Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉 @fatvouzlotin https://taplink.cc/diniysavollar
ҚУРБОНЛИКНИНГ ҚАЗОСИ
#қурбонлик
❓1629-CАВОЛ: Ўз вақтида қила олмаган қурбонликни қандай адо этилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, Қурбон ҳайити кунларида нисоб миқдоридаги мол-дунёси бор ҳар бир муқим ва балоғатга етган мусулмонга қурбонлик вожиб бўлар эди. Мазкур шартлар топилиб, зиммасига қурбонлик вожиб бўлган киши қурбонлик кунларида жонлиқ сўймаган бўлса, қазосини бажариши лозим бўлади. Қазони қай тариқа бажариш ҳайитдан аввал қурбонлик учун жонлиқ сотиб олган ё олмаганига қараб бўлади.
Агар қурбонлик учун қўй сотиб олган-у, ҳайит кунларида уни сўя олмаган бўлса, ўша қўйни тиригича садақа қилиб юборади. Агар жонлиқ олиб қўймаган бўлса, қурбонликка ярайдиган ўртача қўйнинг қийматига тенг пулни фақирларга садақа қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#муфтий_минбари
🌙 ЧЕКСИЗ МУҲАББАТ ТАРИХИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
САРМОЯДОРНИНГ МУЗОРАБА МОЛИДАН СОТИБ ОЛИШИ
#савдо
❓1628-CАВОЛ: Мен бир танишимга музораба қилиш учун пул берганман. У бу пулларга кийим-кечаклар олди-сотдиси билан шуғулланади. Мана шу кийимлардан сотиб олсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сотиб олиши мумкин. Шунингдек, улардан музораба қилаётган савдогар ҳам ўзи учун сотиб олиши мумкин. Фақат сотиб олаётган савдогар ёки сармоядор бозорда бошқа мижозларга сотилаётган нархда сотиб олишлари лозимлигини уламолар таъкидлаб айтадилар. Ундан арзон нархда сотиб олишлари хато ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#муфтий_минбари
🌙 СИРИЙН МАТОНАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАККАДАН ЖИДДА АЭРОПОРТИГА ЧИҚИБ КЕЛИШ
#Ҳаж_умра
❓1626-CАВОЛ: Мен шу кунларда Маккада ишлаяпман. Баъзида иш билан Жиддадаги аэропортга чиқиб келиб тураман. Танишларимдан бири Маккага эҳромсиз кириш мумкин эмас, деди. Шунга аниқлик киритиб беришларингизни сўрайман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган киши бирор юмуш билан мийқот ичида жойлашган нуқталарга бориб келса, Маккага эҳромсиз кириши мумкин. Шунинг учун сиз Маккада туриб, Жиддага, яъни катта мийқотнинг ичидаги ҳудудларга борсангиз ва Маккага қайтаётганда умра ёки ҳаж ниятида бўлмасангиз, эҳромсиз кирсангиз бўлади. Аммо қайтаётганда умра ёки ҳаж қилиш ниятида бўлсангиз, албатта, эҳром боғлаган ҳолда киришингиз лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#муфтий_минбари
🌙 ХАТМ САВОБИГА ТЕНГ СУРА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
САФАР МАСОФАСИДАН УЗОҚ ЖОЙДА ИШЛАШ
#намоз
❓1624-CАВОЛ: Мен уйдан тақрибан 150 км узоқликда ишлайман. У ерда квартирада тураман. 15 кун тўлмасдан уйга келиб кетаман. Шунинг учун намозларимни у ерда қаср ўқийман. Ишдан қайтишда кечроқ йўлга чиққаним сабаб, уйимдан 30 км узоқликда яшовчи опамнинг уйида тунаб қоламан. Опамнинг уйида намозларимни қандай ўқишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иш жойингизда намозни қаср ўқиб юришингиз тўғри. Чунки сиз у ерда ўн беш кундан кам муддат қоляпсиз. Опангизнинг уйидаги намозингиз эса, уни жойлашган ўрнидан келиб чиқади. Агар опангизнинг уйи сиз яшайдиган шаҳар ёки қишлоқнинг ичида бўлса, тўлиқ ўқийсиз. Чунки сиз ўз шаҳрингизга кириб бўлган бўласиз. Агар опангизнинг уйи сиз яшайдиган шаҳар ёки қишлоққа кирмаса, қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#муфтий_минбари
🌙 ТУҲМАТ ОҒИР ЮКДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#муфтий_минбари
🌙 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ БИР-БИРИГА ПАЙВАНДЛАШ
❓1622-CАВОЛ: Мевали дарахтларни бир-бирига пайвандлаш Аллоҳ таоло яратган хилқатга ўзгартириш киритиш бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло еру осмондаги барча нарсаларни инсоният фойдаланиши учун яратганини Ўз каломининг бир неча ўринларида айтиб ўтган. Жумладан, Жосия сурасининг 13-оятида бундай дейилган:
“Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни – ҳаммасини Ўз томонидан беминнат хизматкор қилиб қўйди” (Жосия, 13).
