dorilar_tma | Unsorted

Telegram-канал dorilar_tma - ТАБЛЕТКА

-

O'zingizni qiziqtirgan dori preparati haqidagi ma'lumotni ,, ТАБЛЕТКА " kanali orqali bilib oling 😊 @Rg_Agentlik reklama xizmati Toshkent Tibbiyot Akademiyasi ( Toshmi ) talabasi : Admin : @Mallayev_Ulmas KANAL MUNDARIJASI 👇 @FARMAKOLOGIYA_TTA

Subscribe to a channel

ТАБЛЕТКА

👉Ассалому Алайкум!!!

Сизларни бугунги янгиланиш яшариш байрами бўлмиш "Наврўз" айёми билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Шу муносабат билан сизга оилавий бахт, хотиржамлик, соғлик, омад ва шодлик тилаймиз!

Нимаки ниятларингиз бўлса барчаси ижобат бўлши тилакдошмиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин.

Шунингдек кўтаринки кайфият доимий ҳамроҳингиз бўлсин!

© Doctor Ganiyev


Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉БОЛАЛАРДА СУТ ТИШЛАРИ ЧИҚИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ПРEПАРАТЛАР:

➡️СОЛКОСEРИЛ Гел кўринишида чиқарилади. Милкларда очиқ яралар битишига анча фойда беради.

🔴ДEНТИНОКС Ромашка  экстракти ва лидокаиндан ташкил топган комплекс препарат. Анестетик (оғриқ қолдирувчи) ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Гел ва томчи кўринишида чиқарилади. Бир кунда 3 маротабадан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди (аллергик реакциялар келтириб чиқариши мумкин).

➡️КАЛГEЛ лидокаин таркибли препарат. Енгил оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. Ширин таъмга эга, аллергик реакциялар келтириб чиқариши мумкин. Препарат бола 5 ойлигидан бошлаб қўлланилиши мумкин. Гел кўринишида чиқарилади ва кунда 6 марта қўллаш мумкин.

🔴БEЙБИ ДОКТОР Бошқа препаратлардан фарқли равишда таркибида ўсимлик сақлайди. Оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Аммо, аллергик реакциялар келтириб чиқармайди.

➡️ХОЛИСАЛ Таркибида холин салитсилат  сақлайди, яллиғланишга қарши таъсирга эга. Кун давомда 2-3 маротаба ишлатиш мумкин.

➡️Гомеопатик препаратлар – «дантинорм беби» қуйидагича таъсирга эга:

🔵Яллиғланишга қарши таъсирга эга;

🔵Оғриқни қолдиради;

🔵Овқат ҳазм қилишини яхшилайди.

Юқорида  қўллашда қарши ҳолатлар мавжуд бўлиши мумкин! Шу сабабли препаратларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Шифокор боланинг умумий аҳволи, унинг соғлиғи ва бошқа ҳолатларини ҳисобга олиб тегишли тавсияларни беради!

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉​​РЕВМАТИЗМННИГ ТАБИИЙ ДАВОЛАРИ!!!

🗯Пиёз. 3 та катта пиёзни майдалаб 1 литр сувда қайнатиб, эрталаб ва уйқуга ётиш олдидан 1 стакандан ичилади.
Майдаланган пиёзни оғриётган жойга 20-30 минутдан 2-3 марта қўйиш керак.

🗯Картошка Қизил картошкани майда тишли қирғичдан чиқариб, оғриётган жойга қўйиб, иссиқ қилиб боғлаб олиш керак.

🗯Қўй ёғи – уни ишлатишдан олдин яхшилаб буғда эритиб олинади. Иссиқ ванна қабул қилгандан кейин оёқларни қуритиб олиб қўй ёғидан сурилади ва пахтали пайпоқ кийиб ётилади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Овқат ошқозонимда хазм бўлмаяпти. Қайси дорини ичишим керак? Қайси дори яхшироқ таъсир кўрсатади???

🍃 Овқат хазм қилишда энг кўп ишлатиладиган дорилар:
ПАНКРЕАТИН ➡️ МЕЗИМ ➡️ КРЕОН

Албатда ПАНКРЕАТИН яхшироқ!

Сабаби:

1⃣- дан Овқатни парчаловчи ферментларни ошқозон ости безидан аниқ синтезлайди
2️⃣ - дан Нархи арзонроқ.
3⃣ - дан Қарши кўрсатмалари камроқ, яъни хафсизроқ дори хисобланади.

Қўллаш усули:
Овқатдан сўнг кунига 2 махал.
Шифокор билан маслахатлашинг!

🤑НАРХЛАРИ:
💊 ПАНКРЕАТИН
5000-6000 сўм атрофида

💊 МЕЗИМ
15.000 сўм атрофида

💊 КРЕОН
40.000 сўм атрофида

⚠️Лекин, шуни хам таъкидлаш керак, хар бир дорининг таъсир эффекти деярли 90% бир хил, асосий фарқи ПУЛда😁.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🌙✨🎊 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙✨🎊

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 10- КУНИ МУБОРАК!🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати
✨ Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!

🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Магний(Мг)  етишмовчилиги 7 белгиси!!!

➡️Магний - одам организмидаги муҳим элементлардан бири. У энг муҳим физиологик жараёнларда иштирок этади.
Магний етарли бўлганда одам ўзини яхши ҳис қилади.

➡️Организмдаги Мг миқдори қондаги глукоза миқдорига, суяк ва мушак тизимини ҳолатига, моддалар алмашинувига боғлиқ бўлади.

Мг га бўлган суткалик эҳтиёж:
-эркакларда 400-420 мг
-аёлларда 310-320 мг

Мг га бой маҳсулотлар:
-ёнғоқ
-писта
-банан
-табиий йогурт
-қора шоколад
-авокадо
-ловия
-яшил сабзавотлар

Мг етишмовчилиги асосий сабаблари:
-нотўғри овқатланиш
-ошқозон-ичак касалликлари
-Вит. Д етишмаслиги
-алкагол истеъмол қилиш

➡️Мг етишмовчилиги белгилари:

1⃣Бармоқларда санчиш ва увушиш

Магний нерв тизимини тўғри ишлаши учун зарур, унинг етишмовчилиги нерв импульсларини ўтказилишини бузулишига сабаб бўлади. Бу қўл ва оёқ бармоқларида санчиш ва увушиш кўринишида намоён бўлади.

2⃣Грипп ҳолати

Агар сиз чарчоқ ва ҳолсизлик ҳиссини сезсангиз, ейишни хоҳламасангиз ва даврий кўнгил айниши кузатилса, демак сизда грипп эмас. Булар Мг етишмовчилиги белгилари ҳисобланади. Агар сизни ҳолатингиз 5 кун ичида яхшиланмаса, врач кўрувига боринг.

3⃣Титраш 

Мускуллар титраши нерв системаси фаоллигидаги аномалия туфайли юзага келади, бу кўпинча Мг етишмовчилиги билан боғлиқ бўлади.

4⃣Мушаклардаги оғриқ

Мг миқдорини пасайиши нерв ҳужайраларидаги каналларини ўтказувчанлигини ошишига ва мускуллардаги нервлар гиперстимуляция сабаб бўлади. Мушаклардаги оғриқ кўпинча титрашдан сўнг юзага келади.

5⃣Эмотсинал ўзгаришлар

Мг етишмовчилиги таъсирида одамда кайфият тушиб кетади, депрессия кўпроқ мойиллик пайдо бўлади.

6⃣Юрак ритмини ўзгариши

Мг етишмовчилиги калий миқдорини пасайишига олиб келади, бу ўз навбатида юрак ишига таъсир қилади ва юрак ритми камаяди.

7⃣Сурункали қабзият

Озиқланишда Мг табиий ич суриш ролини бажаради, унинг етишмаслиги сабабли стулда ўзгаришлар кузатилади. Бу сурункали қабзият бўлиб, бунда одамнинг ичи ҳафтасига 3 марта келади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Ҳазм қилувчи препаратлар!!!

💊Панкреатин
💊Фестал
💊Креон
💊Мезим Форте
💊Панзинорм
💊Тризим
💊Микразим
💊Зим

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Бачадон ичи воситалар, яъни ҳомиладорликни олдини олувчи спираллар қўйилганидан кейин энг кўп учрайдиган ва безовта қиладиган белгилар:

➡️Оғриқ
➡️Ҳайзда кўп қон кетиши
➡️Ҳайздан ташқари вақтда қон кетиши
➡️Яллиғланиш сабаб ажралма (виделения) кўпайиши.

