#Даҳшат #Тарқатинг
⚡️❌ Идиш ювиш геллари "ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР" ни келтириб чиқаради 😨😱
Битта одам ўзи билмаган холда 1 йилда 250 грам идиш ювиш гелини еб қўяр экан. УЙДА, РЕСТОРАН ВА КАФЕЛАРДА идиш тоза ювилганига ишонч хосил қилинг!
❗️Яқинларга ҳам юбориб огоҳлантириб қўйинг
TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ
Бир хил кунни қайта-қайта яшайсиз, бир сўзни такрор-такрор эшитасиз, ўша йўлдан яна юрасиз, аммо шунчаки тарк этолмайсиз. Чунки, айрим хатолар бир неча маротаба такрорланишга маҳкумдир...
Баъзилар олисдан севарлар...
Замон тезлашмоқда, айрим янги одобларга ҳам эҳтиёж пайдо бўляпти:
* Кимдандир пластик карта орқали қарз олсангиз, қайтаришда хизмат ҳақини ҳам қўшиб ўтказинг;
* Бошқаларнинг қанча ойлик олишини сўраманг. "Ишда левийлар борми?" дея иржайманг;
* Кимгадир телефон қилганингизда иккинчи линиядан тушсангиз битта чақириқдан кейин алоқани узинг. У одамга Сиз қидирганингизни англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқларингиз билан суҳбатини хира қилманг;
* Телеграмдан (ёки бошқа ижтимоий тармоқдан) ёзилган саволга ёзма жавоб беринг, дарҳол телефон қилманг;
* Кимгадир қўнғироқ қилсангиз ва у томон жавоб бермаса, бир секунддан кейин ҳам жавоб бермайди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверманг. Умуман, жавоб бериш у томоннинг ҳуқуқи, зинҳор мажбурияти деб қараманг;
* Жума намози якунланганда дарҳол туриб одамлар орасида жайнамозингизни қоқманг;
* Кимдир бирорта суратни кўрсатиш учун телефонини берса, фақат ўша суратни кўриш билан чекланинг. Бармоғингиз билан кейингиларига ўтиб кетманг. Ҳаққингиз йўқ бунга;
* Ҳаддингиз сиғмаган одамга, яна жамоат орасида иккинчи хотин, оила масалаларида қочирим қилманг;
* Чорраҳаларда тўхтаб турилганда ёнингиздаги машинадагиларга олайиб қараманг. Ҳеч ким ҳақингизни еб кетмаяпти. Умуман айтганда буткул қарамасангиз янада яхши. Чунки улов ҳам бировнинг мулки, унинг ичи кимнингдир хонадони мақомида;
* Кимдир телефонида нимадир қидираётган бўлса тикилиб турманг, бошқаларнинг телефон экранига рухсатсиз ва ўта заруратсиз қараманг;
* Умумий овқатланиш масканида атрофингизда аёллар ва болалар бўлса, сўзларингизни ҳам, овозингизни ҳам, кулгингизни ҳам назорат қилинг.
Жисми чарчаганга уч пиёла чой бер. Мияси чарчаганга беш пиёла чой қуйгин.
Ошиқ бўлганнинг ёнига чойнак билан опкеб қўй...❤️
ТАШҚАРИДАН БАҲО БЕРМАНГ!
Дейл Шервард 1952 йилдан бошлаб дурадгорлик қилган. У уйлана олмади. Жуда ҳам тежамкор бўлган. Ҳатто, умри давомида иккита шимдан бошқа шим кийганини кўришмаган. Қўшнилари уни “зиқна чол” дейишарди. Байрамларга, йиғинларга уни таклиф қилишмасди. Чунки у камгап, камсуқум эди-да!
Лекин ўша зиқна чол умри давомида ҳалол меҳнати билан $3.000.000 доллар пул жамғарган экан.
Дейл 2005 йилда вафот этди. Кутилмаганда, унинг дафн маросимига юзлаб нотаниш одамлар келган… Аниқланишича, у 33 та болани университетда ўқитган. Уларнинг харажатларига қараб турган. Уларнинг баъзилари шифокор, баъзиси муаллим ва муҳандис бўлишган.
Дейлнинг бундай қилишига сабаб унинг ўзи фақир оиладан бўлгани, ёшлигида етишмовчилик сабаб ўқишни ташлашга мажбур бўлгани экан.
У ўзи ета олмаган орзулар рўёбини бошқаларда ушалишини хоҳлаган.
Гоҳида одамларни ташқи кўриниши, кийиниши, ўзини тутишига қараб баҳолаб қўямиз. Лекин, ўша одам сийратида нима яширинганини била олмаймиз…
КЕКСАЙИБ ҚОЛГАН "ЎЗИМ" ГА МАКТУБ
🍂 Азизам, қариганингда..
1. Хаммага ақл ўргатаверма. Хаттоки хаммадан донолигингни билсанг хам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати қулокларингга ёқармиди йуқми..
2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил.
3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай кариялар ёқмасдику.
4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан дойим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади. Мехр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.
5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло ишлатма.
6. Пулларингни хадеб йигаверма, ўзинг учун сарфла, саёхат кил.
7. Эринг қари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса хам, уни хамиша хурмат қил, авайла.
Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат вада қилинган.
8. Набирали булганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб, уларга намунали, севимли бувижон бўлишга харакат қил.
9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, кулларингга хна қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади.
10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қулингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.
☝️ Хар қандай холатда хам обрўингни саклаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали кўп ва сен яқинларингга кераксан!
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
Жим қолгинг келади...
Баъзан дарддан...
Баъзан бахтдан...
Калималар келмайди тилингга...
Баъзан оғриқ кучлилигидан, баъзида эса севинчдан...
Баъзан кучли бўлишга мажбурлигингдан чарчаб кетасан...
Тилингга келган ягона сўз эса «Алҳамдулиллаҳ» бўлади...
🔥🔥🔥КУН МАСЛАҲАТИ:
Ҳаётингдаги паст-баладнликлар сени безовта қилмасин. Бу саломатлик ҳолатидир. Чунки ҳаёт йўли юрак уриши чизмасига ўхшайди. Агар бир текис чизиқни кўрсатиб қолса, бу сенинг ўлганингни англатади.
Тирикмисан, яшашинг керак...
#нимадир.
ТАҚДИРИ АЗАЛ
Кимдир 22 ёшда институтни тугатди, лекин 3 йил иш тополмай сарсон бўлди.
⠀
Кимдир 25 ёшидаёқ катта бир корхонага раҳбар бўлди, лекин 50 ёшда вафот этди.
Кимдир 50 ёшда директор бўлди, лекин 90 га кириб бу дунёдан ўтди.
⠀
Кимдир шу чоққача сўққабош, у тенги бошқа бировнинг невара-эвараси бор.
⠀
Макрон 39 ёшда президент бўлган, Роберт Мугабе эса 63 ёшда.
⠀
Шумахер 25 ёшда чемпион бўлган бўлса, Нино Фарино 44 га кириб, пойгада биринчи ғалабасини қўлга киритган.
⠀
Уоррен Баффет 56 ёшда миллиардер, Цукерберг эса 23 ёшда.
⠀
Кайли Женнер 21 ёшида қанча-қанча миллиардер эркакларни доғда қолдириб, энг ёш миллиардер аёлга айланган.
⠀
Ирландиялик таниқли пиво ишлаб чиқарувчи Артура Гинесс 56 ёшни қарши олганда, у 21 фарзанднинг отаси ҳам эди.
Жордж Клуни 55 ёшга кириб, илк бор ота бўлди.
⠀
Бу дунёда ҳар бир одамнинг ўз тақдир йўли, ўз даври ҳамда фалсафаси бўлади.
⠀
Вақт тушунчаси барча учун фарқли.
⠀
Агар чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бу дунёни ҳар биримиз ўз вақт ўлчовимиз билан яшаб ўтамиз.
⠀
Кимдир ҳаёт аталмиш бу пойгада ё сиздан кейин ёки олдинда. Бу табиий ҳол. Умр пойгасида ҳеч ким, ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай олмайди.
⠀
Шунинг учун ўзимизни кимгадир солиштириш, ҳасад қилишимиз бефойда. Бу тақдири азал.
⠀
Ҳаёт - бу лаҳза. Тақдир қачондир сенга бериши мумкин бўлган иноятни кутиб яшаш ва давринг келганда суриб қолиш имкониятидир.
Бас шундай экан, унинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олинг. Қўрқманг.⠀Кечикмайсиз. Эрта ҳам эмас. Ҳар нарсага вақти соати келгандагина эришасиз.
Шоҳира ҲАМРОнинг фейсбук саҳифасидан олинди.
Ҳикматлар бўстони
✅ Вақтингизни бирга ўтказадиган кишилар шахсиятингизни белгилайди. Қимматли онларни ҳаётингизни заҳарга айлантирадиганлар учун сарфламанг.
✅ Ҳар куни ўзингиз севган нарсада 1 %га яхшиланинг. Ҳатто 1 %лик яхшиланиш ҳам бир йил давомида анча олға илгарилашга ёрдам беради. Бу қолган 99% кишилар амалга оширганидан анча кўпроқ.
✅ Эркин бўлиш — шахс сифатида ривожланишга боғлиқ масалаларда ўзгалар қарорига боғлиқ бўлмаслик.
Дунёни борича қабул қилсангиз, шундагина яшаш осонроқ бўлади...
Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг...
Доимо яхши ниятда бўлинг, зеро ниятингизни гапирмасангиз-да эшитадиган Зот бор!
Борадиган жойи йўқлигида сизнинг ёнингиздан паноҳ топган эмас, борадиган жойи кўп бўлишига қарамай, сизнинг ёнингизда қолган киши қадрли бўлади...
Чорасиз кўнганимиз эмас, рози бўлганимиз инсонлар бўлсин кўнглимизда,
ҳаётимизда,
умримизда..
Арабларда шундай нақл бор:
«Аввал рафиқ, баъда тариқ» яъни «Йўлдан олдин йўлчи танланур».
Қалбингизни хазинага ⸺ шукр, эзгулик ва садоқатга ⸺ тўлдиринг, шунда одамларда унга кириб бориш ҳаваси уйғонади.
© Байрам Али
Ҳаётда ишлар тушунарсиз шаклда кетаётганини кўра туриб сабр қилиш осон эмас... Шунинг учун сабр қилувчилар даражаси жуда юқори бўлади!
Читать полностью…Яхшилаб ўйланг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг:
Ҳаётга озгина бошқача назар ташлашга ёрдам берадиган оддийгина саволлар😊
1. Дунёнинг 5 та энг бой кишиларини санаб беринг.
2. "Дунё гўзали" танловининг сўнгги 5 та ғолибасини санаб беринг.
3. "Тэффи" мукофотининг 5 лауретини айтинг.
4. Нобель мукофотининг 5 лауретини сананг.
Эслолмадингизми? Ҳечқиси йўқ - буни кўпчилик эсламайди.
Қарсаклар бир кун тўхтайди. Совғалар ва совринлар чанг қатлами билан ўралади. Ғолибларни унитиб юборишади.
Энди эса бошқа саволларга жавоб беринг:
1. Оғир дамларингизда ёнингизда бўлган учта дўстингизни эсланг.
2. Ҳозир ҳам миннатдорлик билан ёдга оладиган 3 та муаллимингизни эсга олинг.
3. Сизда илиқ туйғулар уйғота олган уч кишини ёдга олинг.
4. Сизни яхши кўрадиган инсонларни эсланг.
Буниси осонроқ кечди, тўғрими?
Бу инсонлар миллий рейтинглардан ўрин олмаган, халқаро совринлар ва мукофотларга эга эмас ва дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида ҳам йўқ.
Лекин улар сизни қадрлашади, яхши кўришади ва сиз учун қайғуришади.
Шундай экан, ёнимиздагиларни қадрлаб яшаш энг муҳими эмасми? Сиз ҳам кимларгадир шундай қадрлисиз азиз инсонимʼ!
Бир киши бахтига кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотир олади, айнан ўша йили ўқишга кира олмайди.
– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади,
оқибатда ҳақиқатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.
Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми?
Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди:
«Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман»
Шундай экан, Аллоҳга яхши гумон қилайлик қадрлигим, ким чиройли гумон қилса, Иншааллаҳ муваффақиятга эришади!
Медианинг кучи қаерда кўринади?
Титаник фильмида!
Титаник фожеасига алоқадор минглаб ёшу-қари, халол ва яхши инсонлар бўлгандир.
Шулар орасидан Жек - қиморбоз, кўчабезори, альфонс ва Роуз - фоҳишатабиат, тантиқ, такасалтангнинг бузуқликларини севги деб аталмиш чиройли қоғозга ўраб оммага мохирона тақдим қилинган. Натижада, миллиардлаб томошабин, минглаб яхши одамларнинг халокатини эътиборсиз қолдириб, иккита бузуқининг ўлимига йиғлаб ачинган.
Биздаям анча йиллардан бери радио, тв, пресса, блогсфера ракурсни артисларга қаратаверганидан, кўпчилигимизнинг компасларимиз бузилиб кетди.
"Артисни иккита юзи бўлади" деган гап бор... Анча олдин бир аёл артис билан суҳбат парчасини кўргандим, ўзлари билан бўлган қизиқ воқеани гапириб берганди...
Миллий санъат гуруҳимиздаги бир гуруҳ аёллар - европа мамлакатидаги гастрол сафарида узун миллий кўйлак, бошда дурра, сочлар узун қилиб иккига бўлинган ҳолда ўрилган. Қисқаси тоза миллий кўринишда миллий санъатимизни саҳнада намойиш қилишади. Концертдан сўнг меҳмондорчиликда оврўполиклар бизни аёл санъатчиларимизни излашади.
Улама соч ва киприклар, миллий кийимлари ечилиб асл холларида - сап-сариқ калта сочли, европача очиқ-сочиқ кийинган санъатчиларимиз ўзларини танитишгач, тасаввурлари парчаланган европаликлар хайратдан ёқасини тишлайман деса, ёқаси йўқмиш...
Мактаб давримизда синфдош қизлар "хотира дафтари" тутишарди. Дафтар сохибасининг бир нечта саволларга дўстлари жавоб ёзиб берарди... Ўша савол-жавоблардан бирини яхши эслайман. Синфдаги энг ақлли, билимли ва одобли қизлардан бири, "ҳаётдаги кумирингиз ким?" деган саволга, аёл образини маромига етказиб ижро қиладиган "халқ артисти" бўлган бир аёлнинг исмини ёзганди. Кейинчалик тақдир тақозоси билан ўша "халқ артистини" тўйларда кўрдик, янаям кейинроқ янаям яқинроқдан билдик. Кашанда, оғзи шалоқ, иффати паст бир таъвия экан...
Водийлик бир онахон, ўз қўллари билан Озодбекка атаб тиккан чопон, дўппи, атлас белбоғни концертига бориб кийдириб келмоқчи бўлиб ниятига етмай оламдан ўтиб кетибди. Унданам даҳшати... Бир чол-кампирнинг невара тўйларида, қарияларни микрафонга табрик учун таклиф қилишади. Чол дуолар қилиб Ҳажга бормоқчилигини айтади. Зиёли кампир бўлса "Чолим мени Ҳажга обормоқчи, мени бўлса хаётдаги энг катта орзуйим Озодбекнинг тиригини кўриш" деган экан...
Янги чиққан артисладан бирига тўйларга қимматга бориши хақидаги саволга, "менинг нархим қимматмас, менинг нархим анча арзон" деб жуда тўғри жавоб берибди. Ҳар бир нарсанинг ўз қиймати бўлади! Аёл-қизларимизни илмли, ҳунарли ва албатта қийматларни ажратиб ўрнига қўя оладиган фаросатли қилиб тарбияламасак, бу кунимиз ҳам ҳолва бўлади...
Буюк миллатни буюк аёллар тарбиялайди-ку, тўғрими...
©️ Ҳожиаҳмад Умурзаков
Internet
#Хайрли_тонг
✨Бирор нимадан кўнглингиз хижилми ?
Мумкин бўлганларни кечиринг, қолганларни эса унутиб юборинг. Унутиш — энг зўр жазо ва энг яхши доридир.
🫶🏻Ўзингизни севиб яшанг
#ибрат
Орзуларингиз устида ишланг, акс ҳолда ўзга орзулар устида ишлаш учун ёлланасиз.
Ҳеч қачон адашмаган инсон, ҳеч қандай янги нарсани қилишга ҳаракат қилиб кўрмаган.
Ниманидур бошлашнинг энг оқил йўли гапиришни бас қилиб, харакатни бошлаш.
#сарказм
Дунёда энг қийин иш бу фикрлаш, шунинг учун бу иш билан камчилик шуғулланади...
#ибрат
Одамлар буғдойга ўхшайди: хом бўлса боши осмонда, пишиб етилганида бошларини эгадилар...