бўлиб кўринмасин, унинг жафо ва ғуссалари-да шунчалар қудратлидир”.(Виржиния Вульф)
Читать полностью…***
Бир таклиф бор, дўстларим,
Ўпкамизга ўтириб қолган
Чангларни йиғиб,
Гувала қуямиз келажак учун.
Сув муаммо бўлмас шу кунлар –
Машиналар сузар шаҳар кўчаларида
Замон афсунгари
Қармоқ ташлаб ўтирар “иномарка”ларга
Замон “Герника”син сиғдирар холст йўқ.
Ичимиздаги қаҳратонни
Амаллаб чиқарган эдик
Энди умидсизлик руҳи эгаллади уни
Ундан қутилиш деярли имконсиз
Имконлари бой берган дунёда
Гул хунини гулдан сўрарлар
Хўрланган қизига шапалоқ тортиб:
“Қиз бўлмай ўл!” деган бадбахт онадек
Шу сабабдан
Ҳеч нимани ўйламаймиз.
Ахир, охири йўқ ўйлар –
Миямиздаги ўргимчакнинг озиғидир
У лаҳза сайин ўсиб борар
Спилберг фильмларидаги махлуқлардек
Таклифимни ўйлаб кўринг:
Ўпкамизга ўтириб қолган
Чангларни йиғиб,
Гувала қуямиз келажак учун...
Гулноз МЎМИНОВА
✍She'r : Gulnoz Mo'minova
🖼Montaj: Abdukarim Zaripov
🎭Ijro : Sharq ayollari
#hoziryokihechqachon
Boshqa sahifa, guruh va platformalarda bemalol ulashish mumkin!
Туғилган кунинг муборак бўлсин, Нодирабегим🙏
Сени кўп яхши кўрамиз ва Гулноз таърифида меҳримизни изҳор этамиз.
Бир ажиб китобсан, саҳифаларинг бахтдан, шодликдан ёруғлансин.
БУ ҚИЗ
Цвейг ҳикояларининг
Аёл қаҳрамонларига менгзар –
Зоти фаришта бўлса-да,
Иблисликка даъвогар.
Сигор тутунила
Беркинишга уринган кўзлари тубида
Жимирлаб ётар қалби
Нефрит кўлидай.
Севгила висолга интиқ бўла
Нафрат ва айрилиқ ҳақда сўзлар,
Дўстларини бот-бот
Қутқармоқ бўлади ўзидан...
Бу қиз Цвейг ҳикояларининг
Аёл қаҳрамонларига менгзар,
Нима кўп дунёда –
Цвейгни ўқимаган эркак кўп.
Гулноз Мўминова шеъри
@Guljamol_Asqarova
***
Баҳор ҳозирча ёввойи –
Ҳали қўлга ўрганмади
Тошлар орасида ғимирлар
Мавсумнинг митти хуфиялари –
Калтакесаклар.
Холларин санашга уринган
Кулранг мушукчадан беркиниб
Тўнкарилиб олар хонқизи.
Болари
Кўринмас лўнжида
Ташир пушти гуллар ҳосилин.
Ўргимчак
Мавсумни чирмаб олмоққа
Бетиним тола тортар...
Баҳорнинг бир замонлар
Хонакилашган
Узоқ қариндоши
Юрак ютиб қарар ойнадан:
-Қўлга ўрганма, Баҳор!
Март, 2023