‼️Ушбу белгилар 2-3 ойдан сўнг ўтиб кетади агар белгилар давом этса ва кучлироқ намоён бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак!

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🌙✨🎊 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙✨🎊

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 9- КУНИ МУБОРАК!🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати
✨ Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!

🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

#қизиқарли

Энди жигарни кўчириб ўтказиш ўрнига уни ўстиришяпти

Жигарни беморнинг "ичида" ўстиришади. Hubrecht технологияси асосида бемор жигарига унинг регенерациясига ёрдам берувчи донор ҳужайралари ўтказилади.

Донор жигаридан биопсия ёрдамида махсус ферментлар иштирокида ўзак ҳужайралари ажратиб олинади. Ушбу ўзак ҳужайралари янги ҳужайра хосил қилиш даражасига етганида уларни бемор жигарига ўтказишади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Қўй думба ёғининг қандай фойдали хусусиятлари бор???

🟣У озуқа моддаларига ва ҳар хил турдаги витаминларга.
🟣Усимлик ёғ кислоталарига бой, чунки қўйнинг озуқасини турли ўсимликлардан олади. 
🟣Шунинг учун унинг ёғидан фойдаланиш тана кучини мустаҳкамлайди,.
🟣Суякларни мустаҳкамлайди, 
🟣Организмнинг турли касалликларга қарши курашиш қобилиятини оширади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Достор МОМни фақат йўталга қарши деб ўйлайсизми???

Уни фарингит, ларингит, трахеит ва бронхитда симптоматик даво сифатида қўлласа бўлади!

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Меновазин - кучли дори!!!

🔹Бўғим оғриқларида - касал бўғимларга доимий суртиб турсангиз, касаллик бутунлай орқага кетади.

🔹Юракдаги оғриқ - агар оғриқ елкада бўлса, бош ёки тиш оғриса - кунига 2 марта қулоқ атрофини мойлаш.

🔹Оёқдаги оғриқлар - ҳаракатчанликни ошириш учун ҳар куни оёқ тагини ва тиззалар остини мойлаш.

🔹Йўтал билан шамоллаш - Меновазин билан кўкрак қафасини ва орқа қисмини ишқаланг.  Жараёндан сўнг, ўзингизни иссиқ адёлга ўраб ётинг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Қош териш кўкрак бези саратонига олиб келади - АҚШ олимлари!!!

Аёлларга максимал етказиб қўйинг, умр бебаҳо, битта қошни деб ўлиб кетманглар

П/С: Шариатда ҳам қош териш ҳаром ҳисобланади. ‼️

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🌐Оксолин мази!!!

✔️Таъсирлари
Вирусга қарши

✔️Қўлланилиши
🟢Сўгални даволашда(маҳаллий)
🟢Вирусли ринитларни даволашда(назал) 
🟢Гриппни олдини олишда(назал)

✔️Қўллаш усули
Сўгални даволашда кунига 2-3 маҳал 2 ҳафтадан 2 ойгача сурилади. 
Грипп профилактикасида 2-3 маҳал бурун шиллиқ қаватига сурилади. 
Вирусли ринитни даволашда кунига 2-3 маҳал 3-4 кун давомида бурун шиллиқ қавати сурилади.

👉Аналоглари
💊Назоксивир
💊Оксолин Тева
💊Оксолин Вест
💊Оксолин Нижфарм

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🌐Цистит!!

🗣️Шикоятлари: тез-тез, оғриқли сийдик чиқариш. Қорин ости соҳасида оғриқ, гипертермия, умумий ҳолсизлик, титраш.

📜Анамнез: совуқда қолиш, тез-тез шамоллаш касалликлари билан оғриш.

🩺Кўрик: пальпацияда қовуқ соҳасида оғриқ, сийдик хиралашган.

💉Тактика
1. Аналгин 50%—2,0 в/м.
2. Димедрол 1%—1,0 в/м.
3. Систенал шакар бўлагига 20 томчи томизиб қабул қилинади.
🚑Оғир формаларида — урологик стационарга госпитализация.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Жинсий заифликни даволовчи ва олдини олувчи 10 хил дори ва 10 хил  одатни биласизми ???

💊ДАВОЛОВЧИ ДОРИЛАР

-- Тонгкат Али
-- Андрогард 
-- Андромакс
-- Андрофорте
-- Тонгкат Али қувват
-- Сперомин
-- Верона
-- Тадалафил
-- Силденафил
-- Сперолин


💊ЖИНСИЙ АЛОҚА  МУНОСАБАТИНИ ПАСАЙТИРУВЧИ  ЗАРАРЛИ 10 та  ОДАТЛАР 👇

-- Стресс ( сурункали )
-- Камхаракатлилик ва уйқуга тўймаслик.
-- Ортиқча вазн.
-- Ширинлик ва ёғли таомларни кўп қабул қилиш.
-- Онанизм ( ёмон одат ).
-- Доимий жинсий ҳаёлларни ўйлаш.
-- Пала партиш жинсий алоқа қилиш.
-- Узоқ вақт жинсий алоқа қилмасдан юриш .
-- Жинсий жуфтликни сонининг кўп бўлиши.
-- Спиртли ичимликлар ичиш .


💊ЖИНСИЙ АЛОҚА СИФАТИНИ ПАСАЙТИРУВЧИ 10 ТА  ДОРИ ГУРУҲЛАРИ ҚАЙСИЛАР ?


-- Гормонал контрацептивлар .
-- Онкологияда қўлланиладиган кимё терапия дори воситалари.
-- Семиртирувчи дори воситалари.
-- Анаболик стероид гормонлар.
-- Антидепрессантлар .
-- Қон босимни пасайтирувчи дорилар . 
-- Жинсий алоқа вақтини чўзувчи дориларни кўп ва узоқ қўллаш.
-- Яллиғланишга қарши баъзи дорилар.
-- Спортчилар қоматини чиқарадиган баъзи гормонал капсула ва кукунли дорилар.
-- Аллергияга қарши дорилар.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Товон ёрилишида ишлатилувчи энг яхши мазьлар!!!

💠Рецепты Бабушки Агафьи;
💠NATURE med;
💠SCHOLL;
💠Natural Spa;
💠Зелёная аптека;
💠Bestwood Pharma;
💠DiaVit;
💠Uriage.

✔️Товон ёрилишида витамин етишмаслиги хам ётади. Шунинг учун бу мазьлар билан бирга витамин комплексини хам қўшиб ичиш мақсадга муофиқ

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Аборт ёки Қотиллик!!!

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Кўк чой қон босимини туширади, танадаги ёғ қатламларини парчалайди. Шунингдек, стрессдан ҳимоялайди, мия иш фаолиятини яхшилайди. Қолаверса кўк чой эрта қариш жараёнини секинлаштиради ва юрак қон томир касалликларида , баъзи аъзоларнинг саратон ( ўсма , рак )  касалликларини профилактикаси сифатида яхши фойда беради. 

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

​​👉Иммунитетни оддий врачлар эмас, ҳатто иммунолог врачлар ҳам оҳиригача тушунмайди, десам муболаға бўлмаса керак. Шу сабабли иммунитетни кўтарадиган дориларга доим ҳам ишонч йўқ. Лекин иммуномодуляторларнинг рекламаси жуда кўп жойларда бор. Фақатгина вакциналар ёрдамида ҳосил қилинган маҳсус иммунитет бор нарса... Демак, иммуномодулятор тўғрисида гаплашамиз...

1. Кагоцел. Препаратнинг таъсир этувчи моддаси – Госсипол. Ишлаб чиқарувчининг фикрига кўра грипп ва герпесга яхши таъсир қилади. Сперматогенезга ножўя таъсири бор. Самараси исботланмаганлигига қарамай, дори препаратлари реестрига киритилган.

2. Полиоксидоний. Таъсир спектри нореал даражада кенг: гриппдан бошлар силгача. Таъсир механизми аниқ эмас, зарур текширувлардан ўтмаган. Таркибидаги таъсир этувчи моддаси МДҲ давлатларидан ташқари ҳеч кимга маълум эмас. Лонгидаза препарати ва гриппга қарши Гриппол вакцинаси таркибида ҳам бор.

3. Бронхо-мунал. Препарат маълум самарага эга. 45 та кичик текширувлар ўтказилиб, унинг самараси аниқланмаган. Препарат турли бактериялар (стрептококк, стафилококк, гемофил таёқчалар ва б.) лизатлари тутиб, пейер бляшкаларига таъсир этиш орқали иммунитетни оширади, дейилади.

4. Галавит.
Ҳатто токсик шокда ҳам қўллаш тавсия этилган. Таъсир этувчи модда тўғрисида бирор тадқиқот ўтказилмаган. Препаратнинг номи эса кўпгина рекламаларни безайди.

5. Деринат. Дори воситаси ДНК қолдиқларидан иборат бўлиб, иммунитетни кўтаради ва қон ишлаб чиқаришни кучайтиради, дейилади. Бу препаратга боғлиқ 20 та клиник ҳолат қайд этилган, умуман тадқиқотлар ўтказилмаган.

6. Имудон. Бактериялар лизатининг аналоги. Фақатгина унга замбуруғлар лизатлари ҳам қўшилган.

7. ИРС-19. Бактериялар лизатларининг энг машҳур учлигига киради. Бошқаларидан фарқи бурунга сепилади. Бундай препаратлар 10 йилдан ошиқ вақтдан буён бор бўлиб, бугунги кунгача самараси исботланмаган.

8. Циклоферон. Интерферон синтезини кучайтирувчи восита бўлиб, вирусларга, жумладан ОИВга қарши тавсия этилган. Ўрганилмаган молекула асосида ишлаб чиқилган.

9. Эхинацея. Ўсимликдан олинган иммуномодулятор бўлиб, Кохран кутубхонасида 5000 та беморда ўтказилган текширув қайд этилган. Унинг хулосасига кўра препаратнинг самараси 0 (нол)га тенг.

Юқоридаги препаратларнинг ҳеч бири инсон иммунитетини кучайтириб қўймайди. Вирусга қарши “тем более” курашмайди... ўйлаб кўринг...

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Ҳомиладорлик даврида инфекцион касалликлар билан, айниқса сийдик йўллари инфекцияси билан оғриш кўп учрайди. Кўпинча бундай ҳолатларда антибиотиклар тавсия қиламиз!!!

Хўш, антибиотикларнинг қайсилари ҳомиладорликда мумкин. Ҳозир шу ҳақда...

☑️Ҳавфсиз антибиотиклар:

💊пенициллинлар;
💊цефалоспоринлар;
💊макролидлар;

🔰Потенциал ҳавфли антибиотиклар:

💊аминогликозидлар;
💊нитрофуранлар;
💊метициллин;
💊карбапенемлар;

🔰Ҳавфли антибиотиклар:

💊Амфотерицин В;
💊Метранидазол (1 триместрда);
💊тетрациклинлар;
💊фторхинолонлар;
💊сулфаниламидлар;
💊хлорамфеникол;

Келгусида айримларига кенгроқ тўхталиб ўтамиз.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉НАФТИЗИН ТОМЧИ!!!

📌Қўлланилиши:
🔸Ўткир ринит, буруннинг ёндош бўшлиқларнинг яллиғланиш касалликлари, евстахиит, ўрта қулоқни яллиғланишида қўлланади.

♻️Қўллаш усули ва доза:
🔸Катталар ва 15 ёшдан катта болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1-3 томчидан.
🔸3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 0,05% ли эритма қўлланади – 1 томчидан.

⛔️Ножўя тасири:
🔸Бурун шиллиқ қаватини қуриши.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Кальций препаратлари!!!

☑️Кальцийнинг вазифалари

1⃣Организм ўсиши учун.
2⃣Суякларни мустаҳкамлайди.
3⃣Кариесдан ҳимоялайди.
4⃣Мушаклар ишини  таъминлайди.
5⃣Асаб тизими меёрий ишини  таъминлайди. 
6⃣Қўзғалувчанлик ва эмоционал ҳолатни ушлаб туради.
7⃣Қон томир тонусини тиклаб, юрак фаолиятини яхшилайди.
8⃣Қон ва асаб ҳужайраларини нобуд бўлишидан ҳимоялайди.
9⃣Қон ивиш жараёнида қатнашади.

☑️Кальций етишмовчилиги белгилари

⭕️Суяклардаги оғриқлар
⭕️Тишдаги кариес
⭕️Тирноқлар синувчанлиги
⭕️Томир тортишиши
⭕️Асаблар таранглашуви
⭕️Муддатидан олдин соч оқариши

☑️Кальций препаратлари:

💊Кальций Д3 Никомед
💊Кальцийлайф
💊Кальцийдокс
💊Компливит Са Д3
💊Калсимен адванс
💊Витрум остемаг
💊Кальций Д3 МИК
💊Кальций Сандоз

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉БИФОЛАК-НEО ҳақида нималарни биласиз???

У қачон қўлланилади?

Болаларда ичак дисбактериозида ичак микрофлорасини тиклаш, ич кетганда ва қабзиятда ич келишини нормаллаштириш учун қўлланилади.

Қўллаш усули қанақа?

Чақалоқларга овқатланиш вақтида она сутига ёки сунъий аралашмаларга қўшиб берилади. 2 ёшдан катта болаларга қайнатиб совутилган(40 °С дан юқори бўлмаган) 40-50 мл сувга 1 пакетча эритиб берилади.

Қўллаш дозалари қанақа?

6 ойгача бўлган болаларга 1pak.dan 1 маҳал
6 ойдан 3 ёшгача 1pak.dan 2 маҳал
3 ёшдан 7 ёшгача 1 pak.dan 3 маҳал

Қабул қилиш муддати 1-3 ҳафта.

❗️Препаратни Педиатр тавсиясига кўра қўлланг!

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Оч қоринга илиқ сув ичинг!!!

Эрталаб бир стакан ичилган илиқ сув уйқу пайтида юзага келадиган суюқлик танқислигининг ўрнини тўлдиради. Иссиқ сув эса қонни суюлтиради. Бу тромбоз хавфи остида эмаслигингизни англатади.

Эрталаб илиқ сув ичиш одати бутун танада айланиб юрадиган токсинларни йўқотишга ёрдам беради ва ортиқча вазндан халос қилади. 

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Антибиотикларнинг олиниш манбалари!!!

☑️Моғор замбуруғи
💊пенициллин

☑️Актиномицетлар
💊стрептомицин
💊тетрациклин

☑️Бактериялар
💊полимиксин
💊грамицидин

☑️Замбуруғлар
💊фузидин

☑️Лишайниклар
💊уснинат кислота

☑️Ўсимликлар
💊иманин
💊рафанин
💊фитонцидлар

☑️Ҳайвонлар
💊экмолин
💊эритрин
💊лизоцим

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🌙🌟✨ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌟✨🌙

•🌙•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🌹•🌙•Динимиз - Ислом
•🌙•🌹•Қибламиз - Каъба
•🌹•🌙•Айёмимиз - Жума
•🌙•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🌹•🌙•Қарзимиз - Закот
•🌙•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🌹•🌙•Амалимиз - Савоб
•🌙•🌹•Тилимиз - Тақво
•🌹•🌙•Нафратимиз - Зино
•🌙•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌹•🌙•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌙•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

☘️Бугун сокин осмону фалак,
☘️Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
☘️Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
☘️Қадрдонлар Рамазон муборак!


🌙🌟✨РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!✨🌟🌙

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉ЛАВЛАГИ КEФИРИ ЖИГАРНИ ТОЗАЛАЙДИ!!!

✔️Лавлаги кефири ичак фаолиятини яхшилайди ва жигарни яхши тозалайди.

✔️Уни тайёрлаш учун сиз лавлаги майдалашингиз ва шарбатини сиқиб олишингиз керак.

🟢Керакли маҳсулотлар:
🔵100 г лавлаги шарбати
🔵100 г кефир

✔️Ҳаммасини аралаштиринг ва 2-3 соатга қолдиринг. Кечқурун ётишдан олдин ичинг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

👉Қанча сув ичишингиз кераклигини билиб олинг!!!

Тана вазни                    Сув миқдори

45кг                                    1.9l
50кг                                    2.1l
55кг                                    2.3l
60кг                                    2.5l
65кг                                    2.7l
70кг                                    2.9l
80кг                                    3.5l
85кг                                    3.7l
90кг                                    3.9l
95кг                                    4.1l
100кг                                  4.3l

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…
Subscribe to a channel