dorilar_tma | Unsorted

Telegram-канал dorilar_tma - ТАБЛЕТКА

-

O'zingizni qiziqtirgan dori preparati haqidagi ma'lumotni ,, ТАБЛЕТКА " kanali orqali bilib oling 😊 @Rg_Agentlik reklama xizmati Toshkent Tibbiyot Akademiyasi ( Toshmi ) talabasi : Admin : @Mallayev_Ulmas KANAL MUNDARIJASI 👇 @FARMAKOLOGIYA_TTA

Subscribe to a channel

ТАБЛЕТКА

Оддий Боро плюс кремини сиз билмаган фойдали хусусиятлари!!!

Қуруқ юзни намлантиради - айниқса қиш кунларида қуриган юзни намлашда кечқурун суркаб ётилса жудаям фойдали.

☘Қўл ёрилишини тезда даволайди. Қўл ёрилиб тирноқ атрофлари териси кўчганда қўлланилса яхши эффект беради.

☘Янги чиққан хусунбузарларни даволайди.

☘Ҳаттоки лаблар ёрилиши ва учуқга қўлласангиз даволайди.

☘Эмизикли аёлларда кўкрак ёрилишини бартараф қилади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉ВИТРУМ 13 витамин, 14 минерал!!!

🔶Фарзандингиз учун қандай витамин ва минерал комплекс танлашни билмаяпсизми?

Витрум кидс 3 ёшдан 7 ёшгача 1таб 1 махал овқатдан кейин
Витрум юниор 7 ёшдан 14 ёшгача 1 таб 1 махал овқатдан кейин
Витрум плюс катталарга 1 таб 1 махал овқатдан кейин

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Рахит ташҳиси шундоқ болага ёки онасини шикоятларига қараб қўйилмаслиги керак!!!

😐Касалликни ўзига ҳос белгиларидан ташқари текширилиши керак бўлган таҳлиллари ҳам бор. Белгилари мана рўйҳатда келтирилган.

Чақалоқларда:
😄доимий инжиқлик
😄иштаҳа пастлиги
😄нафасда тўхташлар
😄баъзида - шовқинли нафас, яъни стридор

Юрадиган болаларда:
😎усишда ортда қолиш
😎мушаклар кучсизлиги
😎тутқаноқлар (иситма бўлмаган пайт)
😎тишлар чиқишида муаммолар
😎пешона бўртиб чиқиши
😎катта лиқилдоқни 2 ёшгача ёпилмаслиги
😎узун суякларни қийшайиши
😎билаклар кенгайиши
😎қовурғаларда тасбеҳдек бўртишлир
😎суяклар синувчанлиги

Терлаш билан соч тўкилишлари ҳам баъзида кузатилади.

➡️Лекин, мисол учун, терлаш ҳолатларининг жуда кам қисмида рахит бўлади ва, бошқа тарафдан, рахити бор болаларни фақат бир қисмигина ортиқча терлайди.

➡️Соч тўкилиш ҳолатлари эса асосан маълум генетик вариантларида учрайди.Шунинг учун бу симптомлар (терлаш, соч тўкилиши) оёқ қийшайиши ёки билакларнинг кенгайиши каби ишончли белги эмас.Яна фақат битта белгига таяниш нотўғри. Одатда бир нечтаси бўлади.

➡️Бу белгилардан рахитни тахмин қилган шифокор болани билагини рентген қилдиради ва таҳлил учун қон олади. Шундан кейингина аниқ ташҳис қўйса бўлади.

❗️Қонда витамин Д, кальций, фосфор, паратгормон, ишқорий фосфатаза текширилади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Рўзани бузадиган амаллар!!!

Қазо - неча кун рўзаси бузилган бўлса, Рамазондан кейин ўшанча кун рўза тутилади.

Каффорат - Битта қул озод этиш. Унга қодир бўлмаса Рамазондан кейин бирон кун қолдирмай, муттасил 60 кун рўза тутиш (олдин тутган кунлари ҳисобланмайди). Агар заифлик ва нотавонлик сабабидан бунга қодир бўлмаса, 60 мискин (камбағал)нинг 1 кунлик таомини бериб тўйдириш ёки 1 мискинни 60 кун боқиш.

Макруҳ - қилиш шубҳали бўлган амал.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊ИНТEЛЛАН💊

📌ҚЎЛЛАНИЛИШИ.

🔷Хотирани пасайиши ва эслаб қолишни сусайиши
🔷Сурункали стресс ҳолатлари, зўриқиш ва чарчоқлик
🔷Концентрацияни етишмовчилиги ва дезориентация 
🔷Болаларни руҳий ва жисмоний ривожланишини кечикиши
🔷Функционал ақлий етишмовчилиги
🔷Бош айланиши, онгни чалкашиши
🔷Пасайган нейрометоболизм ва бош мия микросиркуляциясини бузилиши
🔷Ўртача оғирликдаги хавотирлик ва депрессияда қўлланади.

📌ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ.

🔶Бир капсуладан кунига 2 марта овқатдан кейин.
🔶Ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўлланилади.

📌ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР.

- Аллергик касалликларда.
- Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик.
- Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Чаканда мойи (облепиховое масло)!!!

Дори шакли: 
Торпедасимон ректал шамчалар

📒Фармакотерапевтик гуруҳига кўра: ўсимликлардан олинадиган геморройга қарши восита ҳисобланади. 

💡Чаканда мойи шиллиқ пардаларда репаратив жараёнларни рағбатлантиради, шикастланиш битишини тезлаштиради ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Антиоксидант ва ситопротектор таъсирларга эга.

📌Қўлланилиши:
➡️Геморрой;
➡️Орқа тешик ёриқлари;
Тўғри ичак яралари;
➡️Эрозив-ярали сфинктерит ва проктит;
➡️Катарал ва атрофик проктит.

Қўллаш мумкин эмас:
Препаратга нисбатан юқори сезувчанлик ва диареяда.

🤰Ҳомиладорлик ва эмизикли даврда қўллаш мумкин

❗️Ножўя таъсирлари:
Аллергик реакциялар бериши ва орқа тешик соҳасида ачишиш.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Ҳозирги кунда кўпчиликни қийнаётган муаммолардан бири бу - уйқусизликдир!!!

Бизга бу ҳолат енгиш учун ёрдамга “Персен ноч” келади.Препаратнинг 2 капсуласини ухлашдан 1 соат олдин қабул қилиш, уйқунинг сифатли ва давомли бўлишига ёрдам беради.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Қорин билан ухлаш соғлиқ учун зарарли эканлигини  биласизми???

💊Бошни буриб, қорин билан ётсангиз бош миянинг 10-15% ни қон билан таъминлайдиган қон томирлари қисилади ва мияга қон бориши камаяди...

🧠Бу бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, атеросклерозга чалинган кишиларнинг (кўпинча қариялар) қорнида ухлаб ётган ҳолида инсультга чалиниш хавфи ортади.

🔴Статистик маълумотларга кўра, инсульт ва инфаркт хуружларининг аксарияти тунда содир бўлади.

☪Муқаддас динимизда ҳам бундай ётишдан қайтарилгани бекорга эмас: Тихфа ал-Ғифорий(р.а)дан  ривоят қилинади. Отам менга қуйидагиларни айтиб бердилар. Бир куни мен масжидда қорнимни ерга қаратиб ётган эдим, ногаҳон бир киши келиб, оёғи билан мени туртди-да: «Албатта, бу ётиш Аллоҳнинг ғазабини келтиради», деди. Ўгирилиб қарасам, у гапираётган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Абу Довуд ривоятлари.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀
РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!


🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉ГЕНЕТИКА ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ!!!

🫥Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди.

🫥Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз).

🫥 Интеллект отадан фақат қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади).

🫥Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади.

🫥Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо қизнинг ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади.

