💊Пероксиддан фойдаланиш усуллари!!!
🔶Аксарият одамлар уни фақат яраларни ювиш учун ишлатишади, аммо бу модда каттароқ ҳолатларда ёрдам бериши мумкин:
🔶Хонага эриган пероксид билан сувни аралаштириб сепсангиз, зарарли бактериялардан қутулишингиз мумкин.
🔶Сув ва пероксиднинг 2 дан 1 гача нисбатда эритмаси тишларни мукаммал оқартиради, оғиз бўшлиғидаги зарарли бактерияларни йўқ қилади.
🔶Қўл ёки оёқ учун пероксидли сув ванналари, тирноқларни оқартиради.
🔶Эритилган пероксид бўлган ҳаммом танадаги шлак бирикмаларидан халос бўлишга имкон беради
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Бу ичимлик сабабли сиз вазн йўқотасиз ва гўзалроқ бўласиз!!!
✍Таркиби:
➖2 ош қошиқ жўхори уни
➖1 стакан (250 мл) кефир
➖1 чой қошиқ какао кукуни
➖1 чой қошиқ зиғир уруғи
➖5-7 дона олхўри.
✅Ушбу нонуштани кечқурун тайёрланг ва эртаси куни эрталаб истеъмол қилинг: Олхўрини 100 мл қайноқ сувга солинг, идишни ёпинг ва 10 дақиқага қолдиринг. Алоҳида жўхори уни, какао ва зиғир уруғини аралаштирамиз. Кефир қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Олхўрини майда тўғранг ва ҳар иккала аралашмани блендерда силлиқ бўлгунча аралаштиринг. Ичимлик тайёр.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊САНОВИТ!!!
✅Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитаминлар.
✅Таркиби:
👉1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
🟢A витамини (ретинол пальмитати шаклида) 150 ;
🟢B1 витамини (тиамин гидрохлориди) 0,10 мг;
🟢B2 витамини (рибофлавин натрий фосфати) 0,12 мг;
🟢B5 витамини (декспантенол) 0,20 мг;
🟢B6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) 0,15 мг
🟢В9 витамини (фолат кислотаси) 0,01 мг;
🟢B12 витамини (цианокобаламин) 0,15 мкг;
🟢С витамини (аскорбин кислотаси) 6 мг;
🟢D3 витамини (холекальциферол) 40 МЕ;
🟢E витамини (all-rac-α-токоферил ацетати) 0,7 МЕ;
🟢PP витамини (никотинамид) 1,20 мг;
✅Қўлланилиши
👍авитаминозлар ва гиповитаминозларни олдини олиш;
👍жисмоний ва ақлий иш фаолиятини ошиши;
👍алмашинув жараёнларини нормаллашиши;
👍ўтказилган касалликлардан кейин соғайиш даври;
👍организмни инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун қўлланади.
✅Қўллаш усули ва дозалари
👍Сановит ичга овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. Сиропни дозалаш учун ўлчов стаканидан фойдаланилади.
👍1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга: суткада 5 мл дан буюрилади;
👍4 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга: суткада 10 мл дан буюрилади.
👍Катталарга: суткада 10-20 мл дан буюрилади.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Хомиладорлар учун жуда самарали поливитаминли комплекс восита!!!
👼 МУЛТИ-ТАБС ПЕРИНАТАЛ 👼
📋Қўлланилиши:
➖Хомиладорликка тайёргарлик даври
➖Хомиладорлик ва эмизиш даврида аёлларда витамин ва минераллар етишмаслигининг олдини олиш ва даволаш.
📝Қўллаш усули ва дозалари:
1 таб. / кун. Овқатдан кейин ёки дарҳол қабул қилинг.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Ўт димланиши белгилари!!!
✅эрталаб оғизда аччиқ таъм бўлиши
✅овқатдан сўнг ўнг қовурға остида оғриқ
✅қоринда дам бўлиши
✅ич қотиши
✅ёғли овқатларни кўрганда кўнгил айниши
✅шиллиқ қаватларда сариқлик бўлиши
💊Ўт ҳайдовчи дорилар:
💊Аллохол
💊Холосас
💊Холензим
💊Урсосан
💊Хофитол
💊Одестон
💊Лив 52
💊Холудексан
❗️Агар юқоридаги белгилар бўлса, терапевт ёки гастроэнтерологга учрашинг!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Дунёдаги энг афзал 10 та табиб!!!
