dil_siniqlari | Unsorted

Telegram-канал dil_siniqlari - Дил синиқлари

275

Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.

Subscribe to a channel

Дил синиқлари

Ҳалина ПОСВЯТОВСКА
ШЕЪР
У уйимга гўё
Совқотган лайлакдай кириб келади
“Шеър, сенга не бўлди?” сўрайман ундан
У эса сўзлайди
Қўлга ўргангани ҳақида
“Бир томчи сут бергин”, дея тиланар
Унга раҳмим келмас
Ва қорнини сира қўймайман тўқлаб
Ишонмайман шалвираган қанотларига
Ер кўкламда яшнаган мисол
Бу қанотлар жонланар албат -
Олиб кетар қушни олисга.
Г.М.таржимаси

Читать полностью…

Дил синиқлари

Тил масаласида шовинист бўлиш тарафдориман. Бугунги шароитда она тилини асраб қолишнинг бошқа йўли йўқ. Бугун кўра-била боласини рус боғчаси ёки рус мактабига етаклаган, оила даврасида рус тилида гаплашишдан фахр туядиган "ўзбексимон"лар билан тилни ривожлантириб бўлмайди. Афсуски, тил номусини асраш ҳақида жон куйдирганлар, куйдираётганларнинг фарзандлари она тилини тузукроқ билмайди, набиралари ҳақида-ку гапирмасаям бўлади. Ўзбек тилининг улкан жони миллионларча кичик жонларга бўлиниб, ҳар биримизнинг ичимизга ўрнашган. Бу жоннинг тирик қолиши - сиз-у бизга боғлиқ. Шоир, адиб ё таржимонмисиз? Унда тобора унутилаётган сўзларни матнларда қўлланг, ўқувчига уларни эслатинг - сўзларни ҳаётга қайтаринг.

Читать полностью…

Дил синиқлари

АНИФга
Қуёш ўпичлари илиқ ва хушҳол,
Оз қолдими видо фурсатларига?
Ё раҳми келдими Парвардигорнинг
Соғинчдан сарғайган хилқатларига?
Тоғларгача етмиш ғубор пардаси,
Мезон сувларида беҳилар оққан...
Ғорларга сиғмаган девлар наъраси
Еллар товушида узоқ улоққан.
...Кўрдим, Кумушконнинг шундоқ белида
Тийрамоҳ ўтирар қучиб тизларин.
Бефарқ ўтолмагай, мудом йўлида
Аччиқ қисматларнинг бебахт қизлари!
Ҳар умр ортида битта надомат,
Ҳар дард шарқисининг сўзи “оҳ” бўлар.
Ҳар ишқ якунида битта қиёмат:
Қиз борки, ёз ўтиб – тийрамоҳ бўлар.
Эй Қуёш, меҳрингни дариғ тутмагин,
Аёздан пана қил борки оҳларни.
Эй шамол, умримдан кундуз ўтмагил:
Ўнгимда совурма тийрамоҳларни!
Қуёш ўпичлари илиқ ва хушҳол...

Гулноз МЎМИНОВА

2024, октябрь

Читать полностью…

Дил синиқлари

Тақдир баъзида зулмат ҳаётингни ёритмоқ учун қўлингга шамлар тутқазади ва уларни ОДАМЛАР исми билан атайди.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Eksklyuziv she’riy spektaklga marhamat!

Oʻzbekiston Yoshlar ishlari agentligi “Mutolaa” loyihasi hamda O‘zbekiston Milliy kutubxonasi hamkorligida “MUTOLAA’DA SHE’RIYAT” nomli teatrlashtirilgan nazm kechasini taqdim etadi.

• Dastur qahramoni: taniqli shoira Kumush Abdusalomova

• Dastur mehmoni: taniqli aktyor va shoir Erkin Bozorov

📝 So‘z va adabiyot muxlislarini 22-oktabr (kuni) soat 18:00 da O‘zbekiston Milliy kutubxonasida kutib qolamiz.

👇 Ro’yxatdan o’tish uchun:
https://forms.gle/AnpwbeD8A2Qs2h398

BU UNUTILMAS KECHA BO‘LADI!

Telegram | Instagram | Mutolaaxona/">YouTube

Читать полностью…

Дил синиқлари

МАРИНА ЦВЕТАЕВА
Сенинг билан ғаройиб дўстим,
Бўлишмасман қувонч, армоним.
Қисмат экан: тўлди кам-кўстим,
Ҳамроз бўлди рангпар ўғлоним.
Кунгурадор саройлар сенда,
Унда ўрмон, саҳро тунлари.
Сен қўшинга қўявер танда,
Унинг мулки — денгиз қумлари.
Денгиздамиз бугун, эртага
Ўрмон ичра бўрилар ҳамдам.
Ўзгармасин тўшак ҳам нега?
Бугун — қумлоқ, эртага — харсанг.
Унинг учун Пасхадагидай
Ёруғ бўлса теварак, тўрт ёқ.
Тун қўлида фонус бўлса ой,
Эртан юлдуз бўлар шамчироқ.
Жасур, чаққон отлиқ эди у,
Қадрли дўст, ҳам жажжи султон.
Бир жуфт ғамгин кўзни кўрди-ю,
Қўшинини тарк этди шу он.
русчадан Г.Мўминова таржимаси

Читать полностью…

Дил синиқлари

ОКТЯБРЬ
Мен уни илк бор
Шаббалари борлиқдан илиқлик излаётган
Олма дарахтининг остида кўрдим –
Кўзлари тўқ каштан рангида эди

Мавсумнинг адашган гуллари
Ярашмай турарди олма шохига –
Кампир қорнидаги ҳомила мисол

Уяси бузилиб шамолда
Тентираб юрган ўргимчаклар
Чап бермоқ истарди қиш уйқусига

Қушларни одамга
Одамларни қушга айланмоқ орзуси ўртаган
Фаслни яшардик жимгина

... Мен уни илк бор
Қайғу ояти япроғида туширилган
Олма дарахтининг остида кўрдим –

Кўзлари қачонлардир
Сева туриб рад этганим кўзлар каби –
Тўқ каштан рангида эди.
2021,октябрь

Гулноз МЎМИНОВА

/channel/dil_siniqlari

Читать полностью…

Дил синиқлари

Shoira Gulnoz Mo‘minova “Har bir inson hayoti davomida o‘qishi shart bo‘lgan 10 kitob” tavsiya qiladi

Batafsil: https://oyina.uz/uz/article/3051

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram | Facebook | YouTube | X

Читать полностью…

Дил синиқлари

Чарльз БУКОВСКИ
УЙҒУНЛИК ТОВУШЛАРИ
Аскарлар қуролсиз машқ қилар
Мозорлар бўшаб қолар
Товуслар учар ёмғир орасидан
Даҳолар зина бўйлаб пастга тушар табассум ила
Емак ҳаммага етар, ижара ҳақига пул бор
Фурсат ҳам етарли
Қаримаслар хотинларимиз
Мен ҳам кексаймам
Олмос кўзли узук ялтирар дайдилар бармоғида
Гитлер саломлашар яҳудий билан
Бироқ ҳавода анқир куйган эт ҳиди
Мен олов туташган пардаман
Мен айландим сув оқимига
Мен стаканнинг кескир қирраси
Мен қонман
Митти қизил шиллиққуртман
Судралиб ини томон кетаётган
(Г.М.таржимаси)

Читать полностью…

Дил синиқлари

🔥 TAQDIMOT 🔥

Sizni fikrlarimning butun boshli labirinti bo’ylab olib o’taman.


Virjinya Vulf «Shaxsiy xona» asari taqdimoti.

😊Barchangizni kutib qolamiz!

21-sentyabr 15:00 da
Manzil: Chilonzor 8, Qatortol
koʻchasi 60


📚@bookuzbekistan

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бугун Гулноз опам туғилган кун. Гулноз Мўминова забардаст шоира, таржимон, ўта ақлли ва кучли аёл. Сиқилган вақтларим, ечим тополмаган масалаларим бўлса Гулноз опамни безовта қилавераман. Энг тўғри гапни опам айтишига комил ишончим бор ичимда. Опа, умрингиз узоқ бўлсин! Сизни яхши кўраман.

/channel/Madina_Norchayeva

Читать полностью…

Дил синиқлари

ГУЛНОЗ! ❤🙏

Сени туғилган кунингда доим нима деб табриклашни билардим, бугун билмаяпман.

Бағримга босиб "Муборак бўсин, соғ бўл. Кечир... "  дегим келяпти холос.

Чунки, шу қадар ҳарирлик борки руҳингда, капалак ҳайрон бўларлик, шу қадар  наъра ва ўкирик борки ичингда, она арслон тугул, ота арслон ҳам жим қоларлик...

Мен 30 йилки кўриб, лекин ҳеч қачон артиб қўйолмаганим кўз ёш бор кўзингда,   малҳам қўя олмаганим бир яра бор қалбингда...

😉Дил берганим баъзи қадрлилар айтишича, мен одамни тушунолмасканман.Ростданам  чуқур қайғукаш эмасман, шекилли. Кечир. 🤗🙏😔🫢

Аслида сенга юрагим уйғунлиги, қайғуларинг илдизи руҳимга туташлиги учун ҳам қаршингда жим ва ожизман. Зиддиятни қараки, давраларингда шўху хандон, яқинларинг ҳузурида доим ҳузурлиман.

🙏Ҳа, катта қизлар бўб қолдик. Зато, энди яшаш тажрибамиз бор.(Шу ўринда болалигимда батинкамни ипини боғлашни ўрганганимда хурсанд бўлганимни эсладим😔🤗)

Энди ўз юрагимизни ўзимиз, ҳа фақат ўзимиз кўтариб юра оламиз.(Сени билмадиму, мен ҳамдарду ҳамроҳларга эҳтиёжсиз бўб қолдим)...

🙏❤Хуллас, табрикламоқчиман. Тақдир ёзувлари, ким ким учун яралгани каби баҳсли мавзуларни бир четга суриб айтоламанки, Сени биз учун, мен учун Яратган.
Дўст, жигар, қалбдош қилиб яратган Худойимга раҳмат, шукр! 🙏❤

❤🤗Қара, Худо ташқари бахтнинг ҳамма шаклларини жо қилган тақдирингга. Оналик, бувилик мақоми,  тўрт кўз тугаллик, улкан шоирлик юраги, атрофингда ҳаёт барқ уриб тургани...❤🙏(Ичкари бахт бўйича фалсафа сўқишга ақлим етмайди,узр)😄

Бахтимга соғ бўл, Гулнозжон❤🙏
Яна 46 йил табриклаб юраманов, бу кетишда😉😄❤🙏

🤗Мажлисда ўтириб ёзяпман. Ҳам кулгим келяпти, ҳам буғзим ачишиб, кетяпти...😔
Ўзинг ёзганингдек:  Асли йиғлаш керак, сен эса, ўзни тутолмайсан кулгудан😔🤗

😉Қисқаси, ўзинг айтмоқчи, "шеър ёзадиган прокурор"чилик буёғи😄🫢😉

Соғ саломат бўл, Гулнозжон🙏❤

Гулжамолинг❤🙏

18.09.20224 йил

@Guljamol_Asqarova

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бугун шоира ва таржимон Гулноз Мўминованинг таваллуд куни. Ёзган сатрлари қалбимга яқин, таржима учун танлайдиган шеърлари ҳам мен севган ижодкорлар бисотидан. Гулноз опани виқорли тоққа ўхшатаман — ичида қайнаб ётган чўғдек вулқонлари, чўққисида тоза оппоқ қорлари билан. Доим биз амазонкачиларнинг онаси, опаси бўлиб юзга юзлашиб юринг )

Ўша машҳур мадҳиямиз ролиги эса дўстларингиз номидан туҳфа ❤️

Читать полностью…

Дил синиқлари

Муборак бўлсин

Кўзлари порлаган эй азиз синглим,
Ёрнинг бағирлари муборак бўлсин.
Кузнинг қуёшидек ёп-ёруғ кўнглим-
Бахтнинг баҳрлари муборак бўлсин.

Ёмғирлар шивири - ҳеч тинмас зорим,
Бу йўқликлар аро эй йўғу борим,
Менинг дийдоримдан бенасиб ёрим-
Дарднинг оғирлари муборак бўлсин.

Ёмғир томчилари тушди юзимга,
Хазонлар бир ҳазин боқди кўзимга,
Кўнгилга борар йўл топдим, ўзимга-
Йўлнинг чағирлари муборак бўлсин.

Эй олий Мусаввир, эй олий  Ҳилқат,
Раҳмат ёмғирлари учун минг раҳмат,
Қақраган қалбимга ишқ берди беҳад-
Кузнинг ёмғирлари муборак бўлсин!

17.09.2024 йил

@Guljamol_Asqarova

Читать полностью…

Дил синиқлари

Фестивалдан фотолар.

Читать полностью…

Дил синиқлари

“Haqiqat shunaqa narsa ekanki, qaysi tuzumda yashashingizdan qat’i nazar, siz yozib ketsangiz, yozganlaringiz qachondir nashr qilinar ekan. “O‘sha davrda ham shunaqa o‘ylaydigan, shuni bilgan, shuni qalamga olgan insonlar bo‘lgan ekan-da”, deb yuragingiz larzaga keladi”, - Hilola Nazirova.

Manba

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Ўн бармоғим учидан
Ўн сариқ капалак учирган
Афсунгар фаслнинг исми – Куз!

Сўнгги ниначининг
Қанотларида
Учиб ўтдим унинг устидан

Шуъла ичиб ғимирлаётган
Хонқизилар билан
Тушдим селфига

Бир сўздан иборат
Монологини
Пичирлади терак барглари:
-Ҳеч, ҳеч, ҳеч...

Қиш олдидан сув қушларини
Қалин патлар қоплаган мисол
Қалин ғамлар чулғади руҳни

Озғин кафтим орасида
Сариқ капалакка эврилди
Аста-секин ўлаётган Куз...

21.10.2024

Гулноз МЎМИНОВА

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Эрк истаги, бахт бўлмадинг,
Ситам бўлдинг, алам бўлдинг.
Гул ярашган аҳд бўлмадинг,
Кечиккан ҳомилам бўлдинг.

Сенинг учун изтиробнинг
Шўр ошига шерик бўлдим.
Мовий қушнинг қанотини
Бир кўрмоққа жерик* бўлдим.

Чиқмассан асло рўёбга,
Армон не, сен-да билгайсан.
Сени бермасман дунёга,
Ишон, ичимда ўлгайсан.
*жерик- бошқоронғу (шева)
17.09.2021

Читать полностью…

Дил синиқлари

🔥Yangilik | Tez kunda 🔥

2 sheʼriy jamlanma
2 hikoyalar to‘plami
2 roman

aks: jamiyatga ko‘zgu

📚@bookuzbekistan — yangi kitoblar!

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бугун А.Н. билан турмуш қурганимизга 25 йил бўлди. 25 йил – балки у қадар узун йўл эмасдир, лекин қисқа ҳам эмаслиги аниқ. Азалдан “идеал” сўзи билан чиқишолмайман. Менимча, идеал оила бўлмайди. Чунки идеал аёл ҳам, идеал эркак ҳам йўқ. Шунчаки бир-бирини сўзсиз ҳам англайдиган, кечирса бўладиган хатоларини кечира биладиган, йиқилган вақтида иккиланмай қўл узатадиган, бир-бирининг шахсий чегараларига дахл қилмайдиган икки инсон бор, холос. Шу жиҳатдан оила фақат ёстиқдошлик эмас. Айниқса, ёшинг улғайгани сайин у энг аввало дўстлик, ҳамдардлик, ҳамфикрлик эканлигини тушуна бошлайсан.
Эр-хотин бора-бора бир-бирига ўхшаб кетади, дейишади. Зеро, йиллар давомида ёнингдаги одамдан ниманидир ўрганасан, фазилатларини юқтиришга уринасан. А.Н. мендан нимани ўрганди, билмадим-у, мен ундан жасоратни ўргандим. Унинг бир гапини яхши кўраман: “Одам фитратан ё ҳур бўлиб, ё қул бўлиб яшайди. Танлов ўзингда: ҳурмисан, қулмисан?” Мен ҳурликни танладим. (Ўзига қийин бўлди)))
Кунимиз муборак, А.Н. Айни пайт ўйимда оддийгина тилак бор: йўл охиригача гаплашадиган гапларимиз тугаб қолмасин.

Читать полностью…

Дил синиқлари

"Ҳурликдан айрилиш номусни йўқотишдан кўра аянчлироқ" . Иосиф Бродский

Читать полностью…

Дил синиқлари

🎭 PREMYERA 🔥
Book.uz hamda "Ma'vo" teatr-studiyasi ijodkorlaridan she'r va musiqa oqshomi!

Dasturda:
Abdulla Oripov,
Xurshid Davron,
Usmon Azim,
Iqbol Mirzo,
Halima Ahmedova,
Zebo Mirzo,
Guljamol Asqarova,
Gulnoz Mo'minova,
Xayriddin Saloh
Nafisa Omon she'rlaridan foydalaniladi.

Ijrochilar:
Malika Ibrohimova ( O‘zbekiston xalq artisti),
Jo'rabek Arziyev (teatr va kino aktyori),
Feruza Saidova (teatr va kino aktyori),
Feruza Karayeva (teatr va kino aktyori),
Mironshoh Isomiddinov ( teatr va kino aktyori).

Vokalist-xonandalar:
Nurillo Abdullayev,
Mahliyo Ziyodxonova

Rejissor:
Otabek Abdujalilov

Sahnalashtiruvchi rassom:
San'at Kenjayev

Badiiy rahbar:
Maftuna Muhammadaminova

27-sentyabr 18:00 da
Manzil: Chilonzor 8, Qatortol
koʻchasi 60


📚@bookuzbekistan

Читать полностью…

Дил синиқлари

Абдурраҳим ҚОРАҚЎЧ
ИНЖИТМА
Соясида ўтир аммо
Япроқ сендан инжимасин.
Тамизлан ва кир мозора
Тупроқ сендан инжимасин.
Йўллар узун, йўллар инжа
Йўл куч олур ишқ келганча
Ёт қурбон ўл Исмоилча
Пичоқ сендан инжимасин.
Шундаман де изласалар,
Тўғри сўзла сўрасалар
Тобутингга ўрасалар
Байроқ сендан инжимасин.
Эл кўчсин кўчганинг маҳал
Йўл ёнсин кечганинг маҳал
Сувидан ичганинг маҳал
Ирмоқ сендан инжимасин.
Чанг қўнмасин сақлан сенга
Ҳаққи бордир халқнинг сенда
Ғазаб сочмасин яқин-да
Йироқ сендан инжимасин.
Туркчадан Г.М. ўгирмаси

Читать полностью…

Дил синиқлари

"Шахсий хона" тақдимотига албатта келинглар. Модомики, жаҳон адабиёти тарихида ўчмас из қолдирган адиба Виржиния Вулфнинг теша тегмаган фикрлари билан танишмоқни, фикр ҳурлиги ва руҳ озодлиги деган тансиқ неъматлардан баҳрамандликни истар экансиз, бу тадбир айнан СИЗ учун!

Читать полностью…

Дил синиқлари

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни Мисрга волий қилиб жўнатаётганларида у кишидан: “Агар ўғри олдингга келса, уни нима қиласан?” деб сўрадилар. Амр ибн Ос: “Қўлини кесаман” деб жавоб бердилар. Шунда ҳазрати Умар: “Агар менинг олдимга оч қолган киши келса, мен сени қўлингни кесаман” дедилар.

Читать полностью…

Дил синиқлари

сентябр кўп ижодкорларни туғган, шулардан бири бизнинг Гулноз опа. нега бизники? чунки биз жуда кўпчиликмиз ва Гулноз опани ростанам яхши кўрамиз.(кортосарни ҳикояси эсга тушди, лекин кўпроқ ойбек домла хотирага ўрнашади.) бизнинг Гулноз опа одамни борича қабул қилади, ҳамдардлиги бор, кўнгилни кўтаради, ҳамфикр, ҳамтақдир. Гулноз опа юзадан дарёдай сокин, аммо ичида пўртана. биз бу пўртаналарда нималар юзага келишини билмаймиз, аммо бу пўртаналар шу қуёш остидаги тупроққа ўхшаб қадрдон.

опа, туғилиш муборак!

Читать полностью…

Дил синиқлари

18-sentabr shoir, tarjimon -Gulnoz Mo'minova tug'ilgan kun! Umringiz uzoq, so'zingiz Mangu bo'lsin!

F.F.O - nimani anglatishini shoiramizning o'zi yaxshi biladi
☺️



ОЙНИНГ ОРҚА ТОМОНИ

қалбим –
Ойнинг орқа томони
уни ҳеч ким кўра олмагай
ҳатто мен жондан севган кимсалар ҳам
улар бир ишда хўп моҳирлигин
тан олмоқ даркор –
қалбимга тупурган чоғларида
мўлжалдан адашишмас сира
яхшики, Тангри менга
жуфт денгиз ато этган
қачонлардир
Ойнинг орқа томонидаги
денгизлардай
сувлари дунёга кўринмас
икки денгиз
шу денгизларнинг шўр оқимлари
муттасил ювиб турар
қалбим юзидаги тупукларни

2023, ноябрь
Г.М.

Читать полностью…

Дил синиқлари

«Я не верю, что можно изменить мир к лучшему. Я верю, что можно постараться не сделать его хуже».
Буковски

Читать полностью…

Дил синиқлари

https://youtu.be/sPuiLKs1Z3w?si=z-JSiKXlLHIeLxYY

Читать полностью…

Дил синиқлари

Вулфга шахсий уйча топбердик.

Читать полностью…
Subscribe to a channel