dil_siniqlari | Unsorted

Telegram-канал dil_siniqlari - Дил синиқлари

275

Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.

Subscribe to a channel

Дил синиқлари

Иногда хватает мгновения, чтобы забыть жизнь, а иногда не хватает жизни, чтобы забыть мгновение.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Чарльз БУКОВСКИ

ЗУДЛИК БИЛАН

беш дақиқадан сўнг
улкан тоғорамга тушаман
бироқ аввал ўтингум сиздан –
мана бу манзарага қаранг:
70 яшар кўк китнинг
илиқ кўк-кўк сувлар аро
беркинишин томоша қилинг.

у қандай омон қолди?
сон-саноқсиз гарпунлардан
қандай қочиб қутулди
йиллар оралаб?
нечун олис йўл бўйи
ўзини отмади
сувсиз қирғоққа?
қандай чап берди
ваҳший ва оч
наҳангбалиқларнинг
сўйлоқ жағларига?

энди унга боқинг:
кўпирган сув ичидан
мулойим термилар
жим-жит кўзлари...

мўъжиза!
умр тўлиб-тошган
тақдирнинг кутилмаган
мўъжизалари ила –
бу ерда қиш оқшоми
совуқ ва қайғули –
у ёқда, стратосферада,
худолар кўролмасдан
фарёд чекишар, қалтирашар.

кўк кит бўлса
масрур ўйноқлар
кўм-кўк илиқ сувда
алмисоқдан буён
40 даражали осмон
мавжуд бўлган ерда

Г.М.ўгирмаси

Читать полностью…

Дил синиқлари

20-ноябрь - таниқли шоира, адабиётшунос, таржимон Нодира Афоқова туғилган кун.

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
иқрор бўл,
иккимиз аввалбошдан
ошиқлар эмасдик
вақт афсунгарининг
қора цилиндридан
бир пайтда учиб чиққан қушлар эдик
шунчаки
иккимизни боғлаган ришта
муҳаббат эмас
ҳамдардлик эди, эшитяпсанми?
шунчаки бирга ин қурдик
бирга бола очдик
бирга полапонлар учирма қилдик
кунни бирга қаршиладик
жалаларда бирга қунишдик
ўтказдик бир узуун мавсумни

иқрор бўл,
ёрилди дунёнинг ҳамма соатлари:
чорасиз клепсидралар*
занглаб ётар
уммонлар тубида
бирма-бир қулар
дунёнинг ҳамма курантлари –
даҳшатли зилзилага йўлиққандай
қумсоатлар аёвсиз сочиб ўйнар
ичидаги зарраларини
фақат қуёш соати қолди
оловли милларила
ҳаётни ўлчаётган қуёш соати...

биз бўлсак
аллақачон ҳаёт эмасмиз,
вақтимизни ўлчамагай қуёш соати
клепсидралар эса
занглаб ётар уммон тубида
*сув соати

Гулноз МЎМИНОВА
ноябрь, 2023

Читать полностью…

Дил синиқлари

ОЙНИНГ ОРҚА ТОМОНИ

қалбим –
Ойнинг орқа томони
уни ҳеч ким кўра олмагай
ҳатто мен жондан севган кимсалар ҳам
улар бир ишда хўп моҳирлигин
тан олмоқ даркор –
қалбимга тупурган чоғларида
мўлжалдан адашишмас сира
яхшики, Тангри менга
жуфт денгиз ато этган
қачонлардир
Ойнинг орқа томонидаги
денгизлардай
сувлари дунёга кўринмас
икки денгиз
шу денгизларнинг шўр оқимлари
муттасил ювиб турар
қалбим юзидаги тупукларни

2023, ноябрь
Г.М.

Читать полностью…

Дил синиқлари

BMT meʼyorlariga koʻra oʻzining ishgʻol ostidagi Vatanini himoya qilgan partizanlar, qoʻporuvchilar, harbiylashgan tuzilmalar va hokazo shunga oʻxshash harakatlarning harbiy amaliyotlari terror deb atalmaydi. Qanday qilib bunday harakatlarni terrorga chiqarish mumkin, bilasizmi? Ishgʻol-okkupatsiya haqidagi xotirani yoʻq qilib. Ular bunga erishdilar. Xuddi oʻz davlatlarini sunʼiy yasab olish uchun 1999 yillik xotirani yoʻq qilib 2000 yil oldingi xotirani old planga chiqartirganlari kabi. Oʻzlarining yolgʻonlariga koʻpchilikni ishontira oldilar. Xuddi oʻzlariga nisbatan koʻpchilikda hamdardlik, koʻrgiliklari uchun aybdorlik hislarini uygʻotganlari kabi. Eng yomoni, ertaga bugungi qirgʻinbarot, genotsid ham unuttiriladi. Bugungi yovuzlik, zulm va qabohatning muqarrar qaytajak aks-sadosi ertaga boshlanish nuqtasisiz taqdim etiladi. Yaʼni 2033-yili Ovroʻponing biron mamlakatida oshxona pichogʻi bilan zirhli mashinaga tashlangan odam, 2023-yilda butun oilasi, qoʻni-qoʻshnilari koʻz oʻngida qiymaga aylantirilgan 9 yashar bola boʻlgani eslanmaydi ham. Unuttiriladi. Chunki axborot tarqatuvchi vositalar ularning qoʻlida. Shuning uchun bizning boykotlardan ham muhimroq harakatimiz bugungi voqealarni kelajak uchun muhrlab qoʻyish boʻlish kerak. Bugungi adolatsiz dunyo haqida, toʻqima qadriyatlarning inqirozi haqida sanʼat asarlari yaratish kerak: sheʼr, rasm, hikoya, roman, badiiy film, kuy, qoʻshiq. Faqat sanʼat darajasida boʻlsin. Bugun eplay olmasligimizni bilaman. Eplay oladigan avlodlarni tarbiyalashimiz kerak. Hozir, shu daqiqalardanoq boshlashimiz kerak. Bu xuddi ilm kabi muhim. Suv va havo kabi muhim. Aks holda bora-bora kim ekanligimizni ham unuttirishlari mumkin ekan.

Sanjar Nazar

Читать полностью…

Дил синиқлари

МУТАНТЛАР

Улар кесиб ўтган Вақт чизиғидан.
(Зебо Мирзо)

Қачон кесиб ўтдик Вақт чизиғидан,
Қачон бизни чирмаб улгурди Ҳаёт?
Учартошлар ёнган оли-и-с кечада
Бегона маконда уйғондик. Наҳот?!

Сўзсиз ҳайқириқ-ла қалқдик оёққа,
Уйғонмоқ фурсати қақшатди жонни.
Товонимиз тегди илиқ тупроққа,
Кўрдик бош устида мовий осмонни.

Ёдимиз лавҳига қўйилди нуқта –
Ҳаёт шовқинлари таралган замон.
Ҳамма даврда ҳам халоскор кўкдан
Тушмаслигин англаб етгайми инсон?

Издиҳом ичида кезаркан, ногоҳ
Таниб қолажакмиз бир-биримизни.
Шунда... нигоҳларда ялт этар бир “оҳ”,
Тушуниб етамиз тақдиримизни.

Жисм қолипига ўзни урган руҳ,
Инсу жин қавмига қариндошлармиз.
Қонимизда оқар қадимий андуҳ –
Одам шаклин олган учартошлармиз!

Ногаҳон инисин ўлдириб қўйган
Қобилдан меросдир фарёдларимиз.
Довон отларидай – вақт ўтган сайин
Ичкарига ўсар қанотларимиз.

Демак, энди бизга учмоқлик – армон,
Тошдаги битикдай ўчмас бу дардлар.
Ҳеч қурса ўзини асрай олмаган
Шўрлик мутантлармиз, ҳорғин мутантлар.

*Учартош-метеорит

Гулноз Мўминова

Читать полностью…

Дил синиқлари

ТЎРТЛИК

Менга ойна тутма – ҳақрост, ёмонман,
Буғдой орасинда қолғон сомонман.
Ҳар шаъмнинг қисмати эриб битмоқдир,
Балки ярмим қолғон, балким тамомман.

Читать полностью…

Дил синиқлари

27-октябрь – Америка шоираси Сильвия Плат туғилган кун.

Все дорогие мертвецы

В археологическом музее Кембриджа
В каменном гробу четвёртого века нашей эры
Есть скелеты женщины, землеройки и мыши.
У женщины слегка обглодана кость лодыжки.

Закостенев, лежит на спине прямо
С гранитной ухмылкой застывшей
Эта древняя музейная дама
В компании ничтожных землеройки и мыши,
Поглодавших денёк её лодыжку.

Эти трое уже без масок –
Беспристрастные свидетели
Великой игры пожиранья,
От которой мы б отмахнулись, но
Мы слышим, как понемножку
Звёзды перемалывают и нас, как зерно
До костей, крошку за крошкой.

Из стекла, покрытого ртутью,
Мать, бабушка и прабабка
Руками ведьм тащат меня к себе, и мелькнул
Смутный образ под гладью
Пруда, где безумный отец утонул,
За волосы тянут перепонками утиных лап –

Все мертвецы дорогие. Они
Вскоре вернутся впрочем.
Вскоре – на поминках, на свадьбах ли,
На крестинах или на пикнике:
Любое прикосновенье, вкус, запах ли –
И вновь вернутся домой изгои,

И в святилище кресло займут –
Пока часы отмеряют тик-так,
Пока и мы не уйдём – всяк
Гулливер с черепом и костяком, призраков полным,
С ними намертво связан, и в нём
Прорастают они, пока раскачивается колыбель.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ЁҒМУР ЧЕЧАКЛАРИ

Уввос солса абрларда
Самонинг ҳур буваклари,
Очилади ҳалқобларда
Қўнғир ёғмур чечаклари.

Очилади қўша-қўша,
Тарам-тарам очилади.
Япроқ-япроқ, парча-парча
Тўрт томонга сочилади.

Бул чечаклар умри қисқа
Капалакнинг умри мисол.
Кезмай туриб ёғмурларда,
Аларни ҳам кўрмоқ маҳол.

Қўнғир ёғмур чечаклари
Боқмайин нур толаларга,
Кулар ҳалқоб узра сакраб
Ўйноқлаган болаларга.

Куннинг кулранг қабоғига
Ол сурмоққа уринган шом,
Кўришмоқ-чун чечаклар-ла
Етти рангдан йўллар салом.

Қўнғир ёғмур чечакларин
Кўрмоқ учун керак тоқат.
Инжа ёғмур чечакларин
Ҳур лаҳзалар терар фақат.

09.01.2018 (Гулноз Мўминова)

Читать полностью…

Дил синиқлари

"Печь ёқиш сизга рояль чалиш эмас. Буни яхшилаб ўрганиш керак". (Борис Пастертак. "Доктор Живаго") 😀😀😀

Читать полностью…

Дил синиқлари

БЕЛГИ

Улкан учбурчак ичида
Ястаниб ўтирган қиз
Билагига чексизлик белгисин чизар
Яшил ручка билан
Аввал чап билагига, кейин ўнг билагига
Сўнг Қуёшга тутиб қарар билакларини
Қувончи ичига сиғмай
Гоҳо қизиқиши ғолиб келиб –
Учбурчакнинг
Сиёҳ етмай қолган тирқишидан
Мўралар аста
Тобора кичрайиб бораётган Дунёга
Қувончи хиралашар бирдан
Сув урилган олов сингари
Башар жаҳаннамни планетага
Кўчирмоққа уриниб ётар
Жаҳаннамдан юлинган олов
Келажакни ютар ямламай
Ўз боласин еган Крон* мисоли

Чексизлик татуировкали қиз,
Ўтинаман: жуда секин ўс
Ва ҳеч кимга
Кўрсатмай тур билакларингни –
Башарнинг сўнгги бўлагига
Йўлбошчи бўларсан, омон қолсанг.

*Крон – юнон афсонасидаги титан, чақмоқ худоси Зевснинг отаси.

17.10.2023

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Севги
Кўпинча диалогни,
Баъзан монологни севар
Монологни сева бошлаганида
Уни тарк этган маъқул
Илло ҳар қандай монолог
Бир буюк жимликнинг ибтидосидир

Читать полностью…

Дил синиқлари

ТУШ

Гулноз Мўминова ва Тилланисога

кеча мушугим ўлди
ўғлимга у мушуклар жаннатида
эканини айтиб овутдим
сўнг ухлаб қолдим кўзда ёш билан
уйқу яхши қачонки
тушларингда кимдир йўқласа

опа, уйимга келибсиз
пиширибсиз яхши бир таом
кулдирмоққа уриндингиз
сизни қучоқлаб олгим келди
яхши кўриб кетганимдан
ахир қайғудаги одам
бир ўзига осмайди қозон
меҳрибонлик билан дедингиз:
сен тамадди қил
кўп қололмайман ёнингда
мени кутаяпти уйимда А.Н
тушунасанку ўзинг…
мен шубҳасиз тушунаман
сўнг кетдингиз
тўкин дастурхонни ўзимга ташлаб

нималардир бўлди - кўз олдимдан
йўқолди уйим
қоронғу бир ерда ўзимни кўрдим
ўтирдим кучиб оёқларимни
синглим, сўнг келдинг сен
елкамга суяб елкаларингни
индамай сокин ўтирдинг
кинотеатр эдими бу
ўрами ёки
деворда намоён бўлди
липиллаган кадрлар, бироқ
биз уни кўрмасдик
сўзсиз суҳбатлашардик
маҳзун нигоҳларинг билан
баъзан қўярдинг қараб –
бироз тушуниш
бироз гина
бироз ёлғизлик билан
ташқарига чиқишимиз керак
дея имладим туйнук томонга
қўл чўздим ва биз кетдик
зулматдан нари

тонгда уйғониб ёнимга қарадим –
ҳар эрталаб қучоғимга кирадиган
мушук йўқ эди
фақат ушалган орзу ортидаги
аччиқ изтироб қолганди

Аниф

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

Севгилингизни маҳкамроқ қучинг,
Чунки бир куз кечаси
Кулиб турганча
Хушдан кетиб йиқилар
Ва уйғонмас абадга.
Хайрлашаркансиз,
Унинг совуқ лабларидан
Йиғига тўла кўзларининг
Таъми келар:
Кузак япроқларининг мазасидек
Ачқимтил,
Намчил
Ва
Ним ёқар негадир.

Севгилингиз кунларида бахтли яшар,
Орзулари мўл.
Уй, машина,  саёҳатлар,
Ҳар кунлик шоппинг.
Аммо ишонинг бир кун у
Йўлда кетаркан,
Баридан воз кечар
Ва қайғуни қучганча
Йиғлай бошлар ёш бола мисол.
Бу унинг эмас
Армонли ҳаётнинг ёшлари бўлар,
Ҳеч қачон боқийга дўнмас ҳаётнинг,
қисматига бир умр фанолик ёзилган Ва
Ерга маҳкум қилинган ҳаётнинг.

Титраб турар мағлуб бўлган курашчи мисол
Сочлари мовий Севгилингиз,
Сиз уни "сочлари денгизим" дейсиз,
У эса ўзини атар:
"Осмонранг майса".
Ва бир куни қуврай бошлар
Шафақ рангида.

Маҳкамроқ қучинг Севгилингизни
Куз япроқларин шитирлатиб ўтар кечада...

Феруза Хайруллаева

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

Тўзғиган кулбадаги эски ваннада чўмилатуриб, шунақа шеър ёзиш учун Буковски бўлиш керак. Менга ҳеч ким беролмаган таскинни бераётганингиз учун раҳмат, Чарльз тоға. Сиздан антидепрессант ўрнида фойдаланаётганим учун маъзур тутинг. Начора, одамзотнинг фитрати шунақа экан. Афсуски, мендан шишадош чиқмайди. Яхшиси, сизга бошқа шишадошлар топиб бераман.)))

Читать полностью…

Дил синиқлари

КЕЧ КУЗ ТАЪМЛИ...

кафтимда
кеч куз таъмли етилган беҳи
уни тишламоққа сиғмайди ҳаддим –
шу беҳи, ҳа, ҳа, айнан шу беҳи
инсон ҳамдарди бўлган номаълум жонзотнинг
юраги бўлиб туйилар менга
билмадим, балки
сариликнинг шоҳ чўққиси бўлган шу беҳи
номаълум жонзотнинг эмас,
тобора сўниб бораётган мавсумнинг юрагидир...

... мен уни кафтимда айлантириб кўраман
қуёшга тутиб қарайман
балки бу кеч уни фонус сингари
узатсам қўлим етадиган
китобларим ёнига қўярман –
тунчироғим бўлар етилган беҳи

мен сизга айтсам, шу сари беҳи
фақат девоналарнинг
тунчироғи бўлиши мумкин
етилган беҳидан кеч кузнинг,
кеч куздан етилган беҳининг таъми келишини
фақат ўшалар илғашар
ҳаётнинг инсонга ҳамдард
мавҳум шаклларини кўрмоқ учун
ўшаларнинг кўзлари керак –
кеч куздан бўлак мавсуми қолмаган шўрликларнинг кўзлари

20.11.2023
Г.М.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ОЛТИН ОЛМА
Нодира опамга
Қирмизи олмадай имлайди офтоб.
Бир тишланган кумуш олмадир Ой ҳам... (Нодира Афоқова)
Ким ҳам кўз тикмагай осмон боғидан
Бир олтин олмани узмоқ бахтига,
Гарчанд синовдадир ошиқлар ҳамон
Ва гарчанд синовлар ишлар нақдига.
Гарчи юракларда ҳижрон етилган
Ва унга ризқ ташиб турган ўзимиз,
“Энг ошиқ аёлга” сўзи битилган
Бир олтин олмага тушса кўзимиз!
У бир армон эрур, бир буюк матлаб...
Дарахтлар хўрсинар – бели толмалар.
Шабий боғлар аро синиқ шивир-ла,
“Ўн тўрт” гача санар олтин олмалар –
Қолган рақамларни қўйган унутиб
Тартибсиз яшашга кўниккан дунё.
Қўлида тишланган бир олма тутиб,
Замон эшигидан боқар Зулайҳо.
Бармоқларда олтин олма илинжи,
“Кир” деб айтолмаймиз ёшу қаримиз.
Гарчанд руҳимизнинг ранги норанжий,
Олмаранг ҳисларга очмиз баримиз!
“Юсуф борми?”
Ногоҳ сўрар Зулайҳо,
Кўзида соғинч-ла ҳайрат қоришиқ.
Қўлидаги олма шуъласи аро
Бир янги манзара кетар ёришиб.
Шу оний ёруғлик силсиласида
Нур каби узайиб кўринар бир йўл,
Ўхшаб Ой юзига кулган гўдакка
Биз ҳам ўша томон узатамиз қўл.
Куламиз чарх уриб.
Юксак боғларда
Дарахтлар гуркирар – бели толмалар.
Милтироқ нур ўпган зумрад шохларда
Кўринар товланиб ... олтин олмалар.
19.07.2018

Читать полностью…

Дил синиқлари

Атрофдагиларнинг ҳақиқий юзини кўрганим сайин мушугимга меҳрим ошиб кетяпти. Буковский нима учун одамлардан кўра дайди мушуклар билан яшашни афзал билганини англаяпман.

Читать полностью…

Дил синиқлари

НИНАЧИЛАР
Ниначилар урчитдинг
Қалбинг ичида,
Дунё уларни очофат қушларига едирди
Бирма-бир тутиб едирди
Ўзи кузатиб ўтирди қилт этмай
Шўрлик ниначилар
Қанотларин турарди бериб
Кузнинг ҳазин кечаларига
Энди кечалар тобора ҳазин
Тобора чорасиз
Қалбинг эса хунук ҳувиллар
Капалаги учган пилладай
Энди сени кўчага тортқилар
Йиқилиб қолгунча юрмоқ
Ва суғур кунининг
Сўнгги нуқтасига етмоқ истаги
Кайфиятинг қамчи бўлиб
Урилади вақт юзларига
Рўпарангдан чиққан қора мушук
Етти қадам орқага қайтар...
Кетасан, кетасан, кетаверасан...
Рўёлардан қочиб чиққан
Узун сояларга эргашиб
Тобора узайиб борар йўл илони
На боши, на думи кўринмас
Бошингда пайдо бўлар яна
Қанот мазасини тотган қушлар...
“Эй инсон,
Қачондир дунёга келсанг,
Ниначи урчита кўрма қалбинг ичида”
ГУЛНОЗ МЎМИНОВА
2021, сентябрь

Читать полностью…

Дил синиқлари

Kutilgan kitoblar sotuvga chiqdi!

🤩 Oʻzining sirli so'zlari bilan barchaning qiziqishiga sabab bo'lgan “Qora suyaklar” kitobi va nihoyat doʻkonimizga keldi.

📚 Shu bilan bir qatorda kitobxonni chuqur o'y fikrlarga undovchi “Ichimizdagi shayton” hamda “Mashhurlarning soʻnggi damlari” asarlari ham qayta sotuvda.

Qora suyaklar — 45.000 soʻm;

• Ichimizdagi shayton — 49.000 soʻm;

• Mashhurlarning soʻnggi damlari — 49.000 soʻm.


📌 Siz kutgan kitoblar sizni ham kutmoqda, ularga hoziroq buyurtma berishingiz mumkin.

📞 Bog‘lanish uchun:
@qamar_delivery
+998998454400

🌗 @qamarboooks

Читать полностью…

Дил синиқлари

Ўзи бир маймунбашара чол. Буни устига бирор оғиз яхши гапи йўқ. Лекин ёзганларини ўқийверасан, ўқийверасан. Сира бадингга урмайди. Буковскийни айтаман.😄😄

Читать полностью…

Дил синиқлари

кечаги каби
яна бир тонг
бемазмун
беҳис
уни ортиқ
бугун демайман
ҳар куним кеча
то содир бўлмас нимадир
мен яшайман кечаги кунда
саналар ўзгарар
ўзгарар фасл
кеча эса ўтиб кетмайди
ҳаётим кечадан иборат
келмас бугуним
келмайди эртам
эгиз кунлар – кеча
бажарилар бир хилда юмуш
сезимларда қилт этган
ўзгариш йўқдир
кеча нақадар
содиқ дўст чиқди
умрим кечадан иборат бўлди
севдим кеча
кутдим кеча
йиғладим кеча
бугунимни мавҳ этди
эртамга чанг солди
…кеча
агар қайтсанг
кеча келгин
бугун топа олмайсан мени
эртага ҳам йўқ бўлгум бунда
изла мени кечаги кундан
соғин кеча
мактуб ёз кеча
йўқолдим мен
бугунга етмай

Аниф

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

Ҳозиргина совчиликка келган иккита опоқини кузатвордим. Гап совчида эмас. Қизи бор уй учун одатий ҳол бу. Ҳамма гап муносабатда. Хуллас, қисқа диалог:
-Қизим ҳали узатадиган ёшда эмас.
-Неча ёш?
-20га тўлмади ҳали. Бунинг устига талаба.
-Менга қаранг, синглим, 19 энг яхши ёш. Кейин 22 ёшдан кейин қизларни ҳеч ким сўрамаяпти. Йигитлар ҳам хоҳламаяпти.

Шу гапни айтган хотинни Партия Бузармоннинг сўкишлари билан сийладим. Ичимда, албатта. Кейин меҳмонларни яхши гап билан алдаб, жўнатвордим. Жамиятнинг аёлга муносабатини ижобий томонга ўзгартириш учун аввало аёлларнинг ўзини ўзгартириш керак. Лекин бунақа опоқилар лойи қайтадан қорилиб, қайтадан ясалгандаям ўзгармайди.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ҲАР КУНГИ ЭРТАК

Ёвқур эмас, ношуддир бу кас,
Тулпор эмас, қирчанғи оти.
Мажбурият совутин бир пас
Кийиб, ўзин сезади ботир.

Сермар ҳаёт қамчисин, ҳуркар
От, сўнг елар учиб кетгудек.
Рўзғор–аждар.Оғзи ўт пуркар
Қозон қайнатишга етгулик.

Қозон қайнар, кўнгил совийди,
От ҳорийди, толар чавандоз.
Умр–кўрпа, армон қавийди,
Бармоғига игна санчиб боз.

Тугаб қолар эртак авжида,
Эркак боқмас ҳамон ботиниб:
Турмуш деган ғорнинг оғзида
Маликамас, турар хотини.

Гулноз Мўминова

12.04.2014йил

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Кузнинг қалби капалаклади –
Гуллар очар ҳавода мезон.
Учмоқда ҳам ибо сақлади –
Енгил қўнди аёлруҳ хазон.
Сунбуладан сероб хотира –
Ёдинг ўртар алланималар.
Тўқ заъфарон куз денгизида
Енгил сузар япроқ-кемалар.
Сотқин қушлар учар дилингдан –
Янги уя, янги кўк излаб.
Ҳечлик феъли тушмас тилингдан –
Ўлтирасан ҳар тусда туслаб.
Атрофингда ҳеч кимса қолмас,
Эшитмагай ҳеч зот “уҳ”ингни.
Яхшиямки, кўтара олмас
Мезон сенинг ҳарир руҳингни.
Октябрь, 2021
Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Сени илк кўрганимда
Шу қадар соф, дахлсиз эдингки,
Ўрмон кўлига менгзардинг
Сувпарисин эслатарди
Сочларингнинг содда ўрими
Аҳён-аҳёнда
Кўзингдан томчиган томчилар
Қалбингдаги Тангрининг
Кўзёши бўлиб туйиларди менга
Кулгингда портларди
Ҳар сабоҳ зирвага урилган
Ёғду жаранги
Ўйлардим: “Уни одам туғмаган”
Англадимки
Сени-да одам туққан
Бошқалар қатори
Қачондир ичингдаги Тангрини ўлдирмоғинг
Ва менга ҳамиша
Ўрмон кўлин эслатувчи
Софликдан халос бўлмоғинг учун

Октябрь, 2023

Читать полностью…

Дил синиқлари

СКАФАНДРДАГИ ОДАМГА

мен улкан кит
ўқирман иврит
сенла гаплашмакчун
муҳим нарса ҳақда*

илк бор сайёрага қадам қўйганингда осмон сокин эди. сен сокин эдинг. фасл сокин эди. ва ҳаммасидан хонаки аждарингга шарф тўқиса бўларди. бошқа бари нарсаларни ситиб-ситиб.

сенинг осмонингдаги юлдузлар суюқ. худди шамол каби. баъзан олов: яқин йўлаб бўлмас ҳеч қачон. сенга тупроқ керак. ер керак. қадам қўйгани. югургани. кўтарилгани. сенинг юлдузларинг ҳеч муаллақмас. югурик. шиша. совуқ. алдамчи.

сенинг ҳисларингда юқимли недир бор. уларни тўхтатиш керак. улар тафтишга муҳтож. улар кўтарилар тўфон мисоли. улардан одамзодни бир сен асрарсан.

сенинг ишончингда минглаб дарзлар бор. ва бу дарзлар ичидан оқар ҳамдардлик. буюк бир ҳамдардлик, аммо чарчатар сени. бу ҳамдардлик керак кўпроқ ўзингга. қувват бўлар. куч бўлар. ёнилғи яна. учиб кетмакка. бутунлай бошқа сайёрага.

одамларга очилма. улардан заҳарланасан. уларни заҳарлайсан. шаҳарларни қўпади қайғу. шаҳарларни қўпар ўлат. ва ўлим.

сенинг скафандринг мен. сенинг қабринг ҳам. тилинг тушунмайман. тушунишни ҳам истамасман асли. ўласан. ва кўзларим тубидан кўринар оппоқ сўнгагинг.

*Юрий ГРЕБЕНШИКОВ

Читать полностью…

Дил синиқлари

СКАФАНДР
...ГА

Тўрт-беш дўстла
Енгил сўзлашиб ўтирардик
Ер кемасида
Вазнсизлик ҳолатига яқин эди
Мавзуларимиз
Фикрларнинг оғир маъносидан ҳориб
Маъносизликка юкингандек
Ўзимизча
Бир дўст менга юзланди
Кутилмаганда:
“Скафандр кийиб олгансан,
Дунёга қалбингни очмайсан,
Икки одам яшар ичингда”.
Қолганлар қувватлади уни
Савол-сўроқларга кўмилдим
Ишончсиз кимсадек сездим ўзни
Ёлғизлигим кўлами
Олдимдаги дастурхон каби
Аниқ-тиниқ кўрина бошлади
Юзимга осилиб олди
Ўхшамаган табассумнинг ўнғайсизлиги
Кетдим давра билан хайр-хўшлашиб –
Коинот кемасидан очиқ фазога чиққан
Астронавт эдим ўша фурсат
Ечиб отдим скафандрни –
Тахминан 1 дақиқа етарли бўлди
Бўғриқмоқ, ҳушдан айрилмоқ
Ва абадий йўлдошга айланмоқ учун

Октябрь, 2023

Читать полностью…

Дил синиқлари

ҲАВО
Гулжамол ва Тилланисога

Қачон бунёд бўлганимни эслолмайман,
Фақат бир нарса эсимда:
Тангри мени Эркак учун яратди,
Эркакнинг ҳузур-ҳаловати учун.
Оғир гуноҳ қилдим –
Жаннатдан ҳайдади Тангри
Севикли Одамига қўшиб
Ер юзида узоқ кездим, кўп йиғладим.
Ўша кезлар Одамга етишимга инонмасам-да,
Тангри қачондир унга
Қовурғасин қайтиб беришига инонардим:
Тангри Одамни севарди!
Тангри суюклисини кечириб, менга етказди.
Қўрини қўриб ўтирдим Одам овга кетганида
Пайдар-пай ўт қаладим ўчоғига –
Олови ўчмасин дедим.
Наслларига она бўлдим –
Кейинчалик бир-бирига пичоқ қайраган,
Бир-бирига дунёни тор қилган наслларига.
У пайт Эркак, Аёл деган гаплар йўқ эди:
Ризқ ғамида юрган Одам бор эди,
Рўзғор қилиб ўтиргич Ҳаво бор эди.
Кейин ағдар-тўнтар бўлди ҳаммаси...
Икки кўксим оналикнинг беминнат чашмаси эди.
Кўксингни тўс – эркакни жалб қилаяпсан,
Гуноҳга чорлаяпсан, дедилар,
Букчайиб қадам ташладим
Тепки еган сингари.
Унингни чиқарма дедилар –
Овозсиз сўзладим, овозсиз куйладим...
(Наслимнинг кўпи соқовлиги шундан)
Унсиз кулгим лабимни қийшайтирди,
Кўзим оқин каттартирди унсиз йиғим.
Ўзим туққан насллар кула бошлади сочим узунлигидан
Нақл тўқидилар: “Сочи узуннинг ақли қисқа”.
Қисқа ақлимнинг ўйлари узайгандан узайди
Улкан ўргимчакнинг бақувват тўрларига илашгандай
Ўйларимга чалкашиб йиқилдим бир куни
Бўға бошладим ўзимни ўйларим билан
Исмимнинг маъноси ўзимга етмай қолди.
Ўла-ўла ўлганимда
Эркакдан чуқурроқ кўмдилар мени –
Гуноҳим кўпроқ эди
Аёллигим учун.

Бир ўтинчим бор:
Қабримни тош эмас,
Қилич билан белгиланг,
Икки дунё савашида савашсиз таслим бўлган жангчиман мен.

Октябрь,2023

Читать полностью…
Subscribe to a channel