💁‍♂️Эркаклар учун хулосалар:

Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади).

Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз - қиз фарзанд орзу қилинг.

Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган.

💁‍♀️Aёллар учун хулосалар:

➡️Ўғлингиз ақл тарафдан - отангизнинг нусхасидир ва уни "сен отанг каби аҳмоқсан" деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас.

➡️Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉КАНEФРОН!!!

✔️Фармакологик хусусиятлари:
-яллиғланишга қарши
-антиоксидант
-спазмолитик
-оғриқ қолдирувчи
-антибактериал
-сийдик ҳайдовчи

✔️Қўлланилиши
-Цистит
-Пиелонефрит
-Гломерулонефрит
-Интерсициал нефрит
-Сийдик тошларини ҳосил бўлишини олдини олади

✔️Дозалари
-Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун 2 дражедан 3 маҳал
-Болалар учун 1 дражедан 3 маҳал

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Бир кишига кунига қанча стакан сув керак бўлади!!!

Ушбу керакли маълумотни сақлаб олинг! Яқинларингизга ҳам улашинг!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🌙 РАМАЗОН КEЛДИ-РАМАЗОН

🌙 Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух.

Кириб келган саҳоват, мурувват ва гунохлар кечириладиган муборак Рамазон ойида хайрли амалларингиз сизга беҳисоб ажрлар олиб келсин!

РАМАЗОН МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Яллиғланишга қарши гормонал (стероид) препаратлар:

💊Гидрокортизон
💊Преднизолон
💊Дексаметазон
💊Триамсиналон
💊Флуметазон
💊Синафлан

Катталар ва болаларда ревматизм, полиартрит, коллагеноз, кўз, тери, жигар, буйрак яллиғланишида, аллергик касалликларда қўлланади, ичишга буюрилади ва парентерал йўллар орқали юборилади.

📊Глюкокортикоидларнинг яллиғланишга қарши таъсири солиштирилганда гидрокортизонга нисбатан:
преднизалон 3-4 баробар;
➖ триамсинолон 5 баробар;
➖ дексаметазон 20 баробар устун туради.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Витаминлардан тўғри фойдаланяпмизми!!!

Витаминлар организм учун қанчалик фойдали еканлигини билмайдиган одамнинг узи бўлмаса керак.

Лекин шундай витаминлар борки уларни бир вактда қўллаб бўлмайди. Қўллаганимизда эса ахволимиз енгиллашиш урнига кундан кунга оғирлашади.

🔹Буларга кандай витаминлар киради эсда сақланг ☝️

💊Витамин Д + Е + К

💊Витамин С + Витамин 12

💊Магний + поливитаминлар

💊Мис + цинк

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊АЛEР-Г💊

ТАРКИБИ: Сетиризин 10 мг

Фармакотерапевтик гуруҳи:
Аллергияга қарши vosita.Antigistamin.

🔶Таъсири: Терапевтик дозаларда қўлланганда седатив таъсир кўрсатмайди ва уйқучанлик чақирмайди. Икки соатдан самараси сезилади. Даволаш давомида ўрганиб қолишлик ривожланмайди.

➡️Қўлланилиши:

аллергик ринит
аллергик конйиктивит
қичишиш билан кечадиган дерматозлар
эшакеми
Квинке шиши

➡️Қўллаш усули ва дозалари:
♻️Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар 1 tab.dan 1маҳал эрталаб
♻️6 ёшдан 12 ёшгача 1/2 tab.dan икки    маҳал
♻️2 ёшдан 6 ёшгача 1/4 tab.dan икки маҳал

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Ҳар куни сут ичишга 10 та сабаб!!!

➡️Тишлар ва суякларни мустаҳкамлайди (калцийга бой).
➡️ Иммунитетни кўтаради (D витаминига ва табиий антитаначаларга бойлиги сабаб).
➡️Кайфиятни кўтаради (D витамини бахт гормони синтезида иштирок этади).
➡️Саратон ривожланиш хавфини камайтиради (D витамини).
➡️Юрак ва қон томирларни мустаҳкамлайди (калийга бой).
➡️Мушакларни ўсиши учун зарур бўлган оқсиллар сақлайди.
➡️Уйқуни яхшилайди (мелатонин синтезини рағбатлантиради).
➡️Терини таранглаштириб, уни гўзал қилади (А ва Е витаминларига бой).
➡️Хавфсиз ва ҳаммабоп!
➡️Агар унга асал қўшиб ичилса шамоллашни олдини олади ва даволайди.

❗️Кунда 250 мл сут ичиш тавсия қилинади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Тинчлантирувчи воситаларнинг кучли 5 лиги:

5. Персен;
4. Негрустин;
3. Афабазол;
2. Пион настойкаси;
1. Фитоседан;

😄 Мазкур рейтингдаги воситалар хавфсизлиги ва яхши тасир қилиши билан ажралиб туради.

Хавотирни:
Қўрқувни;
Уйқусизликни;
Асабийликни йўқотади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀
РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!


🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉РАМАЗОНДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРГА ЖАВОБЛАР:

➡️РЎЗАДОР ОДАМ ТИШ ПАСТАСИ БИЛАН ТИШИНИ ТОЗАЛАСА БЎЛАДИМИ?

Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

➡️УКОЛ (ИНЪЕКЦИЯ) ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА БУЗИЛАДИМИ?

Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

➡️ТИШ ОЛДИРСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

➡️ҒАРҒАРА ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

➡️ЭСДАН ЧИҚАРИБ ЕБ-ИЧГАН ОДАМ ЭСИГА ТУШГАЧ ТАОМЛАНИБ ҚЎЙСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

1) эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади

➡️РАМАЗОН ОЙИДА ЭР АЁЛИГА ҚАЙСИ ПАЙТЛАРДА ЯҚИНЛИК ҚИЛСА БЎЛАДИ ЁКИ РАМАЗОН ОЙИДА 30 КУН МОБАЙНИДА ЯҚИНЛИК ҚИЛМАЙДИМИ?

Рамазон кечаларида эркак ўз аёли билан хос муомалада бўлиши яъни яқинлик қилиши жоиз

➡️ҚЎЛИ БИЛАН ШАҲВАТИНИ ҚОНДИРСА, РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

➡️РЎЗАДОР КУНДУЗИ УХЛАБ, ТУШИДА ЭҲТИЛОМ БЎЛИБ ҚОЛСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

➡️РЎЗАДОР КИШИ ИСИРИҚ, БУҒ ВА ШУНГА ЎХШАШ НАРСАЛАРНИ ҲИДЛАСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

➡️СУРИЛАДИГАН ДОРИ (МАЗЬ) ВА ШУ КАБИ ВОСИТАЛАРНИ БАДАНГА СУРТСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

➡️РЎЗАДОР ШЎР СУВДА ОҒЗИНИ ЧАЙСА БЎЛАДИМИ?

Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

➡️КАСАЛ ВА МУСОФИР РАМАЗОН ОЙИДА РЎЗА ТУТА ОЛМАСА-ДА, ЎЗИНИ ЕБ-ИЧИШДАН ТЎХТАТИБ ТУРИШИ КЕРАКМИ?

Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

➡️РЎЗАДОР СУВ БИЛАН МУБОЛАҒАЛИ ТАРЗДА ИСТИНЖО ҚИЛСА, БАВОСИЛ (ГЕМОРРОЙ) КАСАЛИГА ДУЧОР БЎЛГАНЛАР ЎША ЖОЙЛАРИГА ДОРИ ҚЎЙИШСА, РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

➡️БИЛМАСДАН 2 МИНУТ ОЛДИН ОҒИЗ ОЧИБ ҚЎЙСА НИМА БЎЛАДИ?

2 минут зарар қилмайди. Валлоҳу аълам!

➡️ТАБЛЕТКА РЎЗАНИ ОЧАДИМИ?

Таблетка рўзани очишлиги аниқ, томчи ва уколлар тери осига бўлиши рўзани очмайди.

➡️ХОМИЛАДОР АЁЛЛАР РЎЗА ТУТМАСА БЎЛАДИМИ?

Тутиб кўради, агар зарар етиш эҳтимоли бўлса кечиктириб туради. Кейин қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!

👤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ва «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайати

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Қизалоғингизнинг бўйи ва вазнини биласизми???

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Томоғингизга оғриганда фойдаланиш мумкин бўлган спрейлар кетма кетлиги!!!

💊Септолете тотал
💊Хепилор
💊Граммидин
💊Тантум верде
💊Лоробен
💊Ингалипт
💊Каметон
💊Гервитин
💊Хлорофиллипт
💊Фарингоспрей
💊Зипелор

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Дори ичаётганда қандай турдаги суюқликни ичган маъқул???

💊Капсуладаги таблеткаларни тик турган ҳолатда 100 мл. қайнатилган илиқ сув билан ичиш керак. Суюқлик миқдори оз бўлса, капсула қизилўнгачга ёпишиб қолиши ҳам мумкин.

💊Юрак фаолиятини яхшилаш учун мўлжалланган томчи дориларни 20-30 мл. сув ёки қанд бўлагига томизиб, сўнг қабул қилса ҳам бўлади.

💊Мукалитик турдаги таблеткалар (мукалтин)ни 1 ош қошиқ сут ёки сувда эритиб ичилса, яхши таъсир этади.

💊Трихопол, резерпин, преднизолон ҳамда ёд препапаратлари сут билан ичилгани яхши.

💊Эритромисин гуруҳига мансуб дори воситаларини ишқорли сув ёки сут билан қабул қилиш лозим. Нордон шарбатлар эса тавсия этилмайди.

💊Кофеин, теобромин ва теофиллин препаратларит эса аксинча нордон шарбатлар билан ичилиши мумкин.

💊Иситма қолдирувчи дори воситалари сут билан ичилмайди. Бунда 150 мл. қайнаган сув етади.

💊Танин моддали чойлар дори турларининг таркибини ўзгартириб юбориши мумкин. Айниқса, камқонликни даволашда қўлланиладиган темир моддасидан иборат препаратларни чой билан ичиш мумкин эмас! Бу ҳолатда чўкма ҳосил бўлиши ва организмга ножўя таъсир қилиш эҳтимоли мавжуд. 

💊Шунингдек, қон-томир касалликлари, ҳазм қилиш фаолиятини яхшиловчи, меъда яраси, антибиотиклар ҳамда неврологияда қўлланилувчи дори воситаларини ҳам чой билан ичиш тавсия этилмайди.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Кунда бир дона олма фойдаси!!!

🍏
«Ҳар куни битта олма есангиз, шифокор олдига боришга ҳожат қолмайди» дейишади инглизлар.

🍏Чунки 1 дона олма соғлом бўлишингизга катта ёрдам беради. Зеро, 45 ккал эга бўлган 100г) олма таркибида 45 мг калий, 6 г углевод, 1-2 г клечатка, маълум миқдорда кальций, темир, натрий, фосфор, фолат кислотаси, А, В, С, РР витаминлари, оқсил мавжуд. Агар олмага қўшиб 5-6 дона уруғини ҳам есангиз, суткалик йод миқдорига эга бўласиз.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Крем ва маз бир-биридан нимаси билан фарқ қилади???

➡️МАЗ -  Турли кимёвий тузилишга эга турли препаратларни вазелинли асосга тарқатиб олинган дори шакли . Компонентлар сонини ошириш мумкин. Терига чуқур сингмайди, ёғли из қолдиради, нам яраларга суртиш мумкин эмас.

➡️КРEМ-  Дори воситаларини ланолинли асосда тарқатиб олинган дори шакли. Сиртга ва шиллик қаватлар учун Терига яхши цингади из ва ҳид қолдирмайди. Юза кисмда жойлашган яраларга самараси кам.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Фильтрум қандай дозаларда қабул қилинади???

📊Овқатланишдан ва бошқа дори препаратлари қабул қилишдан бир соат олдин кунига 3-4 марта ичилади. Препарат дозаси ёшга, тана вазнига қараб белгиланади.

🟣БОЛАЛАРГА
▪️1 ёшгача - ½ таблетка
▪️1-3 - ½ - таблетка
▪️4-7 - 1 таблетка
▪️7-12 - 1-2 таблеткадан

🟣КАТТАЛАРГА
▪️2-3 таблеткадан

Даволаш муддати ўткир инфекция ва заҳарланишда 3-5, аллергия ва сурункали интоксикацияда – 14-21 кунни ташкил қилади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Томоқ оғриганда ёрдамга келувчи пастилкалар(шимиш учун)!!!

💊Имудон
💊Грамидин
💊Септолете тотал
💊Трахисан
💊Ангал
💊Стрепсилс
💊Анзибел
💊Исла
💊Аджисепт
💊Лизак
💊Эфизол
💊Линкас
💊Герветин
💊Гексорал
💊Фарингомед

❗️Эслатиб ўтамиз. Юоқридаги препаратлардан клиник эффект олиш учун 2 соат оралиқ билан энг камида 4 маҳал шимиш зарур!

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

​​ 🌐СОҒИНДИМ РАМАЗОННИ...
                            
Ўн икки ой султони,
Муштоқ кўнглим меҳмони,
Шафоъатдир ҳар они ,
Соғиндим РАМАЗОННИ ...

Кўкка етар кун оҳим,
Тўкилгайдир гуноҳим,
Гўзал шамсим, хам моҳим,
Соғиндим РАМАЗОННИ...

Кенг қилгувчи сабримни ,
Кетгазгувчи ҳажримни,
Мукофотга - ажримни,
Соғиндим РАМАЗОННИ...

Ҳар қадамда минг савоб,
Силаи- раҳми таъвоф,
Чўғ кўнглимга бўлсин об,
Соғиндим РАМАЗОННИ...

Банди қилган шайтонни,
Юксалтирган иймонни,
Жаннат томон имконни,
Соғиндим РАМАЗОННИ...

Ўн икки ой султони,
Муштоқ кўнглим меҳмони,
Шафоъатдир ҳар они,
Соғиндим РАМАЗОННИ...

СОҒИНДИМ РАМАЗОННИ ...


Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

​​👉 Ҳаммамизга билишимиз керак бўлган саволларга жавоблар!!!

Қуръоннинг маъноси нима?
- «Қироат» «Ўқиш»
Дастлабки тушган жойи?
- Макка, Хиро ғори
Дастлабки тушган куни?
- Қодир куни.
У кимнинг сўзи?
- Аллоҳнинг
Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
- Жаброил (а.с)
Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
- Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)
Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёматга қадар қўриқловчи ким?
- Аллоҳ
Уни қандай ушлаш керак?
- Таҳоратли ҳолда.
Қуръонда Қуъронни қандай номлар билан зикр этилган?
- Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.
Маккада нечта сура тушган?
- 86 та
Мадинада нечта сура тушган?
- 28 та
Қанча порадан иборат?
- 30 та
Қанча сура бор?
- 114 та
Қанча оят бор?
- 6236 та
Қуръонда Аллоҳнинг номи нечта марта берилган?
- 2698 марта.
Намоз ҳақида неча марта айтилган?
- 700 марта.
Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган?
- Соф сурасининг 6- оятида Аҳмад деган ном билан номланган
Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган?
- Муҳаммад (с.а.в)- 4 марта, Аҳмад Аҳмад (с.а.в)-1 марта
Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
- Пайғамбар Мусо (а.с) нинг
Қурьон оятларини дастлаб ким санаб чиққан?
- Ҳалима онамиз
Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
- Каъба!
Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
- Пайғамбар Исо (а.с) Мариям ўғли
Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
- Қиёмат куни.
Энг узун сура қайси?
- Бақара сураси.
Энг қисқа сура қайси?
- Кавсар сураси.
Пайғамбаримиз  Муҳаммад (с.а.в) га Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
- 40 ёшда.
Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар?
- 13 йил
У зот Мадинада нечи йил пайғамбар бўлиб турдилар?
- 10 йил
Қуръони Каримнининг нозил бўлиши?
- 22 йилу, 5 ой, 14 кун.
Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
- Фотиха
Аллоҳ Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
- Фотиха
Энг биринчи сура?
- Фотиха
Қуръонда номи айтилган ёлғиз аёл?
- Мариям (а.с)
Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
- Намл сурасида.
Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
- 6 та Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброҳим, Нуҳ, Муҳаммад сураси.
Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
- 99 та.
Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
- Одам имононининг синови.
Қуръонда номланган масжидлар нечта?
- 5 та. Улар: Масжид ул- Харам, Масжид ул- Зирар, Масжид ул- Набави, Масжид ул-Акса, Масжид ул- Куба.
Қуръонда номи айтилган ва 3- авлод пайғамбарининг номи?
- Иброҳим (а.с)
Номи айтилган фаришталар?
- Жаброил, Микайл, Харут, Марут.

Жаннатларни сизга илинаман, азиз диндошим.

🔝"Эслатгин! Албатта еслатиш мўминларга манфаат берур".
Аз-Зарият сураси, 55-оят.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Ҳомиладорлик даврида магний танқислиги белгилари!!!

💊Магнийнинг вазифалари:

📉Ҳомиладорлик даврида она ва бола ўртасидаги алоқани таъминлайдиган махсус аъзо − йўлдошни шаклланишида иштирок этади. Йўлдош тўқималарида бир қатор муҳим жараёнларни бошқарадиган 100 дан ортиқ магнийга боғлиқ оқсиллар мавжуд. Бачадон ва йўлдош − магний миқдори энг юқори бўлган аъзолардир.
📉Имплантация − ҳомилани бошланғич даврида бачадонга жойлашиши жараёнидаги муҳим элементдир.
📉Ҳомиланинг тўқималари шаклланиши ва асаб тизимлари ривожланиши учун мураккаб кимёвий реакция ва синтез жараёнига керак.
📉Ҳомиладорларни стрессга чидамлилигини оширишга ёрдам беради.
📉Бачадон тонусини тартибга солади.

💊Магний етишмаслиги белгилари:

📉Мушак тизимида тортишлар − бел ва оёқларда оғриқ, кўпинча болдир соҳасидаги тортишиш, одатда улар тунда аёлнинг оёқлари узоқ вақт бир ҳолатда бўлганда намоён бўлади.
📉Бачадон танасида, бўйинчасида тортишишлар, мушаклар тонуси ошиши – бу қориннинг пастки қисмида оғриқлар билан кечади.
📉Асаб тизими − асабийлик, жиззакилик, кўз ёшлар, тез-тез кайфият ўзгаради, диққат, хотира ва уйқу ёмонлашади. Баъзида тушкунлик пайдо бўлади.
📉Юрак-қон томир тизими − қон босими, бош айланиши ва бош оғриши каби белгилар пайдо бўлади. Суюқлик алмашинуви бузилиши натижасида оёқларда шиш пайдо бўлади ва қон айланиши ёмонлашади. Юрак тез-тез уриши, аритмия, юрак соҳасида санчиқлар пайдо бўлиши мумкин.
📉Ҳазм қилиш тизими − кўпинча қабзият ва метиоризм − қорин дам бўлиши кузатилади.
📉Йўлдошнинг эрта қариши − таркибида петрификатлар пайдо бўлиши, болада гипокция − кислород етишмаслигига олиб келади. Бу ультратовуш ёрдамида текширилганда аниқланади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…
Subscribe to a channel