dorilar_tma | Unsorted

Telegram-канал dorilar_tma - ТАБЛЕТКА

-

O'zingizni qiziqtirgan dori preparati haqidagi ma'lumotni ,, ТАБЛЕТКА " kanali orqali bilib oling 😊 @Rg_Agentlik reklama xizmati Toshkent Tibbiyot Akademiyasi ( Toshmi ) talabasi : Admin : @Mallayev_Ulmas KANAL MUNDARIJASI 👇 @FARMAKOLOGIYA_TTA

Subscribe to a channel

ТАБЛЕТКА

💊АЕВИТ КАПСУЛА!!!

📖Фармакотерапевтик гурухи;
витаминлар.

📝Қўлланилиши;
➖А, Е авитаминози.
➖Тўқималарнинг трофикасини бузилиши билан бирга кечувчи терини шикастланишлари ва касалликлари (псориаз, экземанинг айрим шакллари, ихтиоз, себореяли дерматит);

♻️Қўллаш усули ва дозалари
➖Ичга буюрилади. Кунига 1 капсуладан, овқат қабул қилишдан қатъий назар. Даволаш курси – 30-40 кун.

🚫Ножўя таъсирлари
➖Аллергик реакциялар (тери тошмаси)
➖Кам ҳолларда– эпигастрал соҳасида дискомфорт ҳис қилиш, кўнгил айниши.

© Doctor Ganiyev


Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Буйракларда тош йиғилишини олдини оламиз!!!

Лимонли сув унинг таркибидаги цитрат моддаси сабабли буйракларда тош ҳосил бўлишининг олдини олади. Лимонли сув истеъмол қилишда уни қон босимини пасайтириш хусусиятини ҳам унутмаслик лозим.

Шунингдек, лимонли сув меъёрдан кўп истеъмол қилинганда тиш эмалини емириши мумкин, шу сабабли лимонли сув ичгандан кейин оғизни сув билан чайиш тавсия этилади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Фарзандга исм танлашда нималарга аҳамият бериш лозим???

♻️Ҳар бир ота-она фарзандига чиройли ва мазмундор исм қўйишга ҳаракат қилади. Баъзи ота-оналар қандай исм қўйиш ҳақида фарзанди дунёга келишидан олдинроқ ўйлаб қўядилар: китоблардан излайдилар, кишилар исмларига аҳамият бериб юрадилар, ўтган бирор аждоди хотираси учун фарзандига исмини берадилар ёки фазилатли таниш-билишларидан бирига ҳавас қилиб, болам ҳам шу инсондек бўлсин, дея уларнинг исмини қўядилар. Ҳадисларда ҳам ота-она олдидаги фарзлардан бири фарзандига яхши исм қўйиш эканлиги таъкидланади.

❗️Хўш, ота-оналар фарзандларига исм танлаётганларида яна қай жиҳатларга аҳамият беришлари лозим?

🔔Исм танлаётганда:

🔹Исмнинг аввало маъносини, келиб чиқиш тарихини билиш муҳим;

🔹Иложи борича анъаналарга боғлаб ёндошилса, исмларда миллий руҳ сақланиб қолинса, улар она тилимиз қонуниятлари ва талабларига мос бўлса, нур устига аъло нур;

🔹Танланаётган исмнинг талаффузи ва ёзилишига, ундан фамилия ва ота исми ясашнинг қулайлигига ҳам эътибор бериш зарур.

🔹Қўйиладиган исм фарзандни ноқулай аҳволга соладиган, одамлар ўша исм билан уни калака қилиб масхаралайдиган, ҳар сафар ўз исмини эшитганида азият чекадиган бўлмаслиги лозим;

📌Исмдаги биргина ҳарфнинг эҳтиётсизлик, ўқимишсизлик ва ё бошқа важ сабаб хато ёзилиши нафақат маънонинг ўзгаришига таъсир қилади, балки кутилмаган ҳақоратли сўз юзага келишига ҳам олиб келиши мумкин. Масалан, “дур, марвариддек бебаҳо қиз” деган маънони берувчи ГАВҲАР исмининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада ГОВҲАР тарзида ифодаланиши масъул шахснинг кечириб бўлмас масъулиятсизлигидир. Чунки, биз биламизки, гов – “сигир”, ҳар – ““эшак” деган маъноларни беради. Жуда хунук ҳолат, шундай эмасми?!

♻️Қўйилган исмлар фарзандларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда ҳам асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шайх Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайднинг "Фарзандга исм қўйиш" китобида шундай дейилади: “Китобнинг нима ҳақидалиги унинг номидан билинади. Шунингдек, исм ҳам номланган нарсанинг унвонидир”.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Бизни гармонлар бошқаради!!!

😴Мелатонин — уйқу гармони
😌Аденозин — ёқимли чарчоқ нейромедиатори
🙄Эндорфин — организмдаги табиий анестетиги
😊Серотонин — сизнинг яхши кайфиятингиз
🤗Дофамин — бу сизнинг ички истакларингиз
☺️Анандамид — чексиз бахтингиз
😡Норадреналин — сизнинг қувноқлигингиз, ғазаб ва фаоллигингиз.
😨Адреналин — бу қўрқувингиз.
🧐Ацетилхолин — сизнинг диққатингиз.


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍃Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Асабиймисиз 🌱МАГВИТ🌱 сизни тинчлантиради!!!

➡️Қўлланилиши:
➖Magvit B6 сурункали жисмоний ва ақлий толиқишда, юқори таъсирчанликда, стресс ҳолатларда, депрессияда, уйқу бузилишида, миалгияларда, атеросклерозни ва миокард инфарктини олдини олишда тавсия қилинади.

📝Қўллаш усули ва дозалари:
катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга: 2 таблеткадан кунига бир марта ёки 1 таблеткадан кунига икки марта.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Оғриққа қарши енг оммабоп восита!!!

💊Цитрамон💊

🗓Қўлланилиши:

– Енгил ва ўртача интенсивликдаги оғриқларда
– жумладан бош оғриғи, мигрен, тиш оғриғи, остеоартрит, артрит, остеохондроз, невралгия
– ўткир юқумли касалликлардаги иситмада


📝Қўллаш усули ва дозалари:
– Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар кунига 2-3 марта 1 таблеткадан ичиши мумкин.
– Препаратни қабул қилиш оралиғи камида 6-8 соат бўлиши керак.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Ҳомиладорлик тестлари.Ишлаш механизми қандай? Қаердан биламиз ҳомиладор ёки ҳомиладор эмаслигини???

Чизиқлар, бошқа тадқиқотлар қаторида, энг машҳур, энг арзон ва синовларнинг энг оддийидир :

1. Эрталабки сийдикни ювинг ва тоза идишда тўпланг.

2. Сийдик ичига тест қоғозини маълум бир нуқтага ботириб, 10-20 сония ушлаб туринг.

3. Энди чизиқни қуруқ горизонтал юзага қўйинг. Бир неча дақиқада натижани баҳолашингиз мумкин.

4. Синовда ҳосил бўлган битта қизил чизиқ сиз ҳомиладор эмассиз деган маънони англатади. Иккита қизил чизиқлар - табрикларни қабул қилиш вақти келди, сиз ҳомиладорсиз!

Стрип синовларининг камчиликлари:

1. Агар сийдикдаги синов чизиғи ортиқча ёки ҳаддан ташқари ортиқча бўлса, натижа нотўғри бўлиши мумкин

2. Ип синовларида реагентнинг ташувчиси қоғоздир, бу ҳар доим аниқ концентрацияга бардош беришга имкон бермайди ва натижада нотўғри натижага олиб келади

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Семизликни бартараф этишнинг энг самарадор усули бу овқат истеъмол қилишни чеклашдир!!!

Иштахани оширувчи воситалар:

➖аччиқлар
➖инсулин
➖психотроплар
➖нейротроплар
➖аноболиклар


Иштахани сусайтирувчи воситалар:

➖фенамин
➖фепранон
➖мазиндил
➖дезопимон


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Гипертония касаллигини даволаш учун қўлланиладиган воситалар( намуна сифатида);

1⃣ Празозин 1.0; 2.0; 5.0 мг; 1таб - 1 махал.
2⃣ Норваск 5-10мг; 1 таб - 1 махал.
3⃣ Фуросемид 1% - 2мл м/о (в/и) ёки (40мг 1 таб - 1 махал)
4⃣Небивол 5мг; 1 таб - 1 - 2махал.
5⃣Берлиприл 5-10-20мг; 1 таб - 1-2 махал.
6⃣Пумпан 10 томчидан, кунига 3 маротаба.
7⃣Корвалол 15-20 томчидан, кунига 2-3 маротаба.


Шифокор маслахати ва кўригидан ўтмасдан, бу дориларни асло қабул қилманг.

© Doctor Ganiyev


Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Мумие таблетка сизни анча вақтга ёшартиради!!!

Мумие - биологик, геологик ва биоминерологик ўзгариш махсулоти хисобланади. Таркибида кўп аминокислоталар ва минераллар мавжуд. Агар мумиё оз-оздан мейорида истеъмол қилинса қувватни оширади ва инсон ёш кўринади.

📖Қўлланилиши:

➖Бош оғриғи, бош айланиши
➖Юз нерви фалажи, тутқаноқ
➖Юрак-қон томир касалликларида
➖Ошқозонни мустахкамлайди
➖Нафас олишни енгиллаштиради
➖Травмаларда зарарланган жойга таблеткани эзиб қўйилса битишини тезлаштиради


📝Қўллаш усули ва дозалари:
Катталар ва 14 ёшдан ошган болалар - кунига 2 марта овқат пайтида 1 таблетка. Қабул қилиш муддати - 1 ой, суяк жароҳатлари билан - 2 ойгача.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Қиммат дориларнинг арзон аналоглари...

Вольтарен: 30.000 - 35.000 сўм
Диклофенак: 3.000 - 5.000 сўм

📋Таъсир қилувчи фаол модда: диклофенак натрий

👨‍⚕Кўлланилиши:

➖Ревматизм:
➖Сурункали полиартрит;
➖Артроз;
➖Спондилартроз;
➖Неврит ва невралгия
➖Подагранинг ўткир хуружлари.

Иккаласининг хам таъсири деярли бир хил, фақат пулда фарқ😉

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊ЖССТ тавсияси: Бир ёшгача бўлган болаларга қандай озиқ-овқатларни бериб бўлмайди???

❗️Болаларни соғлом овқатлантириш — ўта муҳим ва нозик жараён. Чунки уларнинг ички аъзолари катталарникидан фарқланади. Шу боис кундалик турмушимизда истеъмол қилинадиган барча озиқ-овқатларни кичкинтойлар организми осон қабул қила олмайди.

Боз устига, баъзи таомлар жажжи ўғил-қизлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.

➡️Шундан келиб чиқиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари янги туғилган чақалоқлар ва 6 ойликдан 1 ёшгача бўлган ўғил-қизларни тўғри овқатлантириш бўйича ота-оналарга зарур тавсиялар бериб келади.

Уларнинг хулосасига кўра, олти ойгача бўлган гўдаклар учун энг яхши ва мақбул таом — бу она сути. Қўшимча овқатларни эса айни шу даврдан бошлаб болажонлар рационига киритиш мақсадга мувофиқ.

Улар ёғсиз ва яхшилаб эзилган мева, гўшт, сабзавот пюрелари, пишлоқ ва ёгуртлар бўлиши мумкин.

🚫Аммо бу даврда қуйидаги озиқ-овқатлар кичкинтойларга берилмаслиги керак:

🍯асал ва асал қўшилган маҳсулотлар, шу жумладан, пишириқлар (таркибида ботулизмни келтириб чиқарувчи споралар бўлиши мумкин);

🍶сигир сути (ичакда қон кетиш эҳтимолини юзага келтиради, қолаверса, қийин ҳазм бўлади);

🥩овқатдан заҳарланиш хавфи бўлган овқатлар (хом ёки чала пиширилган гўшт);

🍳пишириш ёки қайнатиш жараёнида сариғи қотмаган тухум;

🧀пастеризацияланмаган сут маҳсулотлари;

📌 ўрмон қўзиқоринлари;

🍬конфетлар, сақич, қаттиқ печенье ва қотирилган нон бўлаклари;

☕️таркибида кофеин моддаси мавжуд ичимликлар, шу жумладан чой (уларни икки ёшгача бермаслик зарур).

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍃Aссалому алайкум. Якшанба Тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Диарея (ич кетиши) — суюқ шаклдаги ахлат массаларини чиқарилиши натижасида ичакни тез-тез ёки бир марталик бўшашидир!!!

Диареянинг патогенезида асосан 4 та механизм иштирок этади:

ичак гиперсекресияси
– ичак ичида осмотик босимни баланд бўлиши
–  ичак сақламаси транзитининг бузилиши
– ичак гиперекссудасияси.


❗️Диарея давомийлиги 2-3 ҳафтадан ортиқ бўлмаса — оғир, агарда 4—6 ҳафта ва ундан кўп бўлса — сурункали бўлиши мумкин.


Антибактериал препаратлар:
— интетрикс
– нифуроксазид (эрсефурил)
– энтеро-седив
– дипендал М (бактериал этиологияли диареяда қўлланади).


Бактериал препаратлар ҳам қўлланади:
— бактисубтил
– энтерол
– хилак-форте

Адсорбцияловчи воситалар:

— смекта
– аттапулгит
– таннакомп.


Меъда ва ичакнинг харакат фаоллигини бошқарувчилар:
 
лоперамид (имодиум)

октреатид

— дорили ўсимликлар (
арпабодиён, бўзночи, қора андиз, тоғрайхон, далачой, кашнич уруғи, мойчечак, қизилмия, черника, шумурт
ва ҳ.)


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Ич қотишини даволаш учун восита!!!

💊Лактитол💊

📝Қўлланилиши:
- Лактитол сурункали ич қотишини даволаш учун ишлатилади.
- У йўғон ичакда перисталтикани (қисқариш) ошириш орқали ишлайди, бу эса ичак ҳаракатлари сонининг кўпайишига олиб келади.

🗓Қўллаш усули ва дозалари:
• Катталар - 20 грамм (г) кунига бир марта овқат билан. Агар керак бўлса, шифокорингиз дозани созлаши мумкин.
• Болалар - фойдаланиш ва дозани шифокорингиз белгилаши керак.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Ёнғоқ йеб туринг!!!

Ёнғоқ кекса ёшдагилар учун ҳам, ёшлар учун ҳам фойдали. Ёнғоқни истеъмол қилиш организмдан оғир металларни чиқариб юборади, атеросклероз хавфини камайтиради.

Совуқ ҳавода ёнғоқ танага иссиқлик беради, совуққа чидамлиликни орттиради. Мағзидаги ёғ хотирасини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Семирмоқчи бўлганлар учун оддий самарали восита!!!

📍ПИВНЫЕ ДРОЖЖИ📍

♻️Таьсири: организмга овқат билан тушган витамин ва минералларни сўрилишини ошириб беради.

✔️Қўлланилиши:
Метаболик жараёнларни яхшилаш
Соматик ва юқумли касалликлардан кейин тананинг тикланишини тезлаштириш
Танани эрта қаришдан ҳимоя қилиш
Иммунитетни ошириш;

📝Қўллаш усули ва дозалари:
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 4 таблеткадан кунига 3 марта овқатдан 10 дақиқа олдин, сув билан ичилади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Беморлик, фақирлик ва мухтожлик  сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.

2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.

3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.

4. Тик туриб таом ейишлик.

5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.

6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.

7. Намозни қазо қилишлик.

8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.

9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.

10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.

11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.

12. Ёлғон гапиришлик.

13. Тонг вақтида ухлашлик.

14. Шомдан кейин ухлашлик.

15. Ялангбош хожатхонага киришлик.

16. Хожатхонада гаплашишлик.

17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.

18. Фақирни камситишлик.

19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.

20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.


"Мингта қимматбаҳо дур" китобидан.  Абдулқайюм Комил таржимаси

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Ўт суюқлиги етишмаса қандай белгилар кузатилади???

🔹Қорин дам бўлиши (метеоризм)
🔹Овқатлангандан кейинги ошқозонда оғирлик
🔹Ич келишини турли хилда бўлиши (бир суюқ, бир қабзият)
🔹Оғизда нордон таъм ва кўп кекириш
🔹Ўнг елка-курак соҳасида ҳамда ўнг қовурға остида оғриқ
🔹Терини сабабсиз қичишиши ва ранги сарғайиши
🔹Сийдик рангини ўзгариши

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Педикулез– одамнинг бит билан зарарланиши бўлиб, айниқса ёш болаларда кўп . Бит билан зарарланишдан то касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлгунча бир неча хафта кетади.

📋Қўлланиладиган дорилар;

⚡️Ниттифор
⚡️Медифокс
⚡️Педилин
⚡️Анти-Бит

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Томоқ оғриғи учун синовдан ўтган самарали восита!!!

💡 Фарингоспрей 💡

Қўлланилиши:

➖Фарингит, ларингит, тонзиллит; гингивит, глоссит, периодонтал касаллик, стоматит
➖Оғиз шиллиқ қаватининг кандидози (комбинацияланган терапиянинг бир қисми сифатида).


📝Қўллаш усули ва дозалари:
Маҳаллий даражада қўлланилади. Доза беморнинг ёшига ва фойдаланиш кўрсатмаларига қараб индивидуал равишда белгиланади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Бош оғриғига қарши таблеткалар: энг яхши бош оғриғига қарши таблеткалар танлови!!!

1. Темпалгин
Бош оғриғини йўқ қилади ва тинчлантирувчи таъсирга эга. "Темпалгин" кўрсатмаларига мувофиқ кунига 3 мартагача қабул қилишга рухсат берилади. Ушбу препарат билан бош оғриғини даволаш муддати 5 кундан ошмаслиги керак.

2. Нурофен
Аналгетик, антипиретик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган комбинацияланган таъсирга эга дори. Кўрсатмаларга мувофиқ, "Нурофен" дан кунига 4 махал битта таблеткадан фойдаланиш мумкин. Препаратнинг дозалари орасидаги интерваллар тахминан 4 соат бўлиши керак. Таблеткалардан 3 кундан ортиқ фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки ён таъсири хавфи мавжуд.


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

🍃Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Сийдик ва жинсий йўллар шамоллашида қўлланиладиган антибиотиклар!!!

Сийдик чиқариш тизимининг органларига буйраклар, сийдик чиқариш йўллари, сийдик пуфаги, сийдик чиқариш йўллари киради.

▪️ Левофлоксацин
▪️ Амоксициллин
▪️ Метронидазол
▪️ Фосфомицин
▪️ Фуразолидон
▪️ Нитроксолин


© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊ХАММА БИЛАДИГАН "ГЛИЦЕРИН" ХАҚИДА МАЪЛУМОТ!!!

Қўлланилиши;
Турли этиологияли қабзият, шу жумладан ҳомиладорлик ва эмизиш даврида симптоматик даволаш учун қўлланади.
Дефекация вақтида кучаниш мумкин эмас бўлган пациентларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари;
Ректал қўлланади. Овқат қабул қилинганидан кейин 15-20 минут ўтгач.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

👶 Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Болалар қонида глукоза миқдори қанча бўлади???

🍃Қондаги глукоза миқдори литр учун ммолда ўлчанади(ммол/л).Туғулгандан кейинги дастлабки бир неча соат ичида чақалоқнинг қонида глукоза миқдори паст бўлиши мумкин, 2ммол/лдан паст бўлиши мумкин,аммо биринчи озиқлантиришдан кейин,яьни чақалоқ сутдан глукоза олгандан сўнг,кўрсатгичлар нормал ҳолатга қайтади(тахминан 3 ммол/л).

Болаларда қонида глукоза
даражаси:

📉2-кундан 4 ёшгача-2,8-4,4ммол/л;
📉4 ёшдан 14 ёшгача-3,3-5,6 ммол/лгача;
📉14 ёшдан катталарда-4,1-5,9ммол/лгача.

🔝Агар қонда глукоза миқдори камайиб кетса-гипогликемия,агар ошиб кетса- гипергликемия деб аталади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Болаларга 4 ойликдан бошлаб қайнатилган тухум сариғини 4/1 қисмини бериш мумкин!!!

➡️Тухум сариғ витамин Д манбайи бўлиб болада суяклар ўсишини таъминлайди. 

➡️Тухум сариғи қаттиқ ва ёпишқоқ бўлгани учун уни қайнатиб совутилган сув билан аралаштириб бўтқа ҳолига келтириб болага едириш керак. 

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Климакс (мастопатия)!!!

Климакс даври – жинсий фаолиятнинг сусайиб, кексалик даврига ўтиш палласи. Климаксда аёлларнинг ҳайз кўриш жараёни ўзгаради. Бу жараён, одатда, 45-50 ёшларда бошланади.

✔️Белгилари:

➖юрак уриши, уйқусизлик,
➖оёқ ёки қўллардаги титроқ,
➖бош айланиши, мушак оғриғи
➖тўсатдан кайфият ўзгариши,
➖асабийлашиш, тушкунлик,
➖нафас қисилиши, бош оғриғ,
➖ хотира пасайиши


💊Қўлланиладиган воситалар:
➖климадинон;
➖климаксан;
➖ременс;
➖анжелик;
➖фемостон;
➖ци-клим.

@APTEKA_TV каналига аъзо булинг !

Читать полностью…

ТАБЛЕТКА

💊Янги туғилган чақалоқларда тери парвариши!!!

Т
ериси пишган ва бичилган терини уй шароитида тўгри парваришлаш Шифокор томонидан амалий ўргатилган.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Читать полностью…
Subscribe to a channel