dil_siniqlari | Unsorted

Telegram-канал dil_siniqlari - Дил синиқлари

275

Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.

Subscribe to a channel

Дил синиқлари

ТУН ДЕВОРИДАГИ СУРАТ
Август салқинида олам жунжикар,
Ёғду пардасила ўйнашар тушлар.
Ғамгин махлуқчадек ҳурпайиб олар
Асрор ёмғиридан уйғонган қушлар.
Тилимлана бошлар гумбази даввор
Олов тирноғида ситораларнинг.
Ҳануз билолмадик: қалбида не бор
Соялар ортидан оввораларнинг?
Баҳайбат саҳнадир Тун деворлари,
Интиқар, югурар, етар соялар.
Мағрурлари бордир. Бор ночорлари...
Бир-бирини мағлуб этар соялар.
Мен-да бир сояман – девор четида
Сершакл висолни кузатгум гирён.
Нега ҳануз жимсан, аёл руҳини
Сояга кийдирган афсунгар инсон?
Шакл соясими, соянинг шакли...
Қалбинг очармикин шу сўроқ – хаёл?
Ҳурликни деворга алишмас балки
Соямдан ажрала бошлаган Аёл.
2020, август.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бугун ёш ижодкор Хуршид Абдурашиднинг туғилган куни. Узоқ ва бахтли яшасин, ижоди гуллаб-яшнасин, биринчи романи туя гўшти емай, тезроқ нашрдан чиқсин.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Dunyo, seni foniy deganlari qanchalar rost...

Читать полностью…

Дил синиқлари

Charosning 5 yoshi

His nima deb so'raysan,
Nimani yaxshi ko'rasan?
Yulduzlarni.
Uchishinimi?
O'sha his - yaxshi ko'rish.
Qachon yulduz uchadi?
Men tarafdan uchsin ikkita.
Nima tilak tilaysan?
Tilamaysan-
Tilaging yo'q hech qanday.
Axir shundoq ham o'zi
Okean ustida shatanoqlab yurgandek
Suv ustida sakrab-sakrab yurasan.
Yo'q sen suzib o'tirma.
Yugurib o'tib ketaver.
Nima deysan, keyin okean
Ummon deyman,
"Baribir bilmayman",
Multiklarda ko'rmaganmisan?
Hech narsani bilmay turib
Sen yashashni bilasan.
Ummonlarning ustidan
O'ynab -o'ynab o'tasan.
Faqat sen, yolg'iz sen.
Boshqaga bekor.
Yig'lab qolsa
Ovutasan ukangni-
Yoqtirmaysan, lekin yig'laganda sevasan.
Sevasanmi deyman, qayerdan mehr buncha?
"Ha, siz yaxshi ko'rmaysizmi ukalarni"
"Ko'raman", "unda nega unga sovg'angizga ham yo'q,
Bizga boru unga yoqmi sovg'a?
Ochog'ingiz yo'qmu, mehringiz yo'qmu"
Bor deymanu,
Ukam tomonga ,
Men bu tomonga qarab jim qotamiz.
Sevgi keng deyman, dunyo keng, Charos.
faqat senga keng dunyo.
Uchi yo'q, qirg'og'i yo'q.
Faqat senga hozircha,
Na savoli, so'rog'i yo'q.
Bizning yulduzlarimizdagi
olis xotiradan
Senli vaqt etagida
To'shalib kengib ketgan dunyo bu.
Bu dunyo bizsiz dunyo.
Qachondir hammamiz bu kenglikni tashlab ketamiz.
Keyin na dunyoga
Na hayotga egamiz.
Keyin hech kelmaydi ertamiz.
Sening tonglaring har kun
Ertaga otadi hali.

Kenglikni o'yna ,
Charos,
Tonglarni o'yna.
Hozircha.
Mangu kenglardan tonglarni otamiz
Senga qarab.
Faqat tasavvurimizda qolgan mangu kenglikdan
Sening keng keng dunyolaringga.
Tonglarni o'yna, Charos.
Kenglikni o'yna.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Г.А.Н.Т. О.га

ГУМАНОИДЛАР

Биз учирган сўнгги дронлар
Уриб туширар
Барча эзгу гуманоидларни –
Уларнинг тушуниксиз
Пажмурда гавдаларила
Тўлар ер сатҳи

Тинмай ўтиб-қайтамиз
Уч бармоқли қўллар, оёқлар устидан

Ногоҳ кўзларида
Ҳаёт сўнаётган гуманоиднинг
Ҳаворанг бошини олиб тиззага,
Сўроққа тутамиз:
-Ростдан Ерликми бизлар,
Айтинг, нима бор бизга бу сайёрада?

Юзимизга ҳадсиз ачинишла боқар
Ўлаётган гуманоид
Ичимизни кемирар
Мавҳум бир даҳшат:

Чиндан Одаммикинмиз?
Қачонлардан буён
Одам аватарида
Яшаб юрган гуманоидлармиз балки?

Балки ҳаётимиз
Кэмерон фильмининг тескарисидир

Идрокимизни
Суткасига бир марта
Телбалик гильотинасида синаб кўраётган
Ҳануз ерлашмаган сезгилардир балки?

Саратон иссиғи
Кўринмас қанотларнида куйдирган
Ёз кечаларида
Сиз ҳам шу ҳақда хаёл сурасизми,
Тобора гуманоидларга ўхшаб бораётган дўстларим!

Июнь, 2022
Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…

Дил синиқлари

Ким ҳайитни қандай кутди, билмадим. Мен учун бу йилги ҳайит ҳаётимдаги энг ёмон ҳайитлардан бири бўлди. Майли, ўтди-кетди ҳаммаси. Бундан ёмонларидан асрасин.

Читать полностью…

Дил синиқлари

***

Kel,
shunchaki birga choy ichamiz,
Ko’zlaringga qaramayman, kel,
Siyosatdan gapirmayman hech,
Nolimayman biror tuzumdan,
Huquqi yo’q insonlar uchun
yig’lamayman bag’ringni tig’lab.
Urush haqda og’iz ochmayman,
Mazlum bilan nima ishim bor?
Qishloqlarda nochor odamlar
bir amallab ko’rsin kunini.
Tirjayaman quyoshga qarab,
tishim oqi ko’rinar faqat
chiqarmayman aslo unimni.
Tushlarimda bosqinchilardan
qutqarmayman go’daklarni ham
qayg’u to’la satrlarimni,
sening bilan ko’rmayman baham.
Aql qursin, tafakkur qursin
Vijdonga o’t tushsin, azizim.
Ahmoq bo’lib yashaylik bir kun
bir daqiqa, hech yo’q bir lahza.
Qachongacha ko’z yosh ichamiz?
choy ichaylik odamga o’xshab.

Kel, shunchaki…

✍️MehrNoz

@abbosova_mehrinoz

Читать полностью…

Дил синиқлари

ҚАНИЙДИ...
Улкан бир қуш тумшуғидан
Тушиб қолган куйинг бўлса.
Девлар бўлса оғаларинг,
Кўҳи Қофда уйинг бўлса.
Узуун арқон эшиб олсанг
Гулчирмовуқ толасидан
Ва арғимчоқ учаверсанг
Икки дунё орасида.
Ёзсанг – оққуш парин берса,
Тонг ёғдуси зарин берса.
Шафақ “ол”ни икром этиб,
“Пушти”ни настарин берса.
Ёлчитмадинг бўлиб Одам,
О, қанийди девзод бўлсанг?
Шалолага яшаб ҳамдам,
Қояга суяниб ўлсанг.
Июнь, 2023
Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Энди унутилиш учун мутлақо ўлмоқ шарт эмас.
Ишон, тирикларни унутиш анча қулай
Марҳумларни унутишдан кўра –
Улар рўёларингга аҳён-аҳён кирар,
Дуога эҳтиёжлари оз марҳумлардан кўра
Севгилари кучли марҳумлар севгисидан.
Ярашмас тириклар мозорига
Чечаклар, кўзёшлар, хўрсиниқлар
Истаган сўзингни айтолмайсан улар ҳақда.
Тириклар мозорида чироқ ўчиши билан
Ёна бошлар марҳумлар мозорин чироқлари
Руҳлар жамланар тириклар зиёрати учун
Эй сен, дўст эканлигин ўзи-да билмас дўст,
Бу зиёрат қўрқинчини мендан –
Тириклигидаёқ унут бўлган одамдан сўра.
Ишон, унутилиш учун мутлақо ўлмоқ шарт эмас.
Октябрь, 2021
Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…

Дил синиқлари

От минишни ўрганмоқчи бўлганлар мурожаат қилишлари мумкин. Ёш бўлганимда борардим. )) Илтимос, гуруҳингизда улашиб қўйинг.

Читать полностью…

Дил синиқлари

УЛАР СЕНИНГ ҚУШЛАРИНГ ЭДИ
Улар сенинг қушларинг эди,
Кафтларингдан ейишарди дон.
Сен умримни тарк этган куни
Озод қилдим уларни, ишон.
Улар эди сенинг қушларинг:
Бир оз кибор, бир оз бевафо.
Қолганда ҳам, қасосинг учун
Мен уларни қилардим адо!
Сен солгансан асли шу кўйга:
Севишади бермоқни озор.
Бугун қайтиб келишди уйга
Юрагимга тиғ уриб такрор.
Гарчи Морзе алифбосидан
Хабарим йўқ, олмаганман ёд.
Қуш тилида менинг устимдан
Кулишарди, солай дедим дод.
Сўнгра тўрни ташладим шитоб,
Қасос охир кўрсатди кучин.
Энди улар беради жавоб
Соҳибининг гуноҳи учун.

Читать полностью…

Дил синиқлари

СУНБУЛА

Сенинг боғингда ўсган
Ёввойи ўтдай юлишар мени.
Эҳтимол Ўзинг, эҳтимол бошқа.
Мен кутаман у кунни.
Ожизман боғингда ўсмасликдан
Сени севмасликдан ожизман мен.
Унгача...
Қон каби ичаман ойнинг нурини.
Яшайман тиконни санчиб бағримга,
Ёд этаман юлиниш лаҳзасин ожиз титроқда.
Унгача...
Қон ичиб ўсаман ҳар куни.
Ожизман, ўсмасликдан ожизман.
Биламан
Муқаррар юлишар бегона ўтдай
Ожизлигимни муқаррарлик измига бериб
Мен кутаман ўша қўлларнинг муқаррар нафратини.
Сени севмасликдан ожизман мен.

Тилланисо

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

ҲАССОСЛИК
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбар шаҳри Мадинада Шомдан келтирилган зайтунни фақирларга тарқатаётган эдилар. Ёнларида ўғиллари ҳам бор эди. Зайтундан бўшаган қопларга қўлини суқиб, ёғли қўллари билан сочларини силарди. Халифалар халифаси сочлари ялтираб турган ўғлига қарадилар. Сўнг момақалдироқдай гумбурлаб, садо бердилар:
– Бу нимаси, ўғлим? Сочларингга ёғ сурдингми?
– Ҳа, отажон. Қопга тегиб қолган зайтун мойидан сурдим.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу оғир сукутга чўмдилар.
– Бирор нарса бўлдими, ота?
– Бундан ортиқ яна нима бўлсин, ўғлим?!
Халифа ўғлининг қўлидан тутдилар, уни чашма ёнига олиб бориб бошини яхшилаб ювдилар. Сўнг шундай дедилар:
– Ўғлим, бу қилган ишинг отангга азоб келтиради. Чунки бу зайтунлар унинг шахсий мулки эмас, балки мусулмонларнинг молидир!
Мазкур воқеа Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу қалбидаги ҳассослик ва иймоннинг даражаси нақадар юксак бўлганидан далолатдир.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ЭНДИ...
Қаҳрамонлар
Аждаҳонинг боши қолиб
Думи билан курашга чиқар

“Сен бахтлисан” хитоби
Миллатни йиғлатар
Кулдириш ўрнига

Оч қурсоқларни
Тўлдирмоқ бўларлар
Мусаффо осмон билан

Осмонни эса
Шу пайтгача ҳеч ким еёлмаган –
Унинг эгаси бор

Эгали нарсалар
Дахлсиз қолажак
Ҳамма замонда

Октябрь, 2021
Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…

Дил синиқлари

“БУЮК ҚУШЛАР” – УЛУҒВОР ҚАҚНУС КУЙЛАРИДИР
Гулжамол иккимизни Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ҳузурига илк бор устоз Икром Отамурод бошлаб борган. “Ёзувчи” нашриёти жойлашган чоғроқ хонада 20-аср ўзбек шеъриятининг уч маликаси – Ҳалима Худойбердиева, Фароғат Камол ва Зебо Мирзо ўтиришар экан. Ўша кунга қадар фақат телевизорда кўрганим – катта шоиранинг виқорли қиёфаси аслзода хонимларни эслатар, сўзларни жуда чиройли, дона-дона талаффуз қиларди.
Дафъатан тирик шоиралар билан учрашиш, боз устига энг севимли уч ижодкор билан рўпарама-рўпара ўтириш ниҳоятда ҳаяжонли эди. Шу боис нималар ҳақида суҳбатлашганимизни аниқ эслаб қололмаганман. Фақат Ҳалима опам шеър ўқиб беришимизни сўраганлари, навбати билан шеърлар айтганимиз, ўзларига маъқул келган мисраларни яна бир қайта сўраб олиб, “бу яхши гап, ҳали айтилмаган гап” деганлари ёдимда.
Шундан кейин қизлар билан гоҳ ишхоналарига, гоҳида уйларига бориб туришга одатландик. Мезбон чеҳрасининг ҳамиша очиқлиги, “айланай сизлардан” деган соф ўзбекона лутф, суҳбат асносида ёш тафовутининг деярли сезилмаслиги – бизни бу қутлуғ хонадонга боғлаб турадиган бирламчи жиҳатлар эди.
Шу кунга қадар Ҳалима опадек мард инсонларни кам учратдим. Дўстлари-ку дўстлари, ғанимлари ҳақида сўз кетганда ҳам, ёмон гапирмасди. Тасаввурга сиғмас даражада иродали эди. Умрининг мотамларида ҳам йиғлаганини кўрмадим. Юраги фарзанд доғида ўртанган кунларда ҳам ўзи шеърга солган Она Арслон каби сокин ва жим эди у. Сабр-у матонати у руҳан эргашган Тўмарис-у Қурбонжон Додҳолар жасоратидан улги эди.
Тақдири Илоҳий инглиз шеъриятига опа-сингил Бронтеларни, американ шеъриятига Сара Тисдейл ва Эмили Дикинсонни, украин шеъриятига Леся Украинкани, Лотин Америкаси адабиётига Габриэла Мистрални, серб шеъриятига Десанка Максимовични, рус шеъриятига Анна Ахматова ва Марина Цветаевани, арман шеъриятига Сильва Капутикянни, 20-аср ўзбек шеъриятига эса Ҳалима Худойбердиевани берди.
Забардаст шоиранинг мураккаб ҳаёт йўлини, сермаҳсул ижоди, ижтимоий фаолияти ҳамда йиллар давомида чоп этилишга интиқ бўлган мисраларини қадимий Қақнус афсонасига менгзагим келади. Ҳалима Худойбердиева ижодини деярли қамраб олган “Буюк қушлар” китоби – узоқ йиллар юрагида исён оловини, бўғзида баралла куйланмай қолган қўшиқларини асраб яшаган улуғвор Қақнус хирмонидир. “Буюк қушлар” деб номланган ушбу назмий хирмоннинг баракаси – муаллиф истеъдодининг юксак даражасидан далолат.
Сўнгги бор устозни вафотидан чамаси бир ойлар аввал “Дугоналар” журнали таҳририятида кўрдим. Ҳар доимгидек руҳи тетик, овози ўктам, либослари ярашимли, севиб тақадиган узуклари жой-жойида эди. Чеҳрасининг тиниқ гулоби рангидан сира хастага ўхшамасди. Гулчеҳра Нуриллаеванинг “Адабиёт” газетасида чоп этилган бир саҳифа шеърини ўқиб ўтирарди. Саломлашиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, газетага ишора қилди:
-Шеърларни кўрдингми?
-Кўрдим, Ҳалима опа.
-Қандай зўр шоирларимиз бор-а.
Янги шеърларимни эшитганида:“Шеърларинг менга “Сильва(Капутикян)ни эслатади”, дерди. Оиламизга совға қилган китобларига битилган дастхатлар “Севимли кўнгил шоирларим” деб бошланади. Илоҳим, Устозимизнинг шу сўзларига муносиб бўлиш насиб этсин.
12.05.2023

Читать полностью…

Дил синиқлари

ИҚРОР
Сўзларимга ишон, севгилим,
Энди Дунё ёлғизлигимизни тўлдиролмайди,
Ёлғизлигимизга бас келолмайди дунё.
Ичимиздаги яширин туғённи –
Кўп йиллик ярадай кўклаган,
Азоб бераётган туғённи
Бостирмоққа уринар нафсиз...
Боз устига энди қалбнинг қоқ ўртасида
Ёвуз бир ўпқон бор – оғзи ёпилмас,
Ҳамма осмонларни юборгай ютиб,
Ҳамма дарёларни ичиб тугатар...
Қачондир қушлар эдик, севгилим,
Тонгда уйғониши билан
Қуёшни чўқилаган қўрқмас қушлар эдик
Дунё бизни Кўкдан Ерга,
Ердан сувга туширди –
Одамбалиқларга айландик.
Ҳолдан тойдик тескари оқимларда.
Энди сузгичларимиз қанотга эврилмас, севгилим,
Ишон, чора йўқ –
Худкуш балиқлардек соҳилга отилмоқдан ўзга

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бахтли яшаш келар қўлингдан,
ва ўтмишни унутмоқлик ҳам.
Аммо хаёлларинг бўлинган,
эй бахтли одам!

Севги эса орқа эшикдан
отилади зумда кўчага,
у кечиккан, бироз кечиккан,
бадалини тўлайди якка.

Сен эса бу тарқоқ хаёлларингни,
кўзгу синиқлари каби жамлайсан.
Турмуш кўрпасига бурканиб,
ўзингни озгина алдайсан.

Тонггача кечади кечалар,
юракда аламли даҳмаза.
имкони бўлсаю, дарбадар
севги бир умрга қайтмаса!

Тақа-тақ ёпасан умрбод
юрагинг эшикларини унга.
Ҳаёт Сенга аталганини
олиб кирар бир кун умрингга...

Хуршид Абдурашид

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

Demokratiya, so‘z erkinligi sarhadi toraygan sari qarsaklarning jarangi ortib boraveradi – Jurnalist Gulmira Musajonova bilan suhbat

Isyonsiz ijod – chin ijod emas. Ayrim qalamkashlarning ochiqchasiga maddohlik qilayotganini ko‘rib o‘ylab qolaman: nima jin urdi uni, boyoqish gaplariga o‘zi ishonarmikan? Lenin va Stalin nomidagi davlat mukofoti sohiblarining asarlari hozir o‘qilyaptimi? Nega xulosa chiqarmaymiz, axir?! Kitobxonning milliy adabiyotdan uzoqlashib borayotganida shunday qalamkashlarning ham aybi bor deb hisoblayman.

Batafsil: http://oyina.uz/uz/article/1808

Rasmiy sahifalarimiz👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Читать полностью…

Дил синиқлари

ТЎРТЛИКЛАР

Менга ойна тутма – ҳақрост, ёмонман,
Буғдой орасинда қолғон сомонман.
Ҳар шаъмнинг қисмати эриб битмоқдир,
Балки ярмим қолғон, балким тамомман.
***
Қачонким, узлатни муддао этсанг,
Қалбинг кишанларин баддуо этсанг.
Бир юмуқ лолани топиб, сиёҳдон,
Бир ҳазин атир*ни гулсиё этсанг.
***
Жонга илдиз отган исмлар ёлғон,
Умрингга қўшилган қисмлар ёлғон.
Тегрангда айланган серпардоз сўзлар,
Кўзингни авраган тилсимлар ёлғон.

*атиргул
Июль, 2023

Читать полностью…

Дил синиқлари

ИЮЛЬ

Кўнглим қудуғини қуритди июль,
Мендан чиқиб кетди юввош гиначи.
Турибман – қаршимда охири йўқ йўл,
Теграмда бир гала сариқ ниначи.

Надоматнинг тахир ҳосилини кенг
Этагимга сола қаҳ-қаҳ отар ёз.
Шу лаҳзада ўлмак шаҳидликка тенг,
Шу лаҳзада ўлмак тирикликдан соз!

Саратон баргларга олов уфурган,
Қара – кузни кутмас хазонлиғлар бор.
Кўнгил қудуғига беўй тупурган
Кимсаларга наҳот омонлиғлар бор?

Ким у?
Йўлга чиқмиш куннинг тиғида?
Ким у?
Кетаётир ожиз аланглаб.
Инонч ва шаккоклик оралиғига
Тикилган дор узра руҳим саланглар...

Маъносин йўқотди муқаддасликлар,
Бир дуо қолмади – бўм-бўш ҳовучим.
Ўчгач қалбимдаги жами битиклар,
Нафратим Иблисла кетар қовушиб.

Унгача эгнимда олов кўйлаги,
Унгача юз берар вулқон совиши.
Ларзага келтирар умринг йўлагин
Учрашган тошларнинг қарс-қурс товуши...

Гулноз МЎМИНОВА

/channel/dil_siniqlari

Читать полностью…

Дил синиқлари

Парвоз соғинчи

Мен умримни қушларга дон каби сочиб бердим,
Урвоғу ушоқ экан, нон каби сочиб бердим,
Ва қушларга дунёнинг эшигин очиб бердим!
Хайр-хуш ҳам айтмайин қушлар учиб кетдилар.

Бир ютим ҳаққим билан  бир дунё бахт изладим,
Йиртиқ ковушим билан бир тилло тахт изладим,
Қуёшдек қизиб бордим, қайтаримда музладим!
Кафтимга куҳ-куҳласам музлар кўчиб кетдилар.

Йигитнинг белбоғида кўзимни боғлади ишқ,
Қизиган темир босиб, кўксимни доғлади ишқ,
Ўша доғлари ичра кўнглимни чоғлади ишқ,
Нақшлар қолди фақат, доғлар ўчиб кетдилар.

Дунё ноғорасига ўйнаб-ўйнаб чарчадим,
Бармоғим қарсиллатиб, қийнаб-қийнаб чарчадим,
Кулолдек хом лойимни ийлаб-ийлаб чарчадим,
Қайтиш хабарин берсам... руҳлар чўчиб кетдилар.

Шу қирқ йиллик сайримда сайёраларни кўрдим,
Оқ булутларни ўпган тайёраларни кўрдим.
Овга чиққан овчимни кийикдек кутиб турдим,
Овчим эса қонимни ичиб-ичиб кетдилар.

Барибир бу дунёга келганим яхши бўлди,
Келмаслик яхшилигин  билганим яхши бўлди,
Бору борлиғим аро бир парвоз соғинчи тўлди,
Руҳимнинг занжирини қушлар ечиб кетдилар.

Қушлар учиб кетдилар.

01.07.2023 й

@Guljamol_Asqarova

Читать полностью…

Дил синиқлари

ТЎРТБУРЧАК ЧИЗАДИГАН ЦИРКУЛ

Ева Липская 1945-йили Польшанинг Краков шаҳрида дунёга келган. Краков бадиий академиясида тасвирий санъат ва санъат тарихини ўрганган. Илк шеърлари матбуотда 1961-йилда чоп этилган. 1975-1976 йиллари АҚШ Айова университети стипендиясини олган. 1968-йили Польяк ёзувчилари уюшмасига аъзо бўлиб, 2020-йили уюшмани тарк этган. 1981-1983 йиллари “Писмо” журналида ишлаган. 1991-йили Австриядаги Польша элчихонасида иш бошлаб, ўн йил шу ерда фаолият олиб борган. Айни пайтда Краков шаҳрида яшайди ва Ягеллон университетида эркин маърузачи сифатида фаолият юритади. Шоира польяк шеъриятидаги “озод тўлқин” вакилларидан биридир. Польяк адабий танқидчилари Липска шеъриятини “тўртбурчак чизадиган циркуль” деб таърифлашган.

ЯШАЯПМАН

Тўлқин узра ястандим,

Тошқин мени қутқармади.

Қўшилиб ёндим оловга,

Ёнғин мени қутқармади.

Қутқармади мени ҳалокатлари

Поездлар ва машиналарнинг.

Қутқармади ҳатто учоқлар

Мен билан қўшилиб портларкан ҳавода.

Беҳудага яксон бўлдилар

Деворлари улкан шаҳарларнинг.

Қутқаролмади на оғулар

Ва на жазо бўлинмалари.

Қиёмат ҳам қутқармади –

Шунчаки қайғуришга вақти йўқ эди.

Ҳеч нарса қутқаролмади мени –

Яшаяпман.

РЕЦЕПТ

Худкушликка энг яхшиси

Нонуштадан кейин қўл урмоқ даркор.

Нонуштада бир финжон

Сут ичмоқ тавсия этилар.

Чунки сутда А дармондориси бор.

А дармондориси кўз касалликларига

Шифо бўлар.

Кўзлар эса кўрмоқ учун хизмат қилар.

Дунёни кўрмоқ учун.


Худкушликни

Иложи борича сассиз бажармоқ даркор.

Оҳиста-оҳиста –

Скрипка торида юрган пашшанинг

Секин ғўнғиллаши сингари.

Ортган нонни

Қушчаларга сочмоқ даркор.

Токи яшашда давом этсинлар.

Давом эта билсинлар.

ДЎСТЛИК ЧЕГАРАСИ

Дўстлик чегарасига тўсиқлар тортилган.

Хиралашган қуёш чироғи,

Тузоқлар жойлаштирилган.

Сен – бир тақиқланган рисола.

Шляпанг бошингни чегарадан яширинча олиб ўтар.

Бошинг ўйларингни олиб ўтар яширинча.

Менинг марҳум қондошларим

Очадилар жомадонларин.

Қора костюм.

Оқ кўйлак.

Ортиқ шахсий бўлмаган буюмлар.

Оломон қалқади оёққа.

Божхоначилар чиқаришар енгларидан

Рангли рўмолчалар, пуфаклар ва митти найларни.

Итлар қаттиқ ҳурар.

Тушар пардаси деворларнинг.

ЭҲТИЁТКОРЛИК

Ўзингга ҳазир бўл,

Қаттиқ ишонмагин ўзингга.

Сира иккиланмай

Чаккангга ўқ узмоқ келар қўлингдан.

Олдинга югураётиб,

Ўзингни унутишинг

Ва ортда қолдиришинг мумкин.

Ўнг қўлингга ишонма –

Ўлим фармонингни ёзар, эҳтимол.

Чап қўлингга ишонма –

Боқсанг, зумда ўнгга айланар.

Эҳтиёт бўл ўйларингга ҳам –

Туйқус тарк этишлари мумкин

Ёнаётган миянг учоғини.

Жимликдан ҳазир бўл

Негадир кўп бормоқдасан ҳузурига –

У тилингни боғлар, эҳтимол.

ҲАЙВОНОТ ДЎКОНЛАРИ

Ҳайвонот дўконлари.

Болалигим асрандилари

Тўпланган лагерлар.

Денгиз чўчқалари. Тўтилар. Канарейкалар.

Тутқунликнинг бўғиқ ҳиди.

Воқеалар қолдиғи.

Уйда хўп ўқчидим тушкунликдан.

Мушук Антигона ортиқ кўринмади.

Вердендан келган сичқон қопқонлари

Ва ниҳоят давоми Освенцимнинг.

Оқибатидан мутлақо бехабар эдим,

Ёруғ дунёга кўз очган чоғим

Ўз ихтиёрим ила.

ТЕЛБАЛИККА ИМКОНИНГ БОР…

Телбаликка имконинг бор.

Алмаштирсанг бўлар телбалик валютасин

Даҳолик билан.

Бари беҳуда.

Залда қатнашаётган

Ўн гувоҳ ичидан

Ўн биринчиси туриб

Айбдорлигинг айтар.

Келтиришар сенга эҳтимол миллатни жилд ичига солиб.

Эҳтимол, қўрққанингдан уни севарсан

Ё шунчаки меҳр туфайли

Сабзавотлар етиштиришинг мумкин –

Улар билан заҳарлашар сени.

Коллекциянгдаги қуролдан

Сенга ўқ узадилар.

Эрта эса бахтли кунинг бўлиши мумкин,

Сешанба бўлса-да агарчи.

ТИРИКЛАР БЕСАБР

Ваниҳоят нимадир қил,

Тириклар бесабр.

Мен сенинг ўлимингни

Одамлардан тутмоқдаман сир.

Улкан давраларда

Биргамиз ҳамон.

Мозор дарвозаси олдида

Ўчиргайман бари изларни.

Ўлимга инонма.

Мангу уйқу

Шунчаки таътил.

Рус тилидан Гулноз Мўминова таржималари

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Серсоя дарахтлар теграсин
Безовта айланар
Сув тубидаги саккизоёқнинг
Соясига ўхшаш мавҳум шакллар

Шамол бармоқлари
Олмаларнинг “тўп-тўп” товушила
Ортга қайтара бошлар
Рўёнгда эшитилмай қолган қадам товушларини

Баъзан шаклинг сендан ажралиб чиқар
Соя ўйинига қўшилмак учун
Сен эса қисматнинг эсли итисан –
Ҳаддингни биласан ҳамиша!

Сурурнинг жонлантириш хонасида
Ётасан – устингда куймаланар Вақт.

Июнь, 2023
Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…

Дил синиқлари

ДАШТДАГИ ЙЎЛОВЧИ
Кун тиғида кўнгилдай ҳувиллайди кенгликлар,
Қуёш ялаган даштда жазиллайди саратон.
Ҳисобимга ўтсин деб ўрлар, сойлар, дўнгликлар,
Минг кўзли элагини қирларга тутар осмон.
Гармселлар гард сочган чашмаларнинг кўзига
Разм солиб қарасанг, ҳуркади балиқлари.
Шомда урилар бориб нақ шафақнинг ўзига
Саратон дарёсининг оловли қайиқлари.
Яккам-дуккам дарахтлар пирларнинг арвоҳидай
Бир-бир ўтар ёнингдан: бор сени ҳам қўлловчи,
Буни англамасанг бас умрнинг адоғида,
Эй, осмон элагидан тушиб қолган йўловчи!
06.08.2017 йил

Читать полностью…

Дил синиқлари

Ot sporti yõnalishi bõyicha õquvchilar
qabuli boshlandi.👇

Kattalar va bolalar uchun!!!👍

✅Siz ot minishni õrganib, sog'ligingizni tiklamoqchi bo‘lsangiz👇

✅ Nerv sistemasi-ДЦ,

✅ Autizm

✅ Zадержка речи;(dudug‘lanish)

✅ Skolioz

✅ Insultdan keyingi tiklanish

✅ Bu eng zõr imkoniyat.Imkoniyatni
    boy bermang👆

✅Ot bilan shugullanish qomatni
    go‘zal qiladi.
❇️ 1 oyda ~12 ta dars
 
☎️+998997800787

☎️+998935885823

✅ Shoshiling  joylar chegaralangan❗️

Читать полностью…

Дил синиқлари

Tavallud muborak, Tillajon😘

Читать полностью…

Дил синиқлари

Ларза

Жуда бўм-бўш,
жуда бахтсизман.
Руҳим билан орам бузилган.
Тиловатлар учган тилимдан,
Муқаддас ришталар узилган...

Қарочиғим кўз ёшим тутмас,
Севмайман оламни, одамни.
Ўтиб кетган онамни қумсаб,
Чорлайман,
туғилмас боламни.

Ўйлайман, занжирлар узилиб,
Ушатсам ҳасратнинг чўнг тоғин.
Бир қанот қоқсаму учолсам,
Арш тоқига тегса оёғим.

Умидландим, шаън беринг менга,
Бас, кўзимнинг ёшлари тинсин.
Азон айтинг ўлган руҳимга,
Илоҳий белгилар кўринсин!

Руҳим мудом ларзалар ичра,
Борлиғимда чақмоқда чақин.
Тангрим!
Менга қувончла тўла,
Бу азобли лаҳзалар ҳаққин.

31.05.2023 й

@Guljamol_Asqarova

Читать полностью…

Дил синиқлари

Фотограф Дирк Скиба олган сурат. Маҳалламдаги ҳамма қорасувоқ уйлар-у молхоналар олдида расмга тушириб, орасидан шуни танлаб олибди.😂😂

Читать полностью…

Дил синиқлари

23 май, 23 йил
Гёте институтида Ўрта Осиё (хусусан, ўзбек) замонавий шеъриятининг немис тилидаги босмаси  -- "Симурғ" китоби тақдимоти ва германиялик саёҳатчи-фотограф Дирк Скибанинг ўзбек ёзувчи шоирлари фотокўргазмасига старт берилади. Кўришамиз.

Мўлжал: Олой бозори, 18:30 da.

Читать полностью…

Дил синиқлари

17 май — Ҳалима Худойбердиева туғилган кун

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2023 йил 17 май кунги сонида шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида қарийб бир саҳифали хотиралар эълон қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Читать полностью…
Subscribe to a channel