МАҲРНИ ЙИГИТНИНГ ШАХСАН ЎЗИ СОТИБ ОЛИБ БЕРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қиз маҳрга бирор нарса сўраса, шу нарсани йигитнинг ўзи томонидан олиниши керакми ёки йигитнинг оила аъзолари томонидан олинган бўлса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида аёлга бериладиган маҳр уни никоҳига олаётган эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аммо эрнинг номидан унинг яқинлари никоҳ ақдида айтилган маҳрни адо қилсалар ҳам маҳр ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
#Видео
#ғийбат #охират #йўл
🎙Ғийбатдан қутилиш йўллари
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ #Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙82-дарс. Ҳаж қилиш тартиби: Мино ва Арафотга чиқиш
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🗣 Youtube орқали кўриш🌙 РАМАЗОН ТАҚВИМИ
м.2024 / ҳ.1445 (Тошкент вақти билан)
📕«Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсангиз» (Бақара сураси, 183-оят).
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким иймон билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади", дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
#Аудио
#нафақа #мўътадил
Нафақа қилишда мўътадил бўлайлик!
Саиджамол домла МасайитовЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD
ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ БИЛАН ОШҚОЗОННИ КИЧРАЙТИРИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1198-CАВОЛ: Бир танишим жуда ҳам семириб, семизлик уни соғлиғига зарар бераётган экан. Бир ишончли шифокор ошқозоннинг бир қисмини кесиб ташлаш керак, дебди. Амалиётдан яхши чиқишига кафолат билан амалга оширилар экан. Шу мақсадда бундай амалиёт ўтказиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган ушбу жарроҳлик амалиётида рухсат берилган ва рухсат берилмаган ҳолатлар бор. Чирой, кўркамлик учун бўлса, жоиз эмас. Чунки бу ишлар зарурат ҳисобланмайди. Танадаги айб-нуқсонни тўғрилаш мақсадида бўлса, жоиз бўлади. Чунки бу ҳолат заруратга айланади.
Замонамизнинг кўзга кўринган уламолари ошқозонни кичрайтириш амалиётини бир қанча шартлар билан рухсат берганлар:
1. Бу шунчаки озиш ёки тананинг шаклини чиройли қилиш учун бўлмаслиги керак.
2. Бу амалиёт натижасида бошқа касалликка дучор бўлмаслиги керак.
3. Семизликни йўқотишнинг мазкур амалиётдан бошқа йўли бўлмаслиги керак.
4. Аврат масаласига риоя қилиш керак.
Уламолар мазкур фатволарига фиқҳий манбаларда келган қуйидаги ибораларни асос қилиб келиб келтирадилар:
لا بأس بقطع العضو إن وقعت فيه الآكلة لئلا تسري كذا في السراجية. لا بأس بقطع اليد من الآكلة وشق البطن لما فيه كذا في الملتقط.
“Бирор аъзога тушган қорасон касаллиги бошқа аъзоларга тарқаб кетмаслик учун шу аъзони кесиб ташлашда гуноҳ йўқ. Қорасон касаллиги теккан қўлни кесишда, қориннинг ичини даволаш мақсадида қоринни ёришда гуноҳ йўқ” (“Фатово Оламгирия” китоби).
من له سلعة زائدة يريد قطعها إن كان الغالب الهلاك فلا يفعل وإلا فلا بأس به كذا في خزانة المفتين
“Ортиқча ёғли шиши бор инсон шу шишни олиб ташламоқчи. Агар бундай муолажалар аксар ҳолатда ҳалок бўлиш билан тугаса, жоиз эмас. Агар ундай бўлмаса, яъни аксар ҳолатда муваффақиятли ўтса, зарари йўқ. “Хизонатул муфтийн” да шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби)
أما قطع الإصبع الزائدة ونحوها فإنه ليس تغييرا لخلق الله وإنه من قبيل إزالة عيب أو مرض
“Ортиқча аъзони кесиб ташлаш каби ишлар Аллоҳ таоло яратган нарсани ўзгартиришга кирмайди. Балки у айб ёки беморликни йўқотиш қабилидан ҳисобланади” (“Фатҳул мулҳим” китоби). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#ислом #саховат #дин
Ислом саховат дини
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДОРИЛАРНИ ҲАЙВОНЛАРДА ТАЖРИБА ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1196-CАВОЛ: Дориларни ишлаб чиқариш ва одамларга қўллашдан олдин сичқон каби кемирувчи ҳайвонларда тажриба ўтказилади. Бундай қилиш динимизда жоизми? Ҳайвонни жонини қийнаш сабабли гуноҳкор бўлиб қолинмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бугунги кунда дори-дармонлар ишлаб чиқаришлик ҳаётий заруратлардан ҳисобланади. Дори-дармонларнинг таъсири кучли бўлиши учун улар бир неча босқичли синовлардан ўтказилади. Тадқиқот ва кашфиётлар учун ҳайвонлардан фойдаланиш жоиз, айниқса, саволда айтилгандек, сичқон, каламуш сингари шариатда ўлдиришга рухсат берилган ҳайвонлар устида тажриба ўтказиш масалани янада енгиллаштиради. Чунки мутахассисларнинг таъкидлашича, кўплаб инсонлар йўлиқадиган касалликлар ҳайвонларда ҳам учраб туради. Шунинг учун бу ишлар ортида инсоният учун улкан манфаатлар ётади. Қолаверса, шариатнинг мақсадларидан бири инсоннинг ҳаётини муҳофаза қилишдир.
Аллоҳ таоло каломида шундай марҳамат қилади:
هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُم مَّا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا
У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган зот. (Бақара сураси, 29-оят). Ушбу оят инсонлар ер юзидаги барча нарсадан фойдаланиши мумкин эканига далолат қилади. Илмий ишлар, кашфиётлар учун ҳайвонларда тажриба ўтказиш ана шундай фойдаланиш остига киради.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ушбу ҳолатда аниқ бўлган фойдани кўзлаб фойдаланиш керак. Инсон ҳайвонот оламидаги жонзотларни бирор-бир мақсад туфайли сўйиши мумкин. Аммо бемақсад, беҳудага сўйиш, ўлдириш мумкин эмас.
عن الشريد بن سويد الثقفي قال قال صلى الله عليه وآله وسلم: مَنْ قَتَلَ عُصْفُورًا عَبَثًا عَجَّ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ؛ يَقُولُ: يَا رَبِّ إِنَّ فُلَانًا قَتَلَنِي عَبَثًا وَلَمْ يَقْتُلْنِي لِمَنْفَعَةٍ رواه النسائي.
Шурайд ибн Сувайд Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор қушни ўлдирса, ўша қуш қиёмат куни Аллоҳ таолога: “Роббим, фалончи мени бекордан-бекорга ўлдирди, бирор-бир фойдани кўзлаб ўлдирмади”, деб шикоят қилади”, дедилар” (Имом Насоий ривояти).
Ҳайвонга тирик ҳолида тажриба қилинганда салбий таъсир қилиб, қийналиб яшайдиган бўлса, азобланмайдиган қилиб сўйиш ёки ўлдириш, сўйишда ҳам ўткир тиғли асбобдан фойдаланиш лозим.
عن أبي يعلى شداد بن أوس رضي الله عنه ، عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إِنَّ اللهَ كَتَبَ الْإِحْسَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ فَإِذَا قَتَلْتُمْ فَأحْسِنُوا الْقِتْلَةَ، وَإِذَا ذَبَحْتُمْ فَأحْسِنُوا الذَّبْحَ رواه مسلم
Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳар бир ишда яхшиликни ёзгандир. Агар ўлдирсангиз, чиройли тарзда ўлдиринг. Агар сўйсангиз, чиройли тарзда сўйинг”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#умр #фойда #йўллар
Умрдан унумли фойдаланиш йўллари...
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
ҚАРЗНИ УНДИРИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир савдогар катта миқдорда харидорига нарса сотган. Қисқа вақтдан сўнг савдогар пулини талаб қилган, харидор эса "ман сани танимиман, сандан ҳеч нарса олмаганман" деган. Савдогар нима қилишни билмай таниш биродарига пулини олиб беришини илтимос қилган. Савдогарнинг дўсти унга тушунтирган, агар пулини қайтариб бермаса яхшилик бўлмаслигини айтган. Харидор пулини қайтариб берган. Савдогар у пулни ярмини дўстига берган, дўсти олган пул шунда ҳаром ҳисобланмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий қоидага кўра рибовий қарзлардан бошқа қарзларни ундириб бергани учун маълум миқдорда ҳақ олиш жоиз. Ҳозирги бу ишни судлар амалга оширмоқда.
Аммо бу ишни ҳар ким ҳам қилиши жоиз эмас. Балки бу иш қонун доирасида, маълум қоидалар асосида қилинади. Агар бу ишни тўғри келган одам қилиб кетаверадиган бўлса, кучлилар кучсизларга зулм қилиш йўлига ўтиб олади, натижада жамиятда зулм кўпайишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛ ҚИЛДИРИШ ҚИЙИН БЎЛИБ ҚОЛГАН МАЙЙИТНИНГ ҒУСЛИ
#жаноза #ғусл
❓1194-CАВОЛ: Маййит 10 кундан кейин сувдан топилди. Маййит баданига қӯл теккизиб бӯлмайдиган ҳолат, бӯшашиб кетган. Шундай ҳолатда қандай ювилади? Ёки сувда тургани кифоя қиладими? Яна бир савол шуки, маййит куйиб кетган бўлсачи, уни ювиш қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитнинг сувда турганининг ўзи ювилишга ўтмайди, бу билан фарз адо бўлмайди. Балки уни сувда турганида ювиш ниятида қимирлатиш ёки сувдан чиқаргандан кейин ювиш фарз бўлади. Агар маййитга қўл текказиб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйилади. Куйиб кетган маййитнинг ҳукми ҳам шу. Яъни агар қўл билан ишқаб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйиб ювилади. Агар сув қуйиб ювиш ҳам мумкин бўлмаса, таяммум қилдирилади. Бу ҳақда фиҳқий манбаларимизда қуйидаги маълумотлар келган:
(وُجِدَ مَيِّتٌ فِي الْمَاءِ فَلَا بُدَّ مِنْ غسْلِهِ ثَلَاثًا) لِأَنَّا أُمِرْنَا بِالْغُسْلِ فَيُحَرِّكُهُ فِي الْمَاءِ بِنِيَّةِ الْغُسْلِ ثَلَاثًا وَفِي الِاخْتِيَارِ الْأَصْلُ فِيهِ تَغْسِيلُ الْمَلَائِكَةِ لِآدَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ
“Сувда топилган маййитни уч марта ювиш лозим. Чунки биз – мусумонлар маййитни ғусл қилдиришга буюрилганмиз. Сувда турган ҳолатида ғусл қилдириш ниятида уч марта қимирлатиш ҳам мумкин. “Ихтиёр” китобида “Маййитни ювиш кераклигининг далили фаришталар Одам алайҳиссаломни ювганларидир”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби).
وَلَوْ كَانَ الْمَيِّتُ مُتَفَسِّخًا يَتَعَذَّرُ مَسْحُهُ كَفَى صَبُّ الْمَاءِ عَلَيْهِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة نَاقِلًا عَنْ الْعَتَّابِيَّةِ
“Агар маййит титилиб кетган бўлиб, ишқаб ювиш имконсиз бўлса, устидан сув қуйилади (“Фатово оламгирия” китоби).
ويقوم التيمم مقام غسل الميت عند فقد الماء أو تعذر الغسل، كأن مات حريقا، ويخشى أن يتقطع بدنه إذا غسل بدلك أو بصب الماء عليه بدون دلك، أما إن كان لا يتقطع بصب الماء فلا يتيمم، بل يغسل بصب الماء بدون دلك.