Мевали дарахтларни бир-бирига улаш, пайвандлаш ёки бир-бирига чатиштириш орқали меванинг янги турларини етиштириш ёки сифатини яхшилаш ҳеч қандай гуноҳ ёки шариатга хилоф иш эмас. Чунки Аллоҳ таоло дунёдаги барча ишларнинг юзага чиқишини сабабларга боғлаб қўйган. Инсонлар ана шу сабабларни ишга солиш орқали инсоният учун манфаатли бўладиган турли серҳосил ва чидамли навларни кашф қилиб келмоқдалар. Шунинг учун бу иш шаръан ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 12 Апрел Шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ИККИ САЖДА ОРАСИДА ДУО ҚИЛИШ
#намоз
❓1620-CАВОЛ: Икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирлий” деб бошланадиган дуо бор экан. Шу дуони сажда орасида қилиш мумкинми? Уламолар бу ҳақда нима дейишган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намознинг икки саждаси орасида мазкур дуо ўқилгани ҳақида ҳадислар келган. Жумладан, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини, ваҳдини, варзуқни”, дер эдилар”, дейилган. Бошқа ривоятларда бир оз фарқли лафзлар айтилган. Мазҳабимиз уламолари бу борада келган барча ҳадисларни ўрганиб, намозхон ушбу дуони ёки “Роббиғфирлий” ни 2 марта ўқиши мутлақо жоиз, аммо имомликка ўтган шахс эса буни ўқишда қавм малолланмаслигини ҳисобга олади, деганлар. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сизлардан бирингиз одамларга имом бўлса, енгил ўқисин, чунки уларнинг орасида касал, заиф, қарилар бўлади. Агар ўзи ёлғиз ўқиса, истаганича узун ўқийверсин”, деган тавсиялари ана шуни тақозо этади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 11 Апрел Жума
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
КЎЗГУГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз
❓1618-CАВОЛ: Қибла тарафда кўзгу бўлган ҳолатда намоз ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фиқҳий китобларимизда жонли нарсанинг суратига қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилган. Аммо кўзгуга қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилмаган. Чунки кўзгудаги акс собит турмайди, шунинг учун у суратдан кўра кўпроқ сояга ўхшайди. Агар кўзгу намозхонни чалғитса, унга қараб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Аммо чалғитмайдиган бўлса, кўзгу томонга қараб намоз ўқиш макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 10 Апрел Пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
САЪЙ АСНОСИДА ГАПЛАШИШ
#Ҳаж_умра
❓1628-CАВОЛ: Саъй асносида атрофдагилар билан суҳбатлашишнинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафо ва Марва орасида саъй қилиш асносида дуо ва зикрлар билан машғул бўлиш мустаҳаб амал саналади. Одатий гапларни гаплашиб юриш эса мубоҳ, яъни рухсат берилган ишлардан ҳисобланади. Шунга биноан саъй қилаётган инсон ёнидагилари билан гаплашиши сабабли зиммасига бирор жарима лозим бўлмайди. Лекин бундан бемалол гаплашавериш мумкин дегани келиб чиқмайди. Чунки тавоф ва саъй сингари муқаддас жойларда бажариладиган амалларни қилиш ҳар доим ҳам кишига насиб қилавермайди. Шу боис бундай лаҳзаларни ғанимат билиб, кўпроқ зикр ва дуолар қилиб олиши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 17 Апрел Пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ГИПС ОЛИНГАНДАН КЕЙИН ОСТИНИ ЮВИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?
#поклик #таҳорат
#ғусл
❓1627-CАВОЛ: Оёғим гипсда эди. Бугун олдирдим. Кеча ғусл қилгандим. Энди гипснинг ўрнини ювиб қўйсам бўладими ёки яна тўлиқ ғусл қилишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бирор аъзосидаги жароҳат сабаб гипс қўйдирган киши таҳорат ёки ғусл қилишда уни устига масҳ тортар эди. Ана шу масҳ тортилган гипс жароҳат битмасдан туриб олинса ёки ўзи тушиб кетиб қолса, гипс остини ювиш шарт бўлмайди. Аммо қўйилган гипс жароҳат тузалгани учун олинса ёки ўзи тушиб кетса, ўрнини ювиб қўйиш зарур бўлади ва қайтадан ғусл қилиш шарт эмас.
Шунинг учун сиз ҳам олинган гипс остини ювиш билан кифояланасиз. Чунки бошқа жойингизни ювиб поклаб қўйгансиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 16 Апрел Чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ПОРА ТАКЛИФ ЁКИ ТАЛАБ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1625-CАВОЛ: Айримлар бирор ишни ноҳақлик билан битириш учун пора таклиф ёки талаб қиладилар? Бунга динимизда қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай ишларга “ришва” – пора дейилади ва бу катта гуноҳлардан биридир. Пора деб киши ҳақли бўлмаган нарсасига эришиш ёки зиммасига лозим бўлган нарсадан қутулиш учун тақдим этган мол ёки манфаатга айтилади.
Одатда кўпчилик порахўрлар порани ҳадя, совға сифатида қабул қиладилар. Берувчилар ҳам “Кўнгилдан чиқди”, “Атадик” каби чиройли сўзлар билан қабиҳ ниятларини амалга оширишга одатланишган.
Порахўрлик динимизда қаттиқ қораланган ва бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:
عنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه قَالَ: "لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ وَالرَّائِشَ يَعْنِي الَّذِي يَمْشِي بَيْنَهُمَا" (رواه الإمام أحمد).
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчи, пора олувчи ва уларнинг ўртасидаги воситачини лаънатладилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Пора берувчи жамиятда белгиланган низомни бузиб, ҳақсизлик ила ўз ишини бажариб кетган ҳисобланади. Пора олувчи виждон амрига бўйсунмасдан, ноҳақликка, адолатсизликка рози бўлиб, ўз манфаатини ўйлаб, ўзгалар ҳақига хиёнат қилган бўлади.
Қолаверса, ҳадя деб бир нарсани ўзгага холис, эвазсиз беришга айтилади. Ҳадя берувчи киши ҳадяни олувчи кишидан бирор нарсани ноҳақ ундириш нияти бўлмайди. Мана шу нарса ҳадянинг порадан асосий фарқини кўрсатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 15 Апрел Сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ҲОЗИРГИ КУНДА ҲИЖРАТ ҚИЛИШ ФАРЗМИ?
#ҳижрат
❓1623-CАВОЛ: Интернетда мусулмон юртлардан ҳижрат қилиб кетиш фарз экани ҳақида чақириқларга кўзим тушди, ҳақиқатан ҳам ҳозирда ҳижрат қилиш фарзми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда мусулмон юртлардан ҳижрат қилиш фарз эмас. Чунки ҳижрат куфр диёридан Ислом диёрига қилинади. Қадимдан мусулмонларнинг ери бўлган ва Ислом арконларига очиқчасига амал қилиниб келинаётган жойлар ислом диёри дейилади. Мусулмонлар тинч омон яшаётган жойдан жони, моли ва обрўсини хатарга қўйиб, ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойларга бориш ҳижратнинг маъносига бутунлай зиддир. Демак Ислом диёрини ташлаб кетиш шаръий ҳижрат дейилмайди, фарз ёки вожиблик касб қилмайди, балки оддий бир манзилдан бошқасига яшаш учун кўчиш бўлиб қолади.
Уламоларнинг сўзларига кўра ҳижрат танг ҳолат юзага келганида, яъни асосий фарз амалларни бажариш имкони қолмаганда амалга оширилади. Бунга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жонларига суиқасд қилинганда Мадинага ҳижрат қилишлари ва мусулмонларнинг Ҳабашистон ва Мадинага ҳижрат қилиб жон сақлаганлари мисол бўлади. Мазкур ҳижратлар мусулмонларнинг жонлари, эътиқодлари ва мол-мулкларига нисбатан хатарнинг ўта кучайганлиги оқибатида содир бўлган.
Хулоса шуки, ғаразли мақсадлар билан фитна ўчоғига чақираётганларнинг даъволари асоссиз. Ҳар бир ақлли-мулоҳазали мусулмон инсон уларнинг алдовларига учмаслиги, мўътабар уламоларимизнинг кўрсатмаларига амал қилиши ва мусулмонларнинг катта жамоатини лозим тутиши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 14 Апрел Душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 13 Апрел Якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Видео
#муфтий_минбари
🌙 ИККИ ДУНЁНИ ОБОД ҚИЛУВЧИ ФАЗИЛАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУСУЛМОН БЎЛМАГАН ШАХСЛАР БИЛАН САВДО ҚИЛИШ
#савдо
❓1621-CАВОЛ: Мен юртимизга чет элдан баъзи маҳсулотларни импорт қилиш билан шуғулланиб келаман. Яқинда бир танишим: "Бу ишинг жоиз эмас, Чунки сен кофирлар билан савдо-сотиқ қиляпсан", деб қолди. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Чунки динимизда савдо битимини тузувчилар мусулмон бўлишлари шарт қилинмаган. Бу борада “Фиқҳул-буюъ” китобида шундай дейилган:
لَا يُشْتَرَطُ لِصِحَّةِ الْبَيْعِ إسْلاَمُ الْمُتَعَاقِدَيْنِ. فَيَصِحُّ الْبَيْعُ وَ الشِّرَاءُ مِنْ غَيْرِ مُسْلِمٍ, سَوَاءٌ أَ كَانَ ذِمِّيًّا, أَمْ حَرْبِيًّا, أَوْ مُسْتَأْمِنًا.
яъни: “Савдо битимининг дуруст бўлиши учун битим тузувчиларнинг мусулмон бўлишлари шарт қилинмайди. Шунга кўра, мусулмон бўлмаган шахс билан олди-сотди қилиш жоиз бўлади. Бунда унинг зиммий (мусулмонлар юртида доимий яшовчи бошқа дин вакили) бўлиши ёки мусулмонларга қарши уруш қилаётган ёхуд ислом юртида вақтинча яшаб турган номусулмон бўлишининг фарқи йўқдир” (“Фиқҳул-буюъ”).
Бу масала ҳақида “Кувайт фиқҳ энциклопедияси”да шундай дейилган:
اَلْأَصْلُ أَنَّ تَصَرُّفَاتِ غَيْرِ الْمُسْلِمِيْنَ مَعَ الْمُسْلِمِيْنَ وَغَيْرِهِمْ صَحِيْحَةٌ
яъни: “Шаръий қоида шуки, номусулмонларнинг мусулмонлар билан ёки бошқалар билан ўзаро алоқалари дурустдир” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя ал-кувайтийя”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#муфтий_минбари
🌙 РАҲМОНГА СУЮКЛИ ИККИ КАЛИМА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗРЛИ АЁЛЛАРНИНГ МАСЖИДУЛ ҲАРОМ ИЧИГА КИРИШЛАРИ
#Ҳаж_умра
❓1619-CАВОЛ: Узрли аёллар тавоф қилмасдан фақат Каъбани кўриш учун Масжидул Ҳаром ичига кирса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Узрли – ҳайз ва нифосли аёл кишига намоз, рўза, тавоф тақиқлангани қаторида масжидларга, жумладан Масжидул Ҳаромга кириши ҳам мумкин эмас. Узрли аёллар масжидул ҳаромнинг дарвозали эшикларидан ичкарига кира олмайдилар. Аммо ташқаридаги майдонларга, Сафо-Марва орасидаги йўлакка киришлари мумкин. Чунки бу жойлар масжиднинг ичи ҳисобланмайди. Шунда ҳам масжид томонга ўтиб кетиш гуноҳ бўлгани учун бундай ишдан сақланишлари талаб қилинади. Чунки савоблар мўл-кўл, юз минг баробар бериладиган у жойларда қилинган гуноҳларнинг жазоси ҳам шу қадар кўп ва каттароқ бўлади, дейилади фиқҳий манбаларимизда. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан нима сабабдан Маккада истиқомат қилмасликларини сўрашганида у киши: “Мен Макка каби яхши амаллар кўпайтириб ёзилгандек гуноҳлар ҳам кўпайтириб ёзиладиган шаҳарда қандай яшайман”, деб жавоб берганлар.
Шунинг учун Аллоҳ таоло муқаддас қилиб қўйган у муборак заминга борган ҳар бир инсон ўзини бу ерда айтилган гуноҳларнинг ўзидангина эмас, балки, ҳар қандай гуноҳ ва маъсиятлардан тийилиш орқали ушбу ерларнинг ҳурматини жойига қўйиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#муфтий_минбари
🌙 АЙБ ҚИДИРИШ ОСОН, ИБРАТ ОЛИШ ҚИЙИН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОТЛАР ЗАКОТИ
#закот
❓1617-CАВОЛ: Менинг еттита отим бор. Улардан закот чиқараманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар отларни тижорат мақсадида, масалан, семирганда сотиб юбораман, деб олган бўлсангиз уларнинг умумий қийматидан қирқдан бирини закот сифатида чиқарасиз. Бироқ отларни тижорат учун олмаган бўлсангиз ва уларнинг ҳаммаси фақат айғир (эркак)лардан иборат бўлса улардан закот берилмайди.
Агар отлар аралаш, яъни эркак ва урғочилардан иборат бўлса ёки фақатгина бия - урғочи отлардан иборат бўлса ва йилнинг кўпроқ қисмида яйловда боқиладиган бўлса, ҳар бир отдан бир динор (нисобнинг йигирмадан бири) ёки отларнинг қиймати ҳисобланганда нисобга етадиган бўлса, қийматининг қирқдан бирини закотга чиқарилади.
Отлар тижорат учун олинмаган бўлиб, йилнинг аксар қисмида яйловда боқилмаса, улардан закот чиқарилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar