#Хайрли_тонг
Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин🤲
#сарказм
Эчкини саҳнага чиқарди омма,
Маърашин сел бўлиб тинглади ҳамма.
Бурни кўтарилиб, булутга етди,
Ўзни юлдуз билиб, ўзидан кетди.
Саҳнани булғади — ирғишлаб чунон,
Азал ҳайвон эди, бўлмади инсон!…
Табассумли инсонга машаққатларни енгиш завқ бағишлайди. У машаққатларни табассум билан қарши олиб, табассум билан бартараф қилади.
Тунд ва совуқ инсон эса, оддий муаммони ҳам ҳал эта олмай қийналади. Уни бартараф этиш у ёқда турсин ундан ўзини олиб қочади. Натижада муаммолар гирдобига тушиб, замонни ёмонлайди, тақдирдан нолийди.
"Қанийди", "қачонки" каби сўзлар билан минг бир баҳона қидиради.
Аслида уни бу ҳолга туширган ўзининг табиати ва тарбияси эканини унутиб қўяди. У ҳаётда меҳнатсиз роҳат топишни хоҳлайди. У осмондан тилла ёғишини ёки ер тагидан хазина топишни кутиб яшайди.
Инсон кўнглининг чўкиб, юзининг тундлашишига асосий сабаб умидсизликдир.
🍃
Табассум қилишни истасангиз, умидсизликни енгинг. Бунга ҳамманинг имкони бор.
Ақл-шуурингизни умидворликка, келажакдан яхшилик кутишга одатлантиринг.
🍃
Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди.
🍃
Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ. Аллоҳ айтади:
"У кунда мол ҳам, болалар ҳам фойда бермас. Илло ким Аллоҳга қалби салим билан келган бўлса (фойда бўлур)".
Доктор Салоҳиддин Куфтаро🍃🕊
БИР УМРЛИК БАХТ КАФОЛАТИ
Бир киши донишманддан: "Фарзандим хурсанд бўлиши учун нима совға қилай?" деб сўради.
Донишманд: “Агар қанд берсанг, бола бир кун хурсанд бўлади, эртасига таъмини унутади. Ўйинчоқ олиб берсанг, бир ҳафта қувонади. Тулпор от мингизсанг, бир ойдан кейин уни қирчанғи қаторида кўради. Сен фарзандим хурсанд бўлсин десанг. Халтасига китоб солиб қўй, шундай қилсанг, у бир умрга бахтли бўлади...” дебди.
@Jaloliddinrumiyy🍃
Кишининг асл қиёфасини билишни истасангиз, атрофдаги одамларнинг у ҳақида нима деганига эътибор берманг, аксинча у атрофдаги одамлар ҳақида нима деганига аҳамият беринг.
Читать полностью…Неъматларнинг энг яхшиси - ҳаракат қилиб эришилгани.
Дўстларнинг энг яхшиси - Аллоҳ таолони эслатгани.
Қалбларнинг энг нурлиси - ичида мол-дунё севгиси бўлмагани.
💥💥💥 МУЛОҲАЗА Кайфият тушкунлиги, эзилиш, доим хавф-хатарни кутиб яшаш, ҳамон безовталик ва хавотирда кун кечириш, нафрат, дилсиёҳлик, ҳасад, ва ўзида айбдорлик туйғусини кўтариб юриш оғир жисмоний хасталиклар келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу эртами-кечми танадаги биокимёвий мувозанат бузилишига олиб келади. бундай бузилиш оқибатида қон босимининг зурайиши, меъда яраси ёки қандли диабет ва шу каби касалликлар келиб чиқади.
Читать полностью…🔥🔥🔥МЕҲР!!!!!! Сиз ўзингиз бошқаларга улаша оладиган меҳр-муҳаббатдан ортиқ муҳаббатни ҳис эта олмайсиз.Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр-муҳаббат жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир.Сиз қанчалик кўп меҳр улашсангиз, шунча кўп меҳр -муҳаббатга эга бўласиз. МЕҲР-доимо сиз бажарадиган ишдир! Меҳр-муҳаббат бошқа одамларга нисбатан ижобий амалий ҳатти-ҳаракатларда ифодаланади. Фақат меҳр улашиб, доимо меҳрга эга бўлишингиз ва ҳаётингизни у билан тўлдиришингиз мумкин. Шуни билингки, сиз ўзингиздаги меҳр-муҳаббат заҳирасини бошқаларга улашиш орқалигини назорат этишингиз мумкин. Дунёни севинг ва қадрланг! Оламни севинг!
Читать полностью…💥💥💥 Хотирангизга ишонманг, кундалик тутинг ва энг асосий ҳар кунлик ишларингизни ёзиб боринг. Бугунги ишни эртага қўйманг, бу стрессни келтириб чиқаради. 💥💥💥 Зинҳор бошқа куннинг ташвишини қилиб шошилманг.Ахир ҳар нарсанинг ўз вақти бор!
Читать полностью…Уни тушинишимиз учун "У" бўлишимиз керак💔
Фарзандингизга сахийлик тарбиясини ҳам беринг!
Донишманддан сўрашди: "Ҳаётда энг осон ва энг қийин нарса нима?"
У жавоб берди:
Хато. Агар уни бошқалар қилган бўлса ҳукм чиқариш энг осони.
Агар уни ўзимиз қилган бўлсак тан ола билиш бу энг қийини.
🔴🟠🟡🟢🔵🟣🟤
Агар ўзимизда йўқ нарсаларни ўйлайвермасдан, бори ҳақида фикр қилганимизда эди, ношукурликка ўрин қолмас эди…
Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.
🌗🌘🌑🌒🌓
- Ибодатларимда доим турмуш ўртоғимга катта давлат сўрар эдим.
- Ижобат бўлдими?
-Ҳа, мол- дунёси кўпайиб, жуда бой бўлиб кетди.
- Қандай ажойиб, сиздан жуда миннатдор бўлсалар керак?
-Билмадим, пули кўпайиб ёш хотинга уйланиб кетгач, қайтиб келмади.
Феруза Салходжаева
П/С:Азиз аёллар, дуо қилаётганингизда ўзингизни ҳам унутманг😉
⚡️Аллоҳга ишонмайдиганлар кўрсин унинг қудратини!
Япония денгизида олинган ушбу суръатга Японларни ўзи ҳам бир неча йиллар давомида жавоб тополмаётган эди.
Кунларнинг бирида қумга чизилган нақш муаллифи ваниҳоят топилди.
У шундай балиқки...Давоми👈🏻
Бирор-бир кимсага яхшилик қилсанг, шуни билки, сени саҳоватингдан у беҳад шод бўлгани каби, сенга ҳам шунчалик завқ насиб этади.
Қобус
🌿 Bir kishi baxtiga ko‘z tegishidan hadiksiraydi, bir kuni haqiqatdan unga hasadchining ko‘zi tegadi.
– Boshqa kishi ushbu yili o‘qishga kira olmayman deb xavotir oladi, aynan o‘sha yili o‘qishga kira olmaydi.
– Ayol eri yoki farzandlari bemor bo‘lib qolishidan qo‘rqadi,
oqibatda haqiqatda o‘sha ish hosil bo‘ladi, ya’ni ular kasal bo‘lib qolishadi.
Nima uchun aynan qo‘rqqan narsangiz yuzaga kelishini bilasizmi?
Sababi ushbu hadisi qudsiydadir. Alloh taolo hadisi qudsiyda shunday deydi:
“Men bandamning Men haqimdagi gumonidaman”
Shunday ekan, Allohga yaxshi gumon qilaylik qadrligim, kim chiroyli gumon qilsa, In shaa Alloh muvaffaqiyatga erishadi!🍃🕊
Фарзандингиз қалбини расм чиздириб англанг:
✅ Агар куёшни чап томонга чизган бўлса, ота меҳри ва ишончи баланд;
✅ Агар қуёш ўнг томонда бўлса акси;
✅Агар уй кичкина, узоқда бўлса бола билан кўпроқ мулоқот қилинг;
✅ Агар дарахт чап томонда бўлса дарслари билан бирга шуғулланинг;
✅ Агар одам кичкина бўлса болани мақтанг;
✅ Агар уй мўрисидаги тутунни қалинроқ чизган бўлса лего ўйнатинг, беркинмачоқ ўйнанг.
⚡Keлажакда ҳозир китоб ўқиётган болалар, телефон ўйнаётган болаларни бошқаради.
🤔Сиз қайси бирини катта қиляпсиз?
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг, тонгларни севувчи, ҳаётни борлигича қабул қилувчи, ҳар бир лаҳзага шукрона айтувчи азизларим!
Кунингиз ёруғ, мароқли, лаҳзаларингиз файзга тўла бўлсин!
💥💥💥 САЛОМАТЛИК ВА БОЙЛИКНИНГ ОЛТИН КАЛИТИ!!! Ҳис ҳаяжонлар -бу сизнинг фикрларингизни қувватлантирувчи кучлардир.бутун ҳиссиётингиз қанчалик кучли бўлса, фикр ёки ҳолатнинг ҳаётингизга таъсири шунчалик кучли бўлади .Қабул қиладиган қарорларнинг ҳаммаси ва амалга оширадиган ҳаракатларнинг 100% ҳис-ҳаяжонга асосланади. Шуни ўзингизга қатъий кўрсатма қилиб олингки, сиз бажарадиган барча ишлар у ёки бу ҳис-ҳаяжонга асосланган бўлади. Ҳис-ҳаяжон Нафис оламнинг сирли синоатидир. Бу-ички дунёмизнинг сирли синоатлари, орзуларимиз, ҳис-туйғуларимиз фақат ўзимизгагина хосдир. Одам ўз руҳиятини онгли равишда бошқара олса, жуда кўп мўъжизаларга эриша олади.
Читать полностью…💥💥💥 МУЛОҲАЗА!!! Гоҳида ўйланиб қоламан, баъзида ўзимга оғир бўлса ҳам бошқалар учун яхшилик қилаётганимни билишмайди, гоҳида қаттиқроқ гапираманки яхши бўлсин деб, гоҳида шогирдларимни тергаб танбеҳ бераманки тезроқ кучли бўлишсин деб, гоҳида ўзимни бахтимдан воз кечиб бошқалар бахти учун фидойилик қиламанки майли Роббим олдида виждоним тоза бўлсин деб, гоҳида адолат ўрнатаман деб кимларгадир озор бераман, майлида билишмасин биладиган кўриб турган, шунга яраша имконият, омад берадиган Зот бор! Сизда ҳам бошқаларни деб фидойилик қилганингиз бўлганми? Фидойилик ортидан ўзингиз жабр кўрганмисиз?
Читать полностью…Умр биттадир!
У сенинг қўлингда!
Унинг ҳар бир кунини ихлос билан варақла.
365 кун давомида қуёш 365 хил жилваланади.
Ой ҳам ўшанча турланади, тусланади.
Ҳар кунни жониқиб томоша қил! Кўзларингни яйрат, юракларингни хаприқтир.
Кунда бир ишингни битказ,
кунда бир кишини хожатига яра, дуосини ол, бу ҳузурлардан умрларинг узайиб кетсин!
Сизга ёмонлик қилганларнинг ёмонлигини кечиринг. Сиздан алоқани узган қариндошлар билан боғланинг, сизни бирор нарсадан маҳрум қилганларга улашинг, сизга ёмон муомила қилганларга ҳам мулойим бўлинг.
Шунда сурур ва ҳаловат топасиз.
Аллоҳнинг раҳмати Буюк ва ёрдами яқиндир.
Яхши кунлар келишига ишонинг!
#Хайрли_тонг
Яна бир янги кун муборак яхшилар!
Ҳар кунни ҳар инсонга тенг имкониятлар билан тақсимлаган Oллоҳим. Бу тақсимот қанчалик одил бўлмасин норози бўлувчилар албатта топилади.
Яратганнинг яшаш инояти барчангизга бугун ҳам хайрли бўлсин!
Табассум қил, токи хаёт экансан!
Оиланг билан ўтирганингда табассум қил, чунки, ҳали оила қурмаган, оилали бўлишни орзу қилганлар бор.
Ишга кетаётганингда табассум қил, чунки, иш қидириб юрганлар тўлиб ётибди.
Соғ-саломатлигинг учун табассум қил, чунки, соғ бўлиши учун бор молу давлатини бермоқчи бўлган беморлар бор.
Тирик юрганинг учун табассум қил, чунки, қабр остида дунёга қайта келиб, солиҳ амал қилишни орзу қилаётганларнинг сон-саноғи йўқ.
Дуо қилганингда ижобат қиладиган Роббинг борлиги учун табассум қил, чунки, қанчадан-қанча одамлар сигирга сиғиниб юрибди.
Сен сенлигинг учун табассум қил, чунки, қанчадан-қанча одамлар сендек бўлишни орзу қиладилар. Доимо табассум қил !😊
#ибрат
Давлатмандларнинг ҳаётларини ҳавас билан кузатманг. Бу насиҳат эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларидир.
"Ўзингиздан қуйидагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга боқманг! Шундай қилсангиз Аллоҳнинг сизга берган неъматини ҳақир санамаган бўласиз".
Мубашшир Аҳмад
#ибрат
Пул топишдан мақсад уни яшаш учун сарфлашдир. Агар умрингни пул топиш учун сарфласанг, иккаласини ҳам (яъни, умрни ҳам, пулни ҳам) зое қилибсан.
✍️ Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