“Сув йўқлиги ёки бўлса ҳам маййит куйиб кетиб, ишқаб ювса ёки ишқамай, устидан сув қуйиб ювса, танаси титилиб кетадиган бўлса, таяммум қилдирилади ва у ғуслнинг ўрнига ўтади. Агар сув қуйишнинг имкони бўлса, таяммум қилдирилмайди, балки устидан сув қуйилади”. (“Ал-фиқҳу ала мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Оғизни чайиб бурунни ювиб бассейнда чўмилса ғуслга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Фақат бассейннинг суви оқиб турган бўлиши, ёки оқмаётган бўлса катта сув бўлиши (беш метрга беш метр), ёки катта сув бўлмаса ичига нажосат тушмаган бўлиши шарт.
Лекин ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗ ЎҚИБ ТУРГАН ВАҚТДА БОШҚА НАМОЗ ВАҚТИ КИРСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар бир одам узр соҳиби бўлиб, маълум бир сабабларга кўра намозни кейинги намознинг кириш вақтигача чўзиб ўқиди. Ҳатто бошқа намознинг вақти ҳам кирди. Шунда унинг намози ботил бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир одам ҳақиқатдан ҳам соҳиби узр бўлса, у намозини кечиктирмасдан, ўз вақтида ўқиши лозим. Агар намоз ўқиб турган вақтида, ўқиб турган намозининг вақти чиқса, таҳорати синган ҳисобланади. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати намоз вақтининг чиқиши билан синади. Шу сабабли унинг намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#мусулмон #меъёр #садақа
Мусулмон учун меъёр зарур
Саиджамол домла МасайитовЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАРХГА ҚЎШИБ ЁЗДИРИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром
❓1193-CАВОЛ: Мен улгуржи савдо билан шуғулланаман. Мендан турли дўконлар, айрим ҳолатда ташкилотлардан ходимлар келади. Шулар ичида айримлари нархни қўшиб ёзиб беришни сўрашади. Масалан, товарнинг нархи 50 минг бўлса, 70 минг деб ёзинг. Мен сизга пулини олиб келганимда 20 мингни менга қайтиб берасиз, дейишади. Уларнинг бу иши жоизми? Улар билан шу шаклда савдо қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини инсонга ҳамиша ишлаб топаётган пулини фақат ҳалол йўл билан бўлишига аҳамият қаратиши зарур. Ҳалол бўлмаган молни ноҳақ ўзлаштириб оладиган кимсалар, гарчи кўзга ишбилармондек кўринса-да, ночор ва бечора кишилар айнан ўшалардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси 29-оят).
Юқоридаги ишлар ҳам мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи ва ходим кабилар иш жойининг вакили сифатида иш юритади ва мана шу ишларни бажараётганлиги учун унга корхона маош ажратади. Исломда вакил ўзига нима вазифа юклатилган бўлса, ўшани бажариши керак. Қўшиб ёзишни талаб қилиш ва шу орқали олган ортиқча пулни ўзлаштириш унга ҳалол бўлмайди. Бу ишда алдов, омонатга хиёнат қилиш каби бир неча гуноҳлар бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي
“Ким алдаса, мендан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадиси шарифда:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ : إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ" (رواه البخاري).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мунофиқ уч нарсада билинади: Гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса бажармайди, омонатга хиёнат қилади” (Имом Бухорий ривояти).
Шунингдек, иш берувчининг номидан маҳсулот сотиб олгани борган кишига айрим сотувчилар чегирма қилиб, маҳсулот учун тўланган пулдан қайтариб беради. Бу ҳолатда ҳам қайтиб берилган пул, иш берувчининг ҳақи ҳисобланади. Буни менга берди, мен учун арзон қилиб берди деб, ўзига олиб қолиши мумкин эмас. Бу ҳам юқоридаги каби хиёнат ҳисобланади.
Шунинг учун сизга бундай таклиф билан чиқилганда, чегирмани иш берувчи учун олишингизгина тўғри бўлади. Акс ҳолда гуноҳ ишни амалга оширишда ёрдам берган бўлиб қоласиз. Қуръони каримда гуноҳ ишларда ҳамкорлик қилишдан қайтарилган:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىٰ وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ
“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг” (Моида, 2-оят). Бу қилмишининг нотўғри қилётганини тушунтириб, насиҳат қилинг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#ғийбат #охират #йўл
🎙Ғийбатдан қутилиш йўллари
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅
Читать полностью…
#СОТУВДА
РАМАЗОН ОЙИГА МУНОСИБ ТУҲФА
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр қилинган “РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” номли китоби сотувда мавжуд.
✅ Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган Рўзанинг турлари, шартлари, рўзани очувчи омиллар, қазо ва каффоротни вожиб қилувчи ишлар ва рўзага доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ва кўп сўраладиган саволларга жавоблар ҳам китобдан ўрин олган.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙82-дарс. Ҳаж қилиш тартиби: Мино ва Арафотга чиқиш
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🗣 Youtube орқали кўришМЕРОС ТАҚСИМОТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Йиллар мобайнида отам, онам ва мен (ўғил фарзанд) умумий бир ҳисобда пул йигиб келдик, яъни мен ва отам ишлаган пулимизни онамга берар эдик, улар эса ўзларини ҳам ойликларини қўшган ҳолда йигардилар. Ҳозирда онам вафот топганлар (2 йил бўлди). Мен аввали ўйлардимки, фарзанднинг пули ҳам, ўзи ҳам отасиники деб, кейин билсам, хар бир фарзанднинг шахсий, ота-онасиники билан аралашиб кетмаган мулки (пули) бўлиши керак экан, бу кейинчалик меросни белгилаш учун ҳам керак экан. Энди савол туғиляпти, шунча йиллар мобайида тўпланган пулларни қандай тақсимласак бўлади? Қўшимча маълумот: оилада 2 фарзандмиз, мен ва синглим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ерда аввал ўша йиғилган пуллар кимнинг мулки эканини аниқлаб олиш керак. Агар онангизга пулни мулк қилиб берилган бўлса, у пулларни ҳаммаси мерос бўлади. Агар онангизга омонат ҳисобида берилган бўлиб, пул отангизники бўлган бўлса, у пуллар меросга аралашмайди. Агар ҳаммани пулини онангиз йиғиб тўплаб берган ва ҳамма ўзини пулига эга бўлган бўлса, фақат онангизга тегишли пуллар мерос бўлади, қолганини сиз ва отангиз қанча берганингизга қараб бўлиб оласиз. Мерос тақсимотида отангизга умумий меросни тўртдан бири, сиз ва синглингизга қолган меросни учга бўлиб, сизга икки ҳисса синглингизга бир ҳисса қилиб бўлинади.
Изоҳ: юқоридаги тақсимот бошқа меросхўрлар бўлмаса тўғри бўлади. Агар маййитнинг ота-онаси ёки бошқа турмуши бўлган бўлса, ундан бўлган болалари бўлса, тақсимот ўзгача бўлади. Шунинг учун мерос илмини биладиган бир аҳли илмни чақириб, мерос бўлиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#нафақа #мўътадил
Нафақа қилишда мўътадил бўлайлик!
Саиджамол домла МасайитовЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#ислом #саховат #дин
Ислом саховат дини
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ЦЕМЕНТГА ОЛДИНДАН ПУЛ БЕРИБ ҚЎЙИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром
❓1197-CАВОЛ: Бизда уй қурмоқчи бўлганлар цемент, шифер, ғишт сотувчилар билан келишиб аввалдан пул бериб қўйишади. Масалан, цементнинг килоси 1000 сўм бўлса, олдиндан пул берилаётгани учун 900 сўмдан берилади. Оладиган вақт келганда нарх 1200 сўм бўлиши мумкин. Шундай келишиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган келишув “Салам” савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир йил ёки икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум кайл (ўлчов идиши)га, маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Салам савдосида риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Бу савдода сотилаётган маҳсулот цемент сингари килолаб, сув, сут сингари литрлаб, мато сингари метрлаб сотиладиган ёки ғишт, тухум каби деярли бир-биридан фарқ қилмайдиган маҳсулот бўлиши керак. Сиз айтган учала маҳсулот ҳам бу шартга тўғри келади.
Сотилаётган маҳсулот юқоридаги шартга тўғри келгач, унда салам битимини тузиш учун қуйидаги жиҳатлари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, цемент),
2. Нави (масалан, “фалон заводники” ёки “Фалон маркадаги”),
3. Сифати (масалан, “олий”, “ўрта”, “паст”),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой). Бу муддатдан камига салам савдосини қилиб бўлмайди.
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим. (“Фатҳи бобил иноя”, “Ал-Мухтор”китоблари).
Шунингдек, маҳсулот икки томон келишган вақтдан бошлаб, топшириладиган кунгача одамларда ёки бозорларда мавжуд бўлиши лозим. Чунки тўлаш муддати келганда сотувчи уни топиб бера олиши керак.
وَلَا يَجُوزُ السَّلَمُ حَتَّى يَكُون الْمُسْلَمُ فِيهِ مَوْجُودًا مِنْ حِينِ الْعَقْدِ إلَى حِينِ الْمَحِلِّ
“Салам савдоси Муслам фиҳ(сотиб олинаётган маҳсулот) келишув вақтидан бошлаб, топшириш муддатигача мавжуд бўлсагина жоиз бўлади”. (“Жавҳаратун наййира”).
Сиз айтган ҳолатда икки томон мазкур шартларга риоя қилиб, келишувга эришсалар, қилган савдолари шаръан тўғри бўлган ҳисобланади. Бу ҳолатда келишилган нарх ўз кучида қолади. Нархнинг тушиб кетиши ёки ошиб кетиши бу келишувга таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФАТВО МАРКАЗИГА НУФУЗЛИ ТАШКИЛОТ ВАКИЛЛАРИ ТАШРИФ БУЮРДИЛАР
#Ташриф
Бирлашган Араб Амирликларидаги Мусулмон жамиятлари халқаро кенгаши Бош директори Холид Халифа Каъбий бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво марказига ташриф буюришди.
Делегация аъзолари – Кенгаш Бош директори ёрдамчиси Умар Барийкий, Чегара билмас ўқитувчилар халқаро ташкилоти Президенти Доктор Муҳаммад Убайдий, ташкилот вице-президенти Доктор Насер Ориф, Протокол бошқаруви менежери Рошид Нуаъймий ва Фаҳд Жамиллар бўлиб, ушбу юқори мартабали меҳмонларни Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев, Фатво маркази бош мутахассиси доктор Саййиджамол домла Масайитов ва бошқа Фатво маркази уламолари кутиб олдилар.
Ташриф давомида меҳмонларга Фатво маркази фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Сўнгра Фатво маркази уламолари билан илмий суҳбат ташкил этилиб, унда олий мартабали меҳмонлар марказ уламолари билан фикр алмашдилар.
Меҳмонлар ушбу марказда олиб борилаётган хайрли ишлардан ижобий таассуротларини изҳор этиб, марказ фаолиятига дуойи хайрлар қилдилар.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#умр #фойда #йўллар
Умрдан унумли фойдаланиш йўллари...
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#намоз
❓1195-CАВОЛ: Пешин каби тўрт ракатли намозда муқим инсон мусофирга иқтидо қилса, намозини қандай тугатади? Мусофир билан бирга иккинчи ракатда салом бериб тугатадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофир муқимга иқтидо қилиши мумкин бўлгани каби муқим ҳам мусофирга иқтидо қилишига шариатда монеълик йўқ. Агар шу ҳолатда ўқилса, аввало мусофир имом муқимларга ўхшаб тўрт ракат ўқимайди ва ўз навбатида иқтидо қилган муқимлар ҳам имомга қўшилиб иккинчи ракатда салом бериб ҳам қўймайди. Балки мусофир имом иккинчи ракатдан кейин ўтириб, ташаҳҳуд, саловат ва дуони ўқиб, салом беради. Жамоат ичидаги иқтидо қилган мусофирлар ҳам имом билан бирга салом беради. Муқим иқтидо қилгувчилар эса имом салом бергандан кейин худди намозга кеч келиб қўшилган одамдек учинчи ва тўртинчи ракатлар учун туриб, ҳар бирлари алоҳида-алоҳида намозларини тугатади. Учинчи ва тўртинчи ракатда фотиҳа ўқишмайди, балки уч тасбеҳ айтарлик миқдор жим туриб, рукуга кетади. Бу ҳақда аллома Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” китобида бундай деган:
وإن صلى المسافر بالمقيمين ركعتين سلم وأتم المقيمون صلاتهم لأن المقتدي التزم الموافقة في الركعتين فينفرد في الباقي كالمسبوق إلا أنه لا يقرأ في الأصح
“Мусофир муқимларга имом бўлса, иккинчи ракатда салом беради ва муқимлар намозларини тўлиқ ўқиб тугатадилар. Чунки муқтадий аввалги икки ракатда имомга эргашишни зиммасига олган. Қолган ракатларда эса масбуқ сингари ёлғиз давом эттиради. Бироқ уламолар энг тўғриси шу деб айтган гапга кўра қироат қилмайди”.
Шунингдек, мазкур маънодаги гаплар “Жавҳаротун наййира”, “Мароқиул фалоҳ” каби бир неча фиқҳий китобларда ҳам келган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУПУРГИ КУЛФАТ ОЛИБ КЕЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Супурги кулфат олиб келади, супурги фалокат, деган гап қанчалар рост? Шу ҳақида маълумот берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Супурги тозалик асбобидир. У кулфат ва фалокат олиб келади деган гап асоссиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАЖВИДНИ ЎРГАНГУНЧА НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен кирил алифбосида ёд олганман сураларни барчасини тажвид билан ўқиш керак буни албата биламиз. Намозни шунга ҳаракат қилиб имкон қадар ўқийман. Муслим.уз каналида бир видео кўрдим унда намозни тажвид билан ўқимаган Аллоҳ сақласин гуноҳкор бўлади, деди. Шунга менда қўрқув бўлди, шунча йилдан бери намоз ўқиб гуноҳкор бўлганманми, деб. Тажвидни ўргангунча намоз ўқимай туриш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта Қуръони каримни ҳоҳ намозда бўлсин ҳоҳ намоздан ташқарида бўлсин тажвид қоидасига мувофиқ ўқиш вожиб амаллардандир. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا яъни, “Қуръонни тартил билан ўқи” (Муззаммил сураси, 4–оят). Шунинг учун имкон қадар тажвид қоидасини ўрганиш лозим. Лекин тажвид қоидаларини мукаммал билмайдиган кишилар намоз ўқимай туради деган гап йўқ. Беш вақт намоз фарз. Уни албатта адо қилиш керак. Шу билан бир қаторда тиловат қоидаларини ҳам ўзлаштириб борилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#мусулмон #меъёр #садақа
Мусулмон учун меъёр зарур
Саиджамол домла МасайитовЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD
УСТОЗЛИК ҲАҚЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ўқитувчиман. Устозлик ҳақлари қанақа? Устозлик соҳасида динимиз кўрсатмалари керак эди.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айганлар: “Албатта мен муаллим қилиб юборилганман”. Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш нақадар савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиз. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устознинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар: “Албатта Аллоҳ таоло, унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли кавагидаги чумоли, ҳаттоки, денгиздаги балиқ ҳам одамларга таълим берувчи устозларга саловат айтадилар”, деганлар. Ризоуддин Ибн Фахриддин устозларга шундай насиҳат қилган эди: “Шогирдингизни ҳар бир ҳаракатларига қараб туринглар, уларга хушмуомалани, гўзал-у шафқатли одатларни тушунтирингиз, сўзларини-ю феълларини яхшилангиз, уст-бошларини, кийим-кечакларини пок тутишини назорат қилинглар. Ёмон хулқлар юқумли бўлганидан бир шогирднинг ёмон хулқи борлигини билсангиз, жумласини баробар кўриб, жумласи фойда олажак равишда ўргатингиз, фойдали ишлар, керакли адабларнинг жумласидан хабардор айлангиз, натижада бола мумкин қадар режа ила иш қилмоқ, эҳтиёткорлик, поклик, кўркам тартиб, кўп фойдасига тиришмак каби хосиятларингизни эгаллаб олади”. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#ғийбат #охират #азоб
Ғийбатнинг охиратдаги азоби оғир!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси