O'zingizni qiziqtirgan dori preparati haqidagi ma'lumotni ,, ТАБЛЕТКА " kanali orqali bilib oling 😊 @Rg_Agentlik reklama xizmati Toshkent Tibbiyot Akademiyasi ( Toshmi ) talabasi : Admin : @Mallayev_Ulmas KANAL MUNDARIJASI 👇 @FARMAKOLOGIYA_TTA
💊УЙҚУ РEГРEССИ!!!
✅Регресс сўзи ортга қайтиш маъносини билдириб, чақалоқ уйқусининг бузилишини англатади.
✅Бола ривожланишнинг маълум босқичига етганида уйқу режими ўзгаради: чақалоқ ухлай олмайди, қайсарлик қилади, йиғлайди, вақтидан аввал уйғониб oladi...
✅Бунда хавотирга ўрин йўқ, аксинча, уйқу регресси боланинг нерв тизими яхши ривожланаётганидан дарак.
✅Мазкур босқичдан ўтиб олиш учун чақалоқни кузатиш ва унга мос янги режим тузиб, тартибли уйқуни йўлга қўйиш керак.
✅Юқоридаги жадвалда 0-2 ёшли болаларнинг уйқу нормаси келтирилган
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Каберголин таркибли дорилар ҳақида нималарни биласиз ???
Лактацияни сусайтирувчи восита бо"либ, пролактин гормонининг секрециясини pasaytiradi.Xayz циклининг бузилишида, бепуштликда, галактореяда, импотенция, либидони пасайиши каби кўринишларини яққол намоён бо"лишини камайтириб терапевтик таъсир корсатади.
🔶ҚЎЛЛАНИЛИШИ :
-- Тугруқдан кейинги физиологик лактацияни бартараф қилиш мақсадида.
-- Гиперпролактинемияда
-- Аменореяда ( 6 ой ва ундан кўп ҳайз келмаслиги).
-- Олигоменореяда (ҳайз муддати 2 кундан кам бо"лиши).
-- Ановуляцияда (овуляциянинг бо"лмаслиги).
-- Галактореяда( эмизишга боғлиқ бўлмаган холда сут ажралиши).
-- Турк эгарининг ,,бўш" синдромида.
💊Ҳомиладорликни биринчи ярмидаги токсикоз
(ҳомиладорликда қайт қилиш)!!!
🗣️ Шикоятлари: кўнгил айниш, қайт қилиш, ҳолсизлик.
📜Анамнез: ҳомиладорликни эрта даври.
💉Тактика:
🚑Аёллар маслаҳатхонасига мурожаат қилишга кўрсатма бериш.
🚑Кўп қайт қилишда гинекология бўлимига госпитализация қилиш.
📌Таркибида доксиламин ва пиридоксин (витамин В6) сақловчи препаратлар токсикозда яхши фойда бериши амалда исботланган. Лекин, албатта шифокор билан маслаҳатлашиб кейин қабул қилинг!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Витамин D3 организмдаги кўплаб ҳаётий метаболик жараёнларда иштирок этади!!!
🛡 иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради;
🦷 кальцийнинг яхши сингишини таъминлайди, бу суяклар ва тишларни мустаҳкамлайди ва остеопороз хавфини камайтиради;
💪 мушаклар кучини оширади;
🫀 юрак-қон томир ва асаб тизимини қўллаб-қувватлайди
🥰 "Бахтнинг гормони" серотонин даражасини оширишга ва кайфиятни яхшилашга ёрдам беради.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Сиз бу ҳақда албатта ешитгансиз!!!
🔝Кўкрак сути билан боқиш – бу она ўз боласига бериши мумкин бўлган энг яхши нарсадир. Унинг бор муҳаббати ва ғамхўрлиги ҳар куни фарзандига кўкрак тутганида сути билан бирга қуйилиб келади.
Бироқ, шунга қарамасдан ҳамма оналар ҳам болани олти ойликкача фақат кўкрак сути билан боқмайди.
➡️Хўш, уларни нима безовта қилади ва сунъий аралашмалардан фойдаланишга мажбур этади?
❗️Қуйида биз ёш оналар кўп ҳолатларда ишонадиган ва шу боис ўз фарзандларига ўз сутларини беришни истамайдиган ҳолатларга, яни афсоналарга изоҳ бериб ўтамиз.
🟠-АФСОНА. Мунтазам равишда болага боғланиб қолишга тўғри келади.
✅Ҳа, бу фикр қисман тўғри. Болани талаби бўйича озиқлантириш дастлабки ойларда тахминан ҳар 3 - 3,5 соатда бир марта амалга оширилади. Аммо бирор жойга боориш зарурати туғилганида сутни шишачага сиқишингиз ва яқинларингиздан гўдак оч қолганида уни овқатлантиришни илтимос қилишингиз мумкин. Кўкрак сутини хона ҳароратида 8 соатга яқин ва музлаткичда уч кун сақласа бўлади.
✅
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутаҳассисларининг таъкидлашича, кўкрак сутининг йўқлиги ёки унинг етишмаслиги шунчаки болани кўкракка нотўғри тутиш ва йўлга қўйилмаган эмизиш жараёнининг оқибати ҳолос. Лактациясиз аёллар бўлмайди. Агар сиз фарзандингизни туғилган пайтидан эмиза бошлаган бўлсангиз ва қўшимча озуқа бермаган бўлсангиз, сутингиз йўқолмайди. Албатта, истиснолар бўлиб туради. Бунга стресслар, онанинг касалланиши ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин. Аммо шифокор ўз вақтида аралашса, болани яна эмиза бошлаш муаммо туғдирмайди.
✅
Шубҳасиз, аёлнинг кўкраги ҳомиладорлик давридан бошлаб ўзгаради. Аммо бу унинг хунук бўлишини ва осилиб қолишини билдирмайди. Баъзи бир парвариш қоидаларига амал қилсангиз, кўкрагингизни ажойиб шаклда сақлашингиз мумкин. Контраст душ, кўкрак мушакларини мустаҳкамлашга йўналтирилган жисмоний машқлар, махсус ич кийимини кийиш ўз самарасини кўрсатиши тайин.
✅
Ушбу фикр хақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Аксинча, узлуксиз ва тўғри эмизиш, аёл организмининг тез тикланишига ва унинг туғруқдан олдинги ҳолатига қайтишига ёрдам беради. Гап шундаки, болани эмизиш жараёни бачадонни нормал ҳолатига қайтиши учун “масъул” бўлган окситоцин гормонининг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
✅
Ушбу фикр ҳам илмий тасдиққа эга эмас. Албатта, таомномангизга бироз ўзгартириш киритиш керак бўлади, яъни гўдакда аллергия, қорин шишиши, қорин санчиқларини келтириб чиқарадиган маҳсулотларни чиқариб ташлаш керак. Аммо бу маҳсулотларнинг рўйхати унчалик катта эмас. Бунинг устига, гўдак 2 ойга тўлганидан кейин болага қандай таъсир қилишини кузатган ҳолда рационга янги маҳсулотларни киритиш мумкин.
✅
Мутлақо нотўғри фикр. Бахтга қарши, у жуда кенг тарқалган. Сунъий аралашмаларни ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг ўз маҳсулоти она сутига айнан ўхшаш деб уқтиришлари ва ҳатто статистикани келтириб, бақувват гўдакларни намойиш қилишлари – буларнинг ҳаммаси қудратли реклама компаниясидан бўлак нарса эмас. Она сутининг таркибида сигир сутида мавжуд бўлмаган камида 100 та компонент бор. Айнан шу боис, саноат технологиясида она сутининг ўрнини тўлиқ босадиган маҳсулотни чиқаришнинг иложи йўқ.
💊Бу усул ичак моторикасини яхшилайди, яъни чақалоқ учун газлардан халос бўлиш анча осонлашади!!!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊УХЛАТУВЧИ МОДДАЛАР!!!
Уйқу - хаёт учун ғоят зарур бўлган фаол физиологик жараён.
➖сибазон, феназепан, нитрозепан
➖димедрол, дипразин
➖натрий оксибутират
➖гексобарбитал, сиклобарбитал
➖фенобарбитал, этаминал натрий
🟢Катталар учун 8 соат, болалар учун 11 соат, гўдаклар учун 18 соатгача уйқу зарур.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Парацетамол - дорими ёки заҳарми???
⚠️Агар Сиз ушбу препаратни кўрсатмаларга мувофиқ қабул қилсангиз, у ёрдам беради. Аммо агар тавсия этилган дозадан ошиб кетсангиз, бу кичик ва деярли сезилмайдиган ўткир жигар этишмовчилиги ва ҳатто ўлимгача бўлган жигар шикастланишига олиб келади.
✔️Оддий қоидаларга амал қилинг:
➡️Парацетамолни қабул қилишда кўрсатмаларда кўрсатилган дозаларга риоя қилинг. Дозани ошириб юборманг.
➡️Дорини кўрсатмаларда кўрсатилганидан кўпроқ вақт давомида қабул қилманг.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Аёллар бепуштлигига қандай дорилар мавжуд!!!
🔺Кломид - овуляцини чақиради. фолликулаларни кўпайтиради.
🔺ЧМГ - гонодотропин - фолликулани стимулловчи гармонни фаоллайди.
🔺Рекомбинант Гонодотропин- хомиладор бўлиш фоизини оширади
❗️Гинеколог билан маслахат қилиб қўлланг.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
ОТА - ғурур...!!!
ОНА - меҳр...!!!
АКА - фаҳр...!!!
УКА - умид...!!!
ОПА - ор...!!!
СИНГИЛ - номус...!!!
АМАКИ - қон...!!!
АММА - сарсон...!!!
ТОҒА - дармон...!!!
ХОЛА - хирмон...!!!
ХОТИН - синов...!!!
ФАРЗАНД - сийлов...!!!
КЕЛИН - қарз...!!!
КУЁВ - фарз...!!!
ҚУДА - бардош...!!!
ҚЎШНИ - сирдош...!!!
ҚАЙНЛАР - қариндош..!!!
МЕҲМОН - ризқ...!!!
УСТОЗ - парвона...!!!
ДЎСТ - диёнат...!!!
ДУШМАН - ҳиёнат...!!!
ОИЛА - омад...!!!
РЎЗҒОР - даромад...!!!
ҲАЁТ- имкон...!!!
УМР - имтиҳон☝
СЕВГИ - камалак...!!!
УЙҚУ - эрмак...!!!
ТУШ - ҳаёл...!!!
ВАҚТ - маҳол...!!!
КУН - жабр...!!!
ТУН - сабр...!!!
ЎЛИМ- хақ...!!!
ЯШАШ - бу бахт...❤
Машинада кетяпсизми? Орқангизга
қаранг велосипетда
кетаётганлар хам бор, Оллохга
шукур қилинг сизни машинангиз
бор...
Велосипетда кетяпсизми?
Ёнизга қаранг пиёда юрганлар
хам бор. Оллохга шукур қилинг
сизда велосипед бор...
Пиёда кетяпсизми атрофга
қаранг аравачада ўтирганлар
хам бор...
Аравачада ўтирибсизми ?
Оллохга шукур қилинг бир умр
тўшакка михланганлар хам
бор...
Шу мақолани ўқидизми Оллохга
шукур қилинг кўзи ожизлар бор..
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊КАСАЛ БОЛАНИ ДАВОЛАШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙУЛИ!!!
Бола касал бўлганида онанинг кўнглига ҳеч нарса сиғмай қолади. Болани даволаш учун дориларга пулини ҳам, шифокорлар қабулига тушиш учун вақтини ҳам аямайди.
Болани она ҳам даволаши мумкин. Бунинг учун фақат меҳрга тўла қалб талаб этилади, ҳолос.
❤️Она меҳри витамини.
Ушбу оддий сўзлар билан она бола организмини фойдали витамин билан тўйдира олади: «Сен менинг ҳаётимдаги энг керакли инсонсан. Сен мен учун қадрлисан. Мен сенсиз яшай олмайман. Даданг ва Онанг сени жуда яхши кўрамиз!»
💁♀Она-терапия.
Енгил касалликларда даво воситаси: «Сен жуда кучлисан ва соғломсан. Сенинг юрагинг, тананг ва қорнинг кучли ва соғлом. Сен яхши овқатланасан ва соғлом ривожланасан. Сен согломсан!.»
👉Психологик кўмак.
Боланинг психикаси синмаслиги учун унга озуқа бериб туриш лозим. «Сен ёқимли боласан. Яхши ухлайсан. Сабр-тоқатли ва ақлли боласан. Тилинг яхши ривожланган. Миянг яхши ишлайди. Сенда ҳаммаси яхши бўлади.»
💥Кучли зарба.
Бола қаттиқ касал бўлганида дори воситаларидан ташқари онанинг меҳр ва эътибори ниҳоятда керак. Она ўзининг ширин сўзу-меҳри билан касалликка зарба бериши лозим. «Сени жуда яхши кўраман. Сен бизга кераксан. Касалликларинг йўқ бўлиб кетсин. Қийналганларингни олиб унутиб юбораман. »
Бола ота-онасидан ҳадеб танбеҳ эшитаверса, касал бўлиши осон бўлиб қолади. Ота-онаси ишонмаган, урушган болани тузалиши қийинроқ кечади.
Ота-она болага чарчов, алам ва ранжиш кўзлари билан қараса, боланинг ҳаётида омадсизликлар ва касалликлар кўп юз беради. Бу тасдиқланган психологик фактор.
Ҳар куни болага камида 3 марта ота-она меҳрга тўла сўзларни айтиши лозим. Бола онасининг гапларини ҳис этиб қабул қилиши керак. Касал бўлган болага эса, бундан 10 баробар кўпроқ меҳр ва эътибор талаб этилади.
Болага ҳар доим, «Мен сени яхши кўраман», деб юришга одатланинг.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Гижжага қарши энг яхши воситалар!!!
📋Белгилари:
▪️юздаги оқ доғлар
▪️ич кетиши
▪️қоринда ориқ
▪️оғиз қуриши
▪️уйқу бузилиши
▪️тишни гичирлатиш
💊 Қўлланиладиган дорилар:
▪️немезол
▪️албендазол
▪️мебендазол
▪️антигелминт
▪️пирантел
▪️макмирор
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Она сутини кўпайтирувчи шарбатлар!!!
✅Сабзи шарбати. Сабзи тозалаб ювилади ва қирғичдан ўтказилиб, шарбати олинади. Ярим стакандан кунига 2-3 маҳал қабул қилинади. Сабзи шарбатининг таъмини яхшилаш учун сут, қаймоқ, асал, турли меваларни қўшиш мумкин.
✅Шолғом шарбати. Шолғом тозалаб ювилади ва қирғичдан ўтказилиб, шарбати олинади. Ушбу шарбатга қайнатиб, совутилган сув қўшилади. Сўнгра устидан 1 ош қошиқ асал, озгина туз солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Кунига ярим стакандан 2-3 маҳал қабул қилинади.
✅Сутли, асалли сабзи шарбати. Сабзи тозалаб ювилади ва қирғичдан ўтказилади. Устига 3-4 қошиқ сут ёки қаймоқ солинади. Кунига бир стакандан 2-3 маҳал қабул қилинади.
✅Укроп уруғлари дамламаси. Бир ош қошиқ укроп уруғи олинади. Устига бир стакан қайноқ сув солинади. Сўнгра 2 соат давомида дамланади. Дамлама докадан ўтказиб олинади. Кунига ярим стакандан 2 маҳал қабул қилинади. Агар бу миқдордаги дамламани кўтара олмасангиз, кунига 6 маҳал бир ош қошиқда қабул қилинг. Дамлама оғизда бир муддат ушлаб турилади, сўнгра ютилади.
✅Анис дамламаси. 2 ош қошиқ анис уруғлари олинади. Устига бир стакан қайноқ сув қўшилади. Бу дамлама бир соат давомида дамланади. Совутилган ҳолда 2 ош қошиқдан кунига 3-4 маҳал қабул қилинади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊КОКА-КОЛА ичимлиги чақириши мумкин бўлган 11 касаллик!!!
➡️Асосий таркиби: сув, кофеин ва шакар бундан ташқари, лимон эссенцияси, метил спирти, карамель, (СО2), канцероген қўшимча: калий ацесульфам (Е 950), ранглар ва аспартам (Е 951).
СО2, Е 950, Е 951 — организм учун токсик моддалар ҳисобланади.
📝КОКА-КОЛАни тез-тез истеъмол қилиш қуйидаги касалликлар ривожланишига сабаб бўлади:
🟢Тиш касалликлари
🟢 Семизлик
🟢 Юрак қон-томир касалликлари, гипертония
🟢 Бепуштлик
🟢 Депрессия
🟢 Суякларни мўртлашиши
🟢Тери касалликлари
🟢Онкологик касалликлар
🟢 Буйраклар ишини бузилиши
🟢 Қандли диабет
🟢 Ошқозон яра касаллиги
✅Севиб ичадиганларга юборинг!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Эмлаш муолажалари жадвали!!!
💉Болани эмлатиш - бу муҳим аҳамията эга бўлган жараён. Бунда шифокор маслаҳати билан иш юритиш лозим. Лекин, шуни унутманг-ки, эмлаш - бола организмига кичик бир вирус юборишдир. Тана у билан курашиб, келажакда шу касалликка қарши иммунитет ҳосил қилади.
✅Демак, эмлатиш вақтида бирданига бир нечта препарат қабул қилишни олдини олинг. Шунда бола организми деярли қийналмайди.
⭐️Эмлаш жадвали:
➡️24 соат
Гепатит В - биринчи эмлаш
➡️2-3 кунлик
Сил (БЦЖ); полиомиелитга қарши эмлаш
➡️2 ой
Гепатит В - иккинчи эмлаш; Б типидаги гемофилис инфолюэнца - биринчи эмлаш; бўғма, кўк йўтал, столбняк, полиомиелит - биринчи эмлаш
➡️3 ой
Гепатит В - учинчи эмлаш; Б типидаги гемофилис инфолюэнца - иккинчи эмлаш; дифтерия, кўк йўтал, столбняк, полиомиелит - иккинчи эмлаш
➡️4 ой
Гепатит В - тўртинчи эмлаш; Б типидаги гемофилис инфолюэнца - иккинчи эмлаш; дифтерия, кўк йўтал, столбняк, полиомиелит - учинчи эмлаш
➡️12 ой
Корь, эпидемик паротит, қизамиқ - биринчи эмлаш
➡️16 ой
Бўғма, кўк йўтал, столбняк, полиомиелит - тўртинчи эмлаш
➡️6 ёш
Корь, эпидемик паротит, қизамиқ - иккинчи эмлаш
➡️7 ёш
Бўғма, столбняк - бешинчи эмлаш; Сил - иккинчи эмлаш
➡️14 ёш
Сил - учинчи эмлаш
➡️16 ёш
Бўғма, столбняк - олтинчи эмлаш
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Чайний содани хар хил мақсадларда ишлатаётганлар диққатига!!!
➡️Зарарлари ҳақида билиб қўйинг.
➥ Юрак ритми бузилади, қон босими кўтарилади;
➥ Организмда суюқлик йиғилади; Семириш юзага келади;
➥ Нерв бузулишлари юзага келади;
➥ Бош айланиши, чарчоқ, кучсизлик юзага келади;
➥ Тутқаноқ, қабзият ва қусиш;
➥ аллергия;
➥ йўтал, тошмалар;
➥ иситма;
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Якшанба Тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Болаларни иммунитетини оширувчи маҳсулотлар:
1. Тухум она сутидан кейин организмга керак бўлган энг яхши протеин манбаи ҳисобланади.
2. Ёнғоқлар иммунитетни мустаҳкамловчи Э витамини, синк ва омега 3 ёғ кислоталарига бой ҳисобланади.
3. Ясмиқ болаларнинг ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради.
4. Саримсоқ антибактериал хусусиятлари туфайли иммунитетни мустаҳкамлайди ва тананинг қаршилигини оширади.
💊Тестостеронни уй шароитида оширадиган аралашма!!!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ИНТЕЛЛАН 💊
➡️Хотирани мустахкамлашда самарали восита
📝Таркиби: Гинко билоба экстракти-50 мг, Осиё сентелласи-500 мг, Херпестис монниера-125 мг, Экма кориандр-200 мг, Бигизсимон амомама-200 мг, Доривор эмблика-400 мг
👩⚕️Фармакотерапевтик гурухи: Ноотроп
📖Қўлланилиши:
➖Хотира пасайиши ва эслаб қолиш сусайиши
➖Нерв-рухий стресс холатлар, зўриқиш ва чарчоқлик
➖Болаларнинг ақлий ва жисмоний ривошланишини кечикиши
➖Функсионал ақлий етишмовчилик
➖Бош айланиши, онгни чалкашиши
➖Нейронал модда алмашинуви ва капиляр қон айланишини бузилиши
➖Ўртача оғирликдаги безовдалик ва депрессияда
📝Қўллаш усули ва дўзалари:
➖Катталарга 1 кунда 2 махал овқатдан кейин
⛔Ножўя таъсирлари: Кам холларда уйқу бузилиши
🚯Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар: Аллергик касалликлар, хомилани дастлабки 3 ойлигида
👨⚕️Ёш болаларга сироп шаклида чиқарилади !
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Ларингит – лиқилдоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Ўткир ва сурункали хиллари бор!!!
✅Қўлланиладиган дорилар;
➡️Мирамистин
➡️Сангвиритрин
➡️Каметон
➡️Стрепсилс
➡️Септолете Нео
➡️Гексаспрей3
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Кариесни бошланғич босқичда даволовчи гель яратилди!!!
Гель кўринишидаги ушбу препарат ҳатто касалликнинг бошланиш даври, яъни тишларда доғлар ҳосил бўлиш босқичда ҳам яхши натижа беради. Шу тариқа кариес ривожланишига барҳам берса бўлади.
Кариес — дунёда энг кенг тарқалган касаллик. Бу муаммога сайёрамиз аҳолисининг 95-98 фоизи тўқнаш келиши статистик таҳлилларда ўз ифодасини топган.
Шунга қарамай, болалар ва ҳатто катталар орасида ҳам кучли оғриқлар безовта қилмагунича стоматолог қабулига боришни пайсалга солувчилар кўп. Ваҳоланки, уни эрта босқичда даволаш ва олдини олиш мумкин.
Россиянинг Омск давлат тиббиёт университети олимлари бу борада изланишлар олиб бориб, ажойиб натижага эришди: кариеснинг олдини олувчи ва даволовчи қулай ҳамда самарали восита яратилди.
Гель кўринишидаги ушбу препарат ҳатто касалликнинг бошланиш даври, яъни тишларда доғлар ҳосил бўлиш босқичда ҳам яхши натижа беради. Шу тариқа кариес ривожланишига барҳам берса бўлади.
Яратилган махсус суртма фторид, кальций ва фосфордан таркиб топган бўлиб, эмал деворларини мустаҳкамлаш ҳамда тишларни зарур минераллар билан таъминлашга хизмат қилади. Муҳими, ундан уй шароитида фойдаланиш жуда қулай.
Даволаниш курси 2-3 ҳафтани ташкил этади. Муолажани йил давомида икки марта такрорлаш кифоя. Шу аснода тишлар ўн икки ой давомидан кариесдан ишончли ҳимояланади.
Ҳозир тадқиқотчилар 10 та гель композицияси учун патиент олишга муваффақ бўлди. Ҳадемай улар сони яна биттага кўпайиши кутиляпти.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Руҳий чарчоқ ва уйқу бузилиши!!!
Миянгиз 21:00 дан 23:00 гача фаол дам олади. Агар сиз соат 23:00 дан кейин ётсангиз, вақт ўтиши билан аста-секин руҳий чарчоқ пайдо бўлади.
Агар сиз соат 23:00 дан 1:00 гача ухламасангиз, унда ҳаётий кучингиз кетади ва асаб тизимининг бузилиши кузатилади.
Уйқу бузилишини белгилари: заифлик, летаргия, оғирлик. Агар кечаси 1 дан 3 гача ухламасангиз, унда сизда ҳаддан ташқари тажовузкор ғоялар ва асабийлашиш бўлиши мумкин.
Одатда кам ухлаганларда семиришга мойиллик ортади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Чақалоқ ва гўдак!!!👶🏻
💠Тиббий жиҳатдан ёш болалар турли номлар билан таснифланади. Яъни,
🔸Гўдак – бир ёшгача бўлган бола;
🔸Чақалоқ — туғулгандан тўрт ҳафталигигача;
Бундан ташқари, она қорнидаги ривожланишининг муддатига кўра,
🔹Ой-куни етиб туғилган болалалар – ҳомиладорликнинг 38-42 ҳафтасида туғилган болалар;
🔹Чала туғилган болалар – ҳомиладорликнинг 28-38 ҳаталари оралиғида туғилган болалар;
🔹Яхши ривожланмаган болалар – она организмидан ташқарида яъни ташқи муҳитда яшашга мослашмаган чала туғилган болалардир. Бундан ташқари, ой-куни етган лекин турли омиллар (тамаки, спиртли ичимлик, наркотик, жинсий касалликлар, инфекцион касалликлар, ноқулай ташқи муҳит, турли кимёвий препаратлар ) таъсирида ҳам ҳомила яхши ривожланмаслиги мумкин.
🔹Муддатидан ўтиб туғилган болалар – ҳомиладорликнинг 42- ҳафтасидан кейин ўзига хос белгилар, бош суяги қаттиқлиги, териси ужмайган, марказий асаб тизими камчилиги, билан туғилган болалар.
♻️Туғилгандан кейин бола организмида анчагина ўзгаришлар юз беради. Масалан, она организмидан кислород, озуқа келиши тўхтайди. Биринчи чинқириш билан ўпкалар ўз фаолиятини бошлайди, бола мустақил нафас ола бошлайди. Қон айланиш ҳамда моддалар алмашинуви ўзгаради. Чақалоқлик даврида барча аъзолар ташқи муҳитга мослаша боради, шаклланади ва давр охирига келиб мослашиш тугайди. Энди болада шаклланиш, ўсиш жараёнлари тезлашади. Яъни, жисмоний ва руҳий-психик жиҳатда бола ривожлана боради, барча аъзоларнинг функциялари такомиллашади.
✅Гўдак вазни ва бўйи
🗓Ой-куни тўлиб туғилган боланинг вазни ўртача 3200-3500 грамм, бўйи эса 49-53 см ни ташкил этади. Чала туғилган боланинг вазни одатда 2550 гр дан, бўйи 47 см дан кам бўлади. Муддатидан ўтиб туғилган боланинг вазни 4000 грамдан ортиқ бўлади, бўйи кўп ўзгармайди. Чақалоқ ҳаётининг дастлабки, 3-4 кунида вазни 100-300 грамга камаяди. Яъни, нормал физиологик вазн камайиши содир бўлади. Бу вақтда чақалоқ онаси ёки оила аъзолари хавотирланиши шарт эмас. Лекин, вазн жуда камайиб кетса, дарҳол чақалоқни педиатр кўригига олиб бориш зарур. Иккинчи ҳафта охирига бориб бола туғилгандаги вазнига етиб олади. Енди эса боланинг бир ёшгача бўлган бўй ўсиши ва вазн ортишини тартиблаб кўрсатсак:
💠Биринчи ой охиригача бола вазни 700-800 грамга ортади;
💠4-5 ойгача болалар вазни 2 баробар ортади;
💠Йил охирига келиб, бир ёшга тўлгач унинг вазни 10 килограмга етади.
📶Дастлабки, 3 ойда бола бўйи 2.8-3 см дан ҳар ойда ўсади;
📶4-6 ойда 2,5 см дан ўсади;
📶7-9 ойларида 1,5-2 см атрофида ўсади;
📶10-12 ойларида 1 см дан ошади.
🗯Ўртача ҳисобда ҳаётининг биринчи йилида гавда узунлиги 25 смгача ошиб, йил охирида 75 смни ташкил етади. Чала туғилган боланинг йиллик бўй ўсиш кўрсаткичи 25-44 смни ташкил қилиб, бир ёшида бола 68-73 смга тенглашади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Диатез давоси!!!
💠Диатезни даволашда медикамент ва но медикамент усуллар ҳақида:
🔴Диатезнинг номедикоментоз давосига
✅бола парвариши,
✅овқатланиш тартибини ва рационини тўғирлаш,
✅физиотерапевтик муолажалар киради.
✅диатезли чақалоқлар она сути билан боқилиши керак, каттароқ ёшдаги болалар эса диетага риоя этишлари, таъсирловчи маҳсулотлардан чекланишлари керак.
🔴Диатезда маҳаллий қўллаш учун:
✅ромашка (мойчечак), дуб илдизи билан ванналар қилиш тавсия этилади.
✅Зарарланган тери соҳасига яллиғланишга қарши ногормонал мазлар қўлланилади.
✅Умумий ультрабинафша нурлари билан даволаш ҳам яхши натижа беради. ✅Аллерголог мутахассис назорати остида гипосенсибилизация муолажалари ўтказилади.
❗️Диатез билан оғриган
болалар овқатланиш рационидан пуринга бой бўлган маҳсулотларни қатъиян чеклаш зарур.
👉Бундай маҳсулоталарга какао, шоколад, нўхат, жигар ва ёғли маҳсулотлар киради.
🔴Комплекс даво сифатида:
✔️ўт ҳайдовчи препаратлар ва седатив воситалар,
✔️Б гуруҳ витаминлари ҳамда гимнастик машқлар буюрилади.
✔️Аёллар ҳомиладорлик вақтида жинсий аъзолар касалликлари ва токсикозлардан ҳимояланишлари,
✔️гипоаллергик овқатланиш тартибини танлашлари керак.
✔️Эмизикли болалар фақатгина сут билан озиқланишлари,
✔️катта ёшдаги болалар эса аллергик маҳсулотлардан чекланишлари зарур.
✔️Болаларни эмлашда ҳам диатезли болакайлар алоҳида график асосида олиб борилади.
🔴Диатезда тўғри қўйилган диагноз ва тўғри танланган даво чоралари олиб борилса, оқибати ижобий бўлади. Кўп ҳолларда диатез пубертат даврда ўз-ўзидан ўтиб кетади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 💐
🌹 ЖУМА КУНИ АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗГА: 🤲
✨🌷 Яхшилик эшикларини,
✨🌷 Омонлик эшикларини,
✨🌷 Соғлик эшикларини,
✨🌷 Неъмат эшикларини,
🌟💐 Барака эшикларини,
🌟💐 Куч-қувват эшикларини,
🌟💐 Дўстлик эшикларини,
🌟💐 Раҳмат эшикларини,
✨🌷 Ризқ эшикларини,
✨🌷 Илм эшикларини,
✨🌷 Мағфират эшикларини,
✨🌷 Муҳаббат эшикларини
ЖАННАТ ЭШИКЛАРИНИ БИЗ УЧУН ОЧСИН!!!🤲
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Метиоризм-Чакалокларда корин дам булиши!!!
✅КОРИН ДАМ БУЛИШИ БЕЛГИЛАРИ:
Чақалоқ ичаклардаги оғриқ туфайли оёқларини танага торта бошлайди, кескин ҳаракатлар қилади, қоринда қуриллаш эшитилади, қорин дамланиши кузатилади, кекириш, газ ажралиши, бақириб йиғлаш, қорин соҳасида тўпланган газ туфайли қаттиқ ҳолатга келади.
✅САБАБИ:
💠Янги туғилган чақалоқ ҳазм қилиш системаси ташқи муҳитга мослашмаганлиги ва ошқозон ичак тизими мукаммал ривожланиб улгурмаганлиги.
💠Боланинг ёшига мос бўламаган озиқ овқат билан овқатлантисриш ва шу жумладан она ҳам бола ҳазм қила олмайдиган маҳсулатларни истемол қилиши.
💠Болада лактаза ферменти етишмаслиги, ва сигир сутидаги оқсилларга аллергия борлиги.
✅ДАВОЛАШ:
Дорилар билан:
🟢«Эспумизан» «колеквел» "укроп суви" «боботик» каби томчилар қорин дам бўлишини даволашда қўлланилади:
Бола ҳаётининг 28- кунидан 2 ёшгача кунига 8 томчидан 4 марта ичирилади 5-10 кун.
«Инфедол» саше ичаклардаги спазмни камайтиради. Кунига 1 тадан 2 маҳал 5 кун. Бу препарат чақалоқдаги оғриқ ҳиссини йўқотади.
❗️Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг!!!
✅Қўшимча тафсиялар:
⬅️Бола қорнини бироз босган ҳолда соат стрелкаси йўналиши бўйича масаж қилиш.
⬅️Қорин қисмини бешикга йўргаклагунча қаттиқроқ қилиб боғлаш.
⬅️Гимнастик машқлар бажариш бола оёқларини тиззасидан букиб қорни томон итариш ва яна тўғирлаш.
⬅️Овқатлантиришдан олдин болани 5 дақиқа қорин томони билан ётқизиш.
⬅️Овқатлантирилгандан кейин болани 10 дақиқа тик ушлаб туриш.
⬅️Оёқлари доимо эркин ҳаракат қилсин, йўргаклагунча оёқ томонини қаттиқ қилиб боғламаслик.
⬅️Педиатр билан маслаҳатлашиб туриш ва болани тиббий кўрикдан ўтказиб туриш.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Жуда Фойдали мазьлар ва уларнинг фойдали хусусиятлари!!!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !