dil_siniqlari | Unsorted

Telegram-канал dil_siniqlari - Дил синиқлари

275

Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.

Subscribe to a channel

Дил синиқлари

ҲАССОСЛИК
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбар шаҳри Мадинада Шомдан келтирилган зайтунни фақирларга тарқатаётган эдилар. Ёнларида ўғиллари ҳам бор эди. Зайтундан бўшаган қопларга қўлини суқиб, ёғли қўллари билан сочларини силарди. Халифалар халифаси сочлари ялтираб турган ўғлига қарадилар. Сўнг момақалдироқдай гумбурлаб, садо бердилар:
– Бу нимаси, ўғлим? Сочларингга ёғ сурдингми?
– Ҳа, отажон. Қопга тегиб қолган зайтун мойидан сурдим.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу оғир сукутга чўмдилар.
– Бирор нарса бўлдими, ота?
– Бундан ортиқ яна нима бўлсин, ўғлим?!
Халифа ўғлининг қўлидан тутдилар, уни чашма ёнига олиб бориб бошини яхшилаб ювдилар. Сўнг шундай дедилар:
– Ўғлим, бу қилган ишинг отангга азоб келтиради. Чунки бу зайтунлар унинг шахсий мулки эмас, балки мусулмонларнинг молидир!
Мазкур воқеа Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу қалбидаги ҳассослик ва иймоннинг даражаси нақадар юксак бўлганидан далолатдир.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ЭНДИ...
Қаҳрамонлар
Аждаҳонинг боши қолиб
Думи билан курашга чиқар

“Сен бахтлисан” хитоби
Миллатни йиғлатар
Кулдириш ўрнига

Оч қурсоқларни
Тўлдирмоқ бўларлар
Мусаффо осмон билан

Осмонни эса
Шу пайтгача ҳеч ким еёлмаган –
Унинг эгаси бор

Эгали нарсалар
Дахлсиз қолажак
Ҳамма замонда

Октябрь, 2021
Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…

Дил синиқлари

“БУЮК ҚУШЛАР” – УЛУҒВОР ҚАҚНУС КУЙЛАРИДИР
Гулжамол иккимизни Ўзбекистон Халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ҳузурига илк бор устоз Икром Отамурод бошлаб борган. “Ёзувчи” нашриёти жойлашган чоғроқ хонада 20-аср ўзбек шеъриятининг уч маликаси – Ҳалима Худойбердиева, Фароғат Камол ва Зебо Мирзо ўтиришар экан. Ўша кунга қадар фақат телевизорда кўрганим – катта шоиранинг виқорли қиёфаси аслзода хонимларни эслатар, сўзларни жуда чиройли, дона-дона талаффуз қиларди.
Дафъатан тирик шоиралар билан учрашиш, боз устига энг севимли уч ижодкор билан рўпарама-рўпара ўтириш ниҳоятда ҳаяжонли эди. Шу боис нималар ҳақида суҳбатлашганимизни аниқ эслаб қололмаганман. Фақат Ҳалима опам шеър ўқиб беришимизни сўраганлари, навбати билан шеърлар айтганимиз, ўзларига маъқул келган мисраларни яна бир қайта сўраб олиб, “бу яхши гап, ҳали айтилмаган гап” деганлари ёдимда.
Шундан кейин қизлар билан гоҳ ишхоналарига, гоҳида уйларига бориб туришга одатландик. Мезбон чеҳрасининг ҳамиша очиқлиги, “айланай сизлардан” деган соф ўзбекона лутф, суҳбат асносида ёш тафовутининг деярли сезилмаслиги – бизни бу қутлуғ хонадонга боғлаб турадиган бирламчи жиҳатлар эди.
Шу кунга қадар Ҳалима опадек мард инсонларни кам учратдим. Дўстлари-ку дўстлари, ғанимлари ҳақида сўз кетганда ҳам, ёмон гапирмасди. Тасаввурга сиғмас даражада иродали эди. Умрининг мотамларида ҳам йиғлаганини кўрмадим. Юраги фарзанд доғида ўртанган кунларда ҳам ўзи шеърга солган Она Арслон каби сокин ва жим эди у. Сабр-у матонати у руҳан эргашган Тўмарис-у Қурбонжон Додҳолар жасоратидан улги эди.
Тақдири Илоҳий инглиз шеъриятига опа-сингил Бронтеларни, американ шеъриятига Сара Тисдейл ва Эмили Дикинсонни, украин шеъриятига Леся Украинкани, Лотин Америкаси адабиётига Габриэла Мистрални, серб шеъриятига Десанка Максимовични, рус шеъриятига Анна Ахматова ва Марина Цветаевани, арман шеъриятига Сильва Капутикянни, 20-аср ўзбек шеъриятига эса Ҳалима Худойбердиевани берди.
Забардаст шоиранинг мураккаб ҳаёт йўлини, сермаҳсул ижоди, ижтимоий фаолияти ҳамда йиллар давомида чоп этилишга интиқ бўлган мисраларини қадимий Қақнус афсонасига менгзагим келади. Ҳалима Худойбердиева ижодини деярли қамраб олган “Буюк қушлар” китоби – узоқ йиллар юрагида исён оловини, бўғзида баралла куйланмай қолган қўшиқларини асраб яшаган улуғвор Қақнус хирмонидир. “Буюк қушлар” деб номланган ушбу назмий хирмоннинг баракаси – муаллиф истеъдодининг юксак даражасидан далолат.
Сўнгги бор устозни вафотидан чамаси бир ойлар аввал “Дугоналар” журнали таҳририятида кўрдим. Ҳар доимгидек руҳи тетик, овози ўктам, либослари ярашимли, севиб тақадиган узуклари жой-жойида эди. Чеҳрасининг тиниқ гулоби рангидан сира хастага ўхшамасди. Гулчеҳра Нуриллаеванинг “Адабиёт” газетасида чоп этилган бир саҳифа шеърини ўқиб ўтирарди. Саломлашиб, ҳол-аҳвол сўрашгач, газетага ишора қилди:
-Шеърларни кўрдингми?
-Кўрдим, Ҳалима опа.
-Қандай зўр шоирларимиз бор-а.
Янги шеърларимни эшитганида:“Шеърларинг менга “Сильва(Капутикян)ни эслатади”, дерди. Оиламизга совға қилган китобларига битилган дастхатлар “Севимли кўнгил шоирларим” деб бошланади. Илоҳим, Устозимизнинг шу сўзларига муносиб бўлиш насиб этсин.
12.05.2023

Читать полностью…

Дил синиқлари

 
“Мен бу остонадан бошимни олмайман”, деди Мажнун Лайли остонасига бошини қўйиб…

“Лайли ва Мажнун” асаридан
 


🍂 @orzu_hayot_ijodi

Читать полностью…

Дил синиқлари

Suyunchi beriiing!

Youtube kanalimizda “Aslida” nomi bilan yangi loyiha boshladik.

Ertaga dam olish kuni-ku. Bemalol, shoshilmay shu suhbatni ko’rsangiz bo’ladi. Gulnoza opa oddiy ayol emas, intellektual shaxs. Shuning uchun suhbatimiz ham ma’rifiy bo’ldi, desak adashmayman.

Suhbat davomida jamoatchilik nazarida turgan mavzularga boshqacharoq nigoh bilan qarashga, bizga ko’rinayotgan haqiqatlarning aslida qanday ekanligini anglashga intildik.

Ko’ring, yoqsa-yoqmasa, ulashing, fikringizni biz bilan bo’lishing.

https://www.youtube.com/watch?v=wY3lcYJtdIg

@abbosova_mehrinoz

Читать полностью…

Дил синиқлари

Аёллар катта иш қилади: фарзанд туғади, аммо фикр туғмайдилар; бу ишни эркаклар бажаради, деб ёзган экан Толстой.

Сиздан бунақа гап кутмагандим, Лев бобо 🧐

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

https://telegra.ph/Maktub-05-04-2
Сизга айтарларим кўп эди. Дилимда сизни хурсанд қилиш иштиёқи бор эди. Сизни шу гал кузатганимда кўнглим ҳеч ёришмади, дадажоним. Эсон-омон қайтсин, деб дуода эдим. Қайтдингизу тўрт кунга яшадингиз. Дийдорга улгурмай қолдим. руҳингизга ором тилайман, дадажон.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Настарин ВОСУҚИЙ
***
Хавотирланма!
Мен бу танҳоликда қолмасман узоқ,
Бир куни, ниҳоят,
Ўлим мени етаклаганча
Олиб кетар бу сершовқин кўчалардан.
Хавотирланма!
Ўлим ўхшамайди ҳаётга,
Бордир унинг сахий қўллари
Ва кимнингдир қўлидан тутса,
Қўйиб юбормагай тоабад.
***
Мажнунга эврилмоқ –
Бир аёлнинг қасосидир,
Сенинг Лайлинг бўлолмаган
Аёл қасоси.
***
“Назминг жуда маҳзун”, дейсан.
Азизим!
Қайғудан ҳомила кўтарган аёл
Қувонч туғиб бермас ҳеч қачон
рус тилидан Г.Мўминова таржимаси

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Бир-бировни аямаймиз ҳеч,
Бундан зарра пушаймон ҳам йўқ.
Сўзлар – гўё қайралган қилич,
Кўзқарашлар – заҳарланган ўқ.
Юз ўгириб бир-биримиздан,
Туйғуларни қиламиз хафа.
Шикастланган иззати билан
Ҳайрон боқар биринчи даҳа.
О, дафъатан Қуёш нуридан
Асраганча хира кўзимни...
Нечун энди елканг ортида
Зирҳлангандек сезмам ўзимни?
Йўқ менда сен излаган ҳузур,
Мен ҳам сендан топмам ҳаловат.
Эскирган ишқ ўрнини мағрур
Ишғол этмиш янги адоват.
Сен ҳам қара, кўча эшикни
Иккиланмай беркитар сурур.
“Биз йўқ қилдик бир-биримизни,
Биз йўқ қилдик, Худога шукур”*.
*(Усмон Азим сатри)
Гулноз Мўминова

Читать полностью…

Дил синиқлари

Тўртинчи кун

"Аёл бўлиб туғилма Шарқда".
(Гулноз Мўминова)

***
Тунларни малҳамдай эзди мунажжим.
Оламни сир босди, Одам ўзгарди.
Мусича тушидай маъсум кечани
Чақмоқлар тирнади - серзарда.
Ҳавони гиёҳлар ифори тутди,
Афсунлар - чирмовуқ, осмон сим-сиёҳ.
Осмондай сим-сиёҳ андуҳни ютиб
Ўз ичига чўкиб кетди Ой.

Кунларни ковлади чоҳдай
мунажжим
Оламга сир тушди - аланга тушди.
Боғлар оҳанг билан тирик мавсумда
Масиҳ овозини йўқотди қушлар.
Сувга шакл солди баҳайбат соя
Шамолдай соврилди ва тинди кўнгил.
Шамоллар суронин кўнглига қамаб
Гулбарглар ичига чўкиб кетди Гул.

Мавсумлар ўзгарди.
Aфсунлар синмади.
Ойқизлар, Гулқизлар тупроқ бўлдилар.
Ёмғирлар тинмади, шамоллар тинмади,
Чақмоқлар юзида титроқ бўлдилар.
Мунажжим йиғлади,
мунажжим ёлворди,
Ердан осмонгача кўкарди ғусса:
"Худоё,
сир ютган бу кўҳна ғорларни
Нима бўлар ахир,
уйғотсанг".

Башорат Отажонова

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

Тушимда шеър ёзгандим. Камдан-кам бўлади бу ҳолат. Ҳозир эслаб, қоғозга туширдим. Алжирашга ўхшаб кетса, кулмайсизлар, Минг қилсаям, тушда ёзилган.))

Читать полностью…

Дил синиқлари

Биринчи кун

Мадина Норчаева

Тунга эргашолсанг,
Чекинса қўрқув
Зулмат суянганча ишқ - асосига
Узоқ йўл бошласа
Шивирласангу
Розиман, деёлсанг Ҳақ жазосига.
Эргашсанг,
О, гарчи манглайи қаро
Юлдуз сепиб турса жароҳатингга.
Илғасанг бу сарсон оламлар аро
Етмоғинг мушкулдир ҳаловатингга.
Сўнг кетсанг
Кечанинг тутиб баридан
Билмам, ким бу қисса поёнин билар.
Ахир қушлар қайтар,
Қайтар фасллар,
Кетганлар хунини келганлар тўлар?
Барибир эргашсанг
Журъатинг етиб
Томирларинг - кишан узиб чиққани.
Англарлар, қачондир зулмат оламга
сенинг кўзларингдан сизиб чиққанин...

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Айиқ бўлсанг – ўнгирингда отарлар,
Бўри бўлсанг – адирингда отарлар,
Илон бўлсанг – заҳринг учун сотарлар.
Сен ортга боқма. Қоч!

Қуш бўлсанг гар, чарх ур кўкда – тинмагин,
Қишловда ҳам бу ерларга қўнмагин,
Галабошинг “кел” деса ҳам, кўнмагин,
Эрк сари шош!

Аямасдан набототни қуритдик,
Ўзни оқлаб, “Қизил китоб” юритдик,
Ҳурлар эккан гиёҳларни хўр этдик.
Диллар – яланғоч.

Қоя – ўққа учган айиқ тимсоли,
Шамол бўзлар Она бўри мисоли,
Сел урган ҳув ерлар – ҳурлик уволи,
Топилмас илож.

Тўрга солиб бургутлару сорларни,
Овлаяпмиз кўзда ўти борларни.
Хуллас, ўзга бўшатяпмиз ғорларни –
Кўзимиз оч.

Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…

Дил синиқлари

​ЭЙ, АПРЕЛ...

Эй апрел, чорла бугун ёлғон базмига
Жинларинг, ёсуман, алвастиларинг,
Жаллоду, иблису, аласчиларинг,
Кўзбойлоқ, тузоқчи, қафасчиларинг...

Юлдузларни ўйиб осмон нақшидан
Ёсуман, ўрнига кўзларим қоқсин.
Алвасти қуёшни чалсин дойрадай,
Тунни кунга ювиб чимилдиқ тақсин.

Эй апрел, ёлғоннинг тўйини қиздир,
Кўзбойлоқ, денгизни келтирсин алдаб.
Ҳовучлаб тўлдирсин қирқта қозонга
Ўчоққа ўт ёқсин суягим қалаб.

Эчкилар маърашин тўёна учун
Жинларинг қирлардан тушсин елкалаб.
Қалдирғоч тушларин аврасин шамол,
Баҳорим пойига тўксин эркалаб.

Эй апрел, тўй қилсанг тўйдай бўлсин-да,
Ойнинг қошларини терсин аласчи.
Нурига юрагим қонларини сурт,
Кўйлак тикиб берсин унга атласчи.

Сочининг ҳидини жингалак қилсин,
Қафасчи, бошига тақсин тиллақош.
Лабига исмимни ёзсин қонатмай,
Тақдир сурат чизсин, тирноқ битиктош.

Эй апрел, шайтон ҳам рақс тушсин майли,
Ой чорлаб ҳомила қилсин қўшиқдан.
Жаллодинг болтасин чалсин рубобдай,
Бехато зарб урсин, бўйним қошиқдай.

Ой шодон йўл олсин янги маконга,
Базмингни тугатгин, лашкаринг чақир.
Очиқ кўзларимни тикишдан аввал
Ҳаммаси ёлғон де, ёлғон деб бақир.

Эй, апрел...
Эҳ, апрел...

✍️ Азиз САИД

Читать полностью…

Дил синиқлари

АПРЕЛЬ КУНИ

Далли шамол
Гулбарглар билан
“Севади-севмайди” ўйнар

Укпар соябон тутган
Қоқигуллар –
Термилар ошиғин йўлига

Ҳар очилган
Ғунча ичидан
Чиқиб келар бир Дюмчахон

Нам қирғоққа
Тумшуғила
Янги миххат ёзар сув қуши

Гўзаллик кучига
Дунёни
Такрор инонтирмоққа
Бошқа эртак тўқийди апрель

Читать полностью…

Дил синиқлари

Фотограф Дирк Скиба олган сурат. Маҳалламдаги ҳамма қорасувоқ уйлар-у молхоналар олдида расмга тушириб, орасидан шуни танлаб олибди.😂😂

Читать полностью…

Дил синиқлари

23 май, 23 йил
Гёте институтида Ўрта Осиё (хусусан, ўзбек) замонавий шеъриятининг немис тилидаги босмаси  -- "Симурғ" китоби тақдимоти ва германиялик саёҳатчи-фотограф Дирк Скибанинг ўзбек ёзувчи шоирлари фотокўргазмасига старт берилади. Кўришамиз.

Мўлжал: Олой бозори, 18:30 da.

Читать полностью…

Дил синиқлари

17 май — Ҳалима Худойбердиева туғилган кун

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2023 йил 17 май кунги сонида шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида қарийб бир саҳифали хотиралар эълон қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Читать полностью…

Дил синиқлари

https://youtu.be/fkfLoV05w9s

Читать полностью…

Дил синиқлари

Tolstoyni kuydirgan Sofya Andreevnaga ming rahmat😂

Читать полностью…

Дил синиқлари

🤐🤐🤐

https://youtu.be/zToRGERERN4

@abbosova_mehrinoz

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Сўз – капалак,
Учиб чиқар шоир оғзидан,
Бу ажиб лаҳзани
Кўролмагай қаламдан ўзга.
Кўрганида балки
Ақлдан озарди
Отнинг кавш қайтаришин
Кўрган кимсадек.

Сўз – капалак.
Уни қувламоқ сурури
Тотли эрур тутмоқ завқидан.
03.04.2023

Читать полностью…

Дил синиқлари

Ҳалина ПОСВЯТОВСКА (Г.М. таржимаси)
МЕН – ЖУЛЬЕТТА
Мен – Жульетта
Ёшим 23да
Қачондир севгини татиб кўргандим
Аччиқ эди у
Бир финжон қора қаҳвадай
У тезлатди
Юрагим зарбин
Қаттиқ ҳазиллашиб вужудим билан
Уйғотди ҳисларим
Ва кетди
Баланд айвонимда
Таъзим қилганча
Чорлагайман уни:“Қайт ортга!”
Қичқираман: “Қайтар
Оловни!”
У ўпган лабимга
Қайтмади ол ранг
Мен – Жульетта
Ёшим минглардан ошган
Ҳануз тирикман...

Читать полностью…

Дил синиқлари

#tilimiz_uchun
#ulashing

Urrraaa!

O’zbekcha Vikipediya Markaziy Osiyoda 1-o’ringa ko’tarildi!

Oʻzbek tilidagi maqolalar soni 233 mingdan oshib, butunjahon Vikipediyalar tizmasida 45-oʻringa koʻtarildi. Shu bilan birga, qozoqcha Vikipediyani ortda qoldirib, Markaziy Osiyodagi vikipediyalar ichida birinchi oʻringa chiqdi. Eng muhimi sifat va mazmun birinchi o’rinda saqlanib qolmoqda.

Bu natijaga erishishimizda minglab tilimiz fidoyilarining hissasi katta.

Dunyoning eng kuchli 10 taligi sari
olg’a!

O’sha gap: “O’zbekistonni alishmasman boshqa jahonga,
O’zbekiston tengdir O’zbekistonga:))

P\s: Suratda Bo’stonliqdagi “WikiOromgoh” ishtirokchilari

@abbosova_mehrinoz

Читать полностью…

Дил синиқлари

Чарльз БУКОВСКИ

УЙҒУНЛИК ТОВУШЛАРИ

Аскарлар қуролсиз машқ қилар
Мозорлар бўшаб қолар
Товуслар учар ёмғир орасидан
Даҳолар зина бўйлаб пастга тушар табассум ила
Емак ҳаммага етар, ижара ҳақига пул бор
Фурсат ҳам етарли
Қаримаслар хотинларимиз
Мен ҳам кексаймам
Олмос кўзли узук ялтирар дайдилар бармоғида
Гитлер саломлашар яҳудий билан
Бироқ ҳавода анқир куйган эт ҳиди
Мен олов туташган пардаман
Мен айландим сув оқимига
Мен стаканнинг кескир қирраси
Мен қонман
Митти қизил шиллиққуртман
Судралиб  ини томон кетаётган

Гулноз Мўминова таржимаси

@bukovski_ijodi

Читать полностью…

Дил синиқлари

ҚИЗИЛ ГУЛ
Апрель болалар туғар
Бармоқ катталигида
Сўнг пионгул ғунчасида
Улғайтирар уларни –
Яшил қўнғизларга қўриқлатиб.
Биз эса сен билан
Лабларимиз қонагунча
Фўруғ*дан айтамиз:
“Қизил гул, қизил гул, қизил гул”...
Токи қизил тусга кирсин апрель кўчаси,
То шафақлар улуш олсин фасл юзидан,
То қизғалдоқ қадаҳини рангга тўлдирсин,
То ишқ аҳлин сурур эмас, ғусса ўлдирсин –
Қадимдагидек...
То қизил гул эшкак бўлсин Тонг кемасига,
Кема туйғу тўлқинида тебрансин токи,
Капалаклар лангар боғлаб Кун ёлқинига,
Қанотларин жуфтлаганча тин олсин ёки –
Тинмасинлар...
Зотан, бугун милён дудоқлардан
“Қизил гул” тўкилар –
Ризоликлар, афсуслар,
Севикли, севиксиз исмлар,
Бут ва ярим изҳорларга қўшила.
Тикилсанг, қаршингда
Яна бир Қизил денгиз пайдо –
“Қизил гул” тошқинини
Симиролмас рўзадор Дунё.

*Фўрўғ Фаррухзод

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бир китобни ўқияпман. Болалар нафақасини биринчи бўлиб Ҳазрати Умар (р.а) жорий этган эканлар. Мен учун янгилик бўлди.

Читать полностью…

Дил синиқлари

⚡️Эрталабки факт.

Онанинг овозида фарзандда эндорфин ва бахт гармонлари ишлаб чиқарилиши кучаяр экан.

Ва бу оғриқни пасайтирар экан.

Хулоса : Онангиз билан кўпроқ гаплашинг.

@acramov 👈 обуна бўлинг

Читать полностью…

Дил синиқлари

“Ҳеч қачон шошилишга ҳожат йўқ. Ҳеч қачон бирданига порлашга ошиқмаслик керак. Ҳеч қачон кимнингдир иккинчи номи бўлиш зурур эмас, шахс ҳамиша ўз шахсини яратиши шарт. Биз ҳаммамиз осмонга қараб талпинамиз, бирданига учгимиз келади, аммо… ҳаёт қанчалар хосиятли, қанчалар лаззатли, бисёр неъматли бўлиб кўринмасин, унинг жафо ва ғуссалари-да шунчалар қудратлидир”.(Виржиния Вульф)

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Бир таклиф бор, дўстларим,
Ўпкамизга ўтириб қолган
Чангларни йиғиб,
Гувала қуямиз келажак учун.

Сув муаммо бўлмас шу кунлар –
Машиналар сузар шаҳар кўчаларида

Замон афсунгари
Қармоқ ташлаб ўтирар “иномарка”ларга
Замон “Герника”син сиғдирар холст йўқ.

Ичимиздаги қаҳратонни
Амаллаб чиқарган эдик
Энди умидсизлик руҳи эгаллади уни
Ундан қутилиш деярли имконсиз

Имконлари бой берган дунёда
Гул хунини гулдан сўрарлар
Хўрланган қизига шапалоқ тортиб:
“Қиз бўлмай ўл!” деган бадбахт онадек

Шу сабабдан
Ҳеч нимани ўйламаймиз.
Ахир, охири йўқ ўйлар –
Миямиздаги ўргимчакнинг озиғидир

У лаҳза сайин ўсиб борар
Спилберг фильмларидаги махлуқлардек

Таклифимни ўйлаб кўринг:
Ўпкамизга ўтириб қолган
Чангларни йиғиб,
Гувала қуямиз келажак учун...

Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…
Subscribe to a channel