✅Қуёш нури;
✅Кўп сув ичиш;
✅Тунда мириқиб ухлаш;
✅Тоза ҳаво;
✅Кундалик ярим соатлик пиёда юриш;
✅Тўғри овқатланиш;
✅Асал;
✅Қора зира;
✅ Қуръони Карим тиловати. У руҳнинг озуқасидир. Уни тарк қилиш мумкин эмас!
✅Яхши ва ёмон қадарга рози бўлиш ва қаноат қилиш. Ла илаҳа иллаллоҳ билан нафас олиш, нафсни Астағфируллоҳни айтишга чақириш.
Озор еганда «Алҳамдулиллаҳ», ажабланганда «Субҳаналлоҳ» ва хурсанд бўлганда Аллохга хамд Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш;
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Болаларда тишлар чиқиши тартиби ва муддатлари!!!
👶🏻Юқоридаги суратда сут тишлари чиқиш тартиби кўрсатилган.
🧑🏻🦱Пастки суратда эса доимий тишлар чиқиш муддатлари акс эттирилган.
🦷Сут тишларининг тушиши боланинг 👶🏻тахминан 4-6 ёшларида бошланади ва узоқ вақт давом этади.
🦷🧒🏻Ўрта ҳисобда 14 ёшгача боланинг тишлари тўлиқ янгиланади
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР!!!
✅1. Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
🔶2. Тишларингизни тоза тутинг.
✅3. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
🔶4. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
✅5. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
🔶6. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
✅7. Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.
🔶8. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.
✅9. Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак.
🔶10. Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.
✅11. Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.
✅12. Уйқуси қочган одам асал яласин.
🔶 13. Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.
✅14. Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.
🔶15. Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.
✅16. Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.
🔶Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.
✅ 18. Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.
🔶 19. Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.
✅20. Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.
🔶 21. Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.
✅ 22. Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.
🔶 23. Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.
✅24. Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.
🔶 25. Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.
✅26. Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.
🔶 27. Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.
✅28. Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Тиш оғриғи, гингивит ва стоматитда нима қўллашни билмаяпсизми???
✔️МЕТРОНИДАЗОЛ ДЕНТА ✔️
✅Қўлланилиши:
•Ўткир гингивит;
•Сурункали гингивит (шиш, гиперпластик, атрофик);
•Сурункали периодонтит;
•Такрорий афт (ярали) стоматит.
✅Қўллаш усули ва дозалари:
Кунига 1-2 марта тиш гўшти соҳасига суртилади, гелни ювиш тавсия этилмайди. Гелни қўллаганингиздан сўнг, сиз 30 дақиқа давомида ичиш ва овқатланишдан бош тортишингиз керак
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🌐Болалар учун соса сола қанчалик зарарли???
📌Cоcа-Cола айниқса болалар учун хавфлидир. Ушбу ичимлик болаларда семиришнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу иштаҳани бостиради, шу сабабли бола соғлом овқат истеъмол қилмайди.
📌Cоcа-Cола ичиш суякларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир қилади, уларни заифлаштиради ва синиш эҳтимолини оширади.
📌Ширин сода тишларнинг парчаланишини кучайтиради ва тиш эмалини юпқалаштиради.
📌Ичимлик таркибидаги кофеин бола миясидаги нейронларнинг нормал ишлашини бузади, унга алкоголь каби таъсир қилади.
📌Ичимликнинг юқори кислоталиги туфайли уни ишлатиш бола организмида кислота-гидроксиди мувозанатининг бузилишига олиб келиши ва ошқозон яллиғланишига олиб келиши мумкин.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
💊Сизда уйқу бузилиши, уйқуга тўймаслик, кечқурун кўп уйғониш кузатиладими???
📍Фезам 📍сизга ёрдам беради
📋Қўлланилиши:
➖Мия қон айланишини яхшилайди.
➖Интеллект пасайишида (хотира, диққат, кайфият).
➖Травматик мия шикастланишидан кейинги шароитлар.
➖Психоген келиб чиқишли касалликларда.
📝Қўллаш усули ва дозалари:
Катталар учун тавсия этилган доза 1-2 капсуладан 3 махал. Касалликнинг оғирлигига қараб давомийлиги 1-3 ой.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊КАМҚОНЛИКНИ ДАВОЛОВЧИ ТАОМЛАР!!!
💎Камқонлик кўп аёлларда учрайдиган касаллик. Агар аёл қондаги гемоглобин даражасини тикламаса, ҳар ой ҳайз орқали кўп қон йўқотади ва бу соғлиғига катта зарба бўлади. Камқонлик натижасида беморни ҳолсизлик, тери рангининг оқариши ва тез чарчаш кабилар сиқувга олади.
Муаммони бартараф этиш учун қон қувватини тиклаш муҳим. Бунда Сизга оддий овқатланиш қоидалари ёрдам беради.
💧Сув ичишни унутманг
☝️Фақат суюқлик оддий қайнатилган сув бўлиши шарт. Чунки чой ва қаҳва кабилар пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, организмдан сувни ҳайдаб чиқаради. Натижада қон учун муҳим бўлган суюқлик миқдори камаяди.
🧁Ширинликлар...
👉Шакар қоннинг қуюқлашишига сабаб бўлади. Қуюқ қон эса организм бўйлаб қийин ҳаракатланади. Шу сабабли қонни қуюқлаштирадиган ширинликларни кўп еманг. Бироқ ширинлик ўрнига асал ейишингиз мумкин. У ҳам мазали ва шифобахшдир.
➡️Хамирли таомлар ва сут маҳсулотларига нима деймиз?
☝️Сут маҳсулотлари моддалар алмашинувини ва қон айланишини секинлаштиради, десам ҳайрон бўлсангиз керак. Лекин бу ҳақиқат. Хамирдан тайёрланган егуликлар ҳам шундай муаммони келтириб чиқаради. Шу сабабли ширин булочкалар ва сут маҳсулотларини чеклашга тўғри келади. Бироқ улардан мутлақо воз кечиш ҳам нотўғри. Фақат уларни истеъмол қилишда меъёрга эътибор қаратсангиз бўлгани.
🥱Уйқу ҳам муҳим!
👉Уй юмушлари, фарзанд тарбияси кабилар билан бўлиб, кўпинча аёллар уйқуга тўймайди ва бунга ўрганиб ҳам қолган. Аммо камқонликда уйқу жуда муҳим.
✅Даволовчи таомлар!
➖Ҳар қандай маҳсулот ўз вақтида ва ўрнида қабул қилинса, даволовчи хусусиятга эга. Камқонликдан бемор дардига малҳам бўлувчи маҳсулот бисёр. Шулардан бири анордир. Унинг шарбати қонга қувват бағишлайди.
➖Гўшт, айниқса, мол жигари ва қўй гўшти камқонликка чалинган бемор таомномасида доимо бўлиши лозим.
➖Буғдой ёки сўк (пшено) суюқликни организмда ушлаб қолиш хусусиятига эга ва бўғимлар ҳамда қонга керакли бўлган сувни етказишга хизмат қилади.
➖Зиғир уруғидан тайёрланган бўтқа қонни кўпайтиради. У қонни суюлтиради ва томирларни тозалайди. Бундан ташқари, углевод алмашинувига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Қондаги қандни ҳайдайди.
➖Гречка ҳам камқонликда жуда фойдали.
❗️Юқорида айтиб ўтилган маҳсулотлар таомномадан муқим ўрин олса, сизни камқонлик сиқувга олмайди.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Сочларга жозибали тус берувчи халқона муолажалар!!!
✅Соч инсоннинг, айниқса, аёлларнинг кўрки эканлиги ҳаммага маълум. Айни дамда эса соч билан боғлиқ турли муаммолар, хусусан, соч тўкилиши ва шунга ўхшаш бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг юзага келиши кўпчиликнинг дилини хира қилиши тайин. Шу боисдан қуйида сиз учун жуда қулай ва топилиши осон бўлган маҳсулотлар ёрдамида сочларингизни ўстириш, парваришлаш ва жозибали тусга киритиш имкониятини берадиган халқ табобати муолажаларини тавсия этамиз.
✅Агар қамиш томирининг кулини хина билан қориштириб, бошингизга боғласангиз, сочингизни ўстиради ва мустаҳкамлайди.
✅Лавлаги қайнатилган сувга соч ювсангиз, сочингиз янада қораяди.
✅Қизғалдоқ гулини ҳўл янтоқ мевасининг пўсти билан эзиб боғласангиз, сочингизни қорайтиради.
✅Арча мевасини янчиб, сирка билан аралаштиринг ва соч тушган жойларга суртинг, қайтадан чиқади.
✅Шотут, ток ва қора анжир баргларини сувда қайнатиб, бошингизга суртсангиз, сочингизга ранг беради.
✅Анжир баргини эзиб, сувга солинг ва паст оловда 20 дақиқа қайнатиб, атала ҳолатига келтиринг. Тайёр дамламани бошингизга суртсангиз, соч тўкилишининг олдини олади.
✅Тухум сариғи аралаштирилган сув билан бошингизни ювсангиз, сочингиз илдизини мустаҳкамлайди ва қуруқшаб қолган сочингизни майинлаштириб, чигил тортишдан сақлайди.
✅Агар терингиз жуда ёғли бўлса, ёғсиз қатиқни бошингизга суртасиз ва 20-30 дақиқа ушлаб туриб, ювиб ташлайсиз.
✅Терингиз жуда қуруқ бўлса, ёғли қатиққа бир ош қошиқ қаймоқ ёки сметана аралаштириб, бошингизга суртасиз.
✅Соч илдизи мустаҳкам бўлиши унинг кўп жиҳатдан озуқа моддалари билан етарлича таъминланишига боғлиқ. Қариқиз ҳамда зиғир илдизининг кукунидан тенг миқдорда олиб, қайнатма тайёрлайсиз. Бунинг учун 6 ош қошиқ аралашмага 1 литр сув қуйиб, 15 дақиқа давомида қайнатасиз. Сўнг тиндирасиз. Тайёр шарбатдан бош терисига ҳафтасига 2-3 марта суртасиз. Сочингиз мустаҳкам бўлиб, тез ўсади.
✅Борди-ю, сочингиз барвақт тўкила бошласа, қуйидаги амалдан фойдалансангиз бўлади. Бунинг учун қулмоқ (хмель) ғуддаларини эрта кузда териб оласиз (мевалар етилиб пишиши керак). Бир ош қошиқ ғудда устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 30 дақиқа давомида қайнатасиз. Қайнатма совиганидан сўнг унинг шарбатини бошингиз терисига ишқалайсиз.
✅Сочингиз тўкилиб, бошингизда очиқ жойлар пайдо бўлган ва ҳар қанча муолажалар кор қилмаётган бўлса, бодом ёғини ҳар тун ётиш олдидан сочсиз жойларга суртинг. Бу муолажани узоғи билан 2 ҳафта давом эттирсангиз бўлгани. Тўкилган сочлар қайтадан қуюқ бўлиб чиқади. Боз устига, сочларингиздаги хиралик барҳам топиб, жилоланадиган бўлади.
✅Сочингиз нурсиз ва жонсиз бўлса, учлари гуллаб, синиб тушаверса, саримсоқ дамламаси билан ҳафтада бир марта ювиб туринг. Орзунгиздаги гўзал ва жозибали сочларга эга бўласиз. Бунинг учун бир дона саримсоқни бутунлигича олиб, тозалаб,1 литр сувга соласиз ва сув 0,5 литр қолгунча қайнатасиз. Дамламани сиздириб олиб, бошингизга кам-камдан қуясиз. Саримсоқли дамлама сочингизнинг тубигача сингиши ва соч илдизига малҳам бўлиши учун уни бошингизда 20-30 дақиқа ушлаб турасиз. Муолажа тугагач, сочингизни илиқ сувда чаясиз.
❗️(Халқ табобатидан олинган тавсияларни қўллашдан олдин мутахассис шифокор билан маслаҳатлашинг)
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Диклофенак!!!
🟢1966- йилда синтез қилинган. Биринчи марта ревматологик касалликларни даволашда қўлланилган.
Таъсирлари:
📌Оғриқ қолдирувчи
📌Яллиғланишга қарши
📌Иситма тушурувчи
💠Простагландинлар биосинтезини тормозлаши ҳисобига юқоридаги 3 та эффект юзага чиқади.
💠Кучли оғриқ қолдирувчи таъсирга эга бўлгани учун, кўпинча оғриқ қолдирувчи сифатида кўпгина касалликларда қўлланилади.
✔️Даниялик олимларнинг аниқлашича, препаратни доимий қабул қилиш инфаркт ва бошқа юрак-қон томир касалликларига бўлган хавфни ошириб юборар экан. Улар диклофенак ўрнига напроксен ёки ибупрофен ичишни тавсия қилишади.
✅Препаратни бошқа ностероид яллиғланишга қарши препарат билан қўллаш, унинг ножўя таъсирларини кучайтириб юборади.
💊Диклофенак аналоглари:
💊Диклоберл
💊Синепар
💊Фаниган
💊Вольтарен
💊Долекс
💊Клодифен
💊Наклофен
💊Ортофен
❗️Эслатма. Препаратни оч қоринга ичиш тавсия этилмайди. Гастрит ёки ошқозон яра касаллигига сабаб бўлади. Яра бўлса, қон кетишига сабаб бўлади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ЧАҚАЛОҚ КИНДИГИ ЯРА БЎЛМАСИН ДЕСАНГИЗ...
👶калий перманганатнинг ним пушти эритмаси (марганцовка)да ҳўлланган пахта билан болажоннинг киндиги атрофларини ҳар куни артиб туринг;
👶 бу муолажа учун водород пероксид эритмасини ҳам қўлласа бўлади;
👶киндик қалинлиги ҳар болада ҳар хил бўлади. Кичик киндик тезроқ, қалини кечроқ қуриб тушади;
👶киндик тушганда 1-2 томчи қон оқса, хавотирланманг, антисептик восита билан артиб, бриллиант кўки (зелёнка) суртинг;
👶ҳар сафар болани чўмилтиргандан сўнг соҳада инфекция ривожланмаслиги учун киндигига ишлов беришни унутманг;
👶турли яллиғланишлардан асраш учун 2 ҳафтагача бўлган гўдакларни тузли ёки марганцовкали сувда чўмилтириш мақсадга мувофиқ.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Сочиқларни қанча вақтда ювасиз???
✅Ҳаммом қабул қилгандан сўнг танада миллионлаб тери ҳужайралари қолади, сўнгра улар сочиқга ўтказилади. Ҳўл сочиқлар бактерия ва замбуруғлар учун ideal кўпайиш маконига айланади.
✅Сочиқни камида ҳафтасига бир marta ювинг ва фойдаланиш оралиғида қуруқлигига ишонч ҳосил қилинг
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Аёллардаги калсий етишмовчилигининг асосий белгилари!!!
✅асосан тунда бўладиган мушаклар спазмлари – томир тортишиши;
✅соч тўкилиши, мўртлик, хиралик;
аллергик дерматит ёки бошқа тери касалликларининг пайдо бўлиши;
бўғимларда оғриқ;
✅ҳайз даврининг бузилиши, оғриқли ҳайз кўриш;
✅тез чарчаш, уйқусизлик, стрессга бардошнинг камайиши;
✅юракнинг тез-тез уриши – тахикардия.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Сақлаб қўйинг!!!
-Поклик имондандир;
-Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
-Доим тоза, покиза овқатлар енг;
-Ҳаромда шифо йўқ;
-Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
- Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
- Қон олдириш – шифо;
- Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
- Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
- Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
-Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
- Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
- Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
- Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
- Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
- Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
- Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
-Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
-Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
- Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
- Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
- Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
- Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
- Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
- Ёлғиз овқатланманг;
-Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.
🔴 Бахтли бўлишни истасангиз..
💠 Намозни ўз вақтида ўқинг.
🔴 Юзингиз нурли бўлишини истасангиз.
💠 Ярим тунда қиём бўлинг.
🔴 Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз..
💠 Қуръонни тиловат этинг.
🔴 Соғлом бўлишни истасангиз..
💠 Унда рўза тутинг.
🔴 Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз..
💠 Истиғфор айтинг.
🔴 Ғам қайғу сизни тарк этишини истасангиз..
💠 Дуо қилинг.
🔴 Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз.
💠 «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтинг.
🔴 Баракангиз бўлишини истасангиз..
💠 Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг.
🔴 Қийинчиликларсиз ҳасанотларга эга бўлишни
истайсизми?
💠 Унда мана бу маълумотни ўзингизда сақлаб турмай,
бошқалар билан ҳам улашинг.
🔴 СУБҲАНАЛЛОҲ.. Ким Аллоҳ таоло билан бирга
бўлса, Аллоҳ ҳам у билан биргадир.
💠 Ким Аллоҳ таолони яхши кўрса, Аллоҳ ҳам уни яхши
кўргай.
🔴 Биласизми:Ким ҳар фарз намоздан кейин
💠 «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради холос.
💠 Яъни, у ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар
вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди дегани.
🔴 Эслатма: Кейинчалик олий мукофотлар билан тақдирланмоқчи бўлсангиз. 💠 Унда хайрли илмларингизни сир тутманг.
🔴 Ёдингиздан чиқмасин:
💠 Бошқаларга илинишингиздан аввал "Бисмиллаҳир роҳманир
роҳийм" деб айтинг.
🔴 Бугунги ҳикмат Ҳаёт жуда ҳам қисқа.
💠 Сиз уни бировларга нафрат қилиш билан ўтказиб юборманг!
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Фаоллаштирилган кўмир билан 8 та муаммони ҳал қилиш мумкин!!!
🗯Метеоризм ва қорин дам бўлишига қарши восита.
Овқатдан олдин қабул қилинганда, ичакдаги газлар ҳажми сезиларли даражада камаяди.
🗯Холестеринни камайтиради.
Тадқиқотларга кўра, бир ой давомида кунига 3 марта 8 г фаоллаштирилган кўмирни қабул қилганда "ёмон" холестерин даражаси 41% га камайган ва "яхши" холестерин 8% га ошган.
🗯Буйрак саломатлигини сақлайди.
Карбамид ва бошқа сийдик токсинларини чиқариб ташлайди.
🗯Овқатдан заҳарланишни тез даволайди
У тезда токсинларни зарарсизлантиради.
🗯Ҳуснбузарни кетказади.
Кўмирли ниқоб юз терисидаги тешиклардан ёғларни чиқаради ва терини тозалаб уни юмшоқ қилади.
🗯Ҳашаматли ва тоза сочлар.
Соч фолликулаларини тозалайди, уларга ёрқинлик ва ипакдек майинлик беради.
🗯Тишларни оқартиради.
Ҳафтасига 2-3 марта фаол кўмир билан тишларни тозалаб турса уларни оқартиради.
🗯Оғиздан ёқимсиз ҳидни кетказади.
Тиш ва милкларни бактериялар ва касалликлардан ҳимоя қилади
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🌐Аспириннинг яна бир мўъжизавий таъсири!!!
✅Оёқларда қадоқлар пайдо бўлганда- Аспирин сизга ёрдам беради.
✅Бунинг учун: 7 дона Аспирин таблеткасини майдалаб ярим чой қошиқ лимон суви билан аралаштиринг. Тайёр аралашмани зарарланган жойга қўйиб целлофан пакет билан оёқни ўраб қўйинг. 10 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювинг. Лекин қаттиқ ишқалаш тавсия этилмайди. Бир неча марта қўлласангиз қадоқлардан халос бўласиз
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Инекция(укол)дан кейинги абцесс!!!
👉Уколдан кейин пайдо бўлган безлар йўқотиш ва абцесс бўлишини олдини олиш учун даво муолажалари.
💊Вишневский мази-5—6 қават дока устга қалин қилиб сурилади малҳам ёйилиб кетмаслиги учун дока орқасидан стрейч плёнка бўлаги қўйилади.
💊Гепарин мази-Инфилтрат устига юпқа қилиб суритилади, сўрилиб кетгунча секин аста силанади, кунига 2—3 маҳал (6—7 кун).
💊Троксевазин гели-Кунига икки маҳал сурилади.
💊Магний сулфат-Беморларга инексия билан узоқ муддатли даволанишдан сўнг пайдо бўладиган шишларни доволаш учун тавсия этилади. Эритма тоза мато ёки пахтага шимдирилади инфилтрат устига компресс қилиб қўйилади. 2—3 соатда пахтани алмаштириб туриш лозим.
💊Димексид-Гематомалардан тезда халос бўлишга ва инфилтратларда ёрдам беради. Тайёрлаш учун 1/10 прапорсияда, яъни 1 мл димексидга 10 мл тоза сув қўшилади ва матога ёки пахтага ҳўллаб компресс қилинади — 30 минут давомида, кунига 2 марта. Болалар, ҳомиладорларга мумкин эмас.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
🍃Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Чилла сақлашнинг фойдали жиҳатлари!!!
➡️Маълумки, янги туғилган чақалоқ ва унинг онаси 40 кун давомида чиллада бўлади. Бу шунчаки удум эмас, балки қадимдан она ва бола саломатлигини асраш мақсадида ота-боболаримиз, момоларимиз томонидан қўлланган одатдир. Чилла сақлашнинг афзалликлари бисёр.
➡️Чилла даврида аёл ва чақалоқ организми жуда таъсирчан ва ҳар хил касалликларга берилувчан бўлади. Айниқса, 20 кунлик “чилла”да жуда эҳтиёт бўлиш керак.
➡️“Чилла”ли она ва боланинг кўчага чиқиши, турли одамлар билан мулоқотда бўлиши ман этилади. Чиллали хонадонга бегоналарнинг кириши ҳам мумкин эмас.
➡️Хонанинг эшигига турли микроблардан ва ёмон кўзлардан ҳимоялаш мақсадида исириқ ва гармдори осиб қўйилади.
➡️Чилланинг дастлабки 9 кунида она бачадонининг қисқариши кечади. Бу даврда аёл алоҳида парҳез тутмоғи лозим.
© "Шарқ табобати"
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊НОРМОДОКС ТАБЛЕТКА!!!
✅Қўлланилиши:
🔸ҳомиладорликнинг эрта токсикози;
🔸турли генезли кўнгил айниши;
🔸уйқунинг бузилиши, уйқусизлик.
🟢Қўллаш усули ва доза:
🔸Тавсия этилган доза кунига 1/2 таблеткадан 1 таблеткагача.
⛔Ножўя тасири:
🔸Аллергик реакциялар,
🔸кўнгил айниши,
🔸кундузги вақтдаги уйқучанлик,
🔸оғизнинг қуриши
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Чақалоққа ихлос сурасини ўқиб дам солишнинг фойдаси!!!
Янги туғилган чақалоқ қулоғига азон ва такбир айтиб бўлгач 11 маротаба “ихлос“ (қулҳу валлоҳу аҳад) сурасини ўқиса ўша фарзанд келажакда зинодан йироқ бўлади.
Буни тажрибадан ўтказилган дейишади устозларимиз...
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Тонгда бош оғриса...
Агар эрта тонгда бош оғриғи билан уйғонган бўлсангиз, бир бўлак олмага бироз туз сепиб, еб олинг ва устидан илиқ сув ичиб юборинг. Тез орада оғриқ қолади.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊ОЁҚ ТЕРЛАШИДАН ҚУТУЛДИМ»
✔️«Оёқлар терлаганда, қуйидаги муолажани қўллаш яхши самара беради.
Бунинг учун бир ош қошиқ эман пўстлоғи (дорихоналарда сотилади) 2 стакан қайноқ сувда дамланади ва 10 дақиқа қайнатилади. Совигач докадан ўтказилиб, унга 2 ош қошиқ сирка қўшилади. Тайёр суюқликни тоғорага солиб, оёқлар ванна қилинади. Ваннадан сўнг оёқ териси қуруқшаса, намлантирувчи крем суртиш керак. Крем ўрнига ўсимлик мойи суртиш ҳам мумкин».
➡️Митти тавсиялар
✅Терлайдиган оёққа ётишдан олдин лимон шарбати суртилса, терлашни камайтиради. Албатта, бунда оёқ тозалигига эътибор бериш лозим.
✅Мойчечак дамламаси ҳам оёқ терлашини бартараф қилишга ёрдам беради.
✅2 литр сувга 1 ош қошиқ ош тузи солиб, эритиб олинади. Сўнг шу сувда оёқлар ванна қилинади. Натижаси кўп куттирмайди.
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
💊Ҳар куни сут ичишга 10 та сабаб!!!
➡️Тишлар ва суякларни мустаҳкамлайди (калцийга бой).
➡️ Иммунитетни кўтаради (D витаминига ва табиий антитаначаларга бойлиги сабаб).
➡️Кайфиятни кўтаради (D витамини бахт гормони синтезида иштирок этади).
➡️Саратон ривожланиш хавфини камайтиради (D витамини).
➡️Юрак ва қон томирларни мустаҳкамлайди (калийга бой).
➡️Мушакларни ўсиши учун зарур бўлган оқсиллар сақлайди.
➡️Уйқуни яхшилайди (мелатонин синтезини рағбатлантиради).
➡️Терини таранглаштириб, уни гўзал қилади (А ва Е витаминларига бой).
➡️Хавфсиз ва ҳаммабоп!
➡️Агар унга асал қўшиб ичилса шамоллашни олдини олади ва даволайди.
❗️Кунда 250 мл сут ичиш тавсия қилинади.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !