💊В и т а м и н Д!!!
🟢(Калсифероллар ёки рахитга қарши фаол моддалар) бўлиб, кимёвий табиати жиҳатидан стеринлар(холестерин)нинг ҳосиласидир, 1916 йилда ўрганилган ва 1931 йилда сунъий ҳосил қилинган.
➡️Калсифероллар ичида энг муҳимлари:
📌холекалсиферол (Витамин Д3)
📌эргокалсиферол (Витамин Д2)
📌дигидроэргокалсиферол (Витамин Д4).
✔️Витамин Д (калсиферол) - организмдаги кальций ва фосфорни мувозанатга келтириб туради. Калсиферол (Д витамин) моддаларнинг минерал алмашинувига, суяк ҳосил бўлишига таъсир кўрсатади. У ёш болалар скелетининг жадал ўсиши ва суякланиши даврида айниқса зарур.
🟢Қайси маҳсулотларда мавжуд:
балиқ ва балиқ маҳсулотлари, сариёғ, тухум сариғи ҳисобланади. У балиқ ёғида, икрасида, товуқ тухумларида, кам миқдорда қаймоқ ва сметанада мавжуддир. Тунес, треска ва бошқа балиқлар мойи калсиферол манбаи ҳисобланади. Лекин, организмларда уларнинг провитаминлари - холестерол, эргостероллар учрайди, улар қуёш нури таъсирида тегишли витаминлар шаклига айланишади.
Қуёш нури ёғли моддалар билан биргаликда бу витаминнинг пайдо бўлиши ва тери орқали ичкарига сўрилишига ёрдам беради.
Д витаминнинг фойдалари:
✅Суяк ва тишларни мустаҳкамловчи кальций ва фосфор моддаларининг организмга сўрилишига ёрдам беради.
✅А ва С витаминлари билан биргаликла қабул қилинса, шамоллаш касалликларида ҳам фойдали.
✅А витаминининг ўзлаштирилишини таъминлайди.
Д витамини етишмовчилиги:
Организмда Д витамин етишмаса болаларда рахит касаллиги, катталарда остеопороз ривожланади.
✅Суткалик эҳтиёж:
болаларда 400- 500 ХБ
катталарда 700-800 ХБ
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
#тана_вазни
Вазн хақида гаплашамиз: тана вазни индекси нима???
📍Қон томир касалликларини олдини олишда тана вазнини назорат қилиш жуда мухим хисобланади. Хозирда Жахон соғликни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия қилинган тана вазни индексини(ТВИ) хисоблаш орқали хавф даражасини билиш мумкин.
❓ТВИ қандай хисобланади: Мисол учун, вазнингиз 70кг, бўйингиз 1 метр 70см яъни 1.7 м. Тана вазни индексини чиқариш учун тана вазнини(кг) бўйнинг квадратига бўлиш керак бўлади. Яъни 70/(1.7х1.7)=24.2. Демак вазнингиз меъёрда.
📍Кўрсаткичлар, Агар:
• <16: Тана вазнининг сезиларли танқислиги мавжуд
• 16-18.5: Вазн етишмаслиги бор
• 18.5-24.9: Вазн меъёрида
• 25-29.9: Ортиқча вазн мавжуд
• 30-34.9: Семизлик I даража
• 35-39.9: Семизлик II даража
• 40<: Семизлик III даража
P.S. Мускул массаси катта спортсменлар, болаларда хамда қарияларда бу кўрсаткич тўғри чиқмаслиги мумкин.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊РУХ МИКРОЭЛEМEНТИ!!!
❕Бутун гормонал тизимнинг мувофиқлаштирилган иши учун асосий элемент.
❕Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
❕Углеводлар алмашинувида иштирок этади .
❕ДНК синтезида ва ҳужайраларимизнинг янгиланишида иштирок этади.
❕Мия фаолиятини яхшилайди.
❕Сочларнинг ўсиши ва порлаши, тирноқларнинг мустаҳкамлиги, терининг гўзаллиги ва ёшлиги (акнесиз).
❕У👨 тестостерон синтези, простата саломатлиги.
❕У👩тухумдонларнинг соғлиғи, фарзанд кўриши ва умуман, баркамол ҳолати.
❕У👶 суяк тўқималарининг шаклланиши + ўсиши ва ўз вақтида жинсий ривожланиши.
❕Ярани яхши даволайди.
👉КУНЛИК ТАЛАБЛАР
👶1-3 ёш - 3 мг.
4-8 йил - 5 мг.
9-13 ёш - 8 мг.
Ўсмирлар: 10 мг.
Катталар: 10-15 мг.
✅Спиртли ичимликлар ва кофеинни истеъмол қилиш, стресс, ҳомиладорлик ва лактация, оғир жисмоний зўриқиш, моно-диеталар билан рухга бўлган эҳтиёж ортади.
✅Контрацептивлар, диуретиклар ва глюкокортикоидларни қабул қилганда.
✅Рух қўшимчаларини қабул қилишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !ғ
🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ЗАЙТУН ЁҒИ – ОШҚОЗОН ДЎСТИ!!!
Ёғлар орасида зайтун ёғи фойдали хусусиятлари бўйича биринчи ўринни эгаллайди:
Бавосилни даволашда ёрдам беради.
➡️Артериал босимни яхшилайди (бу икки касалликларнинг олдини олиш учун эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқ зайтун ёғи ичиш керак).
➕Ич қотганда: 3-4 чой қошиқ зайтун ёғини 1 дона тухум сариғи ва 1 стакан қайнатиб, илитилган сувни аралаштириб, бир неча томчи лимон шарбати томизилади. Эрталаб оч қоринга ичиб, бироз ётиш керак.
➕Ўпка шамоллаганда: кунига 1 чой қошиқ зайтун ёғи ичиш лозим.
➕Оёқлар оғриганда: 1 стакан зайтун ёғига бир чой қошиқ йодланган туз аралаштирилади. Бу ёғ билан оёқнинг оғриган қисмларини уқаланг.
➡️Ошқозон яраси безовта қилганда бир дона тухум оқини кўпиртириб, 1 чой қошиқ қанд упаси ва 1 ош қошиқ зайтун ёғи қўшиб, эрталаб оч қоринга қабул қилиш тавсия этилади. Муолажа давомийлиги: 10 кун.
➡️Шунингдек, бу ёғни тери, соч толалари, тирноқларга суртиш ҳам фойдали. Ётишдан аввал кўзларингиз атрофига бироз зайтун ёғи суртинг, 20 дақиқадан кейин юзингизни қоғоз салфетка билан енгил артинг. Ёғли юз билан ухлаб қолсангиз, эрталаб юзингиз шишиб қолади.
💎Мумкин эмас: гастроэнтерологик касалликлар, айниқса энтекроколит ва холецистит билан оғриган беморларга.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🌐Лимон сувининг терапевтик хусусиятлари!!!
➡️ Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
➡️ C витамини муҳим миқдорда ўз ичига олади.
➡️ Қон тозалаш воситаси сифатида ишлайди.
➡️ Қон босимини тартибга солади.
➡️ Қондаги шакар миқдорини тартибга солади.
➡️ Қонда холестерин миқдорини камайтиради.
➡️ Карбамид миқдорини камайтиради.
➡️ Жигар ва буйракларни ювади.
➡️ Жигар ва терининг энг яхши дўст.
➡️ Юз терисини оқартирувчи восита.
➡️ Саратон яраларини даволашда энг яхши восита.
➡️ Юз ва танадаги акнеларни даволашда фойдали.
➡️ Овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва ошқозонни кичрайтиради.
➡️ Ўт пуфагидаги тошларни даволашда фойдали.
➡️ Чанқоқни қондириш (кўпроқ сувга муҳтож одамлар учун энг яхшиси восита)
➡️ Метформин таблеткалари учун энг яхши ўринбосар.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Ҳомиладор аёллар учун муҳим витаминлар!!!
☑️Кальций: ҳомила скелет тизимини шакллантиришга ёрдам беради ва онанинг суяк саломатлигини сақлайди.
☑️Д витамини: онанинг ҳам, ўсаётган ҳомиланинг ҳам суяк саломатлиги учун жуда муҳим бўлган кальций ва фосфорнинг етарли даражада сўрилишига ёрдам беради.
☑️Омега-3 ёғ кислоталари: ҳомила мияси ва кўзнинг нормал ривожланишига ёрдам беради.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Идеал тана вазни ёш ва жинс кесимида қанчалигини билиб олинг!!!
💁♂️ Ўғил болалар учун:
135 см - 35 кг
140 см - 43 кг
142 см - 47 кг
148 см - 50 кг
152 см - 53 кг
156 см - 54 кг
160 см - 57 кг
164 см - 60 кг
168 см - 63 кг
172 см - 64 кг
176 см - 67 кг
180 см - 70 кг
184 см - 74 кг
188 см - 77 кг
192 см - 81 кг
196 см - 86 кг
200 см - 91 кг
💁♀️ Қиз болалар учун:
135 см - 33 кг
140 см - 41 кг
142 см - 44 кг
148 см - 46 кг
152 см - 48 кг
156 см - 50 кг
160 см - 52 кг
164 см - 55 кг
168 см - 58 кг
172 см - 61 кг
176 см - 64 кг
180 см - 67 кг
184 см - 70 кг
188 см - 74 кг
192 см - 78 кг
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Якшанба Тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Дунёни Йиғлатган Тилак...😢
Беш ёшли қизалоқ туғилган кун тортининг шамларини ўчираркан, узоқ вақт ичида пичирлаб турдида пуфлади. Торт кесётган онаси:
-Қизим қандай тилак айтдинг?
-Ҳеч кимга айтмайсизми ойижон?
-Айтмайман қизалоғим.
-Дадамнинг… батафсил👇
💊Қурут зарарли ёки фойдали???
Қурутни яхши кўрадиган танишларга юборамиз.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Бахт гормонини улашувчи мева...
🍌 Банан, ҳатто, чақалоқларда ҳам аллергияга сабаб бўлмайдиган ягона мева ҳисобланади.
🍌Аъло кайфият бағишлайди.
Таркибидаги триптофан моддаси бахт гормони ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Шунинг учун мева тановулидан сўнг кайфиятингиз кўтарила бошлайди.
🍌Суякларни мустаҳкамлайди. Банан кальций моддасининг организмдан суюқлик орқали чиқиб кетишининг олдини олади ва суяклар мустаҳкамлигини таъминлайди.
🍌Ичак микрофлорасини яхшилайди. Банан таркибидаги ферментлар овқат яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. Шунингдек, жиғилдон қайнашидан халос этади.
🍌Қабзиятда ҳам фойдали. Мунтазам равишда банан истеъмол қилувчи кишилар орасида қабзиятдан азият чекадиганлари учрамайди.
🍌Ошқозон ярасида истеъмол қилинг. У ошқозон деворини ўраб олиб, агрессив моддалар ва кислоталар таъсиридан ҳимоялайди.
Бу эса ошқозондаги яраларнинг тез битишига кўмаклашади.
🍌Шифокорлар диареядан азият чекувчиларга ҳам бу мевани таъқиқлашмайди.
🍌Таркибидаги калий моддаси туфайли жисмоний машқлардан сўнг оёқ мушакларининг тортишиб қолишдан ҳимоялайди.
Шунингдек, оёқдаги шишлардан халос бўлишга кўмаклашади.
🍌Банан таркибидаги темир моддаси анемиянинг олдини олишда муҳим озуқа ҳисобланади ва иммунитетни мустаҳкамлайди.
🍌Ҳашорот чаққанида бананнинг пўстилоғининг ички тарафини боссангиз, қичишишдан халос этади.
🍌Чекишни ташлаётганларга тавсия этилади.
Таркибидаги кўплаб витаминлар ва магний моддаси никотин қолдиқларининг организмдан чиқариб юборишга ёрдам беради.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ПЕРЛОВКА ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРГА ДАВО???
✅Перловка парҳез маҳсулотлар сирасига киради.
➖қандли диабет билан оғриганлар,
➖ортиқча вазндан қутулишни истайдиганлар учун айни муддао.
Унда калория кўп бўлишига қарамай, озишда жуда яхши самара беради.
✅Перловка табиий антибиотикдир. Перловка ивитилган сувдан энг кучли антибиотик препарат — гордецин топилган. У бактерия ва замбуруғларга қарши ўта кучли восита саналади.
✅Перловка қон томирларни холестериндан тозалайди, организмни турли шлак ва заҳарли моддалардан фориғ қилади.
➡️Айниқса, ошқозон-ичак фаолиятига кўрсатадиган таъсири беназирдир. Унинг ўраб олувчи хусусияти ошқозон ва ичак деворларини яхшилайди.
✅Бундан ташқари:
➖қабзият:
➖замбуруғли ва инфекцион касалликларни даволайди;
➖шамоллашнинг олдини олади;
➖организмни токсинлардан тозалайди.
❗️Янапростатит, жигар, буйрак ва ўт пуфаги, бавосир ва артрит касалликларида беморларга ёрдамга келади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Қўллар терлашини оддий ёрдамида даволаш учун тавсиялар!!!
✅Райҳон - ҳафтада 2-3 марта баргларини кафтларингизга суртинг, сўнгра қўлингизни совун билан ювинг.
✅Чой ванналари - 2 пакет қора чойни қайноқ сув билан тўлдиринг ва 15 дақиқа давомида димланг. Қўлларингизни бу инфузионда 10-20 дақиқа ушлаб туринг.
✅Занжабил - тозаланган янги илдизнинг бир қисмини майдалаб, терига суртинг.
✅Эман пўстлоғи - 5 ошқошиқ эзилган қобиғини бир литр қайноқ сувга солиб, 15 дақиқа давомида сув ҳаммомига жойлаштиринг. Кейин тиндиринг. Ярим литр тайёр инфузионни илиқ сув билан суюлтиринг ва ҳар куни қўлни ҳаммом қилинг;
✅Сода - 2 ошқошиқ. тозаланган сода, оз миқдорда илиқ сув қуйинг. 10 дақиқа давомида қўлларингизни ванна қилинг.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Ёш болани шакарга ўргатиб қўймаслик учун 5 та сабаб:
🟢шакар боланинг иммунитетини тушириб юборади. Келгусида астма, қандли диабетга чалиниш ҳавфини оширади;
🟢боланинг тишларини мўртлаштиради, карейсни келтириб чиқаради;
🟢боладаги метаболизмни бузади, суягининг нотўғри(қийшиқ, мўрт) ўсишига сабаб бўлади;
🟢ҳулқ-атворига ёмон таъсир қилади;
🟢агрессив, асабий ва ”қулоқсиз” қилиб қўяди.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Чаканда мойи (облепиховое масло)!!!
✅Дори шакли:
Торпедасимон ректал шамчалар
📒Фармакотерапевтик гуруҳига кўра: ўсимликлардан олинадиган геморройга қарши восита ҳисобланади.
💡Чаканда мойи шиллиқ пардаларда репаратив жараёнларни рағбатлантиради, шикастланиш битишини тезлаштиради ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Антиоксидант ва ситопротектор таъсирларга эга.
📌Қўлланилиши:
➡️Геморрой;
➡️Орқа тешик ёриқлари;
Тўғри ичак яралари;
➡️Эрозив-ярали сфинктерит ва проктит;
➡️Катарал ва атрофик проктит.
❌Қўллаш мумкин эмас:
Препаратга нисбатан юқори сезувчанлик ва диареяда.
🤰Ҳомиладорлик ва эмизикли даврда қўллаш мумкин
❗️Ножўя таъсирлари:
Аллергик реакциялар бериши ва орқа тешик соҳасида ачишиш.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊АМОКСИКЛАВ таблеткаси!!!
♻️ҚЎЛЛАНИЛИШИ :
☑️Ўткир бактериал синусит (мувофиқ равишда ташхис қўйилганида).
☑️Ўткир ўрта отит , сурункали бронхитни зўрайиши
касалхонадан ташқари пневмонияда.
☑️Цистит , пиелонефрит ва
тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, хусусан тери ости ёғ клетчаткасини яллиғланиши, ҳайвонларни тишлаши оқибатидаги жароҳатлар, тишларнинг тарқалган флегмонали оғир абсцессларида.
☑️Суяк ва бўғимлар инфекциялари, хусусан остеомиелитда қўлланади.
☑️Ичак инфекцияларида самарали .
♻️ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАСИ :
✅Суткада 2 -- 3 таблетка қўллаш мумкин.
👉Болаларга эса суспензиясини қўллаганингиз маьқул.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Тиб қонунларида пиёз фойдалари!!!
👁Ейиладиган пиёзнинг сиқиб олинган суви кўзга сув тушгани (катаракта)да фойда қилади. Кўзни равшан қилади. Кўзнинг оқишига қарши пиёз уруғини асал билан қўйилади.
🤕Суви бурунга юборилса, бошни тоза қилади. Бош оғирлашганида, қулоқ шанғиллашида, йиринг ва сув пайдо бўлишида қулоққа томизилади. Пиёз сўлакни ҳам кўпайтиради.
🧂Пиёз қизартиради. Уруғи доғни кетказади. Уруғи туз билан қўшиб ишлатилса, сўгалларни қўпоради.
💧Пиёз суви яра, жароҳатларга фойда қилади. Товуқ ёғи билан қўшиб, шилинган ярага ишлатилса, фойда қилади.
🔸Ейиладиган пиёз аччиқлиги сабабли заиф меъдани кучли қилиб иштаҳани очади. Сариқ касалда фойда қилади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Жигар учун 5 та асосий витамин ҳақида :
✔️Жигар яхши ишлаши ва чарчаб қолмаслиги учун рационингизда доим «жигар» витаминлари етарли бўлишига аҳамият беринг.
▶️А витамини. Барча қизил ва тўқ сариқ меваларда бор. Айниқса, каротинга сабзи, лавлаги, ўрик, булгорқалампири, қовоқда бой бўлади.
▶️Э витамини. Бошоқлилар, ўсимлик ёғи ва балиқда мавжуд.
▶️Омега‑3 ёгли кислоталари. Улар асосан сельдь, форел ёки скумбрия каби ёғли балиқларда бўлади.
▶️Рибофлавин(Б2 витамини). У шафтоли, нок, лавлаги ва исмалоқда коп.
▶️Липой кислотаси. Уни сут маҳсулотлари, исмалоқ, мол гўштида топасиз.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Манту синамаси нима учун ўтказилади???
💉Манту синамаси организмнинг сил таёқчасига нисбатан реакциясини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ушбу синама зарарсизлантирилган сил касаллиги қўзғатувчиси, яъни туберкулиннинг тери остига юборилиши билан амалга оширилади.
🦠Зарарсизлантирилган қўзғатувчи организмга юборилгач, ўғлингизнинг иммунитети қўзғатувчига нисбатан реакция билдиради. Инсон иммунитети у ёки бу микроорганизмга реакция билдириши учун у билан “таниш” бўлиши керак.
👉Инфекцион касаллик билан оғриган организмда ушбу қўзғатувчига нисбатан ҳимоя қатлами пайдо бўлади. Ўша инсон яна шу касаллик билан қайта тўқнаш келса, иммунитет уни “таниб” қолади ва унга қарши курашади. Қарабсизки, киши шу касаллик билан қайта касалланмайди. Агар сил инфекциялари ўғлингизнинг организмига таниш бўлса, махсус иммун, яъни ҳимоя ҳужайралар унга қарши ҳужумга ўтади ва терида маҳаллий яллиғланишни пайдо қилади.
👉Ушбу синама бир ёшдан 15 ёшгача ҳар йили қилинади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Витамин ва Минералларнинг ичилиш вақти!!!
✅ВИТАМИН Д- эрталаб нонуштадан кейин ёки нонушта вақти.
✅ВИТАМИН А- кечки овқатдан кейин ичилади, агар котта доза ичсангиз албатта Витамин С ёкт Coq10 қўшинг бу билан организмда окисления бўлишини олдини оласиз.
✅ВИТАМИН Е- кундузи овқат вақти ёки овқатдан кейин, агар котта доза ичсангиз албатта Витамин С ёкт Coq10 қўшинг бу билан организмда окисления бўлишини олдини оласиз.
✅ВИТАМИН К ва К2- эрталаб нонушта вақти ёғли маҳсулот билан бирга.
✅ВИТАМИН С- куннинг биринчи ярмида овқатдан кейин. Кечқурун ичилса уйқуни қочириши мумкун.
Катта инсон бир вақтда 500 мг Витамин С дан ортиғини сингдира олмайди шу сабаб кун давомида 500 мг дан бир неча бор ичиш тавсия этилади.
✅В ГУРУҲИ ВИТАМИНЛАРИ (В1, В2, В6, В3, В12, В5, В7)- эрталаб нонушта вақти ёки кейин.
✅В8 ИНОЗИТОЛ- кун давомида ёки овқат вақтида.
✅РАВА (Витамин В10, Н1, ПАБК парааминобензойная кислота)- куннинг биринчи ярмида овқат вақтида.
✅В13 ОРОТОВАЯ КИСЛОТА- кун давомида овқатдан 1 соат олдин ёки 4 соат кейин.
✅В11 КАРНИТИН- эрталаб овқат орасида.
✅ПАНГАМОВАЯ КИСЛОТА ВИТАМИН В15- эрталаб овқат вақтида.
✅ВИТАМИН В16- эрталаб овқат вақтида.
✅ PQQ ВИТАМИН В14- кун давомида овқатдан олдин ёки кейин.
✅КОЭНЗИМ Q10- куннинг биринчи ярмида , овқат вақтида.
✅ЦИНК- куннинг биринчи ярмида, овқат вақтида ёки кейин бу билан кўнгил айнишини олдини оласиз.
✅ СЕЛЕН- эрталаб нонушта билан бирга.
✅ ЙОД- нонуштадан кейин ёки нонуштадан олдин. 12:00 гача ичиш тавсия этилади.
✅МАГНИЙ- формасига қараб вақти ўзгаради. Масалан тинчлантирувчи магнийларни (глицинат, цитрат , таурат ухлашдан 30 дақиқа аввал ) , Магний Малатни эрталаб ичилади сабаби энергия беради. Магнийли ванна(эпсом тузили), магнийли ёғ ёки спрейларни ухлашдан аввал суртилади.
✅ОМЕГА-3, ОМЕГА-6- куннинг биринчи ярмида овқат вақти ёки кейин. Кечки овқатдан сўнг ичиш хам мумкун.
✅КАЛИЙ- овқат вақтида.
✅ТЕМИР- эрталаб овқат вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин ичиш керак.
✅КАЛЬЦИЙ- кечаси ичиш тавсия этилади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Муайян вақтларда ичилган сув организм самарадорлигини оширади!!!
💧Уйғонгандан кейин ичилган 2 стакан сув - ички органларнинг фаоллашишига ёрдам беради;
💧Овқатдан 30 дақиқа олдинги 1 стакан сув - овқат ҳазм қилишни яхшилайди;
💧Ваннага тушишдан олдинги 1 стакан сув - қон босимини туширишга ёрдам беради;
💧Ухлашдан олдин ичилган 1 стакан сув - инсульт ёки юрак хуружининг олдини олишга ёрдам беради.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊«СОҚОВ» КАСАЛЛИКЛАР!!!
✔️Шундай касалликлар борки, уларнинг организмда пайдо бўлганини сезмаймиз ҳам. Ҳеч қандай белгиларсиз ривожлана боради, ўз вақтида олди олинмаса, жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.
✔️Тиббиётда «соқов» касалликлар, яъни белгисиз ривожланадиган хасталиклардир.
➡️Улар қуйидагилар:
✅Қандли диабет
Шифокорлар бу хасталик билан оғриган ҳар икки бемордан бирини белгиларга қараб эмас, тасодифан тиббий текширувлар вақтида аниқлашар экан.
✅Қон босимининг кўтарилиши
Бу сурункали касалликда беморнинг артериал қон босими тез кўтарилиб кетади ва бу ҳам белгиларсиз намоён бўлади.
✅Гепатит
Ушбу вирус инсон танасида бир неча йил давомида ривожланиб, организмни ич-ичдан емиришга қодир.
✅Гепатоз (жигарни ёғ босиши)
Киши узоқ вақт давомида жигарни ёғ босиши хасталиги билан оғриганини пайқамайди ҳам.
✅Йўғон ичак саратони
Бу касаллик онкологик хасталиклар рўйхатида етакчи бўлиб, шуниси билан хавфлики, эрта босқичларда ҳеч қандай аломатларсиз намоён бўлади.
❗️Ўз соғлигига беэътибор бўлмаган инсон йилига камида 1-2 марта мутахассис текширувларидан ўтиб туриши ва организмида ғайритабиий белгилар намоён бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиши керак.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ЮЗГА КИРИШНИ ИСТАЙСИЗМИ???
✅Инсон ёши ўтган сари атеросклероз ёки холестерин миқдорининг ошиши каби хасталикларга мойил бўлиб боради. Улар юрак хасталиклари келиб чиқишига туртки бўлиши мумкин.
Бунинг олдини олишга ёрдам берадиган малҳам бор. Уни тайёрлаш учун 100 мл лимон суви сиқиб олинади. Унга 200 г асал ва 50 мл зайтун ёғи қўшилади. Тайёр аралашмани ҳар куни 1 ош қошиқдан овқатдан 40 дақиқа олдин ичиш лозим.
Бу ажойиб малҳам юрак мушакларини мустаҳкамлаш, қон томирлари фаолияти ва моддалар алмашинувини яхшилашга ёрдам беради.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Ич қотиши келиб чиқиш сабабига кўра қуйидагилардан бири танлаб олинади!!!
🔴Сенадексин 1таб 2маҳал (зарурат бòлса 3 маҳал) 15 кун
🔴Дюфалак 1таб 3 маҳал 15 кун
🔴Бисокодил свеча 1тадан 1маҳал 10 кун
🔴Магнезий сульфат парашок 1 литрга тайёрлаб, кун давомида ичиб юриш
🔴Рингер лактат 500,0 в/и
🔴Ич 2 ёки 3 кундан бери келмаган бòлса, клизма қилинади. Вазиятга қараб 2 ёки 3 кун. (Клин энемада қулайроқ)
📌Тавсия
➡️Пархез.Hazm қилиш қийин овқатларга чеклов. (Ёғли, hamirli....)Oz оздан тез-тез овқатланиш.
➡️Суюқлик кòп ичиш. Аввалгидан 2-3 литр кòпроқ
➡️Овқат рационида сабзавотларни кòпайтириш
➡️Сут ва қаттиқ истемол қилиш
➡️Шиповник дамлама кун давомида ичиш
Эслатма!!!
➡️Бемор ҳолатидан келиб чиқиб буюрилади. Ҳаммаси бирданига қòлланмеди. Биттаси ёрдам бермаса кейин иккинчиси.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Ҳар куни роллтон (Hot Lunch ва шу кабилар) есангиз нима бўлади???
🔸Бундай макаронлар ошқозон ва ичак деворларини йўқ қилади, бу иммунитетнинг пасайишига олиб келади. Бундан ташқари, маҳсулот кўп миқдорда тузларни ўз ичига олади – бу буйракларга зарар этказади.
🔸«Ролтон» нинг асосий зарари лаззат қўшимчалари, кучайтиргичлар, кимёвий зираворлар туфайли юзага келади. Ушбу моддалар организмни кислоталаштиради, иммунитетни ёмонлашишига олиб келади. Кўп миқдорда токсинлар тўпланади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Қорин билан ухлаш соғлиқ учун зарарли эканлигини биласизми???
💊Бошни буриб, қорин билан ётсангиз бош миянинг 10-15% ни қон билан таъминлайдиган қон томирлари қисилади ва мияга қон бориши камаяди...
🧠Бу бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, атеросклерозга чалинган кишиларнинг (кўпинча қариялар) қорнида ухлаб ётган ҳолида инсультга чалиниш хавфи ортади.
🔴Статистик маълумотларга кўра, инсульт ва инфаркт хуружларининг аксарияти тунда содир бўлади.
☪Муқаддас динимизда ҳам бундай ётишдан қайтарилгани бекорга эмас: Тихфа ал-Ғифорий(р.а)дан ривоят қилинади. Отам менга қуйидагиларни айтиб бердилар. Бир куни мен масжидда қорнимни ерга қаратиб ётган эдим, ногаҳон бир киши келиб, оёғи билан мени туртди-да: «Албатта, бу ётиш Аллоҳнинг ғазабини келтиради», деди. Ўгирилиб қарасам, у гапираётган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Абу Довуд ривоятлари.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Эчки сутидан тайёрланган
ошқовоқли крем-шўрва!!!
✅Эчки сутидан тайёрланган МАМАКО® ошқовоқли крем – шўрваси хазмни нормаллаштирувчи ва чақалоқнинг катталар таомномасига кўникишини таъминловчи табиий махсулотдир.
🔹Витамин ва минераллар билан бойитилган.
🔹Тушлик учун биринчи овқат сифатида ёки кечки асосий овқат сифатида тайёрлаш жуда осон.
♻️Мухим! Фойдаланишдан олдин мутахассис билан маслахатлашинг. 8- ойликдан болалар озиқланиши учун.
✅ГМОсиз
✅Шакарсиз
✅ Ўсимлик мойларисиз
✅Консервантларсиз
✅Тузсиз
✅Пиширилиши шарт эмас
✅МАМАКО® ошқовоқли крем - шўрваси - фойдали ва озуқага бой сабзавотли маҳсулот.
➖Хазмни мўътадил қилиш учун:
➖Ошқовоқли шўрва ўсимлик клетчаткасига бой.
➖Эчки сутининг ёғ глобулалари ичнинг юмшоқ шаклланишини таъминлайди.
➡️13 та витамин ва 7 та минерал билан бойитилган. Эчки сутининг ноёб таркибий қисмлари макро- ва микроэлементларнинг биологик ўзлаштирилишини ошириб беради.
Ошқовоқ таркибида бета-каротин, темир ва бошқа макро - ва микроэлементлар сақлаш бўйича ажойиб маҳсулот, кайфиятни кўтаради, модда алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади ва иммунитетни мустахкамлайди.
♻️Тайёрлаш жуда осон – шўрва пиширишни талаб этмайди, яъни фақат илиқ сувга аралаштириш кифоя.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Аёллар чақалоғини эмизмаслиги, смесь билан боқиши жуда кўпайиб кетди!!!
➡️Туғруқхонада биринчи кун сут камдек туюлса, "бола оч қолади" деб смесь беришади. Бу катта хато.
❗️Эслаб қолинг, сут келишига асосий туртки - бу чақалоқ кўкракни эмиши. Қанча кўп эмса, шунча тез келади ва шунча кўп келади.
↪️Смесь ёки соска берсангиз, табий жараённи бузасиз. Бола кўкракни камроқ олади ва натижада сут яхши келмайди.
❗️Чақалоқ йиғласа ҳам, чидаб, кўкрак беришда давом этинг.
↪️Биринчи 2-4 кун оғиз сути келади. Уни ҳажми кам, лекин озуқавий моддаларга шунчали бойки, ҳар эмганида 1 чой қошиқ чиқса ҳам, болага етарли бўлади.
🟥Кесарево бўлган аёллар ҳам биринчи соатларданоқ боласини кўкрагига олиб, эмизиши керак. Бу ҳақида шифокорингиз билан олдиндан келишиб олинг.
Буни иложи бўлмаса, чақалоқни қўлингизга олгунча ҳар 2-3 соатда сутни соғиб туринг.
☝️Унутманг, онасини эмган бола анча соғлом бўлади.
✔️Қўшимча:
Қандайдир жиддий муаммо бўлса, неонатолог шифокор ўзи тушунтириб, смесь таклиф қилади.
Кўп ҳолатларда шифокорлар иш билан жуда банд бўлиб, аёлларга эмизиш қоидаларини тушунтиришга вақти бўлмайди (чақалоқлар сони кескин ортяпти, шифокорларни сони ўша-ўша). Шуни ортидан оналар вақтида, тўғри ва етарлича эмизмайди ва муаммоларни олдини олиш учун смесь беришга тўғри келади.
❗️Билиб олинг:
Янги туғилган чақалоқ ҳар соатда эмиши нормал ҳолат, кейинчалиқ сут кўпайиб, ораси қисқаради. Агар ораси узоқ бўлса, ҳар 3 соатда ўзингиз таклиф қилинг, ҳаттоки уйғотиб.
Кун давомида эмганини ҳеч бўлмаса учтасида кетма-кет 6 та сўриш ҳаракатини қилса, бола учун бу етарли.
Табиатан ҳаммаси мукаммал яратилган. Нормал жараённи бузмасангиз, шуни ўзи етарли!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !