dilfayz78 | Unsorted

Telegram-канал dilfayz78 - ДИЛФАЙЗ психологик канали.

496

Сиз ИНСОНСИЗ! Сиз ўз қадрингизни билишингиз керак! Ўзини севган инсонни ҳамма севади. Бунинг учун ДИЛФАЙЗ гуруҳининг @dilfayzim гуруҳини кузатиб боринг. Психологик консультация учун психолог @Dil_dora_xon га мурожаат қилишингиз мумкин!

Subscribe to a channel

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Sizga imkoniyat berilganda bundan albatta foydalanib qoling. Bugun bajarmasangiz ertaga bajarish ikki barobar qiyinlashib ketishi mumkin...

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Baxt uchun nima kerak?
-UOʻzini sevish kerak!
-Baxtni his qilish uchun nima kerak?
-Oʻzini sevish kerak!
-Baxt oʻzi nima?
-Baxt bu sen! Sen! Ichingdagi kaatta quyosh bu sening baxting !
-Baxtsiz buoʻlsam nima qilay?
- Oʻzingni sevishni oʻrgansangina baxtni his qilasan, oʻshanda eng katta baxt sen ekaningni anglaysan ...

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Дўст истаётган бўлсанг, Аллоҳ етар.
Ёр истаётган бўлсанг, Муҳаммад етар.
Далил истаётган бўлсанг, Қуръон етар.
Ҳузур истаётган бўлсанг, Намоз етар.
Бойлик истаётган бўлсанг, Қаноат етар.
Душман истаётган бўлсанг, Нафсинг етар.
Азизлик истаётган бўлсанг, Ислом етар.
Насиҳат истаётган бўлсанг, Ўлим етар.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

👑Сиз – бу сиз, ўзингиз ҳақингизда тасаввур қилган шахссиз!

Фақат..., бу тасаввурингизни шубҳаю ишончсизлик билан булғаб қўясиз.

😔Сиз учун ҳаяжонли ҳолат бўлганда ҳаяжонланишга, хафа бўлиш керак бўлган ҳолатда хафа бўлишга программалаштирилгансиз

👬👭 Буни тан оласизми йўқми – сиз жамият ва ўзингиз сиз учун тузиб берган дастурлар жамламасидан бошқа нарса эмассиз.

🙅Аммо бу ҳолатни ўзгартириш мумкин.

🙌 Бунинг учун бир оз очиқ фикрлилик ва сабр талаб этилади.

🙏Сабр сизга аввалига керак бўлади – кейинчалик ўзингиз ҳақингизда янги кашфиётлар қилишга шу даражада қизиқиб кетасизки, сизда бунга иштиёқ пайдо бўлади.

Иштиёқ бор жойда эса сабрга ҳожат йўқ.

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

-Қани чуқур нафас олинг...
Ростакамига! Қани...Бир...Икки...Уч.... Агар билсангиз, бу - бахт нафаси эди.😉
Энди СИЗ бахтлисиз🥰🥰🥰

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

#ибрат

Агар кимдир сиздан ёрдам сўраса, шундай деб ўйланг: аввал Аллоҳдан ёрдам сўради ва Аллоҳ унга манзилингизни берди.

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

#Хайрли_тонг

Хар қандай ёмон кун битта яхши инсон билан туғриланиши мумкин. Бугун бошқалар хаётидаги ўша яхши инсон айнан сиз бўлишингиз мумкин...

Кунингиз шодлик, қувонч, омад, соғинч ва яхшиликларга бой бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум!

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Сиз қаерда, қачон ва кимнинг оиласида туғилишингизни танлай олмайсиз. Қаерда ва қандай ўлишингизни ҳам сиз белгиламайсиз. Аммо қаерда ва қандай яшаш сизнинг измингизда. Уни бемақсад сарф қилинган кунлар билан тўлдириш ҳам, яшаш мақсадингиз билан ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиш ҳам ўзингизга боғлиқ.

Ўз ҳаётингизни мазмунли ўтказишга интилинг. Ўзингиз учун қадрли бўлган бир ҳаётда яшанг. Қадрлаш аввал ўзингиздан бошланади. Унутманг, ўзини қадрламаган инсонни бошқалар қадрлаши қийин.

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Азизлар, шу эълонни 👆👆ўз каналларингизда улашиб юборсангизлар, яхши бўларди...

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Шундай инсонлар бўладики, кечира олмаслиги билан мақтанади. “Нима қилай шунақаман, ҳечам кечиролмайман” деб ошкора айтади. Аслида бу мақтанадиган нарсамас. Бу қалб касаллигидан дарак. Бундай одам ўзини ислоҳ қилсин. Аллоҳга кўп тавба қилсин, истиғфор айтсин. У ким бўлибдики кечира олмаса? Буюк Роббимиз сенинг тоғ-тоғ, ҳеч ким билмайдиган гуноҳларингни яшираяпти-ку?! Сен ким бўлибсанки, бир инсонни хатосини кечира олмайдиган?

“Менга ёмонлик қилган. Ҳеч унутолмайман” дейди. Кечиришни мазмуни ҳам шу эмасми? Кимдир сенга ёмонлик қиладики, кўнглингни оғритадики кечиришинг керак. Сенга зарари тегмаган одамни кечириш нимага керак? Аллоҳ таоло гуноҳларини кечиришини истаган одам кечиримли бўлади.

Кечираётган одам билсин-ки, кечириб аввало ўзига яхшилик қилади. Кечириб ўзи енгил тортади. Ўйланиб, сиқилиб касаллик орттирмайди. Аллоҳ таоло олдида ҳам юзи ёруғ бўлади.

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Севги йўлида тортилган жафода, мингларча вафо бор.🌷
Севги ила сукут сақлашда, гўзал суҳбат лаззати бор…

Жалолиддин Румий

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

🌷Кўп нарсани кўрган одам тушунмайди - кўп нарсани йуқотган одам тушунади...

🌷Кўп озор берадиган одамлар
кечиримли булмайдилар - кўп озор чекканлар кечиримли бўладилар...

🌷Бахтнинг нима эканлигини бахтсизликдан юриб ўтганлар биладилар...

🌷Ким тақдир шапалоғини еган бўлса - ўша инсон кўп нарсага эришади...

🌷Намакопни (шўр, тузли таҳир) кўп еган одам асални қадрига етади...

🌷Йўқчиликда кун кечирган одам борига сабр қаноатли булади...

🌷Ким тирикликда ўлиб кўрган бўлса у ҳақиқий маънода яшай билади...

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

«ЖАЗААКАЛЛООҲУ ХОЙРОН»

Саҳиҳ ҳадисларда келган "Жазаакаллооҳу хойрон" дуосида жудаям кўп ва хўб хислатлар бор. Ўша хислатлардан шуки, бир инсон сизга бир яхшилик қилса, уни яхшилигини сиз минглаб яхшиликлар билан қайтармоқчи бўлсангиз "Жазаакаллооҳу хойрон" ёрдамга келади. Зеро бизга яхшилик қилган кишига чин дилдан "Жазаакаллооҳу хойрон" дейишимиз Пайғамбарим Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларидир.

МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРИШНИ ЎРНИГА ҚЎЙИНГ

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Кимга яхшилик қилинганида у (яхшилик) қилувчига:
"Жазаакаллооҳу хойрон — جَزَاكَ اللَّهُ خَيْراً ", деса, мақтов айтишни ўрнига қўйибди".

(Термизий, Насоий, Ибн Ҳиббон, Табароний ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ.)

✽ ✽ ✽

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Агар бир киши биродарига: “Жазаакаллооҳу хойрон – جَزَاكَ اللَّهُ خَيْراً ”, деса, унга мукаммал мақтов айтибди”.

(Абдураззоқ ва Ибн Абу Шайба ривояти.)

Ушбу ҳадисларга кўра, яхшилик кўрган одам яхшилик қилувчи ҳақига: “Жазаакаллооҳу хойрон – جَزَاكَ اللَّهُ خَيْراً Аллоҳ сизни мукофотласин, дунё ва охират яхшилигига эриштирсин!”, деб дуо қилади.

✽ ✽ ✽

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар: "Агар сизлардан бирингиз биродарига: "Жазаакаллооҳу хойрон – جَزَاكَ اللَّهُ خَيْراً ", яъни "Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин", дейишида ўзи учун қанчалик (ажру савоблар) борлигини билганида, баъзингиз баъзингиз учун бу дуони кўпайтирган бўлар эди."

(Ибн Абу Шайба ривояти 1/436.)

✽ ✽ ✽

Ушбу хабарни ихлос билан ўқиганларга ва бошқаларга савоб умидида тарқатганларга ҳам “ЖАЗААКАЛЛОҲУ ХОЙРОН” деб қоламан.

Каналга обуна бўлиш учун қуйидаги линкни устига босинг

/channel/+iIUsUcScUYU1ZGUy

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

🌙 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳнинг раҳмати сизга бўлсин.
Умрингиз исломнинг нурига тўлсин.
Шукурким етказди улуғ кунларга.
Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин

Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат ила РАХИМОВА ДИЛДОРА!

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Ҳаёт — қадрингни билганлар билан яшамак қадар гўзал, қадрингга етмаганларга исроф қилмаслик қадар қимматлидир!

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Ota va qiz suxbati

Juda ham taʼsirli hikoya ekan. Albatta ibrat oling...

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Kechani shirin xotira, bugunni esa gʻanimat deb bilib, ertadan umid qilib yashang. Har bir tong, har bir kun oʻzgacha goʻzal, oʻzgacha tarovatga ega ekan, faqatgina bu goʻzallikni his etish, undan bahra olish, uni baxsh etgan Yaratganga shukronalar aytish kerak...

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

#Жума_муборак

Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

✅ “Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.

🔴 Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.

✔️ Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.

🟢 Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.

✔️ Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.

🔴 Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.

✔️ Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.

✅ Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.

Jaloliddinrumiyy🍃

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Инсонларни китоб каби англанг.
Муқовасига қараб алданманг, ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини биларсиз…
🍃
Ташаккур эт хиёнат қилганларга, садоқатни ўргатганлари учун. Бахтсиз қилганларга ҳам дуо қил, бахтлиликни янада чуқурроқ ҳис қилдирганлари учун.
Ҳар касни сев, ҳаётингга ҳар бири бошқа маъно қўшгани учун.

~ Ҳазрати Мавлоно
🍃
Ташаккур эт!
Саломни фош қил!
Табассум қил!
Нафсингни тий!
Маҳзун инсонга тасалли бер!
Фикр билдир!
Етимни бошини сила!
Яхшилик қил!
Қариндош-уруғчилик риштасини боғла!
Шукр қил!
Ўзингни, соғлигингни эҳтиёт қил!
Қўлингдаги нарсанинг қадрини бил!
Камтар бўл, кибр қилма!
Муҳтожларга ёрдам бер!
Китоб ўқи!
Ҳар кун янги нарсалар ўрганишга ҳаракат қил!
Ёлғиз қол ва йиғлаган ҳолда Раббинга илтижо айла!

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Dona kabi bo‘lsang, seni qushlar terib ketadi.
Gʻuncha kabi bo‘lsang, bolalar, ayollar yulib ketadi!
Donani saqla, tamomiyla tuzoq kabi ko‘rin.
Gʻunchani yashir, tomda bitgan o‘t kabi bo‘l!
Bir fazilating bo‘lsa izhor qilma, mohiyatini yashir!
Dona ekansan tuzoq qur, qush yemasin. Gʻuncha ekansan o‘t kabi bo‘l, qo‘porishmasin!
Shuhrat ofatdir!
Tanilmaganlar, xalqning tilidan omonda bo‘ladilar. Shuhrat sohibi bo‘lganlar, xalqning ko‘ziga, xalqning so‘ziga, xalqning g‘azabiga, xalqning hasadiga uchraydilar!
Mashhur bo‘lgan insonlarning boshiga, meshdan suv to‘kilganidek g‘azablar, hasadlar, turli xil yomon so‘zlar to‘kiladi! Dushmanlar, uni ko‘rolmaganlari uchun yirtib, parchalaydilar!
Do‘stlar esa havoyu-havas bilan umrlarini zoye’ qilib, o‘tkazadilar!
Bahor vaqti ekin ekishdan g‘ofil bo‘lgan kishi, bu vaqtning qadrini qayerdan ham bilsin!


Jaloliddin Rumiy

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

#ибрат

Дунёда ҳеч нима текин эмас:
• интизом бўлмаса, натижа бўлмайди;
• қийинчилик бўлмаса, сабоқ бўлмайди;
• ишонч бўлмаса, дўстлик бўлмайди;
• содиқлик бўлмаса, севги бўлмайди;
• таваккал бўлмаса, ютуқ бўлмайди.

Ҳамма нарсанинг ўз тўлови бор. Қачонки тўловини қилсанг, айтилганига эришасан!

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

***
Инсон қалбига тўғри йўл топиш давомида, катта маъсулиятини ҳам сеза бошлайсиз. Сабаби, инсон қалбига тўғри йўл, қалбни асраб-авайлашни тақозо этади…

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Буюк файласуф Суқрот (Сократ) нинг учта ўғли бўлган ва бу болаларнинг онаси Ксантиппа деган аёл эди. Бу аёл жуда жанжалкаш ва доимо,хамма нарсадан норози аёл бўлган.

Бу вайсақи хотин доимо эри Суқротни бекорчиликда айблар, бўлар-бўлмасга улуғ даҳо билан жанжаллашгани-жанжаллашган экан. У хар сафар бирор нарсани бахона қилиб жанжал кўтаришни севаркан ва хатто эри Суқрот билан муштлашишгача бораркан. Суқрот қанчалик ўткир ақл ва бийрон тилга эга бўлмасин хотинини олдида юввош тортар ва яхши гап билан уни тинчлантиришга харакат қиларкан.

Суқротнинг дўстлари ундан сўрарканлар:

– Нима учун бу ёмон хотинга чидаб яшаябсан?,уни тарбиялаб олсанг ёки жуда бўлмаса хайдаб юборсанг бўлмайдими?Ахир бу ёруғ оламда Ксантиппадан ёмонроқ хотин бўлмаса керак, унга чидаганингга қойил.

Уларга Суқрот шундай жавоб қилган экан:

– Яхши чавандоз бўлишни истаган эркаклар доимо юввош отни эмас, балки асов отни оладилар. Мен хам атайин шундай хотин олдимки агар шу аёлни жиловлай олмасам бошқа одамлар билан сухбатларда фикримни жиловлай олмайман деб ўйлаганман ва буни қарангки мен хақ бўлиб чиқдим.

Демак Ксантиппа билан дахшатли олишувлардан кейин хеч қандай рақиб дошишманд Суқрот учун фикрий бахсларда мутлақо қўрқинчли бўлмай қоларкан.Суқрот ўзининг ёмон хотини билан бўлган даханнаки жангларда тобланиб,фикран ўсиб бораркан.

Ps. Qarangga, Suqrotni Suqrot qilgan janjalkash xotinikan.

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

АЁЛЛАРГА ТЕГИШЛИ.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ
МУНОСАБАТЛАР

Тўғри, сиз ҳаромга алданиш осон замонда яшаяпсиз. Лекин, билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда ҳам яшаяпсиз...

Селфи (ўзини суратга олиш) замонамизнинг техникага оид кўнгилочар қирраси сифатида эмас, ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланган. Қўлимиздаги смартфонларда ўзимизни суратга оламиз, кўзимизга чиройли кўринганини ижтимоий тармоқларда баҳам кўрамиз. Яқинларимизга жўнатамиз. Машруъ доирада бўлса-ку, майли, замонавий тараққиётнинг бир имкони сифатида қаралади ва бундай ҳолатларда эътироз қилинмайди. Аммо суратларнинг бошқаларга, номаҳрамларга ҳам етиб боришини унутмаслик керак.

Демоқчи бўлганимиз, техника воситаларидан фойдаланиш хайрли амалларга васила бўлсин. Бундай неъматлардан фойдаланиб, билмаганларимизни ўрганайлик, билганимизни баҳам кўрайлик. Лекин ҳаё-ибо тимсоли бўлган аёл суратларини оламга улашавериши асло мақбул эмас.

Таассуфки, бугунги кунда куёв бола уйидаги янги келинга ажратилган ясатиқлик хонадан тортиб, тўй маросимларигача, беточардан тортиб чимилдиққача бўлган ишларни суратларга михламоқда, у суратлар ижтимоий тармоқларда тинимсиз айланиб юрибди. Аслида, маҳрамлик, авратга оид илоҳий кўрсатмалар ижтимоий тармоқларга ҳам тааллуқлидир. Яқинлари, оила аъзолари билан сайрга, овқатланишга чиққанини ижтимоий тармоқларда бўлишиш солиҳа аёлга хос бўлмаган хусусиятдир. «Менинг кузатувчиларим фақат дўстларим, қариндош ва аёл танишларим», деган баҳоналар билан ўзингизни оқлашга уринманг. Ўзимизни, аҳли оиламизни, хатою камчиликларимиз, ютуғу муваффақиятларимизни ўзгалардан, бегона кўзлардан асраб-авайласак, уларни пардали ҳолатда тутсак, Аллоҳ ҳам хато ва қусурларимизни ёпади, неъматларимизга барака ато қилади.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:

     1. Доимо тоза овқатларни енг.

     2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.

     3. Кўп чайнаб, секин енг.

     4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.

     5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.

     6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.

     7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.

     8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.

     9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.

     10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.

     11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.

     12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.

     13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

     14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

     15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Кискача оилавий муносабатлар хакида, мазкур анимацион роликда жуда куп маъно мужассам этган

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллохим ҳадя этган ушбу тонг барчамизга муборак бўлсин!

Азизларим, дунё қалбингиз  гўзаллиги даражасича  гўзалдир. Шундай экан аввал қалбингизга эътиборли бўлинг....

Дунёга, ҳаётга тоза нигоҳ  билан боқинг. Нигоҳларнинг  илдизи эса қалбдадир, қалб  кир бўлса юз-кўзингизни  минг ювганингиз бекор...

Ушбу сўзларни ўқиётган ҳар  бир гўзал қалб эгасини бахт ва омад ҳеч қачон тарк этмасин!

Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин!

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Сизга бир гап айтайми?

Эртанги Арафа куни олдидан бир инсонга Жаннатни тиладим, топинг-чи, у ким экан? 😊

Қизиқ бўлса...
Каъбани 👇 устига босиб кўринг!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋


Энг яқинларга ҳам юбориб қўйинг

Читать полностью…

ДИЛФАЙЗ психологик канали.

Жоҳилда ҳам кўз бор, сўқирмас, кўрмас,
Фақат у бурнидан узоқни кўрмас.
Не кўрса феъл боис кўрар у, лекин
Бировдан кўради, ўзидан кўрмас.

© Эркин Воҳидов

Читать полностью…
Subscribe to a channel