САРИҚ ТУЛКИ
Октябрь –
Қўлга ўрганган сариқ тулки.
Аста суйкаланар оғочларга,
Нимагадир кўзи ялинчоқ.
-Ҳой, сариқ тулки,
Нима керак сенга?
Емишми,
Меҳрми,
Уями?
Ёнимда олиб қолсам,
Қушларимни еб қўймайсанми,
Саноқлигина қушларимни?
Биласанми, улар мен ухлаётганда
Кўксимдан учиб чиқишни севишади.
Октябрь, 2023
ХОИН ҚУШИМ
Хоин қушим, кетар бўлсанг
Ортга қайрилма сира.
Ҳар учмоқда бир соғинч бор,
Ҳар соғинчда бир яра.
Гарчи яра ўлдирмайди –
Адо қилар бизларни.
Тангри қушлар ўртансин деб
Яратгандай кузларни.
Ҳар жанубнинг ўз қуши бор,
Ҳар қушнинг ўз жануби.
Ҳар кетишда бир ихтиёр,
Ҳар қайтишда эрк руҳи.
Қушим, кетмоқ тотин балки
Мендан аввал туярсан.
Соғинчингни сафар чоғи
Кўз устига қўярсан.
Сенга жондан улуш бердим,
Жанубимга олиб бор.
Бўш руҳингга тўлиш бердим,
Қайга учсанг – ғолиб бор.
Фақат мард бўл кетар палла:
Эшит хайр-хўшларни.
Одамлардай ташлаб кетма
Касал, нимжон қушларни.
Октябрь, 2021
Гулноз МЎМИНОВА
АВГУСТ
Марина ЦВЕТАЕВА хотирасига
Август - астры,
Август – звезды...
Тугаяпти август, Марина,
Астралар ҳам гуллади қийғос.
Биз томонда митти мевалар
Яккам-дуккам ўсади, холос.
Боғлар қўнғир, сувлар тиниққан,
Завқ-ла сузар августнинг ойи.
Фақат менинг рангим синиққан,
Истакларим мавҳум, савдойи.
Айблолмайман сени, Марина,
Бой берувдинг ҳамма имконни.
Тушунолмай доғдаман сенга
Арқон тутган қотил замонни.
Август бағри тўладир сирга,
Чекингандек рутубат, кўз ёш.
Аниқ кўрдим, уфқ ортига
Ўтар эдинг – кафтингда Қуёш.
Август адо бўлгани сайин
Шеърларингга талпинар юрак.
Мен-ку сени кечирдим, лекин
Кечиролмас ўзин Пастернак.
21.08.2017 йил
Гулноз Мўминова
* * *
Ўзинг асра, Худойим, сўнмоқда икки қуёш,
Бири кўкда, бирови чап кўксимда жонталош.
Улар каби кечира оламанми ўзимни?
Бул икки қуёш менинг оғдирди-ку эсимни.
Кўз қамашмас нурлардан сўнади иккови ҳам,
Қай бирин тафти баланд — аввал топгуси барҳам.
Гулнозга
Тушимда Гулнозни кўрдим.
Азиз дўстимни...
Меҳмонхона деразасидан осмонни кўриб ўтирибман.
Аччиқ қаҳва ичиб,
ўтган аччиқ ёшлигимнинг ширин пайтларини эслаяпман...
"Газетный корпус"га борганимиз Гулноз билан,
Буюк Иброҳим Ғофурнинг ҳузурига.
Икки қизалоқ- икки капалакча.
Узоқ яшайдиган капалакчалар...
У пайтлар сочларининг оқлари кўп эмасди устознинг.
Телефони жиринглади...
Гўшакни кўтариб,
Ҳавасли бир эҳтиром билан жавоб берди У:
Ойдинжон...
Биз жилмайдик.
Ойдинжон!
Ҳавасим келди менинг бу чиройли атовга.
Ойдинжон!
Суҳбатлашдик,
"Миллий тикланиш" ҳақида, адабиёт ҳақида, абадият ҳақида...
Хайрлашдик устоз билан,
Эшиги олдида яна томошо қилдик нигоҳларини...
Қайтаётиб,
Иброҳим Ғофурнинг
юрак тубига,
руҳнинг қаърига санчиладиган қаттиқ нигоҳи ҳақида гаплашдик.
Ойдинжон деган мулойим атови ҳақида ҳам.
Бугун тонгда
Иброҳим Ғофурнинг "Гулжамол меҳрманд қиз"
деган сўзларини эсладим,
27 йил олдинги сўзни...
27 йил ўтиб бугун тонгда Гулнознинг қаттиқ,
руҳим қаърларига санчиладиган нигоҳларини тушимда кўриб уйғондим.
Биз устозлардан нигоҳлар юқтирдик,
Меҳр, муҳаббатли сўзларни,
оламни севишни ўргандик.
Ойдинжон деган сўздан ҳамон ойдинлик ёйилади руҳимга...
Эркак муҳаббати, маърифатини туяман
бу сўздан ҳамон...
Меҳрмандлигим шу бўлса керак: тоборо устозларим меҳрини дўстимдан излаяпман...
Гулнозни тушимда кўриб уйғондим, азиз дўстимни.
03.10.2023 йил.
Андижон.
@Guljamol_Asqarova
Ганира барҳаётга бағишлайман.
Биз тирик(чи)лик ғамида эдик,
У миллатнинг ғамида эди.
Биз чимматнинг таъмида эдик,
У турбатнинг шамида эди.
Биз иллатнинг илигин сўрардик,
У халқининг камида эди.
Биз ўз ўқимиз атрофида айланардик,
У ҳаётнинг, ўлимнинг ҳар дамида эди.
Сен Қорабоғ озод бўлмагунча ўлмадинг...
Туриб бердинг, озодлик қадар.
Озорнинг озорсиз қизи,
Қанчалар соҳир ва буюк эдинг.
Чеҳрангда исинса бўларди сенинг.
Шоир эдинг, оламлар дардини билган.
Сенинг бир дардингни билолмабди олам.
Сендан менга соат ва зирак қолди,
Вақтинчалик эсталикка...
Ва ўзини бермаслик,
маълум ўлимга, номаълум хасталикка...
Барҳаётлик қолди сендан,
Болаларида давом этиб, тугайдиган барҳаётлик эмас,
Шеърларида мангу яшайдиган барҳаётлик.
Сен қўлларимдан ўпиб қўйган эдинг,
Икки дийдор лаҳзасида...
Мен сенинг руҳингни ўпаман, жигарим Ганира.
Онамнинг юртига учиб кетган қушим,
Дийдоргача энди, Барҳаётим.
29.09.2023 йил. Андижон
"O'ZBEKISTON" радиоканали "ТАФАККУР ВА ИЖОД" эшиттиришида таниқли шоира Гулноз МЎМИНОВА билан самимий суҳбат.
1-ва 2-қисмлар
Муаллиф журналист Робия Камол
Опа, туғилган кун муборак бўлсин!
***
Барглар кема бўлар, кўзёшлар – дарё...
Тангаси таланиб, куймаланар куз.
Кумуш бешигида Ой боқар “ҳуйё”*,
Сирлар оламида ҳар тола – фируз.
Қанотдан қанотга тинмай сакраган
Жануб соғинчидан энтикар само.
Ҳамма қанотлилар учун қувнайсан,
Кўнглингда бир мозор ортажак аммо...
Хокистар умрингда томир отмаган
Борки исмлардан воз кечмоққа шай –
Неча ҳафталарки тинмай қийнаган
Шамолга кўксингни тутасан атай...
Гулноз МЎМИНОВА
*алла
Sharqda tug’ilganingiz uchun rahmat, Gulnoz opa!
Gulnoz Mo’minovadek sheryurak shoirasiz asrimiz she’riyati kemtik bo’lardi. Doim havas qiladiganim, intiladiganim, ichimdagi mehrim va hurmatimni tez-tez izhor qilmasam ham yuragimda yashayveradiganimsiz.
@abbosova_mehrinoz
ЭСКИ ДАФТАР
Бахтиёр эдим мен: кулгуларим шўх
Ва бегона эди қалбимга дардлар.
Ногаҳон юракка санчган каби ўқ,
Рўпарамдан чиқди кундалик дафтар.
Ўтган кунлар ёди келди қошимга
Маҳшарда марҳумлар ростлагандай қад.
Мен эса… шу сиймо ва шу ёшимда
Ёдмас, унутишни истайман фақат.
Нетайки, шафқатсиз фурсат шамоли
Аёвсиз титади умрим дафтарин.
Ногоҳ, кул яширган чўғлар мисоли,
Фош бўлиб қолади маҳзун қайдларим…
Йўқ, мен хотиротга бўлмасман таслим –
Ожизман ўзимни енга олмасам!
Дафтарга тикилиб совуққон ва жим
Сўнг бор муқовадан олгайман бўса.
Таскин истамасман, чорламагин, бас,
Дилга ғулу солар ҳар қандай овоз.
Йўқ, бу ёнаётган юрагим эмас,
Дафтаримни ўтга ташладим, холос.
Гулноз Мўминова
@mittihaqiqatlar
Mustaqil ijodkor yoshlar birlashmasi, Oyina.uz portali, Book.uz hamkorligidagi
Ochiq mikrofon loyihasining 5-sonini kutib oling!
🔸Nazm
Go‘zal Ro‘ziyeva,
Dilmurod Do‘st,
Madina Norchayeva,
Anvar Eshnazarov.
🔹Nasr
Bobo Ravshan,
Nafosat,
Farhod Eshon,
Zoir Zokirov.
🔥 Kecha mehmonlari —yozuvchi Nazar Eshonqul va shoira Sohiba Hayot.
Keling, tinglang, his qiling! O‘z she’r va hikoyalaringiz bilan ishtirok eting.
⏰ 16-sentabr, 18:00
📌 Book.uz
/channel/ochiq_mikrofon
Қўлингиздан келса, ҳамма нарсадан поэзия изланг. Ҳаёт шуниси билан қизиқ.
Яшашни бир неъмат десак шеърият унинг тузидир. Ёш болаларни қаранг, уларнинг ҳаммаси поэзия билан яшайди. Ҳайратланади. Агар ҳаётнинг поэзияси бўлмаса, бешикдаги бола ҳам зерикиб қоларди.
Одам қалбини ҳайрат ва муҳаббат улғайтиради. Шунинг учун ҳар қандай насрий асарнинг ҳам замирида назм ётади.
Назмсиз наср бир ўлик нарса. Ҳамма яхши насрий асарларга қаранг, уларнинг ҳар бири битта асл шеър тасвирлаши мумкин бўлган туйғуни ифодалайди. Шунинг учун Шукур ака Тагорнинг “Роман тўрт сатр шеър бўлиши керак” деган гапини кўп такрорларди.
Шоир билан ёзувчининг фарқи битта: бири саҳифани тўлдириб, иккинчиси эса икки ёндан ҳошия ташлаб ёзади.
Эшқобил Шукур
Mo’jazgina xonada bo’lgan kamtargina suhbatimizda Iqbol opa butun fikrlar va katta haqiqatlarni aytdilar.
Ko’taraolsangiz, ko’ring)
https://www.youtube.com/watch?v=ck66eWW8s_4
“Muhabbat Xudo yomon ko’rgan sifatlarning eng boshida turgan kibrni yo’qotadi, takabburlikni o’ldiradi. Qalb ziyosi, qalb ma’rifatidan mosuvo dindorlar odamda birinchi bo’lib gunohni ko’rsa, muhabbat sinovidan o’tganlar insonda eng avvalo iztirobni ko’radi.
(c) Iqbol Qo’shshayeva
“Aslida”
@abbosova_mehrino
“Дунё билан мулоқот қилиш, ўзингни унга танитишнинг ягона йўли – адабиётдир”.
Юн Фоссе, адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори (2023)
Тасодифни қаранг, А.Н. билан тўйимиз Марина туғилган кунда бўлган экан. Шунгаям 24 йил бўлибди. 24 йилда бир мартаям аразлаб кетмабман-а. Туриб-туриб алам қилиб кетяпти одамга.😜
Читать полностью…МАРИНА ЦВЕТАЕВА
Сенинг билан ғаройиб дўстим,
Бўлишмасман қувонч, армоним.
Қисмат экан: тўлди кам-кўстим,
Ҳамроз бўлди рангпар ўғлоним.
Кунгурадор саройлар сенда,
Унда ўрмон, саҳро тунлари.
Сен қўшинга қўявер танда,
Унинг мулки — денгиз қумлари.
Денгиздамиз бугун, эртага
Ўрмон ичра бўрилар ҳамдам.
Ўзгармасин тўшак ҳам нега?
Бугун — қумлоқ, эртага — харсанг.
Унинг учун Пасхадагидай
Ёруғ бўлса теварак, тўрт ёқ.
Тун қўлида фонус бўлса ой,
Эртан юлдуз бўлар шамчироқ.
Жасур, чаққон отлиқ эди у,
Қадрли дўст, ҳам жажжи султон.
Бир жуфт ғамгин кўзни кўрди-ю,
Қўшинини тарк этди шу он.
русчадан Г.Мўминова таржимаси
ОКТЯБРЬ
Мен уни илк бор
Шаббалари борлиқдан илиқлик излаётган
Олма дарахтининг остида кўрдим –
Кўзлари тўқ каштан рангида эди
Мавсумнинг адашган гуллари
Ярашмай турарди олма шохига –
Кампир қорнидаги ҳомила мисол
Уяси бузилиб шамолда
Тентираб юрган ўргимчаклар
Чап бермоқ истарди қиш уйқусига
Қушларни одамга
Одамларни қушга айланмоқ орзуси ўртаган
Фаслни яшардик жимгина
... Мен уни илк бор
Қайғу ояти япроғида туширилган
Олма дарахтининг остида кўрдим –
Кўзлари қачонлардир
Сева туриб рад этганим кўзлар каби –
Тўқ каштан рангида эди.
2021,октябрь
Гулноз МЎМИНОВА
/channel/dil_siniqlari
Bugun shoira, ajoyib, samimiy inson — Gulnoz Mo‘minovaning tug‘ilgan kuni.
Gulnoz opani birinchi she‘rlarini o‘qib yoqtirganman, keyin bir ko‘rishda yaxshi ko‘rib qolganman. Opaning o‘ychan, qop-qora chiroyli ko‘zlari, yuz tuzilishi, ro‘molini o‘zbekona o‘rashi— ayamga o‘xshab ketgan edi.
Aslida podkastida opaning qarashlari, shaxsiyati yana ochilgan. Hurmatim oshgan. Haqiqiy o‘zbek ayoli, shoirasini butun ko‘rganman.
Gulnoz opaga uzoq umr, oilaviy baxt, ijodiy barkamollik tilayman💜
Бугун Гулноз Мўминова туғилган кун! Муборак бўлсин!
ҳар куни кеч
оқшом яримидан оғган маҳал
қўлингга митти белкурак тутиб
қора туйнук қазасан
ўйлаюрсанки
у вақт ва макондан
исталганига элтгуси
етказгуси учар гиламдек
бош соласан қора туйнукка, ана
ўтлаюрлар динозаврлар
ва ўт ёқолмай хуноб ғор одам
ва сўйлоқтиш қоплон боласи ўйнар тўпчани
ва ликопин ювар бир гуманоид уммонга сола
сен буларни тепадан кузатурсан ва
ва яна қайтурсан
чиқажаксан қора туйнукдан
онгингдан ўрмалаб чиқар
қора ўргимчак
сени ўраб-чирмар
олар илдириб
уйинг шифтига
ширангни сўрар кўзлари ёниб
сен эса қўйиб берасан
майли дейсан ва оқ ҳалинчакда
оёғинг осмондан
совуқ елим ичра
елкаларингдан
ҳарир қанотчалар чиқурлар ўсиб
сени эса қийнар ўтсиз ўлтиргани
изғиринда
мамонт боласи пўстинига ўранган
ғор одамининг
чиқар яна офтоб
сўнг яна кеч
сўнг яна митти белкурак
сўнг яна ўра
сўнг яна ўрага бош суқиш
сўнг яна сайёранинг бир замони
сўнг яна гуманоид
у ликопини тузатгани истар ускуна
ва бир кун
ўша ликопни ўғирлагани
кириб кетажаксан қора туйнукка
ва
бечора қора ўргимчак
миянгда қолар сиқилиб
бахтиёрлигингдан
АлФаЙЗ
@perezagruzka_2021
БИЗ ҲЕЧ ҚАЧОН ХАЙРЛАШМАЙМИЗ...
Гулноз га
Хайрлашар лаҳзалар секин,
Хайрлашар кеча ва кундуз.
Хайрлашар Дунёлар, лекин,
Биз ҳеч қачон хайрлашмаймиз.
Видоларни кўтаролмас дил,
Видоларнинг юклари оғир.
Шу бир сўзга айланмайди тил,
Шу бир сўздан юрагим оғрир.
Вагонларга осилиб йиғлар,
“Хайр” сўзи сиғмай дунёга.
Сени Кешнинг тонглари кутар,
Мен кетаман Сурхондарёга!
Биз ҳеч қачон хайрлашмаймиз,
Айро йўлдан кетсак ҳам нари.
Бир кун бизни учраштирар, кут,
Айро йўлнинг Айрилиқлари...
ШАМСИЯ
1996 йил. Тошкент.
“ВУЗГОРОДОК”.
"Сизга борар йўллар”дан.
Шамсия Худойназарова шеъри🙏
🆘️🆘️🆘️
"Ochiq mikrafon" loyihasining 5-sonini o'tkazdik. Umuman olganda, loyiha haqida fikrlar ijobiy. Chet eldan O'zbekistonga qaytgan yurtdoshlar ham keladi har gal va rahmat aytishadi "bizdayam shunday davralar bor ekan xursand bo'ldik, davom ettiringlar". Ustozlar ham oldiga chaqirib, tashlab qo'ymaslikni, kengaytirish kerakligini aytyapti. Do'stlarimiz loyiha rang-barang bo'lib bormasa, yana bir-ikki martadan keyin qiziqish so'nadi deydi. Bu fikrlarning hammasi yaxshi , biz o'zimiz ham shu aytilgan fikrlarni o'ylaymiz, doimiy bir xil loyihaning keragi bo'lmay qolishini yaxshi tushinamiz. Ko'p loyihalar bir xilligi uchun borib-borib jozibasini yo'qotgan. Shundan qochib shu loyiha qildik. Lekin bitta muammo bor. Biz tashkiliy masalada ishlovchilar juda ozchilikmiz. Bor-yo'g'i 3-4 odam. Va ular ham allaqachon tashkilotchilikdan bezib qolishdi. Chunki tashkiliy guruhdagilar ham xuddi ishtirokchilar kabi ijodkor. Ularning ham ijodi, ishi, o'ylovi ko'p. Bu turishda oxir-oqibat ularning ham joniga tegadi. Undan tashqari loyihadan biror moddiy foyda ko'rmaymiz. Tashkiliy ish esa bir soatlik yo ikki soatlik emas. Deyarli hafta davomida miyaning bir cheti shu bilan band bo'ladi: ishtirokchilarni saralab ol, rasmini toptir, musiqa tanlat, poster, e'lon, avvalgi sonlarni yutubga, tarmoqlarga joyla, maqola yoz u haqda, ustoz taklif qil, qo'shiqchi gaplash, zalni hozirlar, ovoz bilan ishla, chiroq bilan ishla, auditoriya yig'ilishi uchun smm bilan shug'ullan...
Xullas, loyiha davom etishi uchun bizga yordam kerak. Bu yordam qanday ko'rinishda bo'ladi, farqi yo'q: moddiy yordam berolsangiz, moddiy bering,
Vaqtingiz bo'lsa, ko'ngilli bo'lib tashkiliy guruhga qo'shiling,
Biror nashriyot bo'lsangiz, loyihani homiyligingizga oling, bizga pul kerak emas, ammo kamera, maqola yozuvchilar, fotograflar va joy, ovoz rejissyori , sahna rejissyorlari uchun kerak - agar mabodo rejissyor bo'lsangiz, bizga yordam bering: boshlayotgan ijodkor bo'lsangiz ham, o'zingizga ham tajriba.
Smm chi bo'lsangiz, bizga juda zarur xizmatingiz - ijodkorlardan ko'ra jamoatchilik bilan aloqani siz yaxshi tushinasiz.
Joy masalasi ham muammo. Chunki Bookuz ning podvalida havo yetmayapti. Bir soat o'tirgan odamning miyasiga kislorod yetmay, yuragi o'ynab qolyapti. Qo'lingizdan kelsa, joy masalasini hal qilib bering.
Ijodkor do'stlardan esa tashkiliy masalaga vaqt ayamay qo'lko'mak bo'lishni so'rayman: chunki saralab olish, ijodkorlarni maromida ro'yxat qilish - umuman bu taraflarini siz yaxshi tushinasiz.
Qo'shiqchilar bilan aloqasi borlar, siz har galiga davramizga mos san'qtkorni chaqirib berish orqali yordam bera olasiz.
Tvda ishlaydigan, siz shi loyihani tvga olib chiqish orqali ommalashishiga yordam bera olasiz!
Xullas, bizga ko'ngillilar kerak! Bizga emas, Toshkent madaniy muhitida bitta loyiha yashab qolib, quloch yoyib, keng davralarga chiqishi uchun!
ВАҚТ КАПСУЛАСИ
Алишер Файзуллога
Узоқ ва оғир уйқудан сўнг
“Марвел” қаҳрамонлари сингари
Вақт капсуласида уйғонамиз –
Номаълум сайёрага учаётган
Фазо кемасида қандай пайдо бўлганимизни
Била олмас Тангридан ўзга.
Фикрлашга имкон бермас
Янги ўлчамдан гангиган бошларимиз
Мавҳум қолаверар вазифамиз ҳам.
Устимизда тажриба ўтказишар, эҳтимол –
Ердаги тажрибаларнинг давомини
Эҳтимол, одамқуёнларга айланармиз.
Эҳтимол, кутаётир бизни
Ҳали ном қўйилмаган олис сайёрада
Олмос кўзли гуманоидлар.
Ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас,
Номаълум сайёрага учаётган фазо кемасидаги
Вақт капсуласида уйғонганимиздан бўлак.
***
Ҳаёт ўлар Ёзга қўшилиб,
Ҳеч ким унга тутмайди аза.
Жануб томон яйраб, эшилиб
Учаётган қушларга маза.
Термиласан қушлар ортидан,
Томоғингга ботар хўрсиниқ.
Ўчган каби бир дўст ёдидан
Руҳинг хаста, овозинг синиқ.
Шамол ўлик ниначиларни
Четанларга кетган пайт қадаб,
Миттигина чироқ ёқасан –
Кетаётган дўстингга атаб.
Ёз қўрларин ёмғирлар кўмган
Ва босилмиш қалбларнинг тафти...
Япроқларни оралаб юрган
Хонқизига очасан кафтинг.
Юксакликда қушчалар учар
Жануб томон яйраб, эшилиб.
Кузак сени ҳузундай қучар:
Ҳаёт ўлди Ёзга қўшилиб.
Гулноз МЎМИНОВА
Август, 2023
***
Ким келмоқчи бўлса, юрагим очиқ,
Ким кетмоқчи бўлса, очиқ дарвозам.
Келмоқчи бўлганнинг қадамин сезгум,
Кетмоқчи бўлганлар, қилинг овоза.
Ҳар одам бир уйдир ва сўнг бир қабр,
Деворларим нурар... қўрқув туймам мен.
Руҳи руҳим аро нурлар йўлловчи,
Бир дўстнинг ташрифин кутган уйман мен.
Қадами қутлуғлар, марҳабо сизга,
Хуш келинг, гулзорлар гулласин сархуш.
Сенинг ҳам парвозинг хайрли бўлсин,
Эй, мендан кетишни истаётган қуш.
Энг гўзал манзиллар чорласин сени,
Энг баланд кўшкларда қўним топ, илло.
Дунёни ҳушидан айириб кетгил,
Дарахтларинг гуллаб, боғларинг гуллаб.
Не дердим, энди то қиёматгача,
Руҳинг зулфагини қоқар овозам.
... Келмоқчи бўлганга юрагим очиқ,
Кетмоқчи бўлганга очиқ дарвозам.
13.06.2023
@Guljamol_Asqarova
“Ҳар бир авлод ўзини дунёни қайта қуришга масъул, деб ҳисоблайди. Мен мансуб бўлган авлод эса бундай қилолмаслигини билади. Бироқ унинг вазифаси, эҳтимол, ундан-да каттароқдир. Бу вазифа ер курраси йўқ бўлиб кетишига халал беришдан иборат”.
Альбер Камю
ИНОНЧ
Севги қайталанса – савдо бўлгуси,
Бағрингда қайнаган сафро бўлгуси,
Умринг бошдин оёқ ғавғо бўлгуси,
Фароғат деганинг анқо бўлгуси.
Сўладир қўлдаги сари чечагинг,
Ҳузур қатрасидан нари чечагинг,
Сўлмоққа ҳозирми бари чечагинг,
Десам, икки кўзинг бежо бўлгуси.
Узун бир оҳим бор – морим ўзимда,
Ёмғирим ўзимда, қорим ўзимда,
Кесмадим сочимни – дорим ўзимда,
Ошиқнинг тилаги жазо бўлгуси.
Қорлар ёйинланиб тоғлар устига,
Оқ соя туширгай боғлар устига,
Ҳижронинг қолдирмиш доғлар устига
Қирмиз шол ёпмаким – иғво бўлгуси.
Ёр, бардош истадинг – исён этмадим,
Ўзгалар йўлини мезон этмадим,
Хазон ичинда ҳам пушмон этмадим:
Ҳар куздан бир баҳор пайдо бўлгуси.
25.11.2020