dorilar_tma | Unsorted

Telegram-канал dorilar_tma - ТАБЛЕТКА

-

O'zingizni qiziqtirgan dori preparati haqidagi ma'lumotni ,, ТАБЛЕТКА " kanali orqali bilib oling 😊 @Rg_Agentlik reklama xizmati Toshkent Tibbiyot Akademiyasi ( Toshmi ) talabasi : Admin : @Mallayev_Ulmas KANAL MUNDARIJASI 👇 @FARMAKOLOGIYA_TTA

Subscribe to a channel

ТАБЛЕТКА

💊Кўнгил айнишига қарши топ 5 дорилар!!!

➡️церукал
➡️метоклопрамид
➡️тиетилперазин
➡️ондасетрон
➡️трописетрон

➡️Хомиладорларга бериладиган дорилар:

токсидокс
нормадокс

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Тиш чиқиши аломатлар!!!

➡️Боланинг тиши чиқаётганда қуйидаги аломатлар юзага келиши мумкин, лекин шарт эмас:

😄Боланинг милки шишиб қолади;

😄Боланинг милки оқсиҳ рангга бўялади;

😄Кўп сўлак оқади;

😄Бола ҳамма нарсани оғзига олиб чайнашни истайди;

😄Тана ҳарорати ошади ( кўпи билан 37-38 градусгача);

😄Бола инжиқроқ бўлиб қолади;

😄Боланинг уйқуси бузилади ёки уйқу режими ўзгаради;

😄Бола она кўкрагини ёки қўлини тишлашни хоҳлайди;

😄Боланинг иштаҳаси йўқолади;

😄Боланинг нажаси суюқлашади, ичи кетади.

❗️Юқоридаги аломатларни айрим касалликлар аломатлари билан адаштириб юборманг.
Масалан, боланинг тана ҳарорати ошиб, бола йўталиб, бурни оқаётган бўлса, у ҳолда бола шамоллаганбўлиши мумкин. Ёки боланинг ичи кетиши кучайиб бориб, унга қусиш ҳам қўшилиб кетса, демак бола инфекцион касалликка учраган, уни дарҳол даволаш лозим.

❗️Онанинг ўзи боласи учун биринчи шифокор. Шунинг учун юқоридаги аломатларни болада кузатсангиз ва улар касаллик эмаслигига шубҳаланаётган бўлсангиз, у ҳолда врачга мурожаат қилганингиз маъқул.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊ЛАЗОЛВАН СИРОП!!!

Қўлланилиши:
➡️Балғамни қийин ажралиши билан кечувчи бронхиал астма, бронхит касалликларда қўлланади.

Қўллаш усули ва доза:
➡️6-12 ёшдаги болалар: 5 мл дан кунига 2-3 марта.
➡️2-5 ёшдаги болалар: 2,5 мл дан кунига 3 марта (ҳар 8 соатда).

Ножўя тасири:
➡️Таъм сезишнинг бузулиши,
➡️қорин оғриғи.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Лактацияни тўхтатувчи (сут қайтарадиган) препаратлар!!!

Достинекс (кобергалин)  0.5 мг
½ таблетка хар 3 кунда даволаш курси 14 кун. Агар 14 кунда лактация тòлиқ тòхтамаса яна 14 кун давом эттирилади.

Бромергон (бромокриптон) 2.5 мг
½ таблетка 2 махал овқатдан сòнг. Даволаш курси 14 кун. Агар тòлиқ эффект бóлмаса, даволаш курсини яна бир хафтага узайтирилади.

❗️Бромергон таблеткаси қабул қилганда  Атериал қон босимини назорат қилиш керак.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Туғруқдан кейинги муаммолар!!!

Туғруқдан кейинги тикланиш даври ҳар бир аёлда ўзига хос бўлиб, ўртача 6 –10 ҳафта давом этади, яъни шу вақт ичида организм туғруққача бўлган ҳолатга қайтади. Аммо доим ҳам бу давр равон кечавермайди. Кўпинча эндигина эришилган оналик бахтини аёл саломатлигидаги айрим муаммолар хира қилади.

❗️Туғруқхонадан чиққан аёл қирқ кунгача ана шу туғруқхона назоратида бўлади, яъни бирон муаммо туғилса, дарров ўзи туққан муассаса шифокорларига мурожаат қилиши керак.
 
➡️Безовталиклар!!!

Кўп қон кетиши. Туғруқдан кейин бачадондан қон келиб туриши нормал ҳолат. Одатда, бир ярим ҳафтагача бу қонли ажралмалар ёрқин қизил рангда бўлади, кейинроқ у камайиб, ранги қорайиб боради. 6–8 ҳафтада тўхтайди. Аммо туғруқдан 2 ҳафта ўтиб ҳам қон ранги ёрқинлигича қолаверса, унда ўткир ҳид ва баъзида йирингли аралашмалар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу бачадонда плацента қолдиғи қолиб кетганлиги ёки бошқа асоратлар аломатидир. Шунингдек, қон етарли миқдорда келмаслиги, яъни 1-2 ҳафтадаёқ тугаб қолишидан ҳам хурсанд бўлманг, бу бачадоннинг қайрилиб қолганидан далолат бўлиши мумкин.

Эндометрит – энг кўп тарқалган асорат. Эндометрит – бу бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланишидир. Кўпинча у бачадонга микроблар тушиши оқибатида пайдо бўлади. Туғруқдан 3 кун ўтибоқ унинг белгилари аёлни безовта қила бошлайди (оғир эндометрит), ёки 5–12 суткага келибгина намоён бўлиши ҳам мумкин (енгил эндометрит). Аёл ўзини беҳол сезади, тана ҳарорати кўтарилади, ажралмалар йиринг ҳидига эга бўлади. Дарҳол антибиотик терапиясини бошлаш керак.

🟢Эндометритнинг олдини олиш учун туғруққача ва туғруқдан кейин гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда инфекцион касалликлардан ҳимояланиш лозим.

Мастит. Бу асорат сут безларига стафилоккок бактериясининг тушишидан юзага келади. Кўкрак қаттиқлашиб, иссиқ бўлиб қолади. Бу муаммодан ҳимояланиш учун болани кўкракда тўғри эмизиш ва кўкрак гигиенаси қоидаларига риоя этиш керак. Кўкрак учида ёриқлар пайдо бўлса, уларни вақтида даволаш керак.

Перитонит. Бу кесарча кесишдан кейин кўп учрайдиган асоратдир. Туғруқдан кейинги перитонит бачадондаги чокка инфекция тушиши ёки тухумдонлар шамоллашидан келиб чиқади. Аёлнинг тана ҳарорати кўтарилади, қорин дам бўлади ва қориннинг пастки қисмида оғриқ юзага келади. Бу касаллик жарроҳлик йўли билан инфекция тушган жойни олиб ташлаш орқали даволанади. Унинг олдини олиш учун кесарча кесишдан сўнг гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиш керак.

Бавосир. Кўпчилик аёллар ҳомиладорликда ич кўп қотиши, туғруқ пайти қаттиқ кучаниш туфайли бавосирга чалиниб қоладилар. Бу жуда нозик ва оғриқли дард. Афсуски, бу муаммони ўзингиз ҳал қила олмайсиз. Шу сабабли мутахассисга мурожаат қилинг. Бавосирнинг олдини олиш учун ҳомиладорликда тўғри овқатланиб, ичингиз мунтазам юришиб туришини таъминланг.

🟢Дард келганда ҳуқна қилдирманг, ич келтирувчи турли шамчалардан фойдаланманг. Ҳаммаси табиий йўл билан ҳал бўлишига қўйиб беринг.

Ортиқча вазн. Айрим аёллар туғиши билан ҳомиладорликдан олдинги кийимларига сиғиб кетаверишади, бошқалар эса ортиқча вазн билан ойлаб, ҳатто йиллаб курашишади. Одатда, аёл ҳомиладорликда ўртача 10-15 кг вазн қўшади. Туғруқдан кейин 7-8 кг вазн дарҳол йўқотилади. Қолганлари эса вақт ўтиши билан ё йўқолади, ё бир умрга аёл билан қолади. Іар кимда ҳар хил.

➡️Нима қилмоқ керак? Аёлларимизнинг асосий хатоси – нотўғри кун тартиби. Сиз чақалоқ парваришига бутунлай берилиб кетиб, ўзингизни унутасиз. Эрталаб хотиржам ўтириб нонушта қилмайсиз, баъзида тушликка вақт тополмайсиз ва кечқурун қўлингизга тушган нарсани еб кетаверасиз: қорнингиз тўйса бўлди. Албатта, семирасиз-да. Туғруқдан кейин дарҳол оздирувчи парҳезларни бошлаш керак эмас. Бу сиз учун бефойда, болага эса зарарли бўлиши мумкин. Кейин болаларнинг кетидан увол бўлмасин деб овқатларини еб қўйиш одатингизни ҳам ташланг. Тез-тез оз-оздан овқатланинг, узоқроқ сайр қилинг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Аспирин бизга қандай қўшимча ёрдам беради???

1️⃣Акнедан (хуснбузар) холос этади:
2-3 таблеткани майдалашингиз керак (уларнинг қопланмаганлиги муҳим) ва лимон шарбати билан аралаштиришингиз керак. Аралашмани муоммоли жойга қўлланг, тахминан бир дақиқа ушлаб туринг, кейин ювинг.

2️⃣Ҳашарот чақишидан, тери қичишишни кетказишга фойдали:
Аспирин шунингдек, чивин чақиши натижасида пайдо бўладиган шиш ва қичишишни камайтиришга ёрдам беради.

3️⃣Сочни қозғоқдан халос этади:
Ундан қутулиш учун, иккита аспирин таблеткасини майдалашингиз ва сочингизни ювиш учун етарли бўлган шампунь миқдори билан аралаштириб сочга қўллаш тавсия этилади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊ҚОРА ЧОЙ КАМҚОНЛИККА САБАБМИ???

▪️Дарҳақиқат, овқатланиш пайтида чой ичмасликка одатланиш керак.
Чунки қора чой таркибида танин моддаси мавжуд бўлиб, у организм учун зарур витаминларни ювиб ташлайди. Шунинг учун ҳам аёллар орасида анемия кўп учрайди.

▪️Бунинг олдини олиш учун:
чой ўрнига сутли чой,
➖ қайнаган сув,
➖ компотлар ичинг.
Овқатдан кейин бир соат ўтгач, бир-икки пиёла чой ичиш мумкин. Шунда ҳам чойнинг аччиқ бўлмаслигига эътибор беринг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊100 ёшдан ошмоқчи бўлганларга геронтологлар тавсиялари!!!


1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соҳлом ва тартибли ҳаёт кечириш.
2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш .
3. Туз, шакар ва ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш.
4. Биринчи навбатда, кўпроқ сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш.
5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигаретва носвойдан узоқ бўлиш.
6. Кўпроқ саримсоқ, зайтун ёғи, парранда ва балиқ гўшти истеъмол қилиш.
7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат (5-10км) кўпроқяёв юриш.
8. Бахтли оила соҳиби бўлиш.
9. Асаббузарлик ва ҳаяжонланишдан сақланиш.
10. Ҳаётнинг ҳар бир ёшида ҳам иш фаолияти инсонни толиқтириб (ҳолдан тойдириб) қўймаслик.
11. Динга астойдил ишоноиш, хотиржам ва яхши кайфиятда бўлиш.
12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани мунтазам чиқиндилардан тозалаш.
13. Қад-қоматни тўғри сақлаш.
14. Жисмоний ва руҳий ҳаракатларни, уйқу ва уйғоқликни мўътадиллаштириш.
15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос равишда ушлаб туриш.
16. Кундалик овқатланиш таоми таркибидагиҳайвон ёғини миқдорини камайтириш (ёғсизроқ овқат ейиш).
17. Иккита “ранги оқ-иши қора” ёки “ икки каллали оқ ўлим” – шакар ва тузни иложи борича жуда кам тановул қилиш ( шакар ўрнига тоза асални хоҳлаганинчгча еяверинг).
18. Таркибида “сода” си бўлган озуаларни танавул қилманг, чунки сода қон таначаларининг парчаланишига ва қон босимининг ортишига сабабчи бўлади.
19. Баданни меёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш.
20. Мунтазам равишда табиб кўригидан ўтиш, дам олиш.
21. Турли хилдаги дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик, чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг аъзоларда асорати қолади. Очиқ-ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқларни бажариш, тартиб билан овқатланиш.


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Қуръонни тинглаш...

Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади.

Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.

«Умумий насиҳатлар»дан

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🌐АСАЛ МИНГ ДАРДГА ДАВО!!!

БРОНХИТДА:
📝Узоқ муддатли ёталда сариёғли восита ёрдам беради.

🔹100 грам сариёғ, эритилган ҳайвон ёгъи, асал, какао ва 15 грамм алое шарбати аралаштирилади.
Қайнатмаган ҳолда иситилади.
🔹Ҳар куни эрталаб ва кечқурун 1 стакан сутга 1 ош қошиқ аралашмадан қўшган ҳолда қабул қилинади.

📝БАЧАДОНДАН ҚОН КЕТИШИ ВА ОҒРИҚЛИ МЕНСТРУАТСИЯЛАРДА:

🔹Мойчечак гуллари, ялпиз ва валериана аралашмасидан дамлама тайёрлаб олинади, сўнг дамлама сузиб олинади, 2 ош қошиқ асал қўшилади ва кунига 2 марта 200 мл`дан қабул қилинади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Банан, асал ва сувни аралаштиринг: йўтал ва бронхит йўқолади!!!🍌🍯

🫥 Рецепт:
- 400 мл қайнатилган сув
- 2 та ўрта пишган банан
- 2 ош қошиқ асал

🫥 Тайёрланиши:
▫️Аввал бананларни тозаланг ва пюреси учун ёғоч вилка ёки қошиқдан фойдаланинг. Металл идишлардан фойдаланманг, чунки банан металл билан алоқа қилганда қораяди.
▫️Сўнгра пуйре шаклда эзилган бананни солиб, қайнатилган сувни қуйинг. Аралашмани 30 дақиқага қолдиринг.
▫️Ниҳоят, малҳамли аралашма совиганида, асал қўшинг.
▫️ Аралашмани сузишингиз мумкин. Асални барча муҳим хусусиятларини йўқотмаслик учун охирида қўшиш муҳимдир.

Ушбу воситадан кунига 4 марта 100 мл ичинг. (кунига жами 400 мл).

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Суратдан жудаям егингиз келган махсулотни танланг ва организмингизда нима етишмаётганини билиб олинг!!!

1. Ширинлик. Глюкоза етишмаслиги. Тавсия: асал ёки мева енг.
2. Шўр махсулотлар. Хлоридлар етишмаслиги. Тавсия: пишлоқ, қора нон, сариёғ.
3. Гўшт. Оқсил ва цинк (Рух)(Zn) етишмаслиги. Тавсия: гўшт, дуккаклилар, қуруқ мевалар.
4. Ёғли таомлар. Кальций етишмаслиги. Сут ва сут махсулотлари, ёнғоқлар.
5. Нордон махсулотлар. Витамин С етишмаслиги. Тавсия: цитрус мевалар, наъматак, турп.
6. Куйган махсулотлар. Углерод етишмаслиги. Тавсия: барра мевалар.
7. Кофе. Фосфор ва олтингугурт етишмаслиги. Тавсия: сут, карам, хрен.
8. Нон. Витамин В6 етишмаслиги. Тавсия: картошка, сабзи, балиқ, жигар, тухум.
9. Шоколад. Магний (Mg) етишмаслиги. Тавсия: писта (семечки), ёнғоқ, гречка.


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍃Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Метрогил!!!

💧Дори шакли: Вена ичига юбориш учун эритма

📝Таркиби: Метронидазол - 5,0 мг

👩‍⚕️Фармакотерапевтик гуруҳи: Микробларга ва протозойларга қарши восита

📖Қўлланилиши:
➖Организмдаги протозойлар билан боғлиқ аксарият касалликларда
➖суяк,бўғим,нерв инсфекцияларида
➖Менингит,бош мия абсесси,пневмония,сепсисда
➖Перитонитда,жинсий система инфекцияларида
➖Операциядан кейинги асоратларни олдини олишда
➖Ўсмаси бор бўлган беморларни нур билан даволашда

📝Қўллаш усули ва дозалари:
12 ёшдан ошган болалар ва катталарга буюрилади.Касалликка қараб бир кунда бир кунда 1-3 капелнитса улаш мумкин.Ўртача 2 маҳал.Венага секинлик билан юборилади.Давомийлиги 7 кун.

Ножўя таъсирлари: Қабзият,анафилактик шок,бош оғриғи,уйқузислик ва ҳкз

🚯Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Хомилани дастлабки 3 ойлигида,тутқаноқ,қон касалликлари

👨‍⚕️Ўзи қилинади.Ҳеч нарса аралаштирманг !

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Гирудотерапия - Зулук билан даволаш ҳақида:

Жаҳон тиббиётида гирудотерапия физиотерапевтик муолажаларнинг ажралмас қисмидир. Асосан варикозлар, тери касалликлари, юрак қон томир ва бошқа касалликларда кўплаб эффектив таъсирлари аниқланган.

Жараён қандай кечади:
– Тананинг маълум соҳасига зулук қўйилади
– Зулуклар 100 тагача тишчалар билан таъминланган 3та жағи билан терини тешади ва қон сўришни бошлайди
– Қон сўриш давомида қонга оз миқдорда гирудин ва антикоагулянт оқсилларни юборади
– Зулуклар 15 - 40 минут давомида 5- 15 млгача қонни сўради.

❗️Кимларга қўллашда эҳтиёт бўлиш керак:
- Ёш болалар
- Ҳомиладорлар
- Лейкоз ва анемияда
- Аллергик реакцияси борларда

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊БУЙРАКНИ ИШДАН ЧИКАРУВЧИ ОДАТЛАР ҚАЙСИЛАР???

➡️Буйракнинг 20 фоизи ишласа ҳам, меъёрий ҳаёт кечириш мумкинлигини биласизми? Айнан шунинг учун ҳам ишдан чиқа бошлаган буйрак анча пайтгача ўз ҳолидан шикоят қилмайди. Баъзи одатларимиз буйракка талофат етказиши мумкин. Бироқ буйрак сизга ўз муаммосини айтганида, даволашга кеч бўлган бўлади.

➡️Буйрагимиз жуда ажойиб орган. У гормонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали ишқорли балансни ушлаб туради.

➡️Буйрак ҳақида қайғуриш соғлиғимиз ҳақида ташвиш чекишимизни англатади. Агар буйрагингиз соғлом бўлиб, сизга узоқ вақт хизмат қилишини истасангиз, қуйидаги рўйхатдан жой олган одатлардан воз кечинг.

Шакар сақловчи газли ичимликларга ўчлик Япониянинг Осака университети ходимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, кунига икки ёки ундан кўп марта газли ичимлик ичиш буйрак касалликлари ривожланишига олиб келади. Тадқиқотда 12 минг нафар инсон иштирок этган. Газли сув кўп истеъмол қилган иштирокчиларнинг пешобида оқсил ошиб кетган. Бу буйрак зарарланганининг биринчи белгисидир. 

Чекиш
Чекиш юрак қон томирлари склерозини келтириб чиқаради. Қон томирларининг торайиши ва қотиб қолиши эса барча органлар каби буйракнинг ҳам қон таъминотига салбий таъсир кўрсатади. “Clinical Pharmacology and Therapeutics” журналида берилган маълумотларга кўра, кунига икки дона чекилган сигарета қондаги эндотелиал ҳужайралар сони ошиб кетишига сабаб бўлишга етарли омилдир.

В6 витаминининг етишмаслиги
Соғлом овқатланишга риоя этиш буйракнинг яхши ишлашида катта аҳамиятга эга. Мэриленд университети тиббиёт марказида ўтказилган тадқиқотда В6 витамини етишмаслиги буйракда тош пайдо бўлишига сабаб бўлиши аниқланган. Буйрак ишини оптималлаштириш учун ҳар куни камида 1,3 миллиграм В6 витаминини қабул қилиш керак. Балиқ, нўхат, мол буйраги, картошка, крахмал сақловчи сабзавотлар ва цитруслардан бошқа мевалар мазкур дармондориниг манбаидир.

Жисмоний камҳаракатлик
Жисмоний машқ — буйракни ҳимоя қилишнинг яна бир синалган усули. Умуман олганда, соғлом вазн буйракда тош тўпланиши имкониятини камайтиради.

Магний етишмаслиги
Агар сиз етарли миқдорда магний қабул қилмасангиз, организмга кальций сингмайди. Бу эса, ўз навбатида, кальцийнинг буйракда тош кўринишида қотиб қолишига олиб келади. Бу жараённи тартибга солиш учун яшил япроқли сабзавотлар, ловия ва ёнғоқ истеъмол қилиш зарур. Фойдали авокадо ҳам магнийга бой манба ҳисобланади.

Уйқу бузилиши
Биз тунги уйқуни яхши кўрамиз. Буйрагимиз ҳам мана шу пайтда дам олади. “Science Daily” ахборий порталида берилишича, уйқунинг доимий равишда бузулиши буйрак касалликларини чақиради. Кардиолог, Тронто университети доктори Майкл Солнинг сўзларига кўра, буйрак тўқималари уйқу пайтида тикланади.

Етарли миқдорда сув ичмаслик
Буйрак ўз фаолиятини яхши амалга ошириши учун етарли миқдорда сув ичишимиз керак. Агар етарли миқдорда суюқлик қабул қилинмаса, қонда токсинлар йиғила бошлайди. АҚШ миллий буйрак фонди кунига 12 стакан сув ичишни тавсия этади. Сув етарли миқдорда қабул қилинаётганини билиш учун пешобнинг ранггига эътибор қаратиш керак.

Қовуқнинг ўз вақтида бўшамаслиги
Табиий эҳтиёжлар ўз вақтида амалга оширилиши керак. Қовуқда пешобни ушлаб туриш организмимизга нисбатан ёмон муносабатдир. Агар бу ҳолат узлуксиз давом этса, буйракдаги пешоб босими ошиб кетади. Натижада буйрак етишмовчилигини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Натрий миқдори ошиб кетиши
Туз организм учун жуда муҳимдир. Бироқ уни белгиланган чекловга кўра истеъмол қилиш керак. Тузни ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш қон босимини оширади ва буйракдаги босимни кучайтиради. Шунинг учун кунига 5,8 граммдан кўп туз истеъмол қилмаслик керак.

Ҳаддан ошиқ кофеин
Кофеин алкоголсиз ичимликларда учрайди. Кофеин таъсирида қон босими ўйнаб, яъни ўзгариб туради. Буйрак эса бу ҳолатдан арз этишни бошлайди.

Оғриқ қолдирувчи воситалар
Биз қанча кўп дори-дармон қабул қилсак, фармацевтика препаратларининг иккинчи даражали таъсирини шунча оширамиз.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Кўкрак сути билан озиқлантирилганда нима сабабдан боланинг ичи қотади???

🟥Чақалоқлар кўкрак сути билан озиқлантирилганда ҳам ич қотиши кузатилса, бунда она организми томонидан сут кам ишлаб чиқарилаётган бўлади. Бундай ич қотишни “оч қолиш сабабли келиб чиққан қабзият” дейиш мумкин. Бундай ҳолларда чақалоқлардаги қабзият ҳолати қўшимча овқатлантириш йўли билан бартараф этилади.

🟥Бундан ташқари, чақалоқларда қабзият юзага келишида, айниқса, онанинг овқатланиш тартиби ва таркиби муҳим роль ўйнайди. Ахир, она истеъмол қилган барча маҳсулотлар болага унинг сутидан ўтадику. Шу сабабли шифокорлар кўкрак ёшидаги фарзандлари бор аёлларга қуйидаги маҳсулотларни чеклашни тавсия этадилар:

🟢Дуккакли маҳсулотлар;
🟢Ёғли ва қовурилган маҳсулотлар
🟢Дудланган маҳсулотлар;
🟢Оқ нон ва янги тайёрланган пишириқлар;
🟢Банан;
🟢Кофе;
🟢Сут;
🟢Шакар;
🟢Аччиқ чой;
🟢Гўшт ва бошқалар.

Юқорида санаб ўтилган барча маҳсулотлар организмда газ ҳосил бўлишини кўпайтиради ва болаларда ич қотишига сабаб бўлади. Шу туфайли оналар кўкрак ёшидаги болаларини эмизадиган даврда диетага риоя қилиб туришлари зарур.

➡️Чақалоқларда ич қотиши белгилари

Чақалоқларда кузатиладиган қабзият белгилари, унга сабаб бўладиган омилга боғлиқ бўлади. Умуман олганда ич қотишида – нажаснинг келиш муддати чўзилади ва ахлат массаси қатиқ, қуруқ бўлиб қолади. Шу билан бирга болаларда қуйидаги белгилар ҳам кузатилиши мумкин:

🟢Безовталик ва йиғлаш;
🟢Инжиқлик;
🟢Қорин дам бўлиши;
🟢Овқатланишдан бош тортиш;
🟢Қоринда хуружлар (колика);
🟢Ич келиш вақтида бола юзи қизариб кетиши ва кучаниш ҳисси;
🟢Қорин деворининг қаттиқлашиши.

Ичаклар билан боғлиқ муаммоларда болалар уйқуси бузилади, улар пассив бўлиб қолишади. Агар қабзият жиддий касаллик оқибатида келиб чиқса, асосий симптомларга қуйидагила ҳам қўшилиши мумкин:

🟢Кўнгил айниши ва қусиш;
🟢Тана ҳароратининг ошиши;
🟢Аллергик тошмалар;
🟢Тери рангининг ўзгариши;
🟢Нажасда қон ва шиллиқ бўлиши;
🟢Кучли ҳиқичоқ тутиши.

❗️Бундай ҳолатларда болани тезроқ педиатрга олиб бориш керак. Болада кучли қабзият кузатилган вақтда нима қилиш керак ва ҳазм тизими аъзолар функциясини қандай тиклаш ҳақида фақатгина шифокор тўғри кўрсатмалар бера олади.

🟥Чақалоқларда қабзият вақтида нима қилиш керак?

➡️Биринчи навбатда болада ич келиши муддати узайса – педиатр кўригидан ўтиш зарур. Боланинг ҳаёти учун хавф туғдирувчи жиддий касалликларни инкор этиш учун лабаратор ва инструментал текширувлардан ўтказиш керак.

➡️Агар болаларда қабзиятга сабаб бўладиган жиддий патология топилмаса нима қилиш керак? Бундай ҳолатда қабзиятга олиб келувчи омил она сутининг сифатсизлиги, сунъий озуқага ўтиш ёки ичакларда нерв билан таъминланишининг бузилишларидир.

➡️Болаларда ичакларнинг нормал ишлаш функциясини қайта тиклаш учун комплекс муолажалар олиб борилади, улар қуйидагилар:

👍Массаж;

👍Она овқатланиш тартибини ўзгартириши;

👍Дори препаратлари;

👍Клизма;

👍Газ чиқарувчи найча (трубка) қўйиш.

Чақалоқларда ич қотишини даволаш (Медикаментоз)

😐Медикоментоз даво – болаларда қабзиятни массаж қилиш ва диета ёрдамида бартараф эта олмаган ҳолларда олиб борилади. Чақалоқлар ичак функциясини тиклаш ва нажаснинг осон келишини таъминлаш учун қуйидаги препаратлардан фойдаланиш мумкин:

👍Эспумизан;

👍Глицеринли шамчалар (свеча) лар қўйиш;

👍Дюфалак;

👍Плантекс

👍Клизма қилиш

➡️Дюфалак ва Плантекс ичаклар перисталтикасини оширади, Эспумизан – қорин дам бўлишини бартараф этади. Ректал шамчалар (свеча) эса тўпланиб қолган нажасни юмшатади ва унинг чиқиб кетишини осонлаштиради.

➡️Ичакни тозаловчи клизмага келсак, бу муолажани бир ҳафта давомида бир марта ўтказиш керак бўлади. Акс ҳолда болаларда дисбактериоз келиб чиқиши мумкин, ҳамда витамин ва минералларни ювиб чиқиб кетади. Тозаловчи клизма учун тоза илиқ сувдан фойдаланилади. Унга глицеринли мойидан қўшиш ҳам қотиб қолган нажасни юмшатади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍃Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИ ДОИМИЙ ИЧИШ ҚУЙИДАГИ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КEЛАДИ:

1. Остеопороз, суяклар мўртлашиши.
2. Кариес, тиш эмалининг емирилиши, тишларнинг тушиши.
3. Буйракда тошлар пайдо бўлиши.
4. Ортиқча вазн, семириш, селлюлит.
5. Қандли диабет.
6. Ланжлик, уйқучанлик, ишлаш қобилиятининг пасайиши (бу аломатлар гипогликемия туфайли юзага келади).
7. Алсгеймер касаллиги.
8. Қонда фойдали моддалар концентрациясининг камайиши.
9. Тананинг сувсизланиши.
10. Қон босимининг кўтарилиши.


💯Ҳамма нарсанинг меъёри яхши

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Қайси махсулотлар тромбоздан (қон қуюқлигидан) ҳимоя қилади???

▫️ Денгиз карами - Табиий антикоагулянтлар. Қон вискозитесини камайтириши мумкин
▫️ Саримсоқ - таркибида фитонцидлар мавжуд. Қоннинг вискозитесини йўқотибгина қолмай, балки токсинларнинг кенг доирасини зарарсизлантиришга ёрдам беради. Юрак-қон томир тизимини даволайди.
▫️Зарчува (куркума) - қонни суюлтиради ва тозалайди.
▫️Зайтун мойи - Таркибдаги антиоксидант моддалар туфайли тромбоцитлар фаоллигини пасайтиради.
▫️Мойчечак (ромашка) - Қоннинг қуюқлашув фаолиятини назорат қилади ва қон ивишини олдини олади.
▫️ Хантал - таркибидаги Омега 3 ва витамин Б6 қоннинг ёпишқоқлигини пасайтиради, қон айланиш тизимини тозалайди ва қон томирларини мустаҳкамлайди.
▫️Ёғли балиқ - Омега 3 туфайли ҳужайралар орасидаги метаболик функцияларни яхшилайди. Бу тромбознинг олдини олади.
▫️ Занжабил - қон айланишини нормаллантиради. Қон босимини пасайтиради ва қон оқимининг нормаллашишини таъминлайди. Аспириннинг табиий аналоги - салитсилат ўз ичига олади.


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Стоматит ва тиш қонаши учун халқ воситаси!!!

2 ош қошиқ қуруқ ромашка гулларини бир стакан қайноқ сувга солинг, 10-15 дақиқага ўраб қўйинг, совутиб 2 ош қошиқ асал. Ушбу восита билан оғзингизни ювсангиз стоматит ва тиш қонашида яхши самара беради.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР!!!

🩸 Овқатланиш тартибига сут – қатиқ маҳсулотларини киритиш жуда фойдали. Бу қон қайишқоқлигини меъёрига келтиради.

🩸 Агарда кунига 1-2 дона лимонни шакар ёки асал билан қабул қилинса, қуюқ қон меъёрига келади.

🩸 Қонни суюлтириш учун бир кунда бир неча марта тана ҳароратидаги хом сув ичиш керак. Сув қонни суюлтирувчи энг яхши воситадир.

🩸 Кўк пиёз, бодринг, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, тарвуз, саримсоқпиёз, узум, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилиб туриш керак.

🩸 2 дона каштан ёнғоғи майдаланади ва 600 мл сувга солиниб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Кечқурун тиндириб қўйилади.
Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Давомийлиги бир ҳафта.

🩸 Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришда кўмак беради: 2 ош қошиқ олма сиркасидан олиб, 200 мл. илиқ сувга аралаштирилади. Буни оч қоринга фақат эрта билан кунига бир марта қабул қилинади. Муолажа давомийлиги – 2-3 ойдир.


❗️Қонни ҳаддан ташқари суюлтириб юборишга ҳаракат қилмаслик даркор, нега деганда, қон кетиш ҳолати хавфи юзага чиқмаслигичун.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Ушбу соҳада ҳуснбузарларни сиқиб чиқаришга мумкин эмас!!!

✔️Юздаги жой ўлим учбурчаги деб аталади.

📍Нима учун?

Бу ерда ишлайдиган томирлар тўғридан-тўғри миядаги томирлар билан алоқа қилади.
Бу шуни англатадики, барча юқумли жараёнлар деярли чақмоқ тезлигида тарқалади.

Оддий угри менингит, мия саратони, асаб фалажи, кўриш қобилияти бузилиши ва бошқа нохуш нарсаларга олиб келиши мумкин.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Ёғларни эритувчи (ёқувчи) ва кўпайтирувчилар!!!

Ёғларни эритувчи маҳсулотлар (буларни истеъмол қилиш керак)

— барча гўшт маҳсулотлари
— денгиз маҳсулотлари
— тухум
— ширин бўлмаган сабзавот ва кўкатлар
— ёнғоқ ва уруғлар
— фойдали ёғлар (кокос, авокадо, зайтун, сигир сариёғи)
— резаворлар (қулупнай, малина)
— шакарсиз кофе ва чой
— кокос ва бодом сутлари
— какао


Ёғларни кўпайтирувчи маҳсулотлар (буларни истеъмол қилмаслик керак)
— барча олий навли ун ва ун маҳсулотлари (макарон, нон, пишириқ)
— донлар (оқ гуруч, киноа)
— шакар ва шакар ўрнини босадиганлар
— ярим фабрикантлар
— дуккаклилар
— картошка ва маккажўхори маҳсулотлари
— резаворлардан бошқа меваларни соки ва шарбатлари
— сут, соя
— алкоголь


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Кекса одамлар творогни иложи борича тез-тез истеъмол қилишлари керак!!!

➡️Кекса одамнинг рационида творог бўлиши керак (агар бу шифокор томонидан тақиқланмаган бўлса) Калций миқдори юқори бўлганлиги сабабли, творогни мунтазам равишда истеъмол қилиш кекса одамларни остеопороз ҳасталигини ривожланишидан ҳимоя қилади. Шунингдек суякларни мўртлашишини олдини олади. Тишларни мустаҳкамлайди.

➡️Творог таркибидаги темир, қон айланишини яхшилайди, калий ва магний, юрак-қон томир ва асаб тизимини барқарорлаштиради. Витаминлар мажмуаси эса мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

​​

💊Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради!!!

🗯ЎПКА КАСАЛИ ВА АЛЛЕРГИЯДА
Турпни қирғичдан ўтказиб, шиша идишга солинг-да, устини маҳкам ёпинг. Ярим соатдан кейин устингизни қалин ўраб, идиш устида 5 дақиқа нафас олинг. Муолажани кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечқурун ўтказиш фойдали.

🗯БЕЛ ОҒРИҒИДА
Турпни майда қириб, 1 ош қошиқ туз ва асал билан аралаштириб, икки қават дока орасига жойланг. Сўнг оғриётган жойга қўйиб, боғлаб қўйинг. Бир соатдан кейин компрессни олиш мумкин.

🗯САРИҚ КАСАЛИДА
Турп қонни тозалаш хусусиятига эга. Шунинг учун сариқ касали билан оғриган беморлар янги сиқилган турп ширасини ҳар куни овқатдан ярим соат олдин ярим пиёладан ичишлари шарт.
Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради.

🗯СОЧ ТЎКИЛИШИДА
Турп ширасини асал билан аралаштириб, соч илдизига суртинг. Устидан сочиқ ўраб, бир соатга қолдиринг. Сўнг бошни илиқ сувда чайиб, ортидан зайтун мойидан суртасиз. Шампунь билан ювиб бўлгач, сочни ўз холича қуришига қўйиб беринг. Муолажани ҳафтасига 2 марта ўтказиш кифоя.

🗯ВАЗН МУАММОСИДА
Озмоқчи бўлганлар турпни овқатдан олдин, албатта, ейишлари керак. Гап шундаки, турп таркибида клетчатка бўлиб, ошқозонни тез тўлдиради. Турпни майдаланган ёнғоқ ва анор доналари билан бирга есангиз, иммуниетни кўтариш, эркакларда эса простатитни даволашга имкон бўлади.

🗯ЮЗДАГИ ТОШМА ВА ДОҒЛАРДА
Юзни тозаловчи тоник билан артиб, турп ширасини суртсангиз, анчадан бери қийнаётган сўлғинлик, рангпарлик, ҳар хил доғлар ва қизил тошмалардан осон қутулиш мумкин.

🗯ЙЎТАЛДА
Кечқурун турпни бир томонидан ўйиб «коса» ҳосил қилинг-да, ичига икки чой қошиқ асал ёки шакар солиб, устини ёпиб қўйинг. Эрталаб очсангиз асал эриб, ажойиб таъмли малҳам тайёр бўлганини кўрасиз. Бундай қиём болажонларга ҳам маъқул келади. Кун бўйи бир қошиқдан ичиб юрсангиз, йўталдан қутиласиз.
Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради.

🗯ҲАШАРОТ ЧАҚҚАНДА
Турп бўлаги, айниқса, қовоғарининг чақишига қарши ажойиб даво бўла олади. Шунингдек, унинг ширасини ичсангиз, чаққан жойдаги шиш тез йўқолади.

🗯ИСИТМА КЎТАРИЛГАНИДА
Турп ширасини бир чимдим туз билан аралаштириб ичилса, тана ҳарорати тез тушади, яллиғланиш бартараф этилади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Суякли шўрванинг фойдали хусусиятларини биласизми???

🥘Суяк шўрва – бўғим, суяк, қуруқ соч, тирноқ, тери тўқималарининг таркибий қисмини яхшилайди ва вена, артерия ҳамда капилляр қон томирлар деворини мустаҳкамлайди.

👴Инсоннинг ёши улғайган сари танада табиий коллаген ишлаб чиқилиши камайиб боради. Натижада тери эластиклигини йўқотади, ажинлар пайдо бўлади, соч ва тирноқлар секин ўса бошлайди. Бундай пайтда энг яхши даво суяк шўрва ичишдир.

Тайёрлаш тартиби: суяклар паст оловда 8-24 соат давомида қайнатилади. Бу вақтда унинг таркибидаги барча фойдали моддалар ва ёшартирувчи коллагенлар шўрвага айланади ва буни бошқа ҳеч бир маҳсулотдан топа олмайсиз.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

#Тест

Ўпкангизни қандай ҳолатда ишлашлигини синаб кўринг!

🤭Нафасингизни ушлаб туринг ва қизил шарча неча марта айланишини сананг.

Ўзингизда синанг ва дўстларингизга ҳам юборинг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

​​💊ЧЕТИ УЧГАН ИДИШЛАРДАН НЕГА ФОЙДАЛАНИБ БЎЛМАЙДИ???

Уйдагилар: «Чети учган чинни, пиёла ва шунга ўхшаш идишларда овқат, чой еб-ичиб бўлмайди», деб айтадилар. Нега шундай дейишади?

❗️Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар».

♻️Уламоларимиз бундай идишда бир неча зарарлар борлиги учун ҳам “ундан истеъмол қилиш дуруст эмас” дейишган.

1️⃣Сувдаги барча кирликлалар(микроб) учган жойга ёпишиб олади.
2️⃣Сув ичмоқчи бўлган одамни табиатини бироз хира қилади.
3️⃣Чанқаган одам шошиб ўша жойдан ичиб олади.
4️⃣Учуқлик идиш айбли ҳисобланиб, ҳар бир айбли нарсада барака бўлмайди.
Солиҳ салафларимиз айбли нарсани сотиб олаётган кишини кўриб, “Бундай қилмагин. Аллоҳ ҳар бир айбли нарсадан баракани олиб қўйганини билмайсанми” деган эканлар.
5️⃣Учуқли идиш шошилган кишини жароҳатлаб қўйиши мумкин.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…
Subscribe to